Йўлиқти тун аросида кўзимга дилрабо ёлғуз... Хўжаназар Ҳувайдо Йўлиқти тун аросида кўзимга дилрабо ёлғуз, Кулиб боқиб, қошин қоқиб, қилиб ўтти имо ёлғуз. Оёғи нақшига суртуб юзим, бўси канор айлаб, Ғубори роҳидин қипдим кўзимга тўтиё ёлғуз. Мани аҳволи дардимдин бориб албатта айтғойсан, Санамни олдига борсанг, аё боди сабо ёлғуз: Ётибдур гўшаида «ёр-ёр» деб бир ғариби зор, Бошин ерга уруб йиғлар, дегил, айлаб наво ёлғуз. Шикаста музтариб аҳвол дардимдин баён этғил, Ани кўнглиға шояд раҳмини солғай Худо ёлғуз. Сани ҳусни камолингга Ҳувайдойи ғариб мискин Қилур, дегил, саҳарларда очиб илгин дуо ёлғуз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo%E2%80%99liqti_тун_аросида_ко%E2%80%99zimga_дилрабо_ёлг%E2%80%99uz.... Downloaded from uzbekai.com.