UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 17-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 17 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 января 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 January 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

ТАРКИБИ

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларининг келгусидаги истиқболларини белгилаш, фан-таълим, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш, аҳоли саломатлиги ҳамда турмуш даражасини янада яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви давомида Сайловолди дастурида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Дастурнинг асосий молиявий манбаси этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети;

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари;

Халқаро молия институтлари маблағлари;

Хўжалик бирлашмалари ўз маблағлари;

Тижорат банклари кредитлари;

Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ва бошқа маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши юқорида қайд этилган маблағларни ўз муддатида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.

Мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари Дастурда назарда тутилган лойиҳа ва тадбирларни ўз муддатида амалга оширилиши юзасидан шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

3. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодий ва ижтимоий соҳани кенг ривожлантириш, ҳудудларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаш, туман, шаҳар ҳамда ҳудуднинг маҳаллий бюджетларидаги субвенция улушини қисқартириш ва бартараф этиш;

кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик йўналишида корхоналар ташкил этиш;

ҳудудларда ва тармоқ корхоналарида саноат ишлаб чиқариши, хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш учун тижорат банклари кредитлари, чет эл ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, мазкур соҳани индустрлашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турини ва ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларнинг янги бозорларга экспорт қилинишини таъминлаш;

қурилиш, ободонлаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш ҳисобига аҳолига намунали ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;

янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш ҳисобига инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун мустаҳкам замин яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, маънавий-маърифий ишлар ҳамда ёшлар сиёсати масалаларини изчил ҳал этиш.

4. Дастурда юкланган вазифа ва топшириқларни масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган муддатларда, тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, бажарилишини назорат қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев) билан биргаликда:

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган муддатларда бажарилишини мувофиқлаштириб борсин;

тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларини жалб этиб, жойига борган ҳолда Дастурда назарда тутилган кўрсаткичларга эришиш бўйича барча зарурий чораларни кўрсин;

ҳар чорак якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган фаоллар йиғилишларида Дастурнинг топшириқлари ижроси алоҳида масала сифатида муҳокама этиб борилишини таъминласин;

зарурият бўлганда, белгиланган тартибда Дастурдаги тадбирлар ва лойиҳаларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритсин;

Дастурда белгиланган тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар ўн беш кунда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериб борсин.

5. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвали тасдиқланишини таъминласин;

Дастурдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш, лойиҳаларни ишга тушириш юзасидан зарурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва ижтимоий соҳа объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш чораларини кўрсинлар;

Дастурда белгиланган тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар кунигача Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тегишли ташкилотлар билан биргаликда Дастур доирасида Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджети маблағларидан молиялаштириладиган лойиҳаларни келгуси йиллардаги Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритиб борилишини таъминласин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳар йили шакллантириладиган республика ва маҳаллий бюджет харажатлари қисмида назарда тутсин ҳамда белгиланган муддатларда маблағлар ажратсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Марказий банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аввал ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ривожлантириш дастурларининг 2017-2018 йиллар қисмини мазкур қарор билан белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб, икки ой муддатда қайта ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига келишилган таклиф киритсин.

9. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг ташқи коммуникациялар тизимларига уланишини таъминласинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Дастурдан келиб чиқадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда келишиб олиш ҳамда давлат бошқарув органлари ва Ҳукуматга киритиш тартиботидан ўтказиш юзасидан мониторинг ўрнатсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар

Т /р Белгиланган истиқболдаги вазифалар Амалга ошириладиган ишлар ва тадбирлар Бажариш муддати Маблағ миқдори * Молиялаштириш манбаси Амалга ошириш механизми Масъул ижрочилар I. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, саноат тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, чет эл инвестицияларни жалб этиш масалалари 1. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Шуманай туманларини 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасидан ишчи гуруҳ тузиш ва тайёрланган дастурни тасдиқлаш. 1. Тахтакўпир ва Шуманай туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасидан ишчи гуруҳ тузиш. 2. Тайёрланган дастурни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг махсус баёни лойиҳасини тасдиқлашга киритиш. 2017 йил январь 2017 йил февраль Дастур асосида Дастур асосида Вазирлар Маҳкамаси баёни Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2. Нукус шаҳри ҳамда Тўрткўл, Хўжайли туманларида мева-сабзавотларни йиғиш, саралаш, қуритиш ва қадоқлашга ҳамда бошқа йўналишларга мўлжалланган марказларни ташкил этиш, уларни замонавий жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш. 1. Нукус шаҳри ҳамда Тўрткўл, Хўжайли туманларида мева-сабзавотларни йиғиш, сақлаш, қуритиш ва қадоқлашга мўлжалланган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш. 2. Тегишли ер майдонларини ажратиш (маҳаллий ҳокимлик қарори). 3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари ва чет эл кредит линиялари ҳисобидан ўрнатилган тартибда молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш. 4. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. 5. Лойиҳа амалга оширилишининг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. 6. Лойиҳа молиялаштирилишининг очилиши. 7. Марказ ишга туширилишини таъминлаш. 2017 йил 2-чорак 2017 йил 2-чорак 2017 йил 2-чорак 2017 йил 3-чорак 2017 йил 4-чорак 2017 йил 4-чорак 2018 йил 3-чорак 16,0 млн долл Лойиҳа ташаббускори маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро молия ташкилотлари ва чет эл кредит линиялари Нукус шаҳри ва Тўрткўл, Хўжайли туманлари ҳокимлари қарори «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Марказий банк, тижорат банклари 3. Қорақалпоғистон Республикасида енгил саноат соҳасидаги ишларни амалга ошириш мақсадида ҳар бир туманда «Ўзмиллийбанк» вилоятлардаги филиалларининг бириктириш. Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларда камида имтиёзли банк кредити асосида лойиҳа қиймати 5,0 млн. доллардан кам бўлмаган камида биттадан текстиль корхоналарини ташкил этиш. 1. Ўзмиллийбанкнинг Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги филиаллари раҳбарларини ҳар бир шаҳар ва туманга масъул этиб бириктириш. 2. Лойиҳа ташаббускорини аниқлаш ва лойиҳа амалга оширилишининг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 3. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш, ускуна турлари ва етказиб берувчиларни аниқлаш, ҳамда лойиҳани, шу жумладан импорт шартномасини экспертизадан ўтказиш. 4. Лойиҳани молиялаш манбаларини аниқлаш, шу жумладан, ҳукумат кафолатисиз жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ўрнатилган тартибда молиялаш масаласини кўриб чиқиш. 5. Лойиҳани ишга туширилишини таъминлаш. 2017 йил февраль 2017 йил февраль 2017 йил апрель 2017 йил 1 май 2018 йил давомида 50 — 100 млн долл. Лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағи, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, банк кредити ҳисобидан «Ўзмиллийбанк» раиси қарори Ўзмиллийбанк, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, ТИА агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 4. Нукус туманида 300 минг жуфт пойабзал, Элликқалъа туманида ҳам 300 минг жуфт пойабзал ва 500 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари, жумладан, сумкалар, ўқувчилар портфеллари ишлаб чиқарадиган корхоналарини ташкил этиш. 1. Лойиҳа ташаббускорларини топиш, ер майдонлари ажратиш. 2. Ишга тушириш бўйича лойиҳа режаларини ва тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш. 3. Тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 4. Имтиёзли кредит маблағларини ажратиш. 5. Элликқалъа туманида 300 минг жуфт пойабзал, Нукус туманида 300 минг жуфт пойабзал ва 500 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари, жумладан, сумкалар, ўқувчилар портфеллари ишлаб чиқарадиган корхоналарни ишга тушириш. 3 ой муддатда 2017 йил 3-чорак 2017 йил 3-чорак 2017 йил 4-чорак 1,5 млрд. сўм Ташаббускорлар ўз маблағлари ва банк кредити Эллиққальа, Нукус туманлари ҳокимлари қарори «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Асака» банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 5. Мўйноқ туманида 1 та йирик пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш. 1. Лойиҳа ташаббускорини топиш, ер майдонлари ажратиш. 2. Ишга тушириш бўйича лойиҳа режасини ва тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 3. Тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 4. Имтиёзли кредит маблағларини ажратиш. 5. Пойабзал ишлаб чиқарадиган йирик корхонани ишга тушириш. Уч ой муддатда 2017 йил 3-чорак 2017 йил 3-чорак 2018 йил 1-чорак 1,0 млрд сўм Ташаббускорлар ўз маблағлари ва банк кредити Мўйноқ тумани ҳокими қарори «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Асака» банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 6. Қизилмия ўсимлиги плантацияларини кўпайтириш, илдизни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида четга экспорт қилишни тизимли йўлга қўйиш. Қизилмия ўсимлигини илмий ўрганиш ва чуқур қайта ишлаш технологиясини яратиш ва йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоқ давлат университетида махсус бўлим очиш. 1. Қизилмия ўсимлиги плантацияларини кўпайтириш, илдизни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида четга экспорт қилишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида аниқ ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2. ҚҚДУ Табиатшунослик факультети таркибида «Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси» кафедрасини ташкил этиш. 2017 йил февраль 2017 йил март - - Вазирлар Маҳкамаси баёни «Ўзфармсаноат» ДАК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 7. Қорақалпоғистон Республикасида чорва молларини сўйишга ихтисослаштирилган ва юқори сифатли тери олиш имконини берувчи 12 та замонавий комплексни ишга тушириш. 1. Лойиҳа ташаббускорини аниқлаш. 2. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. 3. Корхона учун ер ажратиш. 4. Тижорат банки томонидан лойиҳага имтиёзли кредит ажратиш. 5. Корхонани ишга тушириш. 2017 йил 1-чорак 2017 йил 2-чорак 2017 йил декабрь 2,0 млн долл. Ташаббускорлар ўз маблағлари ва банк кредити Туман ва шаҳар ҳокимлари қарорлари «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, Асака банк, Санитария-эпидемиология маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жами: 118,0 млн доллар 2,5 млрд сўм х х II. Қурилиш ва ободонлаштириш масалалари 8. Республика ҳудудидаги моддий-маданий мерос объектларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиш ва қайта таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш. 1. Республика ҳудудидаги моддий-маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганиб чиқиш. 2. Мўйноқ туманида жойлашган Ҳаким ота Сулаймон Боқирғоний ва Бурахон ота мақбаралари (зиёратгоҳи) таъмирлаш ва Миздакхон комплексидаги Назлумхан Сулув, Шамун Набий мақбараларини ва Ахимбет бахши қабрини ободонлаштириш ҳамда мақбара қуриш. 3. Мўйноқ туманида жойлашган Ҳаким ота Сулаймон Боқирғоний ва Бурахон ота мақбаралари (зиёратгоҳи)ни қайтадан қуриш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва зиёратгоҳ йўлидаги «Равшан» каналига пиёдалар кўпригини қуриш. Бир ой ичида 2017 йил 2-чорак 2017 йил июнь 1,2 млрд сўм 250,0 млн сўм Маданий мерос объектлари учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган капитал маблағлар Инвестиция дастури доирасида Манзилли рўйхат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита 9. Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Хўжайли туманида маданий истироҳат боғ(парк)ларини ташкил этиш. 1. Лойиҳа ташаббускорини аниқлаш ва лойиҳа амалга оширилишининг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш, ускуна турлари ва етказиб берувчиларни аниқлаш. 3. Лойиҳани молиялаш манбаларини аниқлаш, шу жумладан,ҳукумат кафолатисиз жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ўрнатилган тартибда молиялаш масаласини кўриб чиқиш. 4. Лойиҳа ишга туширилишини таъминлаш. 2017 йил февраль 2017 йил март 2017 йил март 2017 йил октябрь 4,4 млрд сўм Лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағи 400 млн сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, банк кредити ҳисобидан 4,0 млрд сўм Нукус шаҳри ва Хужайли тумани ҳокимлари қарорлари Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзмиллийбанк», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 10. Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ва суғориладиган ерларини келажакда доимий равишда кафолатли сув билан таъминлаш чораларини кўриш. 1. Қорақалпоғистон Республикасида 3,6 млрд куб.метр ҳажмдаги «Шўрбулоқ» сув омборини қуриш масаласини ўрганиб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2017 йил ноябрь 3,5 млрд сўм Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган капитал маблағлари Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «ЎзГИП» лойиҳа институти 11. Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Чимбой, Хўжайли ва Элликқалъа туманлари марказларида 150 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги 4 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари қуриш. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари талаб этилаётган ҳудудларни аниқлаш ва келгуси йилларнинг Инвестиция дастурига таклиф киритиш. 2018-2019 йилларда 15,0 млрд сўм Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Жамғарманинг ҳомийлик кенгаши баёни Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси 12. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой, Кегейли, Қораузак, Нукус, Хўжайли, Шуманай, Қанликўл, Қўнғирот, Амударё, Элликқалъа, ва Тўрткўл туманларидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 11 та ёпиқ сув ҳавзаларини янгидан қуриш. Қўшимча болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари талаб этилаётган ҳудудларни аниқлаш ҳамда келгуси йилларнинг манзилли дастурига таклиф киритиш. 2017 — 2021 йилларда 35,2 млрд сўм Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Жамғарманинг ҳомийлик кенгаши баёни Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси 13. 2017 — 2021 йилларда Нукус шаҳар ва барча туманларда146 та ҳамда Шуманай туманидаги 9-сонли мактабнинг эски биносини таъмирлаш йўли билан мактабгача таълим муассасасига айлантириш, Қўнғирот туманидаги 8 ва 24-сонли, Кегейли туманидаги 4-сонли ҳамда Хўжайли туманидаги 12-сонли мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш юзасидан «Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган давлат дастури» лойиҳасига тегишли ўзгартириш киритиш. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан «Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган давлат дастури» доирасида таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 2017 — 2019 йилларда 139,8 млрд сўм Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Республика бюджети маблағлари Инвестиция дастури доирасида Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Жами: 199,3 млрд сўм х х III. Қишлоқ хўжалиги масалалари 14. Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2017 йилда 10 минг гектар, 2018 йилда яна 10 минг гектар жами 20 минг гектар майдонда беда уруғчилиги йўналишидаги фермер хўжаликларини ташкил қилиш. Беда уруғини экспорт қилишни йўлга қўйиш. 1. Ажратилган майдонларда беда уруғчилиги билан шуғулланадиган фермер хўжаликларини ташкил этиш. 2. Ушбу ҳудудларга 20 минг гектарга етадиган беда уруғларини четдан олиб келиш ва фермер хўжаликларига тарқатиш. 3. 2017 йилда экилган 10 минг гектар майдонда етиштирилган беда уруғи экспортини ташкиллаштириш. 2017 йил 1-чорак 2017-2018 йиллар 1-чорак 2017 йил август ойидан бошлаб 3 млрд сўм Фермер хўжалиги ўз маблағлари ва банк кредити маблағлари Туман ҳокимлари қарорлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Агробанк, «Ўзтадбиркорэкспорт»АЖ 15. Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида беда уруғчилиги ва унинг агротехникаси бўйича махсус бўлим ташкил қилиш. Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали таркибида беда уруғчилиги ва унинг агротехникаси бўйича махсус бўлим ташкил қилиш масалаларини ўрганиб чиқиш,унинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бир ой муддатда 500 млн сўм «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК маблағлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буйруғи Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 16. Қорақалпоғистон Республика�ида шоличилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини тиклаш, селекция ва уруғчилик ишларини тизимли йўлга қўй���ш. 1. Шоличилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини тиклаш масалаларини ўрганиб чиқиш ва моддий-техника базаси ва штатлар жадвали бўйича таклиф тайёрлаш. Филиални керакли лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш; қишлоқ хўжалиги машиналари ва агрегатлари билан таъминлаш; қишлоқ хўжалиги техникалари ва махсус комбайнлар билан таъминлаш. 2. Алоҳида ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил этиш. 3. Шоличиликда энг етакчи бўлган давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган юқори репродукцияли шоли уруғини четдан олиб келиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2017 йил 1-чорак 2017 йил 1-чорак 2017 йил 1-чорак 2017 йил 1-чорак 2017 йил 1-чорак 117 млн сўм 375 млн сўм 610 млн сўм «Ўздонмаҳсулотлари»АК маблағлари Вазирлар Маҳкамаси баёни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулотлари» АК 17. Мўйноқ, Қўнғирот, Кегейли ва Чимбой туманларида 10 та қорамолчилик ширкат хўжаликларини чорвачилик фермер хўжаликларига айлантириш. 1. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур ширкат хўжаликларининг мулкларини хатловдан ўтказиш. 2. Хатловдан ўтказилган мулкларни баҳолаш ва кимошди савдосига эълон бериш. 3. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш ва тендер танловини ўтказиш. 4. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли қарорлар қабул қилиш. 1 ой муддатда 2 ой муддатда 3 ой муддатда 8,0 млрд сўм Фермер хўжалиги маблағлари ва банк кредити маблағлари Вазирлар Маҳкамаси баёни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимлари қарори Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Халқ банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман ҳокимликлари 18. Қонликўл, Қўнғирот, Кегейли ва Чимбой туманларини чорвачиликка ихтисослашган туманларга айлантириш. (Қонликўл туманида экилаётган 3800 гектар пахта майдонини қисқартириш). 1. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур туманларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқиш. Бунда, биринчи навбатда, мазкур туманларда чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган барча инфратузилма, яъни, зооветеринария хизмати кўрсатиш, сигирларни сунъий уруғлантириш, омухта ем шохобчалари ва энг замонавий қушхоналар ташкил этишни эътиборга олиш. 2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур туманларда чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган барча инфратузилмаларни ташкил этиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 1 ой муддатда 1 ой муддатда - - Вазирлар Маҳкамаси баёни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича Бош давлат инспекцияси, «Ўзпахтасаноати» АЖ 19. Кегейли туманида наслли буқаларнинг музлатилган уруғини ишлаб чиқарадиган янги линияни ишга тушириш. Наслчилик ишларини ривожлантириш ва қорамоллар зотини яхшилаш мақсадида Кегейли туманида наслли буқаларнинг музлатилган уруғини ишлаб чиқарадиган янги линияни ишга тушириш учун «Ўзнаслчилик» корхонаси билан ҳамкорликда Европадан энг замонавий ускуналарни олиб келиб, уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2017 йил давомида 2,0 млрд сўм «Ўзнаслчилик» корхонаси ўз маблағи ва Халқ банки кредити «Чорвачиликда насл хизмат» уюшмаси қарори Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Чорвачиликда насл хизмат» уюшмаси, Халқ банки 20. Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Қораўзак, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларидаги қоракўлчиликка ихтисослашган 11 та ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш. 1. Тегишли вазирлик ва ид�ралар билан ҳамкорликда мазкур ширкат хўжаликларининг мулкларини хатловдан ўтказиш. 2. Хатловдан ўтказилган мулкларни баҳолаш ва кимошди савдосига чиқариш. 3. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш ва тендер танловини ўтказиш. 4. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли қарорлар қабул қилиш. 1 ой муддатда 2 ой муддатда 15,0 млрд сўм Фермер хўжалиги маблағлари ва банк кредити маблағлари Вазирлар Маҳкамаси баёни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Халқ банки, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 21. Қонликўл, Қўнғирот, Кегайли, Тўрткўл, Элликқалъа ва Чимбой туманларини чорвачиликка ихтисослашган туманларга айлантириш, жумладан эчкичилик, туячилик, қорамолчилик, қўйчилик йўналишларини ривожлантиришни 5 йил давомида босқичма-босқич амалга ошириш. 1. Ташкил этиладиган фермер хўжаликларига 10,0 минг бош наслли эчки ва 5,0 минг бош туяни олиб келиш учун талаб этиладиган имтиёзли (6 фоизли) кредит маблағларини ажратиш: 2017 йил 1300 бош, шундан 800 бош жун, 500 бош сут йўналишидаги зотли эчкиларни, 600 бош туя олиб келиш; 2018 йил 2000 бош, шундан 1000 бош жун, 1000 бош сут йўналишидаги зотли эчкиларни, 800 бош туя олиб келиш; 2019 йил 2100 бош, шундан 1000 бош жун, 1100 бош сут йўналишидаги зотли эчкиларни, 1000 бош туя олиб келиш; 2020 йил 2300 бош, шундан 1200 бош жун, 1100 бош сут йўналишидаги зотли эчкиларни, 1100 бош туя олиб келиш; 2021 йил 2300 бош, шундан 1000 бош жун, 1300 бош сут йўналишидаги зотли эчкиларни, 1500 бош туя олиб келиш. 2. Четдан олиб келинадиган наслли чорва моллари учун талаб этиладиган конвертация масаласини ҳал қилиш. 2017 — 2021 йилларда 50,0 млрд сўм Фермер хўжалиги маблағлари ва банк кредит маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 22. Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларида куркачиликни ривожлантириш бўйича камида 200 тадан курка боқадиган оилавий деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва улар томонидан 50 — 100 бошдан курка боқишни йўлга қўйиш. 1. Курка боқадиган оилавий деҳқон хўжаликларини аниқлаш. 2. Тошкент вилоятидан (Ангрен шаҳри, Оҳонгарон тумани) курка тухумини олиб келиб, инкубатордан чиқариш орқали аҳоли ва хўжаликларга банк томонидан ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобига курка жўжасини сотиш. 3. Оилавий деҳқон хўжаликларига имтиёзли 6 фоизли кредит маблағларини ажратиш. 1 ой муддатда 2017 — 2021 йиллар - Деҳқон хўжалиги ўз маблағлари ва банк кредити маблағлари Дастур доирасида Ўзсаноатқурилишбанк, Давлат рақобат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 23. Тахтакўпир, Шуманай ва Хўжайли туманларида паррандачиликни ривожлантиришни йўлга қўйиш. 1. Ҳар бир хонадонда 200 бошдан, жами 3-4 млн бош парранда боқишни йўлга қўйиш бўйича оилавий деҳқон хўжаликларини аниқлаш. 2. Парранда жўжаларини етказиб берувчи корхоналар топиш ва шартномалар тузиш. 3. Оилавий деҳқон хўжаликларига имтиёзли 6 фоизли кредит маблағларини ажратиш. 1 ой муддатда 2017 — 2021 йиллар 1,5 млрд сўм Оилавий деҳқон хўжалиги ўз маблағлари ва банк кредити маблағлари Дастур доирасида Ўзсаноатқурилишбанк, Давлат рақобат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 24. Қораўзак туманининг «А. Дустназаров» ва «Қоракўл» ҳудудларидаги 1524,6 гектар, «Маданият» ҳудудидаги 5970 гектар, Тахтакўпир тумани «Ўзбекистон» ҳудудидаги 569 га, жами 94 та фермер хўжалигининг 8063,6 гектар ер майдонларида сув таъминоти муаммосини яхшилаш чораларини кўриш. 1. Қораўзак ва Тахтакўпир туманларидаги «Кўйбоқ арна» (4м3/с ли) каналининг 18 км. қисмини ва «Мархаузак» (12м3/с ли) каналининг 25 км. қисмини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича таклиф тайёрлаш. 2. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасида ҳимоя қилиб, келгуси йиллар инвестиция дастурига киритиш. 2017 йил март 2017 — 2019 йиллар 4,0 млрд сўм Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган капитал маблағлари Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «ЎзГИП» лойиҳа институти Жами: 83,2 млрсўм х х IV. Транспорт-коммуникация тармоқларини ривожлантириш масалалари 25. Қишлоқ жойларда йўл-транспорт тармоқларини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида, маҳаллий ҳокимликлар тассаруфидаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш ишларини босқичма босқич дастурга киритиш. 1. Ички йўлларнинг ҳаракат жадаллиги ва категориясини инобатга олган ҳолда, техник ҳолатини ўрганиш натижалари асосида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2. Ўрганиш натижалари асосида жами 68 км. ички автомобиль йўллари қисмини 2017-2018 йилга капитал таъмирлаш ишларини дастурига киритиш. 2017 йил март 2017-2018 йиллар 11,5 млрд сўм Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Молия вазирлиги 26. Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли хонадонларига мунтазам равишда суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш мақсадида Тўрткўл тумани ва Элликқалъа тумани ҳудудий чегараларига қуввати 1000 дона маиший газ баллонлар сақлаш ва тарқатиш сервис марказини қуриш. Нукус шаҳрида жойлашган газ тўлдириш станциясини реконструкция қилиш. 1. Белгиланган тартибда ер ажратиш. 2. Тўрткўл ва Эликқалъа туманлари ҳудудий чегараларига қуввати 1000 дона маиший газ баллонлар сақлаш ва тарқатиш сервис марказини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маблағ ажратилишини таъминлаш. 4. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш: 4.1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш; 4.2. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маблағ ажратилишини таъминлаш; 4.3. Қурилиш ва жиҳозлашишларини якунлаш. 2017 йил февраль 2017 йил март 2017 йил сентябрь 2017 йил 1 февраль 2017 йил 1 март 2017 йил 1 октябрь 800,0 млн сўм 1,5 млрд сўм «Ўзтрансгаз» АК ўз маблағлари Тўрткўл туман ҳокими қарори «Ўзтрансгаз» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 27. Аҳолига ва ижтимоий муассасаларга сифатли кўмир маҳсулотини етказиб бериш, кўмир таннархини ва харид қийматини пасайтириш чораларини кўриш ҳамда нархларнинг ошиб кетишини бартараф этиш. 1. Аҳолига ва ижтимоий муассасаларга сифатли кўмир маҳсулотини етказиб бериш. 2. Кўмир ишлаб чиқариш ва уни сотишнинг умумий харажатларини қисқартириш орқали харид қийматини 146 400 сўмдан 126 400 сўмгача пасайтириш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, истисно тариқасида, «Ўзбеккўмир» АЖ ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур кўмир маҳсулотини ташиш прейскурантидан 50% чегирма беришини назарда тутиш. 3. Нархларнинг ошиб кетишини бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 2017 йил давомида 2017 йил январь 2017йил январь - - Вазирлар Маҳкамаси баёни «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жами: 13,8 млрд сўм х х V. Маънавий-маърифий соҳаларда амалга ошири�иши лозим бўлга� масалалар 28. Қорақалпоқ халқ шоири Бердақ Ғарғабай ўғли таваллудининг 190 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (1827 й — 1900 й). 1. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Қорақалпоқ халқ шоири Бердақ Ғарғабай ўғли таваллудининг 190 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Нукус шаҳри Бердақ номидаги эски кинотеатр биносини қайта реконструкция қилиш орқали 1000 ўринли «Кино-концерт зали»га айлантириш. 3. Чимбой тумани ҳудудидаги муқаддас қадамжолардан бири бўлган «Қорақум ийшан» қабристонидаги Бердақ мақбарасини қайта таъмирлаш. 2017 йил февраль 2017 йил март 2017 йил июнь 5,0 млрд сўм 0,2 млрд сўм Инвестиция дастури доирасида Маданий мерос объектлари учун ажратилган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси фармойиши Инвестиция дастурига киритиш Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги 29. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири И. Юсупов ижодиёти мактабини ташкил этиш. 1. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири И. Юсуповнинг номини абадийлаштириш мақсадида, 2018 йилда Нукус шаҳри А.Утепов кўчасида 315 ўқувчи ўринли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш. 2. Шоир ижодидан Ватанни севиш, миллий қадриятларимизни авайлаб асраш каби таълим-тарбияга оид шеърларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятига мос равишда танлаб олиш бўйича таклифлар асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Умумтаълим мактабларида қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқув дастурларига шоир ижоди бўйича мавзулар киритиш ҳамда мактаб кутубхоналари ва ахборот-ресурс марказлари китоб фондини И. Юсуповнинг асарлари билан бойитиш. 4. Шоирнинг шеърий тўпламларини аниқлаш ва мактаб кутубхонаси фонди учун лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар асосида нашр қилиш. 2017 йил февраль 2017 йил давомида - 180 млн сўм - Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджети маблағлари Вазирлар Маҳкамаси баёни Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 30. Қорақалпоғистон Республикасида етишиб чиққан эл ардоғидаги, санъаткорлар ижодини ўрганиш, ёшларга ибрат намунаси сифатида таништириш ва уларнинг номларини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш. 1. Эл ардоғидаги, санъаткорлар ижодларини ўрганиш ҳамда илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказиш. 2. Қорақалпоғистон Республикасидан етишиб чиққан эл ардоғидаги шоирлар, ёзувчилар ва санъаткорлар учун Нукус шаҳрида хиёбон ташкил этиш. 2017 йил январь, ҳар йили 2017 йил давомида 0,5 млрд сўм Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 31. Қорақалпоғистон Республикаси таълим муассасаларини ўқув дарсликлари билан таъминлаш. 1. Умумтаълим мактаб ўқувчиларини 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб 2 — 9 синфлари учун «Қарақалпақтили» (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) дарслиги билан таъминлаш. 2017 йилда дарсликни яратиш, 2018 йилдан бошлаб нашр этиш 0,6 млрд сўм Бюджет ва Республика мақсадли китоб жамғармаси Вазирлар Маҳкамаси баёни Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 32. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари кутубхона фонди учун лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар асосида бадиий адабиётлар билан таъминлаш. Умумтаълим мактаблари кутубхона фондини лотин графикасидаги 15 номда 40,0 мингдан ортиқ дона қорақалпоқ тилидаги бадиий адабиётлар билан бойитиш. 2018 йил 0,3 млрд сўм Бюджет ва Республика мақсадли китоб жамғармаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 33. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими, шу жумладан, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш чораларини кўриш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси минтақасида мавжуд бой табиий ресурсларни, жумладан, биологик ва минерал хом ашё ресурслар бўйича Ўзбекистон Фанлар академиясида олиб борилаётган илмий изланишларни кучайтириш мақсадида, Академиянинг Ўсимлик моддалари кимёси, Биоорганик кимё ҳамда Умумий ва ноорганик кимё институтларининг илмий потенциалларини жалб этиб бориш. 2. Қорақалпоғистонда олиб бориладиган барча илмий ишларнинг минтақага оид бўлганлигини, хусусан, қорақалпоқ тили ва адабиётини, тарихини, минтақа археологиясини, Орол денгизи ва Оролбўйи минтақасининг, Устюрт текислигининг барча табиий ресурсларини, флора ва фаунасини илмий жиҳатдан ўрганиш муаммоларига оидлигини ҳисобга олиб, бўлим учун илмий тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш ва ушбу дастурни мақсадли молиялаштириш. 3. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими институтларининг Нукус шаҳридаги биноларини реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун уларни тегишли замонавий илмий ускуналар ва асбоблар билан таъминлаш бўйича таклифлар киритиш. 2017 йилдан бошлаб, доимий 2017 йил 1-чорак 2017 йил январь 2,0 млрд сўм 3,0 млрд сўм. Ўз ФА Қорақалпоғистон бўлими ва кўрсатилган илмий-тадқиқот институтларининг ўз грант маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси маблағлари Ўз ФА Ҳайъатининг қарори Ўзбекистон Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 34. Сулайман Боқирғоний ижоди намуналарини ўрганиш. Ҳаким ота Сулаймон Боқирғоний адабий меросини умумтаълим, олий ва ўрта махсус таълими ўқув дастурларига киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш. 2017 йил август - - Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги буйруғи Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси фанлар академияси 35. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг таклифига кўра И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейини жиҳозлаш ишларини тўлиқ якунлаш ва фойдаланишга топшириш. 1. И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи учун сотиб олиниши лозим бўлган жиҳоз ҳамда асбоб-ускуналарни мураккаблиги ҳамда замонавий технологияларга асосланганлиги ҳамда уларни ишончли харид қилиш заруриятини инобатга олиб бу борадаги шартномаларни истисно тариқасида Республика хом ашё биржасининг махсус электрон порталига эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларисиз тендер ҳамда танловларсиз (тўғридан-тўғри шартномага асосан) расмийлаштиришни ва олдиндан камида 50 фоиз пул маблағларини ўтказишни таъминлаш. 2017 йил 1-чорак 1,7 млрд сўм Маҳаллий бюджет маблағлари Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 декабрдаги 369-сон қарори асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жами: 14,2 млрд сўм х х VI. Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари 36. Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш сифатини янада ошириш, республикада оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш, жумладан, уларга хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар малакасини янада ошириш чораларини кўриш. 1. Даволаш-профилактика муассасаларини энг замонавий тиббий ускуналар, хусусан, 2 та компьютер томограф, 2 та маммограф, 5 та оператив лапараскоп, 4 та ЛОР-комбайн, 11 та ультартовуш аппаратлари ва бошқа ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш. 2. Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавр ва клиник ординатура битирувчилари билан узоқ қишлоқ врачлик пунктларида 3 — 5 йилгача ишлаб бериш мажбурияти бўйича улар билан меҳнат шартномаларини тузиш. 3. Қишлоқ врачлик пунктларига яқин жойларда ҚВП шифокорлари учун 11 та янгидан уй-жой қуриш. 4. Тиббиёт олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган марказлар ва илмий текшириш институтларида Қорақалпоғистон Республикасига мақсадли клиник ординатура квотасини ошириш. 5. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида бакалавриат «Фармация» таълим йўналишини очиш. «Фармация» факультетини ташкил этилиши муносабати билан Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида ташкилий ишларини, шу жумладан ўқув биноларини таъмирлаш, шунингдек ўқув-услубий ва лаборатор анжомлар билан жиҳозлашни амалга ошириш. 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалига, «Фармация» факультети ташкил этилиши муносабати билан қабул квоталарини қўшимча 70 тага ошириш. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида «Фармация» факультетини ўқитувчи-профессор мутахассислари билан таъминлаш. Штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришларни амалга ошириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказиш. 6. Республикадан ташқарида ишлаётган шифокорларни жалб этиш шунингдек, турар жойга муҳтож бўлган шифокорларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, Нукус шаҳри ва барча туманларда шифокорлар шаҳарчасини барпо этиш. 7. Қўнғирот тумани чекка ҳудудларида «Қорақалпоғистон», «Элобод», «Ёшлик» ОФЙда яшайдиган аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида, тез тиббий ёрдам шохобчаларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 8. Қорақалпоғистон Республикасига қўшимча 6 та реаномобиль тез тиббий ёрдам автотранспотрларини харид қилиш ва уларни ҳудудларнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, 3 та ҳудудга бириктириб бериш. 9. Барча туман (шаҳар)даги тез тиббий ёрдам автотранспортларини навигаторлар билан таъминлаш ва уларга тушган чақирувларни назорат қилиб бориш мақсадида, уларни прокуратура идораларига паралель боғлаб қўйиш тизимини яратиш. 10. Онкологик касалликларга чалинган беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида, Республика онкология диспансеридаги нур терапия учун қўлланадиган «АГАТ Р-1» ускунасининг гамма радиоактив изотопини алмаштириш ва таъмирлаш, ўсмага қарши дорилар билан таъминланиш даражасини яхшилаш. 11. Қорақалпоғистон Республикасидаги: барча ҳомиладор аёлларни ўз вақтида рўйхатга олиш, патронаж хизматини кучайтириш, скрининг текширишни ўтказиш ва поливитамин комплекслари билан тўлиқ таъминлаш; 5 ёшгача бўлган болаларнинг саломатлигини яхшилаш мақсадида бепул поливитаминлар билан таъминлаш; 70 ёшдан ошган қариялар соғлом турмуш кечириши учун «Калций Д-3» препарати билан уларни узлуксиз бепул таъминлаш. 12. Республика хирургия марказининг жарроҳ шифокорини кардиохирургия мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш ҳамда марказ учун янги бино барпо этиш. 2017-2018 йилларда 2018 йилдан бошлаб, доимий 2018 — 2022 йиллар 2018 йилдан бошлаб 2018-2019 йиллар 2017 йил август-сентябрь 2017 йил август-сентябрь 2017 йил 3-чорак 2017 йилдан бошлаб доимий 2017 йил 1-чорак 2017 йил январь 2017 йилдан бошлаб 2017-2018 йиллар давомида 2017 йил бошлаб 2017 йилдан бошлаб 2017-2018 йиллар 6,1 млн долл 1,1 млрд сўм 1,2 млрд сўм Лойиҳа смета ҳужжати асосида 170 минг долл 0,8 млрд сўм 0,7 млрд. сўм 0,7 млрд. сўм 4,3 минг долл 3,2 млрд. сўм 6,0 млрд. сўм Халқаро молиявий институтларнинг кредит ва грантлари ҳамда Бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика бюджети маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари Халқаро молиявий институтининг кредит маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари ЮНИСЕФ маблағлари Республика бюджет маблағлари Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 37. Қорақалпоғистон Республикаси кекса пенсия олувчиларнинг 25 фоизи контингентига бепул санаторияларга йўлланма беришни жорий этиш. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги пе�сия ёшидаги кексалар сонини аниқлаш ва ҳисоб-китоблар �сосида бепул санаторияларига йўлланма бериш ва йўлланма олмаганларга унинг ўрнига бир марталик пулини бериш масаласини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2017 йил февраль Касаба уюшмаси ва Меҳнат вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги 38. Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетидан кам таъминланган оилаларга нафақалар учун ажратиладиган маблағлар миқдорини 30 фоизга ва кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули миқдорини 450 минг сўмдан 800 минг сўмга ошириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган ижтимоий нафақа пуллари лимитини 2 баробарга кўпайтириш. 1. Мазкур масалани тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўрганиб чиқиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарида ҳимоя қилиш. 3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида келишилган таклиф киритиш. 2017 йил февраль Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари Вазирлар Маҳкамаси қарори Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Маҳалла»хайрия жамоат фонди 39. 2017 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасалари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун белгиланган ота-оналар тўловлари миқдорини 2 баробар камайтириш. 1. Мазкур масалани тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўрганиб чиқиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарида ҳимоя қилиш. 3. Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш. 2017 йил февраль Лойиҳа-смета ҳужжати асосида Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги 40. 2017 йилдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун бошқа ҳудудларга (бошқа ҳудудлардан) темир йўл ва ҳаво йўлларининг йўловчи чипталари нархларини Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тарифларнинг 50 фоизи миқдорида белгилаш. 1. Мазкур масалани тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўрганиб чиқиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарида ҳимоя қилиш. 3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2017 йил январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун Тошкент шаҳри ва барча вилоятларга маҳаллий йўналиш бўйича қатнов учун йўл ҳақи тўловлари 50 фоизга камайтириш бўйича тегишли таклиф киритиш. 4. Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган ҳолда чегирмалар берилиши натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш бўйича таклифлар киритиш. 2017 йил февраль Бир ой муддатда 2017 йил февраль - - Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллар» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 41. Умумтаълим мактабларида таълим олаётган кам таъминланган оилаларнинг ўқувчиларига бепул қишки кийим-бош тўпламларини бериш миқдорини икки бараварга ошириш. 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳасини тайёрлаш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарида ҳимоя қилиш. 3. Ҳукуматнинг тегишли баён лойиҳасини тайёрлаш. 2017 йил февраль 2017 йил март 4,7 млрд. сўм Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджет маблағлари Вазирлар Маҳкамаси баёни Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жами: 6,5 млн доллар 8,7 млрд сўм х х Республика бўйича жами: 124,5 млн доллар 321,7 млрд сўм х х шу жумладан Республика бюджети маблағлари 11 млрд сўм х х Маҳаллий бюджет маблағлари 20,7 млрд сўм х х тижорат банклари кредитлари 75,5 млрд сўм 102 млн доллар х х мақсадли жамғармалар маблағлари 144,3 млрд сўм х х тадбиркорларнинг ўз маблағлари 34,7 млрд сўм х х халқаро молия институтлари маблағлари 10,5 млн доллар х х бошқа маблағлар 35,5 млрд сўм 12 млн доллар х х

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарорига 2-ИЛОВА

Дастурда юкланган вазифа ва топшириқларни масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган муддатларда, тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, бажарилишини назорат қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича Республика ишчи гуруҳи

1. Раматов А.Ж. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари 2. Сариев Қ.Р. — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 3. Бекенов С.Х. — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари 4. Қўчқоров Ж.А. — Молия вазирининг биринчи ўринбосари 5. Иноятов У.И. — Халқ таълими вазири 6. Қосимов Р.С. — Олий ва ўрта махсус таълим вазири 7. Ахмедов Б.М. — Маданият ва спорт ишлари вазири 8. Хаджибаев А.М. — Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари 9. Хамраев Ш.Р. — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари 10. Ходжаев С.С. — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари 11. Тохтаев А.Р. — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 12. Мансуров М.Д. — «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси раиси 13. Дусмуратов М.М. — «Ўзфармсаноат» ДАК раиси 14. Махкамов И.Р. — «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори 15. Ахмедов М.А. — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси 16. лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамаси АТДнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бош мутахассиси, Республика Ишчи гуруҳи котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 17 январь,

15-сон

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

TARKIBI

Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholi turmush darajasini yanada yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar dasturi toʻgʻrisida

Qoraqalpogʻiston Respublikasini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, sanoat va qishloq xoʻjaligi sohalarining kelgusidagi istiqbollarini belgilash, fan-taʼlim, maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni yanada kuchaytirish, aholi salomatligi hamda turmush darajasini yanada yaxshilash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning Qoraqalpogʻiston Respublikasi saylovchilari bilan uchrashuvi davomida Saylovoldi dasturida qoʻyilgan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va aholi turmush darajasini yanada yaxshilash chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Dasturning asosiy moliyaviy manbasi etib quyidagilar belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjeti;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjeti;

Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari;

Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari;

Xoʻjalik birlashmalari oʻz mablagʻlari;

Tijorat banklari kreditlari;

Loyiha tashabbuskorlari mablagʻlari va boshqa mablagʻlar.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi yuqorida qayd etilgan mablagʻlarni oʻz muddatida va toʻliq moliyalashtirilishini taʼminlasin.

Mutasaddi vazirlik, idora, xoʻjalik birlashmalari va tijorat banklari rahbarlari Dasturda nazarda tutilgan loyiha va tadbirlarni oʻz muddatida amalga oshirilishi yuzasidan shaxsan masʼul ekanliklari toʻgʻrisida ogohlantirilsin.

3. Quyidagilar Dasturning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

iqtisodiy va ijtimoiy sohani keng rivojlantirish, hududlarning makroiqtisodiy koʻrsatkichlari barqarorligini taʼminlash, tuman, shahar hamda hududning mahalliy budjetlaridagi subvensiya ulushini qisqartirish va bartaraf etish;

kichik va xususiy tadbirkorlikni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash, ularning huquqlarini himoya qilish va erkinliklarining kafolatlarini taʼminlash, qulay ishbilarmonlik muhitini shakllantirish, yangi korxonalar, shu jumladan, kichik va xususiy tadbirkorlik yoʻnalishida korxonalar tashkil etish;

hududlarda va tarmoq korxonalarida sanoat ishlab chiqarishi, xizmat koʻrsatish loyihalarini hamkorlikda amalga oshirish uchun tijorat banklari kreditlari, chet el va mahalliy investitsiyalarni keng jalb etish hisobiga iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish;

qishloq xoʻjaligi sohasidagi islohotlarni yanada chuqurlashtirish, koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash, mazkur sohani industrlashgan tarmoqqa aylantirish maqsadida qishloq xoʻjaligining barcha turdagi mahsulotlarini qayta ishlashni tashkil qilish;

ishlab chiqarilgan mahsulotlar turini va hududiy sanoat mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish hisobiga hududlarning eksport salohiyatini oshirish, yangi turdagi mahsulotlarni oʻzlashtirish hamda ularning yangi bozorlarga eksport qilinishini taʼminlash;

qurilish, obodonlashtirish, yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmani yanada rivojlantirish hisobiga aholiga namunali hamda sifatli xizmat koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish;

yangi ish oʻrinlari yaratish va aholining turli qatlamlari bandligi masalalarini hal etish hisobiga inson manfaatlarini taʼminlash, ayniqsa qishloq joylarda aholining hayot darajasi va sifatini oshirish, yanada farovon hayot kechirishi uchun mustahkam zamin yaratish, ijtimoiy sohani rivojlantirish, ayniqsa onalik va bolalikni muhofaza qilish, maʼnaviy-maʼrifiy ishlar hamda yoshlar siyosati masalalarini izchil hal etish.

4. Dasturda yuklangan vazifa va topshiriqlarni masʼul vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan belgilangan muddatlarda, toʻliq ijro etilishini taʼminlash, bajarilishini nazorat qilish va ular faoliyatini muvofiqlashtirib borish boʻyicha respublika ishchi guruhi tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Respublika ishchi guruhi (A.J. Ramatov) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q.R. Sariyev) bilan birgalikda:

Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarning vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan belgilangan muddatlarda bajarilishini muvofiqlashtirib borsin;

tegishli vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va tijorat banklarini jalb etib, joyiga borgan holda Dasturda nazarda tutilgan koʻrsatkichlarga erishish boʻyicha barcha zaruriy choralarni koʻrsin;

har chorak yakunlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasida boʻlib oʻtadigan faollar yigʻilishlarida Dasturning topshiriqlari ijrosi alohida masala sifatida muhokama etib borilishini taʼminlasin;

zaruriyat boʻlganda, belgilangan tartibda Dasturdagi tadbirlar va loyihalarga oʻzgartirish hamda qoʻshimchalar kiritsin;

Dasturda belgilangan tadbirlar va loyihalarning amalga oshirilishi yuzasidan har oʻn besh kunda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziriga axborot berib borsin.

5. Vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va tijorat banklari rahbarlari:

bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda Dasturga kiritilgan loyihalarni amalga oshirish boʻyicha tarmoq jadvali tasdiqlanishini taʼminlasin;

Dasturdagi loyihalarni amalga oshirish uchun belgilangan tartibda yer uchastkalari ajratish, loyihalarni ishga tushirish yuzasidan zaruriy hujjatlarni ishlab chiqish, ekspertizadan oʻtkazish, qurilish-montaj ishlarini bajarish, zamonaviy texnologik asbob-uskunalar bilan butlash va ijtimoiy soha obyektlarini belgilangan muddatlarda foydalanishga topshirish choralarini koʻrsinlar;

Dasturda belgilangan tadbirlar va loyihalarning amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi tahliliy maʼlumotlarni har oyning 5-sanasiga qadar kunigacha Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsinlar.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi tegishli tashkilotlar bilan birgalikda Dastur doirasida Oʻzbekiston Respublikasining Respublika budjeti mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan loyihalarni kelgusi yillardagi Investitsiya dasturlariga belgilangan tartibda kiritib borilishini taʼminlasin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjet mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladigan loyihalarni har yili shakllantiriladigan respublika va mahalliy budjet xarajatlari qismida nazarda tutsin hamda belgilangan muddatlarda mablagʻlar ajratsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Mehnat vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat raqobat qoʻmitasi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Markaziy banki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, mutasaddi vazirliklar va idoralar bilan birgalikda avval ishlab chiqilgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini kompleks rivojlantirish dasturlarining 2017-2018-yillar qismini mazkur qaror bilan belgilangan topshiriqlardan kelib chiqib, ikki oy muddatda qayta ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kelishilgan taklif kiritsin.

9. “Oʻzbekenergo” AJ va “Oʻztransgaz” AK mahalliy hokimliklar bilan birgalikda Dastur doirasida investitsiya loyihalarini amalga oshiruvchi ishlab chiqarish korxonalarining tashqi kommunikatsiyalar tizimlariga ulanishini taʼminlasinlar.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Dasturdan kelib chiqadigan normativ-huquqiy hujjatlarning loyihalarini belgilangan tartibda kelishib olish hamda davlat boshqaruv organlari va Hukumatga kiritish tartibotidan oʻtkazish yuzasidan monitoring oʻrnatsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi Q.R. Sariyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 17-yanvardagi 15-son qaroriga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va aholi turmush darajasini yanada yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar

T /r Belgilangan istiqboldagi vazifalar Amalga oshiriladigan ishlar va tadbirlar Bajarish muddati Mablagʻ miqdori * Moliyalashtirish manbasi Amalga oshirish mexanizmi Masʼul ijrochilar I. Hududlarni kompleks rivojlantirish, sanoat tarmoqlarini modernizatsiya va diversifikatsiya qilish, chet el investitsiyalarni jalb etish masalalari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Taxtakoʻpir va Shumanay tumanlarini 2017-2018-yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasidan ishchi guruh tuzish va tayyorlangan dasturni tasdiqlash. 1. Taxtakoʻpir va Shumanay tumanlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasidan ishchi guruh tuzish. 2. Tayyorlangan dasturni tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda, Vazirlar Mahkamasining maxsus bayoni loyihasini tasdiqlashga kiritish. 2017-yil yanvar 2017-yil fevral Dastur asosida Dastur asosida Vazirlar Mahkamasi bayoni Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi tegishli vazirlik, idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 2. Nukus shahri hamda Toʻrtkoʻl, Xoʻjayli tumanlarida meva-sabzavotlarni yigʻish, saralash, quritish va qadoqlashga hamda boshqa yoʻnalishlarga moʻljallangan markazlarni tashkil etish, ularni zamonaviy jihozlar va uskunalar bilan taʼminlash. 1. Nukus shahri hamda Toʻrtkoʻl, Xoʻjayli tumanlarida meva-sabzavotlarni yigʻish, saqlash, quritish va qadoqlashga moʻljallangan markazlarni tashkil etish boʻyicha loyiha tashabbuskorlarini aniqlash. 2. Tegishli yer maydonlarini ajratish (mahalliy hokimlik qarori). 3. Loyihani moliyalashtirish manbalarini aniqlash, shu jumladan, xalqaro moliya tashkilotlari va chet el kredit liniyalari hisobidan oʻrnatilgan tartibda moliyalashtirish masalalarini koʻrib chiqish. 4. Loyihaning texnik-iqtisodiy asosini ishlab chiqish. 5. Loyiha amalga oshirilishining tarmoq jadvalini ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. 6. Loyiha moliyalashtirilishining ochilishi. 7. Markaz ishga tushirilishini taʼminlash. 2017-yil 2-chorak 2017-yil 2-chorak 2017-yil 2-chorak 2017-yil 3-chorak 2017-yil 4-chorak 2017-yil 4-chorak 2018-yil 3-chorak 16,0 mln doll Loyiha tashabbuskori mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari, xalqaro moliya tashkilotlari va chet el kredit liniyalari Nukus shahri va Toʻrtkoʻl, Xoʻjayli tumanlari hokimlari qarori “Oʻzbekoziqovqatxolding” XK, Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi, Markaziy bank, tijorat banklari 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasida yengil sanoat sohasidagi ishlarni amalga oshirish maqsadida har bir tumanda “Oʻzmilliybank” viloyatlardagi filiallarining biriktirish. Qoraqalpogʻiston Respublikasining shahar va tumanlarda kamida imtiyozli bank krediti asosida loyiha qiymati 5,0 mln. dollardan kam boʻlmagan kamida bittadan tekstil korxonalarini tashkil etish. 1. Oʻzmilliybankning Toshkent shahri va viloyatlardagi filiallari rahbarlarini har bir shahar va tumanga masʼul etib biriktirish. 2. Loyiha tashabbuskorini aniqlash va loyiha amalga oshirilishining tarmoq jadvalini ishlab chiqish. 3. Loyihaning texnik-iqtisodiy asosini (TIA) ishlab chiqish, uskuna turlari va yetkazib beruvchilarni aniqlash, hamda loyihani, shu jumladan import shartnomasini ekspertizadan oʻtkazish. 4. Loyihani moliyalash manbalarini aniqlash, shu jumladan, hukumat kafolatisiz jalb qilingan xorijiy kredit liniyalari hisobidan oʻrnatilgan tartibda moliyalash masalasini koʻrib chiqish. 5. Loyihani ishga tushirilishini taʼminlash. 2017-yil fevral 2017-yil fevral 2017-yil aprel 2017-yil 1-may 2018-yil davomida 50 — 100 mln doll. Loyiha tashabbuskorining oʻz mablagʻi, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari, bank krediti hisobidan “Oʻzmilliybank” raisi qarori Oʻzmilliybank, “Oʻzbekyengilsanoat” AJ, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi, TIA agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 4. Nukus tumanida 300 ming juft poyabzal, Ellikqalʼa tumanida ham 300 ming juft poyabzal va 500 ming dona charm-attorlik mahsulotlari, jumladan, sumkalar, oʻquvchilar portfellari ishlab chiqaradigan korxonalarini tashkil etish. 1. Loyiha tashabbuskorlarini topish, yer maydonlari ajratish. 2. Ishga tushirish boʻyicha loyiha rejalarini va tarmoq jadvallarini ishlab chiqish. 3. Tarmoq jadvallarini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 4. Imtiyozli kredit mablagʻlarini ajratish. 5. Ellikqalʼa tumanida 300 ming juft poyabzal, Nukus tumanida 300 ming juft poyabzal va 500 ming dona charm-attorlik mahsulotlari, jumladan, sumkalar, oʻquvchilar portfellari ishlab chiqaradigan korxonalarni ishga tushirish. 3 oy muddatda 2017-yil 3-chorak 2017-yil 3-chorak 2017-yil 4-chorak 1,5 mlrd. soʻm Tashabbuskorlar oʻz mablagʻlari va bank krediti Elliqqala, Nukus tumanlari hokimlari qarori “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi, “Asaka” bank, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 5. Moʻynoq tumanida 1 ta yirik poyabzal ishlab chiqarish loyihasini ishga tushirish. 1. Loyiha tashabbuskorini topish, yer maydonlari ajratish. 2. Ishga tushirish boʻyicha loyiha rejasini va tarmoq jadvalini ishlab chiqish. 3. Tarmoq jadvallarini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 4. Imtiyozli kredit mablagʻlarini ajratish. 5. Poyabzal ishlab chiqaradigan yirik korxonani ishga tushirish. Uch oy muddatda 2017-yil 3-chorak 2017-yil 3-chorak 2018-yil 1-chorak 1,0 mlrd soʻm Tashabbuskorlar oʻz mablagʻlari va bank krediti Moʻynoq tumani hokimi qarori “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi, “Asaka” bank, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 6. Qizilmiya oʻsimligi plantatsiyalarini koʻpaytirish, ildizni chuqur qayta ishlash va tayyor mahsulot sifatida chetga eksport qilishni tizimli yoʻlga qoʻyish. Qizilmiya oʻsimligini ilmiy oʻrganish va chuqur qayta ishlash texnologiyasini yaratish va yoʻlga qoʻyish maqsadida Qoraqalpoq davlat universitetida maxsus boʻlim ochish. 1. Qizilmiya oʻsimligi plantatsiyalarini koʻpaytirish, ildizni chuqur qayta ishlash va tayyor mahsulot sifatida chetga eksport qilishni tizimli yoʻlga qoʻyish maqsadida aniq hisob-kitoblar asosida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2. QQDU Tabiatshunoslik fakulteti tarkibida “Dorivor oʻsimliklar agroekologiyasi va introduksiyasi” kafedrasini tashkil etish. 2017-yil fevral 2017-yil mart - - Vazirlar Mahkamasi bayoni “Oʻzfarmsanoat” DAK, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 7. Qoraqalpogʻiston Respublikasida chorva mollarini soʻyishga ixtisoslashtirilgan va yuqori sifatli teri olish imkonini beruvchi 12 ta zamonaviy kompleksni ishga tushirish. 1. Loyiha tashabbuskorini aniqlash. 2. Loyihaning texnik-iqtisodiy asosini ishlab chiqish. 3. Korxona uchun yer ajratish. 4. Tijorat banki tomonidan loyihaga imtiyozli kredit ajratish. 5. Korxonani ishga tushirish. 2017-yil 1-chorak 2017-yil 2-chorak 2017-yil dekabr 2,0 mln doll. Tashabbuskorlar oʻz mablagʻlari va bank krediti Tuman va shahar hokimlari qarorlari “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi, Asaka bank, Sanitariya-epidemiologiya markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Jami: 118,0 mln dollar 2,5 mlrd soʻm x x II. Qurilish va obodonlashtirish masalalari 8. Respublika hududidagi moddiy-madaniy meros obyektlarning holatini oʻrganib chiqish va qayta taʼmirlash, obodonlashtirish ishlarini olib borish. 1. Respublika hududidagi moddiy-madaniy meros obyektlari holatini oʻrganib chiqish. 2. Moʻynoq tumanida joylashgan Hakim ota Sulaymon Boqirgʻoniy va Buraxon ota maqbaralari (ziyoratgohi) taʼmirlash va Mizdakxon kompleksidagi Nazlumxan Suluv, Shamun Nabiy maqbaralarini va Aximbet baxshi qabrini obodonlashtirish hamda maqbara qurish. 3. Moʻynoq tumanida joylashgan Hakim ota Sulaymon Boqirgʻoniy va Buraxon ota maqbaralari (ziyoratgohi)ni qaytadan qurish hamda hududini obodonlashtirish ishlarini olib borish va ziyoratgoh yoʻlidagi “Ravshan” kanaliga piyodalar koʻprigini qurish. Bir oy ichida 2017-yil 2-chorak 2017-yil iyun 1,2 mlrd soʻm 250,0 mln soʻm Madaniy meros obyektlari uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligiga ajratiladigan kapital mablagʻlar Investitsiya dasturi doirasida Manzilli roʻyxat Madaniyat va sport ishlari vazirligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita 9. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Nukus shahri va Xoʻjayli tumanida madaniy istirohat bogʻ(park)larini tashkil etish. 1. Loyiha tashabbuskorini aniqlash va loyiha amalga oshirilishining tarmoq jadvalini ishlab chiqish. 2. Loyihaning texnik-iqtisodiy asosini (TIA) ishlab chiqish, uskuna turlari va yetkazib beruvchilarni aniqlash. 3. Loyihani moliyalash manbalarini aniqlash, shu jumladan,hukumat kafolatisiz jalb qilingan xorijiy kredit liniyalari hisobidan oʻrnatilgan tartibda moliyalash masalasini koʻrib chiqish. 4. Loyiha ishga tushirilishini taʼminlash. 2017-yil fevral 2017-yil mart 2017-yil mart 2017-yil oktyabr 4,4 mlrd soʻm Loyiha tashabbuskorining oʻz mablagʻi 400 mln soʻm, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari, bank krediti hisobidan 4,0 mlrd soʻm Nukus shahri va Xujayli tumani hokimlari qarorlari Madaniyat va sport ishlari vazirligi, “Oʻzmilliybank”, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi aholisi va sugʻoriladigan yerlarini kelajakda doimiy ravishda kafolatli suv bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasida 3,6 mlrd kub.metr hajmdagi “Shoʻrbuloq” suv omborini qurish masalasini oʻrganib, loyihaning texnik-iqtisodiy asoslarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2017-yil noyabr 3,5 mlrd soʻm Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligiga ajratiladigan kapital mablagʻlari Investitsiya dasturi doirasida Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, “OʻzGIP” loyiha instituti 11. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Nukus shahri, Chimboy, Xoʻjayli va Ellikqalʼa tumanlari markazlarida 150 oʻquvchi oʻrniga moʻljallangan yangi 4 ta bolalar musiqa va sanʼat maktablari qurish. Bolalar musiqa va sanʼat maktablari talab etilayotgan hududlarni aniqlash va kelgusi yillarning Investitsiya dasturiga taklif kiritish. 2018-2019-yillarda 15,0 mlrd soʻm Oʻzbekiston Bolalar sportini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Jamgʻarmaning homiylik kengashi bayoni Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston Bolalar sportini rivojlantirish jamgʻarmasi 12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Chimboy, Kegeyli, Qorauzak, Nukus, Xoʻjayli, Shumanay, Qanlikoʻl, Qoʻngʻirot, Amudaryo, Ellikqalʼa, va Toʻrtkoʻl tumanlaridagi bolalar va oʻsmirlar sport maktablariga 11 ta yopiq suv havzalarini yangidan qurish. Qoʻshimcha bolalar va oʻsmirlar sport maktablari talab etilayotgan hududlarni aniqlash hamda kelgusi yillarning manzilli dasturiga taklif kiritish. 2017 — 2021-yillarda 35,2 mlrd soʻm Oʻzbekiston Bolalar sportini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Jamgʻarmaning homiylik kengashi bayoni Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston Bolalar sportini rivojlantirish jamgʻarmasi 13. 2017 — 2021-yillarda Nukus shahar va barcha tumanlarda146 ta hamda Shumanay tumanidagi 9-sonli maktabning eski binosini taʼmirlash yoʻli bilan maktabgacha taʼlim muassasasiga aylantirish, Qoʻngʻirot tumanidagi 8 va 24-sonli, Kegeyli tumanidagi 4-sonli hamda Xoʻjayli tumanidagi 12-sonli maktabgacha taʼlim muassasalarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash yuzasidan “Maktabgacha taʼlim tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha 2017 — 2021-yillarga moʻljallangan davlat dasturi” loyihasiga tegishli oʻzgartirish kiritish. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi, Moliya va Iqtisodiyot vazirliklari tomonidan “Maktabgacha taʼlim tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha 2017 — 2021-yillarga moʻljallangan davlat dasturi” doirasida taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. 2017 — 2019-yillarda 139,8 mlrd soʻm Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi hamda Respublika budjeti mablagʻlari Investitsiya dasturi doirasida Xalq taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi Jami: 199,3 mlrd soʻm x x III. Qishloq xoʻjaligi masalalari 14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi tumanlarida 2017-yilda 10 ming gektar, 2018-yilda yana 10 ming gektar jami 20 ming gektar maydonda beda urugʻchiligi yoʻnalishidagi fermer xoʻjaliklarini tashkil qilish. Beda urugʻini eksport qilishni yoʻlga qoʻyish. 1. Ajratilgan maydonlarda beda urugʻchiligi bilan shugʻullanadigan fermer xoʻjaliklarini tashkil etish. 2. Ushbu hududlarga 20 ming gektarga yetadigan beda urugʻlarini chetdan olib kelish va fermer xoʻjaliklariga tarqatish. 3. 2017-yilda ekilgan 10 ming gektar maydonda yetishtirilgan beda urugʻi eksportini tashkillashtirish. 2017-yil 1-chorak 2017-2018-yillar 1-chorak 2017-yil avgust oyidan boshlab 3 mlrd soʻm Fermer xoʻjaligi oʻz mablagʻlari va bank krediti mablagʻlari Tuman hokimlari qarorlari Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Agrobank, “Oʻztadbirkoreksport”AJ 15. Toshkent davlat agrar universitetining Nukus filialida beda urugʻchiligi va uning agrotexnikasi boʻyicha maxsus boʻlim tashkil qilish. Toshkent davlat agrar universitetining Nukus filiali tarkibida beda urugʻchiligi va uning agrotexnikasi boʻyicha maxsus boʻlim tashkil qilish masalalarini oʻrganib chiqish,uning natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. Bir oy muddatda 500 mln soʻm “Oʻzpaxtasanoateksport” XK mablagʻlari Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi buyrugʻi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 16. Qoraqalpogʻiston Respublika�ida sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tiklash, seleksiya va urugʻchilik ishlarini tizimli yoʻlga qoʻy���sh. 1. Sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tiklash masalalarini oʻrganib chiqish va moddiy-texnika bazasi va shtatlar jadvali boʻyicha taklif tayyorlash. Filialni kerakli laboratoriya jihozlari bilan taʼminlash; qishloq xoʻjaligi mashinalari va agregatlari bilan taʼminlash; qishloq xoʻjaligi texnikalari va maxsus kombaynlar bilan taʼminlash. 2. Alohida ixtisoslashgan urugʻchilik fermer xoʻjaliklarini tashkil etish. 3. Sholichilikda eng yetakchi boʻlgan davlatlardan Qoraqalpogʻiston Respublikasining tuproq-iqlim sharoitiga mos keladigan yuqori reproduksiyali sholi urugʻini chetdan olib kelish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2017-yil 1-chorak 2017-yil 1-chorak 2017-yil 1-chorak 2017-yil 1-chorak 2017-yil 1-chorak 117 mln soʻm 375 mln soʻm 610 mln soʻm “Oʻzdonmahsulotlari”AK mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi bayoni Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, “Oʻzdonmahsulotlari” AK 17. Moʻynoq, Qoʻngʻirot, Kegeyli va Chimboy tumanlarida 10 ta qoramolchilik shirkat xoʻjaliklarini chorvachilik fermer xoʻjaliklariga aylantirish. 1. Tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda mazkur shirkat xoʻjaliklarining mulklarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlovdan oʻtkazilgan mulklarni baholash va kimoshdi savdosiga eʼlon berish. 3. Loyiha tashabbuskorlarini aniqlash va tender tanlovini oʻtkazish. 4. Hujjatlarni rasmiylashtirish va tegishli qarorlar qabul qilish. 1 oy muddatda 2 oy muddatda 3 oy muddatda 8,0 mlrd soʻm Fermer xoʻjaligi mablagʻlari va bank krediti mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi bayoni, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va tuman hokimlari qarori Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat raqobat qoʻmitasi, Xalq bank, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tuman hokimliklari 18. Qonlikoʻl, Qoʻngʻirot, Kegeyli va Chimboy tumanlarini chorvachilikka ixtisoslashgan tumanlarga aylantirish. (Qonlikoʻl tumanida ekilayotgan 3800 gektar paxta maydonini qisqartirish). 1. Tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda mazkur tumanlarda chorvachilikni rivojlantirish boʻyicha aniq loyihalar ishlab chiqish. Bunda, birinchi navbatda, mazkur tumanlarda chorvachilikni rivojlantirish uchun talab etiladigan barcha infratuzilma, yaʼni, zooveterinariya xizmati koʻrsatish, sigirlarni sunʼiy urugʻlantirish, omuxta yem shoxobchalari va eng zamonaviy qushxonalar tashkil etishni eʼtiborga olish. 2. Tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda mazkur tumanlarda chorvachilikni rivojlantirish uchun talab etiladigan barcha infratuzilmalarni tashkil etish boʻyicha aniq hisob-kitoblar loyihasini ishlab chiqish. 3. Natijasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 1 oy muddatda 1 oy muddatda - - Vazirlar Mahkamasi bayoni Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat veterinariya bosh boshqarmasi, Chorvachilikda naslchilik ishlari boʻyicha Bosh davlat inspeksiyasi, “Oʻzpaxtasanoati” AJ 19. Kegeyli tumanida naslli buqalarning muzlatilgan urugʻini ishlab chiqaradigan yangi liniyani ishga tushirish. Naslchilik ishlarini rivojlantirish va qoramollar zotini yaxshilash maqsadida Kegeyli tumanida naslli buqalarning muzlatilgan urugʻini ishlab chiqaradigan yangi liniyani ishga tushirish uchun “Oʻznaslchilik” korxonasi bilan hamkorlikda Yevropadan eng zamonaviy uskunalarni olib kelib, urugʻ ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish. 2017-yil davomida 2,0 mlrd soʻm “Oʻznaslchilik” korxonasi oʻz mablagʻi va Xalq banki krediti “Chorvachilikda nasl xizmat” uyushmasi qarori Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, “Chorvachilikda nasl xizmat” uyushmasi, Xalq banki 20. Toʻrtkoʻl, Beruniy, Ellikqalʼa, Qoraoʻzak, Taxtakoʻpir va Qoʻngʻirot tumanlaridagi qorakoʻlchilikka ixtisoslashgan 11 ta shirkat xoʻjaligini fermer xoʻjaliklariga aylantirish. 1. Tegishli vazirlik va id�ralar bilan hamkorlikda mazkur shirkat xoʻjaliklarining mulklarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlovdan oʻtkazilgan mulklarni baholash va kimoshdi savdosiga chiqarish. 3. Loyiha tashabbuskorlarini aniqlash va tender tanlovini oʻtkazish. 4. Hujjatlarni rasmiylashtirish va tegishli qarorlar qabul qilish. 1 oy muddatda 2 oy muddatda 15,0 mlrd soʻm Fermer xoʻjaligi mablagʻlari va bank krediti mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi bayoni Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Davlat raqobat qoʻmitasi, Xalq banki, Davlat soliq qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 21. Qonlikoʻl, Qoʻngʻirot, Kegayli, Toʻrtkoʻl, Ellikqalʼa va Chimboy tumanlarini chorvachilikka ixtisoslashgan tumanlarga aylantirish, jumladan echkichilik, tuyachilik, qoramolchilik, qoʻychilik yoʻnalishlarini rivojlantirishni 5 yil davomida bosqichma-bosqich amalga oshirish. 1. Tashkil etiladigan fermer xoʻjaliklariga 10,0 ming bosh naslli echki va 5,0 ming bosh tuyani olib kelish uchun talab etiladigan imtiyozli (6 foizli) kredit mablagʻlarini ajratish: 2017-yil 1300 bosh, shundan 800 bosh jun, 500 bosh sut yoʻnalishidagi zotli echkilarni, 600 bosh tuya olib kelish; 2018-yil 2000 bosh, shundan 1000 bosh jun, 1000 bosh sut yoʻnalishidagi zotli echkilarni, 800 bosh tuya olib kelish; 2019-yil 2100 bosh, shundan 1000 bosh jun, 1100 bosh sut yoʻnalishidagi zotli echkilarni, 1000 bosh tuya olib kelish; 2020-yil 2300 bosh, shundan 1200 bosh jun, 1100 bosh sut yoʻnalishidagi zotli echkilarni, 1100 bosh tuya olib kelish; 2021-yil 2300 bosh, shundan 1000 bosh jun, 1300 bosh sut yoʻnalishidagi zotli echkilarni, 1500 bosh tuya olib kelish. 2. Chetdan olib kelinadigan naslli chorva mollari uchun talab etiladigan konvertatsiya masalasini hal qilish. 2017 — 2021-yillarda 50,0 mlrd soʻm Fermer xoʻjaligi mablagʻlari va bank kredit mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va tuman hokimlarining tegishli qarorlari Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Xalq banki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 22. Taxtakoʻpir, Qoraoʻzak va Chimboy tumanlarida kurkachilikni rivojlantirish boʻyicha kamida 200 tadan kurka boqadigan oilaviy dehqon xoʻjaliklarini tashkil etish va ular tomonidan 50 — 100 boshdan kurka boqishni yoʻlga qoʻyish. 1. Kurka boqadigan oilaviy dehqon xoʻjaliklarini aniqlash. 2. Toshkent viloyatidan (Angren shahri, Ohongaron tumani) kurka tuxumini olib kelib, inkubatordan chiqarish orqali aholi va xoʻjaliklarga bank tomonidan ajratiladigan kredit mablagʻlari hisobiga kurka joʻjasini sotish. 3. Oilaviy dehqon xoʻjaliklariga imtiyozli 6 foizli kredit mablagʻlarini ajratish. 1 oy muddatda 2017 — 2021-yillar - Dehqon xoʻjaligi oʻz mablagʻlari va bank krediti mablagʻlari Dastur doirasida Oʻzsanoatqurilishbank, Davlat raqobat qoʻmitasi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi 23. Taxtakoʻpir, Shumanay va Xoʻjayli tumanlarida parrandachilikni rivojlantirishni yoʻlga qoʻyish. 1. Har bir xonadonda 200 boshdan, jami 3-4 mln bosh parranda boqishni yoʻlga qoʻyish boʻyicha oilaviy dehqon xoʻjaliklarini aniqlash. 2. Parranda joʻjalarini yetkazib beruvchi korxonalar topish va shartnomalar tuzish. 3. Oilaviy dehqon xoʻjaliklariga imtiyozli 6 foizli kredit mablagʻlarini ajratish. 1 oy muddatda 2017 — 2021-yillar 1,5 mlrd soʻm Oilaviy dehqon xoʻjaligi oʻz mablagʻlari va bank krediti mablagʻlari Dastur doirasida Oʻzsanoatqurilishbank, Davlat raqobat qoʻmitasi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi 24. Qoraoʻzak tumanining “A. Dustnazarov” va “Qorakoʻl” hududlaridagi 1524,6 gektar, “Madaniyat” hududidagi 5970 gektar, Taxtakoʻpir tumani “Oʻzbekiston” hududidagi 569 ga, jami 94 ta fermer xoʻjaligining 8063,6 gektar yer maydonlarida suv taʼminoti muammosini yaxshilash choralarini koʻrish. 1. Qoraoʻzak va Taxtakoʻpir tumanlaridagi “Koʻyboq arna” (4m3/s li) kanalining 18 km. qismini va “Marxauzak” (12m3/s li) kanalining 25 km. qismini taʼmirlash va rekonstruksiya qilish boʻyicha taklif tayyorlash. 2. Takliflarni Vazirlar Mahkamasida himoya qilib, kelgusi yillar investitsiya dasturiga kiritish. 2017-yil mart 2017 — 2019-yillar 4,0 mlrd soʻm Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligiga ajratiladigan kapital mablagʻlari Investitsiya dasturi doirasida Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, “OʻzGIP” loyiha instituti Jami: 83,2 mlrsoʻm x x IV. Transport-kommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish masalalari 25. Qishloq joylarda yoʻl-transport tarmoqlarini rivojlantirish va qishloq aholisiga qulayliklar yaratish maqsadida, mahalliy hokimliklar tassarufidagi avtomobil yoʻllarini kapital taʼmirlash ishlarini bosqichma bosqich dasturga kiritish. 1. Ichki yoʻllarning harakat jadalligi va kategoriyasini inobatga olgan holda, texnik holatini oʻrganish natijalari asosida obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2. Oʻrganish natijalari asosida jami 68 km. ichki avtomobil yoʻllari qismini 2017-2018-yilga kapital taʼmirlash ishlarini dasturiga kiritish. 2017-yil mart 2017-2018-yillar 11,5 mlrd soʻm Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi qarori Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Moliya vazirligi 26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi aholi xonadonlariga muntazam ravishda suyultirilgan gaz yetkazib berishni taʼminlash maqsadida Toʻrtkoʻl tumani va Ellikqalʼa tumani hududiy chegaralariga quvvati 1000 dona maishiy gaz ballonlar saqlash va tarqatish servis markazini qurish. Nukus shahrida joylashgan gaz toʻldirish stansiyasini rekonstruksiya qilish. 1. Belgilangan tartibda yer ajratish. 2. Toʻrtkoʻl va Elikqalʼa tumanlari hududiy chegaralariga quvvati 1000 dona maishiy gaz ballonlar saqlash va tarqatish servis markazini qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 3. Loyiha-smeta hujjatlari asosida mablagʻ ajratilishini taʼminlash. 4. Qurilish va jihozlash ishlarini yakunlash: 4.1. Loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash; 4.2. Loyiha-smeta hujjatlari asosida mablagʻ ajratilishini taʼminlash; 4.3. Qurilish va jihozlashishlarini yakunlash. 2017-yil fevral 2017-yil mart 2017-yil sentyabr 2017-yil 1-fevral 2017-yil 1-mart 2017-yil 1-oktabr 800,0 mln soʻm 1,5 mlrd soʻm “Oʻztransgaz” AK oʻz mablagʻlari Toʻrtkoʻl tuman hokimi qarori “Oʻztransgaz” AK, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 27. Aholiga va ijtimoiy muassasalarga sifatli koʻmir mahsulotini yetkazib berish, koʻmir tannarxini va xarid qiymatini pasaytirish choralarini koʻrish hamda narxlarning oshib ketishini bartaraf etish. 1. Aholiga va ijtimoiy muassasalarga sifatli koʻmir mahsulotini yetkazib berish. 2. Koʻmir ishlab chiqarish va uni sotishning umumiy xarajatlarini qisqartirish orqali xarid qiymatini 146 400 soʻmdan 126 400 soʻmgacha pasaytirish “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, istisno tariqasida, “Oʻzbekkoʻmir” AJ va aholi ehtiyoji uchun zarur koʻmir mahsulotini tashish preyskurantidan 50% chegirma berishini nazarda tutish. 3. Narxlarning oshib ketishini bartaraf etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. 2017-yil davomida 2017-yil yanvar 2017yil yanvar - - Vazirlar Mahkamasi bayoni “Oʻzbekkoʻmir” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Jami: 13,8 mlrd soʻm x x V. Maʼnaviy-maʼrifiy sohalarda amalga oshiri�ishi lozim boʻlga� masalalar 28. Qoraqalpoq xalq shoiri Berdaq Gʻargʻabay oʻgʻli tavalludining 190 yilligiga bagʻishlangan tadbirlarni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish (1827 y — 1900 y). 1. Tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda Qoraqalpoq xalq shoiri Berdaq Gʻargʻabay oʻgʻli tavalludini�g 190 yilligiga bagʻishlangan tadbirlarni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Nukus shahri Berdaq nomidagi eski kinoteatr binosini qayta rekonstruksiya qilish orqali 1000 oʻrinli “Kino-konsert zali”ga aylantirish. 3. Chimboy tumani hududidagi muqaddas qadamjolardan biri boʻlgan “Qoraqum iyshan” qabristonidagi Berdaq maqbarasini qayta taʼmirlash. 2017-yil fevral 2017-yil mart 2017-yil iyun 5,0 mlrd soʻm 0,2 mlrd soʻm Investitsiya dasturi doirasida Madaniy meros obyektlari uchun ajratilgan mablagʻlar Vazirlar Mahkamasi farmoyishi Investitsiya dasturiga kiritish Madaniyat va sport ishlari vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi Iqtisodiyot vazirligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi, Moliya vazirligi 29. Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston Respublikasi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq shoiri I. Yusupov ijodiyoti maktabini tashkil etish. 1. Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston Respublikasi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq shoiri I. Yusupovning nomini abadiylashtirish maqsadida, 2018-yilda Nukus shahri A.Utepov koʻchasida 315 oʻquvchi oʻrinli ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabini tashkil etish boʻyicha taklif kiritish. 2. Shoir ijodidan Vatanni sevish, milliy qadriyatlarimizni avaylab asrash kabi taʼlim-tarbiyaga oid sheʼrlarini oʻquvchilarning yosh xususiyatiga mos ravishda tanlab olish boʻyicha takliflar asosida oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 3. Umumtaʼlim maktablarida qoraqalpoq tili va adabiyoti fani oʻquv dasturlariga shoir ijodi boʻyicha mavzular kiritish hamda maktab kutubxonalari va axborot-resurs markazlari kitob fondini I. Yusupovning asarlari bilan boyitish. 4. Shoirning sheʼriy toʻplamlarini aniqlash va maktab kutubxonasi fondi uchun lotin yozuviga asoslangan qoraqalpoq alifbosiga kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar asosida nashr qilish. 2017-yil fevral 2017-yil davomida - 180 mln soʻm - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjeti mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi bayoni Xalq taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 30. Qoraqalpogʻiston Respublikasida yetishib chiqqan el ardogʻidagi, sanʼatkorlar ijodini oʻrganish, yoshlarga ibrat namunasi sifatida tanishtirish va ularning nomlarini abadiylashtirish ishlarini tashkil etish. 1. El ardogʻidagi, sanʼatkorlar ijodlarini oʻrganish hamda ilmiy-amaliy anjumanlar, davra suhbatlari oʻtkazish. 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasidan yetishib chiqqan el ardogʻidagi shoirlar, yozuvchilar va sanʼatkorlar uchun Nukus shahrida xiyobon tashkil etish. 2017-yil yanvar, har yili 2017-yil davomida 0,5 mlrd soʻm Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi qarori Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Madaniyat va sport ishlari vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vaz�rlar Kengashi 31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi taʼlim muassasalarini oʻquv darsliklari bilan taʼminlash. 1. Umumtaʼlim maktab oʻquvchilarini 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab 2 — 9 sinflari uchun “Qaraqalpaqtili” (taʼlim boshqa tillarda olib boriladigan maktablar uchun) darsligi bilan taʼminlash. 2017-yilda darslikni yaratish, 2018-yildan boshlab nashr etish 0,6 mlrd soʻm Budjet va Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi Vazirlar Mahkamasi bayoni Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 32. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tizimidagi umumtaʼlim maktablari kutubxona fondi uchun lotin yozuviga asoslangan qoraqalpoq alifbosiga kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar asosida badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash. Umumtaʼlim maktablari kutubxona fondini lotin grafikasidagi 15 nomda 40,0 mingdan ortiq dona qoraqalpoq tilidagi badiiy adabiyotlar bilan boyitish. 2018-yil 0,3 mlrd soʻm Budjet va Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi Moliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi 33. Oʻzbekiston Fanlar akademiyasining Qoraqalpogʻiston boʻlimi, shu jumladan, Qoraqalpoq tabiiy fanlar ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini yanada rivojlantirish choralarini koʻrish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi mintaqasida mavjud boy tabiiy resurslarni, jumladan, biologik va mineral xomashyo resurslar boʻyicha Oʻzbekiston Fanlar akademiyasida olib borilayotgan ilmiy izlanishlarni kuchaytirish maqsadida, Akademiyaning Oʻsimlik moddalari kimyosi, Bioorganik kimyo hamda Umumiy va noorganik kimyo institutlarining ilmiy potensiallarini jalb etib borish. 2. Qoraqalpogʻistonda olib boriladigan barcha ilmiy ishlarning mintaqaga oid boʻlganligini, xususan, qoraqalpoq tili va adabiyotini, tarixini, mintaqa arxeologiyasini, Orol dengizi va Orolboʻyi mintaqasining, Ustyurt tekisligining barcha tabiiy resurslarini, flora va faunasini ilmiy jihatdan oʻrganish muammolariga oidligini hisobga olib, boʻlim uchun ilmiy tadqiqotlar dasturini ishlab chiqish va ushbu dasturni maqsadli moliyalashtirish. 3. Oʻzbekiston Fanlar akademiyasining Qoraqalpogʻiston boʻlimi institutlarining Nukus shahridagi binolarini rekonstruksiya qilish va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun ularni tegishli zamonaviy ilmiy uskunalar va asboblar bilan taʼminlash boʻyicha takliflar kiritish. 2017-yildan boshlab, doimiy 2017-yil 1-chorak 2017-yil yanvar 2,0 mlrd soʻm 3,0 mlrd soʻm. Oʻz FA Qoraqalpogʻiston boʻlimi va koʻrsatilgan ilmiy-tadqiqot institutlarining oʻz grant mablagʻlari hisobidan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qoʻmitasi mablagʻlari Oʻz FA Hayʼatining qarori Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 34. Sulayman Boqirgʻoniy ijodi namunalarini oʻrganish. Hakim ota Sulaymon Boqirgʻoniy adabiy merosini umumtaʼlim, oliy va oʻrta maxsus taʼlimi oʻquv dasturlariga kiritish yuzasidan taklif ishlab chiqish. 2017-yil avgust - - Xalq taʼlimi vazirligi va Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi buyrugʻi Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi fanlar akademiyasi 35. Madaniyat va sport ishlari vazirligining taklifiga koʻra I.V. Savitskiy nomidagi Qoraqalpoq davlat sanʼat muzeyini jihozlash ishlarini toʻliq yakunlash va foydalanishga topshirish. 1. I.V. Savitskiy nomidagi Qoraqalpoq davlat sanʼat muzeyi uchun sotib olinishi lozim boʻlgan jihoz hamda asbob-uskunalarni murakkabligi hamda zamonaviy texnologiyalarga asoslanganligi hamda ularni ishonchli xarid qilish zaruriyatini inobatga olib bu boradagi shartnomalarni istisno tariqasida Respublika xomashyo birjasining maxsus elektron portaliga eʼlon joylashtirmasdan va elektron savdolarisiz tender hamda tanlovlarsiz (toʻgʻridan toʻgʻri shartnomaga asosan) rasmiylashtirishni va oldindan kamida 50 foiz pul mablagʻlarini oʻtkazishni taʼminlash. 2017-yil 1-chorak 1,7 mlrd soʻm Mahalliy budjet mablagʻlari Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 23-dekabrdagi 369-son qarori asosida Madaniyat va sport ishlari vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Jami: 14,2 mlrd soʻm x x VI. Onalik va bolalikni himoya qilish masalalari 36. Qoraqalpogʻiston Respublikasi aholisiga tibbiy xizmat koʻrsatish va sogʻliqni saqlash sifatini yanada oshirish, respublikada onalar va bolalar salomatligini yaxshilash, jumladan, ularga xizmat koʻrsatadigan davolash-profilaktika muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda kadrlar malakasini yanada oshirish choralarini koʻrish. 1. Davolash-profilaktika muassasalarini eng zamonaviy tibbiy uskunalar, xususan, 2 ta kompyuter tomograf, 2 ta mammograf, 5 ta operativ laparaskop, 4 ta LOR-kombayn, 11 ta ultartovush apparatlari va boshqa uskunalar bilan qoʻshimcha jihozlash. 2. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida bakalavr va klinik ordinatura bitiruvchilari bilan uzoq qishloq vrachlik punktlarida 3 — 5 yilgacha ishlab berish majburiyati boʻyicha ular bilan mehnat shartnomalarini tuzish. 3. Qishloq vrachlik punktlariga yaqin joylarda QVP shifokorlari uchun 11 ta yangidan uy-joy qurish. 4. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari, ixtisoslashtirilgan markazlar va ilmiy tekshirish institutlarida Qoraqalpogʻiston Respublikasiga maqsadli klinik ordinatura kvotasini oshirish. 5. Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Nukus filialida bakalavriat “Farmatsiya” taʼlim yoʻnalishini ochish. “Farmatsiya” fakultetini tashkil etilishi munosabati bilan Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Nukus filialida tashkiliy ishlarini, shu jumladan oʻquv binolarini taʼmirlash, shuningdek oʻquv-uslubiy va laborator anjomlar bilan jihozlashni amalga oshirish. 2017-2018 oʻquv yilidan boshlab Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Nukus filialiga, “Farmatsiya” fakulteti tashkil etilishi munosabati bilan qabul kvotalarini qoʻshimcha 70 taga oshirish. Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Nukus filialida “Farmatsiya” fakultetini oʻqituvchi-professor mutaxassislari bilan taʼminlash. Shtatlar jadvaliga tegishli oʻzgartirishlarni amalga oshirish va Sogʻliqni saqlash vazirligida roʻyxatdan oʻtkazish. 6. Respublikadan tashqarida ishlayotgan shifokorlarni jalb etish shuningdek, turar joyga muhtoj boʻlgan shifokorlarni uy-joy bilan taʼminlash maqsadida, Nukus shahri va barcha tumanlarda shifokorlar shaharchasini barpo etish. 7. Qoʻngʻirot tumani chekka hududlarida “Qoraqalpogʻiston”, “Elobod”, “Yoshlik” OFYda yashaydigan aholiga tez tibbiy yordam koʻrsatish sifatini yaxshilash maqsadida, tez tibbiy yordam shoxobchalarini tashkil etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 8. Qoraqalpogʻiston Respublikasiga qoʻshimcha 6 ta reanomobil tez tibbiy yordam avtotranspotrlarini xarid qilish va ularni hududlarning geografik joylashuvidan kelib chiqib, 3 ta hududga biriktirib berish. 9. Barcha tuman (shahar)dagi tez tibbiy yordam avtotransportlarini navigatorlar bilan taʼminlash va ularga tushgan chaqiruvlarni nazorat qilib borish maqsadida, ularni prokuratura idoralariga paralel bogʻlab qoʻyish tizimini yaratish. 10. Onkologik kasalliklarga chalingan bemorlarga yuqori sifatli tibbiy xizmat koʻrsatish maqsadida, Respublika onkologiya dispanseridagi nur terapiya uchun qoʻllanadigan “AGAT R-1” uskunasining gamma radioaktiv izotopini almashtirish va taʼmirlash, oʻsmaga qarshi dorilar bilan taʼminlanish darajasini yaxshilash. 11. Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi: barcha homilador ayollarni oʻz vaqtida roʻyxatga olish, patronaj xizmatini kuchaytirish, skrining tekshirishni oʻtkazish va polivitamin komplekslari bilan toʻliq taʼminlash; 5 yoshgacha boʻlgan bolalarning salomatligini yaxshilash maqsadida bepul polivitaminlar bilan taʼminlash; 70 yoshdan oshgan qariyalar sogʻlom turmush kechirishi uchun “Kalsiy D-3” preparati bilan ularni uzluksiz bepul taʼminlash. 12. Respublika xirurgiya markazining jarroh shifokorini kardioxirurgiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlash hamda markaz uchun yangi bino barpo etish. 2017-2018-yillarda 2018-yildan boshlab, doimiy 2018 — 2022-yillar 2018-yildan boshlab 2018-2019-yillar 2017-yil avgust-sentyabr 2017-yil avgust-sentyabr 2017-yil 3-chorak 2017-yildan boshlab doimiy 2017-yil 1-chorak 2017-yil yanvar 2017-yildan boshlab 2017-2018-yillar davomida 2017-yil boshlab 2017-yildan boshlab 2017-2018-yillar 6,1 mln doll 1,1 mlrd soʻm 1,2 mlrd soʻm Loyiha smeta hujjati asosida 170 ming doll 0,8 mlrd soʻm 0,7 mlrd. soʻm 0,7 mlrd. soʻm 4,3 ming doll 3,2 mlrd. soʻm 6,0 mlrd. soʻm Xalqaro moliyaviy institutlarning kredit va grantlari hamda Budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Respublika budjeti mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari Xalqaro moliyaviy institutining kredit mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari YUNISEF mablagʻlari Respublika budjet mablagʻlari Investitsiya dasturi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 37. Qoraqalpogʻiston Respublikasi keksa pensiya oluvchilarning 25 foizi kontingentiga bepul sanatoriyalarga yoʻllanma berishni joriy etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududidagi pe�siya yoshidagi keksalar sonini aniqlash va hisob-kitoblar �sosida bepul sanatoriyalariga yoʻllanma berish va yoʻllanma olmaganlarga uning oʻrniga bir martalik pulini berish masalasini koʻrib chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2017-yil fevral Kasaba uyushmasi va Mehnat vazirligi Vazirlar Mahkamasi qarori Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Moliya vazirligi 38. Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjetidan kam taʼminlangan oilalarga nafaqalar uchun ajratiladigan mablagʻlar miqdorini 30 foizga va kam taʼminlangan oilalarga beriladigan moddiy yordam puli miqdorini 450 ming soʻmdan 800 ming soʻmga oshirish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasiga Moliya vazirligi tomonidan ajratiladigan ijtimoiy nafaqa pullari limitini 2 barobarga koʻpaytirish. 1. Mazkur masalani tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻrganib chiqish. 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosarida himoya qilish. 3. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 15-fevraldagi 44-son qarori bilan tasdiqlangan Kam taʼminlangan oilalarga ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida kelishilgan taklif kiritish. 2017-yil fevral Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi qarori Sogʻliqni saqlash vazirligi, Moliya vazirligi, Adliya vazirligi, “Mahalla”xayriya jamoat fondi 39. 2017-yildan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjetidan moliyalashtiriladigan maktabgacha taʼlim muassasalari hamda bolalar musiqa va sanʼat maktablari uchun belgilangan ota-onalar toʻlovlari miqdorini 2 barobar kamaytirish. 1. Mazkur masalani tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻrganib chiqish. 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarida himoya qilish. 3. Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti qarori loyihasini tayyorlash. 2017-yil fevral Loyiha-smeta hujjati asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi 40. 2017-yildan boshlab, Qoraqalpogʻiston Respublikasi aholisi uchun boshqa hududlarga (boshqa hududlardan) temir yoʻl va havo yoʻllarining yoʻlovchi chiptalari narxlarini Oʻzbekiston Respublikasida oʻrnatilgan tariflarning 50 foizi miqdorida belgilash. 1. Mazkur masalani tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻrganib chiqish. 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarida himoya qilish. 3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 2017-yil yanvardan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi aholisi uchun Toshkent shahri va barcha viloyatlarga mahalliy yoʻnalish boʻyicha qatnov uchun yoʻl haqi toʻlovlari 50 foizga kamaytirish boʻyicha tegishli taklif kiritish. 4. Moliya va Iqtisodiyot vazirliklari bilan kelishilgan holda chegirmalar berilishi natijasida kelib chiqqan zararlarni qoplash boʻyicha takliflar kiritish. 2017-yil fevral Bir oy muddatda 2017-yil fevral - - Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllar” AJ, “Oʻzbekiston havo yoʻllari” MAK 41. Umumtaʼlim maktablarida taʼlim olayotgan kam taʼminlangan oilalarning oʻquvchilariga bepul qishki kiyim-bosh toʻplamlarini berish miqdorini ikki baravarga oshirish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bayoni loyihasini tayyorlash. 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarida himoya qilish. 3. Hukumatning tegishli bayon loyihasini tayyorlash. 2017-yil fevral 2017-yil mart 4,7 mlrd. soʻm Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjet mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi bayoni Moliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Jami: 6,5 mln dollar 8,7 mlrd soʻm x x Respublika boʻyicha jami: 124,5 mln dollar 321,7 mlrd soʻm x x shu jumladan Respublika budjeti mablagʻlari 11 mlrd soʻm x x Mahalliy budjet mablagʻlari 20,7 mlrd soʻm x x tijorat banklari kreditlari 75,5 mlrd soʻm 102 mln dollar x x maqsadli jamgʻarmalar mabl�gʻlari 144,3 mlrd soʻm x x tadbirkorlarning oʻz mablagʻlari 34,7 mlrd soʻm x x xalqaro moliya institutlari mablagʻlari 10,5 mln dollar x x boshqa mablagʻlar 35,5 mlrd soʻm 12 mln dollar x x

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 17-yanvardagi 15-son qaroriga 2-ILOVA

Dasturda yuklangan vazifa va topshiriqlarni masʼul vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan belgilangan muddatlarda, toʻliq ijro etilishini taʼminlash, bajarilishini nazorat qilish va ular faoliyatini muvofiqlashtirib borish boʻyicha Respublika ishchi guruhi

1. Ramatov A.J. — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi, Respublika ishchi guruhi rahbari 2. Sariyev Q.R. — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, Respublika ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 3. Bekenov S.X. — Iqtisodiyot vazirining birinchi oʻrinbosari 4. Qoʻchqorov J.A. — Moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 5. Inoyatov U.I. — Xalq taʼlimi vaziri 6. Qosimov R.S. — Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri 7. Axmedov B.M. — Madaniyat va sport ishlari vaziri 8. Xadjibayev A.M. — Sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari 9. Xamrayev Sh.R. — Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 10. Xodjayev S.S. — Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari 11. Toxtayev A.R. — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 12. Mansurov M.D. — “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi raisi 13. Dusmuratov M.M. — “Oʻzfarmsanoat” DAK raisi 14. Maxkamov I.R. — “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktori 15. Axmedov M.A. — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi 16. lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasi ATDning Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻyicha bosh mutaxassisi, Respublika Ishchi guruhi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 17-yanvar,

15-son

lex.uz