Хоразмий Хоразмий Чун ишқи кўнгулнинг ичра бунёд айлар... Чун ишқи кўнгулнинг ичра бунёд айлар, Ғам бирла хароб мулкин обод айлар. Жон бирла анинг ғаминга бўлсам банда, Ул дамда мани ғаминдин озод айлар. Дийдор издангиз бу тун, эй кўзлари бедорлар... Дийдор издангиз бу тун, эй кўзлари бедорлар, Бедорларға рўзийдур чун давлати дийдорлар. Бу хори ҳастийни қачон ёқсанг муҳаббат ўтина, Кўргузғай эрди кўзинга юзин гулу гулзорлар. Хори балоға сабр қил бу олами фонийдаким, Лутфи била бўлғусидур гулзорлар бу хорлар. Вобаста бўлма ўзунгга бу йўлда издасанг кушод, Боғланмасанг бу ўзунга очилғай эрди корлар. Бозори ишқ издар эрсанг кечгил зиёну суддин, Суду зиёндин кечмайин топмас чу жон бозорлар. Маъмур издаган киши боқий жаҳонда жонини, Мунчаму қилди фоний дунёда дов-деворлар. Урён бўлуб чун меҳру маҳ кўнглунгда нури ҳақ тила, Дийдорға моне’ эрур чун кўзгуда зангорлар. Зоҳирда муршидман темак не фойда берғай санга, Жонинг Белинда чунки бор пинҳон басе зуннорлар. Чун бир эрур асли жаҳон, ул бирин ҳосил айлагил, Таҳаққуқи илм ушбу эрур, нега керак такрорлар. Соғинма ўз-ўзингни сан мантак жаҳонда йўқ тею, Чун оқибат бошдин чиқар бу манлугу пиндорлар. Ул ким санга ҳамроҳ эмас, воллоҳки жоннинг боридур, Эй жон,жон дедим, тақи эшитмадинг сан борлар. Боссанг қадамин фақрнинг йўлинға содиқлар бикин, Балгургай эрди ул замон ағёр бирла ёрлар. Мардона жон бирла бош ўйнағил муҳаббат йўлида, Чун жон била бош ўйнади сарварлару солорлар. Яхши-ёмон теб, Ҳофизо, ҳеч кимга инкор этмасанг, Келтургай эрди мўмину кофир санга иқрорлар. Жаҳонда барчадин дилдор яхши... Жаҳонда барчадин дилдор яхши, Туман ағёрдин бир ёр яхши. Рақиб анинг қошинда яхши бўлмас, Чу гул қошинда бўлмас хор яхши. Ҳамиша хастадур дарди билан жон, Бўла билмади бу бемор яхши. Тиларман доимо бедор аниким, Саодат доимо бедор яхши. Керакмастур манга кунжи савомий, Чу андин хонайи хаммор яхши. Қора зулфи била кўзи хуш эрур, Чу таррор иладур айёр яхши. Кўзи Ҳофиз кўзинга хуш кўринур, Чун эрур барча мардумдор яхши. Жонсан темай, ул сарви равонға не теғайман... Жонсан темай, ул сарви равонға не теғайман, Мундин ўнгин ул офати жонға не теғайман. Ўқ янгли қадинг рост мани ўртади темай, Ул шарти бу бузуқ, қавли ёлонға не теғайман. Умрумдур ўшул қадингу умрумни саварман, Темайин ўшул умри жавонға не теғайман. Яхшилар аро мен ким ани яхши билибман, Яхши темайин, яхши ямонға не теғайман. Кўргали юзини бўлубон волаву шайдо, Билмасман ўшул ҳури жононға не теғайман. Ул қош ила ғамза қиладур жонима чун қасд, Туҳмат қилибон тиру камонға не теғайман. Сучи сўз ила тор оғзи жон тилар эрса, Ҳофиз бикин ул сирри ниҳонға не теғайман. Нокас киши ҳеч маҳрами жон бўлмас... Нокас киши ҳеч маҳрами жон бўлмас, Шўра ер уза боғу гулистон бўлмас. Ким дарди дилоромни савмаса жонтак, Ҳаргиз ўшанинг дардина дармон бўлмас. Ошиқ эрсанг ёрға, ағёр жаврин торта кўр... Ошиқ эрсанг ёрға, ағёр жаврин торта кўр, Чун топилмади бу олам ичра ёр ағёрсиз. Тешайи сабру қаноат бирла бўлуб кунжков, Ганжни топсанг тақи қайда бўлур ул морсиз. Гулистоннинг ичра булбул юз туман зорий қилиб, Издадию топмади умринда гулни хорсиз. Парвона бўлур юзунг кўриб шамъи фалак... Парвона бўлур юзунг кўриб шамъи фалак, Ҳам бандайи эҳсонинг эрур мулку малак. Сўруб унутур эсам лаби лаълингни, Тутсун мани, эй жони жаҳон,ҳаққи намак. Қаро кофир кўзунг айни балодур... Қаро кофир кўзунг айни балодур, Янгақларингнинг оли кўнгул оладур. Юзунг узра кўринур боқий, Ўшандин юзунгга кўзум боқодур. Нечаким ёқса ишқинг ўти жонни Ўшал ёқмоқи жонға хуш ёқодур. Раҳм айламас ул кўнгули пўлод бикин... Раҳм айламас ул кўнгули пўлод бикин, Жоду қаро ҳинду кўзи жаллод бикин, Ширин лаби лаълини тилаган ошиқ Жонин, не ажаб, берурса Фарҳод бикин. Сенга ким тэди, эй жон, ноз қилма... Сенга ким тэди, эй жон, ноз қилма, Манга ноз айламакни оз қилма. Ниёз айларман, нозинг тиларман, Ниёзимни раво қил, ноз қилма. Насиби дарду ғамни бахш этарда Манга сан ўзгани анбоз этма. Гадоларға жафо қилмоқ тиласанг, Дуочи бандадин оғоз қилма. Кўнгул сиррини бўлмасун тесанг фош, Ўшул ғамзани сан ғаммоз қилма. Санга ман ошиқи жонбоз эркан, Назар ўзгага, эй жон,боз қилма. Бу Ҳофиз ёнина оҳанг қилмай, Жафо қонунини сан соз қилма. Токим лаби лаъли шакарафшон бўлди... Токим лаби лаъли шакарафшон бўлди, Олам сўзи бирла шакаристон бўлди. Гулзорға нечаким бўлур булбул зор, Ошиқ юзина ҳазор чандон бўлди. Ул париваш зулфидин девона бўлдум оқибат... Ул париваш зулфидин девона бўлдум оқибат, Кўргил эмди халқ аро афсона бўлдум оқибат. Ишқ асрорин билиб,кўргил,вафо йўлинда ман Жон бериб жононаға, жонона бўлдум оқибат. Эшигининг итлариға ошно бўлуб,кўрунг Барча ёру дўстдин бегона бўлдим оқибат. Фурқат ўтиға ёниб-ёнмай равон жондин кечиб, Шам’I рухсори учун парвона бўлдум оқибат. Бенишон бўлиб жаҳонни сарбасар кездим,вале Ганжи ҳуснин топмайин вайрона бўлдум оқибат. Кўз ёшим дарё қилиб ғаввостак,кўргил мани, Ишқ баҳринга чўмуб, дурдона бўлдум оқибат. Қочиб ул дилбар жафосиндин хаёле этадур, Ҳофизи мискин била ҳамхона бўлдум оқибат. Вой, ўшул мискингаким, бир ғамгузоре топмаса... Вой, ўшул мискингаким,бир ғамгузоре топмаса, Ишқда жон ўйнаса-ю, эътиборе топмаса. Кечса кору бордин бир йўли-ю, ўз шоҳининг Эшигинда итларинча кору боре топмаса. Не тариоқа бўлғай ул бечора ошиқ ҳоликим, Булбули ошуфта янглиғ гулузоре топмаса. Булбули нолон бикинким гул юзидин сайрадим, Билғай ул қадримни гар мантак ҳазоре топмадим. Бенишон бўлғанда билғай қадри ҳолимни санам — Ким,мани исдаса-ю мандин ғуборе топмаса. Ёрлиқнинг дардини ул дамда билғай ёримиз – Ким,кишини севса-ю,ҳамдард ёре топмаса. Чунким ул дилдорининг зулфинга кўрунмас қарор, Не ажаб бўлғай агар Ҳофиз қароре топмаса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Хоразмий). Downloaded from uzbekai.com.