Ойру душдим яна ул ғунчаи хандонимдин... Хон Ойру душдим яна ул ғунчаи хандонимдин, Нўла гар тинмаса эл нолаю афғонимдии. Дамбадам орази йоди ила ашким гуҳари Қатра-қатра сочилур дидаи гирёнимдин. Кетди алдин хами зулфию паришон ўлдум, Воқиф ўлмаз баним аҳволи паришонимдин. Рўзгорим қорадур зулфи киби ул моҳинг То қадам чекти баним кулбаи иҳзонимдин. Эй сабо, куйина гар душса гузоринг ногоҳ Веракўр бир хабар ул сарви хиромонимдин. Бош чекар шуълаи оҳим шарари гардуна, Ҳазар этмазми фалак оташи сўзонимдин. Жисми зорим ўда ёндирди ғами пинҳони, Оҳким огоҳ эмас ул ғами пинҳонимдин. Яшуруб ер юзини сийми сиришким гуҳари, Неча йилдурки кетиб сиймбарим ёнимдин. Нўла Хонинг киби гар узсам илик жонимдин Гардиши чарх айирди бани жононимдин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ойру_душдим_яна_ул_г%E2%80%98unchai_хандонимдин.... Downloaded from uzbekai.com.