UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 2-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 2 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 мая 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Государственной инспекции по надзору за геологическим изучением недр, безопасным ведением работ в промышленности, горном деле и коммунально-бытовом секторе при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 May 2016 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

буйруғи

НАМУНАВИЙ ЙЎРИҚНОМА

Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин .

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 2 майдаги 47-сон буйруғига ИЛОВА

Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун

Мазкур Намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимларнинг иш фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Намунавий йўриқнома юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимларга (бундан буён матнда муҳандис-техник ходим деб юритилади) тааллуқлидир.

2. Юк кўтариш машиналарига эга бўлган ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ушбу Намунавий йўриқнома асосида муҳандис-техник ходимларнинг сони, таркиби, шунингдек юк кўтариш машиналарини ишлатишга оид маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда муҳандис-техник ходимлар учун лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари зарур.

3. Мазкур Намунавий йўриқномада юк кўтариш машиналари деганда минора кранлар, портал кранлар, кўприксимон кранлар, харрак кранлар, стрелали кранлар (автомобиль, темир йўл, занжирли, пневмо-ғилдиракли, кран-манипуляторлар, қувурётқизгичлар), кабелли кранлар ва ишлаш жараёнида кўчмас асосга ўрнатиладиган бошқа кранлар, электр таллар тушунилади.

2-боб. Муҳандис-техник ходимларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг иш фаолиятини ташкил этиш

4. Муҳандис-техник ходимларнинг билимларини синаш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.

5. Муҳандис-техник ходим лавозимига Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ синовдан ўтган шахслар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.

6. Муҳандис-техник ходимларнинг сони ва таркиби ташкилотда мавжуд бўлган юк кўтариш машиналарининг сони ва уларни ишлатиш шароитини ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

7. Муҳандис-техник ходим ташкилотнинг бош муҳандисига, агар ташкилотда бундай лавозим мавжуд бўлмаса, тўғридан-тўғри ташкилот раҳбарига бўйсунади.

8. Муҳандис-техник ходим меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган вақтда ёки бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда, унинг вазифаларини вақтинча бажариш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан зарур малакага эга бўлган бошқа муҳандис-техник ходимга юклатилиши лозим.

9. Муҳандис-техник ходимлар қуйидагиларни билишлари зарур:

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) талабларини;

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларини;

муҳандис-техник ходимнинг лавозим йўриқномасида белгиланган вазифа ва мажбуриятларини;

юк кўтариш машинасидан фойдаланишга оид техник йўриқнома (техник паспорт) талабларини;

юк кўтариш машинасидан фойдаланиш бўйича қўлланмаларда назарда тутилган талабларни;

юк кўтариш машинасига ва унинг механизмларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш муддатларини;

юк кўтариш машинасининг металл-конструкцияларидаги гидротизим қисмларининг уланган жойларида содир бўлиши мумкин бўлган носозликларни;

юк кўтариш машинасида емирилиш даражаси юқори бўлган, вақти-вақти билан алмаштириб турилиши лозим бўлган эҳтиёт қисмларини ва уларнинг техник ҳужжатларида фойдаланишга рухсат этилган яроқлилик даражасини.

3-боб. Муҳандис-техник ходимларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги

10. Қуйидагилар муҳандис-техник ходимларнинг вазифалари ҳисобланади:

юк кўтариш машиналарини ўз вақтида техник шаҳодатлашдан ўтказилишини таъминлаш;

юк кўтариш машиналаридаги аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаш;

ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган юк кўтариш машиналарини даврий кўрикдан ўтказиш жадвали асосида юк кўтариш машиналарини ўз вақтида даврий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш;

юк кўтариш машиналарини режавий-огоҳлантириш таъмирланиши, бунда юк кўтариш машиналарини таъмирлашга чиқариш ва таъмирлашдан сўнг ишга туширилишини таъминлаш;

юк кўтариш машиналаридан фойдаланиш ҳамда ишларни бажариш вақтида юк кўтариш машинасида носозликлар келиб чиққан ҳолларда ва авария ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш мақсадида барча машинист ва юк илувчиларга тегишли услубий кўрсатмалар бериш;

юк кўтариш машиналарига тегишли бўлган техник ҳужжатларнинг бут ҳолатда сақланишини таъминлаш;

11. Муҳандис-техник ходим юк кўтариш машиналарини техник шаҳодатлашдан, даврий кўрикдан ўтказишда ва таъмирлашда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

12. Муҳандис-техник ходим ўзига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади. Бунда муҳандис-техник ходим юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатдалигини аниқлаши ва аниқланган ҳолатлар бўйича ташкилот раҳбарини хабардор қилиши шарт.

4-боб. Якуний қоида

13. Мазкур Намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзмахсусмонтажқурилиш» Акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан келишилган.

Инспекция бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ

Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

«Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК бошқаруви раиси А. ШОДИЕВ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 2 май,

2016 йил 27 апрель

2016 йил 27 апрель

2016 йил 28 апрель

2016 йил 29 апрель

2016 йил 29 апрель

47-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 219-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining

buyrugʻi

NAMUNAVIY YOʻRIQNOMA

Yuk koʻtarish mashinalarining soz holatda saqlanishiga javobgar boʻlgan muhandis-texnik xodimlar uchun namunaviy yoʻriqnomani tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 11-maydagi 131-son “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tuzilmasini yanada takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Yuk koʻtarish mashinalarining soz holatda saqlanishiga javobgar boʻlgan muhandis-texnik xodimlar uchun namunaviy yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin .

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgandan soʻng kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2016-yil 2-maydagi 47-son buyrugʻiga ILOVA

Yuk koʻtarish mashinalarining soz holatda saqlanishiga javobgar boʻlgan muhandis-texnik xodimlar uchun

Mazkur Namunaviy yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 11-maydagi 131-son “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tuzilmasini yanada takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, yuk koʻtarish mashinalarining soz holatda saqlanishiga javobgar boʻlgan muhandis-texnik xodimlarning ish faoliyatini tashkil etishga qoʻyiladigan talablar, ularning vazifalari, huquq va javobgarligini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Namunaviy yoʻriqnoma yuk koʻtarish mashinalarining soz holatda saqlanishiga javobgar boʻlgan muhandis-texnik xodimlarga (bundan buyon matnda muhandis-texnik xodim deb yuritiladi) taalluqlidir.

2. Yuk koʻtarish mashinalariga ega boʻlgan tashkilotlar (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) ushbu Namunaviy yoʻriqnoma asosida muhandis-texnik xodimlarning soni, tarkibi, shuningdek yuk koʻtarish mashinalarini ishlatishga oid mahalliy sharoitlarni inobatga olgan holda muhandis-texnik xodimlar uchun lavozim yoʻriqnomalarini ishlab chiqishlari va tasdiqlashlari zarur.

3. Mazkur Namunaviy yoʻriqnomada yuk koʻtarish mashinalari deganda minora kranlar, portal kranlar, koʻpriksimon kranlar, xarrak kranlar, strelali kranlar (avtomobil, temir yoʻl, zanjirli, pnevmo-gʻildirakli, kran-manipulyatorlar, quvuryotqizgichlar), kabelli kranlar va ishlash jarayonida koʻchmas asosga oʻrnatiladigan boshqa kranlar, elektr tallar tushuniladi.

2-bob. Muhandis-texnik xodimlarga qoʻyiladigan talablar va ularning ish faoliyatini tashkil etish

4. Muhandis-texnik xodimlarning bilimlarini sinash Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 272, 1996-yil 14-avgust) muvofiq amalga oshiriladi.

5. Muhandis-texnik xodim lavozimiga Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 272, 1996-yil 14-avgust) muvofiq sinovdan oʻtgan shaxslar tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tayinlanadi.

6. Muhandis-texnik xodimlarning soni va tarkibi tashkilotda mavjud boʻlgan yuk koʻtarish mashinalarining soni va ularni ishlatish sharoitini hisobga olgan holda tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

7. Muhandis-texnik xodim tashkilotning bosh muhandisiga, agar tashkilotda bunday lavozim mavjud boʻlmasa, toʻgʻridan-toʻgʻri tashkilot rahbariga boʻysunadi.

8. Muhandis-texnik xodim mehnat taʼtilida, xizmat safarida boʻlgan vaqtda yoki boshqa uzrli sabablarga koʻra ishda boʻlmagan hollarda, uning vazifalarini vaqtincha bajarish tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan zarur malakaga ega boʻlgan boshqa muhandis-texnik xodimga yuklatilishi lozim.

9. Muhandis-texnik xodimlar quyidagilarni bilishlari zarur:

Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalari (roʻyxat raqami 1383, 2004-yil 9-iyul) talablarini;

Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalari (roʻyxat raqami 1400, 2004-yil 20-avgust) talablarini;

muhandis-texnik xodimning lavozim yoʻriqnomasida belgilangan vazifa va majburiyatlarini;

yuk koʻtarish mashinasidan foydalanishga oid texnik yoʻriqnoma (texnik pasport) talablarini;

yuk koʻtarish mashinasidan foydalanish boʻyicha qoʻllanmalarda nazarda tutilgan talablarni;

yuk koʻtarish mashinasiga va uning mexanizmlariga texnik xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash muddatlarini;

yuk koʻtarish mashinasining metall-konstruksiyalaridagi gidrotizim qismlarining ulangan joylarida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan nosozliklarni;

yuk koʻtarish mashinasida yemirilish darajasi yuqori boʻlgan, vaqti-vaqti bilan almashtirib turilishi lozim boʻlgan ehtiyot qismlarini va ularning texnik hujjatlarida foydalanishga ruxsat etilgan yaroqlilik darajasini.

3-bob. Muhandis-texnik xodimlarning vazifalari, huquq va javobgarligi

10. Quyidagilar muhandis-texnik xodimlarning vazifalari hisoblanadi:

yuk koʻtarish mashinalarini oʻz vaqtida texnik shahodatlashdan oʻtkazilishini taʼminlash;

yuk koʻtarish mashinalaridagi aniqlangan nosozliklarni oʻz vaqtida bartaraf qilinishini taʼminlash;

tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadigan yuk koʻtarish mashinalarini davriy koʻrikdan oʻtkazish jadvali asosida yuk koʻtarish mashinalarini oʻz vaqtida davriy koʻrikdan oʻtkazilishini taʼminlash;

yuk koʻtarish mashinalarini rejaviy-ogohlantirish taʼmirlanishi, bunda yuk koʻtarish mashinalarini taʼmirlashga chiqarish va taʼmirlashdan soʻng ishga tushirilishini taʼminlash;

yuk koʻtarish mashinalaridan foydalanish hamda ishlarni bajarish vaqtida yuk koʻtarish mashinasida nosozliklar kelib chiqqan hollarda va avariya holatlari sodir etilishining oldini olish maqsadida barcha mashinist va yuk iluvchilarga tegishli uslubiy koʻrsatmalar berish;

yuk koʻtarish mashinalariga tegishli boʻlgan texnik hujjatlarning but holatda saqlanishini taʼminlash;

11. Muhandis-texnik xodim yuk koʻtarish mashinalarini texnik shahodatlashdan, davriy koʻrikdan oʻtkazishda va taʼmirlashda ishtirok etish huquqiga ega.

12. Muhandis-texnik xodim oʻziga yuklatilgan vazifalar bajarilishi yuzasidan javobgar hisoblanadi. Bunda muhandis-texnik xodim yuk koʻtarish mashinalarining soz holatdaligini aniqlashi va aniqlangan holatlar boʻyicha tashkilot rahbarini xabardor qilishi shart.

4-bob. Yakuniy qoida

13. Mazkur Namunaviy yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Oʻzmaxsusmontajqurilish” Aksiyadorlik kompaniyasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi va “Oʻzbekneftgaz” milliy xolding kompaniyasi bilan kelishilgan.

Inspeksiya boshligʻi B. GULYAMOV

Mehnat vaziri A. ABDUXAKIMOV

Savdo-sanoat palatasi raisi A. SHAYXOV

“Oʻzmaxsusmontajqurilish” AK boshqaruvi raisi A. SHODIYEV

Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi T. NARBAYEVA

“Oʻzbekneftgaz” MXK boshqaruvi raisi A. SULTANOV

Toshkent sh.,

2016-yil 2-may,

2016-yil 27-aprel

2016-yil 27-aprel

2016-yil 28-aprel

2016-yil 29-aprel

2016-yil 29-aprel

47-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 19-son, 219-modda)

lex.uz