UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 15-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi mehnat vazirligi xalq taʼlimi vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 15 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази меҳнат вазирлиги халқ таълими вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 апреля 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Центра среднего специального, профессионального образования Министерства высшего и среднего специального образования Министерства труда Министерства народного образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 April 2016 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi mehnat vazirligi xalq taʼlimi vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

Қарори

НИЗОМ

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон қарорига ИЛОВА

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қуйидаги тоифадаги битирувчилар мазкур Низомда белгиланган тартибда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида бир йўла нафақа (бундан буён матнда нафақа деб юритилади) олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

етим болалар — отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар — ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар.

Бунда битирувчи таълим ташкилотида ўқиш даврида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаган ва бошқа қонуний вакиллари — васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси ( патронат ) қарамоғида турган бўлиши лозим.

2. Мазкур Низом таълим ташкилотида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Нафақа битта битирувчига фақат бир марта, яъни таълим ташкилотини битириб, ишга жойлашганида берилади.

4. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб мунтазам равишда битирувчиларга нафақа тўлаш учун маблағлар ажратишни режалаштиради. Нафақа тўлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдори «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

2-боб. Нафақа олиш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқиш

5. Битирувчи нафақа олиш учун таълим ташкилотини битириб, ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим ташкилоти директорига нафақа берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг ёки болани оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги келишувнинг нусхаси;

яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома.

Бунда, битирувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси, биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг маълумотномалари , битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи — ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда) таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан « Электрон ҳукумат » тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

6. Таълим ташкилоти директори ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек таълим ташкилоти томонидан сўраб олинган мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кузатув хати билан «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимига (бундан буён матнда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими деб юритилади) тақдим этади.

7. Аризаларни кўриб чиқиш учун «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими ҳузурида комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига қуйидагилар киритилади:

«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошқаруви раиси — комиссия раиси;

Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари бошлиқлари — комиссия аъзоси;

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи — комиссия аъзоси;

«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошқарувининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича етакчи мутахассиси — комиссия масъул котиби.

Комиссия ишига заруратга қараб таълим ташкилоти директорлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошқаруви раислари ҳам овоз бериш ҳуқуқисиз жалб этилиши мумкин.

8. Аризалар комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

Комиссия мажлисида комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этиши шарт.

9. Аризаларни кўриб чиқишда комиссия таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидаги масалаларни ўрганади:

битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатлар (ота-онаси вафот этган, бедарак йўқолган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат ишлаш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда кетган, озодликдан маҳрум этилган ва ҳ. к.);

битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи, турар жой билан таъминланганлик даражаси;

битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги).

10. Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижасида қуйидаги омиллар ёки улардан бири аниқланган тақдирда, битирувчи нафақа олишга муҳтож деб топилади:

а) битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатларда (отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганда);

б) битирувчи турар жой билан таъминланмаганда;

д) битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи оғир бўлганда (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги мавжуд бўлганда).

11. Комиссия қарорлари комиссия аъзоларидан камида учтасининг овози билан қабул қилинади. Комиссия қарори комиссия мажлиси баёни шаклида расмийлаштирилади ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

12. Комиссия қарорига кўра нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати уч иш куни ичида тасдиқлаш учун битирувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.

13. Нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати беш иш куни ичида васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан кўриб чиқилиб, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимига тақдим этилади. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими икки иш куни ичида битирувчиларни рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабардор қилади.

3-боб. Нафақаларни тўлаш учун пул маблағларини ўтказиш

14. Нафақа битирувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкда очилган омонат (депозит) ҳисобварағига ёки банк пластик картасига «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан ўтказиб берилади.

15. Пул маблағлари битирувчи «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимига ўзининг банк маълумотларини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни ичида ўтказиб берилади.

16. Нафақа суммаси пул маблағи ўтказиб берилаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Битирувчининг сўровига кўра «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан тегишли тўлов топшириқномасининг нусхаси тақдим этилади.

4-боб. Якуний қоидалар

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

18. Таълим ташкилоти директори Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун масъул ҳисобланади.

19. Комиссия раиси ва аъзолари ҳужжатларни кўриб чиқишнинг холис бўлиши учун масъул ҳисобланади.

20. Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими нафақа тайинланадиган битирувчининг таълим ташкилотида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлмаганлигини, хусусан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаганлиги ва бошқа қонуний вакиллари — васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси (патронат) қарамоғида турганлигини тасдиқлаш учун масъул ҳисобланади.

21. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими пул маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

22. Таълим ташкилоти директори, комиссия, васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан) норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

23. Мазкур Низом «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан келишилган.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ

Меҳнат вазири А. АБДУҲАКИМОВ

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси Ж. ИНОҒОМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 15 апрель,

Тошкент ш.,

2016 йил 15 апрель,

Тошкент ш.,

2016 йил 15 апрель,

2016 йил 15 апрель

38/ққ-сон

6/ққ-сон

4-мҳ-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.08.2022 й., 10/22/2779-1/0730; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон; 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʻRTA MAXSUS TAʼLIM VAZIRLIGINING OʻRTA MAXSUS, KASB-HUNAR TAʼLIMI MARKAZI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MEHNAT VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TAʼLIMI VAZIRLIGINING

Qarori

NIZOM

Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2016-yil 9-fevraldagi PQ-2487-son “Sogʻlom ona va bola yili” Davlat dasturi toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi qaror qiladi:

1. Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat vazirligi va Xalq taʼlimi vazirligining 2016-yil 15-apreldagi 38/qq, 6/qq, 4-mh-son qaroriga ILOVA

Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) bitiruvchilarini (bundan buyon matnda bitiruvchi deb yuritiladi) “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Quyidagi toifadagi bitiruvchilar mazkur Nizomda belgilangan tartibda “Mahalla” xayriya jamoat fondi mablagʻlari hisobiga toʻlanadigan bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari miqdorida bir yoʻla nafaqa (bundan buyon matnda nafaqa deb yuritiladi) olish uchun murojaat qilish huquqiga ega:

yetim bolalar — otasi ham, onasi ham vafot etgan yoki ular sud qaroriga binoan vafot etgan deb eʼlon qilingan bolalar;

ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar — ota-onasi ota-onalik huquqidan mahrum etilgan, ularning ota-onalik huquqi cheklangan, ular muomalaga layoqatsiz deb topilgan, kasal boʻlgan, uzoq muddat boʻlmagan, ota-ona bolalarni tarbiyalash yoki ularning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlagan, shu jumladan ota-ona tarbiya, davolash, aholini ijtimoiy himoyalash muassasalari va shunga oʻxshash boshqa muassasalardagi bolasini olishdan bosh tortgan, shuningdek boshqa sabablarga koʻra ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar.

Bunda bitiruvchi taʼlim tashkilotida oʻqish davrida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan muassasalarga joylashtirilmagan va boshqa qonuniy vakillari — vasiysi, homiysi, tutingan ota-onasi ( patronat ) qaramogʻida turgan boʻlishi lozim.

2. Mazkur Nizom taʼlim tashkilotida oʻqish davrida toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan bolalarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Nafaqa bitta bitiruvchiga faqat bir marta, yaʼni taʼlim tashkilotini bitirib, ishga joylashganida beriladi.

4. “Mahalla” xayriya jamoat fondi 2015/2016 oʻquv yilidan boshlab muntazam ravishda bitiruvchilarga nafaqa toʻlash uchun mablagʻlar ajratishni rejalashtiradi. Nafaqa toʻlash uchun ajratiladigan mablagʻlar miqdori “Mahalla” xayriya jamoat fondining Vasiylik kengashi tomonidan tasdiqlanadi.

2-bob. Nafaqa olish haqidagi murojaatlarni koʻrib chiqish

5. Bitiruvchi nafaqa olish uchun taʼlim tashkilotini bitirib, ishga joylashgandan keyin oʻzi tamomlagan taʼlim tashkiloti direktoriga nafaqa berilishini soʻrab ariza bilan murojaat qiladi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

vasiy yoki homiy tayinlash haqida tuman (shahar) hokimi qarorining yoki bolani oilaga tarbiyaga olish (patronat) toʻgʻrisidagi kelishuvning nusxasi;

yashash joyidagi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi tomonidan berilgan bitiruvchining oilaviy va mulkiy ahvoli haqida maʼlumotnoma.

Bunda, bitiruvchining tugʻilganlik haqida guvohnomasi nusxasi, biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari, mehnat daftarchasi nusxasi (mavjud boʻlsa), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), bitiruvchi yoki uning ota-onasida mulk huquqi asosida koʻchmas mulk mavjudligi (mavjud emasligi) haqidagi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari, tuman (shahar) filiallarining maʼlumotnomalari , bitiruvchining tibbiy-ijtimoiy ahvoli — nogironligi, uzoq muddat davolanishga muhtojligi yoki mehnatga vaqtincha layoqatsizligini tasdiqlovchi hujjatlar (mavjud boʻlgan taqdirda) taʼlim tashkiloti tomonidan masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “ Elektron hukumat ” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi.

6. Taʼlim tashkiloti direktori ariza va unga ilova qilingan hujjatlar, shuningdek taʼlim tashkiloti tomonidan soʻrab olingan mazkur Nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlarni bir ish kuni ichida kuzatuv xati bilan “Mahalla” xayriya jamoat fondining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimiga (bundan buyon matnda “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi deb yuritiladi) taqdim etadi.

7. Arizalarni koʻrib chiqish uchun “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi huzurida komissiya tashkil etiladi. Komissiya tarkibiga quyidagilar kiritiladi:

“Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi boshqaruvi raisi — komissiya raisi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar kasbiy taʼlim boshqarmalari boshliqlari — komissiya aʼzosi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi boshligʻi — komissiya aʼzosi;

“Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi boshqaruvining ijtimoiy himoya masalalari boʻyicha yetakchi mutaxassisi — komissiya masʼul kotibi.

Komissiya ishiga zaruratga qarab taʼlim tashkiloti direktorlari, vasiylik va homiylik organlari, “Mahalla” xayriya jamoat fondining tuman (shahar) boʻlinmasi boshqaruvi raislari ham ovoz berish huquqisiz jalb etilishi mumkin.

8. Arizalar komissiyaning navbatdagi majlisida koʻrib chiqiladi. Komissiya majlislari komissiya raisi tomonidan zaruratga qarab, lekin har chorakda kamida bir marta chaqiriladi.

Komissiya majlisida komissiya aʼzolarining barchasi ishtirok etishi shart.

9. Arizalarni koʻrib chiqishda komissiya taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida quyidagi masalalarni oʻrganadi:

bitiruvchining ota-ona qarovisiz qolishiga asos boʻlgan holatlar (ota-onasi vafot etgan, bedarak yoʻqolgan, ota-onalik huquqidan mahrum etilgan, uzoq muddat ishlash, oʻqish yoki boshqa maqsadlarda ketgan, ozodlikdan mahrum etilgan va h. k.);

bitiruvchining oilaviy va mulkiy ahvoli, turar joy bilan taʼminlanganlik darajasi;

bitiruvchining tibbiy-ijtimoiy ahvoli (nogironligi, uzoq muddat davolanishga muhtojligi yoki vaqtincha mehnatga layoqatsizligi).

10. Komissiya tomonidan mazkur Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan holatlarni oʻrganish natijasida quyidagi omillar yoki ulardan biri aniqlangan taqdirda, bitiruvchi nafaqa olishga muhtoj deb topiladi:

a) bitiruvchining ota-ona qarovisiz qolishiga asos boʻlgan holatlarda (otasi ham, onasi ham vafot etgan yoki ular sud qaroriga binoan vafot etgan deb eʼlon qilingan, ota-onasi ota-onalik huquqidan mahrum etilgan, ularning ota-onalik huquqi cheklangan, ular muomalaga layoqatsiz deb topilgan, kasal boʻlgan, uzoq muddat boʻlmagan, ota-ona bolalarni tarbiyalash yoki ularning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlagan, shu jumladan ota-ona tarbiya, davolash, aholini ijtimoiy himoyalash muassasalari va shunga oʻxshash boshqa muassasalardagi bolasini olishdan bosh tortgan, shuningdek boshqa sabablarga koʻra ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlganda);

b) bitiruvchi turar joy bilan taʼminlanmaganda;

d) bitiruvchining tibbiy-ijtimoiy ahvoli ogʻir boʻlganda (nogironligi, uzoq muddat davolanishga muhtojligi yoki vaqtincha mehnatga layoqatsizligi mavjud boʻlganda).

11. Komissiya qarorlari komissiya aʼzolaridan kamida uchtasining ovozi bilan qabul qilinadi. Komissiya qarori komissiya majlisi bayoni shaklida rasmiylashtiriladi va uning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.

12. Komissiya qaroriga koʻra nafaqa olishga muhtoj deb topilgan bitiruvchilar roʻyxati uch ish kuni ichida tasdiqlash uchun bitiruvchining yashash joyidagi tuman (shahar) hokimligiga yuboriladi.

13. Nafaqa olishga muhtoj deb topilgan bitiruvchilar roʻyxati besh ish kuni ichida vasiylik va homiylik organlari tomonidan koʻrib chiqilib, tuman (shahar) hokimining qarori bilan tasdiqlanadi va “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimiga taqdim etiladi. “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi ikki ish kuni ichida bitiruvchilarni roʻyxatga kiritilganligi haqida xabardor qiladi.

3-bob. Nafaqalarni toʻlash uchun pul mablagʻlarini oʻtkazish

14. Nafaqa bitiruvchiga xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankda ochilgan omonat (depozit) hisobvaragʻiga yoki bank plastik kartasiga “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi tomonidan oʻtkazib beriladi.

15. Pul mablagʻlari bitiruvchi “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimiga oʻzining bank maʼlumotlarini taqdim etgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida oʻtkazib beriladi.

16. Nafaqa summasi pul mablagʻi oʻtkazib berilayotgan kundagi bazaviy hisoblash miqdoridan kelib chiqib hisoblanadi.

Bitiruvchining soʻroviga koʻra “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi tomonidan tegishli toʻlov topshiriqnomasining nusxasi taqdim etiladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

18. Taʼlim tashkiloti direktori Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning haqiqiyligi uchun masʼul hisoblanadi.

19. Komissiya raisi va aʼzolari hujjatlarni koʻrib chiqishning xolis boʻlishi uchun masʼul hisoblanadi.

20. Vasiylik va homiylik organlari hamda tuman (shahar) hokimi nafaqa tayinlanadigan bitiruvchining taʼlim tashkilotida oʻqish davrida toʻliq davlat taʼminotida boʻlmaganligini, xususan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan muassasalarga joylashtirilmaganligi va boshqa qonuniy vakillari — vasiysi, homiysi, tutingan ota-onasi (patronat) qaramogʻida turganligini tasdiqlash uchun masʼul hisoblanadi.

21. “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi pul mablagʻlarining oʻz vaqtida va toʻliq oʻtkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

22. Taʼlim tashkiloti direktori, komissiya, vasiylik va homiylik organlari hamda tuman (shahar) hokimining xatti-harakatlaridan (qarorlaridan) norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

23. Mazkur Nizom “Mahalla” xayriya jamoat fondi bilan kelishilgan.

Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi direktori U. SALIMOV

Mehnat vaziri A. ABDUHAKIMOV

Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV

“Mahalla” xayriya jamoat fondi boshqaruvi raisi J. INOGʻOMOV

Toshkent sh.,

2016-yil 15-aprel,

Toshkent sh.,

2016-yil 15-aprel,

Toshkent sh.,

2016-yil 15-aprel,

2016-yil 15-aprel

38/qq-son

6/qq-son

4-mh-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 16-son, 170-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 09.08.2022-y., 10/22/2779-1/0730; 16.03.2026-y., 10/26/3788/0242-son; 16.04.2026-y., 10/26/2779-2/0355-son; 17.08.2026-y., 10/26/3926/0850-son)

lex.uz