Зиҳи туфайли вужуди ва жуди арзу само... Юсуф Сарёмий Зиҳи туфайли вужуди ва жуди арзу само, Чироғи маҳфили кавнайн, шамъи жамъи ҳудо. Ҳабиби ҳақ, анга ризвон ғуломи, арш — сарир, Тамоми кавну макон нуридин эрур пайдо. Жамоли шамъини парвонаси расулу малак, Камоли ҳусни учундур икки жаҳон шайдо. Туники, олами руҳонийға етурди қадам, Юзини партавидин топти нур арши аъло. Шаҳики, аҳли самовот бўлса хоки дари, Ер ўпгали туну кун хидматида субҳу масо. Риёзи Каъба ҳарими қадди ниҳолиға боғ, Гули рухи чаманидур ҳадойиқи Batho. Малак сужудиға, одам вужудиға боис, Хатиби илмул асмо-у тожи каррамно. Туфайли нури Muhammad сародиқи малакут, Очилди чун бу шарафким, кўрар ўғулдин ато. Вужуди гавҳари баҳри инояти азали, Дуруди моҳии жамъи хутути саҳву хато. Жаҳонға қўйди қадам, бори ботил ўлди адам, Жамии бут йиқилиб, сарнигун ўлуб Кисро. Жаҳон тўлуб шу туни ғулғули малоиқтсин, Еру осмондин ўтуб, айдади ўзин боло. Зиҳи саодати, олам чу боғи жаннат ўлуб, Бу тийра хок бўяуб bory мўшки анбарсо. Тушурмади на учун Ҳақ ер узра соясини, Чу маҳзи нур эди, зоти поки ayny зйё. Бўлунди илкида қурси қамар ишорат ила, Ки тошқа чўн деди, заррин дарахт бўлди бино. Кафи кифоятида сангреза деб тасбеҳ, Фасеҳ тил била айтур худоға ҳамдў сано. Дарахт амриға фармонбар эрди, гар тиласа, Ки жон била югурурди, чу қатра бесару по. Дер эрди мурғи ҳаво арзи ҳол, оҳуйи дашт, Қилур эди борисин жумла ҳожатини раво. Дамики, арз қилур пухта гўши бузғола, Чу заҳр бирла пишурмиш, манҳи еманг, аъдо. Нечунки хатми русул мўжизоти беҳадду ад, Десам тамомини то рўзи ҳашр бўлмас адо. Илоҳи, Ҳақ ҳабибинг шафоатиға мани, Етур, оқорди сочим, журм бирла нома қаро. Илоҳи, наъти ҳабибинг демақда Юсуфийни, Ба сад қусур не ҳадким, сан этмасанг гўё. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зиҳи_туфайли_вужуди_ва_жуди_арзу_само.... Downloaded from uzbekai.com.