📅 2016-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 августа 2016 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 August 2016 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини саноат салоҳиятини янада ошириш асосида хом ашё маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятлари ҳамда мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик соҳасини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлашни кенгайтириш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тизимларини жадал ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2016 — 2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур деб аталади) тасдиқлансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини манзилли рўйхати 1-иловага * мувофиқ;
хизматлар кўрсатиш соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага * мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни барқарор ривожлантириш лойиҳалари манзилли рўйхати 3-иловага * мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги соҳасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар 3а-иловага * мувофиқ;
ирригация-мелиорация тизимини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 3б-иловага * мувофиқ;
яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар 3в-иловага * мувофиқ;
бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар 4-иловага * мувофиқ;
суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5-иловага * мувофиқ;
электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5а-иловага * мувофиқ;
телекоммуникация ва алоқа хизматини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5б-иловага * мувофиқ;
тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5в-иловага * мувофиқ;
халқ таълими муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари 6-иловага * мувофиқ;
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 6а-иловага * мувофиқ;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 6б-иловага * мувофиқ;
касб-ҳунар коллежларини моддий техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари 6в-иловага * мувофиқ;
автомобиль йўллари ва йўл бўйи инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари 7-иловага * мувофиқ.
2. Вазирлик ва идоралар, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон тумани ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускорлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологиялар (асбоб-ускуналар) билан тўлиқ таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Дастур параметрларини бажарилишини таъминлаш юзасидан вазирлик ва идора, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага * мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳи (Ибрагимов) ҳар чоракда Дастур бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишларни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида муҳокама қилиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар йили шакллантириладиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаштирган ҳолда мазкур қарор асосида амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларининг киритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Дастурни бажарилиши учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон туман ҳокимлиги билан биргаликда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ирригация-мелиорация тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда Нишон тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Дастурда белгиланган тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, «Ўзавтойўл» ДАК, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон туман ҳокимлиги туман ҳудудидан ўтувчи халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
9. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон тумани ҳокимлиги билан биргаликда аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган (балонли) газ билан, шунингдек Дастур доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари асосида ишлаб чиқариш корхоналарини ўз вақтида электр ва газ тармоқларига уланиш ҳамда узлуксиз электр ва газ билан таъминлаш чораларини кўрсин.
10. «Давархитектқурилиш» қўмитаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳа ташаббускорларига ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган муддатларда тайёрлаш ва расмийлаштириш учун Нишон туман ҳокимлигига киритиш, шунингдек Давлат хизматлари марказлари орқали объектларда қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини таъминласин.
11. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Нишон тумани ҳокимлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Нишон шаҳрининг архитектура қиёфасини ўзгартириш, замонавий объектлар ва хиёбонлар ташкил этилиши назарда тутилган марказий Ўзбекистон кўчасининг батафсил режалаштириш лойиҳасини тайёрласин ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда, Дастурда белгиланган йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш босқичларига ва янги саноат корхоналари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш қувватларини ўзаро боғлиқликда жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
12. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни сотиб олиш учун чет эл валютасида кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов, Б.И. Закиров ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 август,
258-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Qashqadaryo viloyatining Nishon tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Qashqadaryo viloyatining Nishon tumanini sanoat salohiyatini yanada oshirish asosida xomashyo mahsulotlarini qayta ishlash imkoniyatlari hamda mavjud resurslardan toʻliq va samarali foydalanish, qishloq xoʻjalik sohasini moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlashni kengaytirish, ishlab chiqarish infratuzilmasi va muhandislik-kommunikatsiya tizimlarini jadal rivojlantirish, servis va xizmat koʻrsatish sohasini yanada yaxshilash, aholi daromadlari va bandligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2016 — 2018-yillarda Qashqadaryo viloyatining Nishon tumanini kompleks rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur deb ataladi) tasdiqlansin. Dastur quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
oziq-ovqat va nooziq-ovqat isteʼmol tovarlari, shuningdek qurilish materiallarini ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiyalash, yangidan barpo etish, texnik va texnologik jihatdan yangilash boʻyicha investitsiya loyihalarini manzilli roʻyxati 1-ilovaga * muvofiq;
xizmatlar koʻrsatish sohasi va servis infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha investitsiya loyihalari roʻyxati 2-ilovaga * muvofiq;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishni barqaror rivojlantirish loyihalari manzilli roʻyxati 3-ilovaga * muvofiq;
qishloq xoʻjaligi sohasining moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash boʻyicha chora-tadbirlar 3a-ilovaga * muvofiq;
irrigatsiya-melioratsiya tizimini yanada yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar 3b-ilovaga * muvofiq;
yaylov yerlardan foydalanish samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar 3v-ilovaga * muvofiq;
boʻsh turgan va foydalanilmayotgan obyektlardan samarali foydalanish boʻyicha chora-tadbirlar 4-ilovaga * muvofiq;
suyultirilgan gaz taʼminotini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar 5-ilovaga * muvofiq;
elektr energiyasi taʼminotini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar 5a-ilovaga * muvofiq;
telekommunikatsiya va aloqa xizmatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar 5b-ilovaga * muvofiq;
toza ichimlik suvi bilan taʼminlash va oqova suv taʼminotini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar 5v-ilovaga * muvofiq;
xalq taʼlimi muassasalarining moddiy texnika bazasini rivojlantirish chora-tadbirlari 6-ilovaga * muvofiq;
sogʻliqni saqlash tizimini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar 6a-ilovaga * muvofiq;
ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar 6b-ilovaga * muvofiq;
kasb-hunar kollejlarini moddiy texnika bazasini rivojlantirish chora-tadbirlari 6v-ilovaga * muvofiq;
avtomobil yoʻllari va yoʻl boʻyi infratuzilmasini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlari 7-ilovaga * muvofiq.
2. Vazirlik va idoralar, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Nishon tumani hokimligi, loyiha tashabbuskorlari va boshqa tashkilotlar bilan birgalikda bir oy muddatda Dasturga kiritilgan loyihalarni amalga oshirishda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va davlat ekspertizasidan oʻtkazish, qurilish-montaj ishlarini bajarish, zamonaviy texnologiyalar (asbob-uskunalar) bilan toʻliq taʼminlash hamda ishlab chiqarish quvvatlarini ishga tushirish muddatlarini hisobga olgan holda, tarmoq jadvallarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
3. Dastur parametrlarini bajarilishini taʼminlash yuzasidan vazirlik va idora, tijorat banklari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika ishchi guruhi tarkibi 8-ilovaga * muvofiq tasdiqlansin.
Respublika ishchi guruhi (Ibragimov) har chorakda Dastur bajarilishi yuzasidan olib borilayotgan ishlarni Qashqadaryo viloyati hokimligida muhokama qilib borsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat va sport ishlari vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan birgalikda har yili shakllantiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturiga moliyalashtirish manbalari va hajmlarini aniqlashtirgan holda mazkur qaror asosida amalga oshirilishi nazarda tutilgan investitsiya loyihalarining kiritilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda asoslangan hisob-kitoblar boʻyicha Dasturni bajarilishi uchun zarur mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi Qashqadaryo viloyati hokimligi, Nishon tuman hokimligi bilan birgalikda tumanda qishloq xoʻjaligi sohasini moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va irrigatsiya-melioratsiya tadbirlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlasin.
7. Qashqadaryo viloyati hokimligi “Oʻzkommunxizmat” agentligi bilan birgalikda Nishon tumani aholisini toza ichimlik suvi bilan taʼminlash boʻyicha Dasturda belgilangan tadbirlarni oʻz muddatlarida amalga oshirish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Respublika yoʻl jamgʻarmasi, “Oʻzavtoyoʻl” DAK, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Nishon tuman hokimligi tuman hududidan oʻtuvchi xalqaro, davlat va mahalliy ahamiyatga ega avtomobil yoʻllarini rekonstruksiya qilish hamda taʼmirlash ishlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlasin.
9. “Oʻzbekenergo” AJ, “Oʻztransgaz” AK, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Nishon tumani hokimligi bilan birgalikda aholini elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan (balonli) gaz bilan, shuningdek Dastur doirasida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari asosida ishlab chiqarish korxonalarini oʻz vaqtida elektr va gaz tarmoqlariga ulanish hamda uzluksiz elektr va gaz bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
10. “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi bilan birgalikda Dasturga kiritilgan investitsiya loyihalarini amalga oshirishda loyiha tashabbuskorlariga yer uchastkalarini tanlash va ajratish hujjatlarini qonunchilikda belgilangan muddatlarda tayyorlash va rasmiylashtirish uchun Nishon tuman hokimligiga kiritish, shuningdek Davlat xizmatlari markazlari orqali obyektlarda qurilish-montaj ishlarini olib borishga ruxsatnomalar belgilangan tartibda berilishini taʼminlasin.
11. Qashqadaryo viloyati hokimligi va Nishon tumani hokimligi “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi bilan birgalikda joriy yilning 1-sentabriga qadar Nishon shahrining arxitektura qiyofasini oʻzgartirish, zamonaviy obyektlar va xiyobonlar tashkil etilishi nazarda tutilgan markaziy Oʻzbekiston koʻchasining batafsil rejalashtirish loyihasini tayyorlasin va kelishish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
Bunda, Dasturda belgilangan yoʻl-transport va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini rivojlantirish bosqichlariga va yangi sanoat korxonalari hamda boshqa ishlab chiqarish quvvatlarini oʻzaro bogʻliqlikda joylashtirilishiga alohida eʼtibor qaratilsin.
12. Tijorat banklariga Dasturga kiritilgan investitsiyaviy loyihalarni moliyalashtirish uchun belgilangan tartibda kreditlar, shu jumladan respublikada ishlab chiqarilmaydigan asbob-uskunalar va ularga butlovchi buyumlarni sotib olish uchun chet el valyutasida kreditlar ajratish tavsiya etilsin.
13. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari Gʻ.I. Ibragimov, B.I. Zakirov va Qashqadaryo viloyati hokimi Z.Sh. Ruziyev zimmalariga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2016-yil 11-avgust,
258-son