Дийдор издангиз бу тун, эй кўзлари бедорлар... Хоразмий Дийдор издангиз бу тун, эй кўзлари бедорлар, Бедорларға рўзийдур чун давлати дийдорлар. Бу хори ҳастийни қачон ёқсанг муҳаббат ўтина, Кўргузғай эрди кўзинга юзин гулу гулзорлар. Хори балоға сабр қил бу олами фонийдаким, Лутфи била бўлғусидур гулзорлар бу хорлар. Вобаста бўлма ўзунгга бу йўлда издасанг кушод, Боғланмасанг бу ўзунга очилғай эрди корлар. Бозори ишқ издар эрсанг кечгил зиёну суддин, Суду зиёндин кечмайин топмас чу жон бозорлар. Маъмур издаган киши боқий жаҳонда жонини, Мунчаму қилди фоний дунёда дов-деворлар. Урён бўлуб чун меҳру маҳ кўнглунгда нури ҳақ тила, Дийдорға моне’ эрур чун кўзгуда зангорлар. Зоҳирда муршидман темак не фойда берғай санга, Жонинг Белинда чунки бор пинҳон басе зуннорлар. Чун бир эрур асли жаҳон, ул бирин ҳосил айлагил, Таҳаққуқи илм ушбу эрур, нега керак такрорлар. Соғинма ўз-ўзингни сан мантак жаҳонда йўқ тею, Чун оқибат бошдин чиқар бу манлугу пиндорлар. Ул ким санга ҳамроҳ эмас, воллоҳки жоннинг боридур, Эй жон,жон дедим, тақи эшитмадинг сан борлар. Боссанг қадамин фақрнинг йўлинға содиқлар бикин, Балгургай эрди ул замон ағёр бирла ёрлар. Мардона жон бирла бош ўйнағил муҳаббат йўлида, Чун жон била бош ўйнади сарварлару солорлар. Яхши-ёмон теб, Ҳофизо, ҳеч кимга инкор этмасанг, Келтургай эрди мўмину кофир санга иқрорлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дийдор_издангиз_бу_тун%2C_эй_ко%E2%80%99zlari_бедорлар.... Downloaded from uzbekai.com.