📅 2016-yil 12-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 12-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 12 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 июля 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства народного образования Министерства финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 July 2016 · Ministry and agency documents · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ, 52-сон қарорига ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумий ўрта таълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига (бундан буён матнда умумий ўрта таълим муассасалари деб юритилади) татбиқ этилади .
2. Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатлар) узайтирилган кун гуруҳлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида низомга мувофиқ фаолият юритади.
3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида тўлов ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ундирилади .
4. Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳидаги болалар сони 25 — 30 нафар этиб белгиланади.
2-боб. Тўловни амалга ошириш
5. Тўлов ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) билан умумий ўрта таълим муассасаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
6. Ота-оналар томонидан шартнома шартларининг лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўловнинг шартномада белгиланган миқдорда узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳларида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади.
7. Умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳлари учун тўланадиган тўлов ўқув йили (сентябрь — май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади. Жорий ой учун тўлов шу ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
8. Тўлов тижорат банки орқали исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда, шу жумладан банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этилади.
9. Тўлов умумий ўрта таълим муассасасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
3-боб. Тўлиқ қатнашилмаган кунлар учун тўлов ҳисоб-китоби
10. Ота-онанинг ёзма аризасига асосан, боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатиладиган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда узайтирилган кун гуруҳига қатнашадиган кунлар учун тўланади.
11. Боланинг ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин, шунингдек ота-оналарнинг меҳнат таътили пайтида ёки бошқа сабабларга кўра бола узайтирилган кун гуруҳига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган тақдирда, ота-онанинг ёзма аризасига асосан, ушбу кунлар учун олдиндан амалга оширилган тўлов кейинги ойлар учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади.
Бунда боланинг узайтирилган кун гуруҳига келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
12. Бир кунлик тўлов миқдори ойлик тўлов миқдорини узайтирилган кун гуруҳи иш кунларининг режадаги сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
13. Боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
14. Тўланиши белгиланган охирги кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳида бўлиши тўхтатилади.
15. Тўлов амалга оширилмаганлиги оқибатида келиб чиққан қарздорлик тўлиқ бартараф этилмагунга қадар боланинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳига қатнашига рухсат берилмайди ҳамда қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган ҳолларда, базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган санадан бошлаб тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.
4-боб. Тўловдан озод қилиш
17. Умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда давлат таъминотидаги оила ва камбағал оила фарзандларига, шундан сўнг камбағаллик чегарасидаги оила фарзандларига имтиёз берилади.
18. Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар рўйхати улар Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумот асосида шакллантирилади.
Бунда маълумот умумий ўрта таълим муассасалари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширилади.
19. Тўловдан озод қилинадиган Ижтимоий реестрдаги оила фарзандлари рўйхати ўқув йилининг 25 сентябрь санасига қадар умумий ўрта таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
20. Тўловдан озод қилинган болаларнинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳларига қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар тўловдан озод қилинган болалар рўйхатига кирмай қолган Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳисобига тўлдирилади.
5-боб. Тўловдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
21. Тўловдан тушган маблағлар умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳларининг тарбиячилари (бундан буён матнда тарбиячи деб юритилади) меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига мақсадли тартибда йўналтирилади.
22. Тарбиячиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори педагог ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
23. Тарбиячиларга меҳнат таътили бериш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Меҳнат таътили муддати белгиланган тартибда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.
24. Тарбиячиларнинг меҳнат ҳақи ва меҳнат таътили ҳақига тўловлар амалга оширилганидан кейин бўшаб қолган маблағлар уларни моддий рағбатлантириш харажатларига, шунингдек кузатув кенгашининг розилиги билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатларга эркин йўналтирилиши мумкин.
6-боб. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
25. Узайтирилган кун гуруҳларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш умумий ўрта таълим муассасасининг бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан амалга оширилади.
26. Бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек тўловлардан тушадиган маблағларнинг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳисоботларини тузиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Якуний қоидалар
27. Умумий ўрта таълим муассасасининг директори ва бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош бухгалтери тўловларнинг мақсадли сарфланиши учун жавобгар ҳисобланади.
28. Тўловлардан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат департаменти томонидан олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 12 июль,
Тошкент ш.,
2016 йил 12 июль,
7-мҳ-сон
52-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining
Qarori
NIZOM
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini undirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2010-yil 24-dekabrdagi PQ-1449-son “Oʻzbekiston Respublikasining 2011-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari prognozi va Davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligi qaror qiladi:
1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini undirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligining 2016-yil 12-iyuldagi 7-mh, 52-son qaroriga ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini undirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2010-yil 24-dekabrdagi PQ-1449-son “Oʻzbekiston Respublikasining 2011-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari prognozi va Davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini (bundan buyon matnda toʻlov deb yuritiladi) undirish va undan foydalanish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga (bundan buyon matnda umumiy oʻrta taʼlim muassasalari deb yuritiladi) tatbiq etiladi .
2. Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining (maktablar, maktab-internatlar) uzaytirilgan kun guruhlari Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisida nizomga muvofiq faoliyat yuritadi.
3. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhlarida toʻlov har bir oy uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 foizi miqdorida undiriladi .
4. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhidagi bolalar soni 25 — 30 nafar etib belgilanadi.
2-bob. Toʻlovni amalga oshirish
5. Toʻlov ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (bundan buyon matnda ota-onalar deb yuritiladi) bilan umumiy oʻrta taʼlim muassasasi oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida amalga oshiriladi.
6. Ota-onalar tomonidan shartnoma shartlarining lozim darajada bajarilmasligi, shu jumladan toʻlovning shartnomada belgilangan miqdorda uzrli sabablarsiz toʻlanmasligi bolaning umumiy oʻrta taʼlim muassasasi uzaytirilgan kun guruhlarida boʻlishini toʻxtatish uchun asos boʻladi.
7. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi uzaytirilgan kun guruhlari uchun toʻlanadigan toʻlov oʻquv yili (sentabr — may oylari) davomida oyma-oy toʻlab boriladi. Joriy oy uchun toʻlov shu oyning oʻninchi sanasidan kechiktirmasdan amalga oshiriladi.
8. Toʻlov tijorat banki orqali istalgan shaklda (naqd pul yoki naqd pulsiz shaklda, shu jumladan bank plastik kartochkalari orqali va pul oʻtkazish yoʻli bilan) toʻlanadi. Bunda toʻlovning amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga taqdim etiladi.
9. Toʻlov umumiy oʻrta taʼlim muassasasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
3-bob. Toʻliq qatnashilmagan kunlar uchun toʻlov hisob-kitobi
10. Ota-onaning yozma arizasiga asosan, bolaning uzaytirilgan kun guruhiga qatnashi vaqtinchalik yoki butunlay toʻxtatiladigan taqdirda, toʻlov toʻliq boʻlmagan oy uchun, yaʼni bola amalda uzaytirilgan kun guruhiga qatnashadigan kunlar uchun toʻlanadi.
11. Bolaning oʻzi yoki oila aʼzolarining kasalligi, karantin, shuningdek ota-onalarning mehnat taʼtili paytida yoki boshqa sabablarga koʻra bola uzaytirilgan kun guruhiga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan taqdirda, ota-onaning yozma arizasiga asosan, ushbu kunlar uchun oldindan amalga oshirilgan toʻlov keyingi oylar uchun toʻlovni amalga oshirishda hisobga olinadi.
Bunda bolaning uzaytirilgan kun guruhiga kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi oy uchun toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi.
12. Bir kunlik toʻlov miqdori oylik toʻlov miqdorini uzaytirilgan kun guruhi ish kunlarining rejadagi soniga boʻlish yoʻli bilan aniqlanadi.
13. Bolaning uzaytirilgan kun guruhiga qatnashi vaqtincha yoki butunlay toʻxtatilishi toʻgʻrisida ota-onaning yozma arizasi boʻlmagan hollarda toʻlov toʻliq oy uchun hisoblanadi va umumiy asoslarda undiriladi.
14. Toʻlanishi belgilangan oxirgi kundan boshlab ikki hafta mobaynida toʻlov belgilangan miqdorda va uzrli sabablarsiz toʻlanmagan taqdirda, bolaning umumiy oʻrta taʼlim muassasasi uzaytirilgan kun guruhida boʻlishi toʻxtatiladi.
15. Toʻlov amalga oshirilmaganligi oqibatida kelib chiqqan qarzdorlik toʻliq bartaraf etilmagunga qadar bolaning umumiy oʻrta taʼlim muassasasi uzaytirilgan kun guruhiga qatnashiga ruxsat berilmaydi hamda qarzdorlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undiriladi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni asosida bazaviy hisoblash miqdori oʻzgargan hollarda, bazaviy hisoblash miqdori oʻzgargan sanadan boshlab toʻlov qayta hisob-kitob qilinadi.
4-bob. Toʻlovdan ozod qilish
17. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasining uzaytirilgan kun guruhlariga qatnaydigan bolalar umumiy sonining 15 foizi doirasida Ijtimoiy reyestrdagi oilalar farzandlari toʻlovdan ozod qilinadi. Bunda birinchi navbatda davlat taʼminotidagi oila va kambagʻal oila farzandlariga, shundan soʻng kambagʻallik chegarasidagi oila farzandlariga imtiyoz beriladi.
18. Toʻlovdan ozod qilinadigan oʻquvchilar roʻyxati ular Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning aʼzosi ekani haqidagi maʼlumot asosida shakllantiriladi.
Bunda maʼlumot umumiy oʻrta taʼlim muassasalari tomonidan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tekshiriladi.
19. Toʻlovdan ozod qilinadigan Ijtimoiy reyestrdagi oila farzandlari roʻyxati oʻquv yilining 25-sentabr sanasiga qadar umumiy oʻrta taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
20. Toʻlovdan ozod qilingan bolalarning umumiy oʻrta taʼlim muassasasi uzaytirilgan kun guruhlariga qatnashi toʻxtatilishi natijasida boʻshab qolgan oʻrinlar toʻlovdan ozod qilingan bolalar roʻyxatiga kirmay qolgan Ijtimoiy reyestrdagi oilalar farzandlari hisobiga toʻldiriladi.
5-bob. Toʻlovdan tushadigan mablagʻlardan foydalanish
21. Toʻlovdan tushgan mablagʻlar umumiy oʻrta taʼlim muassasasi uzaytirilgan kun guruhlarining tarbiyachilari (bundan buyon matnda tarbiyachi deb yuritiladi) mehnatiga haq toʻlash xarajatlariga maqsadli tartibda yoʻnaltiriladi.
22. Tarbiyachilarning oylik ish haqi miqdori pedagog xodimlar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy tarif stavkalaridan kelib chiqib hisoblanadi.
23. Tarbiyachilarga mehnat taʼtili berish mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi. Mehnat taʼtili muddati belgilangan tartibda ishlangan vaqtga mutanosib ravishda hisoblab chiqariladi.
24. Tarbiyachilarning mehnat haqi va mehnat taʼtili haqiga toʻlovlar amalga oshirilganidan keyin boʻshab qolgan mablagʻlar ularni moddiy ragʻbatlantirish xarajatlariga, shuningdek kuzatuv kengashining roziligi bilan qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa xarajatlarga erkin yoʻnaltirilishi mumkin.
6-bob. Buxgalteriya hisobi va hisoboti
25. Uzaytirilgan kun guruhlarining buxgalteriya hisobini yuritish umumiy oʻrta taʼlim muassasasining buxgalteri yoki maktabgacha va maktab taʼlimi tuman (shahar) boʻlimlarida markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.
26. Buxgalteriya hisobini yuritish, shuningdek toʻlovlardan tushadigan mablagʻlarning kirim qilinishi va sarflanishi hisobotlarini tuzish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
7-bob. Yakuniy qoidalar
27. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasining direktori va buxgalteri yoki maktabgacha va maktab taʼlimi tuman (shahar) boʻlimlarida markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatining bosh buxgalteri toʻlovlarning maqsadli sarflanishi uchun javobgar hisoblanadi.
28. Toʻlovlardan tushgan mablagʻlarning oʻz vaqtida qabul qilinishi hamda maqsadli sarflanishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Ichki audit va moliyaviy nazorat departamenti tomonidan olib boriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalarining budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanish yuzasidan dastlabki va joriy nazoratni amalga oshiradi.
29. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV
Moliya vaziri R. AZIMOV
Toshkent sh.,
2016-yil 12-iyul,
Toshkent sh.,
2016-yil 12-iyul,
7-mh-son
52-son