Йигитликда май ичмак на хушу бахту саодатдур... Хўжаназар Ҳувайдо Йигитликда май ичмак на хушу бахту саодатдур, Қарилик мавсуми меҳнат, йигитлик вақти роҳатдур. Гулистон мавсуми бўлди, май ичмакни ғанимат бил, Тириклик кўп эмас, бир кўз юмиб очқунча соатдур. Кел, эй соқий, кетур жоми, паё пай бодани соф эт, Юрутгил косаи даврон, бу дамлар ҳам ғаниматдур. Дафу танбуру бенай бода ичмак онча хўб эрмас, Қил, эй мутриб, ғазалхонлиқ, бу кун айёми ишратдур. Гулистонлар аро себаргаларни ёстониб ётиб, Тамошойи чаман айлаб, май ичмак хуш назокатдур. Тирикликни ғанимат бил, май ич, умрунгни хуш ўткар, Тепиб ўт дунё молини, ҳама ранжу фалокатдур. Ҳувайдо, тавба қипма бода ичмакдин қаридим деб, Май ичмаклик қариғонда ғизойи руҳ, роҳатдур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Йигитликда_май_ичмак_на_хушу_бахту_саодатдур.... Downloaded from uzbekai.com.