Сўфи Оллоҳёр ғазалига мухаммас Хўжаназар Ҳувайдо Ёрни бад меҳридин, эй дўстлар, жоним менинг, Куйдум, ўртандим фалакка чиқти афғоним менинг, Раҳм этиб келмас, нетай, олдимга жононим менинг, Эзди бағрим, тешти кўксум доғи ҳижроним менинг, Бу аламда, мунча ғамда чиқмаған жоним менинг. Кофири нафсим била бо ҳарба бўлсам ишқида, Ошиқи жулидаму бежубба бўлсам ишқида, YO гадои беватан, бекулба бўлсам ишқида, Дарда тўлсам, ғамда сўлсам, телба бўлсам ишқида, Ҳасратида мундоғ ўлсам, йўқтур армоним менинг. Ҳажр ила бир ўлдиму завқу хурушим қолмади, Кетти тандин қувватим, сўзларга ҳушум қолмади, Бурноғидек эл аро ҳазлу кулушим қолмади, Дипда сабрим, юзда шармим, бошда ҳушум қолмади, Кўзда ёшим, рагда қоним, танда дармоним менинг. Шодлиқ ўрнига ғам бўлди, нетай, саддулмасад, Ҳарна кулфат бўлса сандин, кўторур мискин жасад, Лутф қил, ҳолимга боқ, эй подшоҳи бесанад, Ҳолатим бад, ҳасратим беҳад, фиғоним беадад, Қип мадад мандек йиқилғон қулга султоним менинг. Эй санам, ҳажрингда қилдим хонумонимни сабил, Қатраи қонимга билман кошки бўлсам қатил, Оҳ сарду рўйи зардимни кўрубон раҳм қил, Ғуссаи дил, қиссаи мушкулга қолдим ою йил, Обу гил ичра хижил қолғон тану жоним менинг. Демагил ерни юзини лолагун қилди баҳор, Чашми хунбори Ҳувайдога назар қил, эй нигор, Сан агар раҳм этмасанг, мушкул эрур бу кору бор, Айтиб Аллоҳёр йиғлар зор ҳар лайлу наҳор, Тиғи ишқи ёр тўкса кошки қоним менинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Со%E2%80%99fi_Оллоҳёр_г%E2%80%99azaliga_мухаммас. Downloaded from uzbekai.com.