UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 14-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 14 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 июля 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного комитета по охране природы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 July 2016 · Ministry and agency documents · Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

Қарори

НИЗОМ

«Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сон «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарорига ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги қарорига асосан «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»нинг (бундан буён матнда Қизил китоб деб юритилади) тузилиши ҳамда уни юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қизил китоб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимо ёки вақтинча, қуруқликда, сувда, атмосферада ёки тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган ҳайвонлар (умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар) ҳамда табиий муҳитда ўсадиган ўсимликлар (юқори ва тубан ўсимликлар), шунингдек қўзиқоринларнинг (бундан буён матнда ҳайвонлар ва ўсимликлар деб юритилади) камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари) рўйхати, уларнинг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланади.

2. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг (кенжа турлари) нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

3. Қизил китоб унга киритилган ҳайвон ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларини (кенжа турларини) муҳофаза қилиш, сақлаш, тиклаш ва такрор етиштиришга қаратилган дастурлар (ҳаракат режалар)ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

4. Қизил китобни юритиш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси «Био мерос» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш бўлимининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2-боб. Қизил китобнинг тузилиши

5. Қизил китоб икки томдан иборат бўлади.

6. Биринчи том «Ўсимликлар ва қўзиқоринлар» деб номланиб, икки бўлимдан — томирли ўсимликларга оид ҳамда қўзиқоринларга оид бўлимлардан иборат бўлади.

7. Иккинчи том «Ҳайвонлар» деб номланиб, олтита бўлимдан — умуртқасизлар, балиқлар, қуруқлик, ҳамда сувда яшайдиганлар ва судралиб юрувчилар, қушлар ҳамда сут эмизувчилар бўлимларидан иборат бўлади.

Бўлимлар Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари (кенжа турлари) сонига қараб, уларнинг синфлари, туркумлари, оилалари ва зотлари бўйича кичик бўлимларга бўлиниши мумкин.

8. Ҳар бир бўлимда (кичик бўлимда) Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турининг (кенжа турининг) таърифи ҳамда тавсифи кўрсатилиб, турлар бўйича алоҳида-алоҳида тизимли тартибда жойлаштирилади.

Бўлимда (кичик бўлимда) ҳайвонлар ва ўсимликлар турининг (кенжа турининг):

номи (лотин, ўзбек, инглиз ва рус тилларида);

мақоми (йўқолиб кетиш хавфи тоифаси);

тасвири;

Ўзбекистон Республикасида ва дунёда тарқалганлиги ҳақида маълумотлар;

яшаш (ўсиш) жойи ва тарзи, асосий лимитлаштирувчи омиллари ҳамда ареалининг (яшаш ҳудуди) ўзгариши сабаблари;

сони ва унинг ўзгаришга мойиллиги;

муҳофаза қилинишига доир қабул қилинган ва зарурий чора-тадбирлар;

сунъий кўпайтирилиши имкониятлари ҳақида маълумотлар кўрсатилади.

9. Қизил китобга унинг мазмун-моҳиятини ёритувчи қўшимча материаллар унинг иловаси сифатида расмийлаштирилиш мумкин.

3-боб. Қизил китобни юритиш

10. Қизил китобни юритиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси , Ўзбекистон миллий университети иштирокида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан амалга оширилади .

11. Қизил китоб вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлар базаси сифатида электрон шаклда юритилади ва кейинчалик илмий-оммабоп нашр сифатида чоп этилади.

Қизил китобнинг электрон шакли Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

12. Қизил китобни юритиш қуйидаги асосий чора-тадбирларни ўз ичига олади:

ҳайвонот дунёсини ҳамда ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ва давлат ҳисоби;

ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳолатининг давлат мониторинги;

ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари) бўйича маълумотлар базасини юритиш;

ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларининг (кенжа турларининг) ҳолатини таҳлил қилиш;

ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларининг (кенжа турларининг) мақомини баҳолаш;

ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларини (кенжа турларини) Қизил китобга киритиш;

ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлмаган турларни (кенжа турларини) Қизил китобдан чиқариш;

Қизил китобнинг нашр этилишини таъминлаш.

13. Ҳайвонот дунёси ҳамда ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ва уларнинг ҳисоби Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

14. Ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳолатининг давлат мониторинги Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

15. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари) бўйича маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан юритилади.

16. Ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг (кенжа турларининг) ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш ҳақидаги тавсияларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сон «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисида»ги қарорига асосан тузилган Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича идоралараро комиссия томонидан амалга оширилади.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича идоралараро комиссияси тақдими бўйича ҳайвонлар ва ўсимликларни Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

17. Қизил китобга ҳайвонлар ва ўсимликларнинг (акклиматизантлар (иқлимлаштирилганлар) бундан мустасно) камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари) киритилади.

18. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг турлари (кенжа турлари):

тарқалиши чекланганда ёки сони камлигида;

10 йил ёки давомийлиги бўйича 10 йилдан кўпроқ бўлганда уч авлод давомида ҳар йили уларнинг сони ва (ёки) ареали (ўсимлик ёки ҳайвонларнинг бирор бир тури тарқалган жойлар) қисқарганда;

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (International Union for Conservation of Nature) Қизил рўйхатига киритилганда улар камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари (кенжа турлари) деб эътироф этилади.

19. Ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари (кенжа турлари ва популяциялари) уларнинг сони қайта тикланганда ва генофонди сақланишига хавф туғдирмайдиган даражагача кўпайганда, яшаш ҳамда ўсиш шароити тикланганда, улар Қизил китобдан чиқарилади.

20. Зарурат бўлганда, Қизил китобга киритиладиган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳар бир тури (кенжа тури) «тур» таксономик (турлар тизими) даражасидан қуйи даражаси ҳам белгиланиши мумкин.

21. Қизил китобга киритилаётган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг (кенжа турларининг) мақоми Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (International Union for Conservation of Nature) Қизил рўйхатида назарда тутилган тоифалар ва мезонларига асосан уларнинг йўқолиб кетиш хавфи даражасига қараб қуйидагича тоифаланади:

йўқ бўлиб кетган;

табиатда йўқ бўлиб кетган;

бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган;

йўқ бўлиб кетаётган;

заиф, қисқариб бораётган;

заифга яқин;

хавотир туғдирмайдиган;

маълумотлар (етарли бўлмаганлар) етишмаслик.

22. Ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг (кенжа турларининг) популяцияси сони, камайиш динамикаси, тарқалиши ва ўсиш (яшаш) муҳити шароитларининг ўзгариши ҳақидаги ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатувчи маълумотлар уларни Қизил китобга киритиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

23. Қизил китобга ҳайвонлар ва ўсимликларнинг турларини (кенжа турларини) киритиш ва ундан чиқариш Қизил китобга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.

24. Қизил китобга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан амалга оширилади.

25. Қизил китобга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

26. Қизил китобга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг барча ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланувчилар ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи ташкилотлар эътиборига етказилиши Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан таъминланади.

27. Қизил китоб 10 йилда камида бир марта илмий-оммабоп нашр сифатида чоп этилади.

28. Қизил китобни нашр этишга тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан амалга оширилади .

29. Қизил китобнинг илмий-оммабоп нашри макети ҳамда матни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади.

30. Илмий-оммабоп нашрнинг тиражи ҳамда уни тарқатиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.

31. Илмий-оммабоп нашр сифатида чоп этилган Қизил китобнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан амалга оширилади.

4-боб. Якуний қоидалар

32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишилган.

Раис Б. АБДУСАМАТОВ

Молия вазири Р. АЗИМОВ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ

Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 14 июль,

2016 йил 13 июль

2016 йил 13 июль

2016 йил 13 июль

2016 йил 13 июль

20-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 367-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TABIATNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QOʻMITASINING

Qarori

NIZOM

“Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi” toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1992-yil 9-martdagi 109-son “Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi” toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan, Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi qaror qiladi:

1. “Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi” toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining 2016-yil 14-iyuldagi 20-son qaroriga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi” toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1992-yil 9-martdagi 109-sonli “Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi” toʻgʻrisidagi qaroriga asosan “Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi”ning (bundan buyon matnda Qizil kitob deb yuritiladi) tuzilishi hamda uni yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Qizil kitob Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimo yoki vaqtincha, quruqlikda, suvda, atmosferada yoki tuproqda tabiiy erkinlik holatida yashaydigan hayvonlar (umurtqali va umurtqasiz hayvonlar) hamda tabiiy muhitda oʻsadigan oʻsimliklar (yuqori va tuban oʻsimliklar), shuningdek qoʻziqorinlarning (bundan buyon matnda hayvonlar va oʻsimliklar deb yuritiladi) kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlari (kenja turlari) roʻyxati, ularning holati va ularni muhofaza qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar majmui hisoblanadi.

2. Qizil kitobga kiritilgan hayvonlar va oʻsimliklar turlarining (kenja turlari) nobud boʻlishi, miqdori kamayib ketishi yoki ularning yashash muhiti buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan xatti-harakatlarga yoʻl qoʻyilmaydi.

3. Qizil kitob unga kiritilgan hayvon va oʻsimliklarning kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlarini (kenja turlarini) muhofaza qilish, saqlash, tiklash va takror yetishtirishga qaratilgan dasturlar (harakat rejalar)ni ishlab chiqish va amalga oshirish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

4. Qizil kitobni yuritish boʻyicha ishlar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi “Bio meros” umummilliy loyihasini amalga oshirishga koʻmaklashish boʻlimining budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

2-bob. Qizil kitobning tuzilishi

5. Qizil kitob ikki tomdan iborat boʻladi.

6. Birinchi tom “Oʻsimliklar va qoʻziqorinlar” deb nomlanib, ikki boʻlimdan — tomirli oʻsimliklarga oid hamda qoʻziqorinlarga oid boʻlimlardan iborat boʻladi.

7. Ikkinchi tom “Hayvonlar” deb nomlanib, oltita boʻlimdan — umurtqasizlar, baliqlar, quruqlik, hamda suvda yashaydiganlar va sudralib yuruvchilar, qushlar hamda sut emizuvchilar boʻlimlaridan iborat boʻladi.

Boʻlimlar Qizil kitobga kiritilgan hayvonlar va oʻsimliklar turlari (kenja turlari) soniga qarab, ularning sinflari, turkumlari, oilalari va zotlari boʻyicha kichik boʻlimlarga boʻlinishi mumkin.

8. Har bir boʻlimda (kichik boʻlimda) Qizil kitobga kiritilgan hayvonlar va oʻsimliklar turining (kenja turining) taʼrifi hamda tavsifi koʻrsatilib, turlar boʻyicha alohida-alohida tizimli tartibda joylashtiriladi.

Boʻlimda (kichik boʻlimda) hayvonlar va oʻsimliklar turining (kenja turining):

nomi (lotin, oʻzbek, ingliz va rus tillarida);

maqomi (yoʻqolib ketish xavfi toifasi);

tasviri;

Oʻzbekiston Respublikasida va dunyoda tarqalganligi haqida maʼlumotlar;

yashash (oʻsish) joyi va tarzi, asosiy limitlashtiruvchi omillari hamda arealining (yashash hududi) oʻzgarishi sabablari;

soni va uning oʻzgarishga moyilligi;

muhofaza qilinishiga doir qabul qilingan va zaruriy chora-tadbirlar;

sunʼiy koʻpaytirilishi imkoniyatlari haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi.

9. Qizil kitobga uning mazmun-mohiyatini yorituvchi qoʻshimcha materiallar uning ilovasi sifatida rasmiylashtirilish mumkin.

3-bob. Qizil kitobni yuritish

10. Qizil kitobni yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi , Oʻzbekiston milliy universiteti ishtirokida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi .

11. Qizil kitob vaqti-vaqti bilan yangilab boriladigan maʼlumotlar bazasi sifatida elektron shaklda yuritiladi va keyinchalik ilmiy-ommabop nashr sifatida chop etiladi.

Qizil kitobning elektron shakli Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

12. Qizil kitobni yuritish quyidagi asosiy chora-tadbirlarni oʻz ichiga oladi:

hayvonot dunyosini hamda oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri va davlat hisobi;

hayvonlar va oʻsimliklar holatining davlat monitoringi;

hayvonlar va oʻsimliklarning kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlari (kenja turlari) boʻyicha maʼlumotlar bazasini yuritish;

hayvonlar va oʻsimliklarning kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlarining (kenja turlarining) holatini tahlil qilish;

hayvonlar va oʻsimliklarning kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlarining (kenja turlarining) maqomini baholash;

hayvonlar va oʻsimliklarning kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlarini (kenja turlarini) Qizil kitobga kiritish;

hayvonlar va oʻsimliklarning kamyob yoki yoʻqolib ketish xavfi ostida boʻlmagan turlarni (kenja turlarini) Qizil kitobdan chiqarish;

Qizil kitobning nashr etilishini taʼminlash.

13. Hayvonot dunyosi hamda oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri va ularning hisobi Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 5-sentabrdagi 343-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom hamda Oʻzbekiston Respublikasi hayvonot dunyosining davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.

14. Hayvonlar va oʻsimliklar holatining davlat monitoringi Vazirlar Mahkamasining 2002-yil 3-apreldagi 111-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida atrof tabiiy muhitning davlat monitoringi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.

15. Hayvonlar va oʻsimliklarning kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlari (kenja turlari) boʻyicha maʼlumotlar bazasi Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining maʼlumotlari asosida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan yuritiladi.

16. Hayvonlar va oʻsimliklar turlarining (kenja turlarining) holatini tahlil qilish va ularni Qizil kitobga kiritish yoki undan chiqarish haqidagi tavsiyalarni ishlab chiqish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1992-yil 9-martdagi 109-son “Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi” toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan tuzilgan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi hayvonlar va oʻsimliklarni saqlab qolish boʻyicha idoralararo komissiya tomonidan amalga oshiriladi.

Kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi hayvonlar va oʻsimliklarni saqlab qolish boʻyicha idoralararo komissiyasi taqdimi boʻyicha hayvonlar va oʻsimliklarni Qizil kitobga kiritish yoki undan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi va Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tomonidan boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan kelishilgan holda qabul qilinadi.

17. Qizil kitobga hayvonlar va oʻsimliklarning (akklimatizantlar (iqlimlashtirilganlar) bundan mustasno) kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi turlari (kenja turlari) kiritiladi.

18. Hayvonlar va oʻsimliklarning turlari (kenja turlari):

tarqalishi cheklanganda yoki soni kamligida;

10 yil yoki davomiyligi boʻyicha 10 yildan koʻproq boʻlganda uch avlod davomida har yili ularning soni va (yoki) areali (oʻsimlik yoki hayvonlarning biror bir turi tarqalgan joylar) qisqarganda;

Tabiatni muhofaza qilish xalqaro ittifoqining (International Union for Conservation of Nature) Qizil roʻyxatiga kiritilganda ular kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi hayvonlar va oʻsimliklar turlari (kenja turlari) deb eʼtirof etiladi.

19. Hayvonlar va oʻsimliklar turlari (kenja turlari va populyatsiyalari) ularning soni qayta tiklanganda va genofondi saqlanishiga xavf tugʻdirmaydigan darajagacha koʻpayganda, yashash hamda oʻsish sharoiti tiklanganda, ular Qizil kitobdan chiqariladi.

20. Zarurat boʻlganda, Qizil kitobga kiritiladigan hayvonlar va oʻsimliklarning har bir turi (kenja turi) “tur” taksonomik (turlar tizimi) darajasidan quyi darajasi ham belgilanishi mumkin.

21. Qizil kitobga kiritilayotgan hayvonlar va oʻsimliklar turlarining (kenja turlarining) maqomi Tabiatni muhofaza qilish xalqaro ittifoqining (International Union for Conservation of Nature) Qizil roʻyxatida nazarda tutilgan toifalar va mezonlariga asosan ularning yoʻqolib ketish xavfi darajasiga qarab quyidagicha toifalanadi:

yoʻq boʻlib ketgan;

tabiatda yoʻq boʻlib ketgan;

butunlay yoʻq boʻlib ketish arafasida turgan;

yoʻq boʻlib ketayotgan;

zaif, qisqarib borayotgan;

zaifga yaqin;

xavotir tugʻdirmaydigan;

maʼlumotlar (yetarli boʻlmaganlar) yetishmaslik.

22. Hayvonlar va oʻsimliklar turlarining (kenja turlarining) populyatsiyasi soni, kamayish dinamikasi, tarqalishi va oʻsish (yashash) muhiti sharoitlarining oʻzgarishi haqidagi hamda ularni muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish zarurligini koʻrsatuvchi maʼlumotlar ularni Qizil kitobga kiritish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

23. Qizil kitobga hayvonlar va oʻsimliklarning turlarini (kenja turlarini) kiritish va undan chiqarish Qizil kitobga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish orqali amalga oshiriladi.

24. Qizil kitobga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishi Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.

25. Qizil kitobga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtirilishi lozim.

26. Qizil kitobga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning barcha hayvonot va oʻsimlik dunyosidan foydalanuvchilar hamda hayvonot va oʻsimlik dunyosidan foydalanish ustidan davlat nazoratini amalga oshiruvchi tashkilotlar eʼtiboriga yetkazilishi Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan taʼminlanadi.

27. Qizil kitob 10 yilda kamida bir marta ilmiy-ommabop nashr sifatida chop etiladi.

28. Qizil kitobni nashr etishga tayyorlash Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi .

29. Qizil kitobning ilmiy-ommabop nashri maketi hamda matni Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi.

30. Ilmiy-ommabop nashrning tiraji hamda uni tarqatish shartlari Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.

31. Ilmiy-ommabop nashr sifatida chop etilgan Qizil kitobning ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishi Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

32. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

33. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan.

Rais B. ABDUSAMATOV

Moliya vaziri R. AZIMOV

Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Sh. TESHAYEV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. VAHOBOV

Fanlar akademiyasi prezidenti Sh. SALIXOV

Toshkent sh.,

2016-yil 14-iyul,

2016-yil 13-iyul

2016-yil 13-iyul

2016-yil 13-iyul

2016-yil 13-iyul

20-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 30-son, 367-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 16.03.2026-y., 10/26/3788/0242-son)

lex.uz