UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 20-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 20 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 июня 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Генерального директора Агентство «Узархив» при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 June 2016 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг

буйруғи

НИЗОМ

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 44-сон буйруғига ИЛОВА

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни (бундан буён матнда ахборот деб юритилади) ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ахборот «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатига (бундан буён матнда ахборот рўйхати деб юритилади) мувофиқ ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот бундан мустасно.

2. Ахборот ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига улардан кейинчалик ахборотдан фойдаланувчилар танишиб чиқиши учун тақдим этилади.

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборотни ахборот-кутубхона ҳамда архив муассасаларига тақдим этиш учун масъул ходим тайинланади.

2-боб. Ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш

4. Календарь йил тугагандан сўнг, ўтган йилга оид (1 январь — 31 декабрь ҳолатига) ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар жамланиб, уларнинг электрон нусхалари тайёрланади. Бунда:

матн, шу жумладан жадвал, схема ва бошқа матнли маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар — «PDF» шаклда;

овозли ёзувлар — «WAV» ёки «MP3» шаклда;

видео ёзувлар — «AVI» ёки «MP4» шаклда;

тасвирлар, шу жумладан фотосуратлар — «JPEG» шаклда тайёрланади.

5. Ахборотларнинг электрон нусхалари ахборот рўйхатига мос равишда номланган электрон жилдларга жойлаштирилади ва CD ёки DVD дискларга (бундан буён матнда дисклар деб юритилади) ёзилади. Бунда дискларга ахборот рўйхатига асосан тузилган ва мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон шаклда («PDF») расмийлаштирилган тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати (бундан буён матнда ҳужжатлар рўйхати деб юритилади) ҳам ёзилади.

6. Ахборотлар акс эттирилган дисклар ҳар йили 31 январгача:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари марказий аппарати томонидан — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ҳамда Ўзбекистон Миллий архивига ;

ҳудудий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлардаги давлат архивларига ёхуд Тошкент шаҳар марказий давлат архивига кузатув хати орқали тақдим этилади.

7. Ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) масъул ходими 5 иш куни ичида тақдим этилган дискларда акс эттирилган ахборотларнинг ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлиги, шунингдек ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имконияти бирма-бир текшириб чиқилади.

8. Текшириш натижасида дисклардаги ахборотлар ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ бўлса, шунингдек ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имкони мавжуд бўлса, ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) масъул ходими ҳамда тегишли давлат ҳокимияти органи (давлат бошқаруви органи) масъул ходими томонидан икки нусхада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.

Далолатнома топширувчи ва қабул қилиб олувчи шахслар томонидан имзоланади ҳамда тегишлича ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотнинг муҳри қўйилади.

Далолатноманинг бир нусхаси ахборот-кутубхона муассасасида (архив муассасасида) қолади, иккинчи нусхаси эса, тегишли давлат ҳокимияти органи (давлат бошқаруви органи) масъул ходимига топширилади.

9. Дисклардаги ахборотлар ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ бўлмаганда ёхуд ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имкони мавжуд бўлмаганда, улар (агар ахборотлар бир нечта дискка ёзилган бўлса, номувофиқлик ва (ёки) камчилик аниқланган дисклар) қабул қилинмайди ва тегишли ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) кузатув хати билан уларни тақдим этган ташкилотга қайтарилади. Бунда аниқланган ҳар бир номувофиқлик ва (ёки) камчилик кузатув хатида кўрсатилиши ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилиши шарт.

10. Давлат ҳокимияти органи (давлат бошқаруви органи) томонидан ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) кузатув хатида кўрсатилган номувофиқлик ва (ёки) камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, ахборотлар ёзилган диск (дисклар) белгиланган тартибда 10 кун ичида тегишли ахборот-кутубхона муассасасига (архив муассасасига) қайта тақдим этилиши лозим.

3-боб. Якуний қоидалар

11. Масъул ходимлар ахборотларнинг тўғрилиги ҳамда ўз вақтида топширилиши ва қабул қилиб олиниши учун жавобгар ҳисобланади.

12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан келишилган.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎‎__________________________________________________________________________нинг _____________________ йилга оид фаолияти тўғрисидаги ‎ ‎ ‎‎‎‎‎(ташкилотнинг номи) (йил)‎‎ ‎ ‎ ‎‎‎тақдим этилаётган ҳужжатлар ‎РЎЙХАТИ ‎ ‎ Т/р‎ Ҳужжат тури ва реквизитлари ‎ Ҳужжат матнига аннотация CD ёки DVD дискда ҳужжат жойлашган жилд‎ CD ёки DVD ‎дискда ‎ҳужжат номланган файл‎ Ҳужжатнинг шакли («PDF», «WAV», «MP3», ‎ «AVI» «MP4» ёки «JPEG») ‎ Ҳужжатнинг ҳажми ‎ ‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ТАСДИҚЛАЙМАН _____________________________________________ ‎(қабул қилувчи муассаса раҳбари (лавозими) _____________________________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎____________________ ‎(имзо) ‎____________________ ‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ М.Ў.‎ ‎‎ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎‎____________________________________________________________________________________________ ‎ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш (санаси) ____________________________________________________________________________________________‎‎ ‎(топшириш асоси) ‎‎___________________________________________________________________________________топширди, ‎(топширувчи ташкилот номи) _________________________________________________________________________________________‎‎эса, ‎(қабул қилиб олувчи муассаса номи) ‎‎___________ йилга оид фаолияти тўғрисидаги ахборотлари акс эттирилган CD (DVD) дискни қабул қилиб олди. Унда ‎қуйидаги ахборотлар (ҳужжатлар) акс эттирилди: Т/р‎ Давлат ҳокимияти ёки бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ‎ ҳужжат тури ва реквизитлари Ҳужжат матнига аннотация‎ CD ёки DVD дискда ҳужжат жойлашган жилд‎ CD ёки DVD ‎ дискда ҳужжат номланган файл‎ Ҳужжатнинг шакли («PDF», «WAV», ‎«MP3», «AVI» ‎ «MP4» ёки «JPEG»)‎ Ҳужжатнинг ҳажми («PDF» — варақда, «WAV», ‎«MP3», ‎«AVI» ва «MP4» — соат, дақиқа, сонияда, «JPEG» — ҳисоб бирлигида (дона) кўрсатилади) ‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎Жами қабул қилинган ҳужжатлар ва ҳисоб бирлиги сони ______________________________________________. ‎‎Изоҳ:_______________________________________________________________________________________. ‎ ‎‎ Топширди: ‎ _____________________________________________ ‎(топширган шахснинг лавозими ва Ф.И.О.) __________________ ‎(имзо) ‎__________________ ‎(сана) ‎‎Қабул қилиб олди: _____________________________________________ ‎(қабул қилиб олган шахснинг лавозими ва Ф.И.О.) ‎(имзо) ‎__________________ ‎(сана)

Бош директор ўринбосари Д. КУЧАРОВА

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2016 йил 20 июнь,

2016 йил 16 июнь

2016 йил 16 июнь

44-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 333-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2021 й., 10/21/2806-1/0510-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining

buyrugʻi

NIZOM

Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 6-noyabrdagi 320-son “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qoidalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlar koʻrish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2016-yil 20-iyundagi 44-son buyrugʻiga ILOVA

Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 6-noyabrdagi 320-son “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qoidalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlar koʻrish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni (bundan buyon matnda axborot deb yuritiladi) axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Axborot “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 5-moddasiga asosan, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan tasdiqlanadigan oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi axborot roʻyxatiga (bundan buyon matnda axborot roʻyxati deb yuritiladi) muvofiq axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etiladi, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining faoliyati toʻgʻrisidagi foydalanilishi cheklab qoʻyilgan axborot bundan mustasno.

2. Axborot axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga ulardan keyinchalik axborotdan foydalanuvchilar tanishib chiqishi uchun taqdim etiladi.

3. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarida axborotni axborot-kutubxona hamda arxiv muassasalariga taqdim etish uchun masʼul xodim tayinlanadi.

2-bob. Axborotni axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish

4. Kalendar yil tugagandan soʻng, oʻtgan yilga oid (1-yanvar — 31-dekabr holatiga) axborotlar aks ettirilgan hujjatlar jamlanib, ularning elektron nusxalari tayyorlanadi. Bunda:

matn, shu jumladan jadval, sxema va boshqa matnli maʼlumotlardan iborat boʻlgan hujjatlar — “PDF” shaklda;

ovozli yozuvlar — “WAV” yoki “MP3” shaklda;

video yozuvlar — “AVI” yoki “MP4” shaklda;

tasvirlar, shu jumladan fotosuratlar — “JPEG” shaklda tayyorlanadi.

5. Axborotlarning elektron nusxalari axborot roʻyxatiga mos ravishda nomlangan elektron jildlarga joylashtiriladi va CD yoki DVD disklarga (bundan buyon matnda disklar deb yuritiladi) yoziladi. Bunda disklarga axborot roʻyxatiga asosan tuzilgan va mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq elektron shaklda (“PDF”) rasmiylashtirilgan taqdim etilayotgan hujjatlar roʻyxati (bundan buyon matnda hujjatlar roʻyxati deb yuritiladi) ham yoziladi.

6. Axborotlar aks ettirilgan disklar har yili 31-yanvargacha:

davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari markaziy apparati tomonidan — Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasiga hamda Oʻzbekiston Milliy arxiviga ;

hududiy davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar yoki Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlariga hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi yoki viloyatlardagi davlat arxivlariga yoxud Toshkent shahar markaziy davlat arxiviga kuzatuv xati orqali taqdim etiladi.

7. Axborot-kutubxona muassasasi (arxiv muassasasi) masʼul xodimi 5 ish kuni ichida taqdim etilgan disklarda aks ettirilgan axborotlarning hujjatlar roʻyxatiga muvofiqligi, shuningdek ushbu axborotlarning kompyuterda oʻqilishi imkoniyati birma-bir tekshirib chiqiladi.

8. Tekshirish natijasida disklardagi axborotlar hujjatlar roʻyxatiga muvofiq boʻlsa, shuningdek ushbu axborotlarning kompyuterda oʻqilishi imkoni mavjud boʻlsa, axborot-kutubxona muassasasi (arxiv muassasasi) masʼul xodimi hamda tegishli davlat hokimiyati organi (davlat boshqaruvi organi) masʼul xodimi tomonidan ikki nusxada mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda topshirish-qabul qilish dalolatnomasi tuziladi.

Dalolatnoma topshiruvchi va qabul qilib oluvchi shaxslar tomonidan imzolanadi hamda tegishlicha axborot-kutubxona muassasasi (arxiv muassasasi) rahbari tomonidan tasdiqlanadi va tashkilotning muhri qoʻyiladi.

Dalolatnomaning bir nusxasi axborot-kutubxona muassasasida (arxiv muassasasida) qoladi, ikkinchi nusxasi esa, tegishli davlat hokimiyati organi (davlat boshqaruvi organi) masʼul xodimiga topshiriladi.

9. Disklardagi axborotlar hujjatlar roʻyxatiga muvofiq boʻlmaganda yoxud ushbu axborotlarning kompyuterda oʻqilishi imkoni mavjud boʻlmaganda, ular (agar axborotlar bir nechta diskka yozilgan boʻlsa, nomuvofiqlik va (yoki) kamchilik aniqlangan disklar) qabul qilinmaydi va tegishli axborot-kutubxona muassasasi (arxiv muassasasi) kuzatuv xati bilan ularni taqdim etgan tashkilotga qaytariladi. Bunda aniqlangan har bir nomuvofiqlik va (yoki) kamchilik kuzatuv xatida koʻrsatilishi hamda ularni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar berilishi shart.

10. Davlat hokimiyati organi (davlat boshqaruvi organi) tomonidan axborot-kutubxona muassasasi (arxiv muassasasi) kuzatuv xatida koʻrsatilgan nomuvofiqlik va (yoki) kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng, axborotlar yozilgan disk (disklar) belgilangan tartibda 10 kun ichida tegishli axborot-kutubxona muassasasiga (arxiv muassasasiga) qayta taqdim etilishi lozim.

3-bob. Yakuniy qoidalar

11. Masʼul xodimlar axborotlarning toʻgʻriligi hamda oʻz vaqtida topshirilishi va qabul qilib olinishi uchun javobgar hisoblanadi.

12. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

13. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi bilan kelishilgan.

Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎‎__________________________________________________________________________ning _____________________ yilga oid faoliyati toʻgʻrisidagi ‎ ‎ ‎‎‎‎‎(tashkilotning nomi) (yil)‎‎ ‎ ‎ ‎‎‎taqdim etilayotgan hujjatlar ‎ROʻYXATI ‎ ‎ T/r‎ Hujjat turi va rekvizitlari ‎ Hujjat matniga annotatsiya CD yoki DVD diskda hujjat joylashgan jild‎ CD yoki DVD ‎diskda ‎hujjat nomlangan fayl‎ Hujjatning shakli (“PDF”, “WAV”, “MP3”, ‎ “AVI” “MP4” yoki “JPEG”) ‎ Hujjatning hajmi ‎ ‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ TASDIQLAYMAN _____________________________________________ ‎(qabul qiluvchi muassasa rahbari (lavozimi) _____________________________________________ ‎(F.I.O.) ‎____________________ ‎(imzo) ‎____________________ ‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎‎TOPSHIRISH-QABUL QILISH ‎DALOLATNOMASI ‎‎____________________________________________________________________________________________ ‎hujjatlarni topshirish-qabul qilish (sanasi) ____________________________________________________________________________________________‎‎ ‎(topshirish asosi) ‎‎___________________________________________________________________________________topshirdi, ‎(topshiruvchi tashkilot nomi) _________________________________________________________________________________________‎‎esa, ‎(qabul qilib oluvchi muassasa nomi) ‎‎___________ yilga oid faoliyati toʻgʻrisidagi axborotlari aks ettirilgan CD (DVD) diskni qabul qilib oldi. Unda ‎quyidagi axborotlar (hujjatlar) aks ettirildi: T/r‎ Davlat hokimiyati yoki boshqaruvi organining faoliyati toʻgʻrisidagi ‎ hujjat turi va rekvizitlari Hujjat matniga annotatsiya‎ CD yoki DVD diskda hujjat joylashgan jild‎ CD yoki DVD ‎ diskda hujjat nomlangan fayl‎ Hujjatning shakli (“PDF”, “WAV”, ‎“MP3”, “AVI” ‎ “MP4” yoki “JPEG”)‎ Hujjatning hajmi (“PDF” — varaqda, “WAV”, ‎“MP3”, ‎“AVI” va “MP4” — soat, daqiqa, soniyada, “JPEG” — hisob birligida (dona) koʻrsatiladi) ‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎Jami qabul qilingan hujjatlar va hisob birligi soni ______________________________________________. ‎‎Izoh:_______________________________________________________________________________________. ‎ ‎‎ Topshirdi: ‎ _____________________________________________ ‎(topshirgan shaxsning lavozimi va F.I.O.) __________________ ‎(imzo) ‎__________________ ‎(sana) ‎‎Qabul qilib oldi: _____________________________________________ ‎(qabul qilib olgan shaxsning lavozimi va F.I.O.) ‎(imzo) ‎__________________ ‎(sana)

Bosh direktor oʻrinbosari D. KUCHAROVA

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri X. MIRZAXIDOV

Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi direktori A. XODJAYEV

Toshkent sh.,

2016-yil 20-iyun,

2016-yil 16-iyun

2016-yil 16-iyun

44-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 27-son, 333-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.05.2021-y., 10/21/2806-1/0510-son, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son )

lex.uz