Ҳусни барқидин яна яхши-ямонға тушти ўт... Хумулий Ҳусни барқидин яна яхши-ямонға тушти ўт, Қайси яхши, қай ямон, икки жаҳонға тушти ўт. Қомати шавқида хушк ўлган танимдин нолалар, Тонг эмас ул шамъдин бу найситонға тушти ўт. Секратиб кўк тавсан узра оташин хўюммудур, Yo узори ламъасидин осмонға тушти ўт. Қарриларға ишқ ўти барнодин афзун кор этар, Сабзадин ортиқ кўяр чунким самонға тушти ўт. Сабзаи хат бирла гулрухсор кўргузди магар, Ким баҳор айёмида фасли хазонға тушти ўт. Оташин гул демаким булбул шарарлиғ оҳидин, Ўртониб гулбун саропо гулситонға тушти ўт. Эй Хумулий ҳам бўлуб қаддинг бу пулдин ўтмадинг, Эмдиким аввал ғами озурда жонға тушти ўт. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳусни_барқидин_яна_яхши-ямонг%E2%80%98a_тушти_о%E2%80%98t.... Downloaded from uzbekai.com.