Баски заъф этти фироқингда таним монанди хас... Хумулий Баски кечди ёр ҳажридин манга айём талх, Оғзима олсам шакар ҳосил қилурман ком талх, То қаро кўзлиғ нигорим қилмади аччиғ нигоҳ, Қилмадим маълумким эрмиш қаро бодом талх. Заҳр бўлса хум аро жоним ажаб эрмаски ёр, Ғайрдин ибром аччиғ, ёрдин инъом талх. Одат ўлмишдур манга ҳажр ичра заҳр ошомлиғ, Хони васл ўлса муяссар айлагум ибром талх. Бўлса аччиғ зиндагоним не ажаб чунким манга, Бир қуёш ҳижронидин чарх ичтурур ҳар шом талх. То чучуклиғдин дам урди лабларинг, эй муғбача, Рашкдин қилди мизожин бодаи гулфом талх. Эй Хумулий, ринду расволиғ эрур кайфиятим, Душманимдур воизутаклифи нангу ном талх. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Баски_за%E2%80%99f_этти_фироқингда_таним_монанди_хас.... Downloaded from uzbekai.com.