📅 2017-yil 14-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 14-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 14 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 апреля 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 April 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
чора-тадбирлар
ТАРКИБИ
Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Қадимги Хоразм жаҳон тарихий-маданий мероси ва цивилизациясининг муҳим ўчоқларидан бири, давлатчилик, урбанизация, моддий ва маънавий маданият тарихида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳамда воҳада мамлакатимизнинг машҳур археологик, шаҳарсозлик, меъморий ёдгорликлари жойлашганлиги ва ҳозирги даврда халқаро туризмнинг йирик масканларидан бирига айланганлигини ҳисобга олиб, Хоразм Маъмун академияси фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) қўшимча асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Хоразмнинг қадимий тарихини узвий изчилликда ўрганиш, бетакрор цивилизацияси ва маданиятини, бой илмий салоҳиятининг жаҳон фани ва маданияти тараққиётидаги ўрни масалаларини тадқиқ этиш;
Хоразм воҳасида жойлашган археологик ёдгорликларни ўрганиш бўйича доимий археологик экспедициялар олиб бориш, этнологик тадқиқотлар ва манбашунослик ишларини тизимли равишда ташкил этиш ва уларнинг натижаларини жаҳон илмий жамоатчилиги олдида кенг тарғиб қилиш;
Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликларини биологик, физик ва турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
воҳанинг экологик ҳолати бўйича мунтазам илмий кузатишлар олиб бориш, мавжуд ер-сув ва биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Хоразм воҳасининг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини иқлимлаштириш орқали шўрланиш ва чўлланишнинг олдини олиш масалаларини тадқиқ этиш, мавжуд экспериментал база асосида қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш;
Хоразмнинг тарихий анъаналари ҳамда мавжуд илмий салоҳиятдан фойдаланган ҳолда математика фани соҳасида фундаментал илмий изланишлар олиб бориш;
маҳаллий минерал (кончилик-кимё саноати ва норуда) ресурсларни қайта ишлашнинг илмий асосларини яратиш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, Академиянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, Академияни сақлаш ҳамда археологик экпедицияларини ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг вилоятда илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш мақсадида Академия ҳузурида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
вилоятда илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш, фан — таълим — ишлаб чиқариш тизимининг самарали ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Хоразм вилоятидаги йирик корхоналарни хўжалик шартномалари асосида янги илмий ишланмаларни, инновацион лойиҳаларни қисқа муддатларда амалиётга жорий этишга йўналтириш;
юқори илмий натижаларга эришган, вилоят илм-фанини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган олимлар ва профессор-ўқитувчилар, жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш;
академия моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, жумладан лаборатория асбоб-ускуналарининг бутловчи қисмлари ва реактивларни сотиб олишда ҳомийлик хайрияларини жалб этишга кўмаклашиш.
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Кенгашнинг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Академиянинг янгиланган уставини бир ой муддатда тасдиқласин ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Академияни юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Академия фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли илмий ва илмий-педагог ходимлари учун Академиянинг фаолияти билан таништириш ва фан янгиликларини ўргатиш мақсадида қисқа муддатли курсларни ташкил этилишини ҳамда Академия нуфузини янада оширишга қаратилган ўқув семинарлар, республика ва халқаро конференциялар ўтказилишини;
фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида Академиянинг илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этишни ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Академиянинг хорижий мамлакатлар етакчи илмий муассасалари билан тизимли ҳамкорлик қилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Академиянинг илмий тадқиқотларига хорижий инвестицияларни жалб этиш, академия илмий ходимларини республика ва хорижнинг етакчи илмий марказларида малака ошириш, стажировка ва тадқиқотлар ўтказишига кўмаклашиш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини тарихий сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора-тадбирларни ва республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга оширсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, 2017 йилнинг ноябрь ойида Хива шаҳрида «Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий конференциясини ўтказсин.
13. Академия биноси ёнида унинг илмий ходимларига мўлжалланган икки қаватли 24 хонадонли уй-жойларни қуриш бўйича ўрнатилган тартибда:
Хоразм вилояти Хива тумани ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилганлиги;
«Лойиҳа қурилиш люкс» ХК лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги;
«Оллаберган уста Рахмон» ХФ пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Мазкур уй-жойлар қурилишини молиялаштириш ва ундаги хонадонларни биринчи навбатда Академия илмий ходимларига ажратиш учун «Ипотека-банк» АТИБнинг узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 октябрда 1727-сон билан рўйхатга олинган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Академия биноларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича энг мақбул лойиҳа ечимини назарда тутувчи сифатли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2017 — 2018 йилларда молиялаштирилишини;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Академия фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни;
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Академияни замонавий илмий лаборатория, техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни, донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ишлари мунтазам олиб борилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йил зарур маблағларни назарда тутсин;
Академияга 4 та автотранспорт воситаси, шу жумладан битта хизмат кўрсатадиган ва учта махсус автотранспорт таъминотига лимит ажратсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А.Ж. Раматов ва Хоразм вилоятининг ҳокими П.Р. Бобожонов зиммаларига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича
Т/р Тадбирлар номи Харажатлар, млн. сўм Молиялаштириш манбалари Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Илмий кадрлар салоҳиятини ошириш 1. Академия фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан келиб чиқиб илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли илмий ва илмий-педагогик ходимлари учун Академия фаолияти билан таништириш ва фан янгиликларини ўргатиш мақсадида қисқа курсларни ташкил этиш, жумладан тарих, археология, манбашунослик, меъморий ёдгорликларни сақлаш ва селекция соҳаларида фан ютуқларини тарғиб этиш бўйича курслар ташкил қилиш чораларини кўриш ҳисоб-китобларга асосан Тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида Академиянинг илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этишни ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, хусусан Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиаллари билан интеграцияни кучайтириш чораларини кўриш - - доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Хоразм Маъмун академиясининг илмий ходимларини хорижнинг етакчи илмий марказларида малака ошириш ва тадқиқотлар ўтказишга юбориш. Хусусан Япония, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлар илмий марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш ҳисоб-китобларга асосан Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари доимий равишда Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар II. Илмий фаолият самарадорлигини ошириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни янада кучайтириш 4. Селекция ва уруғчилик ишларини кенгайтириш, районлаштириш ва Академиянинг тажриба хўжалигида бу навларнинг дастлабки уруғчилигини йўлга қўйиш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 5. Илмий изланиш имкониятларидан келиб чиқиб илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш ва тижоратлаш мақсадида ноанъанавий сабзавот экинларини (брокколи, қизил карам, чечевица, ловия ва бошқалар) етиштириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Хоразм воҳаси шароитида қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли фитомелиорант экинлар ва янги ғўза навлари бўйича тажрибалар ўтказиш ва уларни синаш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 7. Хоразм воҳаси сув ҳавзалари балиқ ресурслари ва маҳсулдорлигини аниқлаш, мониторинг қилиш, балиқларни урчитиб кўпайтиришнинг замонавий технологияларини маҳаллий шароитга мослаштириш, «қафас» (садок) усулида интенсив балиқ етиштириш, балиқ озуқалари объекти сифатида маҳаллий хом ашё ингредиентларини қўллаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Хоразм Маъмун академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 8. Академия илмий ходимлари ва Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари Фанлар академиясининг умумий ва ноорганик кимё институти билан биргаликда каолин, тальк, вермикулит, пльменит, кварц, дала шпати ва бошқа фойдали қазилмаларнинг кимёвий ва минералогик таркибини ўрганиш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 9. Академияда математика фани бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, жумладан дифференциал операторлар спектрал назарияси ва уни ночизиқли эволюцион тенгламаларга татбиғи масаласини ўрганиш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 10. Фанлар академияси тасарруфидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Микробиология институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Урганч давлат университети билан Академия ўртасида илмий ҳамкорликни ўрнатиш - - доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 11. Аҳолининг жавдар нони, соя маҳсулотларига ва бошқа дуккакли экинларга бўлган талабидан келиб чиқиб Хоразм воҳаси шароитига тўғри келадиган навларни танлаб олиш мақсадида жавдар, соя, мош ва бошқа дуккакли экинларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 12. Маҳаллий шароитларда ўсадиган ёввойи ва маданий ўсимликларни дориворлик хусусиятлари, жумладан, кимёвий таркиби, фармокологик, фармако-кинетик ва фитокимёвий таъсирларини илмий ўрганиш ва шу асосда маҳаллий хом ашё асосида янги дори препаратлари ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳисоб-китобларга асосан Грантлар доимий равишда Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 13. Термитларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида: ҳар йили термитлар биологияси ва тарқалишини ўрганиш, термитларга қарши ем-хўрак асосида курашиш технологиясини такомиллаштириш, зарарсизлантирилган объектлар тўғрисида ахборот тайёрлаш; ҳисоб-китобларга асосан Грантлар Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хоразм воҳасида ёғоч конструкцияли тарихий обидаларни термитлар томонидан зарарланишини олдини олиш, мониторинг қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; 20,0 Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида Маданият вазирлиги термитдан зарарланган шахсий уйларга термитларнинг тарқалишини олдини олиш ҳамда зарарланишини бартараф этиш учун «Баверия тенелла» замбуруғ штамми асосида тайёрланган хўракларни қўйишни ташкил этиш ҳисоб-китобларга асосан Хўжалик шартномалари асосида Хоразм вилояти ҳокимлиги, юридик ва жисмоний шахслар 14. Академиянинг довруғини чет элларда намоён қилиш мақсадида хорижий мамлакатлар билан самарали илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли илмий лойиҳаларни бажариш, тажриба алмашиш, илмий сафарлар, халқаро анжуманлар ўтказишни йўлга қўйиш ҳисоб-китобларга асосан Ижрочилар маблағлари, чет эл грантлари, ҳомийлик хайриялари доимий равишда Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 15. Академия қошида Урганч давлат университети билан ҳамкорликда «Хоразм Маъмун академиясининг тарихий-археологик ўқишлари» номли ҳар йиллик республика конференциясини ташкил этиш ҳисоб-китобларга асосан Хоразм Маъмун академияси ва Урганч давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳар йили Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 16. «Хоразм воҳаси тарихи» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш ва унинг доирасида академик Яҳё Ғуломов номидаги илмий — амалий семинар ўтказиш 20,0 Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида тушган маблағлар бундан мустасно) 2017 йил май Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси, Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Хоразм Маъмун академияси III. Моддий-техника базани мустаҳкамлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш 17. «Термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш» лабораториясининг иш самарадорлигини ошириш ва яхшилаш учун замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ҳисоб-китобларга асосан Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари 2017-2018 йиллар Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси 18. Академияда дон экинлари ва маҳсулотларини таҳлил қилиш лабораториясини ташкил этиш ва уни янги замонавий асбоб-ускуналар (дон сифатини аниқлаш, уруғларни тозалаш ва калибровка қилиш, электрофорез учун ускуналар ва ҳ. к.) билан жиҳозлаш ҳисоб-китобларга асосан Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари 2017-2018 йиллар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси 19. Доимий дала археологик тадқиқотлар олиб борувчи комплекс археологик экспедицияларни ташкил қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш (1 та ярим юк автомашинаси, плоттер, рақамли фотокамера, металлдетектори, лазерли теодолит ва ҳ.к.) ҳисоб-китобларга асосан Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари 2017 йил IV-чораги Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси 20. Академияни қўлёзмалардан нусха олувчи, уларни дискларга ёзувчи махсус ускуна билан таъминлаш ҳисоб-китобларга асосан Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари 2017 йил IV-чораги Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 21. Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш (сенсор киосклар, интерактив доскалар, сенсор монитор, аудиогид ва ҳ.к) ҳисоб-китобларга асосан Фанлар академияси ва Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари 2017-2018 йиллар Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 22. Академия тажриба хўжалигини зарур қишлоқ хўжалиги техникалари (битта культиваторга мўлжалланган уч ғилдиракли трактор, пахта ва дон экинлари экишга мўлжалланган сеялка, комбайн, 2 та жинговуз ускунаси) билан таъминлаш 267,0 Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари 2017 — 2019 йиллар Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси 23. Академиянинг веб-сайтини янгидан яратиш ва унда маълумотларни ўзбек, рус, инглиз, корейс, япон, хитой, немис, француз, испан тилларида баён этиш 15,0 Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси 2017 йил май Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Электрон таълим маркази, Фанлар академияси, Урганч давлат университети, Хоразм Маъмун академияси IV. Илмий нашрлар фондини бойитиш ва Хоразм тарихи ва маданияти музейига сайёҳларни жалб этиш 24. Хоразм воҳасидаги археологик ёдгорликларнинг каталогини тузиш ва археологик харитасини чоп этиш Ҳисоб-китобларга асосан Грантлар 2017-2018 йиллар Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 25. Академия ноёб китоблар фондини бойитиш (Хоразм тарихига оид архив манбалари ва қўлёзмаларнинг нусхалари, шунингдек электрон шаклда) Ҳисоб-китобларга асосан Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари 2017 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон «Ўзархив» агентлиги, Маданият вазирлиги 26. Қуйидаги китобларни қайта нашр этиш: Академик Зиё Бунёдовнинг «Государство Хорезмшахов — Ануштегинидов» монографияси; Академик Яҳё Ғуломовнинг «История орошения Хорезма» китоби; Г.П. Снесаревнинг «Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма» номли асари 30,0 «Ижод» фонди маблағлари 2017 — 2020 йиллар Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги 27. Жалолиддин Мангуберди ҳақида илмий китоб тайёрлаш ва нашр этиш 100,0 Грантлар 2017-2018 йиллар Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 28. Хива «Ичон қалъа» музей қўриқхонаси қўлёзма фондининг каталогини тузиш ва чоп қилиш 50,0 «Ичон қалъа» музей қўриқхонасининг бюджетдан ташқари маблағлари 2017-2018 йиллар Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси 29. 5 жилдлик Хоразм тарихи монографиясининг 1-2 жилдларини нашр этиш 30,0 Грантлар 2017-2018 йиллар Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 30. Академия фаолияти ва музейни кенг тарғиб этиш мақсадида нашр ва реклама ишларини мунтазам равишда амалга ошириш 2,0 Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари доимий равишда Туризмни ривожлантириш Давла� қўмитаси, Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 31. Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда «Хоразм дурдоналари» каталоги ва буклетларини чоп этиш 20,0 Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари 2017-2018 йиллар Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 32. Хоразм вилояти аҳолиси ва меҳмонларининг Хоразм тарихига қизиқишини ошириш мақсадида Хоразм вилоятидаги: умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимларини; - - 2017 йил режа-жадвал асосида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Хоразм Маъмун академияси олий таълим муассасаларининг талаба ва ходимларини; 20,0 Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари 2017 йил режа-жадвал асосида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи бошқа ташкилотлар ходимлари ва вилоят меҳмонларининг Академия Хоразм тарихи ва маданияти музейига ташрифини ташкил этиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари доимий равишда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси 33. Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини тарихий сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора-тадбирларни ва республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш - - доимий равишда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига 3-ИЛОВА
Хоразм Маъмун академияси ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш
Бобожонов П.Р. — Хоразм вилояти ҳокими, кенгаш раиси лавозимига кўра — Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар масалалари бўйича вице-президенти, кенгаш раисининг ўринбосари Кадиров Ш.Ю. — Хоразм Маъмун академияси раиси, кенгаш котиби Абдуллаев Б.И. — Урганч давлат университети ректори Рўзибоев Р.Ю. — Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали директори Хойитметов У.А. — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали директори Каримов Р. — Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали директори Давлетов Б.К. — Хива «Ичон қалъа» давлат музей қўриқхонаси директори Худайназаров Э.Х. — Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тангрибердиев К.Р. — Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жуманиязов Ж.А. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти бўлими бошлиғи лавозимига кўра — Хоразм вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Давлатов М.С. — Хоразм вилояти молия бошқармаси бошлиғи Бобожонов Э.И. — Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи Жуманиязов С.М. — «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ Хоразм вилояти филиали бўлими бошлиғи Отажонов Х.К. — Асакабанк Хоразм вилояти филиали бошқарувчиси Садуллаев А. — Хоразм Маъмун академияси бош илмий ходими Рўзимбоев С. — Урганч давлат университети адабиётшунослик кафедраси профессори Жуманиязов М.Ж. — Урганч давлат университети кимёвий технологиялар кафедраси профессори Рузиев Э.И. — Урганч давлат университети меҳнат таълими кафедраси мудири Рузметов Б. — Урганч давлат университети иқтисодиёт кафедраси профессори
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 апрель,
211-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
chora-tadbirlar
TARKIBI
Xorazm Maʼmun akademiyasining faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Qadimgi Xorazm jahon tarixiy-madaniy merosi va sivilizatsiyasining muhim oʻchoqlaridan biri, davlatchilik, urbanizatsiya, moddiy va maʼnaviy madaniyat tarixida alohida ahamiyatga ega ekanligi hamda vohada mamlakatimizning mashhur arxeologik, shaharsozlik, meʼmoriy yodgorliklari joylashganligi va hozirgi davrda xalqaro turizmning yirik maskanlaridan biriga aylanganligini hisobga olib, Xorazm Maʼmun akademiyasi faoliyatini yanada rivojlantirish hamda bugungi kun talablaridan kelib chiqqan holda takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining mintaqaviy boʻlimi — Xorazm Maʼmun akademiyasining (keyingi oʻrinlarda Akademiya deb ataladi) qoʻshimcha asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
Xorazmning qadimiy tarixini uzviy izchillikda oʻrganish, betakror sivilizatsiyasi va madaniyatini, boy ilmiy salohiyatining jahon fani va madaniyati taraqqiyotidagi oʻrni masalalarini tadqiq etish;
Xorazm vohasida joylashgan arxeologik yodgorliklarni oʻrganish boʻyicha doimiy arxeologik ekspeditsiyalar olib borish, etnologik tadqiqotlar va manbashunoslik ishlarini tizimli ravishda tashkil etish va ularning natijalarini jahon ilmiy jamoatchiligi oldida keng targʻib qilish;
Xorazm vohasi meʼmoriy yodgorliklarini biologik, fizik va turli salbiy taʼsirlardan muhofaza qilishning ilmiy asoslarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish;
vohaning ekologik holati boʻyicha muntazam ilmiy kuzatishlar olib borish, mavjud er-suv va biologik resurslaridan oqilona foydalanish, Xorazm vohasining tuproq-iqlim sharoitiga mos boʻlgan qishloq xoʻjaligi oʻsimliklarini iqlimlashtirish orqali shoʻrlanish va choʻllanishning oldini olish masalalarini tadqiq etish, mavjud eksperimental baza asosida qishloq xoʻjaligi va baliqchilik sohalarida innovatsion ishlanmalar yaratish;
Xorazmning tarixiy anʼanalari hamda mavjud ilmiy salohiyatdan foydalangan holda matematika fani sohasida fundamental ilmiy izlanishlar olib borish;
mahalliy mineral (konchilik-kimyo sanoati va noruda) resurslarni qayta ishlashning ilmiy asoslarini yaratish va ishlab chiqarishga keng joriy etish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining mintaqaviy boʻlimi — Xorazm Maʼmun akademiyasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidentiga, zarurat boʻlganda, Akademiyaning tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan umumiy cheklangan soni va ish haqi fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
3. Quyidagilar Akademiya faoliyatini moliyalashtirishning asosiy manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlarning natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar, Akademiyani saqlash hamda arxeologik ekpeditsiyalarini tashkil etish va oʻtkazish uchun ajratiladigan maqsadli budjet mablagʻlari;
xoʻjalik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlarning, xorijiy hukumat tashkilotlarining grantlari, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining mintaqaviy boʻlimi — Xorazm Maʼmun akademiyasining faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va Xorazm viloyati hokimligining viloyatda ilm-fan bilan bogʻliq barcha ishlarni zamon talablari darajasida muvofiqlashtirish maqsadida Akademiya huzurida Ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengash (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin va uning tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Kengashning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
viloyatda ilm-fan bilan bogʻliq barcha ishlarni zamon talablari darajasida muvofiqlashtirish, fan — taʼlim — ishlab chiqarish tizimining samarali ishlashi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;
Xorazm viloyatidagi yirik korxonalarni xoʻjalik shartnomalari asosida yangi ilmiy ishlanmalarni, innovatsion loyihalarni qisqa muddatlarda amaliyotga joriy etishga yoʻnaltirish;
yuqori ilmiy natijalarga erishgan, viloyat ilm-fanini rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan olimlar va professor-oʻqituvchilar, jumladan yosh ilmiy xodimlarni qoʻllab-quvvatlash;
akademiya moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida, jumladan laboratoriya asbob-uskunalarining butlovchi qismlari va reaktivlarni sotib olishda homiylik xayriyalarini jalb etishga koʻmaklashish.
7. Xorazm viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan birgalikda bir oy muddatda Kengashning nizomini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi:
Akademiyaning yangilangan ustavini bir oy muddatda tasdiqlasin va oʻrnatilgan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlasin;
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda 2017-yil 1-sentabrgacha boʻlgan muddatda Akademiyani yuqori malakali ilmiy kadrlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:
Akademiya faoliyatining asosiy ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarining tegishli ilmiy va ilmiy-pedagog xodimlari uchun Akademiyaning faoliyati bilan tanishtirish va fan yangiliklarini oʻrgatish maqsadida qisqa muddatli kurslarni tashkil etilishini hamda Akademiya nufuzini yanada oshirishga qaratilgan oʻquv seminarlar, respublika va xalqaro konferensiyalar oʻtkazilishini;
fan-taʼlim integratsiyasini yanada rivojlantirish maqsadida Akademiyaning ilmiy xodimlarini respublika oliy taʼlim muassasalaridagi oʻquv jarayoniga keng jalb etishni hamda professor-oʻqituvchilar va talabalarning oʻquv amaliyotlari va izlanishlari mavzularidan kelib chiqib Akademiyaning Xorazm tarixi va madaniyati muzeyi, axborot-resurs markazi va laboratoriyalaridan samarali foydalanilishini taʼminlasin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi va Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi bilan birgalikda:
Akademiyaning xorijiy mamlakatlar yetakchi ilmiy muassasalari bilan tizimli hamkorlik qilishi boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirsin;
Akademiyaning ilmiy tadqiqotlariga xorijiy investitsiyalarni jalb etish, akademiya ilmiy xodimlarini respublika va xorijning yetakchi ilmiy markazlarida malaka oshirish, stajirovka va tadqiqotlar oʻtkazishiga koʻmaklashish choralarini koʻrsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Fanlar akademiyasi bilan birgalikda Akademiyaning Xorazm tarixi va madaniyati muzeyini tarixiy sayyohlik yoʻnalishiga kiritish yuzasidan chora-tadbirlarni va respublikadagi turizm sohasida faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida mazkur muzeyni keng targʻib qilish ishlarini amalga oshirsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Xorazm viloyati hokimligi taniqli olimlar, ijodkor ziyolilar, sanʼatkorlar, xotin-qizlar va yoshlar tashkilotlari vakillarini jalb etgan holda, 2017-yilning noyabr oyida Xiva shahrida “Xorazm Maʼmun akademiyasining rivojlanish istiqbollari” mavzusida respublika ilmiy konferensiyasini oʻtkazsin.
13. Akademiya binosi yonida uning ilmiy xodimlariga moʻljallangan ikki qavatli 24 xonadonli uy-joylarni qurish boʻyicha oʻrnatilgan tartibda:
Xorazm viloyati Xiva tumani hokimligi tomonidan yer maydoni ajratilganligi;
“Loyiha qurilish lyuks” XK loyiha tashkiloti tomonidan loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilib, davlat ekspertizasidan oʻtkazilganligi;
“Ollabergan usta Raxmon” XF pudrat tashkiloti tomonidan qurilish-montaj ishlari boshlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Mazkur uy-joylar qurilishini moliyalashtirish va undagi xonadonlarni birinchi navbatda Akademiya ilmiy xodimlariga ajratish uchun “Ipoteka-bank” ATIBning uzoq muddatli ipoteka kreditlarini berish Adliya vazirligi tomonidan 2007-yil 12-oktabrda 1727-son bilan roʻyxatga olingan Aholining keng qatlami, shu jumladan, yosh oilalar uchun uy-joy qurilishini va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish va kreditlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida amalga oshirilsin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi:
Akademiya binolarini kapital taʼmirlash va jihozlash boʻyicha eng maqbul loyiha yechimini nazarda tutuvchi sifatli loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqsin hamda taʼmirlash va jihozlash bilan bogʻliq ishlarni Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining ilmiy muassasalar obyektlarini sotishdan tushadigan budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan 2017 — 2018-yillarda moliyalashtirilishini;
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda Akademiya faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etishni;
Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi bilan birgalikda Akademiyani zamonaviy ilmiy laboratoriya, texnika va asbob-uskunalar bilan jihozlash uchun xorijiy investitsiyalarni, donor mamlakatlarning kreditlari va grantlarini jalb etish ishlari muntazam olib borilishini oʻrnatilgan tartibda taʼminlasin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:
mazkur qarorda belgilangan tadbirlarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida har yil zarur mablagʻlarni nazarda tutsin;
Akademiyaga 4 ta avtotransport vositasi, shu jumladan bitta xizmat koʻrsatadigan va uchta maxsus avtotransport taʼminotiga limit ajratsin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ raisi A.J. Ramatov va Xorazm viloyatining hokimi P.R. Bobojonov zimmalariga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-apreldagi 211-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining mintaqaviy boʻlimi — Xorazm Maʼmun akademiyasining
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-apreldagi 211-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining mintaqaviy boʻlimi — Xorazm Maʼmun akademiyasining faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha
T/r Tadbirlar nomi Xarajatlar, mln. soʻm Moliyalashtirish manbalari Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Ilmiy kadrlar salohiyatini oshirish 1. Akademiya faoliyatining asosiy ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib ilmiy tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarining tegishli ilmiy va ilmiy-pedagogik xodimlari uchun Akademiya faoliyati bilan tanishtirish va fan yangiliklarini oʻrgatish maqsadida qisqa kurslarni tashkil etish, jumladan tarix, arxeologiya, manbashunoslik, meʼmoriy yodgorliklarni saqlash va seleksiya sohalarida fan yutuqlarini targʻib etish boʻyicha kurslar tashkil qilish choralarini koʻrish hisob-kitoblarga asosan Tegishli ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Fan-taʼlim integratsiyasini yanada rivojlantirish maqsadida Akademiyaning ilmiy xodimlarini respublika oliy taʼlim muassasalaridagi oʻquv jarayoniga keng jalb etishni hamda professor-oʻqituvchilar va talabalarning oʻquv amaliyotlari va izlanishlari mavzularidan kelib chiqib Akademiyaning muzeyi, axborot-resurs markazi va laboratoriyalaridan samarali foydalanilishini taʼminlash, xususan Urganch davlat universiteti, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Toshkent davlat sharqshunoslik instituti, Toshkent davlat agrar universiteti, Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Urganch filiali va Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiallari bilan integratsiyani kuchaytirish choralarini koʻrish - - doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Xorazm Maʼmun akademiyasining ilmiy xodimlarini xorijning yetakchi ilmiy markazlarida malaka oshirish va tadqiqotlar oʻtkazishga yuborish. Xususan Yaponiya, Koreya Respublikasi, Amerika Qoʻshma Shtatlari, Germaniya va boshqa rivojlangan mamlakatlar ilmiy markazlari bilan hamkorlik oʻrnatish choralarini koʻrish hisob-kitoblarga asosan Ilmiy-texnik faoliyatni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, chet el grantlari va homiylik xayriyalari doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar II. Ilmiy faoliyat samaradorligini oshirish, ilmiy ishlanmalarni ishlab chiqarishga tatbiq etishni yanada kuchaytirish 4. Seleksiya va urugʻchilik ishlarini kengaytirish, rayonlashtirish va Akademiyaning tajriba xoʻjaligida bu navlarning dastlabki urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 5. Ilmiy izlanish imkoniyatlaridan kelib chiqib ilmiy natijalarni amaliyotga joriy qilish va tijoratlash maqsadida noanʼanaviy sabzavot ekinlarini (brokkoli, qizil karam, chechevitsa, loviya va boshqalar) yetishtirish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivo�lanish vazirligi , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Xorazm vohasi sharoitida qurgʻoqchilik va shoʻrlanishga chidamli fitomeliorant ekinlar va yangi gʻoʻza navlari boʻyicha tajribalar oʻtkazish va ularni sinash hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 7. Xorazm vohasi suv havzalari baliq resurslari va mahsuldorligini aniqlash, monitoring qilish, baliqlarni urchitib koʻpaytirishning zamonaviy texnologiyalarini mahalliy sharoitga moslashtirish, “qafas” (sadok) usulida intensiv baliq yetishtirish, baliq ozuqalari obyekti sifatida mahalliy xomashyo ingrediyentlarini qoʻllash va ishlab chiqarishga joriy etish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Xorazm Maʼmun akademiyasi, Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 8. Akademiya ilmiy xodimlari va Urganch davlat universiteti professor-oʻqituvchilari Fanlar akademiyasining umumiy va noorganik kimyo instituti bilan birgalikda kaolin, talk, vermikulit, plmenit, kvars, dala shpati va boshqa foydali qazilmalarning kimyoviy va mineralogik tarkibini oʻrganish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Xorazm Maʼmun akademiyasi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 9. Akademiyada matematika fani boʻyicha ilmiy tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish, jumladan differensial operatorlar spektral nazariyasi va uni nochiziqli evolyutsion tenglamalarga tatbigʻi masalasini oʻrganish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Xorazm Maʼmun akademiyasi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 10. Fanlar akademiyasi tasarrufidagi Oʻsimlik moddalari kimyosi instituti, Mikrobiologiya instituti, Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali, Urganch davlat universiteti bilan Akademiya oʻrtasida ilmiy hamkorlikni oʻrnatish - - doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 11. Aholining javdar noni, soya mahsulotlariga va boshqa dukkakli ekinlarga boʻlgan talabidan kelib chiqib Xorazm vohasi sharoitiga toʻgʻri keladigan navlarni tanlab olish maqsadida javdar, soya, mosh va boshqa dukkakli ekinlarni oʻrganish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish va ishlab chiqarishga joriy qilish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 12. Mahalliy sharoitlarda oʻsadigan yovvoyi va madaniy oʻsimliklarni dorivorlik xususiyatlari, jumladan, kimyoviy tarkibi, farmokologik, farmako-kinetik va fitokimyoviy taʼsirlarini ilmiy oʻrganish va shu asosda mahalliy xomashyo asosida yangi dori preparatlari va biologik faol qoʻshimchalarni ishlab chiqarishga joriy qilish hisob-kitoblarga asosan Grantlar doimiy ravishda Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi , Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 13. Termitlarning tarqalishini oldini olish maqsadida: har yili termitlar biologiyasi va tarqalishini oʻrganish, termitlarga qarshi yem-xoʻrak asosida kurashish texnologiyasini takomillashtirish, zararsizlantirilgan obyektlar toʻgʻrisida axborot tayyorlash; hisob-kitoblarga asosan Grantlar Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi Xorazm vohasida yogʻoch konstruksiyali tarixiy obidalarni termitlar tomonidan zararlanishini oldini olish, monitoring qilish va bartaraf etish chora-tadbirlarini ishlab chiqish; 20,0 Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida Madaniyat vazirligi termitdan zararlangan shaxsiy uylarga termitlarning tarqalishini oldini olish hamda zararlanishini bartaraf etish uchun “Baveriya tenella” zamburugʻ shtammi asosida tayyorlangan xoʻraklarni qoʻyishni tashkil etish hisob-kitoblarga asosan Xoʻjalik shartnomalari asosida Xorazm viloyati hokimligi, yuridik va jismoniy shaxslar 14. Akademiyaning dovrugʻini chet ellarda namoyon qilish maqsadida xorijiy mamlakatlar bilan samarali ilmiy hamkorlikni rivojlantirish, oʻzaro manfaatli ilmiy loyihalarni bajarish, tajriba almashish, ilmiy safarlar, xalqaro anjumanlar oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish hisob-kitoblarga asosan Ijrochilar mablagʻlari, chet el grantlari, homiylik xayriyalari doimiy ravishda Xorazm Maʼmun akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi, Tashqi ishlar vazirligi, Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 15. Akademiya qoshida Urganch davlat universiteti bilan hamkorlikda “Xorazm Maʼmun akademiyasining tarixiy-arxeologik oʻqishlari” nomli har yillik respublika konferensiyasini tashkil etish hisob-kitoblarga asosan Xorazm Maʼmun akademiyasi va Urganch davlat universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari har yili Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi 16. “Xorazm vohasi tarixi” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya tashkil etish va uning doirasida akademik Yahyo Gʻulomov nomidagi ilmiy — amaliy seminar oʻtkazish 20,0 Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida tushgan mablagʻlar bundan mustasno) 2017-yil may Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar Akademiyasi, Urganch davlat universiteti, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Xorazm Maʼmun akademiyasi III. Moddiy-texnika bazani mustahkamlash va zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash 17. “Termitlar tarqalishini oldini olish va ularga qarshi kurash” laboratoriyasining ish samaradorligini oshirish va yaxshilash uchun zamonaviy jihozlar bilan taʼminlash hisob-kitoblarga asosan Ilmiy-texnik faoliyatni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, chet el grantlari va homiylik xayriyalari 2017-2018-yillar Fanlar akademiyasi, Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi 18. Akademiyada don ekinlari va mahsulotlarini tahlil qilish laboratoriyasini tashkil etish va uni yangi zamonaviy asbob-uskunalar (don sifatini aniqlash, urugʻlarni tozalash va kalibrovka qilish, elektroforez uchun uskunalar va h. k.) bilan jihozlash hisob-kitoblarga asosan Ilmiy-texnik faoliyatni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, chet el grantlari va homiylik xayriyalari 2017-2018-yillar Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi 19. Doimiy dala arxeologik tadqiqotlar olib boruvchi kompleks arxeologik ekspeditsiyalarni tashkil qilish uchun zarur asbob-uskunalar va jihozlar bilan taʼminlash (1 ta yarim yuk avtomashinasi, plotter, raqamli fotokamera, metalldetektori, lazerli teodolit va h.k.) hisob-kitoblarga asosan Ilmiy-texnik faoliyatni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, homiylik xayriyalari 2017-yil IV-choragi Fanlar akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi 20. Akademiyani qoʻlyozmalardan nusxa oluvchi, ularni disklarga yozuvchi maxsus uskuna bilan taʼminlash hisob-kitoblarga asosan Ilmiy-texnik faoliyatni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, chet el grantlari va homiylik xayriyalari 2017-yil IV-choragi Fanlar akademiyasi, Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi 21. Akademiyaning Xorazm tarixi va madaniyati muzeyini zamonaviy texnik vositalar bilan jihozlash (sensor kiosklar, interaktiv doskalar, sensor monitor, audiogid va h.k) hisob-kitoblarga asosan Fanlar akademiyasi va Xorazm Maʼmun akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari 2017-2018-yillar Fanlar akademiyasi, Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 22. Akademiya tajriba xoʻjaligini zarur qishloq xoʻjaligi texnikalari (bitta kultivatorga moʻljallangan uch gʻildirakli traktor, paxta va don ekinlari ekishga moʻljallangan seyalka, kombayn, 2 ta jingovuz uskunasi) bilan taʼminlash 267,0 Xorazm Maʼmun akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari, chet el grantlari va homiylik xayriyalari 2017 — 2019-yillar Xorazm viloyati hokimligi, Fanlar akademiyasi, Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi 23. Akademiyaning veb-saytini yangidan yaratish va unda maʼlumotlarni oʻzbek, rus, ingliz, koreys, yapon, xitoy, nemis, fransuz, ispan tillarida bayon etish 15,0 Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi 2017-yil may Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Elektron taʼlim markazi, Fanlar akademiyasi, Urganch davlat universiteti, Xorazm Maʼmun akademiyasi IV. Ilmiy nashrlar fondini boyitish va Xorazm tarixi va madaniyati muzeyiga sayyohlarni jalb etish 24. Xorazm vohasidagi arxeologik yodgorliklarning katalogini tuzish va arxeologik xaritasini chop etish Hisob-kitoblarga asosan Grantlar 2017-2018-yillar Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 25. Akademiya noyob kitoblar fondini boyitish (Xorazm tarixiga oid arxiv manbalari va qoʻlyozmalarning nusxalari, shuningdek elektron shaklda) Hisob-kitoblarga asosan Xorazm Maʼmun akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari 2017 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston “Oʻzarxiv” agentligi, Madaniyat vazirligi 26. Quyidagi kitoblarni qayta nashr etish: Akademik Ziyo Bunyodovning “Gosudarstvo Xorezmshaxov — Anushteginidov” monografiyasi; Akademik Yahyo Gʻulomovning “Istoriya orosheniya Xorezma” kitobi; G.P. Snesarevning “Relikti domusulmanskix verovaniy i obryadov u uzbekov Xorezma” nomli asari 30,0 “Ijod” fondi mablagʻlari 2017 — 2020-yillar Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Matbuot va axborot agentligi 27. Jaloliddin Manguberdi haqida ilmiy kitob tayyorlash va nashr etish 100,0 Grantlar 2017-2018-yillar Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi , Xorazm Maʼmun akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi 28. Xiva “Ichon qalʼa” muzey qoʻriqxonasi qoʻlyozma fondining katalogini tuzish va chop qilish 50,0 “Ichon qalʼa” muzey qoʻriqxonasining budjetdan tashqari mablagʻlari 2017-2018-yillar Madaniyat vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi, Xorazm Maʼmun akademiyasi 29. 5 jildlik Xorazm tarixi monografiyasining 1-2 jildlarini nashr etish 30,0 Grantlar 2017-2018-yillar Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 30. Akademiya faoliyati va muzeyni keng targʻib etish maqsadida nashr va reklama ishlarini muntazam ravishda amalga oshirish 2,0 Xorazm Maʼmun akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari doimiy ravishda Turizmni rivojlantirish Davla� qoʻmitasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Fanlar akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi 31. Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi bilan hamkorlikda “Xorazm durdonalari” katalogi va bukletlarini chop etish 20,0 Xorazm Maʼmun akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari 2017-2018-yillar Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi 32. Xorazm viloyati aholisi va mehmonlarining Xorazm tarixiga qiziqishini oshirish maqsadida Xorazm viloyatidagi: umumiy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarining oʻquvchilari va xodimlarini; - - 2017-yil reja-jadval asosida Xorazm viloyati hokimligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Xorazm Maʼmun akademiyasi oliy taʼlim muassasalarining talaba va xodimlarini; 20,0 Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari 2017-yil reja-jadval asosida Xorazm viloyati hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ittifoqi boshqa tashkilotlar xodimlari va viloyat mehmonlarining Akademiya Xorazm tarixi va madaniyati muzeyiga tashrifini tashkil etish yuridik va jismoniy shaxslarning oʻz mablagʻlari doimiy ravishda Xorazm viloyati hokimligi, Turizmni rivojlantirish qoʻmitasi 33. Akademiyaning Xorazm tarixi va madaniyati muzeyini tarixiy sayyohlik yoʻnalishiga kiritish yuzasidan chora-tadbirlarni va respublikadagi turizm sohasida faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida muzeyni keng targʻib qilish ishlarini amalga oshirish - - doimiy ravishda Xorazm viloyati hokimligi, Turizmni rivojlantirish qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Xorazm Maʼmun akademiyasi
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-apreldagi 211-son qaroriga 3-ILOVA
Xorazm Maʼmun akademiyasi huzuridagi Ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengash
Bobojonov P.R. — Xorazm viloyati hokimi, kengash raisi lavozimiga koʻra — Fanlar akademiyasining ijtimoiy-gumanitar masalalari boʻyicha vitse-prezidenti, kengash raisining oʻrinbosari Kadirov Sh.Y. — Xorazm Maʼmun akademiyasi raisi, kengash kotibi Abdullayev B.I. — Urganch davlat universiteti rektori Roʻziboyev R.Y. — Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali direktori Xoyitmetov U.A. — Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Urganch filiali direktori Karimov R. — Oʻzbekiston Paxtachilik ilmiy-tadqiqot instituti Xorazm filiali direktori Davletov B.K. — Xiva “Ichon qalʼa” davlat muzey qoʻriqxonasi direktori Xudaynazarov E.X. — Xorazm viloyati xalq taʼlimi boshqarmasi boshligʻi Tangriberdiyev K.R. — Xorazm viloyati sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi Jumaniyazov J.A. — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Xorazm viloyati boʻlimi boshligʻi lavozimiga koʻra — Xorazm viloyati iqtisodiyot va hududlarni kompleks rivojlantirish bosh boshqarmasi boshligʻi Davlatov M.S. — Xorazm viloyati moliya boshqarmasi boshligʻi Bobojonov E.I. — Markaziy bankning Xorazm viloyati bosh boshqarmasi boshligʻi Jumaniyazov S.M. — “Jeneral Motors Oʻzbekiston” AJ Xorazm viloyati filiali boʻlimi boshligʻi Otajonov X.K. — Asakabank Xorazm viloyati filiali boshqaruvchisi Sadullayev A. — Xorazm Maʼmun akademiyasi bosh ilmiy xodimi Roʻzimboyev S. — Urganch davlat universiteti adabiyotshunoslik kafedrasi professori Jumaniyazov M.J. — Urganch davlat universiteti kimyoviy texnologiyalar kafedrasi professori Ruziyev E.I. — Urganch davlat universiteti mehnat taʼlimi kafedrasi mudiri Ruzmetov B. — Urganch davlat universiteti iqtisodiyot kafedrasi professori
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 14-aprel,
211-son