Баски кечди ёр ҳажридин манга айём талх... Хумулий Баски заъф этти фироқингда таним монанди хас, Бўлмайин барбод деб қаттиғ чека олмон нафас. Бовужуди шоҳлиғ султонға даъвийи камол, Уй тубуғи тож ила шоҳинлиғ этмоқдур ҳавас. Поклар мақбули боз ўлди саёҳат файзидин, Истиқомат бобидин мурдорлиғ кўрди ҳакас. Зоти ноқобилға қилмас суҳбати доно асар, Бўлса эшшак гарчи Исо маркаби бўлмас фарас. Не ажаб донодин афзун бўлса нодон рўзиси, Ким ҳумо сўнгакдин айлар қуту шаккардин магас. Аҳли дил хомушу даъвийи дастгоҳ пуч мағз, Шеваи гавҳар сукуту нолаи оҳинг жарас. Ғам girebonimny тутса, ман тутай ҳам доманин, Соқиё, сен жом тутқил, ҳар қачонким дастрас. Чок-чок ўлғон танимда хаста кўнглим шевани, Элни нолон қуш каби қилмиш жаҳонни бир қафас. Турк ашъори Хумулий вусъати сўз аҳлиға, Movarounnahr манғит Шаҳрисабзу кенагас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Баски_кечди_ёр_ҳажридин_манга_айём_талх.... Downloaded from uzbekai.com.