Машриқи мийнодин урди дам майи субҳи ҳудо... Юсуф Сарёмий Машриқи мийнодин урди дам майи субҳи ҳудо, Даври хуршиди қадаҳдин етти гардунға садо. Fathi боб ўлди бу кун майхонаи файёзи жуд, Ал-фараҳ, эй ринди жом, бодапаймо, ас-сало. Ул маедурким, анга гардун — сабў, хуршид — жом, Айдагай ҳар заррани нўш этса, шамсу уз-зуҳо. Ҳасрати бу жоми майдин чарх саргардон кезар, Шомдин қонлиғ этак ҳам субҳдин йиртуқ яқо. Гардиши бу жомдур ҳайю ҳувийят ҳалқаси, Майпарастдин давриға йўқ ibtidou интиҳо. Шавқ аҳли жонида кайфийяти бекайфу кам, Завқ аҳли комида лаззати бечуну чаро. Дурдаи ул май келибдур сайқали миръоти дил, Бир қадаҳдин жон ўлур ойинаи гетинамо. Соқийи бу жоми май Хизру Масиҳодин буюк, Лаъли — оби зиндагоний, тоби зулфи — аждаҳо. Бир тарашшуҳ етса андин ташна лаблар комиға, Айламас ҳаргиз ҳавои чашмаи оби бақо. Такяе ҳар ким топар бу майкада туфроғидин, Маснади Жам хоки раҳдур анга, султонлиғ — гадо. Эй хуш ул ринде, сабукашликда хам бўлмиш қади Чун ҳилоли ийд даври жомдин ангуштнамо. Дурдакашлар жонида кайфияти хамру аласт, Бошида бу шиддати ранжу хумор ўлмиш бало. Бода сунса муғбача, ўпсам аёғин жон билан, Айласам бир ғамзасиға йўқу боримни фидо. Истарам бу дайр аро бир жом ваҳдат хуммидин Ўзлукум бунёдини йиқса етиб фақру фано. Ташналабман, тўлдуруб тут дам-бадам лабрез жом, Эй шаҳи Мисри малоҳат, соқийи Юсуфлиқо. Қатраи топеанг бу майдин, раҳни жом айдар эдинг Хирқау дастору тасбеҳу ридойи, зоҳидо. Кеча эрдим бехуд ул муғ дайри туфроғида маст, Қайди имкондин барий, доми тааллуқдин раҳо. Тоби хуршиди майи жоми азал лабрез эди, Заррадёк жбнукўнгул бу нагяъадин бедасту по. Соқию, гулчеҳраю жому май ўлғай то абад, Юсуфий хоки dary майхонау дасти дуо. Соқиё, тут дам-бадам соғар манго майдин тўло, Раҳм қил, бошимғадур ҳушёрлиғ қаттиғ бало. Бодадек ҳеч бўлмағай даврон ғамини дафъига, Бўлмаса бехудлуғум, ўддургуси ранжу ано. Шўхи бадмастим сунуб май, олса мандин нақтси хуш, Қолмағай лавҳи дилу жонимда нақши мосуво. Дайр пири ҳидматида бош қўярман ер ўпуб, Кош еткай гарди роҳидий кўзумға тўтиё. Сарвқад гулчеҳра соқий сунса ман сори аёғ, Гўйиёким етти бўлғай мисга файзи кимё. Ёрни ағёрсиз даҳр ичра ҳаргиз топмадим, Шаҳдни — безаҳр, лутфни — беқаҳр, ганжни — беаждаҳо. Таън тошидин еиниқ, бошдин-аёқим занги ғам, Истарам майхонада май дурдасидин мўмиё. Дард аҳли шўхлар bedOdidin ғам чекмасўн, Чунки пири майкада даргоҳидур дорушшифо. Чангдек ман хўблар базми учун кўб инградим, Чун хами зулфи каби охир, кўрунг; қадтсим дуто. Рашқдин боғларда гуллар коса-коса қон ичар, Чиқса гулгашт этгали, ул шўхи баргигул қабо. Мавжи хат кўргач, лаби лаълида дуди оҳдин, Юсуфий кўрди бутун тун бир неча кўиглй қаро. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Машриқи_мийнодин_урди_дам_майи_субҳи_ҳудо.... Downloaded from uzbekai.com.