Ажз ёниндин бўлак йўл йўк, ба важҳи Кибриё... Юсуф Сарёмий Ажз ёниндин бўлак йўл йўк, ба важҳи Кибриё, Мунда бир қилча букулсанг, анда «син»дур тоқи«ё». Иктисоб айлаб синуқлик, қўйма худлуқдин асар, Чунки қаттиғ садди рахдўр, зарраи кибру ҳаво. Зуҳду тақво хирманин гар айласанг юз кўҳ-кўҳ, Бўлса ўртар гар самум сумъау барқи риё. Бўлма тоат бирла эмин, журм бирлан noumid, Қаҳру лутфидин ани тут домани хавфу рижо. Ким этар ҳақдин сани, машғули бут дерлар ани, Ҳожат эрмасдур буту бутхона қилмоқлик бино. Фазлу адли олдида даргоҳиға тенг келдилар, Зоҳиду пашминапўшу фосиқу нопорсо. Айлагил изҳори қуллуқ, интизори фазли бўл, Бўлмағай қуллуқдин ўзга қулга ҳаргиз муддао. Ҳар даме андин етар сармояи нақди ҳаёт, Ҳар нафас сандин кетар сўйи адам гарди фано. Билмадинг, ҳар лаҳза ортар, дам-бадам ҳаддин фузун, Сандин исёну хатолар, андин эҳсони ато. Ким берибдур шоҳиди гулчеҳрасига обу ранг, Ким тикибдур сарв қаддиға зумуррадгун қабо. Лола жомини тўло ким қидди гулгун бодадин, Ким бу ўт тобидин этмиш доғи бағрини қаро. Бу чаманда ким бинафша хирқасин қилмиш кабуд, Чунки осиби хазондин боғлар мотамсаро. Бу дабистонучаманда сарву ғул авроқидин, Ким ўқурлар дам-бадам булбул — фиғон, қумри — наво. Буйи улфат истамаз кавну макон гулзоридин, Етса зулфи ёрдин кимга насими атрсо. Дастгоҳи эътиборинг, Юсуфий, бир мушти хок, Қўйма ўзлукдин асар, синдур тилисми нақши по. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ажз_ёниндин_бо%E2%80%98lak_ё%E2%80%98l_ё%E2%80%98k%2C_ба_важҳи_Кибриё.... Downloaded from uzbekai.com.