Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 54-сон буйруғига ИЛОВА
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
портловчи материаллар — саноат мақсадидаги портловчи моддалар ва портлатиш воситалари;
портловчи материалларнинг муомаласи — портловчи моддаларни, шу жумладан уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги , Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларга кирувчи ташкилотлардан ташқари, портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ушбу ҳолатнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш мақсадида ва фақат шу ҳолатларни ўрганиш доирасида ўтказилади.
4. Ташкилотда портловчи материаллар йўқолганда ташкилот раҳбари:
портловчи материаллар йўқолган жойдаги ишни вақтинча тўхтатиб туриши;
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш бошлангунга қадар портловчи материаллар йўқолган жойдаги дастлабки ҳолатни сақлаб туриши ва унинг қўриқланишини таъминлаш;
йўқолган портловчи материалларни қидириб топиш ҳамда қайтаришга қаратилган тезкор чоралар кўриши;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг тегишли ҳудудий бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади), ҳудудий ички ишлар органига, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмасига ҳамда юқори турувчи органига (агар мавжуд бўлса ўзи бўйсунувчи ташкилотга) зудлик билан тезкор хабар юбориши;
портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриши;
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши;
портловчи материаллар йўқолишининг ҳисобини юритиши шарт.
5. Портловчи материаллар йўқолганлиги ҳақидаги тезкор хабарда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
портловчи материаллар йўқолган ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);
портловчи материаллар йўқолган сана, вақт ва жой;
йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари;
портловчи материаллар йўқолишининг қисқача тафсилоти.
Портловчи материалларнинг йўқолиши ҳақидаги тезкор хабар ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
6. Ҳудудий бошқарма, ҳудудий ички ишлар органи ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмаси тезкор хабар келиб тушганда, бу ҳақда юқори турувчи органини дарҳол хабардор қилиши шарт.
7. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш ташкилот томонидан амалга оширилади.
2-боб. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишни ташкил этиш
8. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг (бошлиқ ўринбосарининг) буйруғи билан тузиладиган ҳудудий бошқарма вакили раислик қиладиган Портловчи материалларнинг йўқолиши сабабларини техник жиҳатдан текшириш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Комиссия йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори, хоссалари, йўқолган жой ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси вакили раислик қиладиган таркибда тузилиши мумкин.
9. Комиссия таркибига:
тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари , (бундан буён матнда ҳудудий ички ишлар органлари деб юритилади) вакили (вакиллари) (Комиссияга Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг вакили раислик қилганда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили (вакиллари);
портловчи материаллар йўқолган ташкилот вакили (вакиллари);
портловчи материаллар йўқолган ташкилотнинг юқори турувчи органи (агар мавжуд бўлса) вакили (вакиллари) киритилади.
Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига тегишли давлат органи ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёхуд бошқа ташкилот вакили (вакиллари) ҳам келишув асосида киритилиши мумкин.
10. Техник жиҳатдан текширишга портловчи материалларнинг муомаласи соҳасидаги ва бошқа тегишли соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассислар келишув асосида жалб этилиши мумкин.
11. Комиссия портловчи материалларнинг йўқолганлиги ҳақида ҳудудий бўлинмага тезкор хабар келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида тузилиши (Комиссияни тузиш ҳақидаги тегишли буйруқ қабул қилиниши) лозим.
12. Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган куни унинг нусхаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига юборилади.
13. Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмай Комиссия аъзолари ташкилотга етиб келиши ва ўз фаолиятини дарҳол бошлаши лозим.
14. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш муддати 15 кундан ошмаслиги лозим. Юз берган ҳолатни қўшимча равишда ўрганиш талаб этилган ҳолларда, техник жиҳатдан текшириш муддати Комиссия раисининг асослантирилган ёзма мурожаатига асосан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан қўшимча равишда 30 кунгача узайтирилиши мумкин.
15. Комиссия томонидан портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишда:
портловчи материаллар йўқолган жой кўздан кечирилади, бунда кўздан кечириш натижалари юзасидан баённома тузилади, жойнинг чизмаси чизилади, жой суратга олинади, зарур ҳолларда, видеотасвирга туширилади;
йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари аниқланади;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимлари, гувоҳлар ва ташкилотнинг мансабдор шахслари билан сўров ўтказилади ва улардан ёзма равишда тушунтириш олинади;
портловчи материаллар йўқолишининг дастлабки ҳолатлари ва ушбу ҳолатлар юзага келиши сабаблари таҳлил қилинади;
портловчи материалларнинг йўқолиши сабаблари бўйича жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг ёзма хулосалари олинади;
ишлаб чиқариш назорати фаолияти таҳлил қилинади;
технологик жараёнларнинг бузилиши ҳолатлари ҳамда ускуналардан фойдаланиш шарт-шароитлари аниқланади;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимларининг мутахассислиги ва малакаси уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ўрганилади;
портловчи материалларнинг йўқолиши сабаблари ҳамда уларни келтириб чиқарган шарт-шароитлар аниқланади;
портловчи материалларнинг муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинади;
портловчи материалларнинг муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар аниқланади;
портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича ташкилот учун бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
портловчи материалларнинг йўқолиши натижасида етказилган тахминий моддий зарар ўрганилади;
портловчи материалларнинг йўқолиши тафсилотлари ва сабабларини тўла-тўкис ва объектив ёритишга қаратилган бошқа чоралар кўрилади.
16. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишда Комиссия:
ташкилотнинг иш фаолиятига халақит бермаслиги;
давлат ва тижорат сирларининг сақланишини таъминлаши;
ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларни кўриши мажбурдир.
17. Ташкилотнинг мансабдор шахслари йўқолган портловчи материалларга оид зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни техник жиҳатдан текшириш жараёнида ўрганиш учун Комиссияга тақдим этиши шарт. Комиссия аъзолари томонидан сўралган ҳужжатлар асл нусхада тақдим этилиши лозим. Зарур ҳолларда, Комиссия томонидан ҳужжатлардан нусха олиниши мумкин. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги ёзувларни ўчириш ва унга тузатишлар киритиш тақиқланади.
18. Портловчи материалларнинг йўқолиши оқибатида етказилган иқтисодий зарар ташкилот томонидан ҳисоблаб чиқилади ҳамда ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланади.
3-боб. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш натижаларини расмийлаштириш
19. Комиссия портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш натижаларини далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) билан расмийлаштирилади.
20. Далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
далолатнома тузилган сана ва жой номи;
портловчи материаллар йўқолган ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), телефон ва факс рақамлари;
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, яшаш жойи манзили;
Комиссия раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозимлари;
портловчи материаллар йўқолган жойнинг умумий тавсифи;
йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари;
портловчи материаллар йўқолишининг тафсилотлари;
суриштирув давомида топилган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари ҳамда ким томонидан, қачон ва қандай ҳолатларда топилганлиги;
портловчи материаллар йўқолишининг техник ва ташкилий сабаблари;
портловчи материалларнинг муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилиши аҳволи;
портловчи материалларнинг йўқолишида айбдор бўлган шахслар ва уларга тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича хулосалар;
портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар (бажариш муддати ва бажариш учун масъул шахсларни кўрсатган ҳолда);
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш давомида аниқланган бошқа муҳим маълумотлар.
21. Далолатнома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатномани имзолашдан бош тортган Комиссия аъзоси ўз фикрини ёзма равишда тақдим қилиши лозим. Бунда Комиссия аъзосининг ёзма равишда тақдим қилган фикри далолатномага илова қилинади.
22. Далолатноманинг бир нусхаси имзолангандан сўнг, ташкилот раҳбарига тақдим этилади.
23. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ;
портловчи материаллар йўқолишининг сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш юзасидан тузилган баённомалар, чизмалар ва уларга илова қилинган материаллар;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимлари, гувоҳлар ва ташкилотнинг мансабдор шахслари томонидан берилган ёзма тушунтиришлар;
Комиссия раисининг эксперт ва мутахассисларни жалб этиш тўғрисидаги (агар мавжуд бўлса) ва бошқа қарорлари;
жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг портловчи материаллар йўқолишининг сабаблари бўйича ёзма хулосалари (агар мавжуд бўлса);
ишлаб чиқариш назорати фаолиятининг ёзма таҳлили;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимларининг мутахассислиги ва малакаси тўғрисидаги маълумотлар;
ташкилотда мавжуд бўлган ва йўқолган портловчи материалларнинг ҳисобига оид ҳужжатлар;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимларининг тегишли мутахассисликлар (ишлар, лавозимлар) бўйича ихтисослаштирилган курсларда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари (агар мавжуд бўлса) ҳамда лавозим йўриқномаларидан кўчирмалар;
портловчи материалларнинг кирими ва чиқими ҳамда берилиши ва қайтарилиши ҳисобини юритиш китобларидан кўчирмалар;
портловчи материаллар муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар ҳақида маълумотлар;
талаблари бузилган портловчи материаллар муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлардан (тегишли тузилмавий бирлиги кўрсатилган ҳолда) кўчирмалар;
портловчи материалларнинг йўқолиши натижасида етказилган моддий зарар акс эттирилган ҳужжатлар;
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш давомида расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар;
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш далолатномаси.
Йиғмажилдда унга киритилган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатилади.
24. Ташкилот раҳбари портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар йиғмажилдининг нусхасини:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакили Комиссия раиси бўлганда);
тегишли ҳудудий бошқармага ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқармасига (ҳудудий бошқарма вакили Комиссия раиси бўлганда) юборилишини таъминлайди.
Йиғмажилдининг нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ташкилот раҳбари томонидан Комиссия раисига тақдим этилиши лозим.
Зарурат бўлганда, йиғмажилдининг нусхаси Комиссия раиси томонидан бошқа ташкилотга (ташкилотларга) уларнинг сўровига асосан юборилади.
25. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш якунлангандан сўнг, ташкилот раҳбари томонидан 3 кун ичида Комиссия хулосасига асосан портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади ҳамда портловчи материалларнинг йўқолишида айбдор бўлган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича буйруқ чиқарилади. Бунда тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ва қабул қилинган буйруқнинг нусхаси 1 кун ичида мазкур Йўриқноманинг 24-бандида назарда тутилган ташкилотларга юборилади.
4-боб. Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш
26. Ташкилот томонидан портловчи материалларнинг йўқолиши юз берган ҳар бир ҳолат мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журналида ҳисобга олиниши шарт.
27. Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
Мазкур журнал ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан юритилади.
28. Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журнали тўлиқ тўлдирилгунча юритилиши шарт.
5-боб. Якуний қоида
29. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА
__________________________________________________ да (ташкилотнинг номи) ПОРТЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЙЎҚОЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ Юритилиши бошланди: 20 ____ йил «____»______________. Юритилиши тугатилди: 20 ____ йил «____»______________. Т/р Портловчи материалларнинг йўқолиши санаси ва вақти Портловчи материалларнинг йўқолиши сабаби (йўқолиш, талон-торож, ташлаб юбориш) Портловчи материалларнинг йўқолган жой (объект, портлатиш ишлари олиб борилган жойнинг номи) Портловчи материалларнинг йўқолган бўлинма номи (цех, участок, гуруҳ) Йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари Портловчи материалларнинг йўқолиши бўйича қисқача тафсилот Портловчи материаллар йўқолишининг ҳолатлари ва шарт-шароитлари Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш натижалари бўйича қисқача тавсиф Топиб қайтарилган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 май,
2016 йил 16 май
2016 йил 16 май
2016 йил 18 май
2016 йил 18 май
54-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 310-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 10/19/2803-1/3904-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.06.2023 й., 10/23/2803-2/0383-сон; 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
lex.uz
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish Davlat inspeksiyasi boshligʻining
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
Portlovchi materiallarning muomalasi sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-fevraldagi 131-son “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:
1. Portlovchi materiallarning muomalasi sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2016-yil 20-maydagi 54-son buyrugʻiga ILOVA
Portlovchi materiallarning muomalasi sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma portlovchi materiallarning muomalasi sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish va hisobga olish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
portlovchi materiallar — sanoat maqsadidagi portlovchi moddalar va portlatish vositalari;
portlovchi materiallarning muomalasi — portlovchi moddalarni, shu jumladan ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish.
2. Mazkur Yoʻriqnoma talablari Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi , Ichki ishlar vazirligi hamda Davlat xavfsizlik xizmati tuzilmalarga kiruvchi tashkilotlardan tashqari, portlovchi materiallarning muomalasi sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi barcha tashkilotlarga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish ushbu holatning yuzaga kelish sabablarini aniqlash maqsadida va faqat shu holatlarni oʻrganish doirasida oʻtkaziladi.
4. Tashkilotda portlovchi materiallar yoʻqolganda tashkilot rahbari:
portlovchi materiallar yoʻqolgan joydagi ishni vaqtincha toʻxtatib turishi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish boshlangunga qadar portlovchi materiallar yoʻqolgan joydagi dastlabki holatni saqlab turishi va uning qoʻriqlanishini taʼminlash;
yoʻqolgan portlovchi materiallarni qidirib topish hamda qaytarishga qaratilgan tezkor choralar koʻrishi;
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining tegishli hududiy boshqarmalariga (bundan buyon matnda hududiy boshqarma deb yuritiladi), hududiy ichki ishlar organiga, Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy boʻlinmasiga hamda yuqori turuvchi organiga (agar mavjud boʻlsa oʻzi boʻysunuvchi tashkilotga) zudlik bilan tezkor xabar yuborishi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishiga olib kelgan sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish hamda ularning oldini olish choralarini koʻrishi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirishda ishtirok etishi;
portlovchi materiallar yoʻqolishining hisobini yuritishi shart.
5. Portlovchi materiallar yoʻqolganligi haqidagi tezkor xabarda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim:
portlovchi materiallar yoʻqolgan tashkilotning tashkiliy-huquqiy shakli koʻrsatilgan toʻliq nomi va joylashgan yeri (pochta manzili);
portlovchi materiallar yoʻqolgan sana, vaqt va joy;
yoʻqolgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori va xossalari;
portlovchi materiallar yoʻqolishining qisqacha tafsiloti.
Portlovchi materiallarning yoʻqolishi haqidagi tezkor xabar tashkilot rahbari tomonidan imzolanadi.
6. Hududiy boshqarma, hududiy ichki ishlar organi hamda Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy boʻlinmasi tezkor xabar kelib tushganda, bu haqda yuqori turuvchi organini darhol xabardor qilishi shart.
7. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish xarajatlarini moliyalashtirish tashkilot tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirishni tashkil etish
8. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining (boshliq oʻrinbosarining) buyrugʻi bilan tuziladigan hududiy boshqarma vakili raislik qiladigan Portlovchi materiallarning yoʻqolishi sabablarini texnik jihatdan tekshirish komissiyasi (bundan buyon matnda Komissiya deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
Komissiya yoʻqolgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori, xossalari, yoʻqolgan joy va boshqa holatlardan kelib chiqib Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi vakili raislik qiladigan tarkibda tuzilishi mumkin.
9. Komissiya tarkibiga:
tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari , (bundan buyon matnda hududiy ichki ishlar organlari deb yuritiladi) vakili (vakillari) (Komissiyaga Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining vakili raislik qilganda — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi vakili (vakillari);
portlovchi materiallar yoʻqolgan tashkilot vakili (vakillari);
portlovchi materiallar yoʻqolgan tashkilotning yuqori turuvchi organi (agar mavjud boʻlsa) vakili (vakillari) kiritiladi.
Zarurat boʻlganda, Komissiya tarkibiga tegishli davlat organi yoki mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi yoxud boshqa tashkilot vakili (vakillari) ham kelishuv asosida kiritilishi mumkin.
10. Texnik jihatdan tekshirishga portlovchi materiallarning muomalasi sohasidagi va boshqa tegishli sohalardagi ekspert tashkilotlari, ekspertlar va mutaxassislar kelishuv asosida jalb etilishi mumkin.
11. Komissiya portlovchi materiallarning yoʻqolganligi haqida hududiy boʻlinmaga tezkor xabar kelib tushgan kundan boshlab bir kun ichida tuzilishi (Komissiyani tuzish haqidagi tegishli buyruq qabul qilinishi) lozim.
12. Komissiyani tuzish haqidagi buyruq qabul qilingan kuni uning nusxasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatiga yuboriladi.
13. Komissiyani tuzish haqidagi buyruq qabul qilingan kunning ertasidan kechiktirmay Komissiya aʼzolari tashkilotga yetib kelishi va oʻz faoliyatini darhol boshlashi lozim.
14. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish muddati 15 kundan oshmasligi lozim. Yuz bergan holatni qoʻshimcha ravishda oʻrganish talab etilgan hollarda, texnik jihatdan tekshirish muddati Komissiya raisining asoslantirilgan yozma murojaatiga asosan Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi tomonidan qoʻshimcha ravishda 30 kungacha uzaytirilishi mumkin.
15. Komissiya tomonidan portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirishda:
portlovchi materiallar yoʻqolgan joy koʻzdan kechiriladi, bunda koʻzdan kechirish natijalari yuzasidan bayonnoma tuziladi, joyning chizmasi chiziladi, joy suratga olinadi, zarur hollarda, videotasvirga tushiriladi;
yoʻqolgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori va xossalari aniqlanadi;
portlovchi materiallarning muomalasiga masʼul boʻlgan tashkilot xodimlari, guvohlar va tashkilotning mansabdor shaxslari bilan soʻrov oʻtkaziladi va ulardan yozma ravishda tushuntirish olinadi;
portlovchi materiallar yoʻqolishining dastlabki holatlari va ushbu holatlar yuzaga kelishi sabablari tahlil qilinadi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishi sabablari boʻyicha jalb qilingan ekspert va mutaxassislarning yozma xulosalari olinadi;
ishlab chiqarish nazorati faoliyati tahlil qilinadi;
texnologik jarayonlarning buzilishi holatlari hamda uskunalardan foydalanish shart-sharoitlari aniqlanadi;
portlovchi materiallarning muomalasiga masʼul boʻlgan tashkilot xodimlarining mutaxassisligi va malakasi ularning egallab turgan lavozimiga muvofiqligi oʻrganiladi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishi sabablari hamda ularni keltirib chiqargan shart-sharoitlar aniqlanadi;
portlovchi materiallarning muomalasi sohasidagi normativ-huquqiy va normativ-texnik hujjatlar talablariga rioya etilishi ahvoli tahlil qilinadi;
portlovchi materiallarning muomalasi sohasidagi normativ-huquqiy va normativ-texnik hujjatlar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar aniqlanadi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishiga olib kelgan sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish va kelgusida bunday holatlarga yoʻl qoʻyilishining oldini olish boʻyicha tashkilot uchun bajarilishi majburiy boʻlgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishi natijasida yetkazilgan taxminiy moddiy zarar oʻrganiladi;
portlovchi materiallarning yoʻqolishi tafsilotlari va sabablarini toʻla-toʻkis va obyektiv yoritishga qaratilgan boshqa choralar koʻriladi.
16. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirishda Komissiya:
tashkilotning ish faoliyatiga xalaqit bermasligi;
davlat va tijorat sirlarining saqlanishini taʼminlashi;
huquqbuzarlik hollari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf etish va aybdor shaxslarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortish choralarni koʻrishi majburdir.
17. Tashkilotning mansabdor shaxslari yoʻqolgan portlovchi materiallarga oid zarur boʻlgan barcha hujjatlar va maʼlumotlarni texnik jihatdan tekshirish jarayonida oʻrganish uchun Komissiyaga taqdim etishi shart. Komissiya aʼzolari tomonidan soʻralgan hujjatlar asl nusxada taqdim etilishi lozim. Zarur hollarda, Komissiya tomonidan hujjatlardan nusxa olinishi mumkin. Taqdim qilingan hujjatlardagi yozuvlarni oʻchirish va unga tuzatishlar kiritish taqiqlanadi.
18. Portlovchi materiallarning yoʻqolishi oqibatida yetkazilgan iqtisodiy zarar tashkilot tomonidan hisoblab chiqiladi hamda tashkilot rahbari va bosh buxgalteri (buxgalteri) tomonidan tasdiqlanadi.
3-bob. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish natijalarini rasmiylashtirish
19. Komissiya portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish natijalarini dalolatnoma (bundan buyon matnda dalolatnoma deb yuritiladi) bilan rasmiylashtiriladi.
20. Dalolatnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi shart:
dalolatnoma tuzilgan sana va joy nomi;
portlovchi materiallar yoʻqolgan tashkilotning tashkiliy-huquqiy shakli koʻrsatilgan toʻliq nomi, joylashgan yeri (pochta manzili), telefon va faks raqamlari;
tashkilot rahbarining familiyasi, ismi, otasining ismi, pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasining seriyasi va raqami, yashash joyi manzili;
Komissiya raisi va aʼzolarining familiyasi, ismi, otasining ismi hamda lavozimlari;
portlovchi materiallar yoʻqolgan joyning umumiy tavsifi;
yoʻqolgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori va xossalari;
portlovchi materiallar yoʻqolishining tafsilotlari;
surishtiruv davomida topilgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori va xossalari hamda kim tomonidan, qachon va qanday holatlarda topilganligi;
portlovchi materiallar yoʻqolishining texnik va tashkiliy sabablari;
portlovchi materiallarning muomalasi sohasidagi normativ-huquqiy va normativ-texnik hujjatlar talablariga rioya etilishi ahvoli;
portlovchi materiallarning yoʻqolishida aybdor boʻlgan shaxslar va ularga tegishli javobgarlik choralarini qoʻllash boʻyicha xulosalar;
portlovchi materiallarning yoʻqolishiga olib kelgan sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish va kelgusida bunday holatlarga yoʻl qoʻyilishining oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar (bajarish muddati va bajarish uchun masʼul shaxslarni koʻrsatgan holda);
portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish davomida aniqlangan boshqa muhim maʼlumotlar.
21. Dalolatnoma Komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi. Dalolatnomani imzolashdan bosh tortgan Komissiya aʼzosi oʻz fikrini yozma ravishda taqdim qilishi lozim. Bunda Komissiya aʼzosining yozma ravishda taqdim qilgan fikri dalolatnomaga ilova qilinadi.
22. Dalolatnomaning bir nusxasi imzolangandan soʻng, tashkilot rahbariga taqdim etiladi.
23. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlar alohida yigʻmajildda quyidagi tartibda joylashtiriladi:
Komissiyani tuzish haqidagi buyruq;
portlovchi materiallar yoʻqolishining sabablari va holatlarini oʻrganish yuzasidan tuzilgan bayonnomalar, chizmalar va ularga ilova qilingan materiallar;
portlovchi materiallarning muomalasiga masʼul boʻlgan tashkilot xodimlari, guvohlar va tashkilotning mansabdor shaxslari tomonidan berilgan yozma tushuntirishlar;
Komissiya raisining ekspert va mutaxassislarni jalb etish toʻgʻrisidagi (agar mavjud boʻlsa) va boshqa qarorlari;
jalb qilingan ekspert va mutaxassislarning portlovchi materiallar yoʻqolishining sabablari boʻyicha yozma xulosalari (agar mavjud boʻlsa);
ishlab chiqarish nazorati faoliyatining yozma tahlili;
portlovchi materiallarning muomalasiga masʼul boʻlgan tashkilot xodimlarining mutaxassisligi va malakasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
tashkilotda mavjud boʻlgan va yoʻqolgan portlovchi materiallarning hisobiga oid hujjatlar;
portlovchi materiallarning muomalasiga masʼul boʻlgan tashkilot xodimlarining tegishli mutaxassisliklar (ishlar, lavozimlar) boʻyicha ixtisoslashtirilgan kurslarda oʻqiganligini tasdiqlovchi hujjatlari (agar mavjud boʻlsa) hamda lavozim yoʻriqnomalaridan koʻchirmalar;
portlovchi materiallarning kirimi va chiqimi hamda berilishi va qaytarilishi hisobini yuritish kitoblaridan koʻchirmalar;
portlovchi materiallar muomalasi sohasidagi normativ-huquqiy va normativ-texnik hujjatlar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar haqida maʼlumotlar;
talablari buzilgan portlovchi materiallar muomalasi sohasidagi normativ-huquqiy va normativ-texnik hujjatlardan (tegishli tuzilmaviy birligi koʻrsatilgan holda) koʻchirmalar;
portlovchi materiallarning yoʻqolishi natijasida yetkazilgan moddiy zarar aks ettirilgan hujjatlar;
portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish davomida rasmiylashtirilgan boshqa hujjatlar;
portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish dalolatnomasi.
Yigʻmajildda unga kiritilgan hujjatlarning roʻyxati koʻrsatiladi.
24. Tashkilot rahbari portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlar yigʻmajildining nusxasini:
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga (Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi vakili Komissiya raisi boʻlganda);
tegishli hududiy boshqarmaga hamda hududiy ichki ishlar boshqarmasiga (hududiy boshqarma vakili Komissiya raisi boʻlganda) yuborilishini taʼminlaydi.
Yigʻmajildining nusxalari yuborilganligini tasdiqlovchi hujjatlar tashkilot rahbari tomonidan Komissiya raisiga taqdim etilishi lozim.
Zarurat boʻlganda, yigʻmajildining nusxasi Komissiya raisi tomonidan boshqa tashkilotga (tashkilotlarga) ularning soʻroviga asosan yuboriladi.
25. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish yakunlangandan soʻng, tashkilot rahbari tomonidan 3 kun ichida Komissiya xulosasiga asosan portlovchi materiallarning yoʻqolishiga olib kelgan sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish va kelgusida bunday holatlarga yoʻl qoʻyilishining oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi tasdiqlanadi hamda portlovchi materiallarning yoʻqolishida aybdor boʻlgan xodimlarga nisbatan intizomiy jazo chorasini qoʻllash boʻyicha buyruq chiqariladi. Bunda tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasi va qabul qilingan buyruqning nusxasi 1 kun ichida mazkur Yoʻriqnomaning 24-bandida nazarda tutilgan tashkilotlarga yuboriladi.
4-bob. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini hisobga olish
26. Tashkilot tomonidan portlovchi materiallarning yoʻqolishi yuz bergan har bir holat mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda yuritiladigan Portlovchi materiallarning yoʻqolishini hisobga olish jurnalida hisobga olinishi shart.
27. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini hisobga olish jurnali raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va tashkilot rahbari tomonidan imzolanib, muhrlangan boʻlishi lozim.
Mazkur jurnal tashkilot rahbari tomonidan tayinlangan masʼul shaxs tomonidan yuritiladi.
28. Portlovchi materiallarning yoʻqolishini hisobga olish jurnali toʻliq toʻldirilguncha yuritilishi shart.
5-bob. Yakuniy qoida
29. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Milliy xavfsizlik xizmati bilan kelishilgan.
Portlovchi materiallarning muomalasi sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ILOVA
__________________________________________________ da (tashkilotning nomi) PORTLOVCHI MATERIALLARNING YOʻQOLISHINI HISOBGA OLISH JURNALI Yuritilishi boshlandi: 20 ____ yil “____”______________. Yuritilishi tugatildi: 20 ____ yil “____”______________. T/r Portlovchi materiallarning yoʻqolishi sanasi va vaqti Portlovchi materiallarning yoʻqolishi sababi (yoʻqolish, talon-toroj, tashlab yuborish) Portlovchi materiallarning yoʻqolgan joy (obyekt, portlatish ishlari olib borilgan joyning nomi) Portlovchi materiallarning yoʻqolgan boʻlinma nomi (sex, uchastok, guruh) Yoʻqolgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori va xossalari Portlovchi materiallarning yoʻqolishi boʻyicha qisqacha tafsilot Portlovchi materiallar yoʻqolishining holatlari va shart-sharoitlari Portlovchi materiallarning yoʻqolishini texnik jihatdan tekshirish natijalari boʻyicha qisqacha tavsif Topib qaytarilgan portlovchi materiallarning turi, nomi, miqdori va xossalari Izoh 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Boshliq B. GULYAMOV
Ichki ishlar vaziri A. AXMEDBAYEV
Mudofaa vaziri K. BERDIYEV
Favqulodda vaziyatlar vaziri T. XUDAYBERGENOV
Milliy xavfsizlik xizmati raisi R. INOYATOV
Toshkent sh.,
2016-yil 20-may,
2016-yil 16-may
2016-yil 16-may
2016-yil 18-may
2016-yil 18-may
54-son
(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 25-son, 310-modda; Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.10.2019-y., 10/19/2803-1/3904-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 16.06.2023-y., 10/23/2803-2/0383-son; 23.02.2026-y., 10/26/2803-3/0168-son)
lex.uz