UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 21-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 21 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 июня 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного комитета по приватизации, демонополизации и развитию конкуренции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 June 2016 · Ministry and agency documents · Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг

Қарори

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

БАЁННОМА

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 21 июндаги 01/26-26/40-сон қарорига ИЛОВА

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича

1-боб. Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ устав фондида (капиталида) давлат улуши эллик фоиздан кўпроқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тижорат сири режимига риоя этилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Бошқа ташкилотлар учун мазкур Низом нормалари тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

тижорат сирининг махфийлиги — тижорат сирининг тарқалиб кетиши, ошкор этилиши ва ундан рухсатсиз фойдаланилиши хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати;

тижорат сирининг мулкдори — тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик шахс;

конфидент — тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик қилишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;

тижорат сирини ошкор этиш — тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага хилоф равишда, мумкин бўлган ҳар қандай шаклда (оғзаки, ёзма, бошқа шаклда, шу жумладан техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) маълум бўлиб қолишига олиб келадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;

тижорат сири режими — тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими;

«тижорат сири» грифи — тижорат сири режими ўрнатилган моддий жисмларга қўйиладиган реквизит;

тижорат сири бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) — ташкилотда тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар — тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган моддий жисмлар, шу жумладан тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатлар ёки ахборот акс этган ҳажмли жисмлар;

ахборот акс этган ҳажмли жисмлар ( бундан буён матнда АҲЖ деб юритилади) — тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ёзиладиган СD ва DVD дисклари, флеш- карталари ва ҳажмли қаттиқ дисклар (ташқи);

ташкилотнинг тижорат сири рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) — ташкилотнинг бўлинмаларидаги маълумотларнинг бутун ҳажмидан саралаб олинган, тижорат сири режими ўрнатилган ахборот.

2. Тижорат сирининг мулкдори фаолият соҳасининг хусусиятидан келиб чиқиб мазкур Низомда назарда тутилмаган тижорат сирини муҳофаза қилиш усулларини мустақил равишда белгилашга ҳақли.

2-боб. Тижорат сири режимини ўрнатиш бўйича ишларни ташкил этиш

3. Тижорат сири режимини ўрнатиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ташкилот раҳбари зиммасига, мазкур Низом талабларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш таркибий бўлинмаларининг бошлиқларига юклатилади.

4. Ташкилот раҳбари тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий, ҳуқуқий, техник ва бошқа чора-тадбирларни кўради.

5. Ташкилот раҳбари:

Рўйхатни тасдиқлайди, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорлар қабул қилади;

тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган ходимларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини назорат қилади;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.

6. Ташкилотда тижорат сирини муҳофаза қилиш билан боғлиқ жорий ишлар ташкилий — назорат функцияларини бажарувчи таркибий бўлинмага (бундан буён матнда Тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма деб юритилади) юклатилади. Ташкилотда тижорат қимматига эга бўлган ахборот кам ҳажмда бўлганда мазкур функциялар алоҳида мансабдор шахсга юклатилиши мумкин.

7. Тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;

ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритишни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга «тижорат сири» грифини беришни амалга оширади ;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни конфидентларга беришни амалга оширади;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши, тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказади;

Рўйхатни шакллантириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини тайёрлайди;

ташкилот таркибий бўлинмалари ўртасида тижорат қимматига эга бўлган ахборотни аниқлаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказади;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар сақланадиган сейфлар, металл шкафлар ҳисобини юритади.

8. Рўйхатни ташкил қилиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкилот мансабдор шахслари орасидан камида уч кишидан иборат бўлган таркибда Комиссия тузилади. Унинг таркибига раис, Комиссия аъзолари ва котиб киради.

9. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидан келиб тушадиган тижорат қимматига эга ахборотни тижорат сирига киритиш ҳақидаги буюртманомаларни экспертиза қилиш;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг мавжудлигини хатловдан ўтказиш;

тижорат сири йўқотилишининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташкилотнинг тижорат сирини муҳофаза қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

10. Комиссиянинг раиси ташкилот раҳбариятига ўзининг ваколатига киритилган масалалар бўйича даврий равишда ҳисобот беради.

11. Комиссиянинг тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этилиши масалалари бўйича қарорлари, агар Комиссиянинг мажлисида унинг аъзоларининг камида ярми ва раиси иштирок этган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

3-боб. Рўйхатни шакллантириш

12. Тижорат сири қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ташкилот учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;

махфийлиги муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланган бўлиши;

давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги.

13. Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ қуйидаги маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас:

давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;

юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардаги;

давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;

атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;

ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;

иш берувчиларнинг иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий тўловлар бўйича қарздорлиги тўғрисидаги;

қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;

давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича танловларнинг ёки кимошди савдоларининг шартлари ҳақидаги;

нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисидаги;

юридик шахс номидан ишончномасиз иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ҳақидаги;

давлат статистика ҳисоботи сифатида тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар.

Ошкор этилиши шартлиги ёки фойдаланишни чеклашга йўл қўйилмаслиги бошқа қонунда белгиланган маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас.

14. Рўйхатни шакллантириш Комиссия томонидан ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатни шакллантириш учун ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида тижорат қимматига эга бўлган ахборот мавжудлиги ҳақида ёзма буюртманомалар йиғилади ва кўриб чиқилади. Буюртманомага бир нусхада тижорат қимматига эга бўлган ахборот акс этган моддий жисм илова қилинади.

15. Саралаб олинган буюртманомалар ташкилот раҳбарининг буйруғида белгиланган муддатда таркибий бўлинмаларнинг бошлиқлари томонидан Комиссиянинг котибига икки нусхада тузилган рўйхат асосида берилади. Рўйхатнинг бир нусхаси Комиссияда қолади, иккинчиси эса қабул қилинганлиги ҳақидаги белги қўйилиб, таркибий бўлинмага қайтарилади.

16. Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғида белгиланган муддатда таркибий бўлинмалар томонидан тақдим қилинган тижорат қимматига эга бўлган ахборотнинг экспертизасини амалга оширади. Буюртманомалар кўп миқдорда бўлган тақдирда Комиссиянинг иши ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида узайтирилиши мумкин.

17. Тижорат қимматига эга бўлган ахборотни экспертиза қилиш якунлари бўйича Комиссия ахборотга ёки унинг бир қисмига нисбатан тижорат сири режимини қўллаш мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг амал қилиш муддати ҳақида хулоса беради.

Комиссиянинг хулосаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади, унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

18. Рўйхат мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакллантирилади ва ташкилот раҳбарининг тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақидаги буйруғи билан тасдиқланади.

19. Рўйхатга киритилган ахборотга нисбатан тижорат сири режими тижорат сири режими ўрнатиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб амал қилади.

20. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш тегишли таркибий бўлинмаларнинг таклифлари асосида Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

21. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ёки тижорат сири режимини бекор қилиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, тегишли таркибий бўлинманинг бошлиғи Комиссияга Рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклиф киритади.

22. Комиссиянинг тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ёки тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги хулосаси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

23. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатининг ўзгартирилиши ёки тижорат сири режимининг бекор қилиниши ташкилот раҳбари томонидан буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, унинг асосида Рўйхатга тегишли ёзув киритилади.

24. Тижорат сирини ташкил этувчи ахборот жиддий ўзгарганда, Рўйхат янгидан шакллантирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

4-боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга «тижорат сири» грифини бериш

25. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга «тижорат сири» грифи бериш (бундан буён матнда грифлаш деб юритилади) тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма томонидан амалга оширилади.

26. Ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма ходимига тижорат сири акс этган моддий жисмларни грифлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш бўйича мажбуриятлар юклатилади.

27. «Тижорат сири» грифини бериш учун тақдим этиладиган тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларда уларнинг номи ва қисқа аннотация кўрсатилган титул варағи бўлиши керак.

28. Ҳар бир ҳужжат титул варағи билан бирга китоб ҳолига келтирилиши ва тикилиши, бетлари рақамлаб чиқилиши керак. Охирги варақнинг орқа томонидан тикиш ипининг охирини маҳкамлайдиган ёпишқоқ варақчада тикиб чиқилган ва рақамлаб чиқилган бетларнинг сони кўрсатилади, тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма ходимининг имзоси қўйилади.

29. Ҳужжатларнинг титул варағига қуйидаги реквизитлар қўйилади:

«Тижорат сири» ёзуви ёки «ТС» белгиси;

ҳужжатнинг тўлиқ номи;

тижорат сири мулкдорининг номи;

тижорат сирининг амал қилиш муддати;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

Рўйхат бўйича тижорат сири объектининг рақами.

30. АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларга мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган реквизитларни ўз ичига олган ёрлиқлар ёпиштирилган бўлиши лозим. Агар тижорат сири акс этган АҲЖнинг юзаси реквизитини тушириш имконини берадиган ҳажмга эга бўлса, реквизит унинг юзасига қўйилади.

31. «Тижорат сири» грифи тегишли штамп ёрдамида, машина ёзуви ёки қўлёзма усулда қўйиб чиқилиши мумкин.

32. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ далолатнома асосида тегишли таркибий бўлинмага берилади. Ҳар бир тижорат сири акс этган моддий жисм унинг Рўйхатда мавжудлиги бўйича, АҲЖ эса уларда тижорат сирини ташкил этувчи ахборот мавжудлиги бўйича текширилади.

33. Тижорат сири режими бекор қилинганда тижорат сири режими бекор қилинган барча моддий жисмларга тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма томонидан тижорат сири режимининг ўрнатилганлиги ҳақидаги грифнинг пастига унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда тегишли белги қўйилади.

5-боб. Тижорат сиридан фойдаланишга ижозат бериш

34. Ташкилот ходимларига тижорат сиридан фойдаланишга рухсатнома асосида йўл қўйилади.

Тижорат сиридан фойдаланишга ижозат берилган ходимлар рўйхати ташкилот таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари томонидан тузилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

35. Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланиши, агар бу унинг меҳнат вазифаларида назарда тутилмаган бўлса, ўзининг розилиги билан амалга оширилади.

36. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида иш берувчи:

ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун тижорат сиридан фойдаланиши зарур бўлган ходимни тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати билан тилхат олган ҳолда таништириши;

ходимни иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат олган ҳолда таништириши;

иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши учун ходимга зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

37. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ходим:

иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;

иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.

38. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:

ходимнинг ва тижорат сири мулкдори ёки конфидент бўлган иш берувчининг тижорат сири муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;

меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилингандан кейин собиқ ходим тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт бўлган муддат.

39. Ходим меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариши муносабати билан фойдаланишга ижозат олган тижорат сирига қонунга хилоф равишда тижорат сири режими ўрнатилганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

40. Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланишини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бекор қилиниши;

тижорат сирини ошкор қилмаслик ёки тижорат сири акс этган моддий жисмларни йўқотмаслик бўйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши.

41. Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.

6-боб. Ташкилотга келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш

42. Ташкилотга келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилиш тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма томонидан амалга оширилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилишда қуйидагилар текширилади:

ҳужжатда кўрсатилган адресатнинг мувофиқлиги;

конвертларнинг бус-бутунлиги;

«тижорат сири» грифи қўйилган ҳужжатлар ва АҲЖнинг мавжудлиги.

43. Олинган конвертда тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд бўлмаган, ҳужжатнинг айрим варақлари етишмаган ёхуд конвертда кўрсатилган рақам тижорат сири акс этган моддий жисмнинг рақамига мос келмаган тақдирда икки нусхада далолатнома тузилади.

Далолатноманинг бир нусхаси ташкилотда қолади, иккинчиси эса, конвертнинг жўнатувчисига қайтарилади.

44. Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳар бирига тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинманинг рўйхатга олиш штампи қўйилади. Рўйхатга олиш штампи қуйидагиларни ўз ичига олади:

тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма номи;

ҳужжатнинг рўйхат рақами («тижорат сири» грифини қўшган ҳолда);

келиб тушиш санаси;

ҳужжат ва иловалари варақлари сони.

45. Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш журналида амалга оширилади.

7-боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлаш

46. Тижорат сири акс этган моддий жисмни ижрочи ходимга бериш ташкилот таркибий бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.

47. Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисоби мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналида юритилади.

АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисоби мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Ахборот ҳажмли жисмлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналида юритилади.

48. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш бўйича тегишли журналга ёзув киритилган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳар бир тижорат сири акс этган моддий жисмга йиғмажилд шакллантирилади, унга тижорат сирининг ўрнатилиши ва ундан фойдаланилиши бўйича ҳужжатлар (тижорат сири режимининг ўрнатилиши тўғрисида буйруқ, бошқа буйруқлар, хабарномалар, хизмат хатлари, далолатномалар, шартномалар ва бошқалар) тикилади.

49. Йиғмажилдга «тижорат сири» грифи қўйилади, ташкилотнинг тўлиқ номи, жойлашган жойи, Рўйхатдаги рақами, тижорат сири режимининг муддати, йиғма жилди рақами, тижорат сири акс этган моддий жисмни сақлаш жойи кўрсатилади.

50. «Тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилд ҳужжатларнинг ички рўйхатига эга бўлиши лозим. «Тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдга янги ҳужжатларнинг келиб тушишига қараб ички рўйхатга тегишли ёзув киритилади.

«Тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилддаги ҳужжатларнинг ички рўйхати мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.

51. «Тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилддан ҳужжатлар олинган ёки улар «Тижорат сири» грифи қўйилган бошқа йиғмажилдга жойлаштирилган тақдирда, йиғмажилдга тегишли маълумотнома жойлаштирилади, унда ҳужжатнинг янги жойлашган жойи кўрсатилади ва йиғмажилддаги ҳужжатларнинг ички рўйхатига тегишли белги қўйилади. Маълумотнома мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.

52. Зарурат бўлганда, «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилддан олинган ҳужжатларнинг ўрнига унинг тасдиқланган нусхалари тикилиши мумкин. Бундай ҳолатда маълумотнома талаб қилинмайди.

53. Зарурат бўлганда, «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилддан олинган ҳужжатлардан нусха олиш фақат таркибий бўлинма бошлиғининг тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма бошлиғи томонидан имзо қўйилган ёзма рухсати билан амалга оширилади. Рухсат тегишли йиғмажилдга тикилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг кўпайтирилган нусхалари ҳужжат аслининг рўйхат рақами билан ҳисобга олинади.

Кўпайтирилган нусхалар сони ҳақида тижорат сири акс этган моддий жисмнинг орқа томонида ва уни рўйхатга олишнинг ҳисоб маълумотларида белги қўйилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг кўпайтирилган нусхалари ҳисоби аввал кўпайтирилган ва ҳисобга олинган нусхаларнинг охирги рақамидан бошлаб давом этади.

54. «Тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилддан нусха олинганлиги, нусхаларнинг янги жойлашган жойи ҳақидаги белгилар тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига киритилади.

55. «Тижорат сири» грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғмажилдлар махсус қулфланадиган шкафлар (сейфлар)да сақланиши лозим.

56. «Тижорат сири» бекор қилинган тақдирда тижорат сири акс этган моддий жисмлар ташкилот архивига топширилади.

57. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни архивга топшириш учун ёки йўқ қилиш учун ажратиб олиш ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилади

58. Комиссия томонидан архивга топшириш учун ажратиб олинган моддий жисмларнинг рўйхати ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг икки нусхада «тижорат сири» грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмларни архивга топшириш далолатномаси (бундан буён матнда архивга топшириш далолатномаси деб юритилади) тузилади, у Комиссия аъзолари ва тегишли таркибий бўлинма бошлиғи томонидан имзоланади. Архивга топшириш далолатномасининг биринчи нусхаси тегишли таркибий бўлинмада, иккинчиси эса, ташкилотнинг архивида сақланади.

59. Архивга топшириш далолатномаси тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади. Ҳисобга олиш маълумотларида улар томонидан архивга топшириш далолатномасининг рақамини ва топшириш санасини кўрсатган ҳолда тегишли белги қўйилади.

60. Комиссия томонидан йўқ қилиш учун ажратиб олинган, архивга топширилиши лозим бўлмаган тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг рўйхати ташкилот раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг икки нусхада тижорат сири акс этган моддий жисмларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатнома деб юритилади) тузилади, у Комиссия аъзолари ва тегишли таркибий бўлинма бошлиғи томонидан имзоланади. Йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатноманинг биринчи нусхаси Комиссияда, иккинчиси эса, ташкилотнинг таркибий бўлинмасида сақланади.

61. Йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатномадаги маълумотлар тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади ва ҳисобга олиш маълумотларига йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатноманинг рақами ва топшириш санаси кўрсатилган тегишли белги қўйилади.

62. «Тижорат сири» грифи қўйилган моддий жисмлар, йиғмажилдларни йўқ қилиш Комиссия аъзолари иштирокида, қоғозни йўқ қиладиган машиналар ёрдамида ва матннинг тикланишини истисно этувчи бошқа усулда амалга оширилади.

63. Ишдан чиққан тижорат сири акс этган АҲЖ синдириш ёки яроқсиз ҳолга келтириш орқали йўқ қилиниши лозим.

АҲЖ кўринишидаги моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига АҲЖ ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида тегишли белги ҳамда илгари АҲЖни олганлиги ҳақида имзо қўйган ходимнинг имзоси қўйилади.

64. Тижорат сиридан фойдаланишга ижозат берилган ходим томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмни бошқа ходимга берилиши, тижорат сири акс этган моддий жисмни таркибий бўлинма бошлиғининг ёзма рухсатисиз иш жойидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

65. Рухсатнома берилган шахс томонидан хизмат вазифаларини бажариш учун тижорат сири акс этган моддий жисмдан фойдаланиш муддати таркибий бўлинма бошлиғи билан келишилган хизмат хати асосида узайтирилиши мумкин.

66. Ташкилот таркибий бўлинмалари ҳар хил юридик манзил бўйича жойлашган тақдирда, тижорат сири акс этган моддий жисмни бериш таркибий бўлинма бошлиғининг асослантирилган ёзма сўрови асосида тижорат сири акс этган моддий жисмни конвертларда жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

8-боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг сақланишини назорат қилиш

67. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдларнинг сақланишини назорат қилиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

тижорат сири режимига ходимлар томонидан риоя этилишини кунлик назорат қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғмажилдларни ҳар йили хатловдан ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар сақланадиган йиғмажилдларнинг йўқотилиши муносабати билан тижорат сири режимини навбатдан ташқари текширувдан ўтказиш;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши факти муносабати билан тижорат сири режимини навбатдан ташқари текширувдан ўтказиш;

тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма мансабдор шахслари ва тижорат сирига масъул ходимлар алмашганда тижорат сири режимини текширувдан ўтказиш.

68. Таркибий бўлинмаларнинг мансабдор шахслари ва тижорат сирига масъул шахслар тижорат сири режимига риоя этилишини кунлик назорат қилишни амалга оширадилар.

69. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдларни ҳар йили хатловдан ўтказиш Комиссия томонидан ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

70. Комиссия текширишни ўтказиш давомида қуйидагиларни аниқлайди:

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар мавжудлигини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини юритиш журналидаги, тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналидаги ҳисоб маълумотларининг тўғрилигини, шунингдек уларни юритиш тўғрилигини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар билан ишлаш тартибига риоя этилишини;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни кўпайтириш, йўқ қилиш ва архивга топшириш тартибига риоя этилишини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлардан «тижорат сири» грифини олиш тўғрилигини.

71. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдларни хатловдан ўтказиш тамомлангандан сўнг мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади, у Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Далолатнома қуйидагиларни акс эттириши лозим:

хатловдан ўтказишга асос;

ким томонидан ва қачон хатлов ўтказилганлиги;

тижорат сири режими ўрнатилиши, унга риоя этилиши ҳолати ва тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдларнинг мавжудлигига баҳо;

тижорат сири муҳофазасини кучайтириш ва сақланишини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар.

72. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқотилган ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилган ҳолатлар аниқланганда ташкилот раҳбари ва тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма мансабдор шахсига маълум қилинади.

9-боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувларини ўтказиш

73. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.

74. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига, шу жумладан қуйидагилар киради:

тижорат сири акс этган моддий жисмни тўлиқ ёки унинг бир қисмини талон-торож қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмни тўлиқ ёки бир қисмини йўқотиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмни ёки ундаги ахборотни қасддан йўқ қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмдан ахборотдан рухсат берилмаган ҳолда нусха олиш.

75. Таркибий бўлинманинг бошлиғи ташкилот раҳбарини ташкилот ёки унинг конфидентлари томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши факти ҳақида хизмат хати асосида хабардор қилади ва хизмат текширувлари ўтказилиши ташаббуси билан чиқади.

76. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши ҳолати бўйича хизмат текширувларини Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширади.

77. Комиссия хизмат текширувини ўтказишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмга «тижорат сири» грифи берилиши тўғрилигини аниқлайди;

ошкор қилинган ахборотнинг ташкилот сирини ташкил этувчи ахборотга кириш ёки кирмаслигини;

тижорат сири акс этган моддий жисм йўқотилиши ҳолатларини аниқлайди;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши содир бўлган ҳолатларни аниқлайди (вақт, жой, усули);

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг жойлашган жойини аниқлашга қаратилган чораларни кўради;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига тааллуқли бўлган ходимларни аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилишига олиб келган ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

78. Хизмат текширувларини ўтказаётган Комиссия аъзолари қуйидагиларга ҳақли:

ташкилот таркибий бўлинмалари жойлашган жойни кўздан кечиришни ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисм келиб тушиши ва ҳаракатини акс эттирувчи ҳисоб ҳужжатларини текшириш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйган шахсларни сўроқ қилиш;

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг жойлашган жойини аниқлашда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган таркибий бўлинмалар ходимлари билан савол-жавоб ўтказиш;

тегишли таркибий бўлинмалардан тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши ҳолатларига алоқадор бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўраш ва олиш.

79. Хизмат текшируви якуни бўйича Комиссия ташкилот раҳбарининг кўриб чиқиши учун қуйидаги хулосаларни тақдим этади:

ўтказилган хизмат текширувларининг натижалари ҳақида хулоса;

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмга «тижорат сири» грифи берилиши тўғрилиги ёки ошкор қилинган ахборотнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотга киритилиши тўғрилиги ҳақида хулоса;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлаш натижаси бўйича хулоса;

хизмат текширувларини ўтказишга алоқадор бўлган ҳужжатлар.

80. Хулосалар икки нусхада тузилади ва Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Хизмат текширувларининг натижалари бўйича хулосанинг бир нусхаси Комиссияда қолади, иккинчиси эса, ташкилотнинг тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинмасига тақдим этилади.

81. Хизмат текширувлари тамом бўлгандан сўнг Комиссия томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишида айбдор шахслар аниқланади.

10-боб. Якуний қоида

82. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 1-ИЛОВА

Тижорат қимматига эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш бўйича

Тижорат қимматига эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига ‎киритиш бўйича ‎БАЁННОМА ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎«Тасдиқлайман» _____________________ ‎(ташкилот раҳбари ) ‎(Ф.И.О.) ‎ ______ -сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__йил «__» __________‎ Қатнашдилар: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси — ‎ ‎‎ ‎___________________________________________________________________ ‎(Ф.И.О., лавозими) Комиссиянинг масъул котиби — ‎ ‎‎ ‎ ‎____________________________________________________________________ ‎(Ф.И.О., лавозими) Комиссия аъзолари: ‎‎ ‎___________________________________________________________________ ‎‎(Ф.И.О., лавозими) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎ ‎(Ф.И.О., лавозими) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎‎(Ф.И.О., лавозими) ‎‎Кун тартиби: тижорат қимматига эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎(ташкилотнинг номи) Эшитилди:________________________________________________________________________ ‎‎(маърузачининг Ф.И.О.) ‎‎_________________________________________ни тижорат қимматига эга ахборотни ташкилотнинг тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масала бўйича қуйидаги маълумотлар: - _____________________________________________________ ‎‎‎(________даги _______-сонли буюртманома); -‎______________________________________________ ‎(________даги _______-сонли буюртманома); ‎- _____________________________________________________ ‎(________даги _______-сонли буюртманома); ‎‎Қарор қилинди: қуйидаги тижорат қимматига эга ахборотга нисбатан ‎‎- ________________________________________________________________________________ -‎ ________________________________________________________________________________ ‎-‎ ________________________________________________________________________________ ‎‎□ тижорат сири режими ўрнатилсин; ‎□ тижорат сири режимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас. ‎‎Комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари: ______________________________________________ _________________________________________________________________________________ ‎‎(Комиссия аъзосининг Ф.И.О.) ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎(Комиссия аъзосининг муҳокамада айтилган алоҳида фикри) Комиссия раиси:‎ ‎___________ ‎(лавозими, ‎ ‎___________‎‎___________ ‎‎Ф.И.О. ‎___________ имзо)‎‎‎ ‎ ‎ Комиссиянинг масъул котиби‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________________________________________________________ ‎ (лавозими, ‎Ф.И.О. имзо)‎ Комиссия аъзолари:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________________________________ ‎ (лавозими, ‎ ‎Ф.И.О. ‎ имзо) ‎ ____________________________________________________________________‎‎ ‎ (лавозими, ‎ ‎Ф.И.О. ‎ имзо) ‎ ____________________________________________________________________‎‎‎‎ ‎ (лавозими, ‎ ‎Ф.И.О. ‎ имзо)‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎_______________________ ‎(ташкилот номи) ‎раҳбарининг ‎20___ йил «___» _________даги ‎_________-сон буйруғи ‎билан амалга киритилган ‎‎Ташкилотнинг тижорат сири ‎ РЎЙХАТИ Т/р‎ ‎‎Ташкилотнинг тижорат сирини ташкил этувчи тижорат қимматига эга ахборот ‎‎Тижорат сири режимининг амал қилиш муддати Тижорат сири режимининг олиб ташланиши ҳақида маълумотлар‎‎ 1.‎ ‎ ‎ 2.‎ ‎ ‎ ‎‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________ ‎(ташкилот номи) ‎раҳбарининг ‎20___ йил «___» _________даги ‎_________-сон буйруғи билан ‎амалга киритилган ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тижорат сири бўйича комиссиянинг тижорат сири режимини бекор қилиш (муддатини ўзгартириш) тўғрисида ‎БАЁННОМАСИ ‎‎ ‎20__ йил «__» _____________ __ -сон Қатнашдилар: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси — ‎ ‎‎____________________________________________________________________ ‎(Ф.И.О., лавозими) Комиссиянинг масъул котиби — ‎ ‎‎____________________________________________________________________ ‎(Ф.И.О., лавозими) Комиссия аъзолари: ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎(Ф.И.О., лавозими) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎ ‎(Ф.И.О., лавозими) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎‎(Ф.И.О., лавозими) Кун тартиби: __________________________га нисбатан тижорат сири режимини бекор қилиш (муддатини ўзгартириш) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш. Эшитилди:_________________________________________________________________________ ‎‎(маърузачининг Ф.И.О.) ‎_________________________________________________________________________________ қуйидаги сабабларга кўра (бир ёки бир нечта сабаблар танлансин): ‎‎□ тижоратдаги қийматининг йўқолиши; ‎‎□ эълон қилиниши сабабли ҳаммага маълум бўлган ахборот тоифасига ўтиши, эълон қилиниш санаси _______________, эълон қилиниш манбаси ______________________; ‎□ тижорат сири режими амал қилишининг белгиланган муддати ўтиши; ‎□ тижорат сири режими амал қилишининг муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги. ‎Қуйидаги ахборотга нисбатан тижорат сири режими бекор қилинсин (муддати ўзгартирилсин): ‎— (тижорат сири рўйхати бўйича рақами ____________) ‎— (тижорат сири рўйхати бўйича рақами ____________) ‎— (тижорат сири рўйхати бўйича рақами ____________) ‎ ‎Комиссия аъзолари: _________________________________________________________________ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎(Комиссия аъзосининг муҳокамада айтилган алоҳида фикри) Комиссия раиси:‎ ‎ ‎ _____________ ‎(лавозими, ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎ ‎ ‎Ф.И.О. ‎ ‎‎ _____________‎ ‎имзо)‎ ‎ ‎ Комиссиянинг масъул котиби ‎ _____________ ‎(лавозими, ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎Ф.И.О. ‎ ‎‎ _____________‎ ‎имзо)‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия аъзолари:‎‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________ ‎(лавозими, ‎‎_____________ ‎(лавозими, ‎‎_____________ ‎(лавозими,‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎ ‎Ф.И.О. ‎‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎ ‎Ф.И.О. ‎‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎‎Ф.И.О.‎‎ _____________‎ ‎имзо)‎ ‎_____________‎ ‎имзо)‎ ‎_____________‎ ‎имзо)‎‎ ‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 4-ИЛОВА

‎‎Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг қабул қилиш-топшириш Д‎АЛОЛАТНОМАСИ ‎ ______-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎201__ йил «__» ____________ ‎ ‎ ‎‎___________________ ташкилоти раҳбарининг _________даги _____-сон буйруғига ва ташкилот раҳбарининг _______даги ______-сон буйруғи билан тасдиқланган Тижорат сири рўйхатига мувофиқ, __________________________________ топширдим, ‎‎(лавозим, Ф.И.О., имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________ ___________________________нинг қуйидаги ‎‎(лавозим, Ф.И.О., имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилдим: ‎— _________ та (варақда, гигабайт) тижорат сири акс этган моддий жисмлар.

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 5-ИЛОВА

‎‎____________________________________ ‎ (ташкилотнинг номи) ‎____________________________________ ‎(таркибий бўлинманинг номи) ‎ ‎Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш ‎ЖУРНАЛИ ‎ Т/р‎‏‎ Рўйхатга олиш кириш рақами ва санаси‎‏ Жўнатувчининг санаси ва чиқиш рақами‎‏ Жўнатувчи ташкилот номи‎‏‎ Ҳужжатнинг қисқача мазмуни‎‏‎ ‎‎Варақлар сони ва нусха рақами асосий ҳужжатлар‎ иловалар‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳужжатдаги резолюция‎ Ижро муддати (мавжуд бўлса)‎ Ҳужжатни қабул қилиш санаси, Ф.И.О., имзо‎ Ҳужжатни қайтариш санаси, имзо, Ф.И.О.‎ Йиғма жилд рақами‎ Йўқ қилинганлик ҳақида белги (йўқ қилинганлик ҳақида далолатнома рақами ва санаси)‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 6-ИЛОВА

‎‎____________________________________ ‎ (ташкилотнинг номи) ‎____________________________________ ‎(таркибий бўлинманинг номи) ‎ Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш ‎ЖУРНАЛИ ‎ Т/р‎ Кирим рақами, санаси‎‏ Ҳужжат қаердан келиб тушган ва қаерга юборилган‎‏ Ҳужжатнинг кўриниши ва қисқа мазмуни‎‏ ‎ Варақлар сони ва нусха рақами‎‎ Ҳужжат ижрога кимга топширилди, имзо ва сана‎‏ асосий ҳужжатнинг‎ илованинг‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳужжат ижрочидан олинганлиги ҳақида имзо ва сана Ҳужжат тикилган йиғмажилд рақами Ҳужжат мавжудлиги текширилганлиги ҳақида белги Ҳужжат йўқ қилинганлиги (архивга топширилган- лиги) ҳақида далолатноманинг сони ва санаси Изоҳ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 7-ИЛОВА

‎‎____________________________________ ‎ (ташкилотнинг номи) ‎____________________________________ ‎(таркибий бўлинманинг номи) ‎ Ахборот ҳажмли жисмлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш ‎ЖУРНАЛИ ‎ Т/р АҲЖ тури ва ўлчами АҲЖ рақами ва келиб тушиш санаси АҲЖ қаердан келиб тушган ва қаерга юборилган АҲЖдаги ахборотнинг қисқача мазмуни АҲЖ ижрога кимга топширилди, имзо ва сана‏‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тижорат сирига масъул шахснинг АҲЖни олганлиги ҳақида тилхати ва санаси‎ АҲЖнинг жойи, йиғмажилди рақами‎ АҲЖ мавжудлиги текширилганлиги ҳақида белги‎ АҲЖдаги ахборотнинг йўқ қилинганлиги ҳақида далолатноманинг сони ва санаси‎ АҲЖнинг ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида маълумот‎‎ Изоҳ‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎‎ 10‎ 11‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 8-ИЛОВА

____-сонли «Тижорат сири» грифи қўйилган йиғма-жилддаги ҳужжатларнинг ‎ИЧКИ РЎЙХАТИ ‎ Т/р‎ Ҳужжат сони‎ Ҳужжат киритилган сана‎ Ҳужжатнинг номи ва қисқача мазмуни‎ Варақлар сони‎ Нусхалар сони‎ Нусхалар сони‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Жами: ________________________________ та ҳужжат. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(рақамлар ва ҳарфлар билан) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎(лавозим‎‎ __________________ ‎Ф.И.О.‎‎ _______________ ‎имзо)‎‎ ‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 9-ИЛОВА

‎‎«Тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилддан олинган ҳужжатлар бўйича ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎‎_____________________даги _________-сонли ҳужжат йиғмажилддан ___________ варақда олинди. __________________________________________________________________________________ ‎(бошқа йиғмажилдга тикилган тақдирда, янги йиғмажилд рақами кўрсатилади;‎ ‎__________________________________________________________________________________ ‎юборилганда — қаерга юборилган, қанча муддатга, юбориш ва қайтариш санаси кўрсатилган ҳолда; ‎__________________________________________________________________________________ ‎йўқ қилинганда — йўқ қилиш далолатномаси рақами ва санаси) ‎Асос: _____________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________ ‎(лавозим ‎‎ _____________ ‎Ф.И.О.‎‎ _____________ ‎имзо)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низомга 10-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎ташкилот раҳбари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(имзо‎‎ ‎‎_______________________ ‎Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎201__ йил «___» _____________ ‎‎______________________ ‎(ташкилотнинг номи) ‎ ‎Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар мавжудлигини текшириш ‎______-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎ ‎‎Асос ____________________________________________________________________________ ‎(ҳар йилги хатлов, тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқотилганда, тижорат сири ‎_________________________________________________________________________________ ‎акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлашга масъул шахс алмашганда ‎_________________________________________________________________________________ ‎‎(бўшаганда) ўтказиладиган навбатдан ташқари текшириш) ‎ ‎Текширишда қуйидагилар аниқланди: ‎ ‎1. Ҳисобга олиш маълумотлари бўйича ҳаммаси бўлиб ҳисобда туради: ‎ ‎ ‎ ‎‎________та тижорат сири акс этган моддий жисм; ‎________та «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар. ‎‎Мавжуд: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________та тижорат сири акс этган моддий жисм; ‎________та «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар. ‎‎Аниқланмади: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________та тижорат сири акс этган моддий жисм; ‎________та «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар. ‎‎ ‎2. Ҳисобга олиш маълумотларига киритилмаган қуйидагилар аниқланди: ‎ ‎ ‎ ‎‎________та тижорат сири акс этган моддий жисм; ‎________та «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар. ‎‎ ‎3. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар аҳволининг тавсифи _____________________________ ________________________________________________________________________________ ‎(қониқарли, қониқарсиз, шикастлар билан, шикастсиз) ‎‎«тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар аҳволининг тавсифи __________________________ _________________________________________________________________________________ ‎(қониқарли, қониқарсиз, шикастлар билан, шикастсиз) ‎‎Комиссия томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмлар ёки _______________-сонли ‎«тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар танлаб олиш йўли билан текширилди. ‎ ‎Улардан: ____________________________та тижорат сири акс этган моддий жисмлар ёки ____________________________________ сонли «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар мавжуд; ‎ ‎________________________________та тижорат сири акс этган моддий жисмлар ёки ____________________________________-сонли «тижорат сири» грифи қўйилган йиғмажилдлар аниқланмади. ‎ ‎Текшириш натижаси бўйича қарор _______________________________ ‎ ‎Комиссия раиси: ___________________ ‎(лавозими _____________ ‎Ф.И.О. ‎‎ _________________ ‎имзо)‎‎ ‎ ‎ ‎Комиссиянинг масъул котиби ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________ ‎(лавозими ‎‎ _____________ ‎Ф.И.О. ‎‎ ‎‎ _________________ ‎ ‎имзо)‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Комиссия аъзолари: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ___________________ ‎(лавозими ‎___________________ ‎(лавозими ‎___________________ ‎(лавозими ‎‎_____________ ‎Ф.И.О. ‎_____________ ‎Ф.И.О. ‎_____________ ‎Ф.И.О. ‎‎_________________ ‎ ‎ ‎имзо)‎‎ ‎_________________ ‎ ‎ ‎имзо)‎‎ ‎_________________ ‎ ‎‎имзо)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___йил «___» _____________ ‎__ ‎ ‎ ‎ ‎

Раис Д. ХИДОЯТОВ

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 21 июнь,

2016 йил 21 июнь

01/26-26/40-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 370-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.05.2025 й., 10/25/2818-1/0436-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining

Qarori

NAMUNAVIY NIZOM

BAYONNOMA

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Tijorat siri toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2016-yil 21-iyundagi 01/26-26/40-son qaroriga ILOVA

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha

1-bob. Umumiy qoidalar

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Tijorat siri toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi ellik foizdan koʻproq boʻlgan korxonalar va tashkilotlarda (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) tijorat siri rejimiga rioya etilishi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga soladi.

Boshqa tashkilotlar uchun mazkur Nizom normalari tavsiyaviy xususiyatga ega hisoblanadi.

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tijorat siri — uchinchi shaxslarga nomaʼlumligi sababli fan-texnika, texnologiya, ishlab chiqarish, moliya-iqtisodiyot sohalarida hamda boshqa sohalarda tijorat qimmatiga ega boʻlgan, qonuniy asosda erkin foydalanilmaydigan axborot boʻlib, ushbu axborot mulkdori uning maxfiyligini muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlarni koʻradi;

tijorat sirining maxfiyligi — tijorat sirining tarqalib ketishi, oshkor etilishi va undan ruxsatsiz foydalanilishi xavfsizligi taʼminlanganligi holati;

tijorat sirining mulkdori — tijorat siriga egalik qilish, undan foydalanish hamda uni tasarruf etishni amalga oshiruvchi va unga nisbatan tijorat siri rejimini oʻrnatgan yuridik shaxs;

konfident — tijorat sirini uning mulkdori bilan tuzilgan shartnoma asosida egalik qilishga va foydalanishga olgan yuridik yoki jismoniy shaxs;

tijorat sirini oshkor etish — tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning uchinchi shaxslarga bunday axborot mulkdorining yoki konfidentning roziligisiz yoxud mehnat shartnomasi (kontrakt) yoki fuqarolik-huquqiy shartnomaga xilof ravishda, mumkin boʻlgan har qanday shaklda (ogʻzaki, yozma, boshqa shaklda, shu jumladan texnika vositalaridan foydalangan holda) maʼlum boʻlib qolishiga olib keladigan harakat yoki harakatsizlik;

tijorat siri rejimi — tijorat siridan foydalanishni cheklaydigan huquqiy, tashkiliy, texnik va boshqa chora-tadbirlar tizimi;

“tijorat siri” grifi — tijorat siri rejimi oʻrnatilgan moddiy jismlarga qoʻyiladigan rekvizit;

tijorat siri boʻyicha komissiya (bundan buyon matnda Komissiya deb yuritiladi) — tashkilotda tijorat siri rejimini oʻrnatish va unga rioya etish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish uchun tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan komissiya;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar — tijorat sirini tashkil etuvchi axborot aks etgan moddiy jismlar, shu jumladan tijorat sirini oʻz ichiga olgan hujjatlar yoki axborot aks etgan hajmli jismlar;

axborot aks etgan hajmli jismlar ( bundan buyon matnda AHJ deb yuritiladi) — tijorat sirini tashkil etuvchi axborot yoziladigan SD va DVD disklari, flesh- kartalari va hajmli qattiq disklar (tashqi);

tashkilotning tijorat siri roʻyxati (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi) — tashkilotning boʻlinmalaridagi maʼlumotlarning butun hajmidan saralab olingan, tijorat siri rejimi oʻrnatilgan axborot.

2. Tijorat sirining mulkdori faoliyat sohasining xususiyatidan kelib chiqib mazkur Nizomda nazarda tutilmagan tijorat sirini muhofaza qilish usullarini mustaqil ravishda belgilashga haqli.

2-bob. Tijorat siri rejimini oʻrnatish boʻyicha ishlarni tashkil etish

3. Tijorat siri rejimini oʻrnatish boʻyicha ishlarni tashkillashtirish tashkilot rahbari zimmasiga, mazkur Nizom talablarining xodimlar tomonidan bajarilishini nazorat qilish tarkibiy boʻlinmalarining boshliqlariga yuklatiladi.

4. Tashkilot rahbari tijorat sirini muhofaza qilish boʻyicha tashkiliy, huquqiy, texnik va boshqa chora-tadbirlarni koʻradi.

5. Tashkilot rahbari:

Roʻyxatni tasdiqlaydi, shuningdek unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha qarorlar qabul qiladi;

tijorat siridan foydalanishga ijozat olgan xodimlarning roʻyxatini tasdiqlaydi;

tijorat sirini muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqilishi va bajarilishini nazorat qiladi;

tijorat siri rejimining oʻrnatilishi va unga rioya etilishi bilan bogʻliq boshqa masalalarni hal qiladi.

6. Tashkilotda tijorat sirini muhofaza qilish bilan bogʻliq joriy ishlar tashkiliy — nazorat funksiyalarini bajaruvchi tarkibiy boʻlinmaga (bundan buyon matnda Tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma deb yuritiladi) yuklatiladi. Tashkilotda tijorat qimmatiga ega boʻlgan axborot kam hajmda boʻlganda mazkur funksiyalar alohida mansabdor shaxsga yuklatilishi mumkin.

7. Tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

tijorat sirini muhofaza qilish boʻyicha tashkiliy ishlarni amalga oshiradi;

tashkilotning boshqa tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda tijorat siri rejimining oʻrnatilishi va unga rioya etilishi boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni roʻyxatga olish va hisobini yuritishni amalga oshiradi;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarga “tijorat siri” grifini berishni amalga oshiradi ;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni konfidentlarga berishni amalga oshiradi;

tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi, tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi faktlari boʻyicha xizmat tekshiruvlari oʻtkazadi;

Roʻyxatni shakllantirish, unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish loyihasini tayyorlaydi;

tashkilot tarkibiy boʻlinmalari oʻrtasida tijorat qimmatiga ega boʻlgan axborotni aniqlash boʻyicha tushuntirish ishlarini oʻtkazadi;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar saqlanadigan seyflar, metall shkaflar hisobini yuritadi.

8. Roʻyxatni tashkil qilish uchun tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tashkilot mansabdor shaxslari orasidan kamida uch kishidan iborat boʻlgan tarkibda Komissiya tuziladi. Uning tarkibiga rais, Komissiya aʼzolari va kotib kiradi.

9. Komissiyaning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

tashkilotning tarkibiy boʻlinmalaridan kelib tushadigan tijorat qimmatiga ega axborotni tijorat siriga kiritish haqidagi buyurtmanomalarni ekspertiza qilish;

tijorat siri rejimining amal qilish muddatini belgilash, oʻzgartirish va bekor qilish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning mavjudligini xatlovdan oʻtkazish;

tijorat siri yoʻqotilishining oldini olish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

tashkilotning tijorat sirini muhofaza qilish mexanizmini takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash.

10. Komissiyaning raisi tashkilot rahbariyatiga oʻzining vakolatiga kiritilgan masalalar boʻyicha davriy ravishda hisobot beradi.

11. Komissiyaning tijorat siri rejimini oʻrnatish va unga rioya etilishi masalalari boʻyicha qarorlari, agar Komissiyaning majlisida uning aʼzolarining kamida yarmi va raisi ishtirok etgan boʻlsa, qabul qilingan hisoblanadi. Komissiya qarorlari koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.

3-bob. Roʻyxatni shakllantirish

12. Tijorat siri quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi kerak:

uchinchi shaxslarga nomaʼlumligi sababli tashkilot uchun haqiqiy yoki potensial tijorat qiymatiga ega boʻlishi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq hammaga maʼlum yoki hamma uchun ochiq boʻlmasligi;

maxfiyligi muhofaza qilish chora-tadbirlari bilan taʼminlangan boʻlishi;

davlat sirlari va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sir belgilariga ega boʻlmasligi.

13. Oʻzbekiston Respublikasining “Tijorat siri toʻgʻrisida”gi Qonunining 5-moddasiga muvofiq quyidagi maʼlumotlar tijorat sirini tashkil etishi mumkin emas:

davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan mol-mulkka doir huquqlar va bu huquqlar boʻyicha bitimlar toʻgʻrisidagi;

yuridik shaxsning taʼsis hujjatlaridagi, yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxs tashkil etmagan dehqon xoʻjaliklari haqidagi yozuvlar tegishli davlat reyestrlariga kiritilganligi faktini tasdiqlaydigan hujjatlardagi;

tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjatlardagi;

davlat muassasasining mol-mulki tarkibi toʻgʻrisidagi va ular tomonidan tegishli budjet mablagʻlaridan foydalanilishi haqidagi;

atrof-muhitning ifloslanishi, yongʻin xavfsizligining holati, sanitariya-epidemiologik va radiatsiyaviy vaziyat, oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi hamda ishlab chiqarish obyektlarining xavfsiz faoliyat koʻrsatishini, har bir fuqaroning va butun aholining xavfsizligini taʼminlashga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi boshqa omillar haqidagi;

xodimlarning soni va tarkibi, mehnatga haq toʻlash tizimi va mehnat sharoitlari toʻgʻrisidagi, shu jumladan, mehnatni muhofaza qilish, ishlab chiqarishdagi jarohatlanishlar va kasb kasalliklari koʻrsatkichlari, shuningdek boʻsh ish oʻrinlari bor-yoʻqligi haqidagi;

ish beruvchilarning ish haqi toʻlash va ijtimoiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi toʻgʻrisidagi;

qonunchilik hujjatlari buzilishlari va bunday buzilishlarni sodir etganlik uchun javobgarlikka tortish faktlari toʻgʻrisidagi;

davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish boʻyicha tanlovlarning yoki kimoshdi savdolarining shartlari haqidagi;

notijorat tashkilotlar daromadlarining miqdorlari va tuzilishi, ushbu tashkilotlarning mol-mulki miqdorlari va tarkibi haqidagi, ularning xarajatlari, bu tashkilotlar xodimlarining (aʼzolarining) soni va mehnatiga haq toʻlash, notijorat tashkilotning faoliyatida fuqarolarning tekin mehnatidan foydalanilishi toʻgʻrisidagi;

yuridik shaxs nomidan ishonchnomasiz ish yuritish huquqiga ega boʻlgan shaxslarning roʻyxati haqidagi;

davlat statistika hisoboti sifatida taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar.

Oshkor etilishi shartligi yoki foydalanishni cheklashga yoʻl qoʻyilmasligi boshqa qonunda belgilangan maʼlumotlar tijorat sirini tashkil etishi mumkin emas.

14. Roʻyxatni shakllantirish Komissiya tomonidan tashkilot rahbarining buyrugʻiga muvofiq amalga oshiriladi. Roʻyxatni shakllantirish uchun tashkilotning tarkibiy boʻlinmalarida tijorat qimmatiga ega boʻlgan axborot mavjudligi haqida yozma buyurtmanomalar yigʻiladi va koʻrib chiqiladi. Buyurtmanomaga bir nusxada tijorat qimmatiga ega boʻlgan axborot aks etgan moddiy jism ilova qilinadi.

15. Saralab olingan buyurtmanomalar tashkilot rahbarining buyrugʻida belgilangan muddatda tarkibiy boʻlinmalarning boshliqlari tomonidan Komissiyaning kotibiga ikki nusxada tuzilgan roʻyxat asosida beriladi. Roʻyxatning bir nusxasi Komissiyada qoladi, ikkinchisi esa qabul qilinganligi haqidagi belgi qoʻyilib, tarkibiy boʻlinmaga qaytariladi.

16. Komissiya tashkilot rahbarining buyrugʻida belgilangan muddatda tarkibiy boʻlinmalar tomonidan taqdim qilingan tijorat qimmatiga ega boʻlgan axborotning ekspertizasini amalga oshiradi. Buyurtmanomalar koʻp miqdorda boʻlgan taqdirda Komissiyaning ishi tashkilot rahbarining buyrugʻi asosida uzaytirilishi mumkin.

17. Tijorat qimmatiga ega boʻlgan axborotni ekspertiza qilish yakunlari boʻyicha Komissiya axborotga yoki uning bir qismiga nisbatan tijorat siri rejimini qoʻllash maqsadga muvofiqligi hamda uning amal qilish muddati haqida xulosa beradi.

Komissiyaning xulosasi mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi, uning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi va tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

18. Roʻyxat mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakllantiriladi va tashkilot rahbarining tijorat siri rejimini oʻrnatish haqidagi buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

19. Roʻyxatga kiritilgan axborotga nisbatan tijorat siri rejimi tijorat siri rejimi oʻrnatish haqidagi buyruq qabul qilingan kundan boshlab amal qiladi.

20. Tijorat siri rejimining amal qilish muddatini oʻzgartirish va (yoki) tijorat siri rejimini bekor qilish tegishli tarkibiy boʻlinmalarning takliflari asosida Komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.

21. Tijorat siri rejimining amal qilish muddatini oʻzgartirish yoki tijorat siri rejimini bekor qilish zarurati paydo boʻlgan taqdirda, tegishli tarkibiy boʻlinmaning boshligʻi Komissiyaga Roʻyxatga tegishli oʻzgartirishlar kiritish haqida taklif kiritadi.

22. Komissiyaning tijorat siri rejimining amal qilish muddatini oʻzgartirish yoki tijorat siri rejimini bekor qilish toʻgʻrisidagi xulosasi mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

23. Tijorat siri rejimining amal qilish muddatining oʻzgartirilishi yoki tijorat siri rejimining bekor qilinishi tashkilot rahbari tomonidan buyruq qabul qilingan kundan boshlab kuchga kiradi, uning asosida Roʻyxatga tegishli yozuv kiritiladi.

24. Tijorat sirini tashkil etuvchi axborot jiddiy oʻzgarganda, Roʻyxat yangidan shakllantiriladi va tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

4-bob. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarga “tijorat siri” grifini berish

25. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarga “tijorat siri” grifi berish (bundan buyon matnda griflash deb yuritiladi) tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma tomonidan amalga oshiriladi.

26. Tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma xodimiga tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni griflash, hisobini yuritish, saqlash boʻyicha majburiyatlar yuklatiladi.

27. “Tijorat siri” grifini berish uchun taqdim etiladigan tijorat sirini oʻz ichiga olgan hujjatlarda ularning nomi va qisqa annotatsiya koʻrsatilgan titul varagʻi boʻlishi kerak.

28. Har bir hujjat titul varagʻi bilan birga kitob holiga keltirilishi va tikilishi, betlari raqamlab chiqilishi kerak. Oxirgi varaqning orqa tomonidan tikish ipining oxirini mahkamlaydigan yopishqoq varaqchada tikib chiqilgan va raqamlab chiqilgan betlarning soni koʻrsatiladi, tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma xodimining imzosi qoʻyiladi.

29. Hujjatlarning titul varagʻiga quyidagi rekvizitlar qoʻyiladi:

“Tijorat siri” yozuvi yoki “TS” belgisi;

hujjatning toʻliq nomi;

tijorat siri mulkdorining nomi;

tijorat sirining amal qilish muddati;

tijorat siri rejimining oʻrnatilishi haqidagi buyruq raqami va sanasi;

Roʻyxat boʻyicha tijorat siri obyektining raqami.

30. AHJ koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlarga mazkur Nizomning 29-bandida nazarda tutilgan rekvizitlarni oʻz ichiga olgan yorliqlar yopishtirilgan boʻlishi lozim. Agar tijorat siri aks etgan AHJning yuzasi rekvizitini tushirish imkonini beradigan hajmga ega boʻlsa, rekvizit uning yuzasiga qoʻyiladi.

31. “Tijorat siri” grifi tegishli shtamp yordamida, mashina yozuvi yoki qoʻlyozma usulda qoʻyib chiqilishi mumkin.

32. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq dalolatnoma asosida tegishli tarkibiy boʻlinmaga beriladi. Har bir tijorat siri aks etgan moddiy jism uning Roʻyxatda mavjudligi boʻyicha, AHJ esa ularda tijorat sirini tashkil etuvchi axborot mavjudligi boʻyicha tekshiriladi.

33. Tijorat siri rejimi bekor qilinganda tijorat siri rejimi bekor qilingan barcha moddiy jismlarga tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma tomonidan tijorat siri rejimining oʻrnatilganligi haqidagi grifning pastiga uning bekor qilinganligi haqidagi buyruqning sanasi va raqamini koʻrsatgan holda tegishli belgi qoʻyiladi.

5-bob. Tijorat siridan foydalanishga ijozat berish

34. Tashkilot xodimlariga tijorat siridan foydalanishga ruxsatnoma asosida yoʻl qoʻyiladi.

Tijorat siridan foydalanishga ijozat berilgan xodimlar roʻyxati tashkilot tarkibiy boʻlinmalarining boshliqlari tomonidan tuziladi va tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

35. Xodimning tijorat siridan foydalanishi, agar bu uning mehnat vazifalarida nazarda tutilmagan boʻlsa, oʻzining roziligi bilan amalga oshiriladi.

36. Tijorat sirining muhofaza qilinishini taʼminlash maqsadida ish beruvchi:

oʻz mehnat vazifalarini bajarish uchun tijorat siridan foydalanishi zarur boʻlgan xodimni tijorat sirini tashkil etuvchi maʼlumotlar roʻyxati bilan tilxat olgan holda tanishtirishi;

xodimni ish beruvchi tomonidan oʻrnatilgan tijorat siri rejimi va uni buzganlik uchun javobgarlik choralari bilan tilxat olgan holda tanishtirishi;

ish beruvchi tomonidan oʻrnatilgan tijorat siri rejimiga rioya etishi uchun xodimga zarur shart-sharoitlarni yaratishi shart.

37. Tijorat sirining muhofaza qilinishini taʼminlash maqsadida xodim:

ish beruvchi tomonidan oʻrnatilgan tijorat siri rejimiga rioya etishi;

ish beruvchining roziligisiz tijorat sirini oshkor etmasligi va undan shaxsiy maqsadlarda foydalanmasligi;

mehnat shartnomasi (kontrakti) bekor qilinganda oʻz foydalanishida boʻlgan, tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni ish beruvchiga topshirishi yoki uni mazkur jismlardan ish beruvchining nazorati ostida yoʻq qilib yoxud oʻchirib tashlashi shart.

38. Tijorat sirining muhofaza qilinishini taʼminlash maqsadida mehnat shartnomasi (kontrakt) yoki fuqarolik-huquqiy shartnomada quyidagilar nazarda tutilishi kerak:

xodimning va tijorat siri mulkdori yoki konfident boʻlgan ish beruvchining tijorat siri muhofaza qilinishini taʼminlash boʻyicha majburiyatlari;

mehnat shartnomasi (kontrakti) yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma bekor qilingandan keyin sobiq xodim tijorat sirini oshkor etmasligi shart boʻlgan muddat.

39. Xodim mehnat shartnomasi (kontrakti) yoki fuqarolik-huquqiy shartnomada nazarda tutilgan vazifalarni bajarishi munosabati bilan foydalanishga ijozat olgan tijorat siriga qonunga xilof ravishda tijorat siri rejimi oʻrnatilganligi ustidan sud tartibida shikoyat qilish huquqiga ega.

40. Xodimning tijorat siridan foydalanishini bekor qilish uchun quyidagilar asos boʻladi:

mehnat shartnomasi (kontrakti) yoki fuqarolik-huquqiy shartnomaning bekor qilinishi;

tijorat sirini oshkor qilmaslik yoki tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni yoʻqotmaslik boʻyicha olingan majburiyatlarning buzilishi.

41. Mehnat munosabatlari jarayonida tijorat siridan foydalanishning bekor qilinishi xodimni tijorat sirini oshkor etmaslik boʻyicha oʻz zimmasiga olgan majburiyatlardan ozod etmaydi.

6-bob. Tashkilotga kelib tushadigan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni qabul qilish, roʻyxatga olish va hisobini yuritish

42. Tashkilotga kelib tushadigan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni qabul qilish tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma tomonidan amalga oshiriladi.

Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni qabul qilishda quyidagilar tekshiriladi:

hujjatda koʻrsatilgan adresatning muvofiqligi;

konvertlarning bus-butunligi;

“tijorat siri” grifi qoʻyilgan hujjatlar va AHJning mavjudligi.

43. Olingan konvertda tijorat siri aks etgan moddiy jismlar mavjud boʻlmagan, hujjatning ayrim varaqlari yetishmagan yoxud konvertda koʻrsatilgan raqam tijorat siri aks etgan moddiy jismning raqamiga mos kelmagan taqdirda ikki nusxada dalolatnoma tuziladi.

Dalolatnomaning bir nusxasi tashkilotda qoladi, ikkinchisi esa, konvertning joʻnatuvchisiga qaytariladi.

44. Tashkilotga kelib tushgan tijorat siri aks etgan moddiy jismning har biriga tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinmaning roʻyxatga olish shtampi qoʻyiladi. Roʻyxatga olish shtampi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma nomi;

hujjatning roʻyxat raqami (“tijorat siri” grifini qoʻshgan holda);

kelib tushish sanasi;

hujjat va ilovalari varaqlari soni.

45. Tashkilotga kelib tushgan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni roʻyxatga olish va hisobini yuritish mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Tashkilotga kelib tushgan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni roʻyxatga olish jurnalida amalga oshiriladi.

7-bob. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar bilan ishlash

46. Tijorat siri aks etgan moddiy jismni ijrochi xodimga berish tashkilot tarkibiy boʻlinmasi boshligʻi tomonidan amalga oshiriladi.

47. Hujjatlar koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobi mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Hujjatlar koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish jurnalida yuritiladi.

AHJ koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobi mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq Axborot hajmli jismlar koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish jurnalida yuritiladi.

48. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish boʻyicha tegishli jurnalga yozuv kiritilgan paytdan boshlab bir ish kuni ichida har bir tijorat siri aks etgan moddiy jismga yigʻmajild shakllantiriladi, unga tijorat sirining oʻrnatilishi va undan foydalanilishi boʻyicha hujjatlar (tijorat siri rejimining oʻrnatilishi toʻgʻrisida buyruq, boshqa buyruqlar, xabarnomalar, xizmat xatlari, dalolatnomalar, shartnomalar va boshqalar) tikiladi.

49. Yigʻmajildga “tijorat siri” grifi qoʻyiladi, tashkilotning toʻliq nomi, joylashgan joyi, Roʻyxatdagi raqami, tijorat siri rejimining muddati, yigʻma jildi raqami, tijorat siri aks etgan moddiy jismni saqlash joyi koʻrsatiladi.

50. “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajild hujjatlarning ichki roʻyxatiga ega boʻlishi lozim. “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildga yangi hujjatlarning kelib tushishiga qarab ichki roʻyxatga tegishli yozuv kiritiladi.

“Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajilddagi hujjatlarning ichki roʻyxati mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq shaklda tuziladi.

51. “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajilddan hujjatlar olingan yoki ular “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan boshqa yigʻmajildga joylashtirilgan taqdirda, yigʻmajildga tegishli maʼlumotnoma joylashtiriladi, unda hujjatning yangi joylashgan joyi koʻrsatiladi va yigʻmajilddagi hujjatlarning ichki roʻyxatiga tegishli belgi qoʻyiladi. Maʼlumotnoma mazkur Nizomning 9-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha tuziladi.

52. Zarurat boʻlganda, “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajilddan olingan hujjatlarning oʻrniga uning tasdiqlangan nusxalari tikilishi mumkin. Bunday holatda maʼlumotnoma talab qilinmaydi.

53. Zarurat boʻlganda, “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajilddan olingan hujjatlardan nusxa olish faqat tarkibiy boʻlinma boshligʻining tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma boshligʻi tomonidan imzo qoʻyilgan yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Ruxsat tegishli yigʻmajildga tikiladi.

Tijorat siri aks etgan moddiy jismning koʻpaytirilgan nusxalari hujjat aslining roʻyxat raqami bilan hisobga olinadi.

Koʻpaytirilgan nusxalar soni haqida tijorat siri aks etgan moddiy jismning orqa tomonida va uni roʻyxatga olishning hisob maʼlumotlarida belgi qoʻyiladi.

Tijorat siri aks etgan moddiy jismning koʻpaytirilgan nusxalari hisobi avval koʻpaytirilgan va hisobga olingan nusxalarning oxirgi raqamidan boshlab davom etadi.

54. “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajilddan nusxa olinganligi, nusxalarning yangi joylashgan joyi haqidagi belgilar tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish jurnaliga kiritiladi.

55. “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va yigʻmajildlar maxsus qulflanadigan shkaflar (seyflar)da saqlanishi lozim.

56. “Tijorat siri” bekor qilingan taqdirda tijorat siri aks etgan moddiy jismlar tashkilot arxiviga topshiriladi.

57. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni arxivga topshirish uchun yoki yoʻq qilish uchun ajratib olish tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida amalga oshiriladi

58. Komissiya tomonidan arxivga topshirish uchun ajratib olingan moddiy jismlarning roʻyxati tashkilotning rahbari tomonidan tasdiqlangandan soʻng ikki nusxada “tijorat siri” grifi qoʻyilgan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni arxivga topshirish dalolatnomasi (bundan buyon matnda arxivga topshirish dalolatnomasi deb yuritiladi) tuziladi, u Komissiya aʼzolari va tegishli tarkibiy boʻlinma boshligʻi tomonidan imzolanadi. Arxivga topshirish dalolatnomasining birinchi nusxasi tegishli tarkibiy boʻlinmada, ikkinchisi esa, tashkilotning arxivida saqlanadi.

59. Arxivga topshirish dalolatnomasi tijorat siri aks etgan moddiy jismning hisobga olish maʼlumotlari bilan solishtiriladi. Hisobga olish maʼlumotlarida ular tomonidan arxivga topshirish dalolatnomasining raqamini va topshirish sanasini koʻrsatgan holda tegishli belgi qoʻyiladi.

60. Komissiya tomonidan yoʻq qilish uchun ajratib olingan, arxivga topshirilishi lozim boʻlmagan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning roʻyxati tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangandan soʻng ikki nusxada tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisida dalolatnoma (bundan buyon matnda yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisida dalolatnoma deb yuritiladi) tuziladi, u Komissiya aʼzolari va tegishli tarkibiy boʻlinma boshligʻi tomonidan imzolanadi. Yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisida dalolatnomaning birinchi nusxasi Komissiyada, ikkinchisi esa, tashkilotning tarkibiy boʻlinmasida saqlanadi.

61. Yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisida dalolatnomadagi maʼlumotlar tijorat siri aks etgan moddiy jismning hisobga olish maʼlumotlari bilan solishtiriladi va hisobga olish maʼlumotlariga yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnomaning raqami va topshirish sanasi koʻrsatilgan tegishli belgi qoʻyiladi.

62. “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan moddiy jismlar, yigʻmajildlarni yoʻq qilish Komissiya aʼzolari ishtirokida, qogʻozni yoʻq qiladigan mashinalar yordamida va matnning tiklanishini istisno etuvchi boshqa usulda amalga oshiriladi.

63. Ishdan chiqqan tijorat siri aks etgan AHJ sindirish yoki yaroqsiz holga keltirish orqali yoʻq qilinishi lozim.

AHJ koʻrinishidagi moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish jurnaliga AHJ hisobdan chiqarilganligi haqida tegishli belgi hamda ilgari AHJni olganligi haqida imzo qoʻygan xodimning imzosi qoʻyiladi.

64. Tijorat siridan foydalanishga ijozat berilgan xodim tomonidan tijorat siri aks etgan moddiy jismni boshqa xodimga berilishi, tijorat siri aks etgan moddiy jismni tarkibiy boʻlinma boshligʻining yozma ruxsatisiz ish joyidan tashqariga olib chiqish taqiqlanadi.

65. Ruxsatnoma berilgan shaxs tomonidan xizmat vazifalarini bajarish uchun tijorat siri aks etgan moddiy jismdan foydalanish muddati tarkibiy boʻlinma boshligʻi bilan kelishilgan xizmat xati asosida uzaytirilishi mumkin.

66. Tashkilot tarkibiy boʻlinmalari har xil yuridik manzil boʻyicha joylashgan taqdirda, tijorat siri aks etgan moddiy jismni berish tarkibiy boʻlinma boshligʻining asoslantirilgan yozma soʻrovi asosida tijorat siri aks etgan moddiy jismni konvertlarda joʻnatish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

8-bob. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning saqlanishini nazorat qilish

67. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlarning saqlanishini nazorat qilish quyidagilar orqali amalga oshiriladi:

tijorat siri rejimiga xodimlar tomonidan rioya etilishini kunlik nazorat qilish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va yigʻmajildlarni har yili xatlovdan oʻtkazish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar saqlanadigan yigʻmajildlarning yoʻqotilishi munosabati bilan tijorat siri rejimini navbatdan tashqari tekshiruvdan oʻtkazish;

tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi fakti munosabati bilan tijorat siri rejimini navbatdan tashqari tekshiruvdan oʻtkazish;

tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma mansabdor shaxslari va tijorat siriga masʼul xodimlar almashganda tijorat siri rejimini tekshiruvdan oʻtkazish.

68. Tarkibiy boʻlinmalarning mansabdor shaxslari va tijorat siriga masʼul shaxslar tijorat siri rejimiga rioya etilishini kunlik nazorat qilishni amalga oshiradilar.

69. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlarni har yili xatlovdan oʻtkazish Komissiya tomonidan tashkilot rahbarining buyrugʻiga muvofiq amalga oshiriladi.

70. Komissiya tekshirishni oʻtkazish davomida quyidagilarni aniqlaydi:

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar mavjudligini;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar hisobini yuritish jurnalidagi, tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish jurnalidagi hisob maʼlumotlarining toʻgʻriligini, shuningdek ularni yuritish toʻgʻriligini;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar bilan ishlash tartibiga rioya etilishini;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni koʻpaytirish, yoʻq qilish va arxivga topshirish tartibiga rioya etilishini;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlardan “tijorat siri” grifini olish toʻgʻriligini.

71. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlarni xatlovdan oʻtkazish tamomlangandan soʻng mazkur Nizomning 10-ilovasiga muvofiq dalolatnoma tuziladi, u Komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Dalolatnoma quyidagilarni aks ettirishi lozim:

xatlovdan oʻtkazishga asos;

kim tomonidan va qachon xatlov oʻtkazilganligi;

tijorat siri rejimi oʻrnatilishi, unga rioya etilishi holati va tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlarning mavjudligiga baho;

tijorat siri muhofazasini kuchaytirish va saqlanishini taʼminlash boʻyicha zarur tavsiyalar.

72. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar yoʻqotilgan yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborot oshkor etilgan holatlar aniqlanganda tashkilot rahbari va tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinma mansabdor shaxsiga maʼlum qilinadi.

9-bob. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi va tijorat sirini tashkil etuvchi axborot oshkor etilishi faktlari boʻyicha xizmat tekshiruvlarini oʻtkazish

73. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi faktlari boʻyicha xizmat tekshiruvlari oʻtkaziladi.

74. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi va tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishiga, shu jumladan quyidagilar kiradi:

tijorat siri aks etgan moddiy jismni toʻliq yoki uning bir qismini talon-toroj qilish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismni toʻliq yoki bir qismini yoʻqotish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismni yoki undagi axborotni qasddan yoʻq qilish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismdan axborotdan ruxsat berilmagan holda nusxa olish.

75. Tarkibiy boʻlinmaning boshligʻi tashkilot rahbarini tashkilot yoki uning konfidentlari tomonidan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi fakti haqida xizmat xati asosida xabardor qiladi va xizmat tekshiruvlari oʻtkazilishi tashabbusi bilan chiqadi.

76. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi holati boʻyicha xizmat tekshiruvlarini Komissiya tashkilot rahbarining buyrugʻi asosida amalga oshiradi.

77. Komissiya xizmat tekshiruvini oʻtkazishda quyidagi harakatlarni amalga oshiradi:

yoʻqotilgan tijorat siri aks etgan moddiy jismga “tijorat siri” grifi berilishi toʻgʻriligini aniqlaydi;

oshkor qilingan axborotning tashkilot sirini tashkil etuvchi axborotga kirish yoki kirmasligini;

tijorat siri aks etgan moddiy jism yoʻqotilishi holatlarini aniqlaydi;

tijorat sirini tashkil etuvchi axborot oshkor etilishi sodir boʻlgan holatlarni aniqlaydi (vaqt, joy, usuli);

yoʻqotilgan tijorat siri aks etgan moddiy jismning joylashgan joyini aniqlashga qaratilgan choralarni koʻradi;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi oqibatida yetkazilgan yoki yetkazilishi mumkin boʻlgan moddiy va boshqa zararni aniqlaydi;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishiga taalluqli boʻlgan xodimlarni aniqlaydi;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishiga olib kelgan yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishiga olib kelgan sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqadi.

78. Xizmat tekshiruvlarini oʻtkazayotgan Komissiya aʼzolari quyidagilarga haqli:

tashkilot tarkibiy boʻlinmalari joylashgan joyni koʻzdan kechirishni oʻtkazish;

tijorat siri aks etgan moddiy jism kelib tushishi va harakatini aks ettiruvchi hisob hujjatlarini tekshirish;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishiga yoʻl qoʻygan shaxslarni soʻroq qilish;

yoʻqotilgan tijorat siri aks etgan moddiy jismning joylashgan joyini aniqlashda yordam koʻrsatishi mumkin boʻlgan tarkibiy boʻlinmalar xodimlari bilan savol-javob oʻtkazish;

tegishli tarkibiy boʻlinmalardan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi holatlariga aloqador boʻlgan axborot va hujjatlarni soʻrash va olish.

79. Xizmat tekshiruvi yakuni boʻyicha Komissiya tashkilot rahbarining koʻrib chiqishi uchun quyidagi xulosalarni taqdim etadi:

oʻtkazilgan xizmat tekshiruvlarining natijalari haqida xulosa;

yoʻqotilgan tijorat siri aks etgan moddiy jismga “tijorat siri” grifi berilishi toʻgʻriligi yoki oshkor qilingan axborotning tijorat sirini tashkil etuvchi axborotga kiritilishi toʻgʻriligi haqida xulosa;

tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborotning oshkor etilishi oqibatida yetkazilgan yoki yetkazilishi mumkin boʻlgan moddiy va boshqa zararni aniqlash natijasi boʻyicha xulosa;

xizmat tekshiruvlarini oʻtkazishga aloqador boʻlgan hujjatlar.

80. Xulosalar ikki nusxada tuziladi va Komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi. Xizmat tekshiruvlarining natijalari boʻyicha xulosaning bir nusxasi Komissiyada qoladi, ikkinchisi esa, tashkilotning tijorat siri bilan ishlash boʻyicha boʻlinmasiga taqdim etiladi.

81. Xizmat tekshiruvlari tamom boʻlgandan soʻng Komissiya tomonidan tijorat siri aks etgan moddiy jismning yoʻqotilishi yoki tijorat sirini tashkil etuvchi axborot oshkor etilishida aybdor shaxslar aniqlanadi.

10-bob. Yakuniy qoida

82. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 1-ILOVA

Tijorat qimmatiga ega axborotni korxona (tashkilot)ning tijorat siriga kiritish boʻyicha

Tijorat qimmatiga ega axborotni korxona (tashkilot)ning tijorat siriga ‎kiritish boʻyicha ‎BAYONNOMA ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎“Tasdiqlayman” _____________________ ‎(tashkilot rahbari ) ‎(F.I.O.) ‎ ______ -son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__yil “__” __________‎ Qatnashdilar: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi — ‎ ‎‎ ‎___________________________________________________________________ ‎(F.I.O., lavozimi) Komissiyaning masʼul kotibi — ‎ ‎‎ ‎ ‎____________________________________________________________________ ‎(F.I.O., lavozimi) Komissiya aʼzolari: ‎‎ ‎___________________________________________________________________ ‎‎(F.I.O., lavozimi) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎ ‎(F.I.O., lavozimi) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎‎(F.I.O., lavozimi) ‎‎Kun tartibi: tijorat qimmatiga ega axborotni korxona (tashkilot)ning tijorat siriga kiritish maqsadga muvofiqligi haqidagi masalani koʻrib chiqish ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎(tashkilotning nomi) Eshitildi:________________________________________________________________________ ‎‎(maʼruzachining F.I.O.) ‎‎_________________________________________ni tijorat qimmatiga ega axborotni tashkilotning tijorat siriga kiritish maqsadga muvofiqligi haqidagi masala boʻyicha quyidagi maʼlumotlar: - _____________________________________________________ ‎‎‎(________dagi _______-sonli buyurtmanoma); -‎______________________________________________ ‎(________dagi _______-sonli buyurtmanoma); ‎- _____________________________________________________ ‎(________dagi _______-sonli buyurtmanoma); ‎‎Qaror qilindi: quyidagi tijorat qimmatiga ega axborotga nisbatan ‎‎- ________________________________________________________________________________ -‎ ________________________________________________________________________________ ‎-‎ ________________________________________________________________________________ ‎‎□ tijorat siri rejimi oʻrnatilsin; ‎□ tijorat siri rejimini oʻrnatish maqsadga muvofiq emas. ‎‎Komissiya aʼzolarining alohida fikrlari: ______________________________________________ _________________________________________________________________________________ ‎‎(Komissiya aʼzosining F.I.O.) ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎(Komissiya aʼzosining muhokamada aytilgan alohida fikri) Komissiya raisi:‎ ‎___________ ‎(lavozimi, ‎ ‎___________‎‎___________ ‎‎F.I.O. ‎___________ imzo)‎‎‎ ‎ ‎ Komissiyaning masʼul kotibi‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________________________________________________________ ‎ (lavozimi, ‎F.I.O. imzo)‎ Komissiya aʼzolari:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________________________________ ‎ (lavozimi, ‎ ‎F.I.O. ‎ imzo) ‎ ____________________________________________________________________‎‎ ‎ (lavozimi, ‎ ‎F.I.O. ‎ imzo) ‎ ____________________________________________________________________‎‎‎‎ ‎ (lavozimi, ‎ ‎F.I.O. ‎ imzo)‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎_______________________ ‎(tashkilot nomi) ‎rahbarining ‎20___ yil “___” _________dagi ‎_________-son buyrugʻi ‎bilan amalga kiritilgan ‎‎Tashkilotning tijorat siri ‎ ROʻYXATI T/r‎ ‎‎Tashkilotning tijorat sirini tashkil etuvchi tijorat qimmatiga ega axborot ‎‎Tijorat siri rejimining amal qilish muddati Tijorat siri rejimining olib tashlanishi haqida maʼlumotlar‎‎ 1.‎ ‎ ‎ 2.‎ ‎ ‎ ‎‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________ ‎(tashkilot nomi) ‎rahbarining ‎20___ yil “___” _________dagi ‎_________-son buyrugʻi bilan ‎amalga kiritilgan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tijorat siri boʻyicha komissiyaning tijorat siri rejimini bekor qilish (muddatini oʻzgartirish) toʻgʻrisida ‎BAYONNOMASI ‎‎ ‎20__ yil “__” _____________ __ -son Qatnashdilar: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi — ‎ ‎‎____________________________________________________________________ ‎(F.I.O., lavozimi) Komissiyaning masʼul kotibi — ‎ ‎‎____________________________________________________________________ ‎(F.I.O., lavozimi) Komissiya aʼzolari: ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎(F.I.O., lavozimi) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎ ‎(F.I.O., lavozimi) ‎ ‎‎___________________________________________________________________ ‎‎‎(F.I.O., lavozimi) Kun tartibi: __________________________ga nisbatan tijorat siri rejimini bekor qilish (muddatini oʻzgartirish) toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqish. Eshitildi:_________________________________________________________________________ ‎‎(maʼruzachining F.I.O.) ‎_________________________________________________________________________________ quyidagi sabablarga koʻra (bir yoki bir nechta sabablar tanlansin): ‎‎□ tijoratdagi qiymatining yoʻqolishi; ‎‎□ eʼlon qilinishi sababli hammaga maʼlum boʻlgan axborot toifasiga oʻtishi, eʼlon qilinish sanasi _______________, eʼlon qilinish manbasi ______________________; ‎□ tijorat siri rejimi amal qilishining belgilangan muddati oʻtishi; ‎□ tijorat siri rejimi amal qilishining muddatini uzaytirish maqsadga muvofiqligi. ‎Quyidagi axborotga nisbatan tijorat siri rejimi bekor qilinsin (muddati oʻzgartirilsin): ‎— (tijorat siri roʻyxati boʻyicha raqami ____________) ‎— (tijorat siri roʻyxati boʻyicha raqami ____________) ‎— (tijorat siri roʻyxati boʻyicha raqami ____________) ‎ ‎Komissiya aʼzolari: _________________________________________________________________ ‎‎(F.I.O.) ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎(Komissiya aʼzosining muhokamada aytilgan alohida fikri) Komissiya raisi:‎ ‎ ‎ _____________ ‎(lavozimi, ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎ ‎ ‎F.I.O. ‎ ‎‎ _____________‎ ‎imzo)‎ ‎ ‎ Komissiyaning masʼul kotibi ‎ _____________ ‎(lavozimi, ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎F.I.O. ‎ ‎‎ _____________‎ ‎imzo)‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya aʼzolari:‎‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________ ‎(lavozimi, ‎‎_____________ ‎(lavozimi, ‎‎_____________ ‎(lavozimi,‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎ ‎F.I.O. ‎‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎ ‎F.I.O. ‎‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________ ‎‎ ‎‎F.I.O.‎‎ _____________‎ ‎imzo)‎ ‎_____________‎ ‎imzo)‎ ‎_____________‎ ‎imzo)‎‎ ‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 4-ILOVA

‎‎Tijorat siri aks etgan moddiy jismlarning qabul qilish-topshirish D‎ALOLATNOMASI ‎ ______-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎201__ yil “__” ____________ ‎ ‎ ‎‎___________________ tashkiloti rahbarining _________dagi _____-son buyrugʻiga va tashkilot rahbarining _______dagi ______-son buyrugʻi bilan tasdiqlangan Tijorat siri roʻyxatiga muvofiq, __________________________________ topshirdim, ‎‎(lavozim, F.I.O., imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________ ___________________________ning quyidagi ‎‎(lavozim, F.I.O., imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni qabul qildim: ‎— _________ ta (varaqda, gigabayt) tijorat siri aks etgan moddiy jismlar.

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 5-ILOVA

‎‎____________________________________ ‎ (tashkilotning nomi) ‎____________________________________ ‎(tarkibiy boʻlinmaning nomi) ‎ ‎Tashkilotga kelib tushgan tijorat siri aks etgan moddiy jismlarni roʻyxatga olish ‎JURNALI ‎ T/r‎‏‎ Roʻyxatga olish kirish raqami va sanasi‎‏ Joʻnatuvchining sanasi va chiqish raqami‎‏ Joʻnatuvchi tashkilot nomi‎‏‎ Hujjatning qisqacha mazmuni‎‏‎ ‎‎Varaqlar soni va nusxa raqami asosiy hujjatlar‎ ilovalar‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Hujjatdagi rezolyutsiya‎ Ijro muddati (mavjud boʻlsa)‎ Hujjatni qabul qilish sanasi, F.I.O., imzo‎ Hujjatni qaytarish sanasi, imzo, F.I.O.‎ Yigʻma jild raqami‎ Yoʻq qilinganlik haqida belgi (yoʻq qilinganlik haqida dalolatnoma raqami va sanasi)‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 6-ILOVA

‎‎____________________________________ ‎ (tashkilotning nomi) ‎____________________________________ ‎(tarkibiy boʻlinmaning nomi) ‎ Hujjatlar koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish ‎JURNALI ‎ T/r‎ Kirim raqami, sanasi‎‏ Hujjat qayerdan kelib tushgan va qayerga yuborilgan‎‏ Hujjatning koʻrinishi va qisqa mazmuni‎‏ ‎ Varaqlar soni va nusxa raqami‎‎ Hujjat ijroga kimga topshirildi, imzo va sana‎‏ asosiy hujjatning‎ ilovaning‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Hujjat ijrochidan olinganligi haqida imzo va sana Hujjat tikilgan yigʻmajild raqami Hujjat mavjudligi tekshirilganligi haqida belgi Hujjat yoʻq qilinganligi (arxivga topshirilgan- ligi) haqida dalolatnomaning soni va sanasi Izoh 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 7-ILOVA

‎‎____________________________________ ‎ (tashkilotning nomi) ‎____________________________________ ‎(tarkibiy boʻlinmaning nomi) ‎ Axborot hajmli jismlar koʻrinishidagi tijorat siri aks etgan moddiy jismlar harakatining hisobini yuritish ‎JURNALI ‎ T/r AHJ turi va oʻlchami AHJ raqami va kelib tushish sanasi AHJ qayerdan kelib tushgan va qayerga yuborilgan AHJdagi axborotning qisqacha mazmuni AHJ ijroga kimga topshirildi, imzo va sana‏‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tijorat siriga masʼul shaxsning AHJni olganligi haqida tilxati va sanasi‎ AHJning joyi, yigʻmajildi raqami‎ AHJ mavjudligi tekshirilganligi haqida belgi‎ AHJdagi axborotning yoʻq qilinganligi haqida dalolatnomaning soni va sanasi‎ AHJning hisobdan chiqarilganligi haqida maʼlumot‎‎ Izoh‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎‎ 10‎ 11‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 8-ILOVA

____-sonli “Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻma-jilddagi hujjatlarning ‎ICHKI ROʻYXATI ‎ T/r‎ Hujjat soni‎ Hujjat kiritilgan sana‎ Hujjatning nomi va qisqacha mazmuni‎ Varaqlar soni‎ Nusxalar soni‎ Nusxalar soni‎ ...‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Jami: ________________________________ ta hujjat. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(raqamlar va harflar bilan) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎(lavozim‎‎ __________________ ‎F.I.O.‎‎ _______________ ‎imzo)‎‎ ‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 9-ILOVA

‎‎“Tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajilddan olingan hujjatlar boʻyicha ‎MAʼLUMOTNOMA ‎‎_____________________dagi _________-sonli hujjat yigʻmajilddan ___________ varaqda olindi. __________________________________________________________________________________ ‎(boshqa yigʻmajildga tikilgan taqdirda, yangi yigʻmajild raqami koʻrsatiladi;‎ ‎__________________________________________________________________________________ ‎yuborilganda — qayerga yuborilgan, qancha muddatga, yuborish va qaytarish sanasi koʻrsatilgan holda; ‎__________________________________________________________________________________ ‎yoʻq qilinganda — yoʻq qilish dalolatnomasi raqami va sanasi) ‎Asos: _____________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________ ‎(lavozim ‎‎ _____________ ‎F.I.O.‎‎ _____________ ‎imzo)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xodimlari tijorat siridan foydalanadigan korxonalar va tashkilotlar uchun tijorat siri rejimiga rioya etilishi boʻyicha namunaviy nizomga 10-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎“TASDIQLAYMAN” ‎tashkilot rahbari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(imzo‎‎ ‎‎_______________________ ‎F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎201__ yil “___” _____________ ‎‎______________________ ‎(tashkilotning nomi) ‎ ‎Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar va “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar mavjudligini tekshirish ‎______-son DALOLATNOMASI ‎ ‎‎Asos ____________________________________________________________________________ ‎(har yilgi xatlov, tijorat siri aks etgan moddiy jismlar yoʻqotilganda, tijorat siri ‎_________________________________________________________________________________ ‎aks etgan moddiy jismlarni roʻyxatga olish, hisobini yuritish, saqlashga masʼul shaxs almashganda ‎_________________________________________________________________________________ ‎‎(boʻshaganda) oʻtkaziladigan navbatdan tashqari tekshirish) ‎ ‎Tekshirishda quyidagilar aniqlandi: ‎ ‎1. Hisobga olish maʼlumotlari boʻyicha hammasi boʻlib hisobda turadi: ‎ ‎ ‎ ‎‎________ta tijorat siri aks etgan moddiy jism; ‎________ta “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar. ‎‎Mavjud: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________ta tijorat siri aks etgan moddiy jism; ‎________ta “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar. ‎‎Aniqlanmadi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________ta tijorat siri aks etgan moddiy jism; ‎________ta “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar. ‎‎ ‎2. Hisobga olish maʼlumotlariga kiritilmagan quyidagilar aniqlandi: ‎ ‎ ‎ ‎‎________ta tijorat siri aks etgan moddiy jism; ‎________ta “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar. ‎‎ ‎3. Tijorat siri aks etgan moddiy jismlar ahvolining tavsifi _____________________________ ________________________________________________________________________________ ‎(qoniqarli, qoniqarsiz, shikastlar bilan, shikastsiz) ‎‎“tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar ahvolining tavsifi __________________________ _________________________________________________________________________________ ‎(qoniqarli, qoniqarsiz, shikastlar bilan, shikastsiz) ‎‎Komissiya tomonidan tijorat siri aks etgan moddiy jismlar yoki _______________-sonli ‎“tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar tanlab olish yoʻli bilan tekshirildi. ‎ ‎Ulardan: ____________________________ta tijorat siri aks etgan moddiy jismlar yoki ____________________________________ sonli “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar mavjud; ‎ ‎________________________________ta tijorat siri aks etgan moddiy jismlar yoki ____________________________________-sonli “tijorat siri” grifi qoʻyilgan yigʻmajildlar aniqlanmadi. ‎ ‎Tekshirish natijasi boʻyicha qaror _______________________________ ‎ ‎Komissiya raisi: ___________________ ‎(lavozimi _____________ ‎F.I.O. ‎‎ _________________ ‎imzo)‎‎ ‎ ‎ ‎Komissiyaning masʼul kotibi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________ ‎(lavozimi ‎‎ _____________ ‎F.I.O. ‎‎ ‎‎ _________________ ‎ ‎imzo)‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Komissiya aʼzolari: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ___________________ ‎(lavozimi ‎___________________ ‎(lavozimi ‎___________________ ‎(lavozimi ‎‎_____________ ‎F.I.O. ‎_____________ ‎F.I.O. ‎_____________ ‎F.I.O. ‎‎_________________ ‎ ‎ ‎imzo)‎‎ ‎_________________ ‎ ‎ ‎imzo)‎‎ ‎_________________ ‎ ‎‎imzo)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___yil “___” _____________ ‎__ ‎ ‎ ‎ ‎

Rais D. XIDOYATOV

Savdo-sanoat palatasi raisi A. SHAYXOV

Toshkent sh.,

2016-yil 21-iyun,

2016-yil 21-iyun

01/26-26/40-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 30-son, 370-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 14.05.2025-y., 10/25/2818-1/0436-son)

lex.uz