Сабо еткур саломимни қадди сарви равонимға... Хўжаназар Ҳувайдо Сабо еткур саломимни қадди сарви равонимға, Қаро кўзлук, қаро кокул ўшал ширин забонимға. Ётибдир бир ғариби зор ўлиб оғиштаи туфроқ, Бу ҳолимни бориб айтғил мани оромижонимға. Мани бошим ани йўли ароға ҳар бало келса, Боқарман, эй биродарлар, қачон суду зиёнимға. Фалак чархи узилди-ю, йироқ солди мани андин, Қачон қўшғай худовандим анингдек меҳрибонимға. Ани дарду фироқи ўлгуча мандин жудо бўлмас, Таралмиш жисмима жондек тамоми устихонимға. Ҳувайдони фироқига они ҳеч келмади раҳми, Қаро тошлар су бўлди раҳм этиб оху фиғонимға — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сабо_еткур_саломимни_қадди_сарви_равонимг%E2%80%99a.... Downloaded from uzbekai.com.