📅 2016-yil 21-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 21-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 21 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 ноября 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Государственной инспекции по надзору за безопасностью полетов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 November 2016 · Ministry and agency documents · Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-сонли « Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги ҳамда 2016 йил 18 октябрдаги 349-сонли « Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида авиациянинг парвоз қилиш асосий қоидаларини тасдиқлаш ҳақида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 21 ноябрдаги 88-н-сонли буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. I бобда :
а) 1-параграфда :
йигирма бешинчи , бир юз эллигинчи — бир юз эллик иккинчи хатбошилардаги «(13,5 д.мили)» деган сўзлар «(14 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтмиш бешинчи хатбошидаги «ҳар қандай аппарат» деган сўзлар «ҳар қандай учиш аппарати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бир юз эллик олтинчи — бир юз эллик саккизинчи хатбошилардаги «(булутлар қуйи чегарасининг баландлиги)да» деган сўзлар «(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бир юз олтмиш биринчи хатбошидаги «(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида)» деган сўзлар «(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
« Учувчисиз учиш қурилмаси — учувчисиз парвоз қиладиган, бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёки дастурлаштирилган ва парвозда батамом мустақил бўла оладиган ҳаво кемаси (ҳаво кемаларининг моделлари бундан мустасно);
Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори — учувчисиз учиш қурилмасини бевосита бошқарувчи шахс.»;
б) 2-параграф қуйидаги мазмундаги қисқартмалар билан тўлдирилсин:
« DME — узун ўлчамли ускуна;
УУҚ — учувчисиз учиш қурилмаси.
2. 115 , 118 , 120 ва 123-бандлардаги «(булутлар пастки чегарасининг баландлиги)» деган сўзлар «(булутлар пастки чегарасининг баландлиги, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 138-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«138. Ҳаво трассасининг кенглиги қоидага кўра 10 км (5 д.мили) қилиб белгиланади.».
4. 140-бандда :
«а» кичик банддаги «(5,4 д.мили)» деган сўзлар «(5 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «(2,2 д.мили)» деган сўзлар «(2 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 141-банднинг «а» кичик бандидаги «(2,7 д.мили дан)» деган сўзлар «(3 д.мили дан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 337-банднинг «а» кичик бандидаги «(2,7 д.мили)» деган сўзлар «(3 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 358-банддаги «(5,4 д.мили дан)», «(2,7 д.мили дан)» ва «(13,5 д.мили дан)» деган сўзлар тегишлича «(5 д.мили дан)», «(3 д.мили дан)» ва «(14 д.мили дан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 390-банддаги «(5,4 д.мили)» деган сўзлар «(5 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 400-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«400. УПҚ бўйича энг яқин масофадан қўнишга киришга (қўнишга кириш схемаси бўйича парвоз қисман бажарилмаган ҳолларда) бурчак-масофа ўлчагич ва/ёки йўлдош системасини қўллаб радиолокация назорати амалга оширилган ҳолларда рухсат берилади.».
10. 407-банднинг « ж» кичик бандидаги «(2,7 д.мили га)» деган сўзлар «(3 д.мили га)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 408-банднинг «ж» кичик бандидаги «(2,2 д.мили ни)» деган сўзлар «(2 д.мили ни)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 414-банддаги «(13,5 д.мили)» деган сўзлар «(14 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 517-банднинг «в» кичик бандидаги , 518-банднинг «б» кичик бандидаги , 520-банднинг «а» кичик бандидаги ва 524-банднинг «г» кичик бандидаги «(вертикал кўриниш)» деган сўзлар «(вертикал кўриниш, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 519-банднинг «а» кичик бандидаги «НГО баландлиги (вертикал кўриниш)» деган сўзлар «булутлар пастки чегарасининг баландлиги (вертикал кўриниш, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Қуйидаги мазмундаги XVII 1 боб билан тўлдирилсин:
«XVII 1 боб. Учувчисиз учиш қурилмаларининг парвозларини ташкил қилиш ва бажариш
789 1 . УУҚ парвозини бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси операторида ушбу қурилмани учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид қўлланма бўлиши шарт.
789 2 . УУҚ парвози сутканинг ёруғ вақтида, оддий метеошароитларда, тўғри кўриниш доирасида ва УУҚ билан доимий визуал контактда бўлганда бажарилади.
789 3 . Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори бир вақтнинг ўзида фақат битта УУҚни бошқариши мумкин.
789 4 . УУҚни учириш ва қўндириш очиқ ва яққол кўринадиган ҳудудларда, одамлар ҳамда бино ва иншоотлардан хавфсиз масофада амалга оширилади.
789 5 . УУҚ парвози:
а) одамлар, бино ва иншоотлар ҳамда транспорт воситаларигача 30 м дан кам бўлмаган масофада;
б) дам олиш масканлари, ўйин майдонлари, спорт ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларгача 150 м дан кам бўлмаган масофада;
в) аэродромлар, вертолёт майдонлари, давлат идоралари, темир йўл ва автомобиль вокзалларигача (станцияларигача) 5 км дан кам бўлмаган масофада бажарилади.».
16. 912-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) паст ва энг паст баландликлардаги парвозлар.».
17. 914-банддаги «(10,8 д.мили)» деган сўзлар «(10 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 951-банддаги «(2.7 д.мили)» деган сўзлар «(3 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. XXII боб қуйидаги мазмундаги 12-параграф билан тўлдирилсин:
«12-§. Паст ва энг паст баландликлардаги парвозлар
957 1 . Паст ва энг паст баландликларда парвозни амалга оширишда ҳаво кемаси командири ҳудуд релефини ва ундаги сунъий тўсиқларни, баландликни пасайтириш ва кўпайтириш майдонларида парвозни бажариш тартибини билиши, алоқа воситаларининг ва РТУ чекланиш масофасини, ёқилғининг ортиқча ҳаражатланишини инобатга олиши керак.
957 2 . Паст ва энг паст баландликлардаги парвозда ВПҚ бўйича парвозни хавфсиз давом эттириб бўлмайдиган метеошароитлар билан тўқнашганда, УПҚ бўйича парвозга ўтилиши, хавфсиз баландлик ёки пастки хавфсиз эшелон эгалланиши керак ҳамда бу ҳақда ҲҲБ органи хабардор қилиниши керак.
957 3 . Паст ва энг паст баландликлардаги парвоздан берилган эшелонни (баландликни) эгаллаш вақтида барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимига ўтказиш эшелонни (баландликни) эгаллаш ҳаракати бошлангандан кейин амалга оширилади.».
20. XXIII бобнинг 8-параграфи қуйидаги мазмундаги 994 1 -банд билан тўлдирилсин:
«994 1 . Мўлжални йўқотганда хавфсиз баландликдан (эшелондан) пасайиш тақиқланади.».
21. 15-иловада :
жадвалдаги «Ҳақиқий об-ҳаво (БҚЧБ, УҚЙ кўриш имконияти, шамол)» деган сўзлар Ҳақиқий об-ҳаво «(БҚЧБ, зарурат бўлганда УҚЙ кўриш имконияти, шамол)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
жадвалнинг изоҳидаги «булутлар пастки чегарасининг баландлигини» деган сўзлар «булутлар пастки чегарасининг баландлигини (зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Бош директори В. ЧУБ
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
Тошкент ш.,
2016 йил 21 ноябрь,
2016 йил 21 ноябрь
2016 йил 21 ноябрь
2016 йил 21 ноябрь
88-н-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi samoviy hududida fuqaro va eksperimental aviatsiyasining parvoz qilish aviatsiya qoidalariga (OʻzR AQ-91) oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 31-avgustdagi 287-sonli “ Oʻzbekiston Respublikasining fuqaro va davlat aviatsiyasida uchuvchisiz uchish qurilmalaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi hamda 2016-yil 18-oktabrdagi 349-sonli “ Oʻzbekiston Respublikasi samoviy hududida aviatsiyaning parvoz qilish asosiy qoidalarini tasdiqlash haqida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2007-yil 12-sentabrdagi 141-sonli buyrugʻi (roʻyxat raqami 1723, 2007-yil 29-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 41-42-son, 420-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi samoviy hududida fuqaro va eksperimental aviatsiyasining parvoz qilish aviatsiya qoidalariga (OʻzR AQ-91) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2016-yil 21-noyabrdagi 88-n-sonli buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi samoviy hududida fuqaro va eksperimental aviatsiyasining parvoz qilish aviatsiya qoidalariga (OʻzR AQ-91) kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. I bobda :
a) 1-paragrafda :
yigirma beshinchi , bir yuz elliginchi — bir yuz ellik ikkinchi xatboshilardagi “(13,5 d.mili)” degan soʻzlar “(14 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltmish beshinchi xatboshidagi “har qanday apparat” degan soʻzlar “har qanday uchish apparati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
bir yuz ellik oltinchi — bir yuz ellik sakkizinchi xatboshilardagi “(bulutlar quyi chegarasining balandligi)da” degan soʻzlar “(bulutlar quyi chegarasining balandligida, zarurat boʻlganda)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
bir yuz oltmish birinchi xatboshidagi “(bulutlar quyi chegarasining balandligida)” degan soʻzlar “(bulutlar quyi chegarasining balandligida, zarurat boʻlganda)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ Uchuvchisiz uchish qurilmasi — uchuvchisiz parvoz qiladigan, boshqa joydan masofadan turib boshqariladigan yoki dasturlashtirilgan va parvozda batamom mustaqil boʻla oladigan havo kemasi (havo kemalarining modellari bundan mustasno);
Fuqaro aviatsiyasi uchuvchisiz uchish qurilmasi operatori — uchuvchisiz uchish qurilmasini bevosita boshqaruvchi shaxs.”;
b) 2-paragraf quyidagi mazmundagi qisqartmalar bilan toʻldirilsin:
“ DME — uzun oʻlchamli uskuna;
UUQ — uchuvchisiz uchish qurilmasi.
2. 115 , 118 , 120 va 123-bandlardagi “(bulutlar pastki chegarasining balandligi)” degan soʻzlar “(bulutlar pastki chegarasining balandligi, zarurat boʻlganda)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 138-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“138. Havo trassasining kengligi qoidaga koʻra 10 km (5 d.mili) qilib belgilanadi.”.
4. 140-bandda :
“a” kichik banddagi “(5,4 d.mili)” degan soʻzlar “(5 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“b” kichik banddagi “(2,2 d.mili)” degan soʻzlar “(2 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 141-bandning “a” kichik bandidagi “(2,7 d.mili dan)” degan soʻzlar “(3 d.mili dan)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 337-bandning “a” kichik bandidagi “(2,7 d.mili)” degan soʻzlar “(3 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 358-banddagi “(5,4 d.mili dan)”, “(2,7 d.mili dan)” va “(13,5 d.mili dan)” degan soʻzlar tegishlicha “(5 d.mili dan)”, “(3 d.mili dan)” va “(14 d.mili dan)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 390-banddagi “(5,4 d.mili)” degan soʻzlar “(5 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 400-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“400. UPQ boʻyicha eng yaqin masofadan qoʻnishga kirishga (qoʻnishga kirish sxemasi boʻyicha parvoz qisman bajarilmagan hollarda) burchak-masofa oʻlchagich va/yoki yoʻldosh sistemasini qoʻllab radiolokatsiya nazorati amalga oshirilgan hollarda ruxsat beriladi.”.
10. 407-bandning “ j” kichik bandidagi “(2,7 d.mili ga)” degan soʻzlar “(3 d.mili ga)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 408-bandning “j” kichik bandidagi “(2,2 d.mili ni)” degan soʻzlar “(2 d.mili ni)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
12. 414-banddagi “(13,5 d.mili)” degan soʻzlar “(14 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. 517-bandning “v” kichik bandidagi , 518-bandning “b” kichik bandidagi , 520-bandning “a” kichik bandidagi va 524-bandning “g” kichik bandidagi “(vertikal koʻrinish)” degan soʻzlar “(vertikal koʻrinish, zarurat boʻlganda)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 519-bandning “a” kichik bandidagi “NGO balandligi (vertikal koʻrinish)” degan soʻzlar “bulutlar pastki chegarasining balandligi (vertikal koʻrinish, zarurat boʻlganda)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. Quyidagi mazmundagi XVII 1 bob bilan toʻldirilsin:
“XVII 1 bob. Uchuvchisiz uchish qurilmalarining parvozlarini tashkil qilish va bajarish
789 1 . UUQ parvozini bajarish vaqtida fuqaro aviatsiyasi uchuvchisiz uchish qurilmasi operatorida ushbu qurilmani uchishga tayyorlash va boshqarishga oid qoʻllanma boʻlishi shart.
789 2 . UUQ parvozi sutkaning yorugʻ vaqtida, oddiy meteosharoitlarda, toʻgʻri koʻrinish doirasida va UUQ bilan doimiy vizual kontaktda boʻlganda bajariladi.
789 3 . Fuqaro aviatsiyasi uchuvchisiz uchish qurilmasi operatori bir vaqtning oʻzida faqat bitta UUQni boshqarishi mumkin.
789 4 . UUQni uchirish va qoʻndirish ochiq va yaqqol koʻrinadigan hududlarda, odamlar hamda bino va inshootlardan xavfsiz masofada amalga oshiriladi.
789 5 . UUQ parvozi:
a) odamlar, bino va inshootlar hamda transport vositalarigacha 30 m dan kam boʻlmagan masofada;
b) dam olish maskanlari, oʻyin maydonlari, sport va ommaviy tadbirlar oʻtkaziladigan joylargacha 150 m dan kam boʻlmagan masofada;
v) aerodromlar, vertolyot maydonlari, davlat idoralari, temir yoʻl va avtomobil vokzallarigacha (stansiyalarigacha) 5 km dan kam boʻlmagan masofada bajariladi.”.
16. 912-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) past va eng past balandliklardagi parvozlar.”.
17. 914-banddagi “(10,8 d.mili)” degan soʻzlar “(10 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
18. 951-banddagi “(2.7 d.mili)” degan soʻzlar “(3 d.mili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
19. XXII bob quyidagi mazmundagi 12-paragraf bilan toʻldirilsin:
“12-§. Past va eng past balandliklardagi parvozlar
957 1 . Past va eng past balandliklarda parvozni amalga oshirishda havo kemasi komandiri hudud relefini va undagi sunʼiy toʻsiqlarni, balandlikni pasaytirish va koʻpaytirish maydonlarida parvozni bajarish tartibini bilishi, aloqa vositalarining va RTU cheklanish masofasini, yoqilgʻining ortiqcha harajatlanishini inobatga olishi kerak.
957 2 . Past va eng past balandliklardagi parvozda VPQ boʻyicha parvozni xavfsiz davom ettirib boʻlmaydigan meteosharoitlar bilan toʻqnashganda, UPQ boʻyicha parvozga oʻtilishi, xavfsiz balandlik yoki pastki xavfsiz eshelon egallanishi kerak hamda bu haqda HHB organi xabardor qilinishi kerak.
957 3 . Past va eng past balandliklardagi parvozdan berilgan eshelonni (balandlikni) egallash vaqtida barometrik balandlik oʻlchagichning bosim shkalasini standart atmosfera bosimiga oʻtkazish eshelonni (balandlikni) egallash harakati boshlangandan keyin amalga oshiriladi.”.
20. XXIII bobning 8-paragrafi quyidagi mazmundagi 994 1 -band bilan toʻldirilsin:
“994 1 . Moʻljalni yoʻqotganda xavfsiz balandlikdan (eshelondan) pasayish taqiqlanadi.”.
21. 15-ilovada :
jadvaldagi “Haqiqiy ob-havo (BQChB, UQY koʻrish imkoniyati, shamol)” degan soʻzlar Haqiqiy ob-havo “(BQChB, zarurat boʻlganda UQY koʻrish imkoniyati, shamol)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
jadvalning izohidagi “bulutlar pastki chegarasining balandligini” degan soʻzlar “bulutlar pastki chegarasining balandligini (zarurat boʻlganda)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
22. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati markazi hamda “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi bilan kelishilgan.
Boshliq T. OʻLJAYEV
Mudofaa vaziri K. BERDIYEV
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati markazi Bosh direktori V. ChUB
“Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi bosh direktori V. TYAN
Toshkent sh.,
2016-yil 21-noyabr,
2016-yil 21-noyabr
2016-yil 21-noyabr
2016-yil 21-noyabr
88-n-son