Паричеҳралар кўп жафо қилдилар... Хон Паричеҳралар кўп жафо қилдилар, Ғаму дард билан мубтало қилдилар, Муҳаббат била ошна қилдилар, Мени рўзгорим қаро қилдилар, Жафокорлардур, жафокорлар. Алар ишқида хастаю зормен, Қаро кўзлари бирла бемормен, Жафо тиғидин бағри афгормен, На зулм этсалар жонима, ёрмен, Дилозорлардур, дилозорлар. Шаҳи мулки Ҳомун қилурлар мени, Бу дашт ичра Мажнун қилурлар мени, Сиришкимни Жайҳун қилурлар мени, Кўзим ёши гулгун қилурлар мени, Ситамкорлардур, ситамкорлар. Чу мен қоши ёларни қурбониям, Гирифтори зиндони ҳижрониям, Бу қотиллари асру ҳайрониям, Алар куштаи тиғи паррониям, Бу хунхорлардур, бу хунхорлар. Қадим хамлиги қошлари ёсидин, Хароб ўлмағим чашми шаҳлосидин, Кўзим қони лаъли тамошосидин, Жунуним ўшал зулф савдосидин, Нигунсорлардир, нигунсорлар. Кўзингдур менга фитна барпо қилан, Бошим узра юз шўру ғавғо қилан, Мени олам аҳлиға расво қилан, Кўнгул махзани ичра яғмо қилан, Бу айёрлардур, бу айёрлар. Чаманда хиром айламиш ул пари, Қилиб жилва андоқки кабки дари, Юз устида гул баргидин чодари, Боши узра солмиш қизил меъжари, Гули норлардур, гули норлар. Ажойиб ки бу бир неча дилрабо, Демасларки бу шоҳ эрур, ё гадо, Агарчанд хони замонам, банго, Ҳама элдин ортиқ қилурлар жафо, Ажаб ёрлардур, ажаб ёрлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Паричеҳралар_ко%E2%80%98p_жафо_қилдилар.... Downloaded from uzbekai.com.