Оҳким дўкди фалак қоними мижгонимдин... Хон Оҳким дўкди фалак қоними мижгонимдин, Қилмади бок дамодам дўкулан қонимдин. Мавжи тўфони бало бошима дўндурди фалак То жудо этди ҳазин жоними жононимдин. Кўнглими сели бало бирла хароб этди сипеҳр, Бўлур обод ғубори дили вайронимдин. Кечалар ғунча каби кўнглими қон боғладуғи, Субҳлар зоҳир ўлуб чоки гирибонимдин. Оҳким ҳажр туни қочди дилим ҳасратидин, Соя ҳам кетди фироқинг кечаси ёнимдин. Шам’ узун тил била ёнмиш, негаким зулми ўди Ҳаддим эрмас демага ғуссаи пинҳонимдин. Эй кўнгул, сонмаки зоил бўлур ошуфталиғим Жам’ қил хотиринги ҳоли паришонимдин. Субҳ-ла дидаи гирёнима раҳм айла, сабо, Бир хабар бер менга ул ғунчаи хандонимдин. Хон каби маҳвашим шамъи руҳин йод эдарам, Ёнажакдур фалак оҳи дили сўзонимдин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оҳким_до%E2%80%98kdi_фалак_қоними_мижгонимдин.... Downloaded from uzbekai.com.