Оразин кўргач, қилурман лаълидин соғар тама... Хумулий Оразин кўргач, қилурман лаълидин соғар тама’, Айлағондек равза боғини кўруб кавсар тама’. Бўлма кўп дунёға толиб, ибрат ол хуршеддин, Ким чиқар ўт чашмасидин токи бўлди зар тама’. Тожи заррин, хилъати.симин билан ўртанди шам, Ҳоли равшандур бировким қилди карру фар тама’. Софдиллиғ истасанг бу баҳр аро хомуш бўл, Лозими ҳифзи нафасдурким қилур гавҳар тама’. Ким аёғ остига тушди бетакаллуф шохдур, Хоки раҳ бўл нақши подек айласанг афсар тама’. Иста ноҳожат кишидин гарчи мунъимдур карим, Эй Хумулий, хор этар чунким кишини ҳар тама’. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оразин_ко%E2%80%98rgach%2C_қилурман_ла%E2%80%99lidin_сог%E2%80%98ar_тама.... Downloaded from uzbekai.com.