Ул париваш зулфидин девона бўлдум оқибат... Хоразмий Ул париваш зулфидин девона бўлдум оқибат, Кўргил эмди халқ аро афсона бўлдум оқибат. Ишқ асрорин билиб,кўргил,вафо йўлинда ман Жон бериб жононаға, жонона бўлдум оқибат. Эшигининг итлариға ошно бўлуб,кўрунг Барча ёру дўстдин бегона бўлдим оқибат. Фурқат ўтиға ёниб-ёнмай равон жондин кечиб, Шам’I рухсори учун парвона бўлдум оқибат. Бенишон бўлиб жаҳонни сарбасар кездим,вале Ганжи ҳуснин топмайин вайрона бўлдум оқибат. Кўз ёшим дарё қилиб ғаввостак,кўргил мани, Ишқ баҳринга чўмуб, дурдона бўлдум оқибат. Қочиб ул дилбар жафосиндин хаёле этадур, Ҳофизи мискин била ҳамхона бўлдум оқибат. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_париваш_зулфидин_девона_бо%E2%80%99ldum_оқибат.... Downloaded from uzbekai.com.