📅 2016-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 22 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 сентября 2016 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 September 2016 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ДИПЛОМ
СЕРТИФИКАТ
ТУЗИЛМАСИ
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, юқори малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни қондириш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар:
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган, олий таълимдан кейинги таълим муассасаси ҳисобланади.
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ходимларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз ошириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш;
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва бевосита шаклларини амалиётга жорий этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан уйғунлигини таъминлаш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.
5. Белгилансинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Марказ томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун жалб этиладиган грантлар, шу жумладан халқаро грантлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича республика олий таълим муассасалари ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
уч ой муддатда — белгиланган тартибда Марказ уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Тошкент сув таъминоти, канализация, гидротехника иншоотлари ва муҳандис гидрогеологияси илмий-тадқиқот институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7-уйда жойлашган бинодан текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга жой ва хоналар ажратсин;
Марказга ажратилган жой ва хоналарнинг реконструкция қилинишини ҳамда зарур ўқув-лаборатория ва компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин;
Марказнинг ташкилий ва бошқарув фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширсин.
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 321-сон қарорига 1-ИЛОВА
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (кейинги ўринларда — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида давлат, идоравий, ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш ваколати берилган, шунингдек экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мутахассислари (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) ўз касбий даражаси ва малакасини оширадилар.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
ходимларнинг касбий ва малака даражасини мунтазам ошириш асосида қонунчилик нормалари, назарий, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;
юқори самарали замонавий ва инновация технологияларини, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш услубларини янгилаш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қайта тайёрлаш — ходимларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритиши учун зарур ва етарли бўлган ҳажмдаги касбий билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштиришига кўмаклашувчи таълим тури.
малака ошириш — ходимларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги касбий билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини ошириш бўйича таълим тури.
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари — ходимларга давлат таълим талабларига мувофиқ таълим беришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли бўлиб, улар ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ ташкил этилади;
тингловчи — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олиш учун жалб этилган ва белгиланган тартибда тингловчилар сафига қабул қилинган ходимлар;
буюртмачи — давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар.
4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) амалга оширилади.
5. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш буюртмачининг буюртманомасига биноан, ўзаро шартнома асосида, мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ходимлар, улар фаолият юритаётган ташкилотнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, Марказда даврий равишда малака ошириш курсларидан ўтадилар.
6. Давлат экологик назоратини амалга ошириш ваколати берилган давлат органларининг ҳузурида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилган бўлса, уларнинг ходимлари ушбу таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олиши мумкин.
7. Қайта тайёрлаш курсларидан:
Қўмита бўйича — захирада бўлган ва биринчи марта Қўмита катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари, Қўмита таркибидаги инспекцияларнинг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари лавозимларига, шунингдек Қўмита тизимидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи лавозимларга биринчи марта тавсия этилган шахслар;
давлат экологик назоратини амалга ошириш ваколати берилган давлат органлари бўйича — қонун ҳужжатларига биноан давлат экологик назоратини амалга ошириш ваколати берилган мансабдор шахс лавозимига захирада бўлган ва биринчи марта мазкур лавозимга, биринчи марта ишга қабул қилинган шахслар ўтади.
8. Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширувчи шахслар ва мазкур Низомда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан мажбурий равишда ўтиши назарда тутилмаган бошқа шахслар Марказда ташкил этилаётган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида шартнома асосида, ихтиёрий равишда таълим олишлари мумкин.
2-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг мақсади ва вазифалари
9. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятини юқори даражада таъминлаш, тингловчиларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини мунтазам равишда ошириб бориш қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг мақсади ҳисобланади.
10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
тингловчиларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз ошириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш;
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва бевосита шаклларини амалиётга жорий этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан уйғунлигини таъминлаш, тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш.
3-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби
11. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тегишли йўналишлар бўйича малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда, тингловчиларни сифатли ўқитиш учун Марказнинг моддий-техника базасини, ўқув курсларининг фаолиятини ушбу Низомда белгиланган тартибда молиялаштириш асосида ташкил этилади.
Тингловчилар Марказ ва буюртмачилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, тўлов асосида ўқитилади.
Қўмита ходимлари Марказда ташкил этиладиган малака ошириш курсларида текин, қайта тайёрлаш курсларида эса тўлов эвазига ўқитилади.
12. Марказ тақдим этилган буюртманомалар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олиш учун белгиланган йўналишлар бўйича тингловчилар контингентини шакллантиради ҳамда тасдиқланган ўқиш жадвалини буюртмачиларга етказади.
Буюртмачилар Марказ томонидан юборилган ўқиш жадвалини қабул қилганларидан сўнг ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда Марказга қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборади.
Буюртмачилар ходимни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборишдан аввал Марказ билан тузилган шартномага асосан таълим олиш учун белгиланган тўлов суммасини тўлаши шарт.
13. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Марказ томонидан Қўмита билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади.
14. Тингловчилар ўқув курсларини якунлаганларидан сўнг Марказда ташкил этилган аттестация синовларидан ўтадилар.
Аттестация синовлари ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартиб асосида, Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.
Аттестация комиссияси таркибига Қўмита марказий аппаратининг раҳбар ходимлари, шунингдек келишувга кўра, экологик назоратни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилади.
15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш бошлангандан сўнг беш кун мобайнида Марказга етиб келмаган тингловчилар, сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра етиб кела олмаган ходимлар, кейин ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига узрли сабабларсиз келмаган ходимлар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтмаган ҳисобланади, уларга ушбу Низомда белгиланган диплом ва сертификатлар берилмайди ҳамда буюртмачилар томонидан тўланган тўлов суммалари қайтарилмайди.
16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олаётган тингловчиларнинг доимий иш жойидаги лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.
4-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкилотчиларининг вазифалари ва функциялари
17. Қуйидагилар қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:
Марказнинг ташкилий ва бошқарув фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилаш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олиши керак бўлган тингловчилар контингентини шакллантириш;
ўқув режалари ва дастурларини ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш учун тўлов миқдорини тасдиқлаш;
қайта тайёрлаш ва малака оширишни такомиллаштириш механизми ва усулларини белгилаш;
Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш.
18. Марказ томонидан ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган вазифаларга мувофиқ, қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ходимларни ўқитиш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган ўқув режалари ва дастурларини қўллаб, ўқув жараёнини ташкил этади;
назарий ўқишни бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам боғлаш мақсадида Қўмитанинг тегишли таркибий бўлинмаларида, давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда амалиёт ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;
ривожланган давлатларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ютуқларини таҳлил қилади, тингловчиларга ушбу тажрибаларни республиканинг иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш юзасидан маълумотлар беради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнини, ушбу курслар битирувчиларининг кейинги фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказади, ушбу Низом талабларига мувофиқ диплом ва сертификатлар беради.
19. Буюртмачилар:
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида ходимларининг тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишларини таъминлайдилар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун белгиланган тўловларни шартнома асосида амалга оширадилар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади.
5-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш
20. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари таълим жараёнида эришиладиган натижалардан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг бевосита касбий ривожланишини ташкил этиш имкониятини яратади.
21. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш уларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини доимий равишда янгилаб борувчи даврий тизим ҳисобланади.
22. Тингловчиларнинг ўқув жараёни тасдиқланган давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва дастурлари ҳамда машғулотлар жадвали бўйича тартибга солинади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш;
сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, уларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойларининг давлат кадастрларини юритиш, маълумотларни ягона давлат кадастри тизимига киритиш;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва уларни бошқариш;
табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмлари;
атроф муҳит мониторинги;
экологик экспертиза;
экологик сертификатлаш;
экологик аудит;
атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш, атроф муҳит ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил этиш, баҳолаш ва прогноз қилиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлашга киритиш ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш, уларни амалиётда қўллаш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун назарда тутилган жавобгарлик ва бошқа йўналишлар.
Ўқув режалари ва дастурлари атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда таълим соҳасидаги устувор йўналишлар асосида ҳар йили такомиллаштириб борилади.
23. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг маъруза, интерактив семинарлар, амалий машғулотлар, сайёр машғулотлар, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш, малака амалиёти, лойиҳа ишини ҳимоя қилиш каби асосий турлари қўлланилади.
24. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил қилади.
25. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 20 нафардан кам бўлмаган ҳолда, Марказ томонидан ташкил қилинадиган гуруҳларда ташкил этилади.
26. Ходимларнинг малака амалиёти давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда ташкил этилади.
27. Айрим ўқув машғулотлари илғор таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилиши мумкин.
28. Тингловчиларнинг ўзлаштириши қуйидаги баҳолаш тизими асосида амалга оширилади:
жорий, оралиқ ва якуний назорат натижалари;
малака амалиёти якунлари;
лойиҳа ишини ҳимоя қилиш натижалари.
Ушбу баҳолаш натижалари ходимларнинг якуний аттестация синовларини топшириш жараёнида баҳолаш мезонлари сифатида инобатга олинади.
29. Ходимлар қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
сабабсиз 24 соат дарс қолдирганда;
буюртмачилар томонидан шартнома тўловлари амалга оширилмаганда;
саломатлиги туфайли (тиббий маълумотнома асосида);
вафот этган тақдирда.
30. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрлари, шунингдек хорижий мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
31. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан тингловчиларни ўқитадиган педагоглар таркибининг ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида белгиланган нормативлар бўйича, улар амалда бажарадиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
32. Ходимларни қайта тайёрлаш уларнинг фаолияти давомида асосий ишдан ажралган ҳолда, бевосита Марказ томонидан кундузги шаклда амалга оширилади.
33. Қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўн ҳафта (360 соат)дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига — 36 соатни, шундан аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми — ҳафтасига 24 соатни ташкил этади.
34. Қайта тайёрлаш бўйича Марказда ўқитиш буюртмачининг якка тартибдаги буюртманомаси асосида, давлат таълим талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар доирасида амалга оширилади.
35. Тингловчилар қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли бажариб, курсни тўлиқ ўзлаштириб бўлгандан сўнг якуний аттестация синовларига қўйилади.
36. Ходимларнинг малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, асосий ишдан ажралган ҳолда, бевосита Марказ томонидан кундузги шаклда амалга оширилади.
37. Марказда малака ошириш курсларининг давомийлиги икки ҳафтадан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.
Бунда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада — 36 соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада — 24 соатни ташкил қилади.
38. Малака ошириш бўйича Марказда ўқитиш буюртмачининг якка тартибдаги буюртманомаси асосида, давлат таълим талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар доирасида амалга оширилади.
39. Тингловчилар жорий, оралиқ ва якуний назорат топшириқларини муваффақиятли бажариб, курсни тўлиқ ўзлаштириб бўлгандан сўнг якуний аттестация синовларига қўйилади.
40. Малака ошириш курсини тўлиқ ўзлаштириб бўлган ходимлар якуний аттестация синовларига қўйилади.
6-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш
41. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари аттестация комиссияси томонидан аттестация синовлари, уларнинг жорий, оралиқ ва якуний назорати, малака амалиёти, лойиҳа ишини ҳимоя қилиш натижаларини инобатга олган ҳолда суҳбат шаклида ўтказилади.
42. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув лойиҳа ишини ҳимоя қилиш аттестация комиссиясида амалга оширилади.
43. Аттестация комиссияси ўз қарорини тингловчиларни суҳбатдан ўтказиш натижалари асосида, шунингдек касбий фаолият кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
44. Аттестация комиссиясининг қарори Марказ томонидан тингловчиларга, ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ диплом ва сертификат беришга асос бўлади.
45. Аттестация синовларидан ўта олмаган ходимлар бир йил мобайнида шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида такроран ўқиши ва аттестация синовларини топшириши шарт.
46. Ходимлар аттестация синовларидан такроран ўта олмаган тақдирда Марказ томонидан ушбу ходимларнинг иш берувчи ташкилотларига хабарнома юборилади.
Хабарномада ходимнинг қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтиши натижаси, аттестация синовларидан ўта олмаганлиги сабаблари кўрсатилади.
7-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишларини молиялаштириш
47. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишларини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Марказ томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун жалб этиладиган грантлар, шу жумладан халқаро грантлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
48. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятига оид молиявий ҳисоботлар қонун ҳужжатлари асосида олиб борилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
49. Ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга иккинчи олий ёки ўрта махсус, касбий маълумот олиш деб қаралмайди.
50. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қайта тайёрлаш тўғрисида намунавий
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда, офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босмахонада тайёрланади.
Варақнинг чап қисми четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашади.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом иккита лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда бўлади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Qayta tayyorlash haqida DIPLOM QT № 000000 ________________________________________________________________ (xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil _________________dan 20___ yil ______________________gacha ___________________________________________________________________________________________ (Qayta tayyorlash taʻlim muassasasining nomi) ___________________________________________________________________________soatga moʻljallangan ___________________________________________________________________________________________ (Qayta tayyorlash kursining nomi) qayta tayyorlash kursida talim olib, ________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ mavzusida bitiruv ishini _______________________________________________________________________attestatsiya komissiyasida ___________________________________________________________________________bahoga himoya qildi. Muhr oʻrni Direktor _______________ Sana _________________ Qayd raqami ___________________
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Малака ошириш тўғрисида намунавий
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда, офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босмахонада тайёрланади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашади.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат иккита лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда бўлади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT MO № 000000 _________________________________________________________________ (xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil _________________dan 20___ yil ______________________gacha ___________________________________________________________________________________________ (Malaka oshirish taʻlim muassasasining nomi) jami___________________________________________________________________________________soatlik ___________________________________________________________________________________________ (Malaka oshirish kursining nomi) boʻyicha malakasini oshirdi. Muhr oʻrni Direktor _______________ Sana _________________ Qayd raqami _____________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 321-сон қарорига 2-ИЛОВА
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказининг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 сентябрь,
321-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
DIPLOM
SERTIFIKAT
TUZILMASI
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini tashkil etish, yuqori malakali kadrlarga boʻlgan talab va ehtiyojlarni qondirish, shuningdek atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi ilmiy tadqiqotlarning saviyasini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzurida Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etilsin.
2. Quyidagilar:
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi Nizom 1-ilovaga muvofiq;
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilab qoʻyilsinki, Markaz yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan, atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga ixtisoslashgan, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim muassasasi hisoblanadi.
4. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
xodimlarning kasbiy bilimlari, koʻnikmalari va mahoratlarini uzluksiz oshirib borish mexanizmlarini joriy etish, zamonaviy talablarga muvofiq atrof muhitni muhofaza qilish uchun kasbiy tayyorgarlikni zarur darajada taʼminlash;
qayta tayyorlash va malaka oshirishning toʻgʻridan toʻgʻri va bevosita shakllarini amaliyotga joriy etish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonlarining fan va ishlab chiqarish bilan uygʻunligini taʼminlash, xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish va modernizatsiya qilish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoniga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish.
5. Belgilansinki, Markaz faoliyatini moliyalashtirish quyidagi manbalar hisobiga amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari;
Markaz tomonidan shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;
qayta tayyorlash va malaka oshirish uchun jalb etiladigan grantlar, shu jumladan xalqaro grantlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Markaz xodimlari mehnatiga haq toʻlash shartlari boʻyicha respublika oliy taʼlim muassasalari xodimlarining tegishli toifalariga tenglashtirilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi:
ikki oy muddatda — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi bilan birgalikda atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha davlat talablarini ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda tasdiqlasin;
uch oy muddatda — belgilangan tartibda Markaz ustavini tasdiqlasin va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
Markazni zamon talablariga javob beradigan yuqori malakali mutaxassislar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda Toshkent suv taʼminoti, kanalizatsiya, gidrotexnika inshootlari va muhandis gidrogeologiyasi ilmiy-tadqiqot institutiga operativ boshqaruv huquqi bilan biriktirilgan Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Bunyodkor shoh koʻchasi, 7-uyda joylashgan binodan tekin foydalanish huquqi bilan Markazga joy va xonalar ajratsin;
Markazga ajratilgan joy va xonalarning rekonstruksiya qilinishini hamda zarur oʻquv-laboratoriya va kompyuter texnikasi, mebellar va boshqa inventarlar bilan jihozlanishini taʼminlasin;
Markazning tashkiliy va boshqaruv faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshirsin.
8. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 22-sentabrdagi 321-son qaroriga 1-ILOVA
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini (keyingi oʻrinlarda — qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida davlat, idoraviy, ishlab chiqarish ekologik nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan, shuningdek ekologik normativlar loyihalarini ishlab chiquvchi tashkilotlarning atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat yurituvchi mutaxassislari (keyingi oʻrinlarda xodimlar deb ataladi) oʻz kasbiy darajasi va malakasini oshiradilar.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish quyidagi yoʻllar bilan amalga oshiriladi:
xodimlarning kasbiy va malaka darajasini muntazam oshirish asosida qonunchilik normalari, nazariy, ilmiy va amaliy tadqiqotlar, texnologik taraqqiyot va oʻqitilayotgan fanlar boʻyicha innovatsiyalar, shuningdek atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi soʻnggi yutuqlarni chuqur oʻrganish;
yuqori samarali zamonaviy va innovatsiya texnologiyalarini, ilgʻor xorijiy tajribani keng joriy etgan holda xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uslublarini yangilash;
qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoniga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
qayta tayyorlash — xodimlarning atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat yuritishi uchun zarur va yetarli boʻlgan hajmdagi kasbiy bilimlar, koʻnikmalar va tajribalarni oʻzlashtirishiga koʻmaklashuvchi taʼlim turi.
malaka oshirish — xodimlarning atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi kasbiy bilimlari, koʻnikmalari va tajribalarini oshirish boʻyicha taʼlim turi.
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari — xodimlarga davlat taʼlim talablariga muvofiq taʼlim berishni nazarda tutadigan oliy taʼlimdan keyingi oʻqitish shakli boʻlib, ular ushbu Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq tashkil etiladi;
tinglovchi — qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida taʼlim olish uchun jalb etilgan va belgilangan tartibda tinglovchilar safiga qabul qilingan xodimlar;
buyurtmachi — davlat, idoraviy va ishlab chiqarish ekologik nazoratini amalga oshiruvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda ekologik normativlar loyihalarini ishlab chiquvchi tashkilotlar.
4. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Qoʻmita deb ataladi) huzuridagi Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) amalga oshiriladi.
5. Xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish buyurtmachining buyurtmanomasiga binoan, oʻzaro shartnoma asosida, mazkur Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Xodimlar, ular faoliyat yuritayotgan tashkilotning idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, Markazda davriy ravishda malaka oshirish kurslaridan oʻtadilar.
6. Davlat ekologik nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan davlat organlarining huzurida qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tashkil etilgan boʻlsa, ularning xodimlari ushbu taʼlim muassasalarida qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida taʼlim olishi mumkin.
7. Qayta tayyorlash kurslaridan:
Qoʻmita boʻyicha — zaxirada boʻlgan va birinchi marta Qoʻmita katta davlat inspektorlari va davlat inspektorlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar tabiatni muhofaza qilish qoʻmitalari bosh davlat inspektorlari va ularning oʻrinbosarlari, katta davlat inspektorlari va davlat inspektorlari, Qoʻmita tarkibidagi inspeksiyalarning katta davlat inspektorlari va davlat inspektorlari lavozimlariga, shuningdek Qoʻmita tizimidagi xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatini tekshirish huquqini beruvchi lavozimlarga birinchi marta tavsiya etilgan shaxslar;
davlat ekologik nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan davlat organlari boʻyicha — qonun hujjatlariga binoan davlat ekologik nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan mansabdor shaxs lavozimiga zaxirada boʻlgan va birinchi marta mazkur lavozimga, birinchi marta ishga qabul qilingan shaxslar oʻtadi.
8. Jamoatchilik ekologik nazoratini amalga oshiruvchi shaxslar va mazkur Nizomda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan majburiy ravishda oʻtishi nazarda tutilmagan boshqa shaxslar Markazda tashkil etilayotgan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida shartnoma asosida, ixtiyoriy ravishda taʼlim olishlari mumkin.
2-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining maqsadi va vazifalari
9. Atrof muhitni muhofaza qilish faoliyatini yuqori darajada taʼminlash, tinglovchilarning kasbiy bilimlari, koʻnikmalari va mahoratlarini muntazam ravishda oshirib borish qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining maqsadi hisoblanadi.
10. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining vazifalari quyidagilardan iborat:
tinglovchilarning kasbiy bilimlari, koʻnikmalari va mahoratini uzluksiz oshirib borish mexanizmlarini joriy etish, zamonaviy talablarga muvofiq atrof muhitni muhofaza qilish uchun kasbiy tayyorgarlikni zarur darajada taʼminlash;
qayta tayyorlash va malaka oshirishning toʻgʻridan toʻgʻri va bevosita shakllarini amaliyotga joriy etish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonlarining fan va ishlab chiqarish bilan uygʻunligini taʼminlash, tinglovchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish va modernizatsiya qilish.
3-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtish tartibi
11. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tegishli yoʻnalishlar boʻyicha malakaviy talablar, oʻquv rejalari va dasturlarini hisobga olgan holda, tinglovchilarni sifatli oʻqitish uchun Markazning moddiy-texnika bazasini, oʻquv kurslarining faoliyatini ushbu Nizomda belgilangan tartibda moliyalashtirish asosida tashkil etiladi.
Tinglovchilar Markaz va buyurtmachilar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq, toʻlov asosida oʻqitiladi.
Qoʻmita xodimlari Markazda tashkil etiladigan malaka oshirish kurslarida tekin, qayta tayyorlash kurslarida esa toʻlov evaziga oʻqitiladi.
12. Markaz taqdim etilgan buyurtmanomalar asosida qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida taʼlim olish uchun belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha tinglovchilar kontingentini shakllantiradi hamda tasdiqlangan oʻqish jadvalini buyurtmachilarga yetkazadi.
Buyurtmachilar Markaz tomonidan yuborilgan oʻqish jadvalini qabul qilganlaridan soʻng xodimlarni qonunchilikda belgilangan tartibda Markazga qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuboradi.
Buyurtmachilar xodimni qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuborishdan avval Markaz bilan tuzilgan shartnomaga asosan taʼlim olish uchun belgilangan toʻlov summasini toʻlashi shart.
13. Tinglovchilarni qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqitish Markaz tomonidan Qoʻmita bilan kelishilgan holda tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari boʻyicha ishdan ajralgan holda amalga oshiriladi.
14. Tinglovchilar oʻquv kurslarini yakunlaganlaridan soʻng Markazda tashkil etilgan attestatsiya sinovlaridan oʻtadilar.
Attestatsiya sinovlari ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartib asosida, Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadigan attestatsiya komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.
Attestatsiya komissiyasi tarkibiga Qoʻmita markaziy apparatining rahbar xodimlari, shuningdek kelishuvga koʻra, ekologik nazoratni amalga oshirish sohasidagi vakolatli davlat organlari, ilmiy va oliy taʼlim muassasalari vakillari kiritiladi.
15. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqish boshlangandan soʻng besh kun mobaynida Markazga yetib kelmagan tinglovchilar, sabablaridan qatʼi nazar, kurslarga qoʻyilmaydi.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga uzrli sabablarga koʻra yetib kela olmagan xodimlar, keyin tashkil etiladigan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtadilar.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga uzrli sabablarsiz kelmagan xodimlar, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtmagan hisoblanadi, ularga ushbu Nizomda belgilangan diplom va sertifikatlar berilmaydi hamda buyurtmachilar tomonidan toʻlangan toʻlov summalari qaytarilmaydi.
16. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida tahsil olayotgan tinglovchilarning doimiy ish joyidagi lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanadi.
4-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tashkilotchilarining vazifalari va funksiyalari
17. Quyidagilar qoʻmitaning vazifalari hisoblanadi:
Markazning tashkiliy va boshqaruv faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshirish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayonini takomillashtirish mexanizmlari va uslublarini belgilash;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida tahsil olishi kerak boʻlgan tinglovchilar kontingentini shakllantirish;
oʻquv rejalari va dasturlarini hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtish uchun toʻlov miqdorini tasdiqlash;
qayta tayyorlash va malaka oshirishni takomillashtirish mexanizmi va usullarini belgilash;
Markazning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlarini koʻrish.
18. Markaz tomonidan ushbu Nizomning 17-bandida belgilangan vazifalarga muvofiq, quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
xodimlarni oʻqitish boʻyicha oʻquv rejalari va dasturlarini ishlab chiqadi;
atrof muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi oʻqitishning zamonaviy shakllari va uslublari, ilgʻor pedagogik, axborot-kommunikatsiya va innovatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda tayyorlangan oʻquv rejalari va dasturlarini qoʻllab, oʻquv jarayonini tashkil etadi;
nazariy oʻqishni boshqaruv faoliyati amaliyoti bilan mustahkam bogʻlash maqsadida Qoʻmitaning tegishli tarkibiy boʻlinmalarida, davlat, idoraviy va ishlab chiqarish ekologik nazoratini amalga oshiruvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarda amaliyot ishlarining tashkil etilishini taʼminlaydi;
rivojlangan davlatlarning qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida atrof muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi yutuqlarini tahlil qiladi, tinglovchilarga ushbu tajribalarni respublikaning iqtisodiyot tarmoqlarida joriy etish yuzasidan maʼlumotlar beradi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayonini, ushbu kurslar bitiruvchilarining keyingi faoliyati yuzasidan doimiy monitoring olib boradi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarini attestatsiyadan oʻtkazadi, ushbu Nizom talablariga muvofiq diplom va sertifikatlar beradi.
19. Buyurtmachilar:
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining tasdiqlangan jadvali asosida xodimlarining tegishli kurslarga belgilangan muddatlarda oʻz vaqtida kelishlarini taʼminlaydilar;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari uchun belgilangan toʻlovlarni shartnoma asosida amalga oshiradilar;
qayta tayyorlash va malaka oshirish natijalarini muhokama qilish boʻyicha tizimli ishlarni tashkil etadi.
5-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayonini tashkil etish
20. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari taʼlim jarayonida erishiladigan natijalardan kelib chiqqan holda xodimlarning bevosita kasbiy rivojlanishini tashkil etish imkoniyatini yaratadi.
21. Tinglovchilarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish ularning kasbiy bilimlari va koʻnikmalarini doimiy ravishda yangilab boruvchi davriy tizim hisoblanadi.
22. Tinglovchilarning oʻquv jarayoni tasdiqlangan davlat taʼlim talablari, oʻquv rejalari va dasturlari hamda mashgʻulotlar jadvali boʻyicha tartibga solinadi, ular quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
yerlardan foydalanish va ularni muhofaza qilish;
yer qaʼrini geologik oʻrganish, undan foydalanish va uni muhofaza qilish;
suvdan foydalanish va uni muhofaza qilish;
oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanish va ularni muhofaza qilish;
hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanish va ularni muhofaza qilish;
muhofaza etiladigan tabiiy hududlar, ularni tashkil etish, muhofaza qilish va ulardan foydalanish;
oʻsimlik va hayvonot dunyosi obyektlari, muhofaza qilinadigan tabiiy hududlar, chiqindilarni koʻmib tashlash va utillashtirish joylarining davlat kadastrlarini yuritish, maʼlumotlarni yagona davlat kadastri tizimiga kiritish;
atmosfera havosini muhofaza qilish;
chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish va ularni boshqarish;
tabiatni muhofaza qilishni taʼminlashning iqtisodiy mexanizmlari;
atrof muhit monitoringi;
ekologik ekspertiza;
ekologik sertifikatlash;
ekologik audit;
atrof muhitga taʼsir koʻrsatuvchi omillarni hisobga olish, atrof muhit hamda tabiiy resurslardan oqilona foydalanishning holatini tahlil etish, baholash va prognoz qilish;
atrof muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasida davlat dasturlari va boshqa ekologik dasturlarni ishlab chiqish, kelishish, tasdiqlashga kiritish hamda ularning bajarilishini tashkil etish;
atrof muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni tahlil qilish, ularni amaliyotda qoʻllash;
atrof muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanish sohasida sodir etilgan huquqbuzarliklar uchun nazarda tutilgan javobgarlik va boshqa yoʻnalishlar.
Oʻquv rejalari va dasturlari atrof muhitni muhofaza qilish hamda taʼlim sohasidagi ustuvor yoʻnalishlar asosida har yili takomillashtirib boriladi.
23. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlarining maʼruza, interaktiv seminarlar, amaliy mashgʻulotlar, sayyor mashgʻulotlar, tajriba almashish, mustaqil oʻqish, malaka amaliyoti, loyiha ishini himoya qilish kabi asosiy turlari qoʻllaniladi.
24. Auditoriyada oʻtkaziladigan barcha mashgʻulotlar turlari 80 daqiqa davom etadi, oʻquv mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffus kamida 10 daqiqani tashkil qiladi.
25. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridagi oʻquv jarayoni tinglovchilar soni, qoidaga koʻra, kamida 20 nafardan kam boʻlmagan holda, Markaz tomonidan tashkil qilinadigan guruhlarda tashkil etiladi.
26. Xodimlarning malaka amaliyoti davlat, idoraviy va ishlab chiqarish ekologik nazoratini amalga oshiruvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarda tashkil etiladi.
27. Ayrim oʻquv mashgʻulotlari ilgʻor taʼlim muassasalari va boshqa tashkilotlar negizida tashkil etilishi mumkin.
28. Tinglovchilarning oʻzlashtirishi quyidagi baholash tizimi asosida amalga oshiriladi:
joriy, oraliq va yakuniy nazorat natijalari;
malaka amaliyoti yakunlari;
loyiha ishini himoya qilish natijalari.
Ushbu baholash natijalari xodimlarning yakuniy attestatsiya sinovlarini topshirish jarayonida baholash mezonlari sifatida inobatga olinadi.
29. Xodimlar quyidagi sabablarga koʻra tinglovchilar safidan chetlashtirilishi mumkin:
oʻz xohishiga binoan;
sababsiz 24 soat dars qoldirganda;
buyurtmachilar tomonidan shartnoma toʻlovlari amalga oshirilmaganda;
salomatligi tufayli (tibbiy maʼlumotnoma asosida);
vafot etgan taqdirda.
30. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida mashgʻulotlar oʻtkazish uchun oliy taʼlim muassasalarining yuqori malakali pedagog kadrlari, shuningdek xorijiy mutaxassislar ham jalb etilishi mumkin.
31. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida mehnatga soatbay haq toʻlash shartlari bilan tinglovchilarni oʻqitadigan pedagoglar tarkibining oʻquv yuklamasi hajmi oʻquv yili mobaynida belgilangan normativlar boʻyicha, ular amalda bajaradigan oʻquv ishlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.
32. Xodimlarni qayta tayyorlash ularning faoliyati davomida asosiy ishdan ajralgan holda, bevosita Markaz tomonidan kunduzgi shaklda amalga oshiriladi.
33. Qayta tayyorlash dasturlarini oʻzlashtirish muddati oʻn hafta (360 soat)dan kam boʻlmagan hajmda belgilanadi. Oʻquv yuklamasining eng yuqori hajmi haftasiga — 36 soatni, shundan auditoriya mashgʻulotlarining eng yuqori hajmi — haftasiga 24 soatni tashkil etadi.
34. Qayta tayyorlash boʻyicha Markazda oʻqitish buyurtmachining yakka tartibdagi buyurtmanomasi asosida, davlat taʼlim talablariga muvofiq ishlab chiqilgan dasturlar doirasida amalga oshiriladi.
35. Tinglovchilar qayta tayyorlash kursini muvaffaqiyatli bajarib, kursni toʻliq oʻzlashtirib boʻlgandan soʻng yakuniy attestatsiya sinovlariga qoʻyiladi.
36. Xodimlarning malakasini oshirish har besh yilda kamida bir marta, asosiy ishdan ajralgan holda, bevosita Markaz tomonidan kunduzgi shaklda amalga oshiriladi.
37. Markazda malaka oshirish kurslarining davomiyligi ikki haftadan kam boʻlmagan muddatni tashkil etadi.
Bunda oʻquv yuklamasining eng koʻp hajmi har haftada — 36 soatni, auditoriya mashgʻulotlarining eng koʻp hajmi har haftada — 24 soatni tashkil qiladi.
38. Malaka oshirish boʻyicha Markazda oʻqitish buyurtmachining yakka tartibdagi buyurtmanomasi asosida, davlat taʼlim talablariga muvofiq ishlab chiqilgan dasturlar doirasida amalga oshiriladi.
39. Tinglovchilar joriy, oraliq va yakuniy nazorat topshiriqlarini muvaffaqiyatli bajarib, kursni toʻliq oʻzlashtirib boʻlgandan soʻng yakuniy attestatsiya sinovlariga qoʻyiladi.
40. Malaka oshirish kursini toʻliq oʻzlashtirib boʻlgan xodimlar yakuniy attestatsiya sinovlariga qoʻyiladi.
6-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarini attestatsiyadan oʻtkazish
41. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilari attestatsiya komissiyasi tomonidan attestatsiya sinovlari, ularning joriy, oraliq va yakuniy nazorati, malaka amaliyoti, loyiha ishini himoya qilish natijalarini inobatga olgan holda suhbat shaklida oʻtkaziladi.
42. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv loyiha ishini himoya qilish attestatsiya komissiyasida amalga oshiriladi.
43. Attestatsiya komissiyasi oʻz qarorini tinglovchilarni suhbatdan oʻtkazish natijalari asosida, shuningdek kasbiy faoliyat koʻrsatkichlarini hisobga olgan holda qabul qiladi.
44. Attestatsiya komissiyasining qarori Markaz tomonidan tinglovchilarga, ushbu Nizomning 2 va 3-ilovalariga muvofiq diplom va sertifikat berishga asos boʻladi.
45. Attestatsiya sinovlaridan oʻta olmagan xodimlar bir yil mobaynida shartnoma asosida qayta tayyorlash va malaka oshirish kursida takroran oʻqishi va attestatsiya sinovlarini topshirishi shart.
46. Xodimlar attestatsiya sinovlaridan takroran oʻta olmagan taqdirda Markaz tomonidan ushbu xodimlarning ish beruvchi tashkilotlariga xabarnoma yuboriladi.
Xabarnomada xodimning qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslaridan oʻtishi natijasi, attestatsiya sinovlaridan oʻta olmaganligi sabablari koʻrsatiladi.
7-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish ishlarini moliyalashtirish
47. Qayta tayyorlash va malaka oshirish ishlarini moliyalashtirish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari;
Markaz tomonidan shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;
qayta tayyorlash va malaka oshirish uchun jalb etiladigan grantlar, shu jumladan xalqaro grantlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
48. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari faoliyatiga oid moliyaviy hisobotlar qonun hujjatlari asosida olib boriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
49. Xodimlarning malakasini oshirish va qayta tayyorlashga ikkinchi oliy yoki oʻrta maxsus, kasbiy maʼlumot olish deb qaralmaydi.
50. Qayta tayyorlash va malaka oshirish boʻyicha nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qayta tayyorlash toʻgʻrisida namunaviy
Qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi diplom A4 formatli oq qogʻozda, ofset usulida, besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och pushti rangda bosmaxonada tayyorlanadi.
Varaqning chap qismi chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashadi.
Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM” soʻzlari bosiladi. Diplom ikkita lotin harfi — QT va olti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och pushti rang fonda boʻladi.
Diplom:
bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;
maxsus qogʻozlar;
oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Qayta tayyorlash haqida DIPLOM QT № 000000 ________________________________________________________________ (xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil _________________dan 20___ yil ______________________gacha ___________________________________________________________________________________________ (Qayta tayyorlash taʻlim muassasasining nomi) ___________________________________________________________________________soatga moʻljallangan ___________________________________________________________________________________________ (Qayta tayyorlash kursining nomi) qayta tayyorlash kursida talim olib, ________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ mavzusida bitiruv ishini _______________________________________________________________________attestatsiya komissiyasida ___________________________________________________________________________bahoga himoya qildi. Muhr oʻrni Direktor _______________ Sana _________________ Qayd raqami ___________________
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Malaka oshirish toʻgʻrisida namunaviy
Malaka oshirish toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda, ofset usulida, besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och kul rangda bosmaxonada tayyorlanadi.
Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashadi.
Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT” soʻzlari bosiladi. Sertifikat ikkita lotin harfi — MO va olti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kul rang fonda boʻladi.
Sertifikat:
bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;
maxsus qogʻozlar;
oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT MO № 000000 _________________________________________________________________ (xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil _________________dan 20___ yil ______________________gacha ___________________________________________________________________________________________ (Malaka oshirish taʻlim muassasasining nomi) jami___________________________________________________________________________________soatlik ___________________________________________________________________________________________ (Malaka oshirish kursining nomi) boʻyicha malakasini oshirdi. Muhr oʻrni Direktor _______________ Sana _________________ Qayd raqami _____________________
Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 22-sentabrdagi 321-son qaroriga 2-ILOVA
Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish Markazining
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2016-yil 22-sentabr,
321-son