📅 2016-yil 22-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016-yil 22-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2016 йил 22 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 ноября 2016 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 November 2016 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
ҚОИДАЛАРИ
МАЪЛУМОТНОМА
БУЮРТМА
КИТОБИ *
КИТОБИ *
ЖУРНАЛИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
Мазкур Қоидалар Ягона ғазна ҳисобварағини (бундан буён матнда ЙҒҲ деб юритилади) қўллаш орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади), шунингдек бошқа мақсадли жамғармалар (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) бюджетларининг махфий хусусиятга эга бўлмаган даромад ва харажатларининг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
БМЖ — маблағлари қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан шакллантириладиган, муайян соҳаларни молиялаштириш учун қонунчилик ҳужжатлари билан ташкил этиладиган, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига кирмайдиган жамғармалар;
БМЖ бюджетидан маблағлар олувчи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ БМЖ бюджетидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс;
БМЖ тақсимловчи орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи БМЖни бошқариш учун масъул бўлган орган;
ваколатли шахс — ғазначилик хизмати бўлинмасининг таркибий бўлинмаси, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, БМЖ бюджетидан маблағ олувчи ва тақсимловчи орган раҳбари ёки уни ўрнини босувчи, тегишли раҳбарлик вазифалари ва функцияларини бажариш юклатилган шахс;
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Давлат мақсадли жамғармаларини (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) тақсимловчи орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи ДМЖ бошқариш учун масъул бўлган орган;
капитал қўйилма буюртмачиси — бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, ДМЖ ва БМЖ бюджетларидан маблағ олувчи ва тақсимловчи органнинг ягона буюртмачи хизмати;
масъул ходим — зиммасига тегишли хизмат вазифалари ва функцияларни бажариш юклатилган ходим;
молиявий мажбуриятлар — бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда, шунингдек БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар;
буюртмачи — бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи;
юридик мажбуриятлар — тузилган шартномалар, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, шунингдек БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларда юзага келадиган мажбуриятлар;
«ЎРИМВ» АТ — тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
Ғазначилик амалиёт куни — ягона ғазна ҳисобварағига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини қабул қилиш ва ундан харажатларни тўлаб бериш амалиётлари амалга ошириладиган вақт;
ғазначилик хизмати бўлинмаси (бўлинмалари) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати қўмитаси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари;
«UzASBO» ДМ — ғазна ижроси билан қамраб олинган ташкилотлар томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа;
«UzASBO-Faktura» электрон тизими — буюртмачиларнинг электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган электрон тизим.
2. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида иштирок этувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари ва буюртмачиларга татбиқ этилади.
3. Ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга киради. Бунда юридик мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25-декабридан кечиктирмай тақдим қилинади, мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган юридик мажбуриятлар бундан мустасно.
4. Буюртмачиларнинг I ва II гуруҳ бўйича харажатлар тўлови биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда I гуруҳ харажатларини II гуруҳ харажатлари тўловисиз амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари). Тегишли бюджетда I ва II гуруҳ харажатлари тўлови учун зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, I ва II гуруҳ харажатларини тўлиқ амалга оширган ташкилотлар бўйича III ва IV гуруҳ харажатларини амалга оширишга рухсат этилади.
5. IV гуруҳ бўйича маблағларнинг сарфланиши белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
озиқ-овқат ва дори-дармон;
коммунал хизматлар;
ёнилғи ва ёқилғи-мойлаш материаллари;
бошқа харажатлар.
Бунда IV гуруҳ ҳисобидан амалга ошириладиган қуйидаги харажатлар I гуруҳ тўловларга тенглаштирилади ва I гуруҳ харажатларига белгиланган муддатларда тўланиши мумкин:
пул шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари;
етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нафақалар;
натура шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари;
ёлғиз қариялар учун озиқ-овқат сотиб олиш харажатлари.
7. Ғазначилик хизмати бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида тўловларни амалга оширади.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
7 1 . Буюртмачилар томонидан ҳар ойда такрор амалга ошириладиган харажатлар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақи бўйича бўнак тўловлари, ижтимоий солиқ, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, алоқа, интернет ва бошқа харажатлар) бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари «ЎРИМВ» АТда «яшил йўлак» орқали ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тарзда тўлаб берилиши мумкин.
8. Харажатларни тўлашга тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмаларига тўлов амалга ошириладиган санадан кечи билан бир иш куни олдин тақдим этилади. Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига «UzASBO» ДМ орқали тўловни амалга ошириш кунида юбориши мумкин.
Бунда ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ўттиз кун муддатгача амал қилади.
9. Буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларидан тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар ва уларга иловаларни олади.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кўчирмаларни электрон ҳужжат кўринишида «UzASBO» ДМдан олади ва электрон тарзда тақдим қилинган кўчирмалар буюртмачиларга қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.
10. ЯҒҲ билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан уларнинг банк ҳисобварақларига мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаси томонидан тақдим қилинадиган Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномага асосан ЯҒҲдан амалга оширилади.
11. ЙҒҲ орқали хизмат кўрсатиладиган буюртмачилар молиявий ҳисоботларни юқори турувчи ташкилотларга, бюджет маблағлари тақсимловчиларига ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига тақдим қилишдан олдин молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларини тегишли ҳисобот даврида ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилган касса харажатларига мувофиқлигини уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмалари билан солиштиради. Буюртмачиларнинг ҳисоботлари тўғри бўлганда улар белгиланган шаклдаги штамп қўйилган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг бюджет ҳисоби бўйича ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.
Бунда «UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган электрон молиявий ҳисоботларининг қоғоз кўринишдаги асли ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг штампи ва имзоси билан тасдиқланмайди. Электрон молиявий ҳисоботларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
13. Бюджет ташкилотлари томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилиниши, ссуда ва кредитлар олиниши, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига лизинг шартномаларини тузиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
13 1 . Ғазначилик хизмати бўлинмалари орқали тўловлар Ғазначилик амалиёт куни мобайнида амалга оширилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ғазначилик амалиёт куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фақат даромадларнинг ғазна ижроси ёки фақат харажатларнинг ғазна ижроси учун белгиланиши мумкин.
2-боб. ЯҒҲ ва бошқа ғазна ҳисобварақлари
14. ЯҒҲ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи ҳисобланади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ғазначилик хизмати бўлинмалари) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва бошқа банкларда ўзга банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади), ДМЖ ва БМЖ бюджетларига тўланадиган солиқлар ва йиғимлар ЯҒҲга кирим қилинади ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мос равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари даромадларида акс эттирилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур ташкилотларга тушумлар сифатида акс эттирилади.
16. Бюджет тизими ва БМЖ бюджетлари харажатлари ЯҒҲ ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (ғазначилик хизмати бўлинмаларининг) бошқа банк ҳисобварақларидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда ҳамда:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари;
ДМЖ ва БМЖ бюджетлари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари қолдиғи доирасида амалга оширилади.
17. Дебитор қарздорлик суммалари, шунингдек депонентланган маблағлар ЯҒҲга:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджет маблағлари бўйича — жорий молия йилида ҳамда молия йилига қўшимча давр мобайнида;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва БМЖ маблағлари бўйича — жорий молия йилида тегишли касса харажатларини тиклаш орқали кирим қилинади.
18. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг бюджет маблағлари бўйича дебитор қарздорликлари суммаларини кирим қилиш учун «ЎРИМВ» АТда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича (4004 маблағлар манбаси билан) шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
19. Буюртмачиларнинг жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг дебитор қарздорлик суммалари ЯҒҲга кирим қилинади ва:
бюджет маблағлари бўйича — бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ўтган йилларнинг дебиторлик қарздорлигини ҳисобга олиш бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу суммаларни кейинчалик тегишли бюджетларнинг жорий молия йили даромадига ўтказиш билан;
ДМЖ ва БМЖ маблағлари бўйича — ДМЖ ва БМЖ бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида жорий молия йилининг даромадлари сифатида;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича — бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида жорий молия йилининг даромадлари сифатида ҳисобга олинади.
20. Жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг бюджет маблағлари бўйича дебитор қарздорликлари суммалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тегишли бюджет даромадига ўтказилиши лозим.
Дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунига қадар ўтказилмаган ҳолларда маблағлар жорий ойнинг охирги иш кунида «ЎРИМВ» АТда автоматлаштирилган тарзда тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади.
21. Бюджет ташкилотларнинг товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларини сотишдан, шунингдек инвентаризация (текширишлар) натижалари бўйича тушган маблағлар ЯҒҲга кирим қилинади ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида кейинчалик бюджет ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта тақсимлаш орқали ҳисобга олинади.
22. ДМЖ ёки БМЖ бюджетларидан маблағ олувчиларнинг жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг дебитор қарздорлик суммалари, шунингдек товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларни сотишдан ва инвентаризация (текширишлар) натижалари бўйича тушган маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва тегишли ДМЖ ва БМЖ бюджетларида жорий молия йилининг даромади сифатида ҳисобга олинади.
Бунда ДМЖ ёки БМЖ бюджетларидан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар тегишли бюджетлар даромадига ўтказилади.
24. Нақд пул маблағларини олиш учун, шу жумладан буюртмачиларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш, шунингдек хизмат сафари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нақд пул шаклидаги тўловлар учун ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан тижорат банкларида мос равишда 23212 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси маблағлари» ва 23214 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақлари очилади.
25. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг 23212 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси маблағлари» ва 23214 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан хизмат кўрсатувчи банклардан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур ҳисобварақларда маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида олинади. Кўчирмалар ва уларга иловалар тегишли банклар томонидан электрон ҳужжат кўринишида — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизими (тижорат банклари) ва «ЎРИМВ» АТ маълумотлар базалари ўртасида маълумот алмашиш йўли билан тақдим қилиниши мумкин.
Бунда электрон тарзда тақдим қилинган кўчирмалар ва уларга иловалар қоғоз кўринишида ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди.
26. Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиш имкони бўлмаса, учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан Ягона ғазна ҳисобварағидан тўланиши (қайтарилиши) лозим бўлган аниқланмаган тушумлар «ЎРИМВ» АТда автоматлаштирилган тарзда маблағлар қайси банк ҳисоб рақамларидан келиб тушган бўлса шу банк ҳисоб рақамларига қайтарилади.
27. ЯҒҲдан тўловларни ўтказиш учун «Банк-Ғазначилик» дастурий мажмуаси орқали юборилган тўлов топшириқномаларининг асли Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилмайди ва ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақланади, бундан «UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари мустасно.
3-боб. «ЎРИМВ» АТда даромадлар ва харажатлар ёйилмасини шакллантириш ва рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва келгусида уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни киритиш
28. Даромадлар прогнозлари, тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари ҳисобини юритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ва туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда тегишли бюджетлар тасдиқланганидан сўнг ойлар кесимида даромадлар ва харажатларнинг йиллик ёйилмалари шакллантирилади.
29. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари «ЎРИМВ» АТга қуйидаги маълумотларни киритади:
а) бюджет маблағлари бўйича — ойлар кесимида тегишли иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни;
б) бюджет ташкилотларининг тегишли бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни.
30. ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар харажатлар сметалари рўйхатга олинганидан сўнг «ЎРИМВ» АТга ойлар кесимида харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни киритади.
4-боб. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси
31. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан, дастлаб уларга шахсий ғазна ҳисобварақлари очилганида ҳамда кейинчалик доимий равишда молия йили бошланишидан камида беш иш куни олдин ҳар молия йили учун мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Карточканинг бир асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юқори турувчи ташкилотлари томонидан тасдиқланади.
Агар буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юқори турувчи ташкилоти бўлмаса, унда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси мазкур буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
32. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг орқа томонида буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари рақамлари ва номлари кўрсатилади.
33. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасига буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг раҳбари, бош бухгалтери ва унинг ўринбосари, шунингдек юрисконсульт (юрист) ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзолари намуналари киритилади ва буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг муҳр изи билан тасдиқланади. Агар буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларида юрисконсульт (юрист) штати мавжуд бўлмаса, унинг имзоси бўлиши талаб қилинмайди.
34. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар намуналари тегишли ходимларнинг ўз қўллари билан қўйилган бўлиши лозим. Имзолар намуналари факсимиле орқали қўйилишига йўл қўйилмайди.
35. Биринчи имзо ҳуқуқи бош бухгалтерга ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.
Буюртмачиларда бухгалтер лавозими бўлмаганда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг иккинчи имзо қаторида «Назарда тутилмаган» ёзуви кўрсатилади.
36. Шахсларга вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганда вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган карточка, амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Вақтинчалик карточка мазкур Қоидаларнинг 31-бандида белгиланган тартибда тасдиқланади. Вақтинчалик карточканинг биринчи асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
37. Буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисининг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида акс эттирилган муҳр ўзгарганда, имзолардан бири алмашганда ёки тўлдирилганда, мазкур буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачиси тасдиқланган янги имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тақдим этади. Амал қилиш муддати тугаган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкалари ғазначилик хизмати бўлинмасида сақланади.
38. Ғазначилик хизмати бўлинмалари имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидан буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юридик ва молиявий мажбуриятларини рўйхатдан ўтказишда, шунингдек тўловларни амалга оширишда улардаги имзолар ва муҳр изини имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изи намуналарига солиштиришда фойдаланади.
Бунда буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим қилинган юридик ва молиявий мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлардаги имзолар ва муҳр изининг ҳақиқийлигига буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгардир.
38 1 . Ғазначилик хизмати бўлинмаларида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда тақдим этадиган «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди.
5-боб. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси
39. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) мувофиқ амалга оширилади.
40. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур бюджет ташкилотларига тушумлар ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан аввал амалга оширилган касса харажатларининг тикланиш суммалари сифатида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
41. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушган маблағларни тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун банклар томонидан шакллантириладиган электрон тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ Тўлов турлари бўйича маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари кўрсатилиши лозим.
42. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни, шунингдек ДМЖ ва БМЖ шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг қайтарилиши ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади, бундан давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар мустасно.
«UzASBO» ДМ уланган бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖлар нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни шахсий ғазна ҳисобварақларидан «UzASBO» ДМда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов топшириқномаларни ғазначилик хизмати бўлинмаларига юбориш орқали қайтаради.
Божхона органларининг депозит ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш фақат тўлов ҳужжатлари асосида, давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш эса солиқ органларининг тегишли хулосалари ва тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
6-боб. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш
43. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномалар ва мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар (бундан буён матнда ЮММР буюртмалари деб юритилади) асосида рўйхатдан ўтказилади.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
44. Буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини махсус ахборот портали орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Махсус ахборот портали орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ ва махсус ахборот портали орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
46. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар ЮММР буюртмаларини қоғоз шаклида икки асл нусхада, унда кўрсатилган суммаларни тўлашга тўлов ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим қилади.
Бунда мазкур ЮММР буюртмаларини рўйхатдан ўтказишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 47 — 51-бандларига мувофиқ иш юритади.
47. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмаларини қабул қилганларидан сўнг ЮММР буюртмаларига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди.
48. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари бир иш куни мобайнида ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммаларни харажатларни қоплашга тегишли манбаларнинг (бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигига, шунингдек уларга илова қилинган тўлов ҳужжатларидаги суммаларни ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммаларга мувофиқлиги юзасидан текширади.
Камчиликлар бўлмаганида ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан ЮММР буюртмалари бюджетдан ажратиладиган маблағлар, БМЖ маблағлари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича рўйхатдан ўтказилади.
49. ЮММР буюртмаларида камчиликлар аниқланганида, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмасида камчиликларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачининг масъул ходимига қайтаради.
50. Камчиликлари кўрсатиб қайтарилган ЮММР буюртмалари тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда электрон шаклда амалга оширилади.
51. ЮММР буюртмаси ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари ЮММР буюртмасининг икки аслига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди ва ЮММР буюртмасининг бир асли буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади. ЮММР буюртмасининг иккинчи асли ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш
52. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар капитал қўйилма буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари (уларга қўшимча ва ўзгартиришларни ҳам инобатга олган ҳолда) (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади) асосида ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Бунда шартномаларда қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) ва тендер натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда ажратилиши назарда тутилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
53. III гуруҳ харажатлари бўйича шартномалар амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмасдан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
54. Шартномалар томонларнинг электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно.
55. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш товарлар (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартнома бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма ёки электрон хабарномаси асосида амалга оширилади.
56. Капитал қўйилма буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларида томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларни белгиланган тартибда махсус ахборот порталига жойлаштиради:
мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда Тўловлар жадвали;
белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг ва (ёки) лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудратчини (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича харид комиссияси йиғилишининг баёни;
буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома;
пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан суғурта полиси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати;
давлат экология экспертизаси хулосаси (зарур бўлганда);
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасасининг (бундан буён матнда Комплекс экспертиза қилиш маркази деб юритилади) тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
58. Капитал қўйилмага харажатлар турли манбалар ҳисобидан, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар доирасида, Давлат бюджети маблағлари, кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда шартномалар, ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли халқаро шартномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
60. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари капитал қўйилма буюртмачилари томонидан шартнома махсус ахборот портали орқали юборилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартномада кўрсатилган суммани шартномада кўрсатилган харажатларни қоплашга тегишли манбанинг (бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигини, томонларнинг зарур реквизитлари, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 57-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади.
61. Шартномаларни мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги юзасидан текширишда камчиликлар бўлмаган ҳолларда шартномалар махсус ахборот портали орқали юборилганидан сўнг тўртинчи иш кунидан кечиктирмай ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
62. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда махсус ахборот портали орқали юборилган шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан, «ЎРИМВ» АТда уни рўйхатдан ўтказмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда қайтарилади.
63. Қайтарилган шартномалар тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида юритилади.
64. Қайтарилган шартномалар бўйича кўрсатилган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолларда, шунингдек махсус ахборот портали орқали қайта юборилган шартномаларда аввал кўрсатилмаган бошқа камчиликлар бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномани капитал қўйилма буюртмачиларига такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.
67. Манзилли рўйхатлар асосида бир неча йил амалга ошириладиган шартномалар бўйича жорий молия йилининг юридик мажбуриятлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан капитал қўйилмаларнинг жорий молия йили учун тасдиқланган манзилли рўйхатида назарда тутилган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказилади.
68. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
илгари ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган асосий шартнома;
қўшимча келишув (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
Тўловлар жадвали;
манзилли рўйхат (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати).
Бунда кейинги молия йилларидаги қўшимча келишувлар асосий шартнома лотига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
69. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммаси бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали қўшимча келишув ёки мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш асосида амалга оширилади:
илгари ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган асосий шартнома (барча қўшимча келишувлари билан);
Тўловлар жадвали;
қурилиш объектини қабул қилиш бўйича тегишли давлат комиссиясининг далолатномаси ва объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси (хати);
капитал қўйилма буюртмачиси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасида тузилган солиштириш далолатномаси;
манзилли рўйхат.
Бунда, қўшимча келишув асосий шартнома лотига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
71. Капитал қўйилма буюртмачиларининг буюртмачи хизматини сақлаб туришга маблағларни ўтказиш бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳар бир объект бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатда мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида капитал қўйилма буюртмачиси томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиладиган:
Тўловлар жадвали;
Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма асосида амалга оширилади.
71 1 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 71 2 ва 71 4 -бандларида белгиланган тартибда махсус ахборот порталига жойлаштиради. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.
71 2 . «УзАСБО» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг мазкур Қоидаларнинг 57, 68 ёки 69-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни махсус ахборот порталига жойлаштиради. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.
Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланган мазкур Қоидаларнинг 57, 68 ёки 69-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг қоғоз шаклидаги асл нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
71 3 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари буюртмачи хизматини сақлаб туришга харажатлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
71 4 . Капитал қўйилма буюртмачиларининг махсус ахборот портали маълумотлари асосида автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномалари ва «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртмалари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, шунингдек, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар бир иш куни ичида «ЎРИМВ» АТда ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тартибда рўйхатдан ўтказилади.
72. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРИМВ» АТда мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда юритилади.
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш
73. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар (йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича юридик мажбуриятлар) асосида ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Бунда буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар ва электрон давлат харидлар орқали тузилган шартномалар бундан мустасно.
74. IV гуруҳ харажатлари бўйича шартномалар амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмаган муддатга тузилиши лозим, манзилли рўйхатлар асосида муддати бир неча йилни ташкил қилиши мумкин бўлган капитал таъмирлаш харажатлари бўйича шартномалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
75. Шартномалар томонларнинг электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно.
76. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартномани бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма ёки электрон хабарномаси асосида амалга оширилади.
77. Буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларида томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
79. Буюртмачилар томонидан қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
81. Даврий босма нашрларнинг обунаси ва етказиб бериш учун шартномаларни буюртмачилар жорий молия йилида кейинги молия йили учун тузиши мумкин. Бунда мазкур шартномаларда уларнинг амал қилиш муддати келгуси молия йилининг 31 декабри сифатида белгиланади, шартномаларни рўйхатдан ўтказишда эса «ЎРИМВ» АТда ушбу шартномалар амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабри сифатида киритилади.
82. Буюртмачилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишга битта товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи (пудратчи) билан харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифининг бир нечта коди бўйича шартномалар тузишда шартномаларда ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағи ва улардан тўлов суммаси мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади. Мазкур шартномалар буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварақлари ва улар бўйича тўлов суммаларини назарда тутувчи асосий шартнома шаклида электрон тарзда юборилади.
Бунда, мазкур Қоидаларнинг 87-бандида санаб ўтилган ва рўйхатдан ўтказиш учун шартномаларга илова қилинадиган ҳужжатлар буюртмачилар томонидан махсус ахборот портали орқали асосий шартнома билан бирга электрон тарзда юборилади.
83. IV гуруҳ бўйича харажатларни турли манбалар ҳисобидан, Давлат бюджети маблағлари, кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда шартномалар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
84. Шартномаларда ёки уларга иловаларда товарлар миқдори (ишлар ва хизматлар ҳажми), товарлар (ишлар ва хизматлар) бирлигининг нархи ва умумий суммаси ёки иш ҳажми суммаси кўрсатилган бўлиши лозим.
85. Буюртмачиларнинг шартномалар тузмасдан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатлари (счётлар, квитанциялар, хабарномалар ва бошқа ҳужжатлар) асосида қабул қилинадиган юридик мажбуриятларининг рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш;
иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига) ўтказиш;
тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағларни Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа тўловларни тўлаш.
86. Мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган маблағларни ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа тўловларни тўлашда юридик мажбурият мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.
87. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали шартнома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда юборади:
Тўловлар жадвали;
танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баравари миқдори ва ундан ошган шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг экспертиза хулосаси, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
88. Қуйидаги ҳолларда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Қоидаларнинг 87-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар махсус ахборот портали орқали электрон тарзда юборилади:
а) автотранспорт, машина, техника ва ускуналарни жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлашда — нуқсон далолатномаси;
б) бино ва иншоотларни жорий ва ўрта таъмирлашда — лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида хулоса, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
с) бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлашда:
бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхати;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги бўйича хулоса.
92. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
илгари ғазначилик хизмати бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган асосий шартнома;
қўшимча келишув (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
Тўловлар жадвали.
Бунда қўшимча келишувда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
Кейинги молия йилларидаги қўшимча келишувлар асосий шартнома лотига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
94. IV гуруҳ харажатлари ҳисобига нақд пул маблағлари тўлаш фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
95. Буюртмачиларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда «Ўқитиш харажатлари», «Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари», «Бошқа харажатлар» ва харажатлар сметасининг бошқа харажат моддаларидан нақд пул олиш бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик хизмати бўлинмаларида буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш тартиби бўйича рўйхатдан ўтказилади:
икки асл нусхада ЮММР буюртмаси;
буюртмачиларнинг (ходимни хизмат сафарига юбориш, тадбирни ўтказиш ва бошқалар тўғрисидаги) буйруғи нусхаси.
Бунда давлат илмий-техник дастурларини бажаришга иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида маблағлар олувчи буюртмачиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ЮММР буюртмаси асосида рўйхатдан ўтказилади.
96. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 95-бандида белгиланган харажатларни нақд пул маблағлари орқали амалга ошириш мазкур буюртмачиларнинг раҳбарлари томонидан тегишли буйруқ қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Буйруқда тадбир тури, муддати ва ўтказилиш жойи, иштирокчилар сони ва харажатларнинг умумий суммаси, иштирокчиларга нақд пул маблағлари кўринишида тўланиши лозим бўлган сумма алоҳида кўрсатилиши лозим.
97. Вояга етмаган болаларга (вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли асосида) тўланиши лозим бўлган нақд пул маблағлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
98. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 86-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилганидан сўнг, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санани кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, буюртмачиларнинг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига рўйхатдан ўтказилган Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди.
Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманинг ва Тўловлар жадвалининг биринчи асли буюртмачиларга қайтарилади, иккинчи асли ҳамда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
99. Ғазначилик хизмати бўлинмалари буюртмачилар томонидан шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида:
мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини;
бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган шартномалардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли ой учун «ЎРИМВ» АТга киритиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан юқори эмаслигини;
шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда томонларнинг зарур реквизитлари, муҳр ва имзолари мавжудлигини;
муҳр изи ва имзоларнинг буюртмачилар томонидан тақдим этилган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изига мослигини (ҳужжатлар қоғоз шаклда тақдим этилганда);
шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда кўрсатилган суммани шартномада ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда кўрсатилган харажатларни қоплашга тегишли манбанинг (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигини текширади.
100. Буюртмачиларнинг шартномалари ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги юзасидан текширишда камчиликлар бўлмаган ҳолларда шартномалар ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар тақдим этилганидан сўнг тўртинчи иш кунидан кечикмасдан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
101. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда махсус ахборот портали орқали юборилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар рўйхатдан ўтказилмасдан, «ЎРИМВ» АТда уларни рўйхатдан ўтказмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда қайтарилади. Бунда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар қоғоз шаклда тақдим қилинган тақдирда мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларни қайтариш варақасида уни рўйхатдан ўтказмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини ёзма кўрсатган ҳолда қайтарилади.
102. Қайтарилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда электрон кўринишда Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида юритилади.
103. Қайтарилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар бўйича кўрсатилган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолларда, шунингдек қайта тақдим этилган шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда аввал кўрсатилмаган бошқа камчиликлар бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан буюртмачиларга шартномаларни ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларни такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.
106. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРИМВ» АТда Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда юритилади.
107. Рўйхатдан ўтказилган шартномалар суммасига нисбатан молиявий мажбуриятларни кам миқдорда рўйхатдан ўтказилиши натижасида юзага келган харажатларни қоплашга тегишли манба (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) бўйича ишлатилмаган қолдиқ мавжуд бўлганида буюртмачилар амал қилиш муддати:
тугамаган шартномалар бўйича — тегишли ҳисобот даври учун шартнома суммасини камайтиришни ва уни мазкур шартнома бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча келишув тузиши ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиши;
тугаган шартномалар бўйича — ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартнома суммасини камайтирилиши ва уни мазкур шартнома бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига мувофиқлаштирилиши учун асос бўлувчи мазкур шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан солиштириш далолатномасини тузиши ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиши зарур.
108. Агар шартномалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилиши асосли сабабларга кўра кейинги молия йилига ўтса, буюртмачилар мазкур шартнома муддати тугагунига қадар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилган солиштириш далолатномалари асосида шартномалар муддатини узайтириш, жорий молия йилида қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) суммасига камайтириш, шунингдек етказиб берилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилига ўтказишни назарда тутувчи қўшимча келишувлар тузиши мумкин. Бунда мазкур қўшимча келишувлар товарлар (ишлар, хизматлар) бирлиги нархининг ошишини назарда тутмаслиги ва уларнинг умумий суммаси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) етказиб берилмаган қисми бўйича юридик мажбуриятлар суммасидан ошмаслиги шарт.
Бунда мазкур қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишда «ЎРИМВ» АТда уларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабри сифатида киритилади.
109. Ғазначилик хизмати бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 108-бандида кўрсатилган буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасида тузилган қўшимча келишувни кейинги молия йилида қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтказади:
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларининг кейинги молия йилининг харажатлар сметасида улар томонидан мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи хулосаси асосида;
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича кейинги молия йилининг харажатлар сметасида мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи бюджет ташкилотларининг кафолат хати асосида.
109 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини махсус ахборот порталига киритади. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади. Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномага оид танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
109 2 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
109 3 . Буюртмачиларнинг махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномалари ва «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртмалари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, шунингдек, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар бир иш куни ичида «ЎРИМВ» АТда ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тартибда рўйхатдан ўтказилади.
4-§. Буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш
110. Буюртмачилар бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лизинг шартномалари тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
111. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан буюртмачиларнинг лизинг шартномалари бўйича рўйхатдан ўтказиладиган юридик мажбуриятлари ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
112. Лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига «УзАСБО» ДМ орқали Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма юборади.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
113. Лизинг шартномалари бўйича жорий молия йилида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказилиши лизинг тўловлари бўйича тасдиқланган тўловлар жадвали асосида жорий молия йилида тўланиши назарда тутилган сумма доирасида амалга оширилади.
Лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказилиши лизинг бўйича тасдиқланган тўловлар жадвалида назарда тутилган мос равишда кейинги молия йилларида тўланиши лозим бўлган суммалардан келиб чиқиб икки асл нусхада Тўловлар жадвали асосида амалга оширилади.
114 1 . «УзАСБО» ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларини рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 109 2 ва 109 3 -бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
5-§. Товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
115. Буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида рўйхатдан ўтказилади.
116. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни (унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳам инобатга олиб) рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали шартнома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборади:
Тўловлар жадвали;
миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
117. Бажариш муддати бир молия йилидан ортиқ муддатни ташкил этадиган импорт шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
илгари ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган асосий шартнома;
қўшимча келишув (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
Тўловлар жадвали;
миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома.
118. Буюртмачиларнинг импорт шартномаларини ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 98 — 106-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган ва ҳисобга қўйилган импорт шартномалари бўйича буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмайди.
119. Импорт шартномалари ташқи кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда импорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тегишли халқаро шартномалар билан ўрнатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
120. Конвертация ва белгиланган тартибда тўлов учун маблағлар буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказилади. Хорижий валюта курсининг кўтарилиш томонга ўзгариши ҳолларида миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга қўшимча сўровнома тақдим этилади.
121. Буюртмачилар импорт шартномалари тузишда ва уларни хорижий валютада тўлаш шарти билан мажбуриятларни қабул қилишда юзага келиши мумкин бўлган валюталар курси фарқларини қоплаш учун харажатларни қоплашга тегишли манбалар (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) захирасини назарда тутишлари лозим.
122. Юзага келиши мумкин бўлган валюта курси фарқларини қоплаш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг зарур захираси ҳар бир аниқ импорт шартномаси бўйича индивидуал тарзда буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари ёки ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари иштирокида шартнома тузилган сана, назарда тутилаётган муддат ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.
123. Импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган икки нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма ва Тўловлар жадвали ҳамда тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
123 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг импорт шартномаларини, шунингдек импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар бўйича буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 109 1 — 109 3 -бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ импорт шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши лозим бўлганида мазкур шартномалар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар дастлаб ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга қўйилиши лозим.
7-боб. Буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларини рўйхатдан ўтказишда нарх ечими ҳамда нархлар мониторингини амалга ошириш
124. Ғазначилик хизмати бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхасини олиш йўли билан амалга оширади.
Бунда буюртмачилар танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаларини махсус ахборот порталига киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
125. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузиладиган шартномалардаги нарх-наво ечими ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилганлигига жавобгардир.
8-боб. Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда харажатлар тўлови
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда харажатлар тўлови
126. Буюртмачиларнинг I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлари ЮММР буюртмалари, шунингдек ушбу гуруҳлар харажатлари бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
127. Буюртмачилар бюджетга мажбурий тўловларни тўлаш, нақд пул маблағларини олиш ёки ходимларнинг пластик карталарига маблағларни ўтказиш учун ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммалар доирасида ғазначилик хизмати бўлинмаларига тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари тақдим этади.
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
128. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида ғазначилик хизмати бўлинмаси масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда тўловга қабул қилинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
129. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига қоғоз шаклда тақдим қиладилар ва уларни рўйхатдан ўтказишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 130 — 135-бандларига мувофиқ иш юритади.
130. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
131. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
132. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда ғазначилик мемориал ордерларининг «Тўлов мақсади» устунида Тўлов турлари бўйича маълумотномага асосан тегишли тўлов коди, буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
133. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходими ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
134. Маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига ўтказишда ғазначилик мемориал ордерларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
иқтисод қилинган бюджет маблағларини ўтказишда — мазкур Қоидаларнинг 225-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар;
нотўғри тушган маблағларни қайтаришда буюртмачиларнинг хати илова қилинади.
Бунда ота-оналарнинг мактабгача ва қўшимча таълим ташкилотларида болаларни сақлаш учун тўловлари, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, ходимлардан улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумларни ўтказишда ва бошқа шунга ўхшаш тўловларни амалга оширишда қўшимча ҳужжатлар илова қилинмайди (талаб қилинмайди), бироқ тўлов мақсадида ойи, йили ва кимга тўлаётганлиги кўрсатилиши шарт (ғазначилик мемориал ордери ҳар бир тўловчи бўйича алоҳида расмийлаштирилади), шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига маблағларни ўтказишда ҳам ғазна мемориал ордерига қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди ва тўлов мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжати ва нима мақсадда ўтказилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
135. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари I ва II гуруҳ харажатлари бўйича ЮММР буюртмалари асосида «ЎРИМВ» АТга буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини киритади ҳамда улар бўйича тўловларни амалга оширади.
136. Нақд пул маблағлари олиш учун чек — бу ғазначилик хизмати бўлинмасининг маълум нақд пул суммасини буюртмачига бериш учун электрон топшириғидир. Чеклар буюртмачи томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда шакллантирилади. Чеклар ўн кун давомида (улар банкка юборилган кунни ҳисобга олган ҳолда) ҳақиқий ҳисобланади.
138. Чеклар 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларида очилган ҳисобварақларга ўтказилган маблағлар доирасида шакллантирилади.
139. Буюртмачилар 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларига маблағлар ўтказилганидан сўнг «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда шакллантирилган чекларни ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборадилар. Бунда буюртмачилар нақд пул тўловлари бўйича 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларга пул тушганидан сўнг ўн кун ичида (чеклар ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган кунни ҳисобга олган ҳолда) нақд пул маблағларини умумий сумма доирасида электрон кўринишда шакллантирилган чек билан олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тегишли суммага ЮММР буюртмаси ёки пул оладиган саналар ва суммаларини аниқ ва алоҳида кўрсатган ҳолда ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМ орқали тақдим этади.
Бунда банкнинг масъул ходимлари ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб, электрон кўринишда юборилган чекларни улар тақдим қилинган кунда қабул қилиши шарт.
140. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда келган чек ва ЮММР буюртмаси суммалари мувофиқлиги текширилади ҳамда «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади. Бунда «ЎРИМВ» АТда тасдиқланган чек электрон кўринишда хизмат кўрсатувчи банкка юборилади.
146. Банклар томонидан электрон кўринишда келган чек белгиланган шаклга мувофиқлиги, тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганлиги юзасидан текширилади, камчиликлар аниқланмаган тақдирда буюртмачига мазкур чекда кўрсатилган сумма берилади.
Бунда нотўғри расмийлаштирилган чеклар банклар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига чек тақдим қилинган кун охиригача электрон ҳужжат шаклида қайтарилади.
147. Нақд пул маблағлари берилганидан сўнг электрон кўринишда келган чек ижро этилганлиги тўғрисидаги маълумот банклар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон шаклда автоматик тарзда юборилади.
148. Банклардан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги моддий жавобгар шахсга (кассирга) «UzASBO» ДМда электрон шаклда берилган Ишончнома асосида тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда тақдим қилинган Ишончнома «ДМБАТ» ДМда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб, хизмат кўрсатувчи банкларга юборилади.
151. Буюртмачиларнинг ходимлари учун пластик карточкалар бир вақтнинг ўзида икки ёки бир неча банкда очилган ҳолда буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмасига тегишли миқдорда тўлов топшириқномалари тақдим қилади.
152. Ходимларининг иш ҳақи суммаларини пластик карточкаларга ўтказиш учун буюртмачилар хизмат кўрсатувчи банкка икки асл нусхада қоғоз ҳамда электрон кўринишда ходимлар рўйхатини тақдим қилади. Бунда:
ходимлар рўйхатида ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, табель рақами, пластик карточкаларининг реквизитлари ҳамда ходимларга ўтказиб берилаётган суммалар кўрсатилади;
ходимлар рўйхатининг ҳар бир варағи ташкилот раҳбари, бош бухгалтери ва ходимлар бўлимининг масъул ходими ёки уни ўрнини босувчи ходим томонидан имзоланади, ташкилот ва ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
153. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ходимларининг иш ҳақи суммаларини пластик карточкаларга ўтказиш учун ходимлар рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда банкларга фақат электрон шаклда юборади.
154. Банклар буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ходимлар рўйхатнини синчковлик билан текширади ва хатолик ёки камчиликлар аниқланган ҳолларда хатолик ёки камчиликлар аниқланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида хатолик ва камчиликларни тўғрилаш учун буюртмачиларга қайтаради.
155. Хизмат кўрсатувчи банклар ходимлар рўйхатининг иккинчи нусхасини маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи штамп босган ҳолда буюртмачиларга ходимлар рўйхатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ ўтказилган кундан кейинги кундан кечикмасдан беради.
156. Ходимларнинг пластик карточкаларига маблағларни ўтказилганлигини тасдиқловчи банк штампи босилган ходимлар рўйхати буюртмачиларнинг бухгалтериясида буюртмачиларнинг ўз ходимлари олдидаги иш ҳақи тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида сақланади.
157. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни мазкур Қоидаларнинг 16-иловасига мувофиқ шакл бўйича Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналига кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Бунда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида очилади ва юритилади. Буюртмачилар кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда харажатлар тўлови
158. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар капитал қўйилма буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатлар (бундан буён матнда ҳисобварақ-фактура деб юритилади) асосида қабул қилинади.
159. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади.
160. Капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганларидан сўнг рўйхатдан ўтказиш учун уларни электрон ҳужжат шаклида «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юбориши лозим. Бунда ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
161. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан «УзАСБО-Фактура» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда рўйхатга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот капитал қўйилма буюртмачиларига автоматик тарзда юборилади.
162. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
163. Агар ҳисобварақ-фактуралар бўйича бажарилган ишлар ҳажми ишларни бажариш жадвалидан илгарилаб кетиш натижасида юзага келган ҳамда рўйхатдан ўтказиладиган молиявий мажбуриятлар тегишли йил учун режалаштирилган маблағлардан ошса, капитал қўйилма буюртмачилари ғазначилик хизмати бўлинмаларига мазкур Қоидаларнинг 160-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бош бухгалтерлари томонидан имзоланган маълумотнома тақдим этади. Ушбу маълумотномада тегишли ҳисобварақ-фактура реквизитлари ҳамда смета доирасида жорий йил учун қабул қилиниши лозим бўлган молиявий мажбурият суммаси кўрсатилади. Бунда молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан капитал қўйилма буюртмачиларининг маълумотномасида кўрсатилган сумма доирасида рўйхатдан ўтказилади.
164. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
165. «UzASBO» ДМга уланмаган капитал қўйилма буюртмачилари тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига қоғоз шаклда тақдим қилади ва уларни рўйхатдан ўтказишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 167 — 171-бандларига мувофиқ иш юритади.
166. Капитал қўйилма буюртмачиларининг харажатлар тўлови қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
тўлов ҳужжатида шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, капитал қўйилма буюртмачисининг номи ва СТИРи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, юридик мажбурият юзага келишига асос бўлган ҳужжат ва ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси, аванс (тўлов) миқдори ва тўлов мақсади тўғри кўрсатилганида;
қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати асосида ва тегишли объектлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардаги мавжуд ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари қолдиғи доирасида;
агар тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида кўрсатилган сумма ғазначилик хизмати бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган юридик мажбуриятга асосан олдин ўтказилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан ошмаса;
ҳисобварақ-фактуралар, капитал қўйилма буюртмачисининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларга (пудратчиларга) олдидаги қарздорлигини тасдиқловчи солиштириш далолатномаси, шунингдек аванс тўловларини ўтказиши лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;
тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитлари юридик ва молиявий мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитларига мувофиқ бўлганида.
167. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — капитал қўйилма буюртмачисининг шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган юридик ва молиявий мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
168. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтаради. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
169. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда ғазначилик мемориал ордерларининг «Тўлов мақсади» устунида Тўлов турлари бўйича маълумотномага асосан тегишли тўлов коди, капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
170. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
171. Маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига ўтказишда ғазначилик мемориал ордерларига маблағларни ўтказишга асос бўлувчи юридик ва молиявий мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
172. Ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган юридик мажбуриятларда назарда тутилган, белгиланган тартибда ҳар бир ҳисобварақ-фактурадан чегириб қолинадиган, кафолат муддати тамом бўлганидан сўнг тўланадиган кафолат суммаси тўғрисидаги маълумот «ЎРИМВ» АТга киритилмайди.
173. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммасини тўлаш бўйича молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура ва капитал қўйилма буюртмачиси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
174. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимлари журналга кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Бунда ғазначилик хизмати бўлинмаларида Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир капитал қўйилма буюртмачиси бўйича алоҳида очилади ва юритилади.
Капитал қўйилма буюртмачилари кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда харажатлар тўлови
175. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари асосида қабул қилинади.
176. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади.
177. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганидан сўнг уларни рўйхатдан ўтказиш учун уларни электрон ҳужжат шаклида «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» Атга юбориши лозим. Бунда ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
178. Буюртмачилар томонидан «УзАСБО-Фактура» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда рўйхатга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот буюртмачиларга автоматик тарзда юборилади.
179. Буюртмачиларнинг «УзАСБО-Фактура» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
179 3 . Буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олганларидан сўнг уч иш куни муддатида бу ҳақдаги маълумотларни «UzASBO-Faktura» электрон тизимига киритишлари ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТга юборишлари лозим.
180. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
181. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига қоғоз шаклда тақдим қилади ва уларни рўйхатдан ўтказишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 183 — 187-бандларига мувофиқ иш юритади.
182. Буюртмачиларнинг харажатлар тўлови қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
тўлов ҳужжатида шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, капитал қўйилма буюртмачисининг номи ва СТИРи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, юридик мажбурият юзага келишига асос бўлган ҳужжат ва ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси, аванс (тўлов) миқдори ва тўлов мақсади тўғри кўрсатилганида;
буюртмачиларнинг харажатлар сметасининг IV гуруҳи тегишли моддалари бўйича режали маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қолдиқлари суммалари доирасида;
агар тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида кўрсатилган сумма ғазначилик хизмати бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган юридик мажбуриятга асосан олдин ўтказилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан ошмаса;
ҳисобварақ-фактуралар, буюртмачининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги қарздорлигини тасдиқловчи солиштириш далолатномаси, шунингдек аванс тўловларини ўтказиши лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;
тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитлари юридик ва молиявий мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг (пудратчининг) номи ва реквизитларига мувофиқ бўлганида.
183. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси, буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЙҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган юридик ва молиявий мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
184. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарадилар. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
185. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси, ғазначилик хизмати бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда ғазначилик мемориал ордерларининг «Тўлов мақсади» устунида Тўлов турлари бўйича маълумотномага асосан тегишли тўлов коди, буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
186. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
187. Маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига ўтказишда ғазначилик мемориал ордерларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
иқтисод қилинган бюджет маблағларини ўтказишда — мазкур Қоидаларнинг 225-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар;
ҳисобварақ-фактуралар ёки буюртмачининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар.
188. Бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида чорак (йил) охирида қолган, иқтисод қилинган бюджет маблағлари (капитал қўйилмалар бўйича тўловлар учун назарда тутилган маблағлардан ташқари) Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва сарфланади. Йил охирида шахсий ғазна ҳисобварақларда қолган иқтисод қилинган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши молия йилига қўшимча давр мобайнида амалга оширилади.
189. Харажатлар сметасининг тегишли моддасида назарда тутилган режали ажратилган бюджет маблағлари белгиланган муддатларда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига шартномалар тузилмасдан Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ғазначилик мемориал ордери асосида ўтказилади.
190. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда журналга кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Бунда ғазначилик хизмати бўлинмаларида Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида очилади ва юритилади.
Буюртмачилар кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
8 1 -боб. Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш, шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш ва уни бекор қилиш тўғрисида хабарнома юбориш
190 1 . Буюртмачилар томонидан Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилган шартномалар, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар, тўлов топшириқномалар ва ғазна мемориал ордерларни текшириш жараёнида давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилмасдан қайтарилади.
Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари «ЎРИМВ» АТда уч иш куни мобайнида шартнома(лар)ни бекор қилиш тўғрисида буюртмачи(лар)га ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат молиявий назорат органларига хабарнома юборади.
190 2 . Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари молиявий операцияларнинг барча жараёнлари бўйича шубҳали ҳолатлар тўғрисида давлат молиявий назорат органларини уч иш куни мобайнида хабардор қилади.
190 3 . Жамоатчилик назорати субъектлари ёки бошқа ваколатли органлардан қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ёки мустақил равишда хавф(риск)лар аниқланганда, вазиятга аниқлик киритилгунга қадар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўловларни вақтинча тўхтатиб туради (қонунчиликда белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно).
190 4 . Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли ой учун «ЎРИМВ» АТга киритиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан юқори эканлиги аниқланган тақдирда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан қайтарилади.
9-боб. Буюртмачиларнинг ЯҒҲга маблағ ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномаларини ижро этиш
191. Буюртмачиларнинг инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномалари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) талаблари доирасида расмийлаштирилади ва ғазначилик хизмати бўлинмасига тақдим этилади.
Бунда инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномасининг «Маблағларни олувчининг номи» устунида «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги», «Маблағларни олувчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсадида» устунида — тўлов коди, буюртмачининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи ҳамда инкассо топшириқномасини ёки тўлов талабномасини қўйиш учун асос бўлган ҳужжатлар реквизити кўрсатилади.
192. Буюртмачилар томонидан инкассо топшириқномаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидагича тақдим этилади:
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида беш нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг бешинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, ЯҒҲга хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади;
бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик хизмати бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан битта ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади;
ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик хизмати бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан турли ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.
193. Буюртмачилар томонидан тўлов талабномаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидагича тақдим этилади:
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.
олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.
194. Ғазначилик хизмати бўлинмаси томонидан инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномаси «Банк-мижоз» дастурий мажмуидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда ижро этилганида буюртмачи томонидан инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномаси икки нусхада тақдим қилинади.
Бунда буюртмачининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини ва тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи нусхаси буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда буюртмачининг масъул ходимига берилади.
10-боб. Ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш
195. Ижро ҳужжатида фойдасига давлат бюджети маблағлари ўтказилиши назарда тутилган шахслар ёхуд уларнинг вакилларининг иқтисодиёт ва молия органларига мурожаатини иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқиш ва ижро ҳужжатининг ижроси юзасидан тегишли чораларни кўриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ (бундан буён матнда Низом деб юритилади) амалга оширилади.
196. Иқтисодиёт ва молия органлари ижро ҳужжатини Низомга мувофиқ кўриб чиққанларидан сўнг агар ижро ҳужжатини ижро этмасдан қайтаришга асослар бўлмаса, ариза келиб тушган кундан бошлаб 27 кун ичида:
пул маблағлари ундирувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб бериладиган тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини очади;
ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун «ЎРИМВ» АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;
ижро ҳужжатининг аслини ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этади.
Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
197. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли иқтисодиёт ва молия органига қайтаради.
Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли иқтисодиёт ва молия органида сақланади.
200. Тўловни амалга ошириш учун тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари ижро ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга ошириш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ёзма равишда тегишли иқтисодиёт ва молия органини хабардор қилади.
11-боб. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тўловларни амалга ошириш
201. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш Низомга мувофиқ амалга оширилади.
202. Ижро ҳужжатларида қарздор-бюджет ташкилотининг тўғри реквизитлари (ЯҒҲ, шахсий ғазна ҳисобварағи ёки банк ҳисобварағи) кўрсатилиши лозим. Қарздорнинг реквизитлари нотўғри кўрсатилган ижро ҳужжатлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан реквизитларни аниқлаштириш учун қайтарилади.
203. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш:
биринчи навбатда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига;
тўланиши лозим бўлган қарз бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
204. Ғазначилик хизмати бўлинмалари ижро ҳужжатлари ҳисобини алоҳида Ижро ҳужжатлари ва суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш журналида «ЎРИМВ» АТда электрон кўринишда юритади.
205. Ғазначилик хизмати бўлинмалари ижро ҳужжатини олганидан сўнг ўн кунлик муддатда унинг ижросини қуйидаги йўл билан таъминлайди:
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаси ва бюджет ташкилотининг барча бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича тўловларни ва шартномаларни рўйхатдан ўтказишни вақтинчалик тўхтатиш, шунингдек бюджет ташкилотининг маблағларидан фойдаланиш бўйича ижро ҳужжатида назарда тутилган чекловларни таъминлаш;
ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда тегишли харажатлари вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида бюджет ташкилотини ёзма хабардор қилиш;
бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағидан бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қолдиғи доирасида маблағларни ўтказиш, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ҳамда қарздорлик бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга ошириш.
206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик хизмати бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
206 1 . Ғазначилик хизмати бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон шаклини юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
207. Бюджет ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 206 ва 206 1 -бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганида ғазначилик хизмати бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 205-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.
208. Бюджет ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида бюджетдан ташқари маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ижро ҳужжати бўйича тўлов бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасидан амалга оширилади.
Бунда харажатлар сметасининг тегишли моддасида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган маблағлар мавжуд бўлмаса, бюджет ташкилотлари тегишли модда бўйича қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришлари шарт.
209. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ва харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиғи йўқ ёки етарли бўлмаган тақдирда, ғазначилик хизмати бўлинмаси бюджет ташкилотига харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида талабнома юборади.
210. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаларида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаган ҳолда бюджет ташкилотлари тегишли иқтисодиёт ва молия органига ижро ҳужжатига асосан тўлаш учун бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш киритиш йўли билан маблағларни тўлиқ тўлаши бўйича уч иш куни ичида тегишли чораларни кўриш юзасидан мурожаат қилади.
211. Бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида бюджетдан ташқари маблағлар ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасида режалаштирилган маблағлар етарли бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжати асосида маблағлар тўлиқ ўтказилмаган ҳолларда кейинчалик бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағидан, шунингдек бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддалари бўйича юридик мажбуриятларни қабул қилиш ижро ҳужжатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ тўланганидан сўнг амалга оширилади.
12-боб. Бюджетлараро трансфертлар бўйича тўловларни амалга ошириш
212. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ҳамда Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, шунингдек ДМЖ бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
213. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ҳамда Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
214. ДМЖ бюджетларидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
214 1 . ДМЖ учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳамда трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги ўзлаштирилмаган маблағлар қолдиғини ва ҳар бир ой учун касса режасида назарда тутилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиб берилади.
215. Бюджетлараро трансфертларни ўтказиш ғазначилик мемориал ордерлари асосида амалга оширилади. Бунда, ғазначилик мемориал ордерлари тегишли иқтисодиёт ва молия органи томонидан электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмасига тақдим этилади.
216. Бюжетлараро трансфертлар бўйича ҳисоб-китоблар жорий молия йилида қўшимча вақт даврини ҳисобга олган ҳолда якунланиши лозим.
216 1 . Давлат бюджети маблағлари доирасида ажратиладиган ссуда ва кредит линиялари бўйича тўлов ҳужжатлари иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «resurs.imv.uz» платформасида тегишли ссуда ва кредит шартномалари тўлиқ расмийлаштирилгандан (имзолангандан) сўнг шакллантирилади ҳамда «ЎРИМВ» АТга электрон тарзда юборилади.
«ЎРИМВ» АТга электрон тарзда келиб тушган тўлов ҳужжатлари бўйича тўловлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
217. Маҳаллий бюджетдан ўз муддатида қайтарилмаган бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджет олдидаги қарздорликларни сўзсиз ундириш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек ДМЖ бюджетларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ундириш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг сўровига асосан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан электрон шаклда амалга оширилади.
219. Ғазначилик хизмати бўлинмалари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг сўровига асосан бюджет маблағларини сўзсиз ундириш учун «ЎРИМВ» АТда ғазначилик мемориал ордери шакллантиради ва ғазначилик мемориал ордери «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда бажарилади.
13-боб. Қўшимча вақт даврида бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
220. Кейинги йилнинг январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври бўлиб, бу давр мобайнида ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет тизими бюджетларининг қўшимча вақт давридаги ижроси бўйича операцияларни ўтказиш тартибини ва охирги муддатларини белгилайди.
221. Қўшимча вақт даврида иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан жорий молия йили учун Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетларини ижро этиш бўйича операциялар, шу жумладан:
бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотлари томонидан иқтисод қилинган маблағлар суммаларини Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш;
Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари маблағлари ҳисобидан бошқа рухсат этилган тўловлар амалга оширилади.
Бунда молия йили учун қўшимча вақт даври бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига татбиқ этилмайди, иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш бундан мустасно.
222. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликлар ўтган йилги харажатлар сметасининг қайси харажатлар моддаси бўйича юзага келган бўлса, шу харажатлар моддаси бўйича тўланади.
223. Кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси нусхаси;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар нусхалари;
тўлов топшириқномалари (бунда тўлов мақсадида қўшимча равишда «ўтган йилги кредитор қарздорликни тўлаш» кўрсатилади);
ўтган йилнинг декабрь ойи учун ўтувчи кредитор қарздорликни тўлаш жорий молия йилининг харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
223 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
223 2 . Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
223 3 . Ғазначилик хизмати бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
224. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликни қоплаш ёки маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини тўлдиришда тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларининг тўлов мақсадида мос равишда «20__ йил учун кредитор қарздорликни қоплаш» ёки «20__ йил учун иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш» ёзуви ёзилади.
225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТга юборади.
Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
226. Ўтган йилги кредитор қарздорликни қоплаш, шунингдек Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалар ёки ғазначилик мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмаларига молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим қилиниши лозим.
227. Кредитор қарздорликни тўлаш ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида қолган иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномалар ва ғазначилик мемориал ордерлари молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим этилмаган ҳолларда бюджетдан ажратилган маблағлар белгиланган мақсадни йўқотади ва тегишли бюджетларнинг қолдиқлари бўлиб ҳисобланади.
228. Қўшимча вақт даврида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишлилиги бўйича ўтган йил мобайнида ишлатилмаган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган;
ўтган йил учун давлат ташқи қарзини тўлаш учун ажратилган маблағларнинг тикланиши амалга оширилади.
229. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган, шунингдек ўтган молия йили учун давлат ташқи қарзини тўланишига олдин ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ўтган молия йили мобайнида фойдаланилмаган қисмининг мажбурий равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига қайтариб ўтказилиши молия йили якунлангандан кейин кейинги йилнинг 10 январидан кечикмаган муддатда амалга оширилади.
230. Агар захира жамғармасидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, фойдаланилмай қолган маблағлар олувчи томонидан тадбирлар ўтказиш муддати тугаши билан ўн иш куни мобайнида белгиланган шаклдаги ҳисоботни тақдим этиш билан бирга қайтарилади.
14-боб. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг кредитор қарздорликнинг тўланиши
231. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг бюджет ташкилотларининг кредитор қарздорлиги биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади.
232. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган ҳолларда ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини жорий молия йили харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва юзага келган кредитор қарздорлик бўйича тегишли ҳисоб-китоблар асосида) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма хулосаси мавжуд бўлгандагина тўловлар амалга оширилади.
Бунда бюджет маблағлари бўйича жорий молия йили учун харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммаси ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини тўлаш учун йўналтирилган суммага камайтирилади. Буюртмачиларнинг етказиб берувчилар билан даврий асосда тузиладиган шартномалари бўйича кредитор қарздорлик суммаси шартномада жорий молия йили учун қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммалари ва кредитор қарздорлик суммалари алоҳида кўрсатилади.
233. Буюртмачилар ўтган молия йилининг кредиторлик қарздорлигини тўлаш учун тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма;
кредитор қарздорлик тўланиши назарда тутилган маблағлар манбаси, тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи ва бошқа реквизитлар кўрсатилган хат;
ушбу қарздорлик юзага келган ўтган молия йилидаги шартнома нусхаси;
товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар нусхаси;
буюртмачининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) билан тузилган солиштириш далолатномаси (қўшимча вақт даврида амалга оширилган ҳисоб-китобларни инобатга олган ҳолда);
жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (кредитор қарздорлик бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланган ҳолларда) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги мазкур Қоидаларнинг 232-бандида кўрсатилган ёзма хулоса;
белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномаси ва ғазначилик мемориал ордери (бунда тўлов мақсадида қўшимча равишда «ўтган йилги кредитор қарздорликни тўлаш» кўрсатилади).
233 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
233 2 . Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРИМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади.
233 3 . Ғазначилик хизмати бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
234. Буюртмачиларнинг тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб берилмайди.
15-боб. Якуний қоидалар
235. Бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижросини амалга ошириш жараёнида буюртмачилар ҳамда капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт ва молия органлари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва бюджет қонунчилиги талабларига риоя этилишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
Бунда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
236. Ғазначилик хизмати бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларни ўз муддатида ва тўғри рўйхатдан ўтказилиши, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек ўз зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни мазкур Қоидаларга мувофиқ бажаришга жавобгардир.
Ғазначилик хизмати бўлинмалари рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиб боради.
237. Мазкур Қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
238. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 1-ИЛОВА
Тўлов топшириқномаси -сонли Сана кк.оо.йййй Маблағларни тўловчининг номи ДЕБЕТ Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи Маблағларни тўловчининг СТИРи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма Маблағларни олувчининг номи КРЕДИТ Маблағларни олувчининг ҳисобварағи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма (сўз билан) Тўлов мақсади ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Буюртмачи раҳбари Буюртмачи бош бухгалтер (Ф.И.О., имзо) (Ф.И.О., имзо) М.Ў. Тўлов топшириқномаси -сонли Сана кк.оо.йййй Маблағларни тўловчининг номи ДЕБЕТ Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи Маблағларни тўловчининг СТИРи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма Маблағларни олувчининг номи КРЕДИТ Маблағларни олувчининг ҳисобварағи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма (сўз билан) Тўлов мақсади ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Ғазначилик хизмати бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси Масъул ходим (Ф.И.О., имзо) (Ф.И.О., имзо) М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 2-ИЛОВА
______ -сонли ғазна мемориал ордери Сана КК.ОО.ЙЙЙЙ Тўловчи Тўловчининг номи Тўловчинг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси Олувчи Олувчининг номи Олувчининг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси сўз билан Тўлов мақсади ХХХХХ (тўлов коди), ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Буюртмачи раҳбари Имзо Ф.И.О. М.Ў. Буюртмачи бош бухгалтери Имзо Ф.И.О. ______ -сонли ғазна мемориал ордери Сана КК.ОО.ЙЙЙЙ Тўловчи Тўловчининг номи Тўловчинг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси Олувчи Олувчининг номи Олувчининг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси сўз билан Тўлов мақсади ХХХХХ (тўлов коди),ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Ғазначилик хизмати бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси Имзо Ф.И.О. М.Ў. Масъул ходим Имзо Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 3-ИЛОВА
Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун СЎРОВНОМА _____-сон «____» _________20 __ й. Бошқарма (Бош бошқарма) номи ___________________________ Бўлим ва кичик бўлим ___________________________________ Боб ___________________________________________________ Харажат моддаси _______________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварақ рақами __________________________ Буюртмачининг (ҳудуднинг * ) номи Буюртмачининг (ҳудуднинг * ) шахсий ғазна ҳисобварағи Мақсадли маблағ номи Мақсадли маблағни ажратиш учун асос Суммаси (сўмда)
Бошқарма (Бош бошқарма) бошлиғи __________ _______________________ (имзо) Ф.И.О. Бўлим бошлиғи __________ _______________________ (имзо) Ф.И.О. ** Келишилди: Давлат бюджети Бош бошқармаси бошлиғи __________ _______________________ (имзо) Ф.И.О. Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими 20__й. «___» ____________ соат ____дан ____ минут ўтганда қабул қилди. __________ _______________________ (имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 5-ИЛОВА
20__ МОЛИЯ ЙИЛИ УЧУН ИМЗОЛАР НАМУНАЛАРИ ВА МУҲР ИЗИ ___________ СОНЛИ КАРТОЧКАСИ 20__ й. «___» ____________ Буюртмачи номи _________________________________________________________________________________________________ (таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ёки қисқа номи) Юридик манзил ________________________________________________________ Телефон _______________________________________________________________ Ғазначилик хизмати бўлинмаси номи _____________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари намуналари ва ташкилотнинг муҳр изи намунаси Имзо қўйиш ҳуқуқи Мансаби Фамилияси, исми, отасининг исми Имзо намунаси Муҳр намунаси Алоҳида белгилар (паспорт маълумотлари, уй манзили ва ҳ.к) 1 2 3 4 5 6 Биринчи Иккинчи Юрист (штатда мавжуд бўлган ҳолларда) Буюртмачи раҳбари ______________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Буюртмачи бош бухгалтери ______________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.) _______________________________________________________________________________ (Ваколат ва имзоларни тасдиқланганлиги тўғрисида юқори турувчи ташкилотнинг белгиси) Юқори турувчи ташкилот раҳбари ______________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.) М.Ў. 20__ й. «___» ____________ ______________________________________________________________________ (Имзоларни ҳақиқийлиги ҳақида тасдиқловчи ёзув) ______________________________________________________________________ (сана (кун, ой, йил) ёзма ҳолда) Юқори турувчи ташкилот бош бухгалтери _____________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Юқори турувчи ташкилот ижрочиси (юристи) ________________ ____________ ______________________ (лавозим) (имзо) (Ф.И.О.) 20__ й. «___» ____________ Имзолар намунаси ва муҳр изи карточкасининг орқа томони Т/р Шахсий ғазна ҳисобварағи Шахсий ғазна ҳисобварағининг номи 1. 2. ... ... ...
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 6-ИЛОВА
Тўлов турлари бўйича
Т/р Тўлов коди Тўлов турлари 1 09510 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тўловлар : Етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига тўловлар; Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш натижасида ижарага олувчиларнинг тўловлари; Мактабгача ва қўшимча таълим ташкилотларида, мактаб-интернатлар ва лицейларда фарзандининг ўқиши ва овқатланиши учун ота-оналар тўловлари; Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги учун ҳисоб-китоблар бўйича тўловлар; Таълим муассасаларида ўқиш учун тўловлар; Ажратмалар ҳисобига тўловлар; Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси учун тўловлар; Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан ишловчи пенсионерлар учун ўтказилган маблағлар; Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан олдинги йиллар шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари тўловлари; Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари; Юқоридагилардан ташқари бошқа тўловлар. 2 09520 Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағларнинг бюджет ташкилотларига қайтарилиши : 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларида очилган ҳисобварақлардан маблағларнинг қайтиши; Ишлатилмаган депонентларнинг қайтиши; Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан илгари ўтказилган маблағларни етказиб берувчининг банкдаги ҳисобварағи ўзгарганлиги, ёпилганлиги ва бошқа сабабларга кўра банклар томонидан қайтариш; Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан амалдаги шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига маблағларни қайтариш; Биржага ўтказиб берилган молиявий закалат суммаларининг бюджет ташкилотига қайтариш; Бошқа ҳолатларда маблағларни қайтариш. 3 09570 Божхона органларининг депозит ғазна ҳисобварақларига маблағларнинг ўтказилиши 4 09580 Давлат солиқ хизмати органларининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларига маблағларнинг ўтказилиши
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 7-ИЛОВА
______________________ I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга _____-сонли буюртма _____________________________________ Сана (туман, шаҳар, вилоят) Ғазначилик хизмати бўлинмаси _______________________ ______________________ бўйича _______________ ойи учун юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга туман (шаҳар, вилоят) (буюртмачи номи) (ой) _________________________________________________________________ (Сўм) Шахсий ғазна ҳисобварағи Т/р Иқтисодий тасниф коди Ҳисобланган иш ҳақи Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар Жами ушланди Пластик карточкаларга ўтказиш 23212 ёки 23214 баланс ҳисобварақларига ўтказиш Олдинги ойлар қарздорлиги Жами тўлаш учун Ягона ижтимоий тўлов (___%) Жами шу жумладан: имтиёзли (мод. ёрдам ва бошқалар) Жисмоний шахслар даромад солиғи Фуқароларнинг суғурта бадаллари (____%) Касаба уюшмаси бадали Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал Аванс Алиментлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 ... ... .. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... Жами
Буюртмачи раҳбари ________ ___________ Ғазначилик хизмати бўлинмасининг ходими қабул қилди ________ 20__ й «___» ________ (имзо) (Ф.И.О.) (имзо) Буюртмачи бош бухгалтери ________ ___________ Буюртмачи ходими қабул қилди ________ 20__ й «___» ________ (имзо) ( Ф.И.О.) (имзо)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 8-ИЛОВА
20__ й. «__» __________ даги __________ ва ___________ ўртасида ________ сўм умумий суммага тузилган _______- сонли шартномага ТЎЛОВЛАР ЖАДВАЛИ * Боб_________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварақ_________________________________ (сўмда) 20__ й. ойлар номи. Харажатлар тури ** (бюджет таснифининг тегишли коди) Жами … … … Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь Жами йил бўйича Жами ___________ сўм (___________________________________________) сумма сўз билан Юқоридаги кўрсатилган суммадан _________ сўм ёки шартноманинг умумий суммасидан ______% *** 20___ ______________ ойида тўланиши лозим.
Буюртмачи раҳбари __________ _______________________ (имзо) Ф.И.О. М.Ў. Буюртмачи бош бухгалтери __________ _______________________ (имзо) Ф.И.О. Ғазначилик хизмати бўлинмасининг ходими қабул қилди ______________ (имзо) 20___ й. «___» ________________ Буюртмачи ходими қабул қилди _____________ (имзо) 20___ й. «___» ________________
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 9-ИЛОВА
Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга
20__ й. «___»___________— сон 20__й. ________________ учун Буюртмачи номи _________________________________________ Бюджет таснифининг коди_________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи_________________________________________ (сўмда) Ҳужжат рақами Ҳужжат санаси Тўловни олувчининг номи Тўловни олувчининг банк реквизитлари (шахсий ғазна ҳисобварағи) Суммаси
Тақдим қилинган сана 20___й. «__»______ М.Ў. Буюртмачи раҳбари __________ __________________ (имзо) Ф.И.О. Буюртмачи бош бухгалтери __________ __________________ (имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 10-ИЛОВА
Томонларнинг юридик манзили ва реквизитлари: «Ижрочи» «Буюртмачи» (етказиб берувчининг (пудратчининг) номи) (буюртмачи номи) Манзил:_______________________________________ Манзил:_______________________________________ Тел./факс _____________________________________ Тел./факс _____________________________________ (ҳ/в ёки шғҳ) ___________________________________ _____________________________________________ шғҳ * _________________________________________ _____________________________________________ Банк номи ____________________________________ Ташкилотнинг СТИРи ___________________________ МФО_______________ СТИР____________________ ИФУТ________________________________________ ИФУТ________________________________________ Ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи _____________________________________________ ЯҒҲ23 402 000 300 100 001 010 Банк номи: Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса маркази (ҲККМ) МФО:00014 Ғазначилик хизмати бўлинмасининг СТИРи________________________________________ Раҳбар________________________________________ Буюртмачи раҳбари_____________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) (лавозими) (Ф.И.О.) _____________ (имзо) ______________ (имзо) М.Ў. М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 11-ИЛОВА
Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларни қайтариш ВАРАҚАСИ Буюртмачи номи ___________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи ___________________________________ Буюртма рақами ва санаси ____________________ Етказиб берувчининг номи __________________________________ Буюртмани тақдим этиш санаси 20 __ й. «__» __________ Буюртма ни қайтариш санаси 20 __ й. «__» __________ Т/р Қайтарилиш сабаблари 1 . 2 . …
Масъул ходим __________ ______________________________ (имзо) ( Ф . И .О.) Бўлим бошлиғи __________ ______________________________ (имзо) ( Ф . И .О.) Буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачиси ходими _____________________________ ( Ф . И .О.) Қ айтариш варақасини олиш санаси ____________ __________ (кк.оо.йййй) (имзо)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 12-ИЛОВА
Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
Т/р Шартнома, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма рақами Шартнома, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма санаси Номи ва реквизитлари Шартнома, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма қабул қилиш санаси Шартнома, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма қайтарилиш сабаби Шартнома, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма қайтарилиш санаси Суммаси буюртмачи Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) 1. 2. 3. …
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 13-ИЛОВА
Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
Т/р Шартнома, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга Сўровнома Номи ва реквизитлари Рўйхатдан ўтказиш санаси Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими рақами санаси суммаси буюртмачи товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) 1. 2 . …
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 14-ИЛОВА
Штамп * ИШОНЧНОМА ____________________________________________________________________________________________ (Буюртмачи номи) моддий жавобгар шахсга (кассирга) ишонч билдиради ____________________________________________________________________________________________ ( Ф.И.О.) ____________________________________________________________________________________________ (паспорт рақами, серияси, берилган сана ва ким томонидан берилган) қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олишга: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Моддий жавобгар шахснинг имзосини _______________ тасдиқлаймиз ___________________________________________________________________________________________. ( Ф.И.О.) Мазкур ишончнома 20___ йил _______________________ гача ҳақиқий. Буюртмачи раҳбари __________ (имзо) _________________________________ (Ф.И.О.) Буюртмачи бош бухгалтери __________ (имзо) _________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____»____________. М.Ў. Раҳбар _______________________________________ (ғазначилик хизмати бўлинмаси номи) ______________________ (имзо ) М.Ў. _________________________________ (Ф.И.О.) 20__й. «_____»________________
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 16-ИЛОВА
Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш
Т/р Буюртмачининг номи Бюджет таснифининг кодлари (бўлим, боб, кичик бўлим) Кўчирма санаси Олинган сана Буюртмачи вакилининг имзоси … … …
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 18-ИЛОВА
Ижро ҳужжатлари ва суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ЖУРНАЛИ * Т/р Тақдим этилган сана Ижро ҳужжати ёки буйруқнинг санаси ва рақами Даъвогар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг номи Буюртмачи — жавобгарнинг номи Даъво суммаси, сўм Маблағ манбаси (бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар) 1 2 3 4 5 6 7
Вазир Р. АЗИМОВ
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 ноябрь,
2016 йил 22 ноябрь,
88-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
QOIDALARI
MAʼLUMOTNOMA
BUYURTMA
KITOBI *
KITOBI *
JURNALI
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalarini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2007-yil 28-fevraldagi PQ-594-son “Davlat budjetining gʻazna ijrosi tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 20-martdagi 53-son “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq 2017-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 22-noyabrdagi 88-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi
Mazkur Qoidalar Yagona gʻazna hisobvaragʻini (bundan buyon matnda YGʻH deb yuritiladi) qoʻllash orqali Oʻzbekiston Respublikasining budjet tizimi budjetlari (bundan buyon matnda budjet tizimi budjetlari deb yuritiladi), shuningdek boshqa maqsadli jamgʻarmalar (bundan buyon matnda BMJ deb yuritiladi) budjetlarining maxfiy xususiyatga ega boʻlmagan daromad va xarajatlarining gʻazna ijrosini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
BMJ — mablagʻlari qonunchilikda nazarda tutilgan manbalar hisobidan shakllantiriladigan, muayyan sohalarni moliyalashtirish uchun qonunchilik hujjatlari bilan tashkil etiladigan, davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga kirmaydigan jamgʻarmalar;
BMJ budjetidan mablagʻlar oluvchi — qonunchilik hujjatlariga muvofiq BMJ budjetidan mablagʻlar oladigan yuridik yoki jismoniy shaxs;
BMJ taqsimlovchi organ — qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjet va boshqa vakolatlarni amalga oshiruvchi BMJni boshqarish uchun masʼul boʻlgan organ;
vakolatli shaxs — gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining tarkibiy boʻlinmasi, budjet tashkiloti, budjet mablagʻlari oluvchi, BMJ budjetidan mablagʻ oluvchi va taqsimlovchi organ rahbari yoki uni oʻrnini bosuvchi, tegishli rahbarlik vazifalari va funksiyalarini bajarish yuklatilgan shaxs;
davlat xaridlari — budjet tizimi budjetlarining mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) xaridlari;
Davlat maqsadli jamgʻarmalarini (bundan buyon matnda DMJ deb yuritiladi) taqsimlovchi organ — qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjet va boshqa vakolatlarni amalga oshiruvchi DMJ boshqarish uchun masʼul boʻlgan organ;
kapital qoʻyilma buyurtmachisi — budjet tashkiloti, budjet mablagʻlari oluvchi, DMJ va BMJ budjetlaridan mablagʻ oluvchi va taqsimlovchi organning yagona buyurtmachi xizmati;
masʼul xodim — zimmasiga tegishli xizmat vazifalari va funksiyalarni bajarish yuklatilgan xodim;
moliyaviy majburiyatlar — budjet tashkilotlarida va budjet mablagʻlari oluvchilarda, shuningdek BMJ budjetidan mablagʻ oluvchilarda ularga pul mablagʻlarini oʻtkazish majburiyatini yuklovchi hujjatlar, shu jumladan, ijro hujjatlari asosida yuzaga keladigan majburiyatlar;
buyurtmachi — budjet tashkiloti, budjet mablagʻlari oluvchi va BMJ budjetidan mablagʻ oluvchi;
yuridik majburiyatlar — tuzilgan shartnomalar, shuningdek tegishli davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining qarorlari asosida budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar, shuningdek BMJ budjetidan mablagʻ oluvchilarda yuzaga keladigan majburiyatlar;
“OʻRIMV” AT — tegishli budjetlarning budjet jarayonini kompleks avtomatlashtirish, shu jumladan budjet tizimi budjetlari va BMJ budjetlari ijrosi bilan bogʻliq operatsiyalarni aks ettirish uchun moʻljallangan axborot tizimi;
Gʻaznachilik amaliyot kuni — yagona gʻazna hisobvaragʻiga budjet tizimi budjetlarining daromadlarini qabul qilish va undan xarajatlarni toʻlab berish amaliyotlari amalga oshiriladigan vaqt;
gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi (boʻlinmalari) — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (bundan buyon matnda Iqtisodiyot va moliya vazirligi deb yuritiladi) huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi (bundan buyon matnda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi deb yuritiladi), Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Gʻaznachilik xizmati boshqarmalari hamda tuman (shahar) Gʻaznachilik xizmati boʻlimlari;
“UzASBO” DM — gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan tashkilotlar tomonidan budjet hisobi va hisobotining yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan dasturiy majmua;
“UzASBO-Faktura” elektron tizimi — buyurtmachilarning elektron hisobvaraq-fakturalar hisobini yuritish uchun moʻljallangan elektron tizim.
2. Mazkur Qoidalarning amal qilishi budjet tizimi budjetlari va BMJ budjetlarining gʻazna ijrosi jarayonida ishtirok etuvchi Iqtisodiyot va moliya vazirligi va hududiy iqtisodiyot va moliya organlari, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari va buyurtmachilarga tatbiq etiladi.
3. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim boʻlgan yuridik majburiyatlar, shuningdek ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar ular gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng kuchga kiradi. Bunda yuridik majburiyatlar yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazish uchun joriy moliya yilining 25-dekabridan kechiktirmay taqdim qilinadi, mazkur Qoidalarning 85-bandida nazarda tutilgan yuridik majburiyatlar bundan mustasno.
4. Buyurtmachilarning I va II guruh boʻyicha xarajatlar toʻlovi birinchi navbatda amalga oshiriladi. Bunda I guruh xarajatlarini II guruh xarajatlari toʻlovisiz amalga oshirish taqiqlanadi (ish haqi uchun olingan avanslardan tashqari). Tegishli budjetda I va II guruh xarajatlari toʻlovi uchun zarur mablagʻlarni qoplaydigan qoldiqlar mavjud boʻlganda, I va II guruh xarajatlarini toʻliq amalga oshirgan tashkilotlar boʻyicha III va IV guruh xarajatlarini amalga oshirishga ruxsat etiladi.
5. IV guruh boʻyicha mablagʻlarning sarflanishi belgilangan limitlar doirasida quyidagi navbatga rioya qilgan holda amalga oshiriladi:
oziq-ovqat va dori-darmon;
kommunal xizmatlar;
yonilgʻi va yoqilgʻi-moylash materiallari;
boshqa xarajatlar.
Bunda IV guruh hisobidan amalga oshiriladigan quyidagi xarajatlar I guruh toʻlovlarga tenglashtiriladi va I guruh xarajatlariga belgilangan muddatlarda toʻlanishi mumkin:
pul shaklidagi ijtimoiy yordam nafaqalari;
yetim bolalarga va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga nafaqalar;
natura shaklidagi ijtimoiy yordam nafaqalari;
yolgʻiz qariyalar uchun oziq-ovqat sotib olish xarajatlari.
7. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari mazkur Qoidalarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq shakldagi toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari asosida toʻlovlarni amalga oshiradi.
Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini “UzASBO” DMda shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan elektron toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarining elektron shaklda rasmiylashtirilishi va ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
7 1 . Buyurtmachilar tomonidan har oyda takror amalga oshiriladigan xarajatlar (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, ish haqi boʻyicha boʻnak toʻlovlari, ijtimoiy soliq, kommunal toʻlovlar, oziq-ovqat, dori-darmon, aloqa, internet va boshqa xarajatlar) boʻyicha toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari “OʻRIMV” ATda “yashil yoʻlak” orqali gʻaznachilik masʼul xodimining ishtirokisiz avtomatik tarzda toʻlab berilishi mumkin.
8. Xarajatlarni toʻlashga toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga toʻlov amalga oshiriladigan sanadan kechi bilan bir ish kuni oldin taqdim etiladi. Buyurtmachilar elektron toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga “UzASBO” DM orqali toʻlovni amalga oshirish kunida yuborishi mumkin.
Bunda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari oʻttiz kun muddatgacha amal qiladi.
9. Buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalaridan tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan koʻchirmalar va ularga ilovalarni oladi.
Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar koʻchirmalarni elektron hujjat koʻrinishida “UzASBO” DMdan oladi va elektron tarzda taqdim qilingan koʻchirmalar buyurtmachilarga qogʻoz koʻrinishida taqdim etilmaydi.
10. YAGʻH bilan qamrab olinmagan budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarni Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan moliyalashtirish gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan ularning bank hisobvaraqlariga mazkur Qoidalarning 3-ilovasiga muvofiq shaklda Iqtisodiyot va moliya vazirligining sohalarni moliyalashtiruvchi tegishli boshqarmasi tomonidan taqdim qilinadigan Budjet mablagʻlarini oʻtkazish (soʻzsiz undirish) uchun soʻrovnomaga asosan YAGʻHdan amalga oshiriladi.
11. YGʻH orqali xizmat koʻrsatiladigan buyurtmachilar moliyaviy hisobotlarni yuqori turuvchi tashkilotlarga, budjet mablagʻlari taqsimlovchilariga va hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim qilishdan oldin moliyaviy hisobotlar koʻrsatkichlarini tegishli hisobot davrida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan amalga oshirilgan kassa xarajatlariga muvofiqligini ularga xizmat koʻrsatuvchi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari bilan solishtiradi. Buyurtmachilarning hisobotlari toʻgʻri boʻlganda ular belgilangan shakldagi shtamp qoʻyilgan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining budjet hisobi boʻyicha vakolatli xodimlari tomonidan imzolanadi.
Bunda “UzASBO” DM orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan elektron moliyaviy hisobotlarining qogʻoz koʻrinishdagi asli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining shtampi va imzosi bilan tasdiqlanmaydi. Elektron moliyaviy hisobotlarining rasmiylashtirilishi va ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
13. Budjet tashkilotlari tomonidan tashqi qarzlarning jalb qilinishi, ssuda va kreditlar olinishi, shuningdek budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar tomonidan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobiga lizing shartnomalarini tuzish taqiqlanadi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
13 1 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari orqali toʻlovlar Gʻaznachilik amaliyot kuni mobaynida amalga oshiriladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining farmoyishlariga asosan Gʻaznachilik amaliyot kuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan faqat daromadlarning gʻazna ijrosi yoki faqat xarajatlarning gʻazna ijrosi uchun belgilanishi mumkin.
2-bob. YAGʻH va boshqa gʻazna hisobvaraqlari
14. YAGʻH Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida ochiladigan va Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan boshqariladigan maxsus bank hisobvaragʻi hisoblanadi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi (gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari) Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida va boshqa banklarda oʻzga bank hisobvaraqlari ochish huquqiga ega.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (bundan buyon matnda Davlat budjeti deb yuritiladi), DMJ va BMJ budjetlariga toʻlanadigan soliqlar va yigʻimlar YAGʻHga kirim qilinadi va qonunchilik hujjatlariga muvofiq mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, Toshkent shahar va viloyatlar mahalliy budjetlari, DMJ va BMJ budjetlari daromadlarida aks ettiriladi. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari YAGʻHga kirim qilinadi va mazkur tashkilotlarga tushumlar sifatida aks ettiriladi.
16. Budjet tizimi va BMJ budjetlari xarajatlari YAGʻH yoki Iqtisodiyot va moliya vazirligining (gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining) boshqa bank hisobvaraqlaridan Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilangan muddatlarda hamda:
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar budjetlari, shuningdek tumanlar va shaharlar budjetlari;
DMJ va BMJ budjetlari;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari qoldigʻi doirasida amalga oshiriladi.
17. Debitor qarzdorlik summalari, shuningdek deponentlangan mablagʻlar YAGʻHga:
budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarining budjet mablagʻlari boʻyicha — joriy moliya yilida hamda moliya yiliga qoʻshimcha davr mobaynida;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari boʻyicha — joriy moliya yilida tegishli kassa xarajatlarini tiklash orqali kirim qilinadi.
18. Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarga joriy moliya yilida qaytarilgan oʻtgan yillarning budjet mablagʻlari boʻyicha debitor qarzdorliklari summalarini kirim qilish uchun “OʻRIMV” ATda budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha (4004 mablagʻlar manbasi bilan) shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.
19. Buyurtmachilarning joriy moliya yilida qaytarilgan oʻtgan yillarning debitor qarzdorlik summalari YAGʻHga kirim qilinadi va:
budjet mablagʻlari boʻyicha — budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning oʻtgan yillarning debitorlik qarzdorligini hisobga olish boʻyicha budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida ushbu summalarni keyinchalik tegishli budjetlarning joriy moliya yili daromadiga oʻtkazish bilan;
DMJ va BMJ mablagʻlari boʻyicha — DMJ va BMJ budjetlarining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida joriy moliya yilining daromadlari sifatida;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha — budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida joriy moliya yilining daromadlari sifatida hisobga olinadi.
20. Joriy moliya yilida qaytarilgan oʻtgan yillarning budjet mablagʻlari boʻyicha debitor qarzdorliklari summalari budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga kelib tushgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar tomonidan tegishli budjet daromadiga oʻtkazilishi lozim.
Debitor qarzdorliklar summalari qoldiqlari oʻz vaqtida yoki hisobot oyi tugaguniga qadar oʻtkazilmagan hollarda mablagʻlar joriy oyning oxirgi ish kunida “OʻRIMV” ATda avtomatlashtirilgan tarzda tegishli budjetlar daromadlariga oʻtkaziladi.
21. Budjet tashkilotlarning tovar-moddiy qimmatliklarini yoki asosiy vositalarini sotishdan, shuningdek inventarizatsiya (tekshirishlar) natijalari boʻyicha tushgan mablagʻlar YAGʻHga kirim qilinadi hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida keyinchalik budjet tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq qayta taqsimlash orqali hisobga olinadi.
22. DMJ yoki BMJ budjetlaridan mablagʻ oluvchilarning joriy moliya yilida qaytarilgan oʻtgan yillarning debitor qarzdorlik summalari, shuningdek tovar-moddiy qimmatliklarini yoki asosiy vositalarni sotishdan va inventarizatsiya (tekshirishlar) natijalari boʻyicha tushgan mablagʻlari YAGʻHga kirim qilinadi va tegishli DMJ va BMJ budjetlarida joriy moliya yilining daromadi sifatida hisobga olinadi.
Bunda DMJ yoki BMJ budjetlaridan mablagʻ oluvchilarning budjet mablagʻlari hisobidan sotib olingan tovar-moddiy qimmatliklarini yoki asosiy vositalarini sotishdan tushgan mablagʻlar tegishli budjetlar daromadiga oʻtkaziladi.
24. Naqd pul mablagʻlarini olish uchun, shu jumladan buyurtmachilarning xodimlariga ish haqi toʻlash, shuningdek xizmat safari va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa naqd pul shaklidagi toʻlovlar uchun gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan tijorat banklarida mos ravishda 23212 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi mablagʻlari” va 23214 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari mablagʻlari” hisobvaraqlari ochiladi.
25. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining 23212 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi mablagʻlari” va 23214 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari mablagʻlari” hisobvaraqlaridan koʻchirmalar ularga ilovalar bilan xizmat koʻrsatuvchi banklardan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan mazkur hisobvaraqlarda mablagʻlar harakatining keyingi ish kunida olinadi. Koʻchirmalar va ularga ilovalar tegishli banklar tomonidan elektron hujjat koʻrinishida — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki axborot tizimi (tijorat banklari) va “OʻRIMV” AT maʼlumotlar bazalari oʻrtasida maʼlumot almashish yoʻli bilan taqdim qilinishi mumkin.
Bunda elektron tarzda taqdim qilingan koʻchirmalar va ularga ilovalar qogʻoz koʻrinishida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi.
26. Budjet tizimi budjetlari, shuningdek BMJ budjetlari daromadlariga kirim qilish uchun asos boʻlmagan YAGʻHga kelib tushgan mablagʻlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan aniqlanmagan tushumlar sifatida qabul qilinadi. Agar uch ish kuni mobaynida ushbu tushumlarni aniqlash hamda ularni tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kirim qilish imkoni boʻlmasa, uchinchi ish kunida, biroq joriy yilning 31-dekabridan kechiktirmasdan Yagona gʻazna hisobvaragʻidan toʻlanishi (qaytarilishi) lozim boʻlgan aniqlanmagan tushumlar “OʻRIMV” ATda avtomatlashtirilgan tarzda mablagʻlar qaysi bank hisob raqamlaridan kelib tushgan boʻlsa shu bank hisob raqamlariga qaytariladi.
27. YAGʻHdan toʻlovlarni oʻtkazish uchun “Bank-Gʻaznachilik” dasturiy majmuasi orqali yuborilgan toʻlov topshiriqnomalarining asli Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga taqdim etilmaydi va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida saqlanadi, bundan “UzASBO” DM orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan elektron toʻlov topshiriqnomalari mustasno.
3-bob. “OʻRIMV” ATda daromadlar va xarajatlar yoyilmasini shakllantirish va roʻyxatga olingan xarajatlar smetalari va kelgusida ularga oʻzgartirishlar boʻyicha maʼlumotlarni kiritish
28. Daromadlar prognozlari, tasdiqlangan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, DMJ va BMJ budjetlari hisobini yuritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining sohalarni moliyalashtiruvchi tegishli boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari va tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari, DMJ va BMJ taqsimlovchi organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda tegishli budjetlar tasdiqlanganidan soʻng oylar kesimida daromadlar va xarajatlarning yillik yoyilmalari shakllantiriladi.
29. Iqtisodiyot va moliya vazirligi va hududiy iqtisodiyot va moliya organlari “OʻRIMV” ATga quyidagi maʼlumotlarni kiritadi:
a) budjet mablagʻlari boʻyicha — oylar kesimida tegishli iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olingan xarajatlar smetalari va ularga oʻzgartirishlar, shuningdek budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan tasarrufidagi budjet tashkilotlarining roʻyxatga olingan xarajatlar smetalari va ularga oʻzgartirishlar boʻyicha maʼlumotlarni;
b) budjet tashkilotlarining tegishli budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha — budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetalari hamda ularga oʻzgartirishlar boʻyicha maʼlumotlarni.
30. DMJ va BMJ taqsimlovchi organlar xarajatlar smetalari roʻyxatga olinganidan soʻng “OʻRIMV” ATga oylar kesimida xarajatlar smetalari va ularga oʻzgartirishlar boʻyicha maʼlumotlarni kiritadi.
4-bob. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi
31. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan, dastlab ularga shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochilganida hamda keyinchalik doimiy ravishda moliya yili boshlanishidan kamida besh ish kuni oldin har moliya yili uchun mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga muvofiq shaklda uch asl nusxada tuziladi va tegishli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga ikki asli taqdim qilinadi. Kartochkaning bir asli yuridik majburiyatlarni roʻyxatga oluvchi masʼul xodimda, ikkinchi asli esa moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatga oluvchi va xarajatlar toʻlovini amalga oshiruvchi masʼul xodimda saqlanadi. Kartochkaning uchinchi asli buyurtmachi yoki kapital qoʻyilma buyurtmachisida qoladi.
Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining yuqori turuvchi tashkilotlari tomonidan tasdiqlanadi.
Agar buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining yuqori turuvchi tashkiloti boʻlmasa, unda imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi mazkur buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
32. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasining orqa tomonida buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari raqamlari va nomlari koʻrsatiladi.
33. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasiga buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining rahbari, bosh buxgalteri va uning oʻrinbosari, shuningdek yuriskonsult (yurist) yoki rahbar tomonidan vakolat berilgan shaxslarning imzolari namunalari kiritiladi va buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining muhr izi bilan tasdiqlanadi. Agar buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida yuriskonsult (yurist) shtati mavjud boʻlmasa, uning imzosi boʻlishi talab qilinmaydi.
34. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasidagi imzolar namunalari tegishli xodimlarning oʻz qoʻllari bilan qoʻyilgan boʻlishi lozim. Imzolar namunalari faksimile orqali qoʻyilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
35. Birinchi imzo huquqi bosh buxgalterga yoki ikkinchi imzo huquqiga ega boshqa shaxslarga berilishi mumkin emas.
Buyurtmachilarda buxgalter lavozimi boʻlmaganda imzolar namunalari va muhr izi kartochkasining ikkinchi imzo qatorida “Nazarda tutilmagan” yozuvi koʻrsatiladi.
36. Shaxslarga vaqtinchalik birinchi yoki ikkinchi imzo huquqi berilganda, shuningdek rahbar tomonidan vakolat berilgan shaxslardan biri vaqtinchalik almashtirilganda vaqtincha vakolatga ega boʻlgan shaxsning imzo namunasi boʻlgan kartochka, amal qilish muddati koʻrsatilgan holda mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga muvofiq shaklda uch asl nusxada tuziladi va tegishli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga ikki asli taqdim qilinadi. Vaqtinchalik kartochka mazkur Qoidalarning 31-bandida belgilangan tartibda tasdiqlanadi. Vaqtinchalik kartochkaning birinchi asli yuridik majburiyatlarni roʻyxatga oluvchi masʼul xodimda, ikkinchi asli esa moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatga oluvchi va xarajatlar toʻlovini amalga oshiruvchi masʼul xodimda saqlanadi. Kartochkaning uchinchi asli buyurtmachi yoki kapital qoʻyilma buyurtmachisida qoladi.
37. Buyurtmachi yoki kapital qoʻyilma buyurtmachisining imzolar namunalari va muhr izi kartochkasida aks ettirilgan muhr oʻzgarganda, imzolardan biri almashganda yoki toʻldirilganda, mazkur buyurtmachi yoki kapital qoʻyilma buyurtmachisi tasdiqlangan yangi imzolar namunalari va muhr izi kartochkasini taqdim etadi. Amal qilish muddati tugagan imzolar namunalari va muhr izi kartochkalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida saqlanadi.
38. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari imzolar namunalari va muhr izi kartochkasidan buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining yuridik va moliyaviy majburiyatlarini roʻyxatdan oʻtkazishda, shuningdek toʻlovlarni amalga oshirishda ulardagi imzolar va muhr izini imzolar namunalari va muhr izi kartochkasida koʻrsatilgan imzolar va muhr izi namunalariga solishtirishda foydalanadi.
Bunda buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim qilingan yuridik va moliyaviy majburiyatlarini tasdiqlovchi hujjatlardagi imzolar va muhr izining haqiqiyligiga buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilari rahbarlari va bosh buxgalterlari javobgardir.
38 1 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun barcha hujjatlarni faqat elektron shaklda taqdim etadigan “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi.
5-bob. Budjet tizimi budjetlari daromadlarining gʻazna ijrosi
39. Oʻzbekiston Respublikasining davlat budjeti va DMJ budjetlari daromadlarining gʻazna ijrosi Budjet tizimi budjetlari daromadlarining kassa ijrosi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga (roʻyxat raqami 2771, 2016-yil 30-mart) muvofiq amalga oshiriladi.
40. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari YAGʻHga kirim qilinadi va mazkur budjet tashkilotlariga tushumlar yoki budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan avval amalga oshirilgan kassa xarajatlarining tiklanish summalari sifatida ularning budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida hisobga olinadi.
41. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kelib tushgan mablagʻlarni toʻgʻri aks ettirilishini taʼminlash uchun banklar tomonidan shakllantiriladigan elektron toʻlov hujjatlarining “toʻlov maqsadi” grafasida mazkur Qoidalarning 6-ilovasiga muvofiq Toʻlov turlari boʻyicha maʼlumotnomada koʻrsatilgan tegishli toʻlov kodlari, shuningdek budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha tegishli budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari koʻrsatilishi lozim.
42. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga notoʻgʻri yoki ortiqcha kelib tushgan mablagʻlarni, shuningdek DMJ va BMJ shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga notoʻgʻri yoki ortiqcha kelib tushgan mablagʻlarning qaytarilishi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan budjet tashkilotlari, DMJ va BMJ taqsimlovchi organlarning yozma murojaatlari va mazkur Qoidalar talablariga muvofiq rasmiylashtirilgan toʻlov hujjatlari asosida amalga oshiriladi, bundan davlat soliq xizmati organlari tomonidan undiriladigan toʻlovlar mustasno.
“UzASBO” DM ulangan budjet tashkilotlari, DMJ va BMJlar notoʻgʻri yoki ortiqcha kelib tushgan mablagʻlarni shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan “UzASBO” DMda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan elektron toʻlov topshiriqnomalarni gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborish orqali qaytaradi.
Bojxona organlarining depozit gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni toʻlovchilarga qaytarish faqat toʻlov hujjatlari asosida, davlat soliq xizmati organlarining tegishli budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni toʻlovchilarga qaytarish esa soliq organlarining tegishli xulosalari va toʻlov hujjatlari asosida amalga oshiriladi.
6-bob. Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish
1-§. I va II guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish
43. I va II guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan shartnomalar va mazkur Qoidalarning 7-ilovasiga muvofiq shakldagi I va II guruh xarajatlari boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar (bundan buyon matnda YUMMR buyurtmalari deb yuritiladi) asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar YUMMR buyurtmasini “UzASBO” DMda shakllantiradi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga elektron hujjat shaklida yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan YUMMR buyurtmalari qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. YUMMR buyurtmalarining elektron shaklda rasmiylashtirilishi va ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
44. Buyurtmachilar ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi maʼlumotlarini maxsus axborot portali orqali gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.
Maxsus axborot portali orqali gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining qogʻoz shaklidagi asl nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi. Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining qogʻoz va elektron shaklda rasmiylashtirilishi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, oʻzaro muvofiqligi va aslining saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
45. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM va maxsus axborot portali orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan YUMMR buyurtmalari va ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.
46. “UzASBO” DMga ulanmagan buyurtmachilar YUMMR buyurtmalarini qogʻoz shaklida ikki asl nusxada, unda koʻrsatilgan summalarni toʻlashga toʻlov hujjatlari ilova qilingan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim qiladi.
Bunda mazkur YUMMR buyurtmalarini roʻyxatdan oʻtkazishda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari mazkur Qoidalarning 47 — 51-bandlariga muvofiq ish yuritadi.
47. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari YUMMR buyurtmalarini qabul qilganlaridan soʻng YUMMR buyurtmalariga qabul qilib olgan sanasini koʻrsatgan holda oʻz imzolarini qoʻyadi.
48. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari bir ish kuni mobaynida YUMMR buyurtmalarida koʻrsatilgan summalarni xarajatlarni qoplashga tegishli manbalarning (budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) mavjudligiga, shuningdek ularga ilova qilingan toʻlov hujjatlaridagi summalarni YUMMR buyurtmalarida koʻrsatilgan summalarga muvofiqligi yuzasidan tekshiradi.
Kamchiliklar boʻlmaganida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan YUMMR buyurtmalari budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, BMJ mablagʻlari hamda vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.
49. YUMMR buyurtmalarida kamchiliklar aniqlanganida, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari YUMMR buyurtmasida kamchiliklarini koʻrsatgan holda uni buyurtmachining masʼul xodimiga qaytaradi.
50. Kamchiliklari koʻrsatib qaytarilgan YUMMR buyurtmalari toʻgʻrisidagi maʼlumot hisobi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda elektron shaklda amalga oshiriladi.
51. YUMMR buyurtmasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng buyurtmachilarning masʼul xodimlari YUMMR buyurtmasining ikki asliga qabul qilib olgan sanasini koʻrsatgan holda oʻz imzosini qoʻyadi va YUMMR buyurtmasining bir asli buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi. YUMMR buyurtmasining ikkinchi asli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida saqlash uchun qoladi.
2-§. III guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish
52. III guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlar kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalari (ularga qoʻshimcha va oʻzgartirishlarni ham inobatga olgan holda) (bundan buyon matnda shartnomalar deb yuritiladi) asosida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilishi shart.
Bunda shartnomalarda qurilishning dastlabki ikki oyi mobaynida avans toʻlovlari qurilishning prognoz qilinayotgan yili uchun eng yaxshi takliflarni tanlash (bundan buyon matnda tanlash deb yuritiladi) va tender natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 30 foizigacha miqdorda teng ulushlarda ajratilishi nazarda tutiladi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
53. III guruh xarajatlari boʻyicha shartnomalar amal qilish muddati tegishli moliya yilining 31-dekabridan kechikmasdan tuzilishi lozim, kapital qoʻyilmalar boʻyicha shartnomalar hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan amal qilish muddati bir necha yilni tashkil etishi mumkin boʻlgan hollar bundan mustasno.
54. Shartnomalar tomonlarning elektron raqamli imzolaridan foydalangan holda elektron shaklda tuziladi, xorijiy yetkazib beruvchilar bilan tuziladigan shartnomalar bundan mustasno.
55. Agar shartnomada ikkinchi tomonning xabarnomasiga koʻra shartnoma qoʻshimcha kelishuvsiz bekor qilinishi mumkinligi nazarda tutilgan boʻlsa, ushbu shartnoma boʻyicha yuridik majburiyatni bekor qilish tovarlar (pudratchilarning) mazkur shartnoma shartlariga muvofiq shartnoma bekor qilinishiga qarshiligi yoʻqligi toʻgʻrisidagi yozma yoki elektron xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.
56. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan shartnomalarida tomonlarning yuridik manzillari va rekvizitlari mazkur Qoidalarning 10-ilovasiga muvofiq rasmiylashtiriladi.
57. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun quyidagi hujjatlarni belgilangan tartibda maxsus axborot portaliga joylashtiradi:
mazkur Qoidalarning 8-ilovasiga muvofiq shaklda Toʻlovlar jadvali;
belgilangan tartibda tasdiqlangan qurilishlarning va (yoki) loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlari;
davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq pudratchini (loyiha tashkilotini) aniqlash boʻyicha xarid komissiyasi yigʻilishining bayoni;
buyurtmachi bilan pudratchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma;
pudrat tashkilotining qurilish tavakkalchiliklarini sugʻurtalash yuzasidan sugʻurta polisi;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining qurilish-montaj ishlarini bajarishga (qurilishning butun davri uchun berilgan) ruxsati;
davlat ekologiya ekspertizasi xulosasi (zarur boʻlganda);
agar qonunchilik hujjatlarida tovarning (ishning, xizmatning) davlat xaridi toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida amalga oshirilgan boʻlsa, shartnoma va shartnoma boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi huzuridagi “Loyihalar va xaridlar samaradorligini oshirish markazi” davlat muassasasining (bundan buyon matnda Kompleks ekspertiza qilish markazi deb yuritiladi) tegishli xulosasi (qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno).
Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.
58. Kapital qoʻyilmaga xarajatlar turli manbalar hisobidan, investitsiya dasturiga kiritilgan loyihalar doirasida, Davlat budjeti mablagʻlari, kredit mablagʻlari, davlatlar, davlatlar hukumatlari, xalqaro moliyaviy institutlar, shuningdek xalqaro va chet el hukumat va nohukumat tashkilotlari va boshqalar qarzlari hamda grantlari hisobidan moliyalashtiriladigan hollarda shartnomalar, ishlar bajarilganligini tasdiqlovchi birlamchi va boshqa hujjatlarni rasmiylashtirish tegishli xalqaro shartnomalar talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
60. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan shartnoma maxsus axborot portali orqali yuborilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida shartnomada koʻrsatilgan summani shartnomada koʻrsatilgan xarajatlarni qoplashga tegishli manbaning (budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) mavjudligini, tomonlarning zarur rekvizitlari, shuningdek mazkur Qoidalarning 57-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning mavjudligini tekshiradi.
61. Shartnomalarni mazkur Qoidalar talablariga muvofiqligi yuzasidan tekshirishda kamchiliklar boʻlmagan hollarda shartnomalar maxsus axborot portali orqali yuborilganidan soʻng toʻrtinchi ish kunidan kechiktirmay gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
62. Mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq holda maxsus axborot portali orqali yuborilgan shartnomalar roʻyxatdan oʻtkazilmasdan, “OʻRIMV” ATda uni roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarishning asosli sabablarini koʻrsatgan holda elektron shaklda qaytariladi.
63. Qaytarilgan shartnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumot hisobi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda elektron koʻrinishda mazkur Qoidalarning 12-ilovasiga muvofiq shaklda Qaytarilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobida yuritiladi.
64. Qaytarilgan shartnomalar boʻyicha koʻrsatilgan barcha kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgan hollarda, shuningdek maxsus axborot portali orqali qayta yuborilgan shartnomalarda avval koʻrsatilmagan boshqa kamchiliklar boʻlmaganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan shartnomani kapital qoʻyilma buyurtmachilariga takroran qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
67. Manzilli roʻyxatlar asosida bir necha yil amalga oshiriladigan shartnomalar boʻyicha joriy moliya yilining yuridik majburiyatlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan kapital qoʻyilmalarning joriy moliya yili uchun tasdiqlangan manzilli roʻyxatida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
68. Bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha yuridik majburiyatlarni keyingi moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazish kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali taqdim etiladigan quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:
ilgari gʻaznachilik boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilgan asosiy shartnoma;
qoʻshimcha kelishuv (asosiy shartnoma shartlariga oʻzgartirishlar kiritilgan hollarda);
Toʻlovlar jadvali;
manzilli roʻyxat (loyiha-tadqiqot ishlarining manzilli roʻyxati).
Bunda keyingi moliya yillaridagi qoʻshimcha kelishuvlar asosiy shartnoma lotiga bogʻlangan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
69. Kafolat muddati tugaganidan soʻng toʻlanadigan obyekt qiymatidan 5 foiz kafolat summasi boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali qoʻshimcha kelishuv yoki mazkur Qoidalarning 9-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etish asosida amalga oshiriladi:
ilgari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilgan asosiy shartnoma (barcha qoʻshimcha kelishuvlari bilan);
Toʻlovlar jadvali;
qurilish obyektini qabul qilish boʻyicha tegishli davlat komissiyasining dalolatnomasi va obyektdan foydalanuvchi tashkilot maʼlumotnomasi (xati);
kapital qoʻyilma buyurtmachisi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) oʻrtasida tuzilgan solishtirish dalolatnomasi;
manzilli roʻyxat.
Bunda, qoʻshimcha kelishuv asosiy shartnoma lotiga bogʻlangan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
71. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining buyurtmachi xizmatini saqlab turishga mablagʻlarni oʻtkazish boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish har bir obyekt boʻyicha tasdiqlangan manzilli roʻyxatda mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida kapital qoʻyilma buyurtmachisi tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etiladigan:
Toʻlovlar jadvali;
Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma asosida amalga oshiriladi.
71 1 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalarini va unga tegishli ilovalarni mazkur Qoidalarning 71 2 va 71 4 -bandlarida belgilangan tartibda maxsus axborot portaliga joylashtiradi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi.
71 2 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng mazkur Qoidalarning 57, 68 yoki 69-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni maxsus axborot portaliga joylashtiradi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi.
Maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllangan mazkur Qoidalarning 57, 68 yoki 69-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarning qogʻoz shaklidagi asl nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida saqlanadi.
Bunda budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobidan shartnoma tuzishda yetkazib beruvchilarni tanlash tartibotlarini toʻgʻri oʻtkazilishi, shartnomani rasmiylashtirishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha talablarga rioya etilishi, shartnoma boʻyicha ishlarni bajarishga vakolatli organlar xulosalari va ruxsatlarining mavjudligi, shuningdek tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi va shartnomaning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, shartnomaning asli va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari javobgar hisoblanadi.
71 3 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari buyurtmachi xizmatini saqlab turishga xarajatlari va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan yigʻimlar, badallar, soliqlar va boshqa toʻlovlar boʻyicha “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida saqlanadi.
Bunda buyurtmaning asosliligi va unga asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari javobgar hisoblanadi.
71 4 . Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomalari va “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtmalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.
Elektron doʻkon va boshlangʻich narxni pasaytirish uchun oʻtkaziladigan auksion, shuningdek, elektron kooperatsiya portali orqali tuzilgan shartnomalar bir ish kuni ichida “OʻRIMV” ATda gʻaznachilik masʼul xodimining ishtirokisiz avtomatik tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
72. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hisobi “OʻRIMV” ATda mazkur Qoidalarning 13-ilovasiga muvofiq shaklda Shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobida elektron koʻrinishda yuritiladi.
3-§. IV guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish
73. IV guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlar buyurtmachilar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalari va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar (yigʻimlar, badallar, soliqlar va boshqa toʻlovlar boʻyicha yuridik majburiyatlar) asosida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilishi shart.
Bunda buyurtmachilarning tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib berish toʻgʻrisida tuziladigan shartnomalarida 15 foiz miqdorida oldindan toʻlovni amalga oshirish nazarda tutiladi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan hollar va elektron davlat xaridlar orqali tuzilgan shartnomalar bundan mustasno.
74. IV guruh xarajatlari boʻyicha shartnomalar amal qilish muddati tegishli moliya yilining 31-dekabridan kechikmagan muddatga tuzilishi lozim, manzilli roʻyxatlar asosida muddati bir necha yilni tashkil qilishi mumkin boʻlgan kapital taʼmirlash xarajatlari boʻyicha shartnomalar hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan amal qilish muddati bir necha yilni tashkil etishi mumkin boʻlgan hollar bundan mustasno.
75. Shartnomalar tomonlarning elektron raqamli imzolaridan foydalangan holda elektron shaklda tuziladi, xorijiy yetkazib beruvchilar bilan tuziladigan shartnomalar bundan mustasno.
76. Agar shartnomada ikkinchi tomonning xabarnomasiga koʻra shartnoma qoʻshimcha kelishuvsiz bekor qilinishi mumkinligi nazarda tutilgan boʻlsa, ushbu shartnoma boʻyicha yuridik majburiyatni bekor qilish tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning (pudratchilarning) mazkur shartnoma shartlariga muvofiq shartnomani bekor qilinishiga qarshiligi yoʻqligi toʻgʻrisidagi yozma yoki elektron xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.
77. Buyurtmachilarning tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan shartnomalarida tomonlarning yuridik manzillari va rekvizitlari mazkur Qoidalarning 10-ilovasiga muvofiq rasmiylashtiriladi.
79. Buyurtmachilar tomonidan qabul qilinadigan yuridik majburiyatlar hajmi, mos ravishda, budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari hajmi bilan chegaralanadi.
81. Davriy bosma nashrlarning obunasi va yetkazib berish uchun shartnomalarni buyurtmachilar joriy moliya yilida keyingi moliya yili uchun tuzishi mumkin. Bunda mazkur shartnomalarda ularning amal qilish muddati kelgusi moliya yilining 31-dekabri sifatida belgilanadi, shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazishda esa “OʻRIMV” ATda ushbu shartnomalar amal qilish muddati joriy yilning 31-dekabri sifatida kiritiladi.
82. Buyurtmachilar tomonidan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) sotib olishga bitta tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchi (pudratchi) bilan xarajatlarning vazifa jihatidan tasnifining bir nechta kodi boʻyicha shartnomalar tuzishda shartnomalarda har bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi va ulardan toʻlov summasi majburiy tartibda alohida koʻrsatiladi. Mazkur shartnomalar buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali har bir shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari va ular boʻyicha toʻlov summalarini nazarda tutuvchi asosiy shartnoma shaklida elektron tarzda yuboriladi.
Bunda, mazkur Qoidalarning 87-bandida sanab oʻtilgan va roʻyxatdan oʻtkazish uchun shartnomalarga ilova qilinadigan hujjatlar buyurtmachilar tomonidan maxsus axborot portali orqali asosiy shartnoma bilan birga elektron tarzda yuboriladi.
83. IV guruh boʻyicha xarajatlarni turli manbalar hisobidan, Davlat budjeti mablagʻlari, kredit mablagʻlari, davlatlar, davlatlar hukumatlari, xalqaro moliyaviy institutlar, shuningdek xalqaro va chet el hukumat hamda nohukumat tashkilotlari va boshqalar qarzlari hamda grantlari hisobidan moliyalashtiriladigan hollarda shartnomalar tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib berilganligini tasdiqlovchi birlamchi va boshqa hujjatlarni rasmiylashtirish tegishli xalqaro shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.
84. Shartnomalarda yoki ularga ilovalarda tovarlar miqdori (ishlar va xizmatlar hajmi), tovarlar (ishlar va xizmatlar) birligining narxi va umumiy summasi yoki ish hajmi summasi koʻrsatilgan boʻlishi lozim.
85. Buyurtmachilarning shartnomalar tuzmasdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik majburiyatlar yuzaga kelishini tasdiqlovchi hujjatlari (schyotlar, kvitansiyalar, xabarnomalar va boshqa hujjatlar) asosida qabul qilinadigan yuridik majburiyatlarining roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
soliqlar va yigʻimlarni toʻlash;
iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasiga (Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga) oʻtkazish;
tibbiyot tashkilotiga ajratiladigan budjet mablagʻlari umumiy hajmining 5 foizigacha boʻlgan miqdorda budjetdan ajratiladigan mablagʻlarni Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmalariga oʻtkazish;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa toʻlovlarni toʻlash.
86. Mazkur Qoidalarning 85-bandida nazarda tutilgan mablagʻlarni oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
ikki asl nusxada Toʻlovlar jadvali;
ikki asl nusxada Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa toʻlovlarni toʻlashda yuridik majburiyat mavjudligini tasdiqlovchi hujjatning nusxasi.
87. Shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali shartnoma bilan birga quyidagi hujjatlarni elektron tarzda yuboradi:
Toʻlovlar jadvali;
tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi;
tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) qiymati bir shartnoma boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravari miqdori va undan oshgan shartnoma va shartnomaga oid qoʻshimcha kelishuvlar boʻyicha Kompleks ekspertiza qilish markazining ekspertiza xulosasi, bundan qonunchilikda belgilangan hollar mustasno.
Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.
88. Quyidagi hollarda shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun mazkur Qoidalarning 87-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar maxsus axborot portali orqali elektron tarzda yuboriladi:
a) avtotransport, mashina, texnika va uskunalarni joriy, oʻrta va mukammal taʼmirlashda — nuqson dalolatnomasi;
b) bino va inshootlarni joriy va oʻrta taʼmirlashda — loyiha-smeta hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xulosa, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;
s) binolar, inshootlar va ichki xoʻjalik yoʻllarini mukammal taʼmirlashda:
binolar, inshootlar va ichki xoʻjalik yoʻllarini mukammal taʼmirlash manzilli roʻyxati;
loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilganligi boʻyicha xulosa.
92. Bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha yuridik majburiyatlarni keyingi moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazish buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali taqdim etiladigan quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:
ilgari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida roʻyxatdan oʻtkazilgan asosiy shartnoma;
qoʻshimcha kelishuv (asosiy shartnoma shartlariga oʻzgartirishlar kiritilgan hollarda);
Toʻlovlar jadvali.
Bunda qoʻshimcha kelishuvda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.
Keyingi moliya yillaridagi qoʻshimcha kelishuvlar asosiy shartnoma lotiga bogʻlangan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
94. IV guruh xarajatlari hisobiga naqd pul mablagʻlari toʻlash faqat qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
95. Buyurtmachilarning qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda “Oʻqitish xarajatlari”, “Oziq-ovqat mahsulotlarini sotib olish xarajatlari”, “Boshqa xarajatlar” va xarajatlar smetasining boshqa xarajat moddalaridan naqd pul olish boʻyicha yuridik majburiyatlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida buyurtmachilar tomonidan taqdim etiladigan quyidagi hujjatlar asosida I va II guruh xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish tartibi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi:
ikki asl nusxada YUMMR buyurtmasi;
buyurtmachilarning (xodimni xizmat safariga yuborish, tadbirni oʻtkazish va boshqalar toʻgʻrisidagi) buyrugʻi nusxasi.
Bunda davlat ilmiy-texnik dasturlarini bajarishga iqtisodiy xarajatlar tasnifining bir satrida mablagʻlar oluvchi buyurtmachilarning ish haqi va unga tenglashtirilgan xarajatlari boʻyicha yuridik majburiyatlari YUMMR buyurtmasi asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
96. Buyurtmachilar tomonidan mazkur Qoidalarning 95-bandida belgilangan xarajatlarni naqd pul mablagʻlari orqali amalga oshirish mazkur buyurtmachilarning rahbarlari tomonidan tegishli buyruq qabul qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi. Buyruqda tadbir turi, muddati va oʻtkazilish joyi, ishtirokchilar soni va xarajatlarning umumiy summasi, ishtirokchilarga naqd pul mablagʻlari koʻrinishida toʻlanishi lozim boʻlgan summa alohida koʻrsatilishi lozim.
97. Voyaga yetmagan bolalarga (voyaga yetmagan bolalarning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki fuqarolik pasporti nusxasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli asosida) toʻlanishi lozim boʻlgan naqd pul mablagʻlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻlab beriladi.
98. Buyurtmachilar tomonidan mazkur Qoidalarning 86-bandida koʻrsatilgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilganidan soʻng, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari Toʻlovlar jadvalining ikki asliga mazkur hujjatlarni qabul qilib olgan sanani koʻrsatgan holda oʻz imzolarini qoʻyadi. Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma mazkur Qoidalar talablariga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng, buyurtmachilarning masʼul xodimlari Toʻlovlar jadvalining ikki asliga roʻyxatdan oʻtkazilgan Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmani qabul qilib olgan sanasini koʻrsatgan holda oʻz imzolarini qoʻyadi.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmaning va Toʻlovlar jadvalining birinchi asli buyurtmachilarga qaytariladi, ikkinchi asli hamda Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar bilan birga taqdim etilgan hujjatlar nusxalari esa gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida saqlash uchun qoladi.
99. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari buyurtmachilar tomonidan shartnoma yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida:
mazkur Qoidalarning 86 — 92-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarning mavjudligini;
budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy soha tashkilotlari tomonidan oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalardagi oziq-ovqat mahsulotlarining narxlari hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tegishli oy uchun “OʻRIMV” ATga kiritiladigan oziq-ovqat mahsulotlarining oʻrtacha bozor narxlaridan yuqori emasligini;
shartnomalarda yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda tomonlarning zarur rekvizitlari, muhr va imzolari mavjudligini;
muhr izi va imzolarning buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan imzolar namunalari va muhr izi kartochkasida koʻrsatilgan imzolar va muhr iziga mosligini (hujjatlar qogʻoz shaklda taqdim etilganda);
shartnomalarda yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda koʻrsatilgan summani shartnomada yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda koʻrsatilgan xarajatlarni qoplashga tegishli manbaning (budjetdan ajratilgan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) mavjudligini tekshiradi.
100. Buyurtmachilarning shartnomalari va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalari mazkur Qoidalar talablariga muvofiqligi yuzasidan tekshirishda kamchiliklar boʻlmagan hollarda shartnomalar yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar taqdim etilganidan soʻng toʻrtinchi ish kunidan kechikmasdan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
101. Mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq holda maxsus axborot portali orqali yuborilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar roʻyxatdan oʻtkazilmasdan, “OʻRIMV” ATda ularni roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarishning asosli sabablarini koʻrsatgan holda elektron shaklda qaytariladi. Bunda Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar qogʻoz shaklda taqdim qilingan taqdirda mazkur Qoidalarning 11-ilovasiga muvofiq shaklda Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarni qaytarish varaqasida uni roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarishning asosli sabablarini yozma koʻrsatgan holda qaytariladi.
102. Qaytarilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar toʻgʻrisidagi maʼlumot hisobi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda elektron koʻrinishda Qaytarilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobida yuritiladi.
103. Qaytarilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar boʻyicha koʻrsatilgan barcha kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgan hollarda, shuningdek qayta taqdim etilgan shartnomalarda yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda avval koʻrsatilmagan boshqa kamchiliklar boʻlmaganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan buyurtmachilarga shartnomalarni va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarni takroran qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
106. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hisobi “OʻRIMV” ATda Shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobida elektron koʻrinishda yuritiladi.
107. Roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnomalar summasiga nisbatan moliyaviy majburiyatlarni kam miqdorda roʻyxatdan oʻtkazilishi natijasida yuzaga kelgan xarajatlarni qoplashga tegishli manba (budjetdan ajratilgan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) boʻyicha ishlatilmagan qoldiq mavjud boʻlganida buyurtmachilar amal qilish muddati:
tugamagan shartnomalar boʻyicha — tegishli hisobot davri uchun shartnoma summasini kamaytirishni va uni mazkur shartnoma boʻyicha qabul qilingan moliyaviy majburiyatlar summasiga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi qoʻshimcha kelishuv tuzishi va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etishi;
tugagan shartnomalar boʻyicha — gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan shartnoma summasini kamaytirilishi va uni mazkur shartnoma boʻyicha qabul qilingan moliyaviy majburiyatlar summasiga muvofiqlashtirilishi uchun asos boʻluvchi mazkur shartnoma boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan solishtirish dalolatnomasini tuzishi va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etishi zarur.
108. Agar shartnomalar boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib berilishi asosli sabablarga koʻra keyingi moliya yiliga oʻtsa, buyurtmachilar mazkur shartnoma muddati tugaguniga qadar, tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzilgan solishtirish dalolatnomalari asosida shartnomalar muddatini uzaytirish, joriy moliya yilida qabul qilingan yuridik majburiyatlar summasini yetkazib berilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) summasiga kamaytirish, shuningdek yetkazib berilmagan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha yuridik majburiyatlarni keyingi moliya yiliga oʻtkazishni nazarda tutuvchi qoʻshimcha kelishuvlar tuzishi mumkin. Bunda mazkur qoʻshimcha kelishuvlar tovarlar (ishlar, xizmatlar) birligi narxining oshishini nazarda tutmasligi va ularning umumiy summasi tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) yetkazib berilmagan qismi boʻyicha yuridik majburiyatlar summasidan oshmasligi shart.
Bunda mazkur qoʻshimcha kelishuvni roʻyxatdan oʻtkazishda “OʻRIMV” ATda ularning amal qilish muddati joriy yilning 31-dekabri sifatida kiritiladi.
109. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari mazkur Qoidalarning 108-bandida koʻrsatilgan buyurtmachilar va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) oʻrtasida tuzilgan qoʻshimcha kelishuvni keyingi moliya yilida quyidagi tartibda roʻyxatdan oʻtkazadi:
budjetdan ajratiladigan mablagʻlar va BMJ mablagʻlari boʻyicha — budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar (Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan mablagʻ oladigan tashkilotlar boʻyicha), hududiy iqtisodiyot va moliya organlari, DMJ va BMJ taqsimlovchi organlarining keyingi moliya yilining xarajatlar smetasida ular tomonidan mazkur qoʻshimcha kelishuv boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish va toʻlovlarni amalga oshirish uchun yetarli mablagʻlar rejalashtirilganligini tasdiqlovchi xulosasi asosida;
vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha — vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha keyingi moliya yilining xarajatlar smetasida mazkur qoʻshimcha kelishuv boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish va toʻlovlarni amalga oshirish uchun yetarli mablagʻlar rejalashtirilganligini tasdiqlovchi budjet tashkilotlarining kafolat xati asosida.
109 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi hamda shartnoma (qonunchilik hujjatlariga muvofiq bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha shartnomaga qoʻshimcha kelishuv) maʼlumotlarini maxsus axborot portaliga kiritadi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi. Maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomaga oid tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi hamda shartnomaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
Bunda budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobidan shartnoma tuzishda yetkazib beruvchilarni tanlash tartibotlarini toʻgʻri oʻtkazilishi, shartnomani rasmiylashtirishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha talablarga rioya etilishi, shartnoma boʻyicha ishlarni bajarishga vakolatli organlar xulosalari va ruxsatlarining mavjudligi, shuningdek tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi va shartnomaning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, shartnomaning asli va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
109 2 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan yigʻimlar, badallar, soliqlar va boshqa toʻlovlar boʻyicha “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
Bunda buyurtmaning asosliligi va unga asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
109 3 . Buyurtmachilarning maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomalari va “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtmalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.
Elektron doʻkon va boshlangʻich narxni pasaytirish uchun oʻtkaziladigan auksion, shuningdek, elektron kooperatsiya portali orqali tuzilgan shartnomalar bir ish kuni ichida “OʻRIMV” ATda gʻaznachilik masʼul xodimining ishtirokisiz avtomatik tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
4-§. Buyurtmachilarning lizing shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish
110. Buyurtmachilar budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan faqat qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda lizing shartnomalari tuzish huquqiga egadirlar.
111. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan buyurtmachilarning lizing shartnomalari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladigan yuridik majburiyatlari hajmi, mos ravishda, budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari hajmi bilan chegaralanadi.
112. Lizing shartnomalari boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga “UzASBO” DM orqali Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma yuboradi.
Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.
113. Lizing shartnomalari boʻyicha joriy moliya yilida yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazilishi lizing toʻlovlari boʻyicha tasdiqlangan toʻlovlar jadvali asosida joriy moliya yilida toʻlanishi nazarda tutilgan summa doirasida amalga oshiriladi.
Lizing shartnomalari boʻyicha yuridik majburiyatlarni keyingi moliya yillarida roʻyxatdan oʻtkazilishi lizing boʻyicha tasdiqlangan toʻlovlar jadvalida nazarda tutilgan mos ravishda keyingi moliya yillarida toʻlanishi lozim boʻlgan summalardan kelib chiqib ikki asl nusxada Toʻlovlar jadvali asosida amalga oshiriladi.
114 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilarning lizing shartnomalari boʻyicha yuridik majburiyatlarini roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Qoidalarning 109 2 va 109 3 -bandlarida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
5-§. Tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) import qilish boʻyicha shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish
115. Buyurtmachilarning tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) import qilish boʻyicha shartnomalari, ularga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar ushbu shartnomalar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda vakolatli organlarda tegishli ekspertizadan oʻtganidan va hisobga qoʻyilganidan soʻng gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda shartnomalarda koʻrsatilgan summalar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
116. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) import qilish boʻyicha shartnomalarni (unga oʻzgartirish va qoʻshimchalarni ham inobatga olib) roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali shartnoma bilan birga quyidagi hujjatlarni elektron shaklda yuboradi:
Toʻlovlar jadvali;
milliy valyutani xorijiy valyutaga konvertatsiya qilishga soʻrovnoma.
Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.
117. Bajarish muddati bir moliya yilidan ortiq muddatni tashkil etadigan import shartnomalari boʻyicha yuridik majburiyatlarni gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan keyingi moliya yillarida roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:
ilgari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatga olingan asosiy shartnoma;
qoʻshimcha kelishuv (asosiy shartnoma shartlariga oʻzgartirishlar kiritilgan hollarda);
Toʻlovlar jadvali;
milliy valyutani xorijiy valyutaga konvertatsiya qilishga soʻrovnoma.
118. Buyurtmachilarning import shartnomalarini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Qoidalarning 98 — 106-bandlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Bunda qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli vakolatli organlarda ekspertizadan oʻtkazilgan va hisobga qoʻyilgan import shartnomalari boʻyicha buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga tanlash yoki tender savdolari oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etmaydi.
119. Import shartnomalari tashqi kredit mablagʻlari, davlatlar, davlatlar hukumatlari, xalqaro moliyaviy institutlar, shuningdek xalqaro va chet el hukumat va nohukumat tashkilotlari va boshqalar qarzlari hamda grantlari hisobidan moliyalashtiriladigan hollarda import shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish tegishli xalqaro shartnomalar bilan oʻrnatilgan qoidalarga rioya qilgan holda amalga oshiriladi.
120. Konvertatsiya va belgilangan tartibda toʻlov uchun mablagʻlar buyurtmachilar tomonidan taqdim etiladigan milliy valyutani xorijiy valyutaga konvertatsiya qilishga soʻrovnoma asosida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ochilgan tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Xorijiy valyuta kursining koʻtarilish tomonga oʻzgarishi hollarida milliy valyutani xorijiy valyutaga konvertatsiya qilishga qoʻshimcha soʻrovnoma taqdim etiladi.
121. Buyurtmachilar import shartnomalari tuzishda va ularni xorijiy valyutada toʻlash sharti bilan majburiyatlarni qabul qilishda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan valyutalar kursi farqlarini qoplash uchun xarajatlarni qoplashga tegishli manbalar (budjetdan ajratilgan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) zaxirasini nazarda tutishlari lozim.
122. Yuzaga kelishi mumkin boʻlgan valyuta kursi farqlarini qoplash uchun ajratiladigan budjet mablagʻlarining zarur zaxirasi har bir aniq import shartnomasi boʻyicha individual tarzda buyurtmachilar tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligining sohalarni moliyalashtiruvchi tegishli boshqarmalari yoki hududiy iqtisodiyot va moliya organlari ishtirokida shartnoma tuzilgan sana, nazarda tutilayotgan muddat va valyuta kursining kutilayotgan oʻzgarishlari bilan bogʻliq holda aniqlanadi.
123. Import shartnomalari boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar (akkreditiv ochish, konvertatsiya va boshqa xizmatlar) uchun toʻlovlar buyurtmachilar tomonidan taqdim etiladigan ikki nusxada Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma va Toʻlovlar jadvali hamda toʻlov hujjatlari asosida amalga oshiriladi.
123 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilarning import shartnomalarini, shuningdek import shartnomalari boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar (akkreditiv ochish, konvertatsiya va boshqa xizmatlar) uchun toʻlovlar boʻyicha buyurtmalarini roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Qoidalarning 109 1 — 109 3 -bandlarida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda qonunchilik hujjatlariga muvofiq import shartnomalari, ularga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar vakolatli organlarda tegishli ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlganida mazkur shartnomalar, ularga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar dastlab vakolatli organlarda tegishli ekspertizadan oʻtkazilishi va hisobga qoʻyilishi lozim.
7-bob. Buyurtmachilarining tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazishda narx yechimi hamda narxlar monitoringini amalga oshirish
124. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari buyurtmachilar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzilayotgan shartnomalarning sifatli taʼminlanishini va narx-navo yechimini nazarda tutuvchi budjet mablagʻlaridan foydalanishni maqbullashtirish ustidan monitoringni tanlash yoki tender savdolari oʻtkazilganligi natijalarini tasdiqlovchi tanlov (tender) ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi nusxasini olish yoʻli bilan amalga oshiradi.
Bunda buyurtmachilar tanlash yoki tender savdolari oʻtkazilganligi natijalarini tasdiqlovchi tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomalarini maxsus axborot portaliga kiritib, elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda elektron shaklini shartnoma bilan birga gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.
125. Buyurtmachilar tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuziladigan shartnomalardagi narx-navo yechimi hamda ularning qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilganligiga javobgardir.
8-bob. Qabul qilingan moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish hamda xarajatlar toʻlovi
1-§. I va II guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish hamda xarajatlar toʻlovi
126. Buyurtmachilarning I va II guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlari YUMMR buyurtmalari, shuningdek ushbu guruhlar xarajatlari boʻyicha toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
127. Buyurtmachilar budjetga majburiy toʻlovlarni toʻlash, naqd pul mablagʻlarini olish yoki xodimlarning plastik kartalariga mablagʻlarni oʻtkazish uchun YUMMR buyurtmalarida koʻrsatilgan summalar doirasida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari taqdim etadi.
“Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini mazkur Qoidalarning 7-bandida belgilangan tartibda elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.
128. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron shaklda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan bir ish kuni ichida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda toʻlovga qabul qilinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.
129. “UzASBO” DMga ulanmagan buyurtmachilar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga qogʻoz shaklda taqdim qiladilar va ularni roʻyxatdan oʻtkazishda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari mazkur Qoidalarning 130 — 135-bandlariga muvofiq ish yuritadi.
130. Toʻlov topshiriqnomalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomalarining birinchi nusxasi buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va YAGʻHdan xarajatlar toʻlovini amalga oshirish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan toʻlov topshiriqnomalarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan koʻchirma bilan birga buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.
Bunda toʻlov topshiriqnomalarining “Mablagʻlarni toʻlovchining nomi” ustunida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining nomi, “Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi” ustunida — YAGʻH, “Toʻlov maqsadi” ustunida — buyurtmachining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, STIRi va nomi, budjet tasnifining tegishli kodlari, toʻlovni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjat, shuningdek toʻlov maqsadi koʻrsatiladi.
131. Buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomalari mazkur Qoidalar talablariga muvofiq boʻlganda, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasiga “TEKSHIRILDI” belgisini, toʻlov topshiriqnomalari qabul qilingan sanani va oʻzining imzosini qoʻyadi. Toʻlov topshiriqnomalar mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari toʻlov topshiriqnomalarining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda ularni buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytaradi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari imzolari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan rasmiylashtirish tekshiruvlar tugaganidan soʻng amalga oshiriladi.
132. Bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqa shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻlar oʻtkazish uchun buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada gʻaznachilik memorial orderlari taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan gʻaznachilik memorial orderlarining birinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni oʻtkazish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan gʻaznachilik memorial orderlarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma bilan birgalikda buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.
Bunda gʻaznachilik memorial orderlarining “Toʻlov maqsadi” ustunida Toʻlov turlari boʻyicha maʼlumotnomaga asosan tegishli toʻlov kodi, buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, STIRi va nomi, budjet tasnifining tegishli kodlari, toʻlovni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjat, shuningdek toʻlov maqsadi koʻrsatiladi.
133. Buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan gʻaznachilik memorial orderlari mazkur Qoidalar talablariga muvofiq boʻlganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimi gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasiga “TEKSHIRILDI” belgisini, gʻaznachilik memorial orderi qabul qilingan sanani va oʻzining imzosini qoʻyadi. Gʻaznachilik memorial orderlari mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari gʻaznachilik memorial orderlarining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda uni buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytaradi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslarining imzolari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan rasmiylashtirish tekshiruvlar tugaganidan soʻng amalga oshiriladi.
134. Mablagʻlarni bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqasiga oʻtkazishda gʻaznachilik memorial orderlariga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
iqtisod qilingan budjet mablagʻlarini oʻtkazishda — mazkur Qoidalarning 225-bandida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan hujjatlar;
notoʻgʻri tushgan mablagʻlarni qaytarishda buyurtmachilarning xati ilova qilinadi.
Bunda ota-onalarning maktabgacha va qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida bolalarni saqlash uchun toʻlovlari, musiqa va sanʼat maktablarida bolalarni oʻqitish uchun toʻlovlari, xodimlardan ular ishlayotgan joyida ovqatlanganligi boʻyicha hisob-kitoblardan tushadigan tushumlarni oʻtkazishda va boshqa shunga oʻxshash toʻlovlarni amalga oshirishda qoʻshimcha hujjatlar ilova qilinmaydi (talab qilinmaydi), biroq toʻlov maqsadida oyi, yili va kimga toʻlayotganligi koʻrsatilishi shart (gʻaznachilik memorial orderi har bir toʻlovchi boʻyicha alohida rasmiylashtiriladi), shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqasiga mablagʻlarni oʻtkazishda ham gʻazna memorial orderiga qoʻshimcha hujjatlar talab qilinmaydi va toʻlov maqsadida tegishli qonunchilik hujjati va nima maqsadda oʻtkazilayotganligi koʻrsatilishi shart.
135. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari I va II guruh xarajatlari boʻyicha YUMMR buyurtmalari asosida “OʻRIMV” ATga buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini kiritadi hamda ular boʻyicha toʻlovlarni amalga oshiradi.
136. Naqd pul mablagʻlari olish uchun chek — bu gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining maʼlum naqd pul summasini buyurtmachiga berish uchun elektron topshirigʻidir. Cheklar buyurtmachi tomonidan “UzASBO” DM orqali elektron koʻrinishda shakllantiriladi. Cheklar oʻn kun davomida (ular bankka yuborilgan kunni hisobga olgan holda) haqiqiy hisoblanadi.
138. Cheklar 23212 va 23214 balans hisobvaraqlarida ochilgan hisobvaraqlarga oʻtkazilgan mablagʻlar doirasida shakllantiriladi.
139. Buyurtmachilar 23212 va 23214 balans hisobvaraqlariga mablagʻlar oʻtkazilganidan soʻng “UzASBO” DM orqali elektron koʻrinishda shakllantirilgan cheklarni gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradilar. Bunda buyurtmachilar naqd pul toʻlovlari boʻyicha 23212 va 23214 balans hisobvaraqlarga pul tushganidan soʻng oʻn kun ichida (cheklar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan kunni hisobga olgan holda) naqd pul mablagʻlarini umumiy summa doirasida elektron koʻrinishda shakllantirilgan chek bilan olish huquqiga ega. Buning uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga tegishli summaga YUMMR buyurtmasi yoki pul oladigan sanalar va summalarini aniq va alohida koʻrsatgan holda YUMMR buyurtmasini “UzASBO” DM orqali taqdim etadi.
Bunda bankning masʼul xodimlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanib, elektron koʻrinishda yuborilgan cheklarni ular taqdim qilingan kunda qabul qilishi shart.
140. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan “UzASBO” DM orqali elektron koʻrinishda kelgan chek va YUMMR buyurtmasi summalari muvofiqligi tekshiriladi hamda “OʻRIMV” ATda elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanadi. Bunda “OʻRIMV” ATda tasdiqlangan chek elektron koʻrinishda xizmat koʻrsatuvchi bankka yuboriladi.
146. Banklar tomonidan elektron koʻrinishda kelgan chek belgilangan shaklga muvofiqligi, toʻgʻri va toʻliq rasmiylashtirilganligi yuzasidan tekshiriladi, kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda buyurtmachiga mazkur chekda koʻrsatilgan summa beriladi.
Bunda notoʻgʻri rasmiylashtirilgan cheklar banklar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga chek taqdim qilingan kun oxirigacha elektron hujjat shaklida qaytariladi.
147. Naqd pul mablagʻlari berilganidan soʻng elektron koʻrinishda kelgan chek ijro etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot banklar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga elektron shaklda avtomatik tarzda yuboriladi.
148. Banklardan naqd pul mablagʻlarini olish uchun buyurtmachilar tomonidan mazkur Qoidalarning 14-ilovasiga muvofiq shakldagi moddiy javobgar shaxsga (kassirga) “UzASBO” DMda elektron shaklda berilgan Ishonchnoma asosida tegishli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboriladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan “UzASBO” DM orqali elektron shaklda taqdim qilingan Ishonchnoma “DMBAT” DMda elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanib, xizmat koʻrsatuvchi banklarga yuboriladi.
151. Buyurtmachilarning xodimlari uchun plastik kartochkalar bir vaqtning oʻzida ikki yoki bir necha bankda ochilgan holda buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga tegishli miqdorda toʻlov topshiriqnomalari taqdim qiladi.
152. Xodimlarining ish haqi summalarini plastik kartochkalarga oʻtkazish uchun buyurtmachilar xizmat koʻrsatuvchi bankka ikki asl nusxada qogʻoz hamda elektron koʻrinishda xodimlar roʻyxatini taqdim qiladi. Bunda:
xodimlar roʻyxatida xodimlarning familiyasi, ismi, otasining ismi, tabel raqami, plastik kartochkalarining rekvizitlari hamda xodimlarga oʻtkazib berilayotgan summalar koʻrsatiladi;
xodimlar roʻyxatining har bir varagʻi tashkilot rahbari, bosh buxgalteri va xodimlar boʻlimining masʼul xodimi yoki uni oʻrnini bosuvchi xodim tomonidan imzolanadi, tashkilot va xodimlar boʻlimining muhri bilan tasdiqlanadi.
153. “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar xodimlarining ish haqi summalarini plastik kartochkalarga oʻtkazish uchun xodimlar roʻyxatini elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda banklarga faqat elektron shaklda yuboradi.
154. Banklar buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan xodimlar roʻyxatnini sinchkovlik bilan tekshiradi va xatolik yoki kamchiliklar aniqlangan hollarda xatolik yoki kamchiliklar aniqlangan kundan keyingi kundan kechiktirmasdan, elektron shaklda yuborilgan hollarda esa shu kunning oʻzida xatolik va kamchiliklarni toʻgʻrilash uchun buyurtmachilarga qaytaradi.
155. Xizmat koʻrsatuvchi banklar xodimlar roʻyxatining ikkinchi nusxasini mablagʻlar oʻtkazilganligini tasdiqlovchi shtamp bosgan holda buyurtmachilarga xodimlar roʻyxatida koʻrsatilgan mablagʻlar toʻliq oʻtkazilgan kundan keyingi kundan kechikmasdan beradi.
156. Xodimlarning plastik kartochkalariga mablagʻlarni oʻtkazilganligini tasdiqlovchi bank shtampi bosilgan xodimlar roʻyxati buyurtmachilarning buxgalteriyasida buyurtmachilarning oʻz xodimlari oldidagi ish haqi toʻlash boʻyicha majburiyatlari bajarilganligini tasdiqlovchi hujjat sifatida saqlanadi.
157. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida operatsiyalar amalga oshirilishi boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirmalar beradi hamda ularni mazkur Qoidalarning 16-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnalida roʻyxatdan oʻtkazadi. Buyurtmachilarning masʼul xodimlari Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma olishda Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnaliga koʻchirmani olganligi toʻgʻrisida tegishli belgi qoʻyadi.
Bunda Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali har bir buyurtmachi boʻyicha alohida ochiladi va yuritiladi. Buyurtmachilar koʻchirmalarni “UzASBO” DMdan elektron tarzda olgan hollarda Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali yuritilmaydi.
2-§. III guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish hamda xarajatlar toʻlovi
158. III guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlar kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning (pudratchilarning) ishlar bajarilganligini (tovarlar yetkazib berilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalari va qonunchilik hujjatlariga muvofiq hisobvaraq-faktura oʻrnini bosuvchi hujjatlar (bundan buyon matnda hisobvaraq-faktura deb yuritiladi) asosida qabul qilinadi.
159. III guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlar “OʻRIMV” ATda elektron hisobvaraq-fakturalar hamda moliyaviy majburiyatlar mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida yuridik majburiyatlar va xarajatlarni toʻlash uchun ruxsatnoma doirasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
160. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilardan (pudratchilardan) ishlar bajarilganligini (tovarlar yetkazib berilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar olganlaridan soʻng roʻyxatdan oʻtkazish uchun ularni elektron hujjat shaklida “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborishi lozim. Bunda hisobvaraq-fakturadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
161. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali yuborilgan hisobvaraq-fakturalar asosida Moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda roʻyxatga olinadi. Ularning roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot kapital qoʻyilma buyurtmachilariga avtomatik tarzda yuboriladi.
162. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborilgan hisobvaraq-fakturalarining tegishli shartnomaga muvofiqligi boʻyicha tekshirish orqali Moliyaviy majburiyatlar “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.
163. Agar hisobvaraq-fakturalar boʻyicha bajarilgan ishlar hajmi ishlarni bajarish jadvalidan ilgarilab ketish natijasida yuzaga kelgan hamda roʻyxatdan oʻtkaziladigan moliyaviy majburiyatlar tegishli yil uchun rejalashtirilgan mablagʻlardan oshsa, kapital qoʻyilma buyurtmachilari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga mazkur Qoidalarning 160-bandida koʻrsatilgan hujjatlar bilan birga bosh buxgalterlari tomonidan imzolangan maʼlumotnoma taqdim etadi. Ushbu maʼlumotnomada tegishli hisobvaraq-faktura rekvizitlari hamda smeta doirasida joriy yil uchun qabul qilinishi lozim boʻlgan moliyaviy majburiyat summasi koʻrsatiladi. Bunda moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan kapital qoʻyilma buyurtmachilarining maʼlumotnomasida koʻrsatilgan summa doirasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
164. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.
165. “UzASBO” DMga ulanmagan kapital qoʻyilma buyurtmachilari toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga qogʻoz shaklda taqdim qiladi va ularni roʻyxatdan oʻtkazishda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari mazkur Qoidalarning 167 — 171-bandlariga muvofiq ish yuritadi.
166. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining xarajatlar toʻlovi quyidagi talablarga rioya qilgan holda amalga oshiriladi:
toʻlov hujjatida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, kapital qoʻyilma buyurtmachisining nomi va STIRi, budjet tasnifining tegishli kodlari, yuridik majburiyat yuzaga kelishiga asos boʻlgan hujjat va hisobvaraq-faktura raqami va sanasi, avans (toʻlov) miqdori va toʻlov maqsadi toʻgʻri koʻrsatilganida;
qurilishlarning tasdiqlangan manzilli roʻyxati asosida va tegishli obyektlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardagi mavjud ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari qoldigʻi doirasida;
agar toʻlov topshiriqnomasida yoki gʻazna memorial orderida koʻrsatilgan summa gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida roʻyxatdan oʻtkazilgan yuridik majburiyatga asosan oldin oʻtkazilgan mablagʻlarni hisobga olgan holda toʻlanishi lozim boʻlgan pul mablagʻlaridan oshmasa;
hisobvaraq-fakturalar, kapital qoʻyilma buyurtmachisining tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarga (pudratchilarga) oldidagi qarzdorligini tasdiqlovchi solishtirish dalolatnomasi, shuningdek avans toʻlovlarini oʻtkazishi lozimligini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlganda;
toʻlov topshiriqnomasida yoki gʻazna memorial orderida tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchining (pudratchining) nomi va rekvizitlari yuridik va moliyaviy majburiyatlar yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjatlarda koʻrsatilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchining (pudratchining) nomi va rekvizitlariga muvofiq boʻlganida.
167. Toʻlov topshiriqnomalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada taqdim qilinadi. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomalarining birinchi nusxasi kapital qoʻyilma buyurtmachilarining gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va YAGʻHdan xarajatlar toʻlovini amalga oshirish uchun asos boʻladi. Toʻlov topshiriqnomalarining uchinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan holda shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan koʻchirma bilan birga kapital qoʻyilma buyurtmachilarining masʼul xodimlariga qaytariladi.
Bunda toʻlov topshiriqnomalarining “Mablagʻlarni toʻlovchining nomi” ustunida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining nomi, “Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi” ustunida — YAGʻH, “Toʻlov maqsadi” ustunida — kapital qoʻyilma buyurtmachisining shaxsiy gʻazna hisobvaraq raqami, STIRi va nomi, budjet tasnifining tegishli kodlari, toʻlovni oʻtkazishga asos boʻladigan yuridik va moliyaviy majburiyat yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjat, shuningdek toʻlov maqsadi koʻrsatiladi.
168. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomalari mazkur Qoidalar talablariga muvofiq boʻlganda, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasiga “TEKSHIRILDI” belgisini, toʻlov topshiriqnomalari qabul qilingan sanani va oʻzining imzosini qoʻyadi. Toʻlov topshiriqnomalar mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari toʻlov topshiriqnomalarining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda ularni kapital qoʻyilma buyurtmachilarining masʼul xodimlariga qaytaradi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari imzolari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan rasmiylashtirish tekshiruvlar tugaganidan soʻng amalga oshiriladi.
169. Bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqa shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻlar oʻtkazish uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada gʻaznachilik memorial orderlari taqdim qilinadi. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan gʻaznachilik memorial orderlarining birinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga kapital qoʻyilma buyurtmachilarining gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni oʻtkazish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan gʻaznachilik memorial orderlarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma bilan birgalikda kapital qoʻyilma buyurtmachilarining masʼul xodimlariga qaytariladi.
Bunda gʻaznachilik memorial orderlarining “Toʻlov maqsadi” ustunida Toʻlov turlari boʻyicha maʼlumotnomaga asosan tegishli toʻlov kodi, kapital qoʻyilma buyurtmachilarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, STIRi va nomi, budjet tasnifining tegishli kodlari, toʻlovni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjat, shuningdek toʻlov maqsadi koʻrsatiladi.
170. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan taqdim qilingan gʻaznachilik memorial orderlari mazkur Qoidalar talablariga muvofiq boʻlganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasiga “TEKSHIRILDI” belgisini, gʻaznachilik memorial orderi qabul qilingan sanani va oʻzining imzosini qoʻyadi. Gʻaznachilik memorial orderlari mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari gʻaznachilik memorial orderlarining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda uni kapital qoʻyilma buyurtmachilarining masʼul xodimlariga qaytaradi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslarining imzolari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan rasmiylashtirish tekshiruvlar tugaganidan soʻng amalga oshiriladi.
171. Mablagʻlarni bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqasiga oʻtkazishda gʻaznachilik memorial orderlariga mablagʻlarni oʻtkazishga asos boʻluvchi yuridik va moliyaviy majburiyatlar yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi ilova qilinadi.
172. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilgan yuridik majburiyatlarda nazarda tutilgan, belgilangan tartibda har bir hisobvaraq-fakturadan chegirib qolinadigan, kafolat muddati tamom boʻlganidan soʻng toʻlanadigan kafolat summasi toʻgʻrisidagi maʼlumot “OʻRIMV” ATga kiritilmaydi.
173. Kafolat muddati tugaganidan soʻng toʻlanadigan obyekt qiymatidan 5 foiz kafolat summasini toʻlash boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni qabul qilish va roʻyxatdan oʻtkazish bajarilgan ishlar qiymati toʻgʻrisidagi hisobvaraq-faktura va kapital qoʻyilma buyurtmachisi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) oʻrtasida tuziladigan solishtirish dalolatnomasi asosida amalga oshiriladi.
174. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari kapital qoʻyilma buyurtmachilarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida operatsiyalar amalga oshirilishi boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirmalar beradi hamda ularni Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnalida roʻyxatdan oʻtkazadi. Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma olishda kapital qoʻyilma buyurtmachilarining masʼul xodimlari jurnalga koʻchirmani olganligi toʻgʻrisida tegishli belgi qoʻyadi.
Bunda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali har bir kapital qoʻyilma buyurtmachisi boʻyicha alohida ochiladi va yuritiladi.
Kapital qoʻyilma buyurtmachilari koʻchirmalarni “UzASBO” DMdan elektron tarzda olgan hollarda Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali yuritilmaydi.
3-§. IV guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish hamda xarajatlar toʻlovi
175. IV guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlar buyurtmachilar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning (pudratchilarning) tovarlar yetkazib berilganligini (ishlar bajarilganligini, xizmatlar koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalari asosida qabul qilinadi.
176. IV guruh xarajatlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan hisobvaraq-fakturalar hamda moliyaviy majburiyatlar mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida yuridik majburiyatlar va xarajatlarni toʻlash uchun ruxsatnoma doirasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
177. Buyurtmachilar tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilardan (pudratchilardan) tovarlar yetkazib berilganligini (ishlar bajarilganligini, xizmatlar koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar olganidan soʻng ularni roʻyxatdan oʻtkazish uchun ularni elektron hujjat shaklida “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” Atga yuborishi lozim. Bunda hisobvaraq-fakturadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
178. Buyurtmachilar tomonidan “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali yuborilgan hisobvaraq-fakturalar asosida Moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda roʻyxatga olinadi. Ularning roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot buyurtmachilarga avtomatik tarzda yuboriladi.
179. Buyurtmachilarning “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborilgan hisobvaraq-fakturalarining tegishli shartnomaga muvofiqligi boʻyicha tekshirish orqali Moliyaviy majburiyatlar “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.
179 3 . Buyurtmachilar elektron davlat xaridlari orqali tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) qabul qilib olganlaridan soʻng uch ish kuni muddatida bu haqdagi maʼlumotlarni “UzASBO-Faktura” elektron tizimiga kiritishlari va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATga yuborishlari lozim.
180. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.
181. “UzASBO” DMga ulanmagan buyurtmachilar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga qogʻoz shaklda taqdim qiladi va ularni roʻyxatdan oʻtkazishda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari mazkur Qoidalarning 183 — 187-bandlariga muvofiq ish yuritadi.
182. Buyurtmachilarning xarajatlar toʻlovi quyidagi talablarga rioya qilgan holda amalga oshiriladi:
toʻlov hujjatida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, kapital qoʻyilma buyurtmachisining nomi va STIRi, budjet tasnifining tegishli kodlari, yuridik majburiyat yuzaga kelishiga asos boʻlgan hujjat va hisobvaraq-faktura raqami va sanasi, avans (toʻlov) miqdori va toʻlov maqsadi toʻgʻri koʻrsatilganida;
buyurtmachilarning xarajatlar smetasining IV guruhi tegishli moddalari boʻyicha rejali mablagʻlar, shuningdek budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari qoldiqlari summalari doirasida;
agar toʻlov topshiriqnomasida yoki gʻazna memorial orderida koʻrsatilgan summa gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida roʻyxatdan oʻtkazilgan yuridik majburiyatga asosan oldin oʻtkazilgan mablagʻlarni hisobga olgan holda toʻlanishi lozim boʻlgan pul mablagʻlaridan oshmasa;
hisobvaraq-fakturalar, buyurtmachining tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) oldidagi qarzdorligini tasdiqlovchi solishtirish dalolatnomasi, shuningdek avans toʻlovlarini oʻtkazishi lozimligini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlganda;
toʻlov topshiriqnomasida yoki gʻazna memorial orderida tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchining (pudratchining) nomi va rekvizitlari yuridik va moliyaviy majburiyatlar yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjatlarda koʻrsatilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchining (pudratchining) nomi va rekvizitlariga muvofiq boʻlganida.
183. Toʻlov topshiriqnomalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomalarining birinchi nusxasi, buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va YGʻHdan xarajatlar toʻlovini amalga oshirish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan toʻlov topshiriqnomalarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan koʻchirma bilan birga buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.
Bunda toʻlov topshiriqnomalarining “Mablagʻlarni toʻlovchining nomi” ustunida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining nomi, “Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi” ustunida — YAGʻH, “Toʻlov maqsadi” ustunida — buyurtmachining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, STIRi va nomi, budjet tasnifining tegishli kodlari, toʻlovni oʻtkazishga asos boʻladigan yuridik va moliyaviy majburiyat yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjat, shuningdek toʻlov maqsadi koʻrsatiladi.
184. Buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomalari mazkur Qoidalar talablariga muvofiq boʻlganda, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasiga “TEKSHIRILDI” belgisini, toʻlov topshiriqnomalari qabul qilingan sanani va oʻzining imzosini qoʻyadi. Toʻlov topshiriqnomalar mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari toʻlov topshiriqnomalarining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda ularni buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytaradilar. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari imzolari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan rasmiylashtirish tekshiruvlar tugaganidan soʻng amalga oshiriladi.
185. Bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqa shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻlar oʻtkazish uchun buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada gʻaznachilik memorial orderlari taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan gʻaznachilik memorial orderlarining birinchi nusxasi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni oʻtkazish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan gʻaznachilik memorial orderlarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma bilan birgalikda buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.
Bunda gʻaznachilik memorial orderlarining “Toʻlov maqsadi” ustunida Toʻlov turlari boʻyicha maʼlumotnomaga asosan tegishli toʻlov kodi, buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami, STIRi va nomi, budjet tasnifining tegishli kodlari, toʻlovni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjat, shuningdek toʻlov maqsadi koʻrsatiladi.
186. Buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan gʻaznachilik memorial orderlari mazkur Qoidalar talablariga muvofiq boʻlganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasiga “TEKSHIRILDI” belgisini, gʻaznachilik memorial orderi qabul qilingan sanani va oʻzining imzosini qoʻyadi. Gʻaznachilik memorial orderlari mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari gʻaznachilik memorial orderlarining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda uni buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytaradi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslarining imzolari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan rasmiylashtirish tekshiruvlar tugaganidan soʻng amalga oshiriladi.
187. Mablagʻlarni bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqasiga oʻtkazishda gʻaznachilik memorial orderlariga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
iqtisod qilingan budjet mablagʻlarini oʻtkazishda — mazkur Qoidalarning 225-bandida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan hujjatlar;
hisobvaraq-fakturalar yoki buyurtmachining tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) oldidagi qarzdorligini tasdiqlovchi hujjatlar va tovarlar yetkazib berilganligini (ishlar bajarilganligini, xizmatlar koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hujjatlar.
188. Budjet tashkilotlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida chorak (yil) oxirida qolgan, iqtisod qilingan budjet mablagʻlari (kapital qoʻyilmalar boʻyicha toʻlovlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlardan tashqari) Budjet tashkilotining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi va sarflanadi. Yil oxirida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarda qolgan iqtisod qilingan budjet mablagʻlarini Budjet tashkilotining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazilishi moliya yiliga qoʻshimcha davr mobaynida amalga oshiriladi.
189. Xarajatlar smetasining tegishli moddasida nazarda tutilgan rejali ajratilgan budjet mablagʻlari belgilangan muddatlarda Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga shartnomalar tuzilmasdan Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma va belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan gʻaznachilik memorial orderi asosida oʻtkaziladi.
190. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida operatsiyalar amalga oshirilishi boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirmalar beradi hamda ularni Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnalida roʻyxatdan oʻtkazadi. Buyurtmachilarning masʼul xodimlari Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma olishda jurnalga koʻchirmani olganligi toʻgʻrisida tegishli belgi qoʻyadi.
Bunda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali har bir buyurtmachi boʻyicha alohida ochiladi va yuritiladi.
Buyurtmachilar koʻchirmalarni “UzASBO” DMdan elektron tarzda olgan hollarda Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali yuritilmaydi.
8 1 -bob. Davlat xaridlari sohasida qonunbuzilishi holatlari aniqlanganda, toʻlovlarni vaqtincha toʻxtatish, shartnomani roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarish va uni bekor qilish toʻgʻrisida xabarnoma yuborish
190 1 . Buyurtmachilar tomonidan Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalariga yuborilgan shartnomalar, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar, toʻlov topshiriqnomalar va gʻazna memorial orderlarni tekshirish jarayonida davlat xaridlari sohasida qonunbuzilishi holatlari aniqlangan taqdirda, ular Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilmasdan qaytariladi.
Davlat xaridlari sohasida qonunbuzilishi holatlari aniqlangan taqdirda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari “OʻRIMV” ATda uch ish kuni mobaynida shartnoma(lar)ni bekor qilish toʻgʻrisida buyurtmachi(lar)ga hamda qonunbuzilish holatlari mavjudligi toʻgʻrisida davlat moliyaviy nazorat organlariga xabarnoma yuboradi.
190 2 . Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari moliyaviy operatsiyalarning barcha jarayonlari boʻyicha shubhali holatlar toʻgʻrisida davlat moliyaviy nazorat organlarini uch ish kuni mobaynida xabardor qiladi.
190 3 . Jamoatchilik nazorati subyektlari yoki boshqa vakolatli organlardan qonunbuzilish holatlari toʻgʻrisida maʼlumotlar kelib tushganda yoki mustaqil ravishda xavf(risk)lar aniqlanganda, vaziyatga aniqlik kiritilgunga qadar Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari toʻlovlarni vaqtincha toʻxtatib turadi (qonunchilikda belgilangan kechiktirib boʻlmaydigan xarajatlar bundan mustasno).
190 4 . Budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy soha tashkilotlari tomonidan oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida oziq-ovqat mahsulotlarining narxlari hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tegishli oy uchun “OʻRIMV” ATga kiritiladigan oziq-ovqat mahsulotlarining oʻrtacha bozor narxlaridan yuqori ekanligi aniqlangan taqdirda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan mazkur shartnomalar roʻyxatdan oʻtkazilmasdan qaytariladi.
9-bob. Buyurtmachilarning YAGʻHga mablagʻ undirish boʻyicha inkasso topshiriqnomalari va toʻlov talabnomalarini ijro etish
191. Buyurtmachilarning inkasso topshiriqnomalari va toʻlov talabnomalari Oʻzbekiston Respublikasida naqd pulsiz hisob-kitoblar toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3229, 2020-yil 13-aprel) talablari doirasida rasmiylashtiriladi va gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga taqdim etiladi.
Bunda inkasso topshiriqnomasi va toʻlov talabnomasining “Mablagʻlarni oluvchining nomi” ustunida “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi”, “Mablagʻlarni oluvchining hisobvaragʻi” ustunida — YAGʻH, “Toʻlov maqsadida” ustunida — toʻlov kodi, buyurtmachining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi hamda inkasso topshiriqnomasini yoki toʻlov talabnomasini qoʻyish uchun asos boʻlgan hujjatlar rekviziti koʻrsatiladi.
192. Buyurtmachilar tomonidan inkasso topshiriqnomasi tegishli hujjatlar bilan birgalikda xizmat koʻrsatuvchi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga quyidagicha taqdim etiladi:
toʻlovchiga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Toshkent shahar Bosh boshqarmasi Hisob-kitob-kassa-markazida xizmat koʻrsatilganida besh nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan inkasso topshiriqnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga inkasso topshiriqnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Inkasso topshiriqnomasining ikkinchi, uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Toshkent shahar Bosh boshqarmasi Hisob-kitob-kassa-markaziga taqdim etiladi. Inkasso topshiriqnomasining beshinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, YAGʻHga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi;
bir hudud ichida hisob-kitoblarni amalga oshirishda (gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank bilan bitta hududda (shahar yoki tumanda) joylashgan boʻlsa) toʻrt nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan inkasso topshiriqnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga inkasso topshiriqnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Inkasso topshiriqnomasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda bevosita toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etiladi. Inkasso topshiriqnomasining toʻrtinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi;
hududlararo hisob-kitoblarni amalga oshirishda (gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank bilan turli hududda (shahar yoki tumanda) joylashgan boʻlsa) toʻrt nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan inkasso topshiriqnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga inkasso topshiriqnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Inkasso topshiriqnomasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda bevosita toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etiladi. Inkasso topshiriqnomasining toʻrtinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi.
193. Buyurtmachilar tomonidan toʻlov talabnomasi tegishli hujjatlar bilan birgalikda xizmat koʻrsatuvchi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga quyidagicha taqdim etiladi:
toʻlovchiga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Toshkent shahar Bosh boshqarmasi Hisob-kitob-kassa-markazida xizmat koʻrsatilganida toʻrt nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov talabnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga toʻlov talabnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov talabnomasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Toshkent shahar Bosh boshqarmasi Hisob-kitob-kassa-markaziga taqdim etiladi. Toʻlov talabnomasining toʻrtinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi.
oluvchi va toʻlovchiga turli banklarda xizmat koʻrsatilganida toʻrt nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov talabnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga toʻlov talabnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov talabnomasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda bevosita toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etiladi. Toʻlov talabnomasining toʻrtinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi.
194. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi tomonidan inkasso topshiriqnomasi va toʻlov talabnomasi “Bank-mijoz” dasturiy majmuidan foydalangan holda elektron tarzda ijro etilganida buyurtmachi tomonidan inkasso topshiriqnomasi va toʻlov talabnomasi ikki nusxada taqdim qilinadi.
Bunda buyurtmachining tegishli mansabdor shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan inkasso topshiriqnomasi va toʻlov talabnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga inkasso topshiriqnomasini va toʻlov talabnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Ikkinchi nusxasi buyurtmachining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan koʻchirma bilan birgalikda buyurtmachining masʼul xodimiga beriladi.
10-bob. Undiruvni Davlat budjeti mablagʻlariga qaratishni nazarda tutuvchi ijro hujjatlarini ijro etish boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish va toʻlovlarni amalga oshirish
195. Ijro hujjatida foydasiga davlat budjeti mablagʻlari oʻtkazilishi nazarda tutilgan shaxslar yoxud ularning vakillarining iqtisodiyot va moliya organlariga murojaatini iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan koʻrib chiqish va ijro hujjatining ijrosi yuzasidan tegishli choralarni koʻrish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 13-maydagi 120-son qarori bilan tasdiqlangan Ijro hujjatlari boʻyicha undiruvni Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlariga va budjet tashkilotlarining moliyaviy majburiyatlariga qaratish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq (bundan buyon matnda Nizom deb yuritiladi) amalga oshiriladi.
196. Iqtisodiyot va moliya organlari ijro hujjatini Nizomga muvofiq koʻrib chiqqanlaridan soʻng agar ijro hujjatini ijro etmasdan qaytarishga asoslar boʻlmasa, ariza kelib tushgan kundan boshlab 27 kun ichida:
pul mablagʻlari undiruvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladigan tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini ochadi;
ijro hujjatiga muvofiq mablagʻni toʻlab berish uchun “OʻRIMV” ATda yuridik majburiyatni shakllantiradi va tasdiqlaydi, shuning bilan birgalikda ushbu yuridik majburiyat asosida toʻlov hujjatini shakllantiradi va maʼqullaydi;
ijro hujjatining aslini gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etadi.
Agar ijro varaqasi yoki sud buyrugʻi sudyaning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjat tarzida axborot tizimi orqali yuborilgan boʻlsa, uning asl nusxasini taqdim etish talab etilmaydi.
197. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan ijro hujjatining asli taqdim etilganidan soʻng ikki ish kuni muddatida iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda maʼqullangan toʻlov hujjatini tasdiqlash va toʻlovni amalga oshirish yoʻli bilan ijro hujjati ijrosini taʼminlaydi va ijro hujjatining aslini tegishli iqtisodiyot va moliya organiga qaytaradi.
Undiruvchining arizasi va ijro hujjatining asli iqtisodiyot va moliya organida saqlanadi.
200. Toʻlovni amalga oshirish uchun tegishli budjetning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida mablagʻlar yoʻq yoki yetarli boʻlmaganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari ijro hujjatining ijrosini toʻxtatib turish, kechiktirish, boʻlib-boʻlib ijro etish, ijro etish usuli va tartibini oʻzgartirishni “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan tartibda amalga oshirish boʻyicha tegishli choralarni koʻrish uchun yozma ravishda tegishli iqtisodiyot va moliya organini xabardor qiladi.
11-bob. Budjet tashkilotlarining moliyaviy majburiyatlari boʻyicha undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjatlarini ijro etish boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish hamda toʻlovlarni amalga oshirish
201. Budjet tashkilotlarining moliyaviy majburiyatlari boʻyicha undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjatlarini ijro etish Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
202. Ijro hujjatlarida qarzdor-budjet tashkilotining toʻgʻri rekvizitlari (YAGʻH, shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi yoki bank hisobvaragʻi) koʻrsatilishi lozim. Qarzdorning rekvizitlari notoʻgʻri koʻrsatilgan ijro hujjatlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan rekvizitlarni aniqlashtirish uchun qaytariladi.
203. Budjet tashkilotlarining moliyaviy majburiyatlari boʻyicha undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjatlarini ijro etish:
birinchi navbatda budjet tashkilotining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga;
toʻlanishi lozim boʻlgan qarz budjet tashkilotining xarajatlar smetasi boʻyicha xarajatlar moddasiga muvofiq boʻlganda — budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hajmi doirasida amalga oshiriladi.
204. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari ijro hujjatlari hisobini alohida Ijro hujjatlari va sud hujjatlarini roʻyxatdan oʻtkazish jurnalida “OʻRIMV” ATda elektron koʻrinishda yuritadi.
205. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari ijro hujjatini olganidan soʻng oʻn kunlik muddatda uning ijrosini quyidagi yoʻl bilan taʼminlaydi:
budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasining tegishli moddasi va budjet tashkilotining barcha budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari boʻyicha toʻlovlarni va shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazishni vaqtinchalik toʻxtatish, shuningdek budjet tashkilotining mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha ijro hujjatida nazarda tutilgan cheklovlarni taʼminlash;
ijro hujjatini ilova qilgan holda tegishli xarajatlari vaqtinchalik toʻxtatilganligi toʻgʻrisida budjet tashkilotini yozma xabardor qilish;
budjet tashkilotining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan budjet tashkilotining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari qoldigʻi doirasida mablagʻlarni oʻtkazish, budjet tashkilotining budjetdan tashqari jamgʻarmasida mablagʻlar yoʻq yoki yetarli boʻlmaganida hamda qarzdorlik budjet tashkilotining xarajatlar smetasi boʻyicha xarajatlar moddasiga muvofiq boʻlganda — budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hajmi doirasida amalga oshirish.
206. Budjet tashkilotlari ijro hujjatini yoki gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining tegishli xabarnomasini olganidan soʻng mablagʻlarni oʻtkazib berish uchun ikki ish kuni ichida “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmani ikki ish kuni ichida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.
206 1 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida buyurtma roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng budjet tashkilotlari bir ish kuni ichida “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga elektron shaklini yuboradi.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov hujjatini “OʻRIMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov hujjatida kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.
207. Budjet tashkilotlari tomonidan mazkur Qoidalarning 206 va 206 1 -bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilmaganida yoki muddatida taqdim etilmaganida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari mazkur Qoidalarning 205-bandida koʻrsatilgan tartibda va muddatlarda ijro hujjati boʻyicha toʻlovni mustaqil amalga oshiradi.
208. Budjet tashkilotlarining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida budjetdan tashqari mablagʻlar yoʻq yoki yetarli boʻlmaganida ijro hujjati boʻyicha toʻlov budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasining tegishli moddasidan amalga oshiriladi.
Bunda xarajatlar smetasining tegishli moddasida yuridik majburiyatlar bilan band qilinmagan mablagʻlar mavjud boʻlmasa, budjet tashkilotlari tegishli modda boʻyicha qabul qilingan yuridik majburiyatlar summasini kamaytirish boʻyicha tegishli choralarni koʻrishlari shart.
209. Budjet tashkilotining budjetdan tashqari mablagʻlari va xarajatlar smetasining tegishli moddasi boʻyicha budjetdan ajratilgan mablagʻlar qoldigʻi yoʻq yoki yetarli boʻlmagan taqdirda, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi budjet tashkilotiga xarajatlar smetasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida talabnoma yuboradi.
210. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yoki budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasining tegishli moddalarida mablagʻlar yoʻq yoki yetarli boʻlmagan holda budjet tashkilotlari tegishli iqtisodiyot va moliya organiga ijro hujjatiga asosan toʻlash uchun budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasiga tegishli oʻzgartirish kiritish yoʻli bilan mablagʻlarni toʻliq toʻlashi boʻyicha uch ish kuni ichida tegishli choralarni koʻrish yuzasidan murojaat qiladi.
211. Budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida budjetdan tashqari mablagʻlar yoki budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasining tegishli moddasida rejalashtirilgan mablagʻlar yetarli boʻlmaganligi sababli ijro hujjati asosida mablagʻlar toʻliq oʻtkazilmagan hollarda keyinchalik budjet tashkilotining budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan, shuningdek budjet tashkilotining budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasining tegishli moddalari boʻyicha yuridik majburiyatlarni qabul qilish ijro hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar toʻliq toʻlanganidan soʻng amalga oshiriladi.
12-bob. Budjetlararo transfertlar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish
212. Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan budjetlararo transfertlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari hamda Toshkent shahri shahar budjeti, shuningdek DMJ budjetlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga hamda buning aksicha oʻtkaziladi.
213. Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjetlari hamda Toshkent shahri shahar budjetidan budjetlararo transfertlar ularning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan tumanlar va shaharlar budjetlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga hamda buning aksicha oʻtkaziladi.
214. DMJ budjetlaridan budjetlararo transfertlar ularning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga hamda buning aksicha oʻtkaziladi.
214 1 . DMJ uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hamda transfertlar ularning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidagi oʻzlashtirilmagan mablagʻlar qoldigʻini va har bir oy uchun kassa rejasida nazarda tutilgan mablagʻlarni hisobga olgan holda oʻtkazib beriladi.
215. Budjetlararo transfertlarni oʻtkazish gʻaznachilik memorial orderlari asosida amalga oshiriladi. Bunda, gʻaznachilik memorial orderlari tegishli iqtisodiyot va moliya organi tomonidan elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga taqdim etiladi.
216. Byujetlararo transfertlar boʻyicha hisob-kitoblar joriy moliya yilida qoʻshimcha vaqt davrini hisobga olgan holda yakunlanishi lozim.
216 1 . Davlat budjeti mablagʻlari doirasida ajratiladigan ssuda va kredit liniyalari boʻyicha toʻlov hujjatlari iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan “resurs.imv.uz” platformasida tegishli ssuda va kredit shartnomalari toʻliq rasmiylashtirilgandan (imzolangandan) soʻng shakllantiriladi hamda “OʻRIMV” ATga elektron tarzda yuboriladi.
“OʻRIMV” ATga elektron tarzda kelib tushgan toʻlov hujjatlari boʻyicha toʻlovlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
217. Mahalliy budjetdan oʻz muddatida qaytarilmagan budjet ssudalari va oʻzaro hisob-kitoblar boʻyicha yuqori budjet oldidagi qarzdorliklarni soʻzsiz undirish uchun mablagʻlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek DMJ budjetlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga undirish Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari, hududiy iqtisodiyot va moliya organlarining soʻroviga asosan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan elektron shaklda amalga oshiriladi.
219. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari, hududiy iqtisodiyot va moliya organlarining soʻroviga asosan budjet mablagʻlarini soʻzsiz undirish uchun “OʻRIMV” ATda gʻaznachilik memorial orderi shakllantiradi va gʻaznachilik memorial orderi “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda bajariladi.
13-bob. Qoʻshimcha vaqt davrida budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi
220. Keyingi yilning yanvar oyi moliya yiliga qoʻshimcha vaqt davri boʻlib, bu davr mobaynida oʻtgan yil uchun budjet tizimi budjetlarining ijrosi amalga oshiriladi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi budjet tizimi budjetlarining qoʻshimcha vaqt davridagi ijrosi boʻyicha operatsiyalarni oʻtkazish tartibini va oxirgi muddatlarini belgilaydi.
221. Qoʻshimcha vaqt davrida iqtisodiyot va moliya organlari, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari, shuningdek budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilari tomonidan joriy moliya yili uchun Davlat budjeti va DMJ budjetlarini ijro etish boʻyicha operatsiyalar, shu jumladan:
budjetlararo munosabatlarni tartibga solish;
budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning kreditorlik qarzlarini toʻlash;
budjet tashkilotlari tomonidan iqtisod qilingan mablagʻlar summalarini Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmalariga (Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmalariga) oʻtkazish;
Davlat budjeti va DMJ budjetlari mablagʻlari hisobidan boshqa ruxsat etilgan toʻlovlar amalga oshiriladi.
Bunda moliya yili uchun qoʻshimcha vaqt davri budjet tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga tatbiq etilmaydi, iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmalariga (Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmalariga) oʻtkazish bundan mustasno.
222. Qoʻshimcha vaqt davrida kreditor qarzdorliklar oʻtgan yilgi xarajatlar smetasining qaysi xarajatlar moddasi boʻyicha yuzaga kelgan boʻlsa, shu xarajatlar moddasi boʻyicha toʻlanadi.
223. Kreditor qarzdorliklarni toʻlab berish uchun buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
buyurtmachi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) oʻrtasida oʻtgan yil yakuni boʻyicha tuzilgan solishtirish dalolatnomasi nusxasi;
tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar nusxalari;
toʻlov topshiriqnomalari (bunda toʻlov maqsadida qoʻshimcha ravishda “oʻtgan yilgi kreditor qarzdorlikni toʻlash” koʻrsatiladi);
oʻtgan yilning dekabr oyi uchun oʻtuvchi kreditor qarzdorlikni toʻlash joriy moliya yilining xarajatlar smetasida nazarda tutilgan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
223 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar kreditor qarzdorliklarni toʻlab berish uchun buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar, jumladan buyurtmachi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) oʻrtasida oʻtgan yil yakuni boʻyicha tuzilgan solishtirish dalolatnomasi va tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
223 2 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmada koʻrsatilgan kreditorlik qarzdorlikni “OʻRMV” ATda oʻtgan moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnoma bilan solishtiradi. Maʼlumotlar muvofiq boʻlganida va buyurtmada kreditorlik qarzdorlikni toʻlash uchun koʻrsatilgan mablagʻ mazkur shartnoma boʻyicha toʻlanmagan mablagʻ miqdoridan oshmasa buyurtmani ikki ish kuni ichida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.
223 3 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida buyurtma roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng budjet tashkilotlari “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov hujjatini “OʻRIMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov hujjatida kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.
224. Qoʻshimcha vaqt davrida kreditor qarzdorlikni qoplash yoki mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmalariga va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmalariga oʻtkazish boʻyicha toʻlov topshiriqnomalari va gʻaznachilik memorial orderlarini toʻldirishda toʻlov topshiriqnomalari va gʻaznachilik memorial orderlarining toʻlov maqsadida mos ravishda “20__ yil uchun kreditor qarzdorlikni qoplash” yoki “20__ yil uchun iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotining rivojlantirish jamgʻarmalariga (Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmalariga) oʻtkazish” yozuvi yoziladi.
225. Iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazish uchun budjet tashkilotlari “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRIMV” ATga yuboradi.
Iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazish toʻlov hujjati iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda maʼqullanganidan soʻng gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.
226. Oʻtgan yilgi kreditor qarzdorlikni qoplash, shuningdek Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga iqtisod qilingan mablagʻlarni oʻtkazish boʻyicha toʻlov topshiriqnomalar yoki gʻaznachilik memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga moliya yiliga qoʻshimcha vaqt davri tugashidan ikki ish kuni oldin taqdim qilinishi lozim.
227. Kreditor qarzdorlikni toʻlash hamda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida qolgan iqtisod qilingan mablagʻlarni oʻtkazish uchun toʻlov topshiriqnomalar va gʻaznachilik memorial orderlari moliya yiliga qoʻshimcha vaqt davri tugashidan ikki ish kuni oldin taqdim etilmagan hollarda budjetdan ajratilgan mablagʻlar belgilangan maqsadni yoʻqotadi va tegishli budjetlarning qoldiqlari boʻlib hisoblanadi.
228. Qoʻshimcha vaqt davrida Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlarining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga tegishliligi boʻyicha oʻtgan yil mobaynida ishlatilmagan:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining, tumanlar va shaharlar budjetining zaxira jamgʻarmalaridan ajratilgan;
oʻtgan yil uchun davlat tashqi qarzini toʻlash uchun ajratilgan mablagʻlarning tiklanishi amalga oshiriladi.
229. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining, tumanlar va shaharlar budjetining zaxira jamgʻarmalaridan ajratilgan, shuningdek oʻtgan moliya yili uchun davlat tashqi qarzini toʻlanishiga oldin ajratilgan va oʻtkazilgan mablagʻlarning oʻtgan moliya yili mobaynida foydalanilmagan qismining majburiy ravishda tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlariga qaytarib oʻtkazilishi moliya yili yakunlangandan keyin keyingi yilning 10-yanvaridan kechikmagan muddatda amalga oshiriladi.
230. Agar zaxira jamgʻarmasidan mablagʻlar ajratilgan tadbirlar muayyan muddatga ega boʻlsa, foydalanilmay qolgan mablagʻlar oluvchi tomonidan tadbirlar oʻtkazish muddati tugashi bilan oʻn ish kuni mobaynida belgilangan shakldagi hisobotni taqdim etish bilan birga qaytariladi.
14-bob. Qoʻshimcha vaqt davri yakunlanganidan soʻng kreditor qarzdorlikning toʻlanishi
231. Qoʻshimcha vaqt davri yakunlanganidan soʻng budjet tashkilotlarining kreditor qarzdorligi birinchi navbatda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
232. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalarida mablagʻlar mavjud boʻlmaganda yoki yetarli boʻlmagan hollarda oʻtgan yilning kreditor qarzdorligini joriy moliya yili xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan toʻlab beriladi. Bunda joriy moliya yilining xarajatlar smetasida kreditor qarzdorlikni (budjet tashkilotlari tomonidan taqdim qilingan tasdiqlangan smetalar va yuzaga kelgan kreditor qarzdorlik boʻyicha tegishli hisob-kitoblar asosida) toʻlash uchun zarur mablagʻlar nazarda tutilganligi toʻgʻrisidagi budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar (Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan mablagʻ oladigan tashkilotlar boʻyicha), hududiy iqtisodiyot va moliya organlari, DMJ va BMJ taqsimlovchi organlarning yozma xulosasi mavjud boʻlgandagina toʻlovlar amalga oshiriladi.
Bunda budjet mablagʻlari boʻyicha joriy moliya yili uchun xarajatlar smetasining tegishli moddasi boʻyicha qabul qilinadigan yuridik majburiyatlar summasi oʻtgan yilning kreditor qarzdorligini toʻlash uchun yoʻnaltirilgan summaga kamaytiriladi. Buyurtmachilarning yetkazib beruvchilar bilan davriy asosda tuziladigan shartnomalari boʻyicha kreditor qarzdorlik summasi shartnomada joriy moliya yili uchun qabul qilinadigan yuridik majburiyatlar summalari va kreditor qarzdorlik summalari alohida koʻrsatiladi.
233. Buyurtmachilar oʻtgan moliya yilining kreditorlik qarzdorligini toʻlash uchun tegishli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
ikki asl nusxada Toʻlovlar jadvali va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma;
kreditor qarzdorlik toʻlanishi nazarda tutilgan mablagʻlar manbasi, tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi va boshqa rekvizitlar koʻrsatilgan xat;
ushbu qarzdorlik yuzaga kelgan oʻtgan moliya yilidagi shartnoma nusxasi;
tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar nusxasi;
buyurtmachining tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) bilan tuzilgan solishtirish dalolatnomasi (qoʻshimcha vaqt davrida amalga oshirilgan hisob-kitoblarni inobatga olgan holda);
joriy moliya yilining xarajatlar smetasida kreditor qarzdorlikni (kreditor qarzdorlik budjetdan ajratilgan mablagʻlar hisobidan toʻlangan hollarda) toʻlash uchun zarur mablagʻlar nazarda tutilganligi toʻgʻrisidagi mazkur Qoidalarning 232-bandida koʻrsatilgan yozma xulosa;
belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan toʻlov topshiriqnomasi va gʻaznachilik memorial orderi (bunda toʻlov maqsadida qoʻshimcha ravishda “oʻtgan yilgi kreditor qarzdorlikni toʻlash” koʻrsatiladi).
233 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar kreditor qarzdorliklarni toʻlab berish uchun “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar, jumladan buyurtmachi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) oʻrtasida oʻtgan yil yakuni boʻyicha tuzilgan solishtirish dalolatnomasi va tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
233 2 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmada koʻrsatilgan kreditorlik qarzdorlikni “OʻRIMV” ATda oʻtgan moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnoma bilan solishtiradi. Maʼlumotlar muvofiq boʻlganida va buyurtmada kreditorlik qarzdorlikni toʻlash uchun koʻrsatilgan mablagʻ mazkur shartnoma boʻyicha toʻlanmagan mablagʻ miqdoridan oshmasa buyurtmani ikki ish kuni ichida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytariladi.
233 3 . Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida buyurtma roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng budjet tashkilotlari “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov hujjatini “OʻRIMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov hujjatida kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.
234. Buyurtmachilarning tegishli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilmagan shartnomalari boʻyicha yuzaga kelgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) oldidagi kreditor qarzdorliklari toʻlab berilmaydi.
15-bob. Yakuniy qoidalar
235. Budjet tizimi budjetlari va BMJ budjetlarining gʻazna ijrosini amalga oshirish jarayonida buyurtmachilar hamda kapital qoʻyilma buyurtmachilari qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjet mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishiga, iqtisodiyot va moliya organlari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligiga va budjet qonunchiligi talablariga rioya etilishga qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgardir.
Bunda “UzASBO” DM orqali gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlab yuborilgan elektron hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, hujjatlarning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, elektron hujjatlarga asos boʻlgan hujjatlarning asli, shuningdek shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
236. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari yuridik va moliyaviy majburiyatlarni oʻz muddatida va toʻgʻri roʻyxatdan oʻtkazilishi, toʻlovlarning amalga oshirilishi hamda talab qilinadigan hujjatlarning toʻliqliligiga, shuningdek oʻz zimmasiga yuklatilgan boshqa vazifalarni mazkur Qoidalarga muvofiq bajarishga javobgardir.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnomalar boʻyicha muddati oʻtgan debitor va kreditor qarzdorliklar hisobini yuritadi hamda har chorak yakuni boʻyicha chorakdan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga taqdim etib boradi.
237. Mazkur Qoidalar talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
238. Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 1-ILOVA
Toʻlov topshiriqnomasi -sonli Sana kk.oo.yyyy Mablagʻlarni toʻlovchining nomi DEBET Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni toʻlovchining STIRi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa Mablagʻlarni oluvchining nomi KREDIT Mablagʻlarni oluvchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa (soʻz bilan) Toʻlov maqsadi SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Buyurtmachi rahbari Buyurtmachi bosh buxgalter (F.I.O., imzo) (F.I.O., imzo) M.Oʻ. Toʻlov topshiriqnomasi -sonli Sana kk.oo.yyyy Mablagʻlarni toʻlovchining nomi DEBET Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni toʻlovchining STIRi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa Mablagʻlarni oluvchining nomi KREDIT Mablagʻlarni oluvchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa (soʻz bilan) Toʻlov maqsadi SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi rahbari yoki vakolatli shaxsi Masʼul xodim (F.I.O., imzo) (F.I.O., imzo) M.Oʻ.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 2-ILOVA
______ -sonli gʻazna memorial orderi Sana KK.OO.YYYY Toʻlovchi Toʻlovchining nomi Toʻlovching sh.gʻ.h. STIR Summasi Oluvchi Oluvchining nomi Oluvchining sh.gʻ.h. STIR Summasi soʻz bilan Toʻlov maqsadi XXXXX (toʻlov kodi), SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Buyurtmachi rahbari Imzo F.I.O. M.Oʻ. Buyurtmachi bosh buxgalteri Imzo F.I.O. ______ -sonli gʻazna memorial orderi Sana KK.OO.YYYY Toʻlovchi Toʻlovchining nomi Toʻlovching sh.gʻ.h. STIR Summasi Oluvchi Oluvchining nomi Oluvchining sh.gʻ.h. STIR Summasi soʻz bilan Toʻlov maqsadi XXXXX (toʻlov kodi),SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi rahbari yoki vakolatli shaxsi Imzo F.I.O. M.Oʻ. Masʼul xodim Imzo F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 3-ILOVA
Budjet mablagʻlarini oʻtkazish (soʻzsiz undirish) uchun SOʻROVNOMA _____-son “____” _________20 __ y. Boshqarma (Bosh boshqarma) nomi ___________________________ Boʻlim va kichik boʻlim ___________________________________ Bob ___________________________________________________ Xarajat moddasi _______________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaraq raqami __________________________ Buyurtmachining (hududning * ) nomi Buyurtmachining (hududning * ) shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi Maqsadli mablagʻ nomi Maqsadli mablagʻni ajratish uchun asos Summasi (soʻmda)
Boshqarma (Bosh boshqarma) boshligʻi __________ _______________________ (imzo) F.I.O. Boʻlim boshligʻi __________ _______________________ (imzo) F.I.O. ** Kelishildi: Davlat budjeti Bosh boshqarmasi boshligʻi __________ _______________________ (imzo) F.I.O. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi 20__y. “___” ____________ soat ____dan ____ minut oʻtganda qabul qildi. __________ _______________________ (imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 5-ILOVA
20__ MOLIYA YILI UCHUN IMZOLAR NAMUNALARI VA MUHR IZI ___________ SONLI KARTOCHKASI 20__ y. “___” ____________ Buyurtmachi nomi _________________________________________________________________________________________________ (taʼsis hujjatlariga muvofiq toʻliq yoki qisqa nomi) Yuridik manzil ________________________________________________________ Telefon _______________________________________________________________ Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi nomi _____________________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha operatsiyalarni amalga oshirishda moliyaviy hujjatlarga imzo qoʻyish huquqiga ega boʻlgan mansabdor shaxslarning imzolari namunalari va tashkilotning muhr izi namunasi Imzo qoʻyish huquqi Mansabi Familiyasi, ismi, otasining ismi Imzo namunasi Muhr namunasi Alohida belgilar (pasport maʼlumotlari, uy manzili va h.k) 1 2 3 4 5 6 Birinchi Ikkinchi Yurist (shtatda mavjud boʻlgan hollarda) Buyurtmachi rahbari ______________ ______________________ (imzo) (F.I.O.) Buyurtmachi bosh buxgalteri ______________ ______________________ (imzo) (F.I.O.) _______________________________________________________________________________ (Vakolat va imzolarni tasdiqlanganligi toʻgʻrisida yuqori turuvchi tashkilotning belgisi) Yuqori turuvchi tashkilot rahbari ______________ ______________________ (imzo) (F.I.O.) M.Oʻ. 20__ y. “___” ____________ ______________________________________________________________________ (Imzolarni haqiqiyligi haqida tasdiqlovchi yozuv) ______________________________________________________________________ (sana (kun, oy, yil) yozma holda) Yuqori turuvchi tashkilot bosh buxgalteri _____________ ______________________ (imzo) (F.I.O.) Yuqori turuvchi tashkilot ijrochisi (yuristi) ________________ ____________ ______________________ (lavozim) (imzo) (F.I.O.) 20__ y. “___” ____________ Imzolar namunasi va muhr izi kartochkasining orqa tomoni T/r Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻining nomi 1. 2. ... ... ...
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 6-ILOVA
Toʻlov turlari boʻyicha
T/r Toʻlov kodi Toʻlov turlari 1 09510 Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga toʻlovlar : Yetkazib berilgan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar va bajarilgan ishlar uchun yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan budjet tashkilotlariga toʻlovlar; Budjet tashkilotlari tomonidan vaqtincha foydalanilmayotgan binolarni va davlatning boshqa mol-mulkini boshqa tashkilotlarga ijaraga berish natijasida ijaraga oluvchilarning toʻlovlari; Maktabgacha va qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida, maktab-internatlar va litseylarda farzandining oʻqishi va ovqatlanishi uchun ota-onalar toʻlovlari; Xodimlardan, ular ishlayotgan joyida ovqatlanganligi uchun hisob-kitoblar boʻyicha toʻlovlar; Taʼlim muassasalarida oʻqish uchun toʻlovlar; Ajratmalar hisobiga toʻlovlar; Umumtaʼlim muassasalarida darsliklar ijarasi uchun toʻlovlar; Pensiya jamgʻarmasi boʻlinmalari tomonidan ishlovchi pensionerlar uchun oʻtkazilgan mablagʻlar; Tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar tomonidan oldingi yillar shartnomalari boʻyicha debitorlik qarzlari toʻlovlari; Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan budjet tashkilotlariga koʻrsatiladigan homiylik (begʻaraz) yordamlari; Yuqoridagilardan tashqari boshqa toʻlovlar. 2 09520 Ortiqcha yoki notoʻgʻri oʻtkazilgan mablagʻlarning budjet tashkilotlariga qaytarilishi : 23212 va 23214 balans hisobvaraqlarida ochilgan hisobvaraqlardan mablagʻlarning qaytishi; Ishlatilmagan deponentlarning qaytishi; Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan ilgari oʻtkazilgan mablagʻlarni yetkazib beruvchining bankdagi hisobvaragʻi oʻzgarganligi, yopilganligi va boshqa sabablarga koʻra banklar tomonidan qaytarish; Tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) tomonidan amaldagi shartnomalar boʻyicha budjet tashkilotlariga mablagʻlarni qaytarish; Birjaga oʻtkazib berilgan moliyaviy zakalat summalarining budjet tashkilotiga qaytarish; Boshqa holatlarda mablagʻlarni qaytarish. 3 09570 Bojxona organlarining depozit gʻazna hisobvaraqlariga mablagʻlarning oʻtkazilishi 4 09580 Davlat soliq xizmati organlarining budjetdan tashqari gʻazna hisobvaraqlariga mablagʻlarning oʻtkazilishi
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 7-ILOVA
______________________ I va II guruh xarajatlari boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga _____-sonli buyurtma _____________________________________ Sana (tuman, shahar, viloyat) Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi _______________________ ______________________ boʻyicha _______________ oyi uchun yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga tuman (shahar, viloyat) (buyurtmachi nomi) (oy) _________________________________________________________________ (Soʻm) Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi T/r Iqtisodiy tasnif kodi Hisoblangan ish haqi Hisoblangan ish haqidan ushlanmalar Jami ushlandi Plastik kartochkalarga oʻtkazish 23212 yoki 23214 balans hisobvaraqlariga oʻtkazish Oldingi oylar qarzdorligi Jami toʻlash uchun Yagona ijtimoiy toʻlov (___%) Jami shu jumladan: imtiyozli (mod. yordam va boshqalar) Jismoniy shaxslar daromad soligʻi Fuqarolarning sugʻurta badallari (____%) Kasaba uyushmasi badali Shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaragʻiga badal Avans Alimentlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 ... ... .. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... Jami
Buyurtmachi rahbari ________ ___________ Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining xodimi qabul qildi ________ 20__ y “___” ________ (imzo) (F.I.O.) (imzo) Buyurtmachi bosh buxgalteri ________ ___________ Buyurtmachi xodimi qabul qildi ________ 20__ y “___” ________ (imzo) ( F.I.O.) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 8-ILOVA
20__ y. “__” __________ dagi __________ va ___________ oʻrtasida ________ soʻm umumiy summaga tuzilgan _______- sonli shartnomaga TOʻLOVLAR JADVALI * Bob_________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaraq_________________________________ (soʻmda) 20__ y. oylar nomi. Xarajatlar turi ** (budjet tasnifining tegishli kodi) Jami … … … Yanvar Fevral Mart Aprel May Iyun Iyul Avgust Sentabr Oktabr Noyabr Dekabr Jami yil boʻyicha Jami ___________ soʻm (___________________________________________) summa soʻz bilan Yuqoridagi koʻrsatilgan summadan _________ soʻm yoki shartnomaning umumiy summasidan ______% *** 20___ ______________ oyida toʻlanishi lozim.
Buyurtmachi rahbari __________ _______________________ (imzo) F.I.O. M.Oʻ. Buyurtmachi bosh buxgalteri __________ _______________________ (imzo) F.I.O. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining xodimi qabul qildi ______________ (imzo) 20___ y. “___” ________________ Buyurtmachi xodimi qabul qildi _____________ (imzo) 20___ y. “___” ________________
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 9-ILOVA
Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga
20__ y. “___”___________— son 20__y. ________________ uchun Buyurtmachi nomi _________________________________________ Budjet tasnifining kodi_________________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi_________________________________________ (soʻmda) Hujjat raqami Hujjat sanasi Toʻlovni oluvchining nomi Toʻlovni oluvchining bank rekvizitlari (shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi) Summasi
Taqdim qilingan sana 20___y. “__”______ M.Oʻ. Buyurtmachi rahbari __________ __________________ (imzo) F.I.O. Buyurtmachi bosh buxgalteri __________ __________________ (imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 10-ILOVA
Tomonlarning yuridik manzili va rekvizitlari: “Ijrochi” “Buyurtmachi” (yetkazib beruvchining (pudratchining) nomi) (buyurtmachi nomi) Manzil:_______________________________________ Manzil:_______________________________________ Tel./faks _____________________________________ Tel./faks _____________________________________ (h/v yoki shgʻh) ___________________________________ _____________________________________________ shgʻh * _________________________________________ _____________________________________________ Bank nomi ____________________________________ Tashkilotning STIRi ___________________________ MFO_______________ STIR____________________ IFUT________________________________________ IFUT________________________________________ Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining nomi _____________________________________________ YAGʻH23 402 000 300 100 001 010 Bank nomi: Markaziy bankning Toshkent shahar Bosh boshqarmasi Hisob-kitob-kassa markazi (HKKM) MFO:00014 Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining STIRi________________________________________ Rahbar________________________________________ Buyurtmachi rahbari_____________________________ (lavozimi) (F.I.O.) (lavozimi) (F.I.O.) _____________ (imzo) ______________ (imzo) M.Oʻ. M.Oʻ.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 11-ILOVA
Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarni qaytarish VARAQASI Buyurtmachi nomi ___________________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ___________________________________ Buyurtma raqami va sanasi ____________________ Yetkazib beruvchining nomi __________________________________ Buyurtmani taqdim etish sanasi 20 __ y. “__” __________ Buyurtma ni qaytarish sanasi 20 __ y. “__” __________ T/r Qaytarilish sabablari 1 . 2 . …
Masʼul xodim __________ ______________________________ (imzo) ( F . I .O.) Boʻlim boshligʻi __________ ______________________________ (imzo) ( F . I .O.) Buyurtmachi yoki kapital qoʻyilma buyurtmachisi xodimi _____________________________ ( F . I .O.) Q aytarish varaqasini olish sanasi ____________ __________ (kk.oo.yyyy) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 12-ILOVA
Qaytarilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish
T/r Shartnoma, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma raqami Shartnoma, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma sanasi Nomi va rekvizitlari Shartnoma, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma qabul qilish sanasi Shartnoma, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma qaytarilish sababi Shartnoma, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma qaytarilish sanasi Summasi buyurtmachi Tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) 1. 2. 3. …
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 13-ILOVA
Shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish
T/r Shartnoma, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga Soʻrovnoma Nomi va rekvizitlari Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi raqami sanasi summasi buyurtmachi tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) 1. 2 . …
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 14-ILOVA
Shtamp * ISHONCHNOMA ____________________________________________________________________________________________ (Buyurtmachi nomi) moddiy javobgar shaxsga (kassirga) ishonch bildiradi ____________________________________________________________________________________________ ( F.I.O.) ____________________________________________________________________________________________ (pasport raqami, seriyasi, berilgan sana va kim tomonidan berilgan) quyidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan naqd pul olishga: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Moddiy javobgar shaxsning imzosini _______________ tasdiqlaymiz ___________________________________________________________________________________________. ( F.I.O.) Mazkur ishonchnoma 20___ yil _______________________ gacha haqiqiy. Buyurtmachi rahbari __________ (imzo) _________________________________ (F.I.O.) Buyurtmachi bosh buxgalteri __________ (imzo) _________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____”____________. M.Oʻ. Rahbar _______________________________________ (gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi nomi) ______________________ (imzo ) M.Oʻ. _________________________________ (F.I.O.) 20__y. “_____”________________
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 16-ILOVA
Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan berilgan koʻchirmalarni roʻyxatdan oʻtkazish
T/r Buyurtmachining nomi Budjet tasnifining kodlari (boʻlim, bob, kichik boʻlim) Koʻchirma sanasi Olingan sana Buyurtmachi vakilining imzosi … … …
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 18-ILOVA
Ijro hujjatlari va sud hujjatlarini roʻyxatdan oʻtkazish JURNALI * T/r Taqdim etilgan sana Ijro hujjati yoki buyruqning sanasi va raqami Daʼvogar, tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchining nomi Buyurtmachi — javobgarning nomi Daʼvo summasi, soʻm Mablagʻ manbasi (budjet, budjetdan tashqari jamgʻarmalar) 1 2 3 4 5 6 7
Vazir R. AZIMOV
Markaziy bank raisi F. MULLAJONOV
Toshkent sh.,
2016-yil 22-noyabr,
2016-yil 22-noyabr,
88-son