Дирилур зор таним лаъли дурахшонингдин... Хон Дирилур зор таним лаъли дурахшонингдин, Очилур уқдаи дил ғунчаи хандонингдин. Чарх овжина бироқдим адами шуълаи оҳ, Дун кеча ҳасрати ул сарви хиромонингдин. Верирам истадигинг жон эса, йўх имкони, Подшоҳим, банга чихмак сени фармонингдин. Зарра-зарра шарари чарха чиқан анжумдур, Уда ёҳқож таними оташи ҳижронингдин. Қатра-қатра сочилур қон гежалар чашмимдин, Руҳи гулгунунг ила зулфи паришонингдин. Гежа ўлдуқча фалак ера бироқса гунашин На ажаб шаъшаъаи меҳри дурафшонингдин. Бир ёлон сўз ила чўх инжима, эй моҳлиқо, Ишқ мулкини мусаххар эдажак Хонингдин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дирилур_зор_таним_ла%E2%80%99ли_дурахшонингдин.... Downloaded from uzbekai.com.