Йўқки анжум дурларидин гавҳар афшондур фалак... Хумулий Йўқки анжум дурларидин гавҳар афшондур фалак, Бош-оёғи кўз бўлуб, ҳолимға ҳайрондур фалак. Каҳкашон эрмаски ҳар тун то саҳар бедодидин, Оташин оҳим билан дасти гиребондур фалак. Эрта меҳр афшон қилиб, оқшом пушаймондур бу ким Пой то сар пушти дасти захми дандондур фалак. Бўлмаса маҳзул юзидин меҳри анжум тарҳ этиб, Кундуз оташбоз, тунлар пахта паррондур фалак. Борса бир комил, қилур, оламда минг ноқис аён, Муҳр олиб анжум сотарға эски дўкондур фалак. Бир қуёш бедодидин титрар таним симобдек, Ким бошидин чарх уруб афтону хезондур фалак. Умр даврони, Хумулий, қилди кўнглумни синуқ, Оре, қаттиғ донаға қурғон тегирмондур фалак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo%E2%80%98qki_анжум_дурларидин_гавҳар_афшондур_фалак.... Downloaded from uzbekai.com.