📅 2016-yil 22-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 22-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 22 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 февраля 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Генерального директора Узбекского агентства по печати и информации
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 February 2016 · Ministry and agency documents · Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг 2016 йил 22 февралдаги 19-м/ҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади .
2. Давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир .
3. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга .
4. Сўровлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
5. Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир.
6. Сўровлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
7. Қуйидагилар сўров ҳисобланмайди:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ҳамда таклифлари;
тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, давлат органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турлари;
давлат органининг бошқа органларга уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олишга доир сўровлари.
8. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан сўралган ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, сўровда кўрсатилган ахборотни тақдим этиш рад этилади ва ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.
2-боб. Сўровларни қабул қилиш
9. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат шаклида сўров билан мурожаат этиши мумкин . Бунда электрон ҳужжат шаклидаги сўровлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари, расмий электрон почта манзиллари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади .
10. Сўровларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан амалга оширилади.
11. Сўров почта орқали келиб тушганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан конвертда сўров мавжудлиги текширилади.
Конвертда сўровнинг ёки сўровда кўрсатилган иловаларнинг мавжуд эмаслиги аниқланганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири (сўров ва у юборилган конверт билан бирга) сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходимда қолади, иккинчиси кузатув хатига илова қилинган ҳолда конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилади.
12. Электрон ҳужжат шаклида сўров тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.
13. Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди .
14. Сўров аноним деб эътироф этилганда, бу ҳақда ижрочи (ёки ижрочилар) томонидан хулоса тузилади. Хулосада сўровни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Сўровни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан тасдиқланади ҳамда давлат органи раҳбари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан ижродан олинади.
15. Аввалги сўровлар бўйича юборилган жавобдан норозилик билдирилган, шунингдек агар такрорий сўров келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги сўров ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир ахборотдан фойдаланувчидан келиб тушган сўров такрорий деб ҳисобланади.
Такрорий сўровга у келиб тушгандан сўнг навбатдаги рўйхат индекси берилиб, Сўровларни рўйхатга олиш журналида ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида «такрорий» деб қайд этилади.
16. Айнан бир ахборотдан фойдаланувчининг сўрови нусхаси сўров дубликати ҳисобланади. Давлат органига сўров дубликати (нусхаси) келиб тушган ҳолларда, ушбу сўровга алоҳида тартиб рақами берилмасдан, биринчи марта рўйхатга олинган сўровнинг тартиб рақами ва ундан сўнг бош ҳарфда «/Д» белгиси ҳамда сўров келиб тушган сана билан қайд этилади (масалан, сўров биринчи марта 2016 йил 10 мартда 10-1-25 билан рўйхатга олинган бўлиб, сўров дубликати ҳам келиб тушганда, «2016 йил 10 март, 10-1-25/Д» каби рўйхатга олинади).
3-боб. Сўровларни рўйхатдан ўтказиш
17. Сўров давлат органига келиб тушгандан сўнг, у сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан Сўровларни рўйхатга олиш журналига ёки электрон ҳужжат айланиш тизимига қайд этилади.
18. Сўровларни рўйхатга олиш журнали ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида сўров қабул қилинган сана, сўровнинг тартиб рақами, сўров билан мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи (юридик шахслар учун — юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар, сўровнинг қисқача моҳияти, агар сўров дубликат ёки такрорий бўлса, унинг дубликат ёки такрорийлиги ҳамда сўров ижроси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
19. Ахборотдан фойдаланувчи ўз сўровини у кўриб чиқилгунга қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Сўровларни қайта ишлаш
20. Қабул қилинган ва рўйхатга олинган сўровлар бир иш куни ичида давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосарига резолюция (сўровни ижро этиш бўйича кўрсатма) қўйиш учун киритилади.
21. Резолюцияда сўровни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинма(лар) раҳбарининг фамилияси, топшириқ мазмуни акс эттирилади ҳамда давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва сана қўйилади.
22. Резолюция ёзилганидан сўнг, сўров сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан сўровни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинма ходимига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
23. Сўровлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
24. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим мунтазам равишда давлат органида сўровлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек давлат органи фаолияти тўғрисида мунтазам сўралувчи ахборотларни нашр этиш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида сўровларни умумлаштириш, уларни мазмунан бирлаштириш ва бошқа шаклларда қайта ишлашни амалга оширади.
5-боб. Оғзаки сўровларни қабул қилишни ташкиллаштириш
25. Давлат органида мазкур давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида белгиланган кунлар ва соатларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.
26. Давлат органида ахборотдан фойдаланувчиларни қабул қилиш учун мўлжалланган алоҳида хона ажратилиши мумкин.
27. Ахборотдан фойдаланувчи оғзаки мурожаат этаётганда, давлат органи масъул ходимига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, юридик шахснинг вакили эса, ўзининг шахсини ва ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларини кўрсатиши керак. Бундай ҳужжатларни кўрсатмаган ахборотдан фойдаланувчилар қабул қилинмайди.
28. Оғзаки сўров билан мурожаат қилган ахборотдан фойдаланувчини қабул қилиш сўров моҳиятидан келиб чиқиб, тегишли бўлинма раҳбари ҳамда сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ходими ёки масъул ходим иштирокида амалга оширилади.
Агарда оғзаки сўров билан мурожаат этган ахборотдан фойдаланувчини қабул қилиш вақтида ушбу сўровни кўриб чиқиш мазкур давлат органининг ваколат доирасига кирмаслиги аниқланса, унга сўралаётган ахборотни олиш бўйича сўров билан қайси давлат органига мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилади ва бу ҳақда Сўровларни рўйхатга олиш журналига ёки электрон ҳужжат айланиш тизимига қайд этилади.
29. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг оғзаки сўровлари давлат органининг «ишонч телефонлари» орқали қабул қилиниши мумкин. Бунда сўровлар мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
30. Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши керак.
6-боб. Сўровларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиш
31. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан сўровлар кўриб чиқилишини доимий мониторинг қилади, зарур ҳолларда, сўровларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради.
32. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби сўровларни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида давлат органи раҳбарини дарҳол хабардор қилади.
33. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда давлат органи раҳбарига сўровлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурат бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.
34. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни умумлаштириб, таҳлил қилиб боради.
Зарур ҳолларда, таҳлил натижалари бўйича давлат органи раҳбарига давлат органида сўровлар билан ишлаш тизимини ва тегишли қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан, шунингдек ахборотдан фойдаланувчилар томонидан давлат органи фаолияти тўғрисида мунтазам сўралувчи ахборотларни нашр этиш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича таклифлар киритади.
7-боб. Якуний қоидалар
35. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
36. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
Бош директор А. ЮНУСОВ
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 февраль,
2016 йил 22 февраль
19-м/ҳ-сон
Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktorining
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olish uchun soʻrovlarni qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 6-noyabrdagi 320-son “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qoidalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlar koʻrish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olish uchun soʻrovlarni qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi Bosh direktorining 2016-yil 22-fevraldagi 19-m/h-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olish uchun soʻrovlarni qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga hamda Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 6-noyabrdagi 320-son “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qoidalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlar koʻrish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari (bundan buyon matnda davlat organlari deb yuritiladi) faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olish uchun soʻrovlarni qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va qayta ishlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Davlat organlarining faoliyati toʻgʻrisida axborot izlashni amalga oshirayotgan jismoniy yoki yuridik shaxs axborotdan foydalanuvchi hisoblanadi .
2. Davlat organlarining faoliyati toʻgʻrisida axborot olishga doir soʻrov (bundan buyon matnda soʻrov deb yuritiladi) axborotdan foydalanuvchining davlat organlari faoliyati toʻgʻrisida axborot taqdim etish haqida ushbu organlarga va (yoki) ularning mansabdor shaxslariga yoʻllanadigan ogʻzaki yoki yozma shakldagi (shu jumladan elektron hujjat shaklidagi) talabidir .
3. Axborotdan foydalanuvchi davlat organlariga ularning faoliyati toʻgʻrisida axborot olish uchun bevosita yoxud oʻz vakillari orqali soʻrov bilan murojaat etish huquqiga ega .
4. Soʻrovlar “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 20-moddasida koʻrsatilgan talablarga muvofiq rasmiylashtirilishi kerak.
5. Yozma soʻrovda murojaat etuvchining elektron manzili koʻrsatilishi mumkin. Yozma soʻrovda elektron manzilning koʻrsatilganligi murojaat etuvchining soʻrovga axborot tizimi orqali elektron shaklda javob olishga boʻlgan roziligidir.
6. Soʻrovlar davlat tilida va boshqa tillarda berilishi mumkin.
7. Quyidagilar soʻrov hisoblanmaydi:
jismoniy va yuridik shaxslarning ariza, shikoyat hamda takliflari;
taqdim etilishining oʻziga xos xususiyatlari boshqa qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan, davlat organlarining faoliyatiga taalluqli boʻlgan axborotning ayrim turlari;
davlat organining boshqa organlarga ularning faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olishga doir soʻrovlari.
8. Axborotdan foydalanuvchi tomonidan soʻralgan axborot qonunda belgilangan tartibda davlat sirlari yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar jumlasiga kiritilgan boʻlsa, soʻrovda koʻrsatilgan axborotni taqdim etish rad etiladi va axborotdan foydalanuvchiga asoslantirilgan javob yuboriladi.
2-bob. Soʻrovlarni qabul qilish
9. Axborotdan foydalanuvchi davlat organlariga ogʻzaki yoki yozma shaklda yoxud elektron hujjat shaklida soʻrov bilan murojaat etishi mumkin . Bunda elektron hujjat shaklidagi soʻrovlar davlat organlarining rasmiy veb-saytlari, rasmiy elektron pochta manzillari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali taqdim etiladi .
10. Soʻrovlarni qabul qilish va roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlash davlat organi rahbarining buyrugʻi bilan belgilangan soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim tomonidan amalga oshiriladi.
11. Soʻrov pochta orqali kelib tushganda, soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim tomonidan konvertda soʻrov mavjudligi tekshiriladi.
Konvertda soʻrovning yoki soʻrovda koʻrsatilgan ilovalarning mavjud emasligi aniqlanganda, soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim tomonidan ikki nusxada dalolatnoma tuziladi, ulardan biri (soʻrov va u yuborilgan konvert bilan birga) soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodimda qoladi, ikkinchisi kuzatuv xatiga ilova qilingan holda konvertda koʻrsatilgan manzil boʻyicha yuboriladi.
12. Elektron hujjat shaklida soʻrov tushgan kunida qogʻozga bosib chiqarilishi, ish vaqti tamom boʻlgandan keyin tushgan taqdirda esa — navbatdagi ish kunida qogʻozga bosib chiqarilishi kerak.
13. Axborotdan foydalanuvchini identifikatsiyalash imkoniyatini beradigan maʼlumotlar koʻrsatilmagan soʻrov anonim hisoblanadi va koʻrib chiqilmaydi .
14. Soʻrov anonim deb eʼtirof etilganda, bu haqda ijrochi (yoki ijrochilar) tomonidan xulosa tuziladi. Xulosada soʻrovni anonim deb eʼtirof etish uchun asoslar koʻrsatiladi. Soʻrovni anonim deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi xulosa soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim tomonidan tasdiqlanadi hamda davlat organi rahbari yoki vakolat berilgan boshqa mansabdor shaxs tomonidan ijrodan olinadi.
15. Avvalgi soʻrovlar boʻyicha yuborilgan javobdan norozilik bildirilgan, shuningdek agar takroriy soʻrov kelib tushgan paytda koʻrib chiqishning qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddati tugagan boʻlsa, avvalgi soʻrov oʻz vaqtida koʻrib chiqilmaganligi haqida xabar qilingan, aynan bir axborotdan foydalanuvchidan kelib tushgan soʻrov takroriy deb hisoblanadi.
Takroriy soʻrovga u kelib tushgandan soʻng navbatdagi roʻyxat indeksi berilib, Soʻrovlarni roʻyxatga olish jurnalida yoki elektron hujjat aylanish tizimida “takroriy” deb qayd etiladi.
16. Aynan bir axborotdan foydalanuvchining soʻrovi nusxasi soʻrov dublikati hisoblanadi. Davlat organiga soʻrov dublikati (nusxasi) kelib tushgan hollarda, ushbu soʻrovga alohida tartib raqami berilmasdan, birinchi marta roʻyxatga olingan soʻrovning tartib raqami va undan soʻng bosh harfda “/D” belgisi hamda soʻrov kelib tushgan sana bilan qayd etiladi (masalan, soʻrov birinchi marta 2016-yil 10-martda 10-1-25 bilan roʻyxatga olingan boʻlib, soʻrov dublikati ham kelib tushganda, “2016-yil 10-mart, 10-1-25/D” kabi roʻyxatga olinadi).
3-bob. Soʻrovlarni roʻyxatdan oʻtkazish
17. Soʻrov davlat organiga kelib tushgandan soʻng, u soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim tomonidan Soʻrovlarni roʻyxatga olish jurnaliga yoki elektron hujjat aylanish tizimiga qayd etiladi.
18. Soʻrovlarni roʻyxatga olish jurnali yoki elektron hujjat aylanish tizimida soʻrov qabul qilingan sana, soʻrovning tartib raqami, soʻrov bilan murojaat qilgan jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, yashash joyi (yuridik shaxslar uchun — yuridik shaxsning toʻliq firma nomi, uning joylashgan yeri (pochta manzili) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, soʻrovning qisqacha mohiyati, agar soʻrov dublikat yoki takroriy boʻlsa, uning dublikat yoki takroriyligi hamda soʻrov ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
19. Axborotdan foydalanuvchi oʻz soʻrovini u koʻrib chiqilgunga qadar va koʻrib chiqilayotgan vaqtda ariza berish orqali qaytarib olish huquqiga ega.
4-bob. Soʻrovlarni qayta ishlash
20. Qabul qilingan va roʻyxatga olingan soʻrovlar bir ish kuni ichida davlat organi rahbari yoki uning oʻrinbosariga rezolyutsiya (soʻrovni ijro etish boʻyicha koʻrsatma) qoʻyish uchun kiritiladi.
21. Rezolyutsiyada soʻrovni ijro etish uchun masʼul etib belgilangan tarkibiy boʻlinma(lar) rahbarining familiyasi, topshiriq mazmuni aks ettiriladi hamda davlat organi rahbari yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolanadi va sana qoʻyiladi.
22. Rezolyutsiya yozilganidan soʻng, soʻrov soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim tomonidan soʻrovni ijro etish uchun masʼul etib belgilangan tarkibiy boʻlinma xodimiga imzo qoʻydirgan holda topshiriladi.
23. Soʻrovlar “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 19-moddasida belgilangan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.
24. Soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim muntazam ravishda davlat organida soʻrovlar bilan ishlash tizimini takomillashtirish, shuningdek davlat organi faoliyati toʻgʻrisida muntazam soʻraluvchi axborotlarni nashr etish hamda boshqa muhim masalalar boʻyicha takliflar tayyorlash maqsadida soʻrovlarni umumlashtirish, ularni mazmunan birlashtirish va boshqa shakllarda qayta ishlashni amalga oshiradi.
5-bob. Ogʻzaki soʻrovlarni qabul qilishni tashkillashtirish
25. Davlat organida mazkur davlat organi rahbari tomonidan tasdiqlangan grafik asosida belgilangan kunlar va soatlarda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qilish tashkil etiladi.
26. Davlat organida axborotdan foydalanuvchilarni qabul qilish uchun moʻljallangan alohida xona ajratilishi mumkin.
27. Axborotdan foydalanuvchi ogʻzaki murojaat etayotganda, davlat organi masʼul xodimiga oʻzining shaxsini tasdiqlovchi hujjatini, yuridik shaxsning vakili esa, oʻzining shaxsini va vakolatlarini tasdiqlaydigan hujjatlarini koʻrsatishi kerak. Bunday hujjatlarni koʻrsatmagan axborotdan foydalanuvchilar qabul qilinmaydi.
28. Ogʻzaki soʻrov bilan murojaat qilgan axborotdan foydalanuvchini qabul qilish soʻrov mohiyatidan kelib chiqib, tegishli boʻlinma rahbari hamda soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma xodimi yoki masʼul xodim ishtirokida amalga oshiriladi.
Agarda ogʻzaki soʻrov bilan murojaat etgan axborotdan foydalanuvchini qabul qilish vaqtida ushbu soʻrovni koʻrib chiqish mazkur davlat organining vakolat doirasiga kirmasligi aniqlansa, unga soʻralayotgan axborotni olish boʻyicha soʻrov bilan qaysi davlat organiga murojaat etishi mumkinligi tushuntiriladi va bu haqda Soʻrovlarni roʻyxatga olish jurnaliga yoki elektron hujjat aylanish tizimiga qayd etiladi.
29. Axborotdan foydalanuvchilarning ogʻzaki soʻrovlari davlat organining “ishonch telefonlari” orqali qabul qilinishi mumkin. Bunda soʻrovlar mazkur Yoʻriqnomada belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
30. Ogʻzaki soʻrovga, imkoniyatga qarab, darhol javob berilishi kerak.
6-bob. Soʻrovlarning koʻrib chiqilishini monitoring qilish
31. Soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim soʻrovlarni ijro etish uchun masʼul etib belgilangan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan soʻrovlar koʻrib chiqilishini doimiy monitoring qiladi, zarur hollarda, soʻrovlarning oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash choralarini koʻradi.
32. Soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim soʻrovlarni koʻrib chiqish muddatlari va tartibi soʻrovlarni ijro etish uchun masʼul etib belgilangan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan buzilishi toʻgʻrisida davlat organi rahbarini darhol xabardor qiladi.
33. Soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim monitoring natijalari boʻyicha har oyda davlat organi rahbariga soʻrovlar koʻrib chiqilishining holati toʻgʻrisidagi axborotni, zarurat boʻlganda, mavjud kamchiliklarni bartaraf etish, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishiga yoʻl qoʻygan xodimlarga nisbatan javobgarlik choralarini koʻrish yuzasidan tegishli takliflar bilan birgalikda taqdim etadi.
34. Soʻrovlar bilan ishlovchi tarkibiy boʻlinma yoki masʼul xodim soʻrovlarni umumlashtirib, tahlil qilib boradi.
Zarur hollarda, tahlil natijalari boʻyicha davlat organi rahbariga davlat organida soʻrovlar bilan ishlash tizimini va tegishli qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish yuzasidan, shuningdek axborotdan foydalanuvchilar tomonidan davlat organi faoliyati toʻgʻrisida muntazam soʻraluvchi axborotlarni nashr etish hamda boshqa muhim masalalar boʻyicha takliflar kiritadi.
7-bob. Yakuniy qoidalar
35. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
36. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan kelishilgan.
Bosh direktor A. YUNUSOV
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri X. MIRZAXIDOV
Toshkent sh.,
2016-yil 22-fevral,
2016-yil 22-fevral
19-m/h-son