UzbekAI

← Qonunlar

📅 2016-yil 20-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2016 йил 20 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 октября 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства финансов Министерства здравоохранения Министерства внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 October 2016 · Ministry and agency documents · Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Қарори

НИЗОМ

Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 20 октябрдаги 82, 67 ва 36-сон қарорига ИЛОВА

Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан (бундан буён матнда бош ТМЭК деб юритилади) жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи (бундан буён матнда гумон қилинувчи, айбланувчи деб юритилади), судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкум ҳисобланган 16 ёш ва ундан катта бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур Низомда ўрнатилган тартибда бош ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

2. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни бош ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсадлари:

ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;

меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;

ногиронларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини белгилаш;

ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш.

3. Бош ТМЭК томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлар, шунингдек манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар қуйидагилар асосида тиббий кўрикдан ўтказилади:

тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажрими;

жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори;

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкумлар ёки уларнинг қонуний вакилларининг мурожаатлари.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазога ҳукм қилинганлар (манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар бундан мустасно) бош ТМЭК томонидан маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонанинг йўлланмаси (088/у шакл) асосида тиббий кўрикдан ўтказади.

4. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисида суднинг ажрими (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори) чиқарилганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли даволаш-профилактика муассасасининг (бундан буён матнда ДПМ деб юритилади) тиббий-маслаҳат комиссияси (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) томонидан тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг касаллик тарихидан кўчирма ҳамда амбулатор картаси билан бирга йўлланма (088/у шакл) расмийлаштирилади ва бош ТМЭКга юборилади.

5. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкум туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган ТМЭКлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажримига (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига) асосан бош ТМЭК қайта тиббий кўрикдан ўтказади.

6. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббиёт этика ва деонтологиясига асосланади ҳамда бепул амалга оширилади.

2-боб. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда маҳкумларни бош ТМЭКга йўналтириш

7. ДПМ йўлланмаси қуйидагилар томонидан расмийлаштирилади:

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи шунингдек маҳкумга (озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар бундан мустасно) яшаш жойидаги ҳудудий ДПМнинг ТМКси томонидан;

тергов ҳибсхоналарида сақланаётган гумон қилинувчи, айбланувчи ҳамда судланувчига тергов ҳибсхоналари жойлашган ҳудудий ДПМнинг ТМКси томонидан;

озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга (манзил-колонияларида жазони ўтаётган шахслардан ташқари) маҳкумлар учун мўлжалланган ихтисослашган касалхоналарнинг ТМКлари томонидан;

манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга манзил-колониялари жойлашган ҳудудий ДПМнинг ТМКси томонидан.

8. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишга йўллайдиган ДПМ тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг аввал ҳисобда турган ДПМсидан тиббий ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.

Тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкум ёки уларнинг қонуний вакили тиббий кўрикдан ўтувчининг мавжуд қўшимча тиббий ҳужжатларини кўрикдан ўтказишга юбораётган ДПМга тақдим қилиши мумкин.

9. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумга (озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар бундан мустасно) диспансер кузатуви улар яшаш жойидаги ҳудудий ДПМлари томонидан амалга оширилади.

Тергов ҳибсхоналарида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётганлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазога ҳукм қилинганларнинг (манзил-колониялари бундан мустасно) диспансер кузатуви улар сақланаётган муассасанинг тиббиёт бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётганлар, шунингдек манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумларнинг диспансер кузатуви ушбу муассасалар тиббиёт ходими билан ҳамкорликда улар жойлашган ҳудуддаги ДПМлари томонидан амалга оширилади.

3- боб. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда маҳкумларни бош ТМЭКда кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш

10. Фуқаролик паспорти бўлмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун улар сақланаётган муассаса томонидан бош ТМЭКга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим қилинади.

11. ТМК томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан, бош ТМЭК тиббий кўрикдан ўтувчи ҳисобда турган тегишли ТМЭКдан илгари ногиронлиги бўлган тиббий кўрикдан ўтаётган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг кўрик ишининг аслини сўраб олади.

12. Бош ТМЭК:

ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатларини белгилашда ногиронлик тўғрисидаги маълумотномани тўлдиради;

меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллиги билан боғлиқ бўлган касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражасини белгилашда — тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиш даражасини белгилаш ва ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлиги ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма (бундан буён матнда тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма деб юритилади) расмийлаштиради.

13. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни (озодликдан маҳрум қилинган маҳкум бундан мустасно) тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ва тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма умумий асосларда берилади.

14. Тиббий кўрикдан ўтказилган озодликдан маҳрум қилинган маҳкум жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан 10 кунлик муддат ичида ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ва (ёки) тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма билан таништирилиши лозим, бунда:

ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг А ва Б икки қисми, шунингдек расмийлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг Б қисми тиббий кўрикдан ўтувчининг шахсий йиғма жилдига қўшиб қўйиш учун жазони ижро этиш муассасасига тақдим қилинади ва маҳкум озод қилинган куни унинг қўлига берилади;

расмийлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми тегишли тўловларни қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга ошириш мақсадида уч кунлик муддат ичида тиббий кўрикдан ўтувчининг иш берувчисига юбориш учун жазони ижро этиш муассасасига тақдим қилинади.

15. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни қайта тиббий кўрик натижасига биноан ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида маълумотнома ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади ва бош ТМЭК томонидан уч кунлик муддатда тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади.

16. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш суд ажрими ёки жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёхуд органнинг қарори асосида ўтказилса, Бош ТМЭК мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ТМЭК йиғилиши баённомасидан кўчирмани тўлдиради.

ТМЭК йиғилиши баённомасидан кўчирма бош ТМЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, муҳр билан тасдиқланади ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш учун ажрим чиқарган судга (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органга) юборилади.

17. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномалари тиббий кўрикдан ўтказган бош ТМЭКда сақланади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни яшаш жойидаги ТМЭК сўровномасига асосан бош ТМЭК томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси нусхаси тегишли ТМЭКга юборилади.

18. Ногирон деб топилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда маҳкумларнинг ҳуқуқлари, ногиронлар учун имтиёзлар, жумладан протез-ортопедия буюмлари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ногирон маҳкумларнинг ҳисобини юритиш

19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳар чоракда кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига мазкур низомнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ногиронлар рўйхатини ва жазони ижро этиш муассасаларида жазо ижроси тугатилган ногиронлар рўйхатини тақдим қилади.

5-боб. Якуний қоидалар

20. Тиббий кўрикдан ўтказилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумлар ёки бошқа манфаатдор шахслар бош ТМЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, қайта текширувдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.

21. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.

Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎‎Рўйхат рақами ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ й. «___» _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‏Фотосурат ‎жойи ‎ ‎‎ ‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎Фуқаролик паспорти бўлмаган тиббий кўрикдан ўтувчи ‎гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ‎шунингдек маҳкумга оид ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎‎‏‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. ______________________________________________________________________ ‎(тиббий кўрикдан ўтувчининг Ф.И.О.) ‎‎________________________________________________________________________ ‎‎2. Туғилган санаси (кун, ой, йил) ______________________________________________ ‎‎3. Доимий рўйхатга олинган манзил/қамоққа олингунга қадар яшаган жой манзили: ‎‎ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎4. Муассасага олинган сана __________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Муассаса раҳбари‎‎ ‎ __________‎‎ ______________________‎‎ ‎ ‎ М.Ў.‎ ‎ ‎‎(имзо)‎ ‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎ТМЭКнинг ‎штампи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ‎ ‎‎_________________________________________________ ТМЭК № _______________ ‎‎‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят) ‎ ‎ ‎‎ТМЭК ЙИҒИЛИШИ _______________-СОН БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА ‎ ‎‎Ф.И.О.___________________________________________________________________ ‎‎Туғилган санаси ______________________ Тиббий кўрик ________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(бирламчи ёки қайта кўрсатилади) ‎‎Манзили ________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎‎Ногиронлик гуруҳи_________________ сабаби _________________________________ ‎‎Ногиронлик муддати______________ 20 __ йил «____» ____________________ га қадар Касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиш даражаси ____________________________________ ‎‎Охирги кўрик санаси 20 _____ йил «_____» ___________________________________, ‎‎Тиббий кўрик далолатномаси ________________________________________________ ‎‎Ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси серияси __________ ____________________ ‎‎Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма серияси_______ ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎(касб касаллиги ёки меҳнатда майиб бўлганларга) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ТМЭК йиғилиши баённомасидан кўчирма берилган сана 20__йил «___» _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ТМЭК раиси‎ ‎‎ ________ ‎ ‎ ___________________________________ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) Аъзолари‎ ‎ ________‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ( имзо)‎‎ ‎ ‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ________‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ (имзо)‎‎ ‎ ‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ________‎ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎________ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ М.Ў.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

20 ___ йил «___» ___________ҳолатида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ногиронлар РЎЙХАТИ * Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Доимий яшаш манзили Паспорт серияси ва рақами (агар мавжуд бўлса ** ) ТМЭК (тўлиқ номи) бирламчи ёки қайта Ногиронлик Ногиронлик тўғрисида маълумотномаси Жазони ўтаётган ҳудуди гуруҳи сабаби муддати серияси рақами 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1 . 2 .

Раҳбар ____________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.О.) М.Ў.

Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

20 ___ йил «___» ___________ чорагида жазони ижро этиш муассасасида жазо ижроси тугатилган ногиронлар РЎЙХАТИ * Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Доимий яшаш манзили Паспорт серияси ва рақами (агар мавжуд бўлса ** ) ТМЭК (тўлиқ номи) Ногиронлик Ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси Жазо ижроси тугатилган сана Жазо ижросини тугатиш сабаби Юборилган манзили (озод этилганда) гуруҳи сабаби муддати серияси рақам. Озод этилди вафот этди 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 1 . 2 .

Раҳбар ____________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.О.) М.Ў.

Молия вазири Р. АЗИМОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ

Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ

Бош прокурор И. АБДУЛЛАЕВ

Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 20 октябрь,

Тошкент ш.,

2016 йил 20 октябрь,

Тошкент ш.,

2016 йил 20 октябрь,

2016 йил 27 сентябрь

2016 йил 27 сентябрь

2016 йил 6 октябрь

82-сон

67-сон

36-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 47-сон, 545-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining

Qarori

NIZOM

Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 1-iyuldagi 195-son “Tibbiy-mehnat ekspert komissiyalari tomonidan fuqarolarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirishga, nogironlikni va kasbiy mehnatga layoqat yoʻqotilishi darajasini aniqlashga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligi qaror qiladi:

1. Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligining 2016-yil 20-oktabrdagi 82, 67 va 36-son qaroriga ILOVA

Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 1-iyuldagi 195-sonli qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq, bosh tibbiy-mehnat ekspert komissiyalari tomonidan (bundan buyon matnda bosh TMEK deb yuritiladi) jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi (bundan buyon matnda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi deb yuritiladi), sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkum hisoblangan 16 yosh va undan katta boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar mazkur Nizomda oʻrnatilgan tartibda bosh TMEK tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

2. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni bosh TMEK tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazishning maqsadlari:

hayot faoliyati, mehnatga layoqat cheklanganligi holatini, nogironlikning guruhlari, sabablari, boshlangan vaqti va muddatlarini aniqlash;

mehnat faoliyatini bajarish bilan bogʻliq holda mehnatda mayib boʻlgan yoki salomatligini boshqacha tarzda shikastlagan ishlovchilarning kasbiy mehnatga layoqati yoʻqotilganligi darajasini, shuningdek ularning yordamning qoʻshimcha turlariga muhtojligini aniqlash;

nogironlarning salomatligi va mehnatga layoqati holatini hisobga olgan holda ularni tibbiy va ijtimoiy-mehnat boʻyicha reabilitatsiya qilish chora-tadbirlarini belgilash;

nogironlarni ishga joylashtirish, oʻqitish va qayta oʻqitish boʻyicha tavsiyalar berish.

3. Bosh TMEK tomonidan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jazoga hukm qilinganlar, shuningdek manzil koloniyalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlar quyidagilar asosida tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi:

tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tayinlash toʻgʻrisidagi sudning ajrimi;

jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning qarori;

gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, mahkumlar yoki ularning qonuniy vakillarining murojaatlari.

Ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlgan jazoga hukm qilinganlar (manzil koloniyalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlar bundan mustasno) bosh TMEK tomonidan mahkumlar uchun ixtisoslashtirilgan kasalxonaning yoʻllanmasi (088/u shakl) asosida tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi.

4. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tayinlash toʻgʻrisida sudning ajrimi (jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning qarori) chiqarilganda, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining tegishli davolash-profilaktika muassasasining (bundan buyon matnda DPM deb yuritiladi) tibbiy-maslahat komissiyasi (bundan buyon matnda TMK deb yuritiladi) tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumning kasallik tarixidan koʻchirma hamda ambulator kartasi bilan birga yoʻllanma (088/u shakl) rasmiylashtiriladi va bosh TMEKga yuboriladi.

5. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, mahkum tuman (shahar), tumanlararo yoki ixtisoslashtirilgan TMEKlar tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan boʻlsa, gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tayinlash toʻgʻrisidagi sudning ajrimiga (jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning qaroriga) asosan bosh TMEK qayta tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi.

6. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi hamda mahkumlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tibbiyot etika va deontologiyasiga asoslanadi hamda bepul amalga oshiriladi.

2-bob. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi hamda mahkumlarni bosh TMEKga yoʻnaltirish

7. DPM yoʻllanmasi quyidagilar tomonidan rasmiylashtiriladi:

gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi shuningdek mahkumga (ozodlikdan mahrum qilingan mahkumlar bundan mustasno) yashash joyidagi hududiy DPMning TMKsi tomonidan;

tergov hibsxonalarida saqlanayotgan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi hamda sudlanuvchiga tergov hibsxonalari joylashgan hududiy DPMning TMKsi tomonidan;

ozodlikdan mahrum qilingan mahkumlarga (manzil-koloniyalarida jazoni oʻtayotgan shaxslardan tashqari) mahkumlar uchun moʻljallangan ixtisoslashgan kasalxonalarning TMKlari tomonidan;

manzil-koloniyalarida jazoni oʻtayotgan ozodlikdan mahrum qilingan mahkumga manzil-koloniyalari joylashgan hududiy DPMning TMKsi tomonidan.

8. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga yoʻllaydigan DPM tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumning avval hisobda turgan DPMsidan tibbiy hujjatlarni soʻrab olishi mumkin.

Tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkum yoki ularning qonuniy vakili tibbiy koʻrikdan oʻtuvchining mavjud qoʻshimcha tibbiy hujjatlarini koʻrikdan oʻtkazishga yuborayotgan DPMga taqdim qilishi mumkin.

9. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumga (ozodlikdan mahrum qilingan mahkumlar bundan mustasno) dispanser kuzatuvi ular yashash joyidagi hududiy DPMlari tomonidan amalga oshiriladi.

Tergov hibsxonalarida ehtiyot chorasi sifatida qamoqda saqlanayotganlar, shuningdek ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlgan jazoga hukm qilinganlarning (manzil-koloniyalari bundan mustasno) dispanser kuzatuvi ular saqlanayotgan muassasaning tibbiyot boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi.

Vaqtincha saqlash hibsxonalarida ehtiyot chorasi sifatida qamoqda saqlanayotganlar, shuningdek manzil koloniyalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlarning dispanser kuzatuvi ushbu muassasalar tibbiyot xodimi bilan hamkorlikda ular joylashgan hududdagi DPMlari tomonidan amalga oshiriladi.

3- bob. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi hamda mahkumlarni bosh TMEKda koʻrikdan oʻtkazishni tashkillashtirish

10. Fuqarolik pasporti boʻlmagan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun ular saqlanayotgan muassasa tomonidan bosh TMEKga mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda maʼlumotnoma taqdim qilinadi.

11. TMK tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga asosan, bosh TMEK tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi hisobda turgan tegishli TMEKdan ilgari nogironligi boʻlgan tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumning koʻrik ishining aslini soʻrab oladi.

12. Bosh TMEK:

nogironlik guruhi, sababi va muddatlarini belgilashda nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani toʻldiradi;

mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligi bilan bogʻliq boʻlgan kasbiy mehnat layoqatining yoʻqotilganlik darajasini belgilashda — tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumning kasbiy mehnatga layoqat yoʻqotilish darajasini belgilash va yordamning qoʻshimcha turlariga muhtojligi haqida gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirma (bundan buyon matnda tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirma deb yuritiladi) rasmiylashtiradi.

13. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni (ozodlikdan mahrum qilingan mahkum bundan mustasno) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi va tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirma umumiy asoslarda beriladi.

14. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan ozodlikdan mahrum qilingan mahkum jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati tomonidan 10 kunlik muddat ichida nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi va (yoki) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirma bilan tanishtirilishi lozim, bunda:

nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasining A va B ikki qismi, shuningdek rasmiylashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirmaning B qismi tibbiy koʻrikdan oʻtuvchining shaxsiy yigʻma jildiga qoʻshib qoʻyish uchun jazoni ijro etish muassasasiga taqdim qilinadi va mahkum ozod qilingan kuni uning qoʻliga beriladi;

rasmiylashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirmaning A qismi tegishli toʻlovlarni qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilgan tartibda amalga oshirish maqsadida uch kunlik muddat ichida tibbiy koʻrikdan oʻtuvchining ish beruvchisiga yuborish uchun jazoni ijro etish muassasasiga taqdim qilinadi.

15. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni qayta tibbiy koʻrik natijasiga binoan nogironlik guruhi belgilanmagan boʻlsa, nogironlik guruhini olib tashlash toʻgʻrisida maʼlumotnoma oʻrnatilgan tartibda rasmiylashtiriladi va bosh TMEK tomonidan uch kunlik muddatda tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumning doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyidagi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga yuboriladi.

16. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish sud ajrimi yoki jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoxud organning qarori asosida oʻtkazilsa, Bosh TMEK mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda TMEK yigʻilishi bayonnomasidan koʻchirmani toʻldiradi.

TMEK yigʻilishi bayonnomasidan koʻchirma bosh TMEK raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi, muhr bilan tasdiqlanadi va gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun ajrim chiqargan sudga (jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organga) yuboriladi.

17. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomalari tibbiy koʻrikdan oʻtkazgan bosh TMEKda saqlanadi.

Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni yashash joyidagi TMEK soʻrovnomasiga asosan bosh TMEK tomonidan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi nusxasi tegishli TMEKga yuboriladi.

18. Nogiron deb topilgan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi hamda mahkumlarning huquqlari, nogironlar uchun imtiyozlar, jumladan protez-ortopediya buyumlari, nogironlik aravachalari va reabilitatsiya texnik vositalari bilan bepul taʼminlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4-bob. Jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan nogiron mahkumlarning hisobini yuritish

19. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi har chorakda keyingi oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi Respublika tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasiga mazkur nizomning 3 va 4-ilovalariga muvofiq, jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan nogironlar roʻyxatini va jazoni ijro etish muassasalarida jazo ijrosi tugatilgan nogironlar roʻyxatini taqdim qiladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

20. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlar yoki boshqa manfaatdor shaxslar bosh TMEK xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, qayta tekshiruvdan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi Respublika tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasiga yoki sudga murojaat qilishlari mumkin.

21. Mazkur Nizom talablarini buzgan aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladilar.

22. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Bosh prokuraturasi hamda Milliy xavfsizlik xizmati bilan kelishilgan.

Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎‎Roʻyxat raqami ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ y. “___” _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‏Fotosurat ‎joyi ‎ ‎‎ ‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎Fuqarolik pasporti boʻlmagan tibbiy koʻrikdan oʻtuvchi ‎gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, ‎shuningdek mahkumga oid ‎MAʼLUMOTNOMA ‎‎‏‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. ______________________________________________________________________ ‎(tibbiy koʻrikdan oʻtuvchining F.I.O.) ‎‎________________________________________________________________________ ‎‎2. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil) ______________________________________________ ‎‎3. Doimiy roʻyxatga olingan manzil/qamoqqa olingunga qadar yashagan joy manzili: ‎‎ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎4. Muassasaga olingan sana __________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Muassasa rahbari‎‎ ‎ __________‎‎ ______________________‎‎ ‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎ ‎‎(imzo)‎ ‎‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎TMEKning ‎shtampi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRLIGI HUZURIDAGI BUDJETDAN TASHQARI PENSIYA JAMGʻARMASI ‎ ‎‎_________________________________________________ TMEK № _______________ ‎‎‎‎(Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyat) ‎ ‎ ‎‎TMEK YIGʻILISHI _______________-SON BAYONNOMASIDAN KOʻCHIRMA ‎ ‎‎F.I.O.___________________________________________________________________ ‎‎Tugʻilgan sanasi ______________________ Tibbiy koʻrik ________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(birlamchi yoki qayta koʻrsatiladi) ‎‎Manzili ________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎‎Nogironlik guruhi_________________ sababi _________________________________ ‎‎Nogironlik muddati______________ 20 __ yil “____” ____________________ ga qadar Kasbiy mehnatga layoqat yoʻqotilish darajasi ____________________________________ ‎‎Oxirgi koʻrik sanasi 20 _____ yil “_____” ___________________________________, ‎‎Tibbiy koʻrik dalolatnomasi ________________________________________________ ‎‎Nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi seriyasi __________ ____________________ ‎‎Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasidan koʻchirma seriyasi_______ ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎(kasb kasalligi yoki mehnatda mayib boʻlganlarga) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎TMEK yigʻilishi bayonnomasidan koʻchirma berilgan sana 20__yil “___” _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ TMEK raisi‎ ‎‎ ________ ‎ ‎ ___________________________________ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) Aʼzolari‎ ‎ ________‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ( imzo)‎‎ ‎ ‎‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ________‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ (imzo)‎‎ ‎ ‎‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ________‎ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎________ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎‎(F.I.O.)‎‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

20 ___ yil “___” ___________holatida jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan nogironlar ROʻYXATI * T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Doimiy yashash manzili Pasport seriyasi va raqami (agar mavjud boʻlsa ** ) TMEK (toʻliq nomi) birlamchi yoki qayta Nogironlik Nogironlik toʻgʻrisida maʼlumotnomasi Jazoni oʻtayotgan hududi guruhi sababi muddati seriyasi raqami 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1 . 2 .

Rahbar ____________________ _____________________________ (imzo) (F.I.O.) M.Oʻ.

Jinoyatlar sodir etganlikda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi, shuningdek mahkumlarni tibbiy-mehnat ekspert komissiyalarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

20 ___ yil “___” ___________ choragida jazoni ijro etish muassasasida jazo ijrosi tugatilgan nogironlar ROʻYXATI * T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Doimiy yashash manzili Pasport seriyasi va raqami (agar mavjud boʻlsa ** ) TMEK (toʻliq nomi) Nogironlik Nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi Jazo ijrosi tugatilgan sana Jazo ijrosini tugatish sababi Yuborilgan manzili (ozod etilganda) guruhi sababi muddati seriyasi raqam. Ozod etildi vafot etdi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 1 . 2 .

Rahbar ____________________ _____________________________ (imzo) (F.I.O.) M.Oʻ.

Moliya vaziri R. AZIMOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ALIMOV

Ichki ishlar vaziri A. AXMEDBAYEV

Oliy sud raisi Sh. GAZIYEV

Bosh prokuror I. ABDULLAYEV

Milliy xavfsizlik xizmati raisi R. INOYATOV

Toshkent sh.,

2016-yil 20-oktabr,

Toshkent sh.,

2016-yil 20-oktabr,

Toshkent sh.,

2016-yil 20-oktabr,

2016-yil 27-sentabr

2016-yil 27-sentabr

2016-yil 6-oktabr

82-son

67-son

36-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 47-son, 545-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son)

lex.uz