UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 28-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 28 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 января 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 January 2016 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг

Қарори

Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2443, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сон қарорига ИЛОВА

Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) эксперт кенгаши фаолиятини тартибга солади.».

2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

экспертиза — тегишли ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш;

илмий экспертиза — диссертация ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.».

3. 5-бандда :

учинчи хатбошидаги «тузишнинг» деган сўз «тузиш (қайта тасдиқлаш)нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «улар юзасидан» деган сўзлар «уларни» деган сўз билан алмаштирилсин.

4. 8-банддаги «ОАКнинг эксперт кенгашлари» деган сўзлар «Эксперт кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эксперт кенгаши таркибига камида беш йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган ёки 4 нафар магистратура талабасига ёхуд 8 нафар бакалавриат таълим йўналишининг битирувчи талабасига илмий раҳбарлик қилган фан докторлари киритилади.».

6. 10-бандда :

биринчи хатбошидаги «ушбу буйруқ кейинчалик ОАК Раёсати мажлисига» деган сўзлар «ушбу ўзгартириш ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «уч» деган сўз «бир» деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Бир ташкилот ходимлари бир вақтнинг ўзида битта эксперт кенгашининг раиси, ўринбосари ва илмий котиби, шунингдек эксперт кенгаши аъзолари фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Эксперт кенгашининг аъзоси мажлисларда фаол иштирок этмаганда, экспертиза (илмий экспертиза) жараёни, шу жумладан диссертация экспертизасига оид маълумотларни ошкор қилганда, у ОАК Раёсати томонидан эксперт кенгаши таркибидан чиқарилади.».

8. 12-банддаги «фан соҳалари» деган сўзлар «фан тармоқлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эксперт кенгашининг қарорлари (тавсиялари, хулосалари) очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда, эксперт кенгашининг қарорлари холислигини таъминлаш мақсадида ёки эксперт кенгаши аъзоларининг кўпчилиги таклифига кўра ёпиқ овоз бериш ўтказилиши мумкин.».

10. 16 — 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Эксперт кенгаши қарорлари тавсиявий характерга эга бўлиб, эксперт кенгаши томонидан мустақил равишда қабул қилинади ҳамда ОАK Раёсати тасдиқлаган кундан эътиборан кучга киради.

17. Эксперт кенгашининг мажлиси мазкур Низом талабларига риоя этмаган ҳолда ўтказилган ва эксперт кенгаши томонидан асоссиз қарор қабул қилинган тақдирда, ОАK раҳбарияти аттестация ишини, шу жумладан диссертацияни мустақил ёпиқ экспертизага бериб, мустақил ёпиқ экспертиза натижаси асосида эксперт кенгашига масалани такроран кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.

18. ОАK Раёсати ёки раҳбариятининг топшириғига асосан, зарур ҳолларда, эксперт кенгашларининг қўшма мажлиси ташкил қилиниши мумкин.

19. Эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходими эксперт кенгаши мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, эксперт кенгаши илмий котиби билан биргаликда аттестация ишлари ва диссертацияларнинг тўла-тўкис сақланиши ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун масъулдир. Эксперт кенгаши йиғилишларида ОАK раҳбарияти иштирок этиши мумкин.».

11. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Эксперт кенгаши қарори (тавсияси, хулосаси) ва мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва эксперт кенгаши илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда беш кун ичида эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходимига топширилади.».

12. 23-банддаги «даражасини» деган сўз «даражаси» деган сўз билан алмаштирилсин.

13. 24-банддаги «тавсиялар ва хулосаларнинг» деган сўзлар «қарорларнинг (тавсияларнинг, хулосаларнинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 26-банддаги «фаолият юритмайди» деган сўзлар «аттестация ишларини кўриб чиқмайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 27-банддан «ўз» деган сўз чиқариб ташлансин.

16. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ёки илмий унвон берувчи кенгаш қарори ёхуд ОАК Раёсати қарори юзасидан берилган апелляция эксперт кенгаши томонидан ОАК Тартиб-қоида комиссияси топшириғига асосан кўриб чиқилади.».

17. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.

Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ

Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲАБОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ

Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ

Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 28 январь,

2016 йил 22 январь

2016 йил 22 январь

2016 йил 21 январь

2016 йил 20 январь

2016 йил 20 январь

2016 йил 19 январь

2016 йил 18 январь

2016 йил 18 январь

220/3-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 84-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining

Qarori

Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-sonli “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2013-yil 31-yanvardagi 195/5-sonli qarori (roʻyxat raqami 2443, 2013-yil 25-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 13-son, 169-modda) bilan tasdiqlangan Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2016-yil 28-yanvardagi 220/3-son qaroriga ILOVA

Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 24-iyuldagi PF-4456-son “Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash va attestatsiyadan oʻtkazish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining (bundan buyon matnda OAK deb yuritiladi) ekspert kengashi faoliyatini tartibga soladi.”.

2. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ekspertiza — tegishli hujjatlarning mohiyati va amalga oshirilgan attestatsiya tadbirlarining oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash sohasidagi qonun hujjatlari talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish;

ilmiy ekspertiza — dissertatsiya va nashr qilingan ishlar ilmiy natijalarining yangiligi, nazariy va amaliy ahamiyatini baholash hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash sohasidagi qonun hujjatlari talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish.”.

3. 5-bandda :

uchinchi xatboshidagi “tuzishning” degan soʻz “tuzish (qayta tasdiqlash)ning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “ular yuzasidan” degan soʻzlar “ularni” degan soʻz bilan almashtirilsin.

4. 8-banddagi “OAKning ekspert kengashlari” degan soʻzlar “Ekspert kengashi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 9-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ekspert kengashi tarkibiga kamida besh yillik ilmiy va pedagogik ish tajribasiga ega boʻlgan hamda ilmiy daraja olgan mutaxassis tayyorlagan yoki 4 nafar magistratura talabasiga yoxud 8 nafar bakalavriat taʼlim yoʻnalishining bitiruvchi talabasiga ilmiy rahbarlik qilgan fan doktorlari kiritiladi.”.

6. 10-bandda :

birinchi xatboshidagi “ushbu buyruq keyinchalik OAK Rayosati majlisiga” degan soʻzlar “ushbu oʻzgartirish OAK Rayosatining navbatdagi majlisiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “uch” degan soʻz “bir” degan soʻz bilan almashtirilsin.

7. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Bir tashkilot xodimlari bir vaqtning oʻzida bitta ekspert kengashining raisi, oʻrinbosari va ilmiy kotibi, shuningdek ekspert kengashi aʼzolari fan doktori ilmiy darajasini beruvchi ilmiy kengash aʼzosi boʻlishi mumkin emas.

Ekspert kengashining aʼzosi majlislarda faol ishtirok etmaganda, ekspertiza (ilmiy ekspertiza) jarayoni, shu jumladan dissertatsiya ekspertizasiga oid maʼlumotlarni oshkor qilganda, u OAK Rayosati tomonidan ekspert kengashi tarkibidan chiqariladi.”.

8. 12-banddagi “fan sohalari” degan soʻzlar “fan tarmoqlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ekspert kengashining qarorlari (tavsiyalari, xulosalari) ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Zarur hollarda, ekspert kengashining qarorlari xolisligini taʼminlash maqsadida yoki ekspert kengashi aʼzolarining koʻpchiligi taklifiga koʻra yopiq ovoz berish oʻtkazilishi mumkin.”.

10. 16 — 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Ekspert kengashi qarorlari tavsiyaviy xaraktyerga ega boʻlib, ekspert kengashi tomonidan mustaqil ravishda qabul qilinadi hamda OAK Rayosati tasdiqlagan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

17. Ekspert kengashining majlisi mazkur Nizom talablariga rioya etmagan holda oʻtkazilgan va ekspert kengashi tomonidan asossiz qaror qabul qilingan taqdirda, OAK rahbariyati attestatsiya ishini, shu jumladan dissertatsiyani mustaqil yopiq ekspertizaga berib, mustaqil yopiq ekspertiza natijasi asosida ekspert kengashiga masalani takroran koʻrib chiqishni taklif etishga haqli.

18. OAK Rayosati yoki rahbariyatining topshirigʻiga asosan, zarur hollarda, ekspert kengashlarining qoʻshma majlisi tashkil qilinishi mumkin.

19. Ekspert kengashi boʻyicha OAK masʼul xodimi ekspert kengashi majlislarida ishtirok etish huquqiga ega boʻlib, ekspert kengashi ilmiy kotibi bilan birgalikda attestatsiya ishlari va dissertatsiyalarning toʻla-toʻkis saqlanishi va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishi uchun masʼuldir. Ekspert kengashi yigʻilishlarida OAK rahbariyati ishtirok etishi mumkin.”.

11. 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Ekspert kengashi qarori (tavsiyasi, xulosasi) va majlisi bayonnomasi raislik qiluvchi va ekspert kengashi ilmiy kotibi tomonidan imzolanadi hamda besh kun ichida ekspert kengashi boʻyicha OAK masʼul xodimiga topshiriladi.”.

12. 23-banddagi “darajasini” degan soʻz “darajasi” degan soʻz bilan almashtirilsin.

13. 24-banddagi “tavsiyalar va xulosalarning” degan soʻzlar “qarorlarning (tavsiyalarning, xulosalarning)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 26-banddagi “faoliyat yuritmaydi” degan soʻzlar “attestatsiya ishlarini koʻrib chiqmaydi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 27-banddan “oʻz” degan soʻz chiqarib tashlansin.

16. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Fan doktori ilmiy darajasini beruvchi ilmiy kengash yoki ilmiy unvon beruvchi kengash qarori yoxud OAK Rayosati qarori yuzasidan berilgan apellatsiya ekspert kengashi tomonidan OAK Tartib-qoida komissiyasi topshirigʻiga asosan koʻrib chiqiladi.”.

17. Mazkur oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qoʻmitasi bilan kelishilgan.

Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A. YUSUPOV

Madaniyat va sport ishlari vaziri B. AXMEDOV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. VAHABOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ALIMOV

Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV

Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Sh. TEShAYEV

Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV

Fanlar akademiyasi prezidenti Sh. SALIXOV

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qoʻmitasi raisi Sh. SALIXOV

Toshkent sh.,

2016-yil 28-yanvar,

2016-yil 22-yanvar

2016-yil 22-yanvar

2016-yil 21-yanvar

2016-yil 20-yanvar

2016-yil 20-yanvar

2016-yil 19-yanvar

2016-yil 18-yanvar

2016-yil 18-yanvar

220/3-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 8-son, 84-modda)

lex.uz