UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 18-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oʻzbekiston “OʻZKOMMUNXIZMAT” agentligi bosh direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 18 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ўзбекистон «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» агентлиги бош директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 августа 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Генерального директора Узбекского агентства «Узкоммунхизмат»

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 August 2016 · Ministry and agency documents · Oʻzbekiston “OʻZKOMMUNXIZMAT” agentligi bosh direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» агентлиги бош директорининг

буйруғи

ҚОИДАЛАРИ

Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2016 йил 18 августдаги 99-сон буйруғига ИЛОВА

Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш

Мазкур Қоидалар чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);

қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, шунингдек юридик шахсларнинг фаолияти (озиқ-овқат, шишалар, резиналар, қоғозлар, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш материаллари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор асбоблари, супуринди чиқиндиларининг, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш) натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар;

чиқиндиларни қайта юклаш станцияси — аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш машиналаридан чиқиндиларни қабул қилиб, уларни кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш жойларига жўнатиш мақсадида ташиш машиналарига қайта юклаш учун мўлжалланган муҳандислик иншооти;

чиқиндиларни йиғиш машинаси — тузилган шартномалар асосида аҳоли пунктларидан махсус тасдиқланган йўналиш жадвали бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиб олиб, қайта юклаш станцияларига келтирадиган махсус автотранспорт воситаси;

чиқиндиларни ташиш машинаси — қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш жойларига ташиш учун мўлжалланган, юк кўтариш ҳажми 30 — 40 м 3 ва ундан ортиқ бўлган, шатак кузовли махсус автотранспорт воситаси.

2. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш жойларига ташиш харажатларини камайтириш;

чиқиндиларни йиғиш машиналарининг самарадорлигини ошириш;

чиқиндиларни жойлаштириш объектларига қатнайдиган машиналар сонини камайтириш ва уларнинг ушбу объектлар ҳудудида тўпланиб қолишининг олдини олиш.

3. Мазкур Қоидалар чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.

2-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг тавсифи

4. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари уларда технологик жараён ташкил қилинганлигига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

автоматлаштирилмаган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда қаттиқ маиший чиқиндилар воронкали кўчмас прессга юкланади, катта ҳажмда юк кўтаришга мўлжалланган махсус чиқинди ташиш контейнерлари (бундан буён матнда контейнер деб юритилади) пресс оператори томонидан прессга кетма-кет уланиб, контейнер тўлганидан сўнг прессдан ажратиб олинади;

ярим автоматлаштирилган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда контейнерлар кўчмас прессга мультилифт машинаси ёрдамида автоматик равишда уланади ва ажратиб олинади;

автоматлаштирилган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда контейнерлар автоматик равишда прессга рельс изидан йўналтирилади, сўнгра гидравлик тутқичлар автоматик равишда контейнерни маҳкамлаб, прессга тортиб келади ва қаттиқ маиший чиқиндилар юқори босим билан контейнерга зичланади, контейнер тўлганидан сўнг рельс изидан ажратиб олинади.

5. Чиқиндиларни юклаш жараёнини ташкил қилиш усулига кўра чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қуйидаги турларга бўлинади:

чиқиндилар зичлаб юкланадиган станциялар — аҳолининг умумий сони 300 минггача бўлган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун;

чиқиндилар зичланмасдан юкланадиган станциялар — аҳолининг умумий сони 300 мингдан зиёд бўлган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун.

6. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг асосий параметрлари қуйидагилардан иборат:

умумий сиғими;

битта резервуарнинг сиғими;

резервуарлардан фойдаланиш ва тўлдирилиш коэффициенти;

кўчмас ёки кўчувчанлиги.

7. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари бир суткада чиқиндиларни қабул қилиш қуввати бўйича қуйидаги турларга бўлинади:

кичик қувватли — бир суткада 50 тоннагача;

ўрта қувватли — бир суткада 50 дан 150 тоннагача;

йирик қувватли — бир суткада 150 тоннадан ортиқ.

8. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг умумий сиғими резервуарлар ҳажмларининг йиғиндисидан аниқланади. Резервуарларнинг ҳажми уларнинг номинал ҳажми бўйича қабул қилинади.

9. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида қуйидаги асосий ускуналар, қурилмалар ва хоналар бўлиши тавсия этилади:

автоматик равишда очилиб ёпилувчи дарвоза;

технологик ускуналар учун ишлаб чиқариш хоналари;

чиқиндиларни қабул қилиш учун воронкали бункер, тўплагич ва грейфер крани;

газ генераторли дизель ускунаси;

автомобиль тарози;

тарози оператори учун махсус хона;

пресслаш линияси;

кўчувчи ва (ёки) кўчмас пресслар;

пресс оператори учун махсус хона;

чиқиндиларни контейнерларга юклаш майдончаси;

контейнерлар;

чиқиндиларни ташиш машиналари;

контейнерлар ва чиқиндиларни ташиш машиналари учун майдонча;

комбинациялашган саралаш линияси (чиқиндиларни саралаш участкаси мавжуд бўлганда);

контейнерни кўтариш-ағдариш ускунаси;

ялпи зичлагич;

чиқиндиларни майдалаш ускунаси;

санитария-маиший хоналар.

3-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар

10. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашда қуйидаги омилларга эътибор берилиши лозим:

станцияни жойлаштириш, чиқиндиларни вақтинча сақлаш, пресслаш, ёрдамчи қурилмаларни ўрнатиш учун яроқли ер участкасини танлашга;

чиқиндиларни ташиш харажатларини қисқартириш мақсадида станциядан чиқиндилар ҳосил бўладиган худудларгача бўлган масофага;

чиқиндиларни жойлаштириш объектигача бўлган масофага.

11. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари аҳоли пунктининг бош режасига мувофиқ ажратилган ерда жойлаштирилади.

12. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашда аҳоли истиқомат қилувчи уй-жойлар ва ижтимоий-маиший бинолар ҳудудига яқин бўлган жойлардан ер участкасини ажратиш мумкин эмас, зарурат туғилганда аҳоли истиқомат қилувчи уй-жойлар ва ижтимоий-маиший бинолар ҳудудидан камида 300 м узоқда жойлаштириш мумкин.

13. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги ва экологик экспертизалардан ўтказилиши зарур.

4-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланишни ташкил қилишга қўйиладиган талаблар

14. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг иш тартиби у тасарруфида бўлган ташкилот томонидан станциядаги иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

15. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида носоз ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган параметрларга мос бўлмаган бинолар, ускуналар ва қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади.

16. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари аварияларни олдини олиш ва бартараф қилишнинг тасдиқланган режасига мувофиқ, содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш учун зарур воситалар билан таъминланган бўлиши зарур.

17. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳудуди бегона шахсларнинг назоратсиз киришларининг олдини олиш мақсадида девор билан ўралган бўлиши керак.

18. Йўллар чиқиндиларни ташиш машиналарининг ҳаракатланишига халақит берадиган ҳар қандай жиҳозлар, ускуналар ва бошқа воситалар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.

19. Чиқиндиларни тушириш майдончасидаги пресс оператори ва тарози оператори ўзаро ахборот алмашиш учун зарур бўлган алоқа воситаси билан таъминланган бўлишлари лозим.

20. Чиқиндилар таркибида чиқиндиларни қайта юклаш станциясига қабул қилинмайдиган моддалар аниқланганда, пресс оператори уларнинг чиқиндиларни қабул қилиш бункерига туширилишини тўхтатиб, тўплагичдан шу тақиқланган чиқиндиларни грейфер ёки қўл кучи ёрдамида олиб ташлайди.

21. Пресс оператори чиқиндиларнинг майдончага бир текис ва тартибли жойлаштирилишини таъминлаши зарур.

22. Пресс оператори прессни бошқариш махсус хонасини тарк этганда прессни ўчириши шарт.

23. Йирик чиқиндиларни олиб ташлаш учун чиқинди қабул қилиш бункерига грейфер киритилганда пресс ўчириб қўйилиши зарур.

24. Чиқиндиларни пресслаш цикллари сони контейнернинг юк кўтариш қобилиятига кўра белгиланади.

25. Контейнерни юк кўтариш қобилиятини инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун пресс оператори масъул бўлади.

26. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида фақат технологик жараён билан боғлиқ бўлган контейнерлар ва махсус машиналардан фойдаланилади.

27. Чиқиндиларни контейнерларда ташиш фақат контейнер ташиш учун махсус мўлжалланган машиналарда амалга оширилади. Контейнерларни махсус машиналардан бошқа машиналарда ташишга рухсат этилмайди.

28. Контейнерни юклаш майдончасига ўрнатиш ва олиш пресс операторининг назорати остида амалга оширилиши лозим.

29. Контейнерни олиб кетишдан олдин чиқиндиларни ташиш машинасининг ҳайдовчиси контейнернинг пухта маҳкамланганлиги, клапани ва қопқоғи зич ёпилгани, чиқиб қолган чиқинди қисмлари йўқлиги ва суюқлик оқмаётганлигини текшириши зарур.

5-боб. Ускуна ва қурилмаларга хизмат кўрсатиш

30. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг барча ускуна ва қурилмаларига уларнинг фойдаланиш йўриқномаларида белгиланган кундалик ва даврий хизмат кўрсатилиши лозим.

31. Ускуна ва қурилмага ҳамда унинг ишчи юзаларидаги лой, чиқиндилар, қор ёки муз қолдиқлари ҳар смена якунида тозалаб турилиши керак.

32. Мойининг сатҳи текширилиши лозим бўлган ускуналар ҳар смена якунида кўрикдан ўтказилиши ва зарур бўлганда уларга қўшимча мой қуйилиши керак.

33. Гидроускуналарнинг барча иш юзалари, чиқинди бункерининг (воронканинг) пайвандланган бирикиш жойларининг механик шикастланмаганлиги (дарз кетмаганлиги, қийшаймаганлиги), коррозияга учрамаганлиги ҳар куни текширилади. Барча винтли бирикмаларнинг пухта қотирилганлиги текширилиб, лозим бўлса, бирикмалар бураб қотирилади. Гидроюритмалардаги шлангларнинг зичлиги ва механик шикастланмаганлиги ва улардан суюқлик оқмаётганлиги ҳам текширилиши лозим.

34. Ускуна ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида ҳар куни чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг бино, ускуна ва қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни қайд қилиш китобига қайд этилиши лозим.

6-боб. Атроф-муҳит муҳофазаси, санитария хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

1-§. Атроф-муҳит муҳофазасига қўйиладиган талаблар

35. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида экологик назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 286-сон «Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

36. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш қатъиян ман қилинади.

37. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативларини (ташламалар, оқовалар, чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни жойлаштириш нормативлари) ишлаб чиқишлари ҳамда экологик экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси органларига тақдим этишлари лозим.

38. Сув ҳавзалари ифлосланишининг олдини олиш мақсадида чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида ҳосил бўлган ишлаб чиқариш ва ёғингарчилик сувлари механик усулда тозаланганидан сўнг оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига оқизилиши мумкин.

2-§. Санитария хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

39. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) назарда тутилган ишлардаги ходимлар тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт.

40. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.

41. Ходимларни соғлиқлари туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

42. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ходимлари Уй-жой-коммунал хўжалиги ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига (рўйхат рақами 2275, 2011 йил 6 октябрда) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситалари билан таъминланишлари лозим. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ишчилари ишларни махсус иш кийимида бажаришлари керак.

43. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг ҳудуди тоза ва тартибли сақланиши ҳамда унда даврий дезинфекция тадбирлари ўтказилиши лозим.

44. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг ходимлари шахсий гигиена ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишлари керак. Зарур ҳолларда махсус кийим санитар усулда тозалашга топширилиши лозим.

45. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар тўплами, уларни сақлаш учун махсус шкаф ёки қутича билан таъминланади.

46. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ходимлари бахтсиз ҳодиса содир бўлганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатилади ва уларга зарур йўл-йўриқлар берилади.

3-§. Меҳнат муҳофазасига қўйиладиган талаблар

47. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати бунга ваколатли давлат назорати органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ҳамда касаба уюшмалари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари томонидан амалга оширилади.

48. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

49. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш қоидаларини ўз ичига олган жамоа шартномаси;

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч босқичли назорат юритиш журнали;

ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.

50. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

51. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.

52. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.

53. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

54. Бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма раҳбарига хабар бериши керак, у эса:

жабрланувчига зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки даволаш-профилактика муассасасига етказишни ташкил этиши;

текшириш комиссияси иш бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган пайтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;

ҳодиса тўғрисида дарҳол иш берувчига ва касаба уюшмасига хабар қилиши лозим.

4-§. Маиший бино ва хоналарга қўйиладиган талаблар

55. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

56. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душларнинг сони, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони бир сменадаги энг кўп ходимлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

57. Душхоналар ва ҳожатхоналар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.

58. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтларида ёритилиши керак.

5-§. Ускуна ва қурилмалардан техник фойдаланишга қўйиладиган талаблар

59. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг ускуна ва қурилмаларидан самарали фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.

60. Барча ускуна ва қурилмалар мўлжалланган вазифаси бўйича ишлатилиши керак, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади.

61. Ускуна ва қурилмаларининг хавфли жойлари махсус белгиланиб, тўсиб қўйилиши ва огоҳлантириш белгилари ўрнатилиши керак.

62. Ускуналарни ишга туширишдан аввал тегишли операторлар хавфли зоналарда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Ускуналар ишлаётган вақтда уларнинг атрофидаги хавфли зоналарда одамлар бўлмаслиги лозим.

63. Чиқинди тушириш бункеридан тақиқланган элементларни чиқариш, ускуналар тўла тўхтатилгандан сўнг, уларнинг қисмларга зарар етказмасдан ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.

6-§. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган талаблар

64. Иш жараёнида бошқача шовқин пайдо бўлган ёки ускуна ва қурилмалар одатдагидан бошқача ишлай бошлаганда тегишли операторлар дарҳол ускунани ўчириб, техник хизмат кўрсатиш ходимларига мурожаат қилишлари керак.

65. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг ускуна ва қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини шу турдаги ускуналарга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар амалга оширади.

66. Узоқ вақт ишлатилмаган, таъмирдан чиққан ускуна ва қурилмалар ишга туширилишидан олдин ускунадан фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ техник хизмат кўрсатувчи ходим томонидан кўздан кечирилиши ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиши керак.

67. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан олдин:

ускуна ва қурилмалар электр токи манбаидан ўчирилган бўлиши ҳамда эҳтиётсизлик туфайли ишга туширилишининг олди олиниши;

бошқариш тизимига «Уланмасин, одамлар ишламоқда!» деган огоҳлантирувчи белги осиб қўйилиши ва зарур бўлганда тўсиқлар қўйилиши;

ишларни бошлашдан олдин электр токи ўтувчи қисмларда кучланишнинг йўқлигини ўлчов асбоблари ёрдамида текшириб кўриш керак.

68. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари хавфли ишларни бажариш учун масъул ходим рухсати билан амалга оширилиши шарт.

69. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек яроқлилик муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.

70. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

71. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ходимлар хавфсизлик камарлари ва арқонлардан фойдаланишлари шарт.

72. Ускуна ва қурилмаларни даврий кўрикдан ўтказиш ишлари таъмирлаш хизмати томонидан муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлиги остида ўтказилиши лозим.

73. Кўрикдан ўтказиш пайтида ускуна ва қурилмаларнинг ишлашида нуқсонлар топилса, уларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш учун мазкур ускуна ва қурилмалар дарҳол тўхтатилиши лозим.

7-§. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

74. Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар» ва ГОСТ 12.1.010-76 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Портлаш хавфсизлиги. Умумий талаблар»га мувофиқ таъминланиши лозим.

75. Шамоллатиш ва тутун тортиш тизимлари ёнғинга қарши автоматика тизимлари билан боғланган бўлиши керак.

76. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.

77. Сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.

78. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.

79. Ишлаб чиқариш жараёни бажариладиган жойларда тамаки маҳсулотларини чекиш тақиқланади.

80. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.

7-боб. Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик

81. Мазкур Қоидаларга риоя қилиниши учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.

82. Мансабдор шахслар ва ходимлар мазкур Қоидаларга риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

8-боб. Якуний қоида

83. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Бош директор И. МАХКАМОВ

Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБАНОВ

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА

Савдо-саноат палатаси А. ШАЙХОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 18 август,

2016 йил 5 август

2016 йил 8 август

2016 йил 12 август

2016 йил 16 август

2016 йил 29 июль

2016 йил 19 июль

2016 йил 22 июль

2016 йил 25 июль

2016 йил 28 июль

99-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 452-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон; 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston “OʻZKOMMUNXIZMAT” agentligi bosh direktorining

buyrugʻi

QOIDALARI

Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 6-noyabrdagi 300-son “Respublikaning issiqlik va suv taʼminoti tashkilotlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktorining 2016-yil 18-avgustdagi 99-son buyrugʻiga ILOVA

Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanish

Mazkur Qoidalar chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

chiqindilar — ishlab chiqarish yoki isteʼmol qilish jarayonida xom ashyo, materiallar, xomaki mahsulotlar, boshqa buyumlar yoki mahsulotlarning hosil boʻlgan qoldiqlari, shuningdek oʻzining isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotgan tovarlar (mahsulotlar);

qattiq maishiy chiqindilar — jismoniy shaxslarning hayoti va faoliyati, shuningdek yuridik shaxslarning faoliyati (oziq-ovqat, shishalar, rezinalar, qogʻozlar, toʻqimachilik mahsulotlari, oʻrash-joylash materiallari, oʻzining foydalanish xususiyatlarini yoʻqotgan uy-roʻzgʻor asboblari, supurindi chiqindilarining, qattiq yoqilgʻida ishlovchi maishiy pechkalar va isitish bugʻ qozonlaridan foydalanish) natijasida hosil boʻluvchi chiqindilar;

chiqindilarni qayta yuklash stansiyasi — aholi punktlarida qattiq maishiy chiqindilarni yigʻish mashinalaridan chiqindilarni qabul qilib, ularni koʻmib tashlash, qayta ishlash, utilizatsiya va realizatsiya qilish joylariga joʻnatish maqsadida tashish mashinalariga qayta yuklash uchun moʻljallangan muhandislik inshooti;

chiqindilarni yigʻish mashinasi — tuzilgan shartnomalar asosida aholi punktlaridan maxsus tasdiqlangan yoʻnalish jadvali boʻyicha qattiq maishiy chiqindilarni yigʻib olib, qayta yuklash stansiyalariga keltiradigan maxsus avtotransport vositasi;

chiqindilarni tashish mashinasi — qattiq maishiy chiqindilarni koʻmib tashlash, qayta ishlash, utilizatsiya va realizatsiya qilish joylariga tashish uchun moʻljallangan, yuk koʻtarish hajmi 30 — 40 m 3 va undan ortiq boʻlgan, shatak kuzovli maxsus avtotransport vositasi.

2. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining asosiy maqsadi quyidagilardan iborat:

qattiq maishiy chiqindilarni koʻmib tashlash, qayta ishlash, utilizatsiya va realizatsiya qilish joylariga tashish xarajatlarini kamaytirish;

chiqindilarni yigʻish mashinalarining samaradorligini oshirish;

chiqindilarni joylashtirish obyektlariga qatnaydigan mashinalar sonini kamaytirish va ularning ushbu obyektlar hududida toʻplanib qolishining oldini olish.

3. Mazkur Qoidalar chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanishda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shartligini istisno etmaydi.

2-bob. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining tavsifi

4. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari ularda texnologik jarayon tashkil qilinganligiga koʻra quyidagi turlarga boʻlinadi:

avtomatlashtirilmagan chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari, bunda qattiq maishiy chiqindilar voronkali koʻchmas pressga yuklanadi, katta hajmda yuk koʻtarishga moʻljallangan maxsus chiqindi tashish konteynerlari (bundan buyon matnda konteyner deb yuritiladi) press operatori tomonidan pressga ketma-ket ulanib, konteyner toʻlganidan soʻng pressdan ajratib olinadi;

yarim avtomatlashtirilgan chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari, bunda konteynerlar koʻchmas pressga multilift mashinasi yordamida avtomatik ravishda ulanadi va ajratib olinadi;

avtomatlashtirilgan chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari, bunda konteynerlar avtomatik ravishda pressga rels izidan yoʻnaltiriladi, soʻngra gidravlik tutqichlar avtomatik ravishda konteynerni mahkamlab, pressga tortib keladi va qattiq maishiy chiqindilar yuqori bosim bilan konteynerga zichlanadi, konteyner toʻlganidan soʻng rels izidan ajratib olinadi.

5. Chiqindilarni yuklash jarayonini tashkil qilish usuliga koʻra chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari quyidagi turlarga boʻlinadi:

chiqindilar zichlab yuklanadigan stansiyalar — aholining umumiy soni 300 minggacha boʻlgan aholi punktlariga xizmat koʻrsatish uchun;

chiqindilar zichlanmasdan yuklanadigan stansiyalar — aholining umumiy soni 300 mingdan ziyod boʻlgan aholi punktlariga xizmat koʻrsatish uchun.

6. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining asosiy parametrlari quyidagilardan iborat:

umumiy sigʻimi;

bitta rezervuarning sigʻimi;

rezervuarlardan foydalanish va toʻldirilish koeffitsiyenti;

koʻchmas yoki koʻchuvchanligi.

7. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari bir sutkada chiqindilarni qabul qilish quvvati boʻyicha quyidagi turlarga boʻlinadi:

kichik quvvatli — bir sutkada 50 tonnagacha;

oʻrta quvvatli — bir sutkada 50 dan 150 tonnagacha;

yirik quvvatli — bir sutkada 150 tonnadan ortiq.

8. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining umumiy sigʻimi rezervuarlar hajmlarining yigʻindisidan aniqlanadi. Rezervuarlarning hajmi ularning nominal hajmi boʻyicha qabul qilinadi.

9. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasida quyidagi asosiy uskunalar, qurilmalar va xonalar boʻlishi tavsiya etiladi:

avtomatik ravishda ochilib yopiluvchi darvoza;

texnologik uskunalar uchun ishlab chiqarish xonalari;

chiqindilarni qabul qilish uchun voronkali bunker, toʻplagich va greyfer krani;

gaz generatorli dizel uskunasi;

avtomobil tarozi;

tarozi operatori uchun maxsus xona;

presslash liniyasi;

koʻchuvchi va (yoki) koʻchmas presslar;

press operatori uchun maxsus xona;

chiqindilarni konteynerlarga yuklash maydonchasi;

konteynerlar;

chiqindilarni tashish mashinalari;

konteynerlar va chiqindilarni tashish mashinalari uchun maydoncha;

kombinatsiyalashgan saralash liniyasi (chiqindilarni saralash uchastkasi mavjud boʻlganda);

konteynerni koʻtarish-agʻdarish uskunasi;

yalpi zichlagich;

chiqindilarni maydalash uskunasi;

sanitariya-maishiy xonalar.

3-bob. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarini loyihalashga qoʻyiladigan talablar

10. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarini loyihalashda quyidagi omillarga eʼtibor berilishi lozim:

stansiyani joylashtirish, chiqindilarni vaqtincha saqlash, presslash, yordamchi qurilmalarni oʻrnatish uchun yaroqli yer uchastkasini tanlashga;

chiqindilarni tashish xarajatlarini qisqartirish maqsadida stansiyadan chiqindilar hosil boʻladigan xududlargacha boʻlgan masofaga;

chiqindilarni joylashtirish obyektigacha boʻlgan masofaga.

11. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari aholi punktining bosh rejasiga muvofiq ajratilgan yerda joylashtiriladi.

12. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarini loyihalashda aholi istiqomat qiluvchi uy-joylar va ijtimoiy-maishiy binolar hududiga yaqin boʻlgan joylardan yer uchastkasini ajratish mumkin emas, zarurat tugʻilganda aholi istiqomat qiluvchi uy-joylar va ijtimoiy-maishiy binolar hududidan kamida 300 m uzoqda joylashtirish mumkin.

13. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarini qurish, kengaytirish, rekonstruksiya qilish, texnik jihatdan qayta jihozlash, konservatsiya qilish va tugatishni amalga oshirish uchun loyiha hujjatlari sanoat xavfsizligi va ekologik ekspertizalardan oʻtkazilishi zarur.

4-bob. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanishni tashkil qilishga qoʻyiladigan talablar

14. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasining ish tartibi u tasarrufida boʻlgan tashkilot tomonidan stansiyadagi ish hajmidan kelib chiqqan holda belgilanadi.

15. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarida nosoz hamda ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan parametrlarga mos boʻlmagan binolar, uskunalar va qurilmalardan foydalanish taqiqlanadi.

16. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari avariyalarni oldini olish va bartaraf qilishning tasdiqlangan rejasiga muvofiq, sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariyalarni bartaraf etish uchun zarur vositalar bilan taʼminlangan boʻlishi zarur.

17. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari hududi begona shaxslarning nazoratsiz kirishlarining oldini olish maqsadida devor bilan oʻralgan boʻlishi kerak.

18. Yoʻllar chiqindilarni tashish mashinalarining harakatlanishiga xalaqit beradigan har qanday jihozlar, uskunalar va boshqa vositalar bilan toʻsib qoʻyilmasligi kerak.

19. Chiqindilarni tushirish maydonchasidagi press operatori va tarozi operatori oʻzaro axborot almashish uchun zarur boʻlgan aloqa vositasi bilan taʼminlangan boʻlishlari lozim.

20. Chiqindilar tarkibida chiqindilarni qayta yuklash stansiyasiga qabul qilinmaydigan moddalar aniqlanganda, press operatori ularning chiqindilarni qabul qilish bunkeriga tushirilishini toʻxtatib, toʻplagichdan shu taqiqlangan chiqindilarni greyfer yoki qoʻl kuchi yordamida olib tashlaydi.

21. Press operatori chiqindilarning maydonchaga bir tekis va tartibli joylashtirilishini taʼminlashi zarur.

22. Press operatori pressni boshqarish maxsus xonasini tark etganda pressni oʻchirishi shart.

23. Yirik chiqindilarni olib tashlash uchun chiqindi qabul qilish bunkeriga greyfer kiritilganda press oʻchirib qoʻyilishi zarur.

24. Chiqindilarni presslash sikllari soni konteynerning yuk koʻtarish qobiliyatiga koʻra belgilanadi.

25. Konteynerni yuk koʻtarish qobiliyatini inobatga olgan holda oʻrnatish uchun press operatori masʼul boʻladi.

26. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasida faqat texnologik jarayon bilan bogʻliq boʻlgan konteynerlar va maxsus mashinalardan foydalaniladi.

27. Chiqindilarni konteynerlarda tashish faqat konteyner tashish uchun maxsus moʻljallangan mashinalarda amalga oshiriladi. Konteynerlarni maxsus mashinalardan boshqa mashinalarda tashishga ruxsat etilmaydi.

28. Konteynerni yuklash maydonchasiga oʻrnatish va olish press operatorining nazorati ostida amalga oshirilishi lozim.

29. Konteynerni olib ketishdan oldin chiqindilarni tashish mashinasining haydovchisi konteynerning puxta mahkamlanganligi, klapani va qopqogʻi zich yopilgani, chiqib qolgan chiqindi qismlari yoʻqligi va suyuqlik oqmayotganligini tekshirishi zarur.

5-bob. Uskuna va qurilmalarga xizmat koʻrsatish

30. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining barcha uskuna va qurilmalariga ularning foydalanish yoʻriqnomalarida belgilangan kundalik va davriy xizmat koʻrsatilishi lozim.

31. Uskuna va qurilmaga hamda uning ishchi yuzalaridagi loy, chiqindilar, qor yoki muz qoldiqlari har smena yakunida tozalab turilishi kerak.

32. Moyining sathi tekshirilishi lozim boʻlgan uskunalar har smena yakunida koʻrikdan oʻtkazilishi va zarur boʻlganda ularga qoʻshimcha moy quyilishi kerak.

33. Gidrouskunalarning barcha ish yuzalari, chiqindi bunkerining (voronkaning) payvandlangan birikish joylarining mexanik shikastlanmaganligi (darz ketmaganligi, qiyshaymaganligi), korroziyaga uchramaganligi har kuni tekshiriladi. Barcha vintli birikmalarning puxta qotirilganligi tekshirilib, lozim boʻlsa, birikmalar burab qotiriladi. Gidroyuritmalardagi shlanglarning zichligi va mexanik shikastlanmaganligi va ulardan suyuqlik oqmayotganligi ham tekshirilishi lozim.

34. Uskuna va qurilmalarga texnik xizmat koʻrsatish va ularni soz holatda saqlash ishlari bajarilganligi haqida har kuni chiqindilarni qayta yuklash stansiyasining bino, uskuna va qurilmalariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlashni qayd qilish kitobiga qayd etilishi lozim.

6-bob. Atrof-muhit muhofazasi, sanitariya xavfsizligi, mehnat muhofazasi, texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar

1-§. Atrof-muhit muhofazasiga qoʻyiladigan talablar

35. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasida ekologik nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 8-oktabrdagi 286-son “Ekologik nazorat sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

36. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari hududida qattiq maishiy chiqindilarni yoqish qatʼiyan man qilinadi.

37. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalari atrof-muhitni ifloslantiruvchi manbalarni xatlovdan oʻtkazish natijalari asosida Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 21-yanvardagi 14-son qarori bilan tasdiqlangan Ekologik normativlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq, atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning ekologik normativlarini (tashlamalar, oqovalar, chiqindilar paydo boʻlishi va ularni joylashtirish normativlari) ishlab chiqishlari hamda ekologik ekspertizadan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi organlariga taqdim etishlari lozim.

38. Suv havzalari ifloslanishining oldini olish maqsadida chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarida hosil boʻlgan ishlab chiqarish va yogʻingarchilik suvlari mexanik usulda tozalanganidan soʻng oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmogʻiga oqizilishi mumkin.

2-§. Sanitariya xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar

39. Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomda (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) nazarda tutilgan ishlardagi xodimlar tegishli ravishda mehnat shartnomasi tuzish vaqtida dastlabki tarzda va vaqti-vaqti bilan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi shart.

40. Tibbiy koʻrikdan oʻtishdan yoki tibbiy komissiyalarning tekshiruvlar natijasida bergan tavsiyalarini bajarishdan boʻyin tovlagan xodimlarni ish beruvchi ishga qoʻymaslikka haqlidir.

41. Xodimlarni sogʻliqlari tufayli ularga ruxsat etilmagan ishlarga jalb qilish taqiqlanadi.

42. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasi xodimlari Uy-joy-kommunal xoʻjaligi xodimlari uchun maxsus kiyim, maxsus poyabzal va yakka tartibda himoyalanishning boshqa vositalarini bepul berishning namunaviy normalariga (roʻyxat raqami 2275, 2011-yil 6-oktabrda) muvofiq maxsus kiyim, maxsus poyabzal va yakka tartibda himoyalanishning boshqa vositalari bilan taʼminlanishlari lozim. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasi ishchilari ishlarni maxsus ish kiyimida bajarishlari kerak.

43. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasining hududi toza va tartibli saqlanishi hamda unda davriy dezinfeksiya tadbirlari oʻtkazilishi lozim.

44. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasining xodimlari shaxsiy gigiyena va xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya qilishlari kerak. Zarur hollarda maxsus kiyim sanitar usulda tozalashga topshirilishi lozim.

45. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasi birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun zarur dori-darmonlar va tibbiy jihozlar toʻplami, ularni saqlash uchun maxsus shkaf yoki quticha bilan taʼminlanadi.

46. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyasi xodimlari baxtsiz hodisa sodir boʻlganda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish usullariga oʻrgatiladi va ularga zarur yoʻl-yoʻriqlar beriladi.

3-§. Mehnat muhofazasiga qoʻyiladigan talablar

47. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarida mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati bunga vakolatli davlat nazorati organlari tomonidan, jamoatchilik nazorati esa mehnat jamoalari hamda kasaba uyushmalari tomonidan saylanadigan mehnatni muhofaza qilish vakillari tomonidan amalga oshiriladi.

48. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarida mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

49. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarida mehnatni muhofaza qilishga doir quyidagi asosiy hujjatlar ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi lozim:

mehnat sharoitlari va mehnatni muhofaza qilish ishlarini yaxshilash, sanitariya-sogʻlomlashtirish qoidalarini oʻz ichiga olgan jamoa shartnomasi;

Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq yuritiladigan ish joyining mehnat sharoitlari xaritasi;

mehnatni muhofaza qilish xizmatining choraklik ish rejalari;

xodimlar va muhandis-texnik xodimlarni oʻqitish, yoʻl-yoʻriq berish va bilimlarini sinovdan oʻtkazish dasturlari;

mehnatni muhofaza qilish boʻyicha uch bosqichli nazorat yuritish jurnali;

xodimlarga yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq berish va yongʻin-texnikaviy minimum mashgʻulotlarini oʻtkazish dasturi;

har bir kasb va ish turlari uchun mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalar.

50. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

51. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.

52. Mehnatni muhofaza qilish xizmatining mutaxassislari lavozim yoʻriqnomasiga binoan ularning majburiyatlari jumlasiga kiritilmagan boshqa ishlarni bajarishga jalb qilinishi mumkin emas.

53. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarida mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.

54. Baxtsiz hodisa haqida jabrlanuvchi yoki guvoh darhol boʻlinma rahbariga xabar berishi kerak, u esa:

jabrlanuvchiga zudlik bilan birinchi tibbiy yordam koʻrsatishi va uni tibbiy-sanitariya qismiga yoki davolash-profilaktika muassasasiga yetkazishni tashkil etishi;

tekshirish komissiyasi ish boshlashiga qadar ish joyidagi vaziyatni va jihozlar holatini hodisa yuz bergan paytda qanday boʻlsa, shundayligicha (agar bu atrofdagi xodimlar hayoti, salomatligiga tahlika solmayotgan boʻlsa va halokatga olib kelmasa) saqlab qolishi;

hodisa toʻgʻrisida darhol ish beruvchiga va kasaba uyushmasiga xabar qilishi lozim.

4-§. Maishiy bino va xonalarga qoʻyiladigan talablar

55. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining maishiy bino va xonalari SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.

56. Kiyim almashtirish xonalari, dushxonalarning oʻlchamlari, dushlarning soni, oyoq vannalari, bet-qoʻl yuvgichlar, ichimlik suvi taʼminoti qurilmalari, hojatxonalar va boshqa maishiy xona va jihozlarning soni bir smenadagi eng koʻp xodimlar sonidan kelib chiqib belgilanadi.

57. Dushxonalar va hojatxonalar muntazam ravishda tozalanishi, yuvilishi va dezinfeksiya qilinishi lozim.

58. Barcha maishiy imoratlar ozoda saqlanishi, muntazam dezinfeksiya qilinishi va sutkaning qorongʻi paytlarida yoritilishi kerak.

5-§. Uskuna va qurilmalardan texnik foydalanishga qoʻyiladigan talablar

59. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining uskuna va qurilmalaridan samarali foydalanish muddati ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilanadi.

60. Barcha uskuna va qurilmalar moʻljallangan vazifasi boʻyicha ishlatilishi kerak, ulardan boshqa maqsadlarda foydalanish qatʼiyan man etiladi.

61. Uskuna va qurilmalarining xavfli joylari maxsus belgilanib, toʻsib qoʻyilishi va ogohlantirish belgilari oʻrnatilishi kerak.

62. Uskunalarni ishga tushirishdan avval tegishli operatorlar xavfli zonalarda odamlar yoʻqligiga ishonch hosil qilishlari kerak. Uskunalar ishlayotgan vaqtda ularning atrofidagi xavfli zonalarda odamlar boʻlmasligi lozim.

63. Chiqindi tushirish bunkeridan taqiqlangan elementlarni chiqarish, uskunalar toʻla toʻxtatilgandan soʻng, ularning qismlarga zarar yetkazmasdan va ehtiyotkorlik bilan amalga oshirilishi kerak.

6-§. Taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini amalga oshirishga qoʻyiladigan talablar

64. Ish jarayonida boshqacha shovqin paydo boʻlgan yoki uskuna va qurilmalar odatdagidan boshqacha ishlay boshlaganda tegishli operatorlar darhol uskunani oʻchirib, texnik xizmat koʻrsatish xodimlariga murojaat qilishlari kerak.

65. Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalarining uskuna va qurilmalariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash ishlarini shu turdagi uskunalarga xizmat koʻrsatish huquqiga ega boʻlgan mutaxassislar amalga oshiradi.

66. Uzoq vaqt ishlatilmagan, taʼmirdan chiqqan uskuna va qurilmalar ishga tushirilishidan oldin uskunadan foydalanish yoʻriqnomasiga muvofiq texnik xizmat koʻrsatuvchi xodim tomonidan koʻzdan kechirilishi va aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilishi kerak.

67. Taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatishdan oldin:

uskuna va qurilmalar elektr toki manbaidan oʻchirilgan boʻlishi hamda ehtiyotsizlik tufayli ishga tushirilishining oldi olinishi;

boshqarish tizimiga “Ulanmasin, odamlar ishlamoqda!” degan ogohlantiruvchi belgi osib qoʻyilishi va zarur boʻlganda toʻsiqlar qoʻyilishi;

ishlarni boshlashdan oldin elektr toki oʻtuvchi qismlarda kuchlanishning yoʻqligini oʻlchov asboblari yordamida tekshirib koʻrish kerak.

68. Ogʻir yuklarni joyidan koʻchirish ishlari xavfli ishlarni bajarish uchun masʼul xodim ruxsati bilan amalga oshirilishi shart.

69. Nosoz yuk koʻtaruvchi mexanizm va moslamalarda, shuningdek yaroqlilik muddati tugagan mexanizmlarda ishlash taqiqlanadi.

70. Taʼmirlash paytida ish joylarini, yoʻllarni, yoʻlaklarni va zinapoyalarni turli narsalar bilan toʻsib qoʻyish taqiqlanadi.

71. Taʼmirlash ishlari balandlikda bajarilayotganda havoza va taxta toʻshamalarning oʻrnatilishi xavfsizlik talablariga javob berishi hamda xodimlar xavfsizlik kamarlari va arqonlardan foydalanishlari shart.

72. Uskuna va qurilmalarni davriy koʻrikdan oʻtkazish ishlari taʼmirlash xizmati tomonidan muhandis-texnik xodimning rahbarligi ostida oʻtkazilishi lozim.

73. Koʻrikdan oʻtkazish paytida uskuna va qurilmalarning ishlashida nuqsonlar topilsa, ularning sabablarini aniqlash va bartaraf qilish uchun mazkur uskuna va qurilmalar darhol toʻxtatilishi lozim.

7-§. Yongʻin xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar

74. Ishlab chiqarish jarayonlarini rejalashtirishda, tashkillashtirishda va olib borishda yongʻin va portlash xavfsizligi GOST 12.1.004-91 “Yongʻin xavfsizligi. Umumiy talablar” va GOST 12.1.010-76 “Mehnat xavfsizligi standartlari tizimi. Portlash xavfsizligi. Umumiy talablar”ga muvofiq taʼminlanishi lozim.

75. Shamollatish va tutun tortish tizimlari yongʻinga qarshi avtomatika tizimlari bilan bogʻlangan boʻlishi kerak.

76. Ishlab chiqarish binolari va xonalari birlamchi oʻt oʻchirish vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi shart.

77. Suv manbai yoʻlaklari hamda yongʻinni oʻchirish vositalariga boradigan yoʻlaklar doimo boʻsh boʻlishi kerak.

78. Yongʻin va portlash xavfi mavjud boʻlgan uskunalar va ish joylarida ochiq olovdan foydalanishni taqiqlovchi hamda alangalanuvchi va portlovchi moddalar bilan ishlashda ehtiyotkorlikka rioya qilish zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiruvchi belgilar boʻlishi zarur.

79. Ishlab chiqarish jarayoni bajariladigan joylarda tamaki mahsulotlarini chekish taqiqlanadi.

80. Xodimlar bilan yongʻin xavfsizligi boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazilishi va ularga yongʻinning oldini olish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar berilishi kerak.

7-bob. Qoidalarni buzganlik uchun javobgarlik

81. Mazkur Qoidalarga rioya qilinishi uchun javobgarlik tegishli ishlarni bajaruvchi tashkilotlar zimmasiga yuklatiladi.

82. Mansabdor shaxslar va xodimlar mazkur Qoidalarga rioya qilmaganliklari uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladilar.

8-bob. Yakuniy qoida

83. Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi kengashi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

Bosh direktor I. MAXKAMOV

Mehnat vaziri A. ABDUXAKIMOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ALIMOV

Ichki ishlar vaziri A. AXMEDBAYEV

Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi B. ZAKIROV

Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi B. ABDUSAMATOV

Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi bosh direktori A. QURBANOV

“Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi boshligʻi B. GULYAMOV

Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi T. NARBAYEVA

Savdo-sanoat palatasi A. SHAYXOV

Toshkent sh.,

2016-yil 18-avgust,

2016-yil 5-avgust

2016-yil 8-avgust

2016-yil 12-avgust

2016-yil 16-avgust

2016-yil 29-iyul

2016-yil 19-iyul

2016-yil 22-iyul

2016-yil 25-iyul

2016-yil 28-iyul

99-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 38-son, 452-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 16.03.2026-y., 10/26/3788/0242-son; 19.03.2026-y., 10/26/3793/0256-son)

lex.uz