Сийнани садпора қилдинг, эй пари, қоши қаро... Хўжаназар Ҳувайдо Сийнани садпора қилдинг, эй пари, қоши қаро, Тийри мужгонинг билан қилдинг юрак бағрим яро. Келмағай ҳаргиз фароҳам сийнаи чоким мани Тори зулфу сўзони мужгон билан ҳилмай руфо. Бу манинг дардимга, эй дилбар, табиб даркор эмас, Эй, санинг дардинг табиб, кулли дардимга даво. Хирмани жисмимға тушти барқи ишқинг, эй пари, Қолмади бир зарра жоним ўрганиб бўлди адо. Мунча бераҳм ситамгар ёр эконсан, найлайин, Келмади ошиқ сари раҳминг сани, эй пуржафо. Ақлу ҳушимни олибсан телбалардек сўзлатиб, Ҳою ҳу деб тортадурман наъраи воҳасрато. Ташлалаб қолдим Фуроти ғамда саргардон бўлуб, Лашкари ишқинг келиб қилди шаҳиди Карбало. Бўлмағай ишқу муҳаббат лойиқи ҳар одами, Эй Ҳувайдо, бўлмагунча бу жаҳонда мосуво. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сийнани_садпора_қилдинг%2C_эй_пари%2C_қоши_қаро.... Downloaded from uzbekai.com.