📅 2016-yil 25-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 25-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 25 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июля 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства народного образования Министерства финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 July 2016 · Ministry and agency documents · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон « Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида »ги, 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон « Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 2 ва 4-сонли «Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1768, 2008 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сон қарорига ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларга нисбатан татбиқ этилади, турли касалликлар билан касалланган болалар учун мактаб-интернатлар ҳамда етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун мактаб-интернатлар бундан мустасно .
2. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда ташкилотнинг моддий-техника базасини яхшилашга, авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади .
Бунда ташкилотнинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
2-боб. Болалар таъминоти учун тўловларни амалга ошириш
3. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланади.
4. Мактабгача таълим ташкилотига битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар қатнаса, уларнинг ҳар бирига ушбу тоифадаги оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов миқдорлари қўлланилади. Бунда битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар турли мактабгача таълим ташкилотига қатнаса, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) бир фарзанди борадиган мактабгача таълим ташкилотига иккинчи фарзанди борадиган мактабгача таълим ташкилотидан унинг қатнаши тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.
5. Мактабгача таълим ташкилотларида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
6. Болалар таъминоти учун тўловлар ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаб-интернатлар ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
7. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўловлар ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўловлар эса, бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда мактабгача таълим ташкилотига қатнайдиган (мактаб-интернатида бўладиган) кунларга мутаносиб равишда тўланади.
8. Ота-оналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўлов шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-оналар билан тузилган шартноманинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади ва бу боланинг мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бунда тўлов амалга оширилмаганлиги боланинг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди.
9. Мактабгача таълим ташкилотидаги бола таъминоти учун ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов 60 кун ичида тўлаб берилганда, болани тегишли мактабгача таълим ташкилотига тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Мазкур муддат ўтиб кетган тақдирда, мактабгача таълим ташкилотига болани тиклаш янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мактаб-интернатидаги бола таъминоти учун ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов у амалга оширилган кундан бошлаб бола мактаб-интернатида бўлиши тикланади.
10. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш орқали), шунингдек ва электрон тўлов йўли билан тўланади.
11. Болалар таъминоти учун тўловлар мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатининг тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
3-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов ҳисоб-китоби
12. Мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
13. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактабгача таълим ташкилотига келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади.
Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.
14. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади.
Боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Боланинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.
4-боб. Мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ҳисоб-китоби
15. Мактаб-интернатдаги бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
16. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли бола мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактаб-интернатда бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.
17. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактаб-интернатда бўлиши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактаб-интернатда бўлган кунлар учун тўланади.
Боланинг мактаб-интернатда бўлиши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Боланинг мактаб-интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.
18. Ёзги таътиллар даврида мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.
5-боб. Болалар таъминоти учун тўловдан озод қилиш
19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда давлат таъминотидаги оила ва камбағал оила фарзандларига, шундан сўнг камбағаллик чегарасидаги оила фарзандларига имтиёз берилади.
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.
Бунда, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар улар ушбу марказларда бўлган вақт мобайнида тўловдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПФ-133-сон «Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар 2028 йил 1 январга қадар ота-оналар тўловидан озод қилинади.
20. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида шакллантирилади:
а) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун улар Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси экани ҳақида маълумотнома;
б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):
боқувчисини йўқотган аёл боқувчисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;
боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;
ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;
давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома.
в) ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;
г) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизларнинг фарзандлари учун уларнинг онаси ушбу марказларга жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумот;
д) Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлигини тасдиқловчи маълумот.
Бунда, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотнома мактабгача таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
21. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тегишли мактабгача таълим ташкилоти (мактаб-интернати) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
22. Рўйхатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади.
23. Тўловдан озод қилинган болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига (мактаб-интернатга) қатнаши (бўлиши) тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар захирадан тўлдириб борилади.
24. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати у тасдиқлангандан кейин ўқув йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
6-боб. Якуний қоидалар
25. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловларнинг кирим қилиниши ва уларнинг мақсадли сарфланиши бўйича бюджет ҳисоби ва ҳисоботи мазкур ташкилотларнинг бухгалтерияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
26. Болалар таъминоти учун тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз муддатида тўланиши, ҳисоби ва ҳисоботининг юритилиши, тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
28. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонлар
1. Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси).
2. Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик).
3. Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши).
4. Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат).
5. Психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми).
6. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик).
7. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 июль,
Тошкент ш.,
2016 йил 25 июль,
2016 йил 8 июль
8-мҳ-сон
55-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining
Qarori
NIZOM
ROʻYXATI
Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2007-yil 12-dekabrdagi PQ-744-son “ Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari va Davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida ”gi, 2015-yil 22-dekabrdagi PQ-2455-son “ Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari prognozi va Davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligi qaror qiladi:
1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligining 2008-yil 21-yanvardagi 2 va 4-sonli “Maktabgacha tarbiya bolalar muassasalari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1768, 2008-yil 13-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 6-7-son, 34-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligining 2016-yil 25-iyuldagi 8-mh va 55-son qaroriga ILOVA
Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarda bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarga nisbatan tatbiq etiladi, turli kasalliklar bilan kasallangan bolalar uchun maktab-internatlar hamda yetim bolalar va ota-onalar qarovisiz qolgan bolalar uchun maktab-internatlar bundan mustasno .
2. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminoti uchun toʻlanadigan tushumlar nazarda tutilgan boshqa budjet mablagʻlari bilan birga maqsadli tartibda tarbiyalanuvchilarni oziq-ovqat bilan taʼminlashni hamda tashkilotning moddiy-texnika bazasini yaxshilashga, avvalambor, sanitariya-gigiyena vositalari va yumshoq inventarlar xarid qilishga maqsadli tartibda yoʻnaltiriladi .
Bunda tashkilotning moddiy-texnika bazasini yaxshilashga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar miqdori jami yil davomida ota-onalar toʻlovidan tushgan mablagʻlarning 5 foizidan oshmasligi lozim.
2-bob. Bolalar taʼminoti uchun toʻlovlarni amalga oshirish
3. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarda bolalar taʼminoti uchun toʻlovlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorda toʻlanadi.
4. Maktabgacha taʼlim tashkilotiga bitta oiladan ikki va undan ortiq bolalar qatnasa, ularning har biriga ushbu toifadagi oilalar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan toʻlov miqdorlari qoʻllaniladi. Bunda bitta oiladan ikki va undan ortiq bolalar turli maktabgacha taʼlim tashkilotiga qatnasa, ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (bundan buyon matnda ota-onalar deb yuritiladi) bir farzandi boradigan maktabgacha taʼlim tashkilotiga ikkinchi farzandi boradigan maktabgacha taʼlim tashkilotidan uning qatnashi toʻgʻrisida maʼlumotnomani taqdim etishi lozim.
5. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan jismoniy yoki psixik rivojlanishidagi nuqsonlari boʻlgan bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovi undirilmaydi.
6. Bolalar taʼminoti uchun toʻlovlar ota-onalar va maktabgacha taʼlim tashkilotlari yoki maktab-internatlar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan amalga oshiriladi.
7. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminoti uchun toʻlovlar har oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan toʻlanadi. Oyning 15-sanasidan keyin kelgan bolalar taʼminoti uchun toʻlovlar esa, bola kelgan kundan boshlab 3 kun ichida toʻlanadi. Bunda toʻlovlar bolaning shu oyda maktabgacha taʼlim tashkilotiga qatnaydigan (maktab-internatida boʻladigan) kunlarga mutanosib ravishda toʻlanadi.
8. Ota-onalar tomonidan shartnoma shartlari bajarilmasligi yoki lozim darajada bajarilmasligi, shu jumladan toʻlov shartnomada belgilangan miqdorda hamda mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan muddat oʻtgach ikki hafta mobaynida uzrli sabablarsiz toʻlanmagan taqdirda, ota-onalar bilan tuzilgan shartnomaning amal qilishi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻxtatiladi va bu bolaning maktabgacha taʼlim tashkiloti yoki maktab-internatida boʻlishini toʻxtatish uchun asos boʻladi. Bunda toʻlov amalga oshirilmaganligi bolaning maktab-internatda taʼlim olishini toʻxtatishga asos boʻlmaydi.
9. Maktabgacha taʼlim tashkilotidagi bola taʼminoti uchun ota-onalar tomonidan amalga oshirilmagan toʻlov 60 kun ichida toʻlab berilganda, bolani tegishli maktabgacha taʼlim tashkilotiga tiklash majburiy tartibda amalga oshiriladi. Mazkur muddat oʻtib ketgan taqdirda, maktabgacha taʼlim tashkilotiga bolani tiklash yangi qabul qilingan bolalar uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Maktab-internatidagi bola taʼminoti uchun ota-onalar tomonidan amalga oshirilmagan toʻlov u amalga oshirilgan kundan boshlab bola maktab-internatida boʻlishi tiklanadi.
10. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarida bolalarni saqlash uchun toʻlovlar tijorat banklari orqali naqd pul yoki naqd pulsiz shaklda (bank plastik kartochkalari orqali, pul oʻtkazish orqali), shuningdek va elektron toʻlov yoʻli bilan toʻlanadi.
11. Bolalar taʼminoti uchun toʻlovlar maktabgacha taʼlim tashkiloti yoki maktab-internatining tegishli hududiy gʻaznachilik boʻlinmalaridagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida undan keyinchalik foydalanish uchun hisobga olinadi.
3-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun toʻlov hisob-kitobi
12. Maktabgacha taʼlim tashkilotida bola taʼminoti uchun toʻlovning bir kunlik qiymati bir oylik toʻlov miqdorini shu oy mobaynidagi ish kunlari soniga boʻlish orqali aniqlanadi.
13. Bolaning yoki oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli, shuningdek ota-onalardan birining ishdan (oʻqishdan) boʻsh vaqti davrida yoki boshqa sabablarga koʻra bola maktabgacha taʼlim tashkilotiga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan davri uchun toʻlangan toʻlovlar keyingi toʻlovlarni amalga oshirishda hisobga olinadi. Bunda bolaning kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi. Agar bolaning kelmagan kunlari uchun toʻlov hali amalga oshirilmagan boʻlsa, toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlov miqdori u kelmagan kunlari uchun hisoblangan toʻlov summasiga kamaytiriladi.
Bolaning yoki uning oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli bolaning maktabgacha taʼlim tashkilotiga kelmaganligi tegishli davolash-profilaktika muassasasi yoki uchastka shifokori tomonidan beriladigan maʼlumotnoma bilan tasdiqlanishi shart.
Ota-onalardan birining ishdan (oʻqishdan) boʻsh vaqti davrida yoki boshqa sabablarga koʻra bola maktabgacha taʼlim tashkilotiga kelmasligiga ota-onalardan birining sababi koʻrsatilgan holda maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbariyati nomiga oldindan yozgan arizasi (bildirishnomasi) asos boʻlib hisoblanadi. Bunda bolaning bir yilda koʻpi bilan 60 kundan ortiq boʻlmagan muddatgacha maktabgacha taʼlim tashkilotiga kelmasligiga ruxsat beriladi.
Bolaning uyda qolgan boshqa barcha hollarida maktabgacha taʼlim tashkilotida bola taʼminoti uchun toʻlovlar umumiy asoslarda toʻlanadi.
14. Ota-onaning oldindan bergan yozma arizasiga asosan, bolaning maktabgacha taʼlim tashkilotiga qatnashi butunlay toʻxtatilgan taqdirda, toʻlov toʻliq boʻlmagan oy uchun, yaʼni bola amalda maktabgacha taʼlim tashkilotiga qatnagan kunlar uchun toʻlanadi.
Bolaning maktabgacha taʼlim tashkilotiga qatnashi vaqtincha yoki butunlay toʻxtatilishi toʻgʻrisida ota-onaning yozma arizasi boʻlmagan hollarda toʻlov toʻliq oy uchun hisoblanadi va umumiy asoslarda undiriladi.
Bolaning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida toʻlov toʻlangan davrdan ortiq muddatda boʻlishiga ushbu oy uchun toʻlovning qolgan qismi toʻlangandan soʻng, yoʻl qoʻyiladi.
4-bob. Maktab-internatlarda bolalar taʼminoti uchun toʻlov hisob-kitobi
15. Maktab-internatdagi bola taʼminoti uchun toʻlovning bir kunlik qiymati bir oylik toʻlov miqdorini shu oy mobaynidagi ish kunlari soniga boʻlish orqali aniqlanadi.
16. Bolaning yoki oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli bola maktab-internatga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan davr uchun toʻlangan toʻlovlar keyingi oy uchun toʻlovni amalga oshirishda hisobga olinadi. Bunda bolaning kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi oy uchun toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi. Agar bolaning kelmagan kunlari uchun toʻlov hali amalga oshirilmagan boʻlsa, joriy oy uchun toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlov miqdori u kelmagan kunlar uchun hisoblangan toʻlov summasiga kamaytiriladi.
Bolaning yoki uning oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli bolaning maktab-internatga kelmaganligi tegishli davolash-profilaktika muassasasi yoki uchastka shifokori tomonidan beriladigan maʼlumotnoma bilan tasdiqlanishi shart.
Bolaning uyda qolgan boshqa barcha hollarida maktab-internatda bola taʼminoti uchun toʻlovlar umumiy asoslarda toʻlanadi.
17. Ota-onaning oldindan bergan yozma arizasiga asosan, bolaning maktab-internatda boʻlishi vaqtinchalik yoki butunlay toʻxtatilgan taqdirda, toʻlov toʻliq boʻlmagan oy uchun, yaʼni bola amalda maktab-internatda boʻlgan kunlar uchun toʻlanadi.
Bolaning maktab-internatda boʻlishi vaqtincha yoki butunlay toʻxtatilishi toʻgʻrisida ota-onaning yozma arizasi boʻlmagan hollarda toʻlov toʻliq oy uchun hisoblanadi va umumiy asoslarda undiriladi.
Bolaning maktab-internatda toʻlov toʻlangan davrdan ortiq muddatda boʻlishiga ushbu oy uchun toʻlovning qolgan qismi toʻlangandan soʻng, yoʻl qoʻyiladi.
18. Yozgi taʼtillar davrida maktab-internatlarda bolalar taʼminoti uchun toʻlov undirilmaydi.
5-bob. Bolalar taʼminoti uchun toʻlovdan ozod qilish
19. Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi (maktab-internatlardagi) bolalar umumiy sonining 15 foizi doirasida Ijtimoiy reyestrdagi oilalar farzandlari toʻlovdan ozod qilinadi. Bunda birinchi navbatda davlat taʼminotidagi oila va kambagʻal oila farzandlariga, shundan soʻng kambagʻallik chegarasidagi oila farzandlariga imtiyoz beriladi.
Boquvchisini yoʻqotgan ayollarning, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlariga joylashtirilgan xotin-qizlarning farzandlari, shuningdek vatan himoyasi va el-yurtimiz tinchligi yoʻlida yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar va xodimlarning farzandlari mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan kvotadan qatʼi nazar ota-onalar toʻlovidan ozod qilinadi.
Bunda, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlariga joylashtirilgan xotin-qizlar ular ushbu markazlarda boʻlgan vaqt mobaynida toʻlovdan ozod etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PF-133-son “Oʻzbekistondagi bir guruh falastinlik fuqarolarga davlat gʻamxoʻrligi, mehr-shafqat tamoyillari asosida koʻmak berish tizimini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonining 9-bandiga muvofiq, Oʻzbekistonga olib kelingan falastinlik fuqarolarning farzandlari mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan kvotadan qatʼi nazar 2028-yil 1-yanvarga qadar ota-onalar toʻlovidan ozod qilinadi.
20. Toʻlovdan ozod qilinadigan bolalar roʻyxati quyidagi tasdiqlovchi hujjatlar asosida shakllantiriladi:
a) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlari uchun ular Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning aʼzosi ekani haqida maʼlumotnoma;
b) boquvchisini yoʻqotgan ayollarning farzandlari uchun (quyidagi tasdiqlovchi hujjatlardan biri taqdim etilishi mumkin):
boquvchisini yoʻqotgan ayol boquvchisining oʻlim haqidagi guvohnomasi;
boquvchisining bedarak yoʻqolgan deb topish toʻgʻrisidagi sudning hal qiluv qarori;
oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnoma;
davlat xizmatlari markazi orqali berilgan fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida oʻlim qayd etilganligi haqida maʼlumotnoma.
v) vatan himoyasi va el-yurtimiz tinchligi yoʻlida yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlgan harbiy xizmatchi yoki xodimning oʻlim haqidagi guvohnomasi;
g) Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlariga joylashtirilgan xotin-qizlarning farzandlari uchun ularning onasi ushbu markazlarga joylashtirilganligi toʻgʻrisida maʼlumot;
d) Oʻzbekistonga olib kelingan falastinlik fuqarolarning farzandligini tasdiqlovchi maʼlumot.
Bunda, mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan maʼlumotnoma maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi.
21. Toʻlovdan ozod qilinadigan bolalar roʻyxati har oʻquv yilining 25-sentabr kuniga qadar tegishli maktabgacha taʼlim tashkiloti (maktab-internati) rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
22. Roʻyxatiga kirmay qolgan, shuningdek yil davomida aniqlangan Ijtimoiy reyestrdagi oilalar farzandlari hisobidan zaxira shakllantiriladi.
23. Toʻlovdan ozod qilingan bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotiga (maktab-internatga) qatnashi (boʻlishi) toʻxtatilishi natijasida boʻshab qolgan oʻrinlar zaxiradan toʻldirib boriladi.
24. Toʻlovdan ozod qilinadigan bolalar roʻyxati u tasdiqlangandan keyin oʻquv yil davomida qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
6-bob. Yakuniy qoidalar
25. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarda bolalar taʼminoti uchun toʻlovlarning kirim qilinishi va ularning maqsadli sarflanishi boʻyicha budjet hisobi va hisoboti mazkur tashkilotlarning buxgalteriyasi tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
26. Bolalar taʼminoti uchun toʻlovlarning toʻgʻri hisoblanishi, oʻz muddatida toʻlanishi, hisobi va hisobotining yuritilishi, tushgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.
27. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
28. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan.
Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovi undirilmaydigan bolalarning rivojlanishidagi jismoniy yoki psixik nuqsonlar
1. Nutqidagi ogʻir nuqsonlar (rinolaliya, duduqlik, bolalar afaziyasi).
2. Eshitishdagi ogʻir nuqsonlar (II — IV darajali neyrosensor eshitish pastligi va karlik).
3. Koʻrishdagi ogʻir nuqsonlar (koʻzi ojizlik (amovroz); tugʻma nuqsonlar (mikroftalm, mikrokornea, anoftalm, toʻr pardaning rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar; koʻrish nervining atrofiyasi, koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi, albinizm, aniridiya, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha); katarakta (markaziy zonada toʻliq yoki qisman xiralashish, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha), afakiya (koʻz gavxari yoʻqligi, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha), koʻz gavxari siljishi (joy oʻzgarishi); glaukoma (tugʻma, ikkilamchi); toʻr pardaning koʻchishi).
4. Tayanch-harakat apparati buzilishi (III va IV darajali skolioz; koʻkrak qafasining III va IV darajali girdobsimon yoki kilsimon deformatsiyasi; artrogripoz; bolalar serebral falaji va boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari; osteomiyelit asoratlari; toʻgʻma maymoqliq (jarrohlik muolajasidan keyingi holat); ortopedik sistem kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya); toʻgʻma son suyak chiqishi (operativ davolashdan keyigi holat).
5. Psixik rivojlanishdagi nuqsonlar (psixik rivojlanishda kechikish, psixik-nutqiy rivojlanishda kechikish, bolalar autizmi).
6. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar (yengil va oʻrta darajadagi aqliy zaiflik).
7. Murakkab nuqsonlar (rivojlanishda ikki va undan ortiq nuqsonlar mavjudligi).
Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV
Moliya vaziri R. AZIMOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. ALIMOV
Toshkent sh.,
2016-yil 25-iyul,
Toshkent sh.,
2016-yil 25-iyul,
2016-yil 8-iyul
8-mh-son
55-son