UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 30-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi Huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 30 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июня 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет по управлению государственными резервами при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 June 2016 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi Huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг

Қарори

ЙЎРИҚНОМА

Биринчи гуруҳга полиэтилендан тайёрланган босимга чидамли қувурларни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:

1. Биринчи гуруҳга полиэтилендан тайёрланган босимга чидамли қувурларни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2016 йил 30 июндаги 30-сон қарорига ИЛОВА

Биринчи гуруҳга полиэтилендан тайёрланган босимга чидамли қувурларни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга полиэтилендан тайёрланган босимга чидамли қувурларни (бундан буён матнда қувурлар деб юритилади) етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.

3. Давлат захирасига қўйиладиган қувурлар 0 ◦ С дан 40 ◦ С гача бўлган ҳароратда хўжалик-ичимлик сув таъминоти учун ҳамда полиэтиленга кимёвий жиҳатдан чидамли бўлган бошқа суюқ ва газсимон моддаларни транспортировка қилиш учун мўлжалланган.

4. Қувурлар назорат намуналарига мувофиқ бўлиши, белгиланган тартибда тасдиқланган технологик йўриқнома бўйича ишлаб чиқарилиши зарур.

5. Қувурлар ўз хусусиятларига кўра норматив ҳужжатларга мувофиқ келиши лозим.

Қувурлар силлиқ ташқи ва ички сиртга эга бўлиши керак. Қувур девори қалинлигида йўл қўйиладиган хатолик даражаси доирасида кичик чизиқлар ва тўлқинсимон чизиқлар бўлишига йўл қўйилади. Қувурларнинг ташқи, ички ва ён юзаларида пуфакчалар, ёриқлар, ўймалар, катталаштириб кўрсатадиган асбобларсиз кўзга ташланувчи бегона қўшилмалар бўлишига йўл қўйилмайди.

Қувурлар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши шарт:

узилишдаги нисбий чўзилиши 250 фоиздан кам эмас;

қувурлар узунлигининг қиздиришдан кейинги ўзгариши 3 фоиздан ортиқ эмас;

доимий ички босимга чидамлилик 20 ◦ С да қувур деворидаги бошланғич босим 8,0 МРа да, 100 соатдан кам эмас;

доимий ички босимга чидамлилик 80 ◦ С да, қувур деворидаги бошланғич босим 3,5 МРа да, 165 соатдан кам эмас;

доимий ички босимга чидамлилиги 80 ◦ С да, қувур деворидаги бошланғич босим 3,2 МРа да, 1000 соатдан кам эмас;

техник углеродни масса улуши, (қурум) 2,0 — 2,5 фоиз;

техник углерод (қурум)ни тақсимланиш тури: I-II тоифа.

6. Қувурлар тўғри кесим, ўрам ва ғалтакларда, диаметри 110 мм ва ундан катта бўлганлари эса фақат тўғри кесимда ишлаб чиқарилади. Тўғри кесимдаги қувурлар узунлиги 5 дан 24 м гача ва 0,25 м га каррали бўлиши, номинал узунликдан оғиш чегараси плюс 1 фоиз бўлиши керак. Қувурлар партиясида партия умумий узунлигининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда узунлиги 5 м дан кичик, аммо 3 м дан кам бўлмаган қувурлар бўлишига рухсат этилади.

7. Ўрам ва ғалтакларда ишлаб чиқариладиган қувурлар учун узунлик бўйича рухсат этиладиган оғиш плюс 3 фоизни, 500 м ва ундан узун бўлган қувурлар учун плюс 1,5 фоизни ташкил этади.

8. Хўжалик ичимлик сувини узатиш учун мўлжалланган қувурлар дистилланган сувга ташқи таъмларни ва 1 баллдан ортиқ ҳидларни бермаслиги ҳамда дистилланган сувнинг рангини ва шаффофлигини ўзгартирмаслиги керак. Формалдегид концентрацияси сув намунасида 0,1 фоиздан ошмаслиги керак.

9. Қувурларнинг шартли белгиси «қувур» сўзи, полиэтилен маркаси, стандарт ўлчам нисбати (SDR), тире, қувур деворининг номинал қалинлиги, қувурларни ишлатиш соҳасидан иборат бўлади. Хўжалик-ичимлик суви учун мўлжалланган қувур «ичимлик» ва бошқа ҳолларда «техник» сўзлари билан белгиланади.

Буюртмалар берилганида ёки бошқа ҳужжатларда қувурларни белгилашга мисоллар:

P-Y 242 русумли полиэтилендан, стандарт ўлчам нисбати (SDR) 41, ташқи номинал диаметр 110 мм, деворининг номинал қалинлиги 2,7 мм, хўжалик-ичимлик сув учун мўлжалланган қувур:

қувур P-Y 242 SDR 41-110х2,7 ичимлик, ГОСТ (давлатлараро стандарт) ёки Ts (ташкилот стандарти);

P-Y 456 маркали полиэтилендан, стандарт ўлчам нисбати (SDR) 26, ташқи номинал диаметри 160 мм, деворининг номинал қалинлиги 6,2 мм, хўжалик-ичимлик суви учун мўлжалланмаган қувур:

қувур P-Y 456 SDR 26-160х6,2, техник, ГОСТ ёки Ts (ташкилот стандарти).

2-боб. Қувурларнинг ёрлиғи ва ўрами

10. Маркировка қувурнинг сиртига термобосиш йўли билан уриладиган босмани бўяган ҳолда, рангли босма усулида ёки қувурнинг сифатини ёмонлаштирмайдиган бошқа усул билан 1 м дан узоқ бўлмаган оралиқда қўйилади.

Босма маркировканинг чуқурлиги — деворининг қалинлиги 6,8 мм гача бўлган қувурлар учун 0,3 мм дан, номинал девор қалинлиги 6,8 мм дан катта бўлган қувурлар учун 0,7 мм дан ошмаслиги керак.

11. Маркировка қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ишлаб чиқарувчи ташкилот номи ва (ёки) товар белгиси;

қувурнинг шартли белгиси, «қувур» сўзисиз;

партия рақами;

ишлаб чиқарилган санаси (йил, ой);

кафолатли сақлаш муддати (йил, ой);

сақлаш шароитлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун — «Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan» ёзуви.

12. Транспорт маркировкаси ГОСТ бўйича «Қуёш нурларидан сақлансин» манипуляцион белгисини тушириш билан амалга оширилади.

13. Диаметри 225 мм ва ундан кичик бўлган, истеъмолчиларнинг буюртмаси бўйича кесмаларда ишлаб чиқариладиган қувурларнинг оғирлиги 1 тн гача бўлганда пакетларга жойлаш мумкин, бунда улар орасидаги масофа камида 2 м дан 2,5 м гача қилиб икки жойдан боғланиши керак.

14. Истеъмолчи билан келишилган ҳолда кесимларни ўраб жойламасликка рухсат этилади. Диаметри 225 мм дан юқори бўлган қувурлар пакет ҳолида боғланмайди.

15. Қувурларни ўраб жойлашда ГОСТ бўйича ҳар қандай воситалар ёки сифати бўйича кўрсатилганлардан паст бўлмаган бошқа воситалардан фойдаланилади.

3-боб. Қувурларни етказиб бериш

16. Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида ишлаб чиқарилган, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари, ўрами ва маркировкаси норматив ҳужжатларнинг барча талабларига жавоб берадиган қувурлар узоқ вақт сақлаш учун қабул қилинади.

17. Сақлашга қўйиладиган ёки етказиб бериладиган қувурларнинг ҳар бир партияси учун ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) мувофиқлик сертификатини ёки унинг тасдиқланган нусхасини тақдим этиши шарт.

18. Маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, товар-транспорт юкхати билан биргаликда юк олувчига жўнатилади.

19. Норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифат кўрсаткичларига эга бўлмаган ҳамда кафолатли сақлаш муддатлари паст бўлган қувурларни сақлаш учун қабул қилиш тақиқланади.

4-боб. Қувурларни қабул қилиш

20. Қувурларни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.

21. Қувурлар ГОСТ ёки Ts (ташкилот стандарти) талабларига мувофиқ партиялар билан қабул қилинади. Бир хил номинал ташқи диаметрдаги ва номинал девор қалинлигидаги, белгиланган муддат оралиғида бир маркадаги хом ашёдан тайёрланган ва сифат тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган қувурлар миқдори бир партия деб ҳисобланади.

Партия ўлчами қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:

20 000 м — диаметри 32 мм ва ундан кичик бўлган қувурлар учун;

10 000 м — диаметри 40 дан 90 мм гача бўлган қувурлар учун;

5 000 м — диаметри 110 дан 160 мм гача бўлган қувурлар учун;

2 500 м — диаметри 180 дан 225 мм гача бўлган қувурлар учун;

1 500 м — диаметри 250 мм ва ундан катта бўлган қувурлар учун.

22. Сифат тўғрисидаги ҳужжатда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи ва (ёки) товар белгиси;

ишлаб чиқарувчи ташкилот юридик манзили;

партия рақами;

ишлаб чиқарилиш санаси (ой, йил);

қувурнинг шартли белгиси;

партиянинг ўлчами (м да);

ГОСТ ёки OʼzDSt бўйича мувофиқлик белгиси;

сифат назорати бўлими муҳри;

қабул қилиш-топшириш синовлари натижалари;

штрих код ва қайд рақами билан (талаб этилганда);

маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилганида — «Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan» ёзуви.

23. Партиядан намуна олиш ГОСТ бўйича тасодифий танлаш усули билан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ жараёни давомида бир текис тақсимланган танлаш ҳажмини шакллантиришига рухсат этилади. Экструзиядан кейинги овалликни аниқлаш учун намуна ишлаб чиқарувчининг технологик тизимида қувурларни ўрама ва ғалтакка ўрашдан олдин амалга оширилади.

24. Қувурларни синовдан ўтказиш учун (қабул қилиш-топшириш синовларидан ташқари) номинал диаметрига кўра ажратилган ҳар бир гуруҳдан биттадан намуна олинади: 1-гуруҳ диаметри 63 мм ва ундан кичик, 2-гуруҳ 75 мм дан 225 мм гача, 3-гуруҳ 250 дан 630 мм гача, 4-гуруҳ 710 мм ва ундан катта бўлган қувурлар. Синов натижалари гуруҳнинг ҳар қандай стандарт ўлчам нисбати (SDR) га эга барча диаметрларига жорий этилади.

25. Қабул қилиш-топшириш синовларида битта кўрсаткич бўйича қониқарсиз натижа олинса, у бўйича икки баравар кўп намунада такрорий синовлар ўтказилади. Такрорий қабул қилиш-топшириш синовларида қониқарсиз натижалар олинганида қувурлар партияси яроқсиз деб топилади.

26. Қувурларни норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича сертификация синовидан ўтказиш ишлари «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилади.

27. Норматив ҳужжатларнинг барча талабларига жавоб берувчи ва узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлган қувурлар омборга узоқ вақт сақлаш учун қабул қилинади.

28. Қувурлар ортилган вагонлар келганида темир йўл транспорти ташкилотининг вакили иштирокида қуйидагилар текширилади:

вагонларнинг техник жиҳатдан созлиги;

пломбалар мавжудлиги, улардаги босма маълумотларнинг аниқлиги;

вагон эшикларида бурагичлар мавжудлиги ва уларнинг ҳолати;

яшиклар (пакетлар)даги юк номи ва пломбаларнинг юкка илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги.

29. Текширув жараёнида аниқланган вагонларнинг техник носозлиги, пломбаларнинг йўқлиги, улардаги босма маълумотларнинг ноаниқлиги каби камчиликлар тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.

30. Қувурларни қабул қилиб олаётган пайтда қуйидаги камчиликлар аниқланганда, темир йўл транспорти ташкилотидан тижорат далолатномасини тузишни талаб этиши зарур:

камомад;

идишлардаги сезиларли шикастланишлар;

ўрамнинг норматив ҳужжат талабларига номувофиқлиги;

маҳсулот номининг транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги;

темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида кўзда тутилган бошқа барча ҳолатларда.

31. Қабул қилинаётган партиянинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжатга номувофиқлиги аниқланганда қувурлар сақлаш учун қабул қилинмайди.

32. Маҳсулотни қабул қилиш ва яроқсизга чиқариш натижалари бўйича юк олувчи ва етказиб берувчининг вакиллари иштирокида олинган маҳсулотнинг ҳақиқий сифати ҳақида далолатнома тузилиши керак.

5-боб. Хом ашё ва материалларга қўйиладиган талаблар

33. Қувурни ишлаб чиқариш учун ГОСТ ёки Ts (ташкилот стандарти) бўйича P-Y 242, P-Y 337, P-Y 342, P-Y 456 маркали қувур учун мўлжалланган чизиқли полиэтилендан хом ашё сифатида фойдаланилади.

34. Таркибида 2,0 — 2,5 фоиз қурум бўлган ва қувурнинг норматив талабларга мос келишини таъминлайдиган бошқа маркалардаги полиэтилендан фойдаланишга рухсат этилади.

35. Қувурни ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган иккиламчи хом ашёдан фойдаланиб, техник мақсадларга мўлжалланган шу маркадаги қувурни тайёрлашга рухсат этилади. Иккиламчи хом ашёнинг масса улуши 5 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.

6-боб. Омборларга қўйиладиган талаблар

36. Омборларнинг турлари, технологик ускуналар, юклаш-тушириш механизмлари парки мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ташкилотларда ягона технологик харита ишлаб чиқилади. Технологик харита омборларни маҳсулотни қабул қилишга тайёрлаш, қабул қилиш, сақлаш ва чиқариш бўйича ишларни ташкиллаштириш, лаборатория назоратини юритиш, юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш, санитария-гигиена ва ёнғинга қарши тадбирларни ташкиллаштириш, техника хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

37. Қувурларни сақлаш учун техник жиҳатдан соз бўлган, юклаш-тушириш ва омбор ичидаги ишларни амалга оширишда механизмлардан фойдаланиш имкониятини таъминловчи мустаҳкам полга эга қуруқ омборхоналардан фойдаланиш керак.

38. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши керак:

зарур жиҳозлар ва ускуналар;

бирламчи ўт ўчириш воситалари;

автомат қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси.

39. Электр ускуналаридан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Электр ёритиш асбоблари ёпиқ ёки ҳимояланган (шиша қалпоқча ва металл тўр билан қопланган) кўринишда бўлиши лозим.

40. Омборлар атрофидаги ҳудуд тўғри режалаштирилган бўлиши лозим. Юза ва оқова сувларнинг омборлардан чеккада жойлашиши, сув оқадиган қувурлар сув оқимига тўсқинлик қилувчи чўкиндилардан ва қатламлардан мунтазам равишда тозаланиши керак.

41. Юкларни жойлашдан олдин омборхоналар ёки уларнинг бўш қисми қувурларни қабул қилиш ва сақлаш учун тайёрланиши, зарурат туғилганда таъмирланиши зарур. Том ва поллар соз ҳолатда бўлиши, ёриқлар ва тешиклар бекитилиши, эшиклар эса зич ёпиладиган бўлиши лозим.

42. Омборларнинг маҳсулотни қабул қилиб олишга тайёрлиги бош муҳандис, бош энергетик, лаборатория мудири, сақлаш участкасини бошлиғи ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар таркибидаги комиссия томонидан текширилади ҳамда тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.

7-боб. Қувурларни омборга жойлаш

43. Қувурларни омборга жойлаш ишлари юклашнинг тасдиқланган нормалари ва улар асосида ишлаб чиқилган жойлашиш чизмалари бўйича амалга оширилиши керак. Бунда штабеллардаги жойлар сонини тўлиқ ҳисоблаш, қувурларнинг бутлигини, штабелларнинг турғунлигини таъминлаш, омбор майдонларидан самаралироқ фойдаланиш, маҳсулот сифатини кузатиб бориш ва вагонларнинг механизациялашган тарзда юклаш имкониятини ҳисобга олиш зарур.

44. Қувур штабеллари бир ёки бир нечта партиядан шакллантирилиши мумкин. Бунда уларнинг келиб чиқиши, тури ва ишлаб чиқарилиш вақти (бир ой доирасида) бўйича бир хиллиги, бир хил ўлчам ва бир хил баландликда эканлиги ҳисобга олинади.

45. Шакллантирилган ҳар бир штабелга белгиланган шаклда штабель ёрлиғи расмийлаштирилади, унга штабелга тахлаш ва жойлаш чизмаси илова қилинади. Ҳужжатларда омбор, секция ва қувурлар тахланган штабель рақами кўрсатилиши шарт.

46. Қувурларнинг сақланиш сифатини назорат қилиш, ҳавонинг яхшироқ айланишини ва штабелларни тахлашда механизмларни қўллаш қулайлигини таъминлаш учун омбор (секция) периметри бўйлаб деворлар ёки чиқиб турган конструкциялар ёнидан кенглиги 0,5 метр бўлган ўтиш жойлари қолдирилади.

Ўтиш жойларининг кенглиги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ конкрет осма мосламага эга электр юклагичнинг минимал бурилиш радиусига қараб белгиланади.

47. Маҳсулот штабеллари ва тагликлари омборларнинг кўтариб турувчи конструкцияларига таянмаслиги лозим. Агар штабеллар ёки алоҳида тахламлар хавфли эгилишларга эга бўлса, уларни қайтадан тахлаш зарур. Бунда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

48. Юклаш-тушириш ва омбор ичи ишлари ягона технологик харита бўйича бажарилиши лозим.

8-боб. Қувурларни ташиш ва сақлаш

49. Қувурлар норматив ҳужжатлар ва тегишли транспорт турида амал қилувчи юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ҳар қандай транспорт турида ташилади.

50. Қувурларни ёпиқ вагонларда ташишда пакет, ўрам ёки ғалтак массаси 1,25 тн дан ошмаслиги, узунлиги 5,5 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.

51. Қувурларни ташиш ва сақлашда уларга зарар етмаслиги учун қувурларни транспорт воситаларининг текис ва ўткир бўртиқларсиз сиртига жойлаштирилади.

52. 2 ойдан ортиқ сақланадиган қувурлар штабелининг баландлиги 2 м дан ошмаслиги зарур. Сақлаш муддати 2 ойгача бўлган штабелларнинг баландлиги 3 м дан ошмаслиги керак.

53. Қувурларга бевосита қуёш нурлари тушишига йўл қўйилмайди.

54. Қувурларни сақлаш муддати норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

55. Қувурларнинг ҳолати (ташқи кўриниши) қониқарли бўлиб, синовлар жараёнида сифати норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги аниқланганида, қувурларнинг сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.

9-боб. Қувурларни юклаш ва жўнатиш

56. Қувурларни юклаш ва жўнатиш ишлари Қўмита томонидан берилган нарядлар бўйича амалга оширилади. Юклаб жўнатиш навбати маҳсулотнинг сифати, унинг захирага қўйилиш вақти ва сақланиш шароитларига қараб белгиланади.

57. Юкланган маҳсулот миқдори жойлар сони бўйича аниқланади.

10-боб. Якуний қоида

58. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.

Раис М. КАДИРОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. ҚУРБОНОВ

«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси Бошқаруви раиси А. СУЛТОНОВ

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси А. РАМАТОВ

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМОИЛОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 30 июнь,

30 июнь 2016 йил

30 июнь 2016 йил

30 июнь 2016 йил

30 июнь 2016 йил

30 июнь 2016 йил

30-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 371-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.07.2026 й., 10/26/2819-1/0742-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasining

Qarori

YOʻRIQNOMA

Birinchi guruhga polietilendan tayyorlangan bosimga chidamli quvurlarni yetkazib berish, qabul qilish, saqlash va berib yuborish tartibi toʻgʻrisida yoʻriqnomani tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 9-martdagi 113-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Birinchi guruhga polietilendan tayyorlangan bosimga chidamli quvurlarni yetkazib berish, qabul qilish, saqlash va berib yuborish tartibi toʻgʻrisida yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasining 2016-yil 30-iyundagi 30-son qaroriga ILOVA

Birinchi guruhga polietilendan tayyorlangan bosimga chidamli quvurlarni yetkazib berish, qabul qilish, saqlash va berib yuborish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Yoʻriqnoma birinchi guruhga polietilendan tayyorlangan bosimga chidamli quvurlarni (bundan buyon matnda quvurlar deb yuritiladi) yetkazib berish, qabul qilish, saqlash va berib yuborish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Yoʻriqnoma talablari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi (bundan buyon matnda Qoʻmita deb yuritiladi) tizimidagi tashkilotlar va birinchi guruh moddiy boyliklarini masʼul saqlovchi tashkilotlar uchun majburiydir.

3. Davlat zaxirasiga qoʻyiladigan quvurlar 0 ◦ S dan 40 ◦ S gacha boʻlgan haroratda xoʻjalik-ichimlik suv taʼminoti uchun hamda polietilenga kimyoviy jihatdan chidamli boʻlgan boshqa suyuq va gazsimon moddalarni transportirovka qilish uchun moʻljallangan.

4. Quvurlar nazorat namunalariga muvofiq boʻlishi, belgilangan tartibda tasdiqlangan texnologik yoʻriqnoma boʻyicha ishlab chiqarilishi zarur.

5. Quvurlar oʻz xususiyatlariga koʻra normativ hujjatlarga muvofiq kelishi lozim.

Quvurlar silliq tashqi va ichki sirtga ega boʻlishi kerak. Quvur devori qalinligida yoʻl qoʻyiladigan xatolik darajasi doirasida kichik chiziqlar va toʻlqinsimon chiziqlar boʻlishiga yoʻl qoʻyiladi. Quvurlarning tashqi, ichki va yon yuzalarida pufakchalar, yoriqlar, oʻymalar, kattalashtirib koʻrsatadigan asboblarsiz koʻzga tashlanuvchi begona qoʻshilmalar boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Quvurlar quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi shart:

uzilishdagi nisbiy choʻzilishi 250 foizdan kam emas;

quvurlar uzunligining qizdirishdan keyingi oʻzgarishi 3 foizdan ortiq emas;

doimiy ichki bosimga chidamlilik 20 ◦ S da quvur devoridagi boshlangʻich bosim 8,0 MRa da, 100 soatdan kam emas;

doimiy ichki bosimga chidamlilik 80 ◦ S da, quvur devoridagi boshlangʻich bosim 3,5 MRa da, 165 soatdan kam emas;

doimiy ichki bosimga chidamliligi 80 ◦ S da, quvur devoridagi boshlangʻich bosim 3,2 MRa da, 1000 soatdan kam emas;

texnik uglerodni massa ulushi, (qurum) 2,0 — 2,5 foiz;

texnik uglerod (qurum)ni taqsimlanish turi: I-II toifa.

6. Quvurlar toʻgʻri kesim, oʻram va gʻaltaklarda, diametri 110 mm va undan katta boʻlganlari esa faqat toʻgʻri kesimda ishlab chiqariladi. Toʻgʻri kesimdagi quvurlar uzunligi 5 dan 24 m gacha va 0,25 m ga karrali boʻlishi, nominal uzunlikdan ogʻish chegarasi plyus 1 foiz boʻlishi kerak. Quvurlar partiyasida partiya umumiy uzunligining 5 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda uzunligi 5 m dan kichik, ammo 3 m dan kam boʻlmagan quvurlar boʻlishiga ruxsat etiladi.

7. Oʻram va gʻaltaklarda ishlab chiqariladigan quvurlar uchun uzunlik boʻyicha ruxsat etiladigan ogʻish plyus 3 foizni, 500 m va undan uzun boʻlgan quvurlar uchun plyus 1,5 foizni tashkil etadi.

8. Xoʻjalik ichimlik suvini uzatish uchun moʻljallangan quvurlar distillangan suvga tashqi taʼmlarni va 1 balldan ortiq hidlarni bermasligi hamda distillangan suvning rangini va shaffofligini oʻzgartirmasligi kerak. Formaldegid konsentratsiyasi suv namunasida 0,1 foizdan oshmasligi kerak.

9. Quvurlarning shartli belgisi “quvur” soʻzi, polietilen markasi, standart oʻlcham nisbati (SDR), tire, quvur devorining nominal qalinligi, quvurlarni ishlatish sohasidan iborat boʻladi. Xoʻjalik-ichimlik suvi uchun moʻljallangan quvur “ichimlik” va boshqa hollarda “texnik” soʻzlari bilan belgilanadi.

Buyurtmalar berilganida yoki boshqa hujjatlarda quvurlarni belgilashga misollar:

P-Y 242 rusumli polietilendan, standart oʻlcham nisbati (SDR) 41, tashqi nominal diametr 110 mm, devorining nominal qalinligi 2,7 mm, xoʻjalik-ichimlik suv uchun moʻljallangan quvur:

quvur P-Y 242 SDR 41-110x2,7 ichimlik, GOST (davlatlararo standart) yoki Ts (tashkilot standarti);

P-Y 456 markali polietilendan, standart oʻlcham nisbati (SDR) 26, tashqi nominal diametri 160 mm, devorining nominal qalinligi 6,2 mm, xoʻjalik-ichimlik suvi uchun moʻljallanmagan quvur:

quvur P-Y 456 SDR 26-160x6,2, texnik, GOST yoki Ts (tashkilot standarti).

2-bob. Quvurlarning yorligʻi va oʻrami

10. Markirovka quvurning sirtiga termobosish yoʻli bilan uriladigan bosmani boʻyagan holda, rangli bosma usulida yoki quvurning sifatini yomonlashtirmaydigan boshqa usul bilan 1 m dan uzoq boʻlmagan oraliqda qoʻyiladi.

Bosma markirovkaning chuqurligi — devorining qalinligi 6,8 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun 0,3 mm dan, nominal devor qalinligi 6,8 mm dan katta boʻlgan quvurlar uchun 0,7 mm dan oshmasligi kerak.

11. Markirovka quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

ishlab chiqaruvchi tashkilot nomi va (yoki) tovar belgisi;

quvurning shartli belgisi, “quvur” soʻzisiz;

partiya raqami;

ishlab chiqarilgan sanasi (yil, oy);

kafolatli saqlash muddati (yil, oy);

saqlash sharoitlari;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotish uchun — “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan” yozuvi.

12. Transport markirovkasi GOST boʻyicha “Quyosh nurlaridan saqlansin” manipulyatsion belgisini tushirish bilan amalga oshiriladi.

13. Diametri 225 mm va undan kichik boʻlgan, isteʼmolchilarning buyurtmasi boʻyicha kesmalarda ishlab chiqariladigan quvurlarning ogʻirligi 1 tn gacha boʻlganda paketlarga joylash mumkin, bunda ular orasidagi masofa kamida 2 m dan 2,5 m gacha qilib ikki joydan bogʻlanishi kerak.

14. Isteʼmolchi bilan kelishilgan holda kesimlarni oʻrab joylamaslikka ruxsat etiladi. Diametri 225 mm dan yuqori boʻlgan quvurlar paket holida bogʻlanmaydi.

15. Quvurlarni oʻrab joylashda GOST boʻyicha har qanday vositalar yoki sifati boʻyicha koʻrsatilganlardan past boʻlmagan boshqa vositalardan foydalaniladi.

3-bob. Quvurlarni yetkazib berish

16. Oʻzbekiston Respublikasida va undan tashqarida ishlab chiqarilgan, sifat va xavfsizlik koʻrsatkichlari, oʻrami va markirovkasi normativ hujjatlarning barcha talablariga javob beradigan quvurlar uzoq vaqt saqlash uchun qabul qilinadi.

17. Saqlashga qoʻyiladigan yoki yetkazib beriladigan quvurlarning har bir partiyasi uchun ishlab chiqaruvchi (yetkazib beruvchi) muvofiqlik sertifikatini yoki uning tasdiqlangan nusxasini taqdim etishi shart.

18. Mahsulot sifatini tasdiqlovchi hujjatlar, muvofiqlik sertifikati, tovar-transport yukxati bilan birgalikda yuk oluvchiga joʻnatiladi.

19. Normativ hujjatlarda koʻzda tutilgan sifat koʻrsatkichlariga ega boʻlmagan hamda kafolatli saqlash muddatlari past boʻlgan quvurlarni saqlash uchun qabul qilish taqiqlanadi.

4-bob. Quvurlarni qabul qilish

20. Quvurlarni miqdori va sifati boʻyicha qabul qilish qonunchilik hujjatlari va mazkur Yoʻriqnomaga muvofiq shartnoma asosida amalga oshiriladi.

21. Quvurlar GOST yoki Ts (tashkilot standarti) talablariga muvofiq partiyalar bilan qabul qilinadi. Bir xil nominal tashqi diametrdagi va nominal devor qalinligidagi, belgilangan muddat oraligʻida bir markadagi xom ashyodan tayyorlangan va sifat toʻgʻrisidagi hujjatga ega boʻlgan quvurlar miqdori bir partiya deb hisoblanadi.

Partiya oʻlchami quyidagilardan ortiq boʻlmasligi kerak:

20 000 m — diametri 32 mm va undan kichik boʻlgan quvurlar uchun;

10 000 m — diametri 40 dan 90 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun;

5 000 m — diametri 110 dan 160 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun;

2 500 m — diametri 180 dan 225 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun;

1 500 m — diametri 250 mm va undan katta boʻlgan quvurlar uchun.

22. Sifat toʻgʻrisidagi hujjatda quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:

ishlab chiqaruvchi tashkilotning nomi va (yoki) tovar belgisi;

ishlab chiqaruvchi tashkilot yuridik manzili;

partiya raqami;

ishlab chiqarilish sanasi (oy, yil);

quvurning shartli belgisi;

partiyaning oʻlchami (m da);

GOST yoki OʼzDSt boʻyicha muvofiqlik belgisi;

sifat nazorati boʻlimi muhri;

qabul qilish-topshirish sinovlari natijalari;

shtrix kod va qayd raqami bilan (talab etilganda);

mahsulot Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotilganida — “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan” yozuvi.

23. Partiyadan namuna olish GOST boʻyicha tasodifiy tanlash usuli bilan amalga oshiriladi. Ishlab chiqarishning toʻliq jarayoni davomida bir tekis taqsimlangan tanlash hajmini shakllantirishiga ruxsat etiladi. Ekstruziyadan keyingi ovallikni aniqlash uchun namuna ishlab chiqaruvchining texnologik tizimida quvurlarni oʻrama va gʻaltakka oʻrashdan oldin amalga oshiriladi.

24. Quvurlarni sinovdan oʻtkazish uchun (qabul qilish-topshirish sinovlaridan tashqari) nominal diametriga koʻra ajratilgan har bir guruhdan bittadan namuna olinadi: 1-guruh diametri 63 mm va undan kichik, 2-guruh 75 mm dan 225 mm gacha, 3-guruh 250 dan 630 mm gacha, 4-guruh 710 mm va undan katta boʻlgan quvurlar. Sinov natijalari guruhning har qanday standart oʻlcham nisbati (SDR) ga ega barcha diametrlariga joriy etiladi.

25. Qabul qilish-topshirish sinovlarida bitta koʻrsatkich boʻyicha qoniqarsiz natija olinsa, u boʻyicha ikki baravar koʻp namunada takroriy sinovlar oʻtkaziladi. Takroriy qabul qilish-topshirish sinovlarida qoniqarsiz natijalar olinganida quvurlar partiyasi yaroqsiz deb topiladi.

26. Quvurlarni normativ hujjatlarga muvofiqligi boʻyicha sertifikatsiya sinovidan oʻtkazish ishlari “Oʻzstandart” agentligida akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyalarida oʻtkaziladi.

27. Normativ hujjatlarning barcha talablariga javob beruvchi va uzoq vaqt saqlash uchun yaroqli boʻlgan quvurlar omborga uzoq vaqt saqlash uchun qabul qilinadi.

28. Quvurlar ortilgan vagonlar kelganida temir yoʻl transporti tashkilotining vakili ishtirokida quyidagilar tekshiriladi:

vagonlarning texnik jihatdan sozligi;

plombalar mavjudligi, ulardagi bosma maʼlumotlarning aniqligi;

vagon eshiklarida buragichlar mavjudligi va ularning holati;

yashiklar (paketlar)dagi yuk nomi va plombalarning yukka ilova qilingan hujjatlarga muvofiqligi.

29. Tekshiruv jarayonida aniqlangan vagonlarning texnik nosozligi, plombalarning yoʻqligi, ulardagi bosma maʼlumotlarning noaniqligi kabi kamchiliklar tegishli dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

30. Quvurlarni qabul qilib olayotgan paytda quyidagi kamchiliklar aniqlanganda, temir yoʻl transporti tashkilotidan tijorat dalolatnomasini tuzishni talab etishi zarur:

kamomad;

idishlardagi sezilarli shikastlanishlar;

oʻramning normativ hujjat talablariga nomuvofiqligi;

mahsulot nomining transport hujjatlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarga nomuvofiqligi;

temir yoʻl transportida yuk tashish qoidalarida va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 23-oktabrdagi 232-sonli qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Temir yoʻl ustavida koʻzda tutilgan boshqa barcha holatlarda.

31. Qabul qilinayotgan partiyaning sifat koʻrsatkichlari normativ hujjatga nomuvofiqligi aniqlanganda quvurlar saqlash uchun qabul qilinmaydi.

32. Mahsulotni qabul qilish va yaroqsizga chiqarish natijalari boʻyicha yuk oluvchi va yetkazib beruvchining vakillari ishtirokida olingan mahsulotning haqiqiy sifati haqida dalolatnoma tuzilishi kerak.

5-bob. Xom ashyo va materiallarga qoʻyiladigan talablar

33. Quvurni ishlab chiqarish uchun GOST yoki Ts (tashkilot standarti) boʻyicha P-Y 242, P-Y 337, P-Y 342, P-Y 456 markali quvur uchun moʻljallangan chiziqli polietilendan xom ashyo sifatida foydalaniladi.

34. Tarkibida 2,0 — 2,5 foiz qurum boʻlgan va quvurning normativ talablarga mos kelishini taʼminlaydigan boshqa markalardagi polietilendan foydalanishga ruxsat etiladi.

35. Quvurni ishlab chiqarishda hosil boʻlgan ikkilamchi xom ashyodan foydalanib, texnik maqsadlarga moʻljallangan shu markadagi quvurni tayyorlashga ruxsat etiladi. Ikkilamchi xom ashyoning massa ulushi 5 foizdan ortiq boʻlmasligi kerak.

6-bob. Omborlarga qoʻyiladigan talablar

36. Omborlarning turlari, texnologik uskunalar, yuklash-tushirish mexanizmlari parki mavjudligini hisobga olgan holda tashkilotlarda yagona texnologik xarita ishlab chiqiladi. Texnologik xarita omborlarni mahsulotni qabul qilishga tayyorlash, qabul qilish, saqlash va chiqarish boʻyicha ishlarni tashkillashtirish, laboratoriya nazoratini yuritish, yuklash-tushirish ishlarini amalga oshirish, sanitariya-gigiyena va yongʻinga qarshi tadbirlarni tashkillashtirish, texnika xavfsizligini taʼminlash tartibini belgilovchi asosiy hujjat hisoblanadi.

37. Quvurlarni saqlash uchun texnik jihatdan soz boʻlgan, yuklash-tushirish va ombor ichidagi ishlarni amalga oshirishda mexanizmlardan foydalanish imkoniyatini taʼminlovchi mustahkam polga ega quruq omborxonalardan foydalanish kerak.

38. Omborlar quyidagilar bilan taʼminlanishi kerak:

zarur jihozlar va uskunalar;

birlamchi oʻt oʻchirish vositalari;

avtomat qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi.

39. Elektr uskunalaridan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

Elektr yoritish asboblari yopiq yoki himoyalangan (shisha qalpoqcha va metall toʻr bilan qoplangan) koʻrinishda boʻlishi lozim.

40. Omborlar atrofidagi hudud toʻgʻri rejalashtirilgan boʻlishi lozim. Yuza va oqova suvlarning omborlardan chekkada joylashishi, suv oqadigan quvurlar suv oqimiga toʻsqinlik qiluvchi choʻkindilardan va qatlamlardan muntazam ravishda tozalanishi kerak.

41. Yuklarni joylashdan oldin omborxonalar yoki ularning boʻsh qismi quvurlarni qabul qilish va saqlash uchun tayyorlanishi, zarurat tugʻilganda taʼmirlanishi zarur. Tom va pollar soz holatda boʻlishi, yoriqlar va teshiklar bekitilishi, eshiklar esa zich yopiladigan boʻlishi lozim.

42. Omborlarning mahsulotni qabul qilib olishga tayyorligi bosh muhandis, bosh energetik, laboratoriya mudiri, saqlash uchastkasini boshligʻi va yongʻin xavfsizligi uchun masʼul boʻlgan shaxslar tarkibidagi komissiya tomonidan tekshiriladi hamda tegishli dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

7-bob. Quvurlarni omborga joylash

43. Quvurlarni omborga joylash ishlari yuklashning tasdiqlangan normalari va ular asosida ishlab chiqilgan joylashish chizmalari boʻyicha amalga oshirilishi kerak. Bunda shtabellardagi joylar sonini toʻliq hisoblash, quvurlarning butligini, shtabellarning turgʻunligini taʼminlash, ombor maydonlaridan samaraliroq foydalanish, mahsulot sifatini kuzatib borish va vagonlarning mexanizatsiyalashgan tarzda yuklash imkoniyatini hisobga olish zarur.

44. Quvur shtabellari bir yoki bir nechta partiyadan shakllantirilishi mumkin. Bunda ularning kelib chiqishi, turi va ishlab chiqarilish vaqti (bir oy doirasida) boʻyicha bir xilligi, bir xil oʻlcham va bir xil balandlikda ekanligi hisobga olinadi.

45. Shakllantirilgan har bir shtabelga belgilangan shaklda shtabel yorligʻi rasmiylashtiriladi, unga shtabelga taxlash va joylash chizmasi ilova qilinadi. Hujjatlarda ombor, seksiya va quvurlar taxlangan shtabel raqami koʻrsatilishi shart.

46. Quvurlarning saqlanish sifatini nazorat qilish, havoning yaxshiroq aylanishini va shtabellarni taxlashda mexanizmlarni qoʻllash qulayligini taʼminlash uchun ombor (seksiya) perimetri boʻylab devorlar yoki chiqib turgan konstruksiyalar yonidan kengligi 0,5 metr boʻlgan oʻtish joylari qoldiriladi.

Oʻtish joylarining kengligi yongʻin xavfsizligi qoidalariga muvofiq konkret osma moslamaga ega elektr yuklagichning minimal burilish radiusiga qarab belgilanadi.

47. Mahsulot shtabellari va tagliklari omborlarning koʻtarib turuvchi konstruksiyalariga tayanmasligi lozim. Agar shtabellar yoki alohida taxlamlar xavfli egilishlarga ega boʻlsa, ularni qaytadan taxlash zarur. Bunda texnika xavfsizligi qoidalariga amal qilinishiga alohida eʼtibor qaratish zarur.

48. Yuklash-tushirish va ombor ichi ishlari yagona texnologik xarita boʻyicha bajarilishi lozim.

8-bob. Quvurlarni tashish va saqlash

49. Quvurlar normativ hujjatlar va tegishli transport turida amal qiluvchi yuklarni tashish qoidalariga muvofiq har qanday transport turida tashiladi.

50. Quvurlarni yopiq vagonlarda tashishda paket, oʻram yoki gʻaltak massasi 1,25 tn dan oshmasligi, uzunligi 5,5 m dan ortiq boʻlmasligi kerak.

51. Quvurlarni tashish va saqlashda ularga zarar yetmasligi uchun quvurlarni transport vositalarining tekis va oʻtkir boʻrtiqlarsiz sirtiga joylashtiriladi.

52. 2 oydan ortiq saqlanadigan quvurlar shtabelining balandligi 2 m dan oshmasligi zarur. Saqlash muddati 2 oygacha boʻlgan shtabellarning balandligi 3 m dan oshmasligi kerak.

53. Quvurlarga bevosita quyosh nurlari tushishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

54. Quvurlarni saqlash muddati normativ hujjatlarga muvofiq belgilanadi.

55. Quvurlarning holati (tashqi koʻrinishi) qoniqarli boʻlib, sinovlar jarayonida sifati normativ hujjat talablariga muvofiqligi aniqlanganida, quvurlarning saqlash muddati uzaytirilishi mumkin.

9-bob. Quvurlarni yuklash va joʻnatish

56. Quvurlarni yuklash va joʻnatish ishlari Qoʻmita tomonidan berilgan naryadlar boʻyicha amalga oshiriladi. Yuklab joʻnatish navbati mahsulotning sifati, uning zaxiraga qoʻyilish vaqti va saqlanish sharoitlariga qarab belgilanadi.

57. Yuklangan mahsulot miqdori joylar soni boʻyicha aniqlanadi.

10-bob. Yakuniy qoida

58. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi, “Oʻzbekneftgaz” MXK, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Oʻzbekiston avtomobil va daryo transporti agentligi bilan kelishilgan.

Rais M. KADIROV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ALIMOV

Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi Bosh direktori A. QURBONOV

“Oʻzbekneftegaz” milliy xolding kompaniyasi Boshqaruvi raisi A. SULTONOV

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati Boshqaruvi raisi A. RAMATOV

Oʻzbekiston avtomobil va daryo transporti agentligi boshligʻi V. ISMOILOV

Toshkent sh.,

2016-yil 30-iyun,

30-iyun 2016-yil

30-iyun 2016-yil

30-iyun 2016-yil

30-iyun 2016-yil

30-iyun 2016-yil

30-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 30-son, 371-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 17.07.2026-y., 10/26/2819-1/0742-son)

lex.uz