Жаҳонда барчадин дилдор яхши... Хоразмий Жаҳонда барчадин дилдор яхши, Туман ағёрдин бир ёр яхши. Рақиб анинг қошинда яхши бўлмас, Чу гул қошинда бўлмас хор яхши. Ҳамиша хастадур дарди билан жон, Бўла билмади бу бемор яхши. Тиларман доимо бедор аниким, Саодат доимо бедор яхши. Керакмастур манга кунжи савомий, Чу андин хонайи хаммор яхши. Қора зулфи била кўзи хуш эрур, Чу таррор иладур айёр яхши. Кўзи Ҳофиз кўзинга хуш кўринур, Чун эрур барча мардумдор яхши. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жаҳонда_барчадин_дилдор_яхши.... Downloaded from uzbekai.com.