UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 10-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 10 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 марта 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 March 2016 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

буйруғи

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 10 мартдаги 15-сон буйруғига ИЛОВА

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 60-банднинг ўнинчи , ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бериладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларига бериладиган маблағлар;

Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларига бериладиган маблағлар».

2. 79-банддан «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. 84-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 116-банддаги «муассасалари, Олий бизнес мактабини» деган сўзлар «муассасаларини» деган сўз билан алмаштирилсин.

5. 129-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«129. 7 109 000 «Бошқа тоифаларга тегишли бўлмаган ижтимоий муҳофаза масалалари» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси харажатлари, ижтимоий таъминотнинг бошқа тадбирлари, ижтимоий мослашув марказларини, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини, ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларини сақлаш харажатлари, зарарни қоплаш, шунингдек бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар, шунингдек бошқа харажатлар акс эттирилади.».

6. 1-иловадаги 3 005 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси».

7. 2-иловада :

1) 3 111 500 қатор номи «(кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича ҳисоблангандан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 3 111 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 111 700 «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ равишда, кичик корхона, микрофирмалар ва фермер хўжаликлари бўйича қўшимча ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи»;

3) 3 112 107, 3 112 504, 3 112 604, 3 112 704 ва 3 112 804 қаторлардаги «Гастроль-концерт» деган сўзлар «Концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 3 112 115 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 112 116 «Мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) фойдасининг белгиланган рентабелликдан юқори қисмидан қўшимча фойда солиғи»;

5) 3 112 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 112 901 «Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 902-903)»;

3 112 902 «Тижорат банклари томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи»;

3 112 903 «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи»;

6) 3 131 101 қатор номи «(қуйидаги даромад типларидан ташқари 102 — 105)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 3 131 101 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 131 102 «Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилаётган, юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган объектлар, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;

3 131 103 «Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан кўп ва 500 кв. м гача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;

3 131 104 «Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 500 кв. м дан кўп бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;

3 131 105 «Бошқа аҳоли пунктларида (шаҳарлардан ташқари) жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан кўп бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;

8) 3 131 207 ва 3 131 208 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бошқа соҳалардаги (қуйидаги даромад типларидан ташқари 208-209) тўловчилар томонидан тўланадиган ягона ер солиғи»;

«Асосий фаолияти пахтачилик ва ғаллачилик бўлган фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи»;

9) 3 131 208 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 131 209 «Асосий фаолияти чорвачилик ва балиқчилик бўлган фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи»;

10) 3 136 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 136 101 «Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 102-103)»;

3 136 102 «Тижорат банклари томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи»;

3 136 103 «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи»;

11) 3 141 102 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 101, 103 — 105)»;

12) 3 141 104 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 141 105 «Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ихтиёрий асосда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи»;

13) 3 141 201, 3 141 202 ва 3 141 203 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ (тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотларидан ташқари)»;

«Транспорт воситаларига суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ»;

«Транспорт воситалари учун сиқилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ»;

14) 3 141 203 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 141 204 «Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотлари бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ»;

15) 3 145 204 қатор «коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари» деган сўзлардан кейин «, алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

16) 3 145 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 145 206 «Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ»;

17) 3 211 300 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари»;

18) 3 211 301 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг раҳбари ва аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари»;

19) 3 211 302 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг раҳбари ва аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари»;

20) 3 211 303 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда тўланган суғурта бадаллари»;

21) 3 151 211 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 151 212 «Украинада ишлаб чиқарилган товарлар импорти учун қўшимча йиғим»;

22) 3 212 700 қатор номи «(кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича ҳисоблангандан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

23) 3 212 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 212 800 «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ равишда, кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича қўшимча ҳисобланган тўловлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар»;

24) 3 213 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва улар томонидан ёлланган ходимлар, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти ва унинг оила аъзолари) томонидан тўланган мажбурий равишда тўланган суғурта бадаллари»;

25) 3 214 113 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 214 114 «Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, шунингдек жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим томонидан ихтиёрий равишда тўланган суғурта бадаллари»;

26) 3 411 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 411 118 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган фоиз тушумлари»;

«3 411 119 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг хорижий валютадаги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушган фоиз тушумлари»;

27) 3 412 103 қатордаги «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28) 3 422 101 қатор номи «(қуйидаги даромад типларидан ташқари 102 — 105, 109 — 113)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

29) 3 422 112 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 422 113 «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи»;

30) 3 422 207 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни тутганлик ва ёввойи ўсимликларни тўплаганлик (ғамлаганлик) учун тўлов ундиришдан олинган маблағлар»;

31) 3 422 208 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини тутганлик ва тўплаганлик (ғамлаганлик) учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар»;

32) 3 422 221 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 422 222 «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа турларини олиб чиқиш учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар»;

3 422 223 «Республиканинг балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларида саноат мақсадида балиқ овлаш учун олинадиган маблағлар»;

3 422 224 «Яланғоч қизилмияни қайта ишлаш маҳсулотини (суюқ ва кукунсимон экстрактларини) шунингдек яланғоч қизилмияни маҳсулот сифатида четга олиб чиқишга берилган рухсатнома учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар»;

3 422 225 «Давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномалар берищдан тушадиган маблағлар»;

33) 3 430 133 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост ва жамоат тартибини қўриқлаш хизмати томонидан ундириладиган жарималар»;

34) 3 430 133 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 430 134 «Қўриқхоналар ҳудудидан ташқари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар ва етказилган зарарни қоплашдан тушадиган маблағлар»;

35) 3 450 507 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 450 508 «Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар»;

36) 3 450 980 қатор «пенсия ва нафақаларни» деган сўзлардан кейин «тайинлаш ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

37) 3 512 150 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 512 160 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг қайтарилиши»;

«3 512 161 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тижорат банклари депозитларига қўйилган вақтинчалик бўш маблағларини қайтарилиши»;

«3 512 162 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан Пенсия жамғармасининг хорижий валютадаги депозитларга қўйилган маблағларини қайтарилиши»;

38) 3 520 115 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари томонидан олинган ссудалар».

8. 4-иловада :

1) 7 018 512 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бериладиган маблағлар»;

2) 7 018 513 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларига бериладиган маблағлар»;

3) 7 018 514 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларига бериладиган маблағлар»;

4) 7 029 904 ва 7 046 102 қаторлардаги «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 7 041 231 қатордан «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) 7 046 101 қатордаги «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 7 094 200 қатор чиқариб ташлансин;

8) 7 109 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги харажатлари»;

9) 7 109 110 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппаратини сақлаш харажатлари»;

10) 7 109 120 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳудудий бўлинмалари харажатлари»;

11) 7 109 207 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларида ишсизлик мақоми олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини маблағ билан таъминлаш»;

12) 7 109 404 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази»;

13) 7 109 405 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари».

9. 6-илованинг 50-бўлимидан 3-параграф чиқариб ташлансин.

Вазир Р. АЗИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 10 март,

15-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 136-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining

buyrugʻi

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2015-yil 22-dekabrdagi PQ-2455-son “Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari prognozi va Davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 10-martdagi 15-son buyrugʻiga ILOVA

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 60-bandning oʻninchi , oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligiga beriladigan mablagʻlar;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mehnat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri mehnat bosh boshqarmalariga beriladigan mablagʻlar;

Bandlikka koʻmaklashuvchi tuman (shahar) markazlariga beriladigan mablagʻlar”.

2. 79-banddan “va aholini ijtimoiy muhofaza qilish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

3. 84-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasining Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 116-banddagi “muassasalari, Oliy biznes maktabini” degan soʻzlar “muassasalarini” degan soʻz bilan almashtirilsin.

5. 129-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“129. 7 109 000 “Boshqa toifalarga tegishli boʻlmagan ijtimoiy muhofaza masalalari” boʻlimida Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi markaziy apparatini va uning hududiy boʻlinmalarini saqlash xarajatlari, Oʻzbekiston Respublikasining Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi xarajatlari, ijtimoiy taʼminotning boshqa tadbirlari, ijtimoiy moslashuv markazlarini, Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha Respublika reabilitatsiya markazini, nogironlarni reabilitatsiya qilish va protezlash markazlarini saqlash xarajatlari, zararni qoplash, shuningdek budjet ajratmalari, budjet ssudalari va boshqa manbalar hisobidan kapital qoʻyilmalar, shuningdek boshqa xarajatlar aks ettiriladi.”.

6. 1-ilovadagi 3 005 0 0 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi”.

7. 2-ilovada :

1) 3 111 500 qator nomi “(kichik korxona, mikrofirma va fermer xoʻjaliklari boʻyicha hisoblangandan tashqari)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 3 111 600 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 111 700 “Xodimlar soni va mehnatga haq toʻlash fondining eng kam meʼyorlari joriy etilishi bilan bogʻliq ravishda, kichik korxona, mikrofirmalar va fermer xoʻjaliklari boʻyicha qoʻshimcha hisoblangan, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi”;

3) 3 112 107, 3 112 504, 3 112 604, 3 112 704 va 3 112 804 qatorlardagi “Gastrol-konsert” degan soʻzlar “Konsert-tomosha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 3 112 115 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 112 116 “Mobil aloqa xizmati koʻrsatuvchi yuridik shaxslar (uyali aloqa kompaniyalari) foydasining belgilangan rentabellikdan yuqori qismidan qoʻshimcha foyda soligʻi”;

5) 3 112 900 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 112 901 “Iqtisodiyotning barcha tarmoqlaridagi toʻlovchilar tomonidan toʻlanadigan ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish va obodonlashtirish soligʻi (quyidagi daromad tiplaridan tashqari 902-903)”;

3 112 902 “Tijorat banklari tomonidan toʻlanadigan ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish va obodonlashtirish soligʻi”;

3 112 903 “Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan toʻlanadigan ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish va obodonlashtirish soligʻi”;

6) 3 131 101 qator nomi “(quyidagi daromad tiplaridan tashqari 102 — 105)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

7) 3 131 101 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 131 102 “Tadbirkorlik faoliyati uchun foydalanilayotgan, yuridik shaxsga yoki yakka tartibdagi tadbirkorga ijaraga berilgan obyektlar, shuningdek jismoniy shaxslarning mulkida boʻlgan yashash uchun moʻljallanmagan joylar boʻyicha jismoniy shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq”;

3 131 103 “Shaharlarda joylashgan umumiy maydoni 200 kv. m dan koʻp va 500 kv. m gacha boʻlgan turar joylar va kvartiralar boʻyicha jismoniy shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq”;

3 131 104 “Shaharlarda joylashgan umumiy maydoni 500 kv. m dan koʻp boʻlgan turar joylar va kvartiralar boʻyicha jismoniy shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq”;

3 131 105 “Boshqa aholi punktlarida (shaharlardan tashqari) joylashgan umumiy maydoni 200 kv. m dan koʻp boʻlgan turar joylar va kvartiralar boʻyicha jismoniy shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq”;

8) 3 131 207 va 3 131 208 qatorlarning nomi tegishincha quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Boshqa sohalardagi (quyidagi daromad tiplaridan tashqari 208-209) toʻlovchilar tomonidan toʻlanadigan yagona yer soligʻi”;

“Asosiy faoliyati paxtachilik va gʻallachilik boʻlgan fermer xoʻjaliklari tomonidan toʻlanadigan yagona yer soligʻi”;

9) 3 131 208 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 131 209 “Asosiy faoliyati chorvachilik va baliqchilik boʻlgan fermer xoʻjaliklari tomonidan toʻlanadigan yagona yer soligʻi”;

10) 3 136 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 136 101 “Iqtisodiyotning barcha tarmoqlaridagi toʻlovchilar tomonidan toʻlanadigan mol-mulk soligʻi (quyidagi daromad tiplaridan tashqari 102-103)”;

3 136 102 “Tijorat banklari tomonidan toʻlanadigan mol-mulk soligʻi”;

3 136 103 “Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan toʻlanadigan mol-mulk soligʻi”;

11) 3 141 102 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Iqtisodiyotning barcha tarmoqlaridagi toʻlovchilar tomonidan toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi (quyidagi daromad tiplaridan tashqari 101, 103 — 105)”;

12) 3 141 104 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 141 105 “Yagona soliq toʻlovi toʻlovchilari tomonidan ixtiyoriy asosda toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi”;

13) 3 141 201, 3 141 202 va 3 141 203 qatorlarning nomi tegishincha quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Transport vositalariga benzin va dizel yoqilgʻisi ishlatganlik uchun olinadigan soliq (toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotilgan neft mahsulotlaridan tashqari)”;

“Transport vositalariga suyultirilgan gaz ishlatganlik uchun olinadigan soliq”;

“Transport vositalari uchun siqilgan gaz ishlatganlik uchun olinadigan soliq”;

14) 3 141 203 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 141 204 “Toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotilgan neft mahsulotlari boʻyicha transport vositalariga benzin, dizel yoqilgʻisi ishlatganlik uchun olinadigan soliq”;

15) 3 145 204 qator “kommunal xizmat koʻrsatish korxonalari” degan soʻzlardan keyin “, alkogolsiz ichimliklarni ishlab chiqaruvchi korxonalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

16) 3 145 205 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 145 206 “Alkogolsiz ichimliklarni ishlab chiqaruvchi korxonalarning suv resurslaridan foydalanganligi uchun soliq”;

17) 3 211 300 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dehqon xoʻjaliklari aʼzolari tomonidan toʻlangan sugʻurta badallari”;

18) 3 211 301 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik shaxs tashkil etgan holda tuzilgan dehqon xoʻjaliklarining rahbari va aʼzolari tomonidan toʻlangan sugʻurta badallari”;

19) 3 211 302 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik shaxs tashkil etmagan holda tuzilgan dehqon xoʻjaliklarining rahbari va aʼzolari tomonidan toʻlangan sugʻurta badallari”;

20) 3 211 303 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shaxsiy yordamchi xoʻjaliklarda qoramol boqish va yetishtirilgan chorvachilik mahsulotlarini sotish bilan band boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan ixtiyoriy ravishda toʻlangan sugʻurta badallari”;

21) 3 151 211 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 151 212 “Ukrainada ishlab chiqarilgan tovarlar importi uchun qoʻshimcha yigʻim”;

22) 3 212 700 qator nomi “(kichik korxona, mikrofirma va fermer xoʻjaliklari boʻyicha hisoblangandan tashqari)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

23) 3 212 700 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 212 800 “Xodimlar soni va mehnatga haq toʻlash fondining eng kam meʼyorlari joriy etilishi bilan bogʻliq ravishda, kichik korxona, mikrofirma va fermer xoʻjaliklari boʻyicha qoʻshimcha hisoblangan toʻlovlardan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga ajratmalar”;

24) 3 213 100 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik shaxs tashkil etmagan holda faoliyat yuritayotgan shaxslar (yakka tartibdagi tadbirkorlik bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar va ular tomonidan yollangan xodimlar, shuningdek oilaviy tadbirkorlik subyekti va uning oila aʼzolari) tomonidan toʻlangan majburiy ravishda toʻlangan sugʻurta badallari”;

25) 3 214 113 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 214 114 “Chet elda yollangan holda ishlovchi shaxs, shuningdek jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiyada koʻrsatilgan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar summasidan kelib chiqqan holda soliq agenti hisoblanmaydigan ish beruvchidan daromad oluvchi xodim tomonidan ixtiyoriy ravishda toʻlangan sugʻurta badallari”;

26) 3 411 117 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 411 118 “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining vaqtinchalik boʻsh mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan tushgan foiz tushumlari”;

“3 411 119 Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining xorijiy valyutadagi boʻsh mablagʻlarini depozitlarga joylashtirishdan tushgan foiz tushumlari”;

27) 3 412 103 qatordagi “Paxtasanoat” hududiy aksiyadorlik birlashmalarining” degan soʻzlar “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati va uning hududiy filiallarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

28) 3 422 101 qator nomi “(quyidagi daromad tiplaridan tashqari 102 — 105, 109 — 113)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

29) 3 422 112 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 422 113 “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun davlat boji”;

30) 3 422 207 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi hayvonlarni tutganlik va yovvoyi oʻsimliklarni toʻplaganlik (gʻamlaganlik) uchun toʻlov undirishdan olingan mablagʻlar”;

31) 3 422 208 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklarning boshqa turlarini tutganlik va toʻplaganlik (gʻamlaganlik) uchun toʻlov undirishdan olinadigan mablagʻlar”;

32) 3 422 221 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 422 222 “Yovvoyi hayvonlar va oʻsimliklarning boshqa turlarini olib chiqish uchun toʻlov undirishdan olinadigan mablagʻlar”;

3 422 223 “Respublikaning baliqchilik xoʻjaligi tabiiy suv havzalarida sanoat maqsadida baliq ovlash uchun olinadigan mablagʻlar”;

3 422 224 “Yalangʻoch qizilmiyani qayta ishlash mahsulotini (suyuq va kukunsimon ekstraktlarini) shuningdek yalangʻoch qizilmiyani mahsulot sifatida chetga olib chiqishga berilgan ruxsatnoma uchun toʻlov undirishdan olinadigan mablagʻlar”;

3 422 225 “Davlat oʻrmon fondiga kirmagan daraxt va butalarni kesishga ruxsatnomalar beriщdan tushadigan mablagʻlar”;

33) 3 430 133 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Patrul-post va jamoat tartibini qoʻriqlash xizmati tomonidan undiriladigan jarimalar”;

34) 3 430 133 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 430 134 “Qoʻriqxonalar hududidan tashqari, hayvonot va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilganligi uchun jarimalar va yetkazilgan zararni qoplashdan tushadigan mablagʻlar”;

35) 3 450 507 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 450 508 “Musodara qilingan ov va baliq ovlash qurollari, noqonuniy ov qilish va baliq ovlash natijasida olib qoʻyilgan mahsulotlarni hamda oʻsimlik dunyosi obyektlaridan noqonuniy foydalanishdan olingan mahsulotlarni sotishdan tushgan mablagʻlar”;

36) 3 450 980 qator “pensiya va nafaqalarni” degan soʻzlardan keyin “tayinlash va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

37) 3 512 150 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 512 160 “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi mablagʻlarining qaytarilishi”;

“3 512 161 “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tijorat banklari depozitlariga qoʻyilgan vaqtinchalik boʻsh mablagʻlarini qaytarilishi”;

“3 512 162 “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan Pensiya jamgʻarmasining xorijiy valyutadagi depozitlarga qoʻyilgan mablagʻlarini qaytarilishi”;

38) 3 520 115 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mehnat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri mehnat bosh boshqarmalari tomonidan olingan ssudalar”.

8. 4-ilovada :

1) 7 018 512 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligiga beriladigan mablagʻlar”;

2) 7 018 513 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mehnat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri mehnat bosh boshqarmalariga beriladigan mablagʻlar”;

3) 7 018 514 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bandlikka koʻmaklashuvchi tuman (shahar) markazlariga beriladigan mablagʻlar”;

4) 7 029 904 va 7 046 102 qatorlardagi “Oʻzbekiston Respublikasining Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 7 041 231 qatordan “va aholini ijtimoiy muhofaza qilish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

6) 7 046 101 qatordagi “Oʻzbekiston Respublikasining Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasini” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 7 094 200 qator chiqarib tashlansin;

8) 7 109 100 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi xarajatlari”;

9) 7 109 110 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi markaziy apparatini saqlash xarajatlari”;

10) 7 109 120 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi hududiy boʻlinmalari xarajatlari”;

11) 7 109 207 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bandlikka koʻmaklashuvchi tuman (shahar) markazlarida ishsizlik maqomi olgan va ish qidiruvchi sifatida roʻyxatda turgan shaxslarni kasbga tayyorlash, ularning malakasini oshirish va qayta tayyorlash ishlarini mablagʻ bilan taʼminlash”;

12) 7 109 404 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha Respublika reabilitatsiya markazi”;

13) 7 109 405 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nogironlarni reabilitatsiya qilish va protezlash markazlari”.

9. 6-ilovaning 50-boʻlimidan 3-paragraf chiqarib tashlansin.

Vazir R. AZIMOV

Toshkent sh.,

2016-yil 10-mart,

15-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 14-son, 136-modda)

lex.uz