Тун оқшом келди кулбамга нигори меҳрибон ёлғуз... Хўжаназар Ҳувайдо Тун оқшом келди кулбамга нигори меҳрибон ёлғуз, Олиб бурқа’ жамолидин, ўзин қилди аён ёлғуз. Кулуб оҳиста-оҳиста келиб, уйқудин уйғотти, «Саҳар бўлди, ётарсанму», деди ширин забон ёлғуз. Қўлимдан ушлабон айди: «На ҳолинг кечти ёзу куз, Куюб ҳажр ўтида бўлғон, аё эй нотавон ёлғуз». Ўзумдин бордим ул соат юракда қолмади ҳолат, Қилолмодим анга аҳволи дардимдин баён ёлғуз. Ёнимда ўлтуриб чандон тараҳҳум бирла сўз қотти, Беролмадим жавоб анга ки, лол ўлди забон ёлғуз. Келиб ҳолимга, кўз очтим, қўлимга коса май берди, Май ич, деб ул пари кетти, бўлуб йўлга равон ёлғуз. Ҳувайдойи ғарибин ул пари ширин сўзи бирлан Юрагига солиб ўт, ўртади жону жаҳон ёлғуз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тун_оқшом_келди_кулбамга_нигори_меҳрибон_ёлг%E2%80%99uz.... Downloaded from uzbekai.com.