Вой, ўшул мискингаким, бир ғамгузоре топмаса... Хоразмий Вой, ўшул мискингаким,бир ғамгузоре топмаса, Ишқда жон ўйнаса-ю, эътиборе топмаса. Кечса кору бордин бир йўли-ю, ўз шоҳининг Эшигинда итларинча кору боре топмаса. Не тариоқа бўлғай ул бечора ошиқ ҳоликим, Булбули ошуфта янглиғ гулузоре топмаса. Булбули нолон бикинким гул юзидин сайрадим, Билғай ул қадримни гар мантак ҳазоре топмадим. Бенишон бўлғанда билғай қадри ҳолимни санам — Ким,мани исдаса-ю мандин ғуборе топмаса. Ёрлиқнинг дардини ул дамда билғай ёримиз – Ким,кишини севса-ю,ҳамдард ёре топмаса. Чунким ул дилдорининг зулфинга кўрунмас қарор, Не ажаб бўлғай агар Ҳофиз қароре топмаса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Вой%2C_о%E2%80%99shul_мискингаким%2C_бир_г%E2%80%99amguzore_топмаса.... Downloaded from uzbekai.com.