📅 2016-yil 20-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 20-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 20 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 июня 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Генерального директора Агентство «Узархив» при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 June 2016 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 45-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ахборот-кутубхона ва архив муассасалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни доимий равишда жамлаб, тўлдириб ва сақлаб бориладиган электрон нусхалари мажмуини — электрон базасини (бундан буён матнда электрон база деб юритилади) юритиши шарт.
2. Мазкур Йўриқнома талаблари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
2-боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ электрон шаклда юритиладиган журналда топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ҳисобга олиб борилиши шарт.
4. Ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳисобга олиш ва журнални юритиш учун муассаса раҳбарининг буйруғи билан масъул ходим тайинланади.
5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳисобга олингандан сўнг, улар ахборот-кутубхона ва архив муассасалари масъул ходимлари томонидан 3 иш куни ичида электрон базага киритилади. Бунда ҳужжатлар ҳар календарь йил ҳамда ҳар бир давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи бўйича алоҳида-алоҳида туркумлаштирилган ҳолда жойлаштирилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари тегишли ҳудуд бўйича жамлаган электрон базаларни умумлаштириш учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига 1 мартдан кечиктирмай тақдим этиши лозим.
7. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар қуйи давлат архиви муассасалари томонидан жамланган электрон базалар умумлаштириш учун 20 февралга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ёки вилоятлар давлат архивларига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва вилоят давлат архивлари томонидан тегишли ҳудуд бўйича умумлаштирилган (жамланган) электрон базалар 25 февралга қадар Ўзбекистон Миллий архивига тақдим этилади.
8. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон Миллий архиви ҳудудий ахборот-кутубхона ва архив муассасалари томонидан тақдим этилган электрон базаларни 1 мартга қадар республика бўйича умумлаштириб, ўз электрон базаларини шакллантириши шарт.
9. Электрон базалар тегишлича ҳудуд бўйича жамланган ҳолда 20 февралдан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар давлат архивларининг, республика бўйича умумлаштирилган ҳолда эса, 5 мартдан кечиктирмай Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ҳамда Ўзбекистон Миллий архивининг расмий веб-сайтларида алоҳида саҳифада жойлаштирилиши лозим.
10. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон Миллий архиви бошқа ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига республика бўйича умумлаштирилган электрон базалардан фойдаланиш учун ўз расмий веб-сайтлари орқали шароит яратиб бериши шарт.
11. Электрон база калит сўзлар (кўп учрайдиган ёки ҳужжат номининг қисқача мазмунини билдирувчи сўзлар), ҳаволалар ҳамда бошқа параметрлар асосида керакли ахборотни тез ва осон қидириш ҳамда қидирилаётган ахборотларни фойдаланувчига тақдим этиш, шунингдек компьютер орқали ўқилиш имкониятига эга бўлиши керак.
12. Ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида электрон базаларнинг ахборот хавфсизлиги тегишлича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига мувофиқ таъминланади.
13. Ахборотдан фойдаланувчилар электрон базалардан ўзига керакли бўлган маълумотлар билан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида алоҳида ажратиладиган компьютерлар воситасида интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн) ёки электрон базанинг локал нусхалари олинган ҳолда (оффлайн) танишиб чиқиш ҳуқуқига эга.
14. Электрон базадаги ахборотлардан нусхалар олиш фойдаланувчиларнинг буюртмаларига асосан тегишли ахборот-кутубхона ва архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида амалга оширилади.
3-боб. Якуний қоидалар
15. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
16. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан келишилган.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА
___________________________________________________________________ да (муассасанинг номи) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳисобга олиш ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛИ Юритилиши бошланди: 20 ___ йил «___»________. Юритилиши тугатилди: 20 ___ йил «___»________. Т/р Ҳужжатларни тақдим этган ташкилот Ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана Жами қабул қилинган ҳужжатлар (ҳар бир шакли бўйича алоҳида) (дона) Шундан: Ҳужжатларни қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси «PDF» шаклдаги ҳужжат (варақ) «WAV» («MP3») шаклдаги ҳужжат (соат, дақиқа, сония) «AVI» («MP4») шаклдаги ҳужжат (соат, дақиқа, сония) «JPEG» шаклдаги ҳужжат (дона) 1 2 3 4 5 6 7 8
Бош директор ўринбосари Д. КУЧАРОВА
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 июнь,
2016 йил 16 июнь
2016 йил 16 июнь
45-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktori
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 6-noyabrdagi 320-son “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qoidalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlar koʻrish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2016-yil 20-iyundagi 45-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 6-noyabrdagi 320-son “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qoidalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlar koʻrish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Axborot-kutubxona va arxiv muassasalari davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni doimiy ravishda jamlab, toʻldirib va saqlab boriladigan elektron nusxalari majmuini — elektron bazasini (bundan buyon matnda elektron baza deb yuritiladi) yuritishi shart.
2. Mazkur Yoʻriqnoma talablari davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlarga nisbatan tatbiq etiladi.
2-bob. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash
3. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar axborot-kutubxona va arxiv muassasalarida mazkur Yoʻriqnomaning ilovasiga muvofiq elektron shaklda yuritiladigan jurnalda topshirish-qabul qilish dalolatnomasiga asosan hisobga olib borilishi shart.
4. Axborot-kutubxona va arxiv muassasalarida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni hisobga olish va jurnalni yuritish uchun muassasa rahbarining buyrugʻi bilan masʼul xodim tayinlanadi.
5. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar hisobga olingandan soʻng, ular axborot-kutubxona va arxiv muassasalari masʼul xodimlari tomonidan 3 ish kuni ichida elektron bazaga kiritiladi. Bunda hujjatlar har kalendar yil hamda har bir davlat hokimiyati va boshqaruvi organi boʻyicha alohida-alohida turkumlashtirilgan holda joylashtiriladi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlari tegishli hudud boʻyicha jamlagan elektron bazalarni umumlashtirish uchun Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasiga 1-martdan kechiktirmay taqdim etishi lozim.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda viloyatlar quyi davlat arxivi muassasalari tomonidan jamlangan elektron bazalar umumlashtirish uchun 20-fevralga qadar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Markaziy davlat arxivi yoki viloyatlar davlat arxivlariga taqdim etiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi markaziy davlat arxivi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivi va viloyat davlat arxivlari tomonidan tegishli hudud boʻyicha umumlashtirilgan (jamlangan) elektron bazalar 25-fevralga qadar Oʻzbekiston Milliy arxiviga taqdim etiladi.
8. Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi hamda Oʻzbekiston Milliy arxivi hududiy axborot-kutubxona va arxiv muassasalari tomonidan taqdim etilgan elektron bazalarni 1-martga qadar respublika boʻyicha umumlashtirib, oʻz elektron bazalarini shakllantirishi shart.
9. Elektron bazalar tegishlicha hudud boʻyicha jamlangan holda 20-fevraldan kechiktirmay Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlarining hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahar markaziy davlat arxivlari, viloyatlar davlat arxivlarining, respublika boʻyicha umumlashtirilgan holda esa, 5-martdan kechiktirmay Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining hamda Oʻzbekiston Milliy arxivining rasmiy veb-saytlarida alohida sahifada joylashtirilishi lozim.
10. Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi hamda Oʻzbekiston Milliy arxivi boshqa axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga respublika boʻyicha umumlashtirilgan elektron bazalardan foydalanish uchun oʻz rasmiy veb-saytlari orqali sharoit yaratib berishi shart.
11. Elektron baza kalit soʻzlar (koʻp uchraydigan yoki hujjat nomining qisqacha mazmunini bildiruvchi soʻzlar), havolalar hamda boshqa parametrlar asosida kerakli axborotni tez va oson qidirish hamda qidirilayotgan axborotlarni foydalanuvchiga taqdim etish, shuningdek kompyuter orqali oʻqilish imkoniyatiga ega boʻlishi kerak.
12. Axborot-kutubxona va arxiv muassasalarida elektron bazalarning axborot xavfsizligi tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi hamda Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining Axborot xavfsizligi siyosati talablariga muvofiq taʼminlanadi.
13. Axborotdan foydalanuvchilar elektron bazalardan oʻziga kerakli boʻlgan maʼlumotlar bilan axborot-kutubxona va arxiv muassasalarida alohida ajratiladigan kompyuterlar vositasida internet tarmogʻiga ulangan holda (onlayn) yoki elektron bazaning lokal nusxalari olingan holda (offlayn) tanishib chiqish huquqiga ega.
14. Elektron bazadagi axborotlardan nusxalar olish foydalanuvchilarning buyurtmalariga asosan tegishli axborot-kutubxona va arxiv muassasalari tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar doirasida amalga oshiriladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
15. Mazkur Yoʻriqnoma talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
16. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi bilan kelishilgan.
Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ILOVA
___________________________________________________________________ da (muassasaning nomi) davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni hisobga olish ELEKTRON JURNALI Yuritilishi boshlandi: 20 ___ yil “___”________. Yuritilishi tugatildi: 20 ___ yil “___”________. T/r Hujjatlarni taqdim etgan tashkilot Hujjatlar qabul qilib olingan sana Jami qabul qilingan hujjatlar (har bir shakli boʻyicha alohida) (dona) Shundan: Hujjatlarni qabul qilib olgan shaxsning F.I.O. va imzosi “PDF” shakldagi hujjat (varaq) “WAV” (“MP3”) shakldagi hujjat (soat, daqiqa, soniya) “AVI” (“MP4”) shakldagi hujjat (soat, daqiqa, soniya) “JPEG” shakldagi hujjat (dona) 1 2 3 4 5 6 7 8
Bosh direktor oʻrinbosari D. KUCHAROVA
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri X. MIRZAXIDOV
Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi direktori A. XODJAYEV
Toshkent sh.,
2016-yil 20-iyun,
2016-yil 16-iyun
2016-yil 16-iyun
45-son