📅 2017-yil 28-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vazirligi iqtisodiyot vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 28-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vazirligi iqtisodiyot vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 28 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазирлиги иқтисодиёт вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства финансов Министерство экономики
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2017 · Ministry and agency documents · Moliya vazirligi iqtisodiyot vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
НИЗОМ
Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 28 мартдаги 30, 128-сонли қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сонли «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сонли «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Жамғарма «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) ҳузурида ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплаш, шунингдек Жамият таркибига кирувчи ташкилотларни ҳамда Жамият таркибига кирувчи ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномасига асосан қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни (бундан буён матнда сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар деб юритилади) модернизациялаш ва реконструкция қилиш мақсадида ташкил этилади.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
2-боб. Жамғармани бошқариш
3. Жамғармани бошқариш фаолияти «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (бундан буён матнда Холдинг деб юритилади) бошқаруви томонидан ҳар йили тайинланадиган беш нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Холдинг бошқарув раиси ва Жамият бош директори тегишлича Кенгашнинг раиси ҳамда раис ўринбосари ҳисобланади.
Кенгаш раиси Жамғарма фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
4. Кенгашнинг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурият туғилганида навбатдан ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин. Муҳокама қилинаётган барча масалалар юзасидан қарорлар Кенгаш аъзоларининг камида тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
5. Кенгашнинг мажлиси қарорлари баённома кўринишда расмийлаштирилади, масъул котиб томонидан имзоланади ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
6. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилаш;
маблағларни мазкур Низомда белгиланган мақсадлар учун йўналтириш (ажратиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамғарманинг маблағлари мақсадли сарфланишини назорат қилиш;
мақсадли ишлатилмаган Жамғарма маблағларини қайтарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган Жамғарма даромадларини шакллантириш манбаларидан келиб тушаётган маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисобварағида шакллантириш (жамлаш);
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларга маблағлар ажратилишида уларни ишлатиш шартларини белгилаш;
Жамғарма ишчи органини шакллантириш;
Жамғарма ишчи органининг таклифларини кўриб чиқиш;
Жамғарманинг Тафтиш комиссиясини шакллантириш.
7. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади:
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларнинг белгиланган мақсадларда ишлатмаслик ҳолатлари аниқланганда уларни молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтарилишини талаб қилиш.
8. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий мажбуриятлари ҳисобланади:
Жамғарма маблағларини мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда бошқарилишини таъминлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш;
мазкур Низомда белгиланган муддатларда Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметасини Ўзбекистон Республика Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилмаганлик ҳолатлари аниқланганда зудлик билан уларни бартараф этиш, асоссиз харажатлар ва келтирилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли чоралар кўриш.
9. Кенгаш ўз фаолиятини Жамғарма ишчи органи (бундан буён матнда Ишчи орган деб юритилади) орқали амалга оширади.
10. Қуйидагилар Ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тайёрлаш ва Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Жамғарма маблағлари молиялаштирилиши таклиф этилаётган сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни модернизациялаш ва реконструкция қилишнинг йиллик дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш ва Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлардан Жамғарма маблағларини ажратиш тўғрисида келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва тақдим қилинган ҳужжатларни тўлиқлиги ва мувофиқлигини текшириш;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлардан Жамғарма маблағларини ажратиш тўғрисида келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Кенгашга асосли таклифлар киритиш;
Жамият ва сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мақсадли молиялаштириш тўғрисида тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ Жамғарма маблағларининг ишлатилиши юзасидан ойлик мониторинг ўтказиш;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларнинг Жамғармадан олган маблағларини мақсадли сарфланиши бўйича ҳисоботларини кўриб чиқиш;
Жамғарманинг маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва ҳар ойда Кенгашга тақдим этиш;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва янада тўлдириб бориш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.
11. Сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларга ажратилган маблағлар мақсадсиз ишлатилган ҳолатларда Ишчи орган Кенгашга маблағларни қайтариш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
12. Қуйидагилар Ишчи органнинг асосий мажбуриятлари ҳисобланади:
мазкур Низомда белгиланган муддатларда сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлардан келиб тушаётган аризаларни ва уларга илова қилинаётган ҳужжатларни тўлиқлигини, Жамғарма маблағларини ажратишнинг зарурлигини ва асослантирилганлигини ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Жамғарманинг маблағларининг ҳаракатига доир тегишли таҳлилий ва ҳисобот материалларини тайёрлаш ва Кенгашга тақдим этилишини таъминлаш.
13. Жамғармада ҳар йили Холдинг томонидан уч нафар аъзодан иборат тафтиш комиссияси (бундан буён матнда Тафтиш комиссияси деб юритилади) тайинланади. Холдинг ички аудит хизматининг раҳбари Тафтиш комиссиясининг раҳбари ҳисобланади.
14. Тафтиш комиссияси тегишли ҳисобот материалларини таҳлил қилиш, шу жумладан жойига чиқиб ўрганиш йўли билан Жамғарма маблағларидан сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларга ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилганлиги, шунингдек ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплаш учун йўналтирилганлиги устидан назоратни таъминлайди.
15. Қуйидагилар Тафтиш комиссиясининг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади:
Жамғарманинг маблағларини мақсадли ишлатилиши тўғрисида сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлардан тегишли маълумотларни сўраб олиш;
Жамғарма маблағларини олган сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларда назорат тадбирларини ташкил этиш;
назорат тадбирлари натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик борасида Кенгашга таклифлар киритиш;
Кенгаш билан келишилган ҳолда назорат тадбирларини ўтказиш учун Холдинг ва Жамиятдан тегишли мутахассисларни жалб қилиш.
16. Қуйидагилар Тафтиш комиссиясининг асосий мажбуриятлари ҳисобланади:
назорат тадбирларини ўтказишда ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариш;
Кенгаш томонидан белгиланган муддат ичида Жамғарма маблағларини мақсадли сарф қилиниши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги ҳолати аниқланган тақдирда Кенгашга маълум қилиш ва тегишли чораларни кўриш тўғрисида таклифлар киритиш.
3-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
17. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Жамият таркибига кирувчи ҳудудий ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушадиган соф тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
18. Жамғарманинг маблағларини шакллантириш учун Жамият томонидан асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи жойлашган тижорат банкида махсус ҳисобварақ очилади. Жамғарма маблағларини шакллантириш учун бошқа ҳисобварақлар очиш тақиқланади.
19. Жамият таркибига кирувчи ҳудудий ташкилотлар бухгалтерия маълумотлари асосида Жамиятнинг махсус ҳисобварағига мазкур Низомда белгиланган ажратмаларни ҳар ойда, келгуси ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан тўланишини таъминлайди.
20. Жамият таркибига кирувчи ҳудудий ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушадиган соф тушумнинг ҳажми асосланган равишда ўзгартирилганда Жамғармага тўланган ажратмалар ҳам ўзгартириш киритилган ҳисобот даврига мутаносиб равишда ўзгартирилади (қўшимча тўланади ёки чегирилади).
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
21. Жамият ҳар йили 1 декабргача бўлган муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Кенгаш томонидан тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметасини тақдим этади.
22. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 кун ичида Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметасини келишади ва Жамиятга юборади.
23. Жамғарманинг маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплашга;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни модернизациялаш ва реконструкция қилишга.
24. Ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплаш учун Жамғарманинг маблағларини йўналтириш Жамғарма маблағларининг махсус ҳисобварақда шаклланишига қараб, даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
25. Сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан модернизациялаш ва реконструкция қилиш мақсадида Жамғарма маблағларини олиш учун Ишчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза;
Жамғарманинг маблағларини жалб қилиш зарурати тўғрисидаги сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларнинг тегишли бошқарув органи қарори нусхаси;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган Жамғарманинг маблағларини олиш мақсадга мувофиқлигини асословчи бизнес-режа;
ариза берилаётган чоракдан олдинги чорак учун молиявий ҳисобот;
бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар юзасидан муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;
банк кредитлари бўйича қарздорлик ва 2-сон картотека ҳолати ҳақида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома.
Жамият таркибига кирмайдиган сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Жамият таркибига кирувчи ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномаси нусхаси ҳам тақдим этилади.
26. Модернизациялаш ва реконструкция қилиш учун сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларга маблағ ажратиш, Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
27. Сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади.
28. Ишчи орган кўриб чиқиш натижалари бўйича Кенгашга маблағларни ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки ажратилмаслигини асослантирувчи таклиф тақдим этади.
29. Кенгаш 5 кун ичида Ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифлар асосида сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларга маблағларни ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Кенгаш томонидан Жамғарма маблағларини ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга қуйидагилар асос бўлади:
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Жамғарма маблағларини олиш учун мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларнинг Жамғарма маблағларини ажратиш ҳақидаги мурожаати Жамғарма маблағларини ишлатиш мақсадларига номувофиқлиги;
сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги.
30. Кенгаш томонидан Жамғарма маблағларини ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, баённомада рад этишнинг сабаблари кўрсатилиб, Жамғарма маблағлари ажратилишни сўраб мурожаат қилган сервис хизмати кўрсатувчи ташкилот хабардор қилинади.
31. Кенгаш томонидан Жамғарма маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Жамият ва сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мақсадли молиялаштириш тўғрисида шартнома тузилади ва мазкур шартномада назарда тутилган муддатларда Жамғарма маблағлари ажратилади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисоби ва ҳисоботи
32. Жамғарма маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш Жамият томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
33. Жамият таркибига кирувчи ҳудудий ташкилотлар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмасдан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Жамғармага ажратмалар тўланганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Жамғарманинг маблағларини олган сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмасдан Жамиятга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда маблағларнинг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
34. Молия йили якунланганидан сўнг ўттиз кун ичида Жамият Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ўтган йил учун Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
6-боб. Якуний қоидалар
35. Сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотлар Жамғарма маблағларини мазкур Низомда белгиланган мақсадларда ишлатилиши учун жавобгардир.
36. Жамғарма маблағларидан мазкур Низомда белгиланган мақсадларда ва самарали ишлатилиши юзасидан Кенгаш ва Ишчи орган жавобгардир.
37. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
38. Мазкур Низом «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти билан келишилган.
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси кенгаши раиси ___________________________ (Ф.И.О.) «___» ____________ 20__ йил «КЕЛИШИЛГАН» Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари __________________________ (Ф.И.О.) «___» ____________ 20__ йил. Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси маблағларининг 20___ йилдаги ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ Т/р Кўрсаткичлар номланиши Сумма, минг сўмда 1. ___ _________ 20__ й. ҳолатига қолдиқ маблағлар 2. Тушумлар 2.1. Соф тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар 2.2. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар 3. Фойдаланиш 3.1. Ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплаш 3.2. Модернизациялаш ва реконструкция қилиш Шу жумладан: 3.2.1. ____________ (ҳар бир объект кесимида фойдаланишнинг аниқ йўналишларини кўрсатган ҳолда) 4. ___ _________ 20__ й. ҳолатига қолдиқ маблағлар «Ўзагросервис» АЖ бош директори ___________________ (имзо) (М.Ў.) «Ўзагросервис» АЖ бош бухгалтери ___________________ (имзо)
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасига ажратмаларни тўланиши тўғрисида 20___ йил _______ учун ҲИСОБОТ* ______________________________________________________ МЧЖ бўйича (Жамиятнинг ҳудудий ташкилоти номи) Т/р Кўрсаткичлар номланиши Сумма, минг сўмда 1. Ҳисобот йили бошида Жамғармага тўловлар юзасидан кредиторлик қарз 2. Йил бошидан Жамғармага ҳисобланган ажратмалар 2.1. шу жумладан, ҳисобот ойи учун 3. Ҳисобот йили бошидан Жамғармага тўланган сумма 4. Ҳисобот ойи охирида Жамғармага тўловлар юзасидан кредиторлик қарз *Изоҳ: ҳисоботда ҳар бир кўрсаткич бўйича батафсил маълумот илова қилинади. Раҳбар /имзо/ /Ф.И.О./ (М.Ў.) Бош бухгалтер /имзо/ /Ф.И.О./
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси маблағларини ишлатилиши тўғрисида 20___ йил _______ учун ҲИСОБОТ* ______________________________________________________МЧЖ бўй ича (Жамият ташкилотининг номи) Т/р Кўрсаткичлар номланиши Сумма, минг сўмда 2.1 Жамғармадан олинган жами сумма Шу жумладан: 2.1.1. Жорий йилда 2.1.2. Ҳисобот ойида 2.2. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, жами 2.2.1. Шу жумладан: 2.2.2. Жорий йилда 2.2.3. Ҳисобот ойида 2.3. Олинган жамғарма маблағлари қолдиғи *Изоҳ: ҳисоботда ҳар бир кўрсаткич бўйича батафсил маълумот илова қилинади. Раҳбар /имзо/ /Ф.И.О./ М.Ў.(муҳр мавжуд бўлган тақдирда) Бош бухгалтер /имзо/ /Ф.И.О./
Қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалик техникаларига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция ва модернизация қилиш жамғармасининг даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси тўғрисида 20__ йил учун ҲИСОБОТ* Т/р Кўрсаткичлар номланиши 20__ йил учун прогноз минг сўмда Ҳақиқатда, минг сўмда Фарқ минг сўмда 1. ___ ________ 20__ й. ҳолатига қолдиқ маблағлар 2. Тушумлар 2.1. Соф тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар 2.2. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 3. Фойдаланиш 3.1. Ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплаш 3.2. Модернизация ва реконструкция қилиш шу жумладан: 3.2.1. ____________ (ҳар бир объект бўйича фойдаланишнинг аниқ йўналишларини кўрсатиш кесимида) 4. ___ _________ 20__ й. ҳолатига қолдиқ маблағлар. *Изоҳ: ҳисоботда ҳар бир кўрсаткич бўйича батафсил маълумот илова қилинади. «Ўзагросервис» АЖ бош директори /имзо/ /Ф.И.О./ (М.Ў.) «Ўзагросервис» АЖ бош бухгалтери /имзо/ /Ф.И.О./
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Н. ОТАЖОНОВ
«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти бош директори У. ТУРСУНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 март,
Тошкент ш.,
2017 йил 28 март,
2017 йил 28 март
2017 йил 28 март
30-сон
128-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MOLIYA VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VAZIRLIGINING
Qarori
NIZOM
Qishloq xoʻjaligi texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2016-yil 17-noyabrdagi PF-4857-son “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2016-yil 17-noyabrdagi PQ-2658-son “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Iqtisodiyot vazirligi qaror qiladi:
1. Qishloq xoʻjaligi texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Iqtisodiyot vazirligining 2017-yil 28-martdagi 30, 128-sonli qaroriga ILOVA
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2016-yil 17-noyabrdagi PF-4857-sonli “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2016-yil 17-noyabrdagi PQ-2658-sonli “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi (bundan buyon matnda Jamgʻarma deb yuritiladi) faoliyatini tartibga soladi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Jamgʻarma “Oʻzagroservis” aksiyadorlik jamiyati (bundan buyon matnda Jamiyat deb yuritiladi) huzurida hukumatlararo shartnomalar boʻyicha olingan kreditlarni qoplash, shuningdek Jamiyat tarkibiga kiruvchi tashkilotlarni hamda Jamiyat tarkibiga kiruvchi tashkilotlar bilan tuzilgan xoʻjalik shartnomasiga asosan qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni (bundan buyon matnda servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar deb yuritiladi) modernizatsiyalash va rekonstruksiya qilish maqsadida tashkil etiladi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi.
2-bob. Jamgʻarmani boshqarish
3. Jamgʻarmani boshqarish faoliyati “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ (bundan buyon matnda Xolding deb yuritiladi) boshqaruvi tomonidan har yili tayinlanadigan besh nafar aʼzodan iborat Jamgʻarma kengashi (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
Xolding boshqaruv raisi va Jamiyat bosh direktori tegishlicha Kengashning raisi hamda rais oʻrinbosari hisoblanadi.
Kengash raisi Jamgʻarma faoliyatiga rahbarlik qiladi va uning zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarilishi uchun javobgar hisoblanadi.
4. Kengashning majlislari har chorakda kamida bir marta oʻtkaziladi. Zaruriyat tugʻilganida navbatdan tashqari majlislar oʻtkazilishi mumkin. Muhokama qilinayotgan barcha masalalar yuzasidan qarorlar Kengash aʼzolarining kamida toʻrtdan uch qismi ovoz bergan taqdirda qabul qilingan hisoblanadi.
5. Kengashning majlisi qarorlari bayonnoma koʻrinishda rasmiylashtiriladi, masʼul kotib tomonidan imzolanadi va Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi.
6. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishning ustuvor yoʻnalishlari va shartlarini belgilash;
mablagʻlarni mazkur Nizomda belgilangan maqsadlar uchun yoʻnaltirish (ajratish) toʻgʻrisida qaror qabul qilish;
Jamgʻarmaning mablagʻlari maqsadli sarflanishini nazorat qilish;
maqsadli ishlatilmagan Jamgʻarma mablagʻlarini qaytarilishini taʼminlash choralarini koʻrish;
mazkur Nizomning 17-bandida belgilangan Jamgʻarma daromadlarini shakllantirish manbalaridan kelib tushayotgan mablagʻlarni Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻida shakllantirish (jamlash);
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarga mablagʻlar ajratilishida ularni ishlatish shartlarini belgilash;
Jamgʻarma ishchi organini shakllantirish;
Jamgʻarma ishchi organining takliflarini koʻrib chiqish;
Jamgʻarmaning Taftish komissiyasini shakllantirish.
7. Quyidagilar Kengashning asosiy huquqlari hisoblanadi:
Jamgʻarma tomonidan ajratiladigan mablagʻlarning maqsadli ishlatilishini nazorat qilish;
Jamgʻarma tomonidan ajratiladigan mablagʻlarning belgilangan maqsadlarda ishlatmaslik holatlari aniqlanganda ularni moliyalashtirishni toʻxtatish yoki ajratilgan mablagʻlarni qaytarilishini talab qilish.
8. Quyidagilar Kengashning asosiy majburiyatlari hisoblanadi:
Jamgʻarma mablagʻlarini mazkur Nizom va qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilgan holda boshqarilishini taʼminlash hamda ulardan samarali foydalanish;
mazkur Nizomda belgilangan muddatlarda Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasini Oʻzbekiston Respublika Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishish;
Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanilmaganlik holatlari aniqlanganda zudlik bilan ularni bartaraf etish, asossiz xarajatlar va keltirilgan zarar oʻrnini qoplash boʻyicha tegishli choralar koʻrish.
9. Kengash oʻz faoliyatini Jamgʻarma ishchi organi (bundan buyon matnda Ishchi organ deb yuritiladi) orqali amalga oshiradi.
10. Quyidagilar Ishchi organning asosiy vazifalari hisoblanadi:
Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasi loyihasini tayyorlash va Kengashga koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
Jamgʻarma mablagʻlari moliyalashtirilishi taklif etilayotgan servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni modernizatsiyalash va rekonstruksiya qilishning yillik dasturlari loyihalarini tayyorlash va Kengashga koʻrib chiqish uchun kiritish;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlardan Jamgʻarma mablagʻlarini ajratish toʻgʻrisida kelib tushgan arizalarni roʻyxatdan oʻtkazish va taqdim qilingan hujjatlarni toʻliqligi va muvofiqligini tekshirish;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilish;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlardan Jamgʻarma mablagʻlarini ajratish toʻgʻrisida kelib tushgan arizalarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Kengashga asosli takliflar kiritish;
Jamiyat va servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar oʻrtasida maqsadli moliyalashtirish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarning shartlariga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlarining ishlatilishi yuzasidan oylik monitoring oʻtkazish;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarning Jamgʻarmadan olgan mablagʻlarini maqsadli sarflanishi boʻyicha hisobotlarini koʻrib chiqish;
Jamgʻarmaning mablagʻlaridan foydalanilishi toʻgʻrisida hisobot tayyorlash va har oyda Kengashga taqdim etish;
Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va yanada toʻldirib borish toʻgʻrisida takliflar tayyorlash.
11. Servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarga ajratilgan mablagʻlar maqsadsiz ishlatilgan holatlarda Ishchi organ Kengashga mablagʻlarni qaytarish boʻyicha taklif kiritish huquqiga ega.
12. Quyidagilar Ishchi organning asosiy majburiyatlari hisoblanadi:
mazkur Nizomda belgilangan muddatlarda servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlardan kelib tushayotgan arizalarni va ularga ilova qilinayotgan hujjatlarni toʻliqligini, Jamgʻarma mablagʻlarini ajratishning zarurligini va asoslantirilganligini har tomonlama koʻrib chiqish;
Jamgʻarmaning mablagʻlarining harakatiga doir tegishli tahliliy va hisobot materiallarini tayyorlash va Kengashga taqdim etilishini taʼminlash.
13. Jamgʻarmada har yili Xolding tomonidan uch nafar aʼzodan iborat taftish komissiyasi (bundan buyon matnda Taftish komissiyasi deb yuritiladi) tayinlanadi. Xolding ichki audit xizmatining rahbari Taftish komissiyasining rahbari hisoblanadi.
14. Taftish komissiyasi tegishli hisobot materiallarini tahlil qilish, shu jumladan joyiga chiqib oʻrganish yoʻli bilan Jamgʻarma mablagʻlaridan servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarga ajratilgan mablagʻlarning maqsadli foydalanilganligi, shuningdek hukumatlararo shartnomalar boʻyicha olingan kreditlarni qoplash uchun yoʻnaltirilganligi ustidan nazoratni taʼminlaydi.
15. Quyidagilar Taftish komissiyasining asosiy huquqlari hisoblanadi:
Jamgʻarmaning mablagʻlarini maqsadli ishlatilishi toʻgʻrisida servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlardan tegishli maʼlumotlarni soʻrab olish;
Jamgʻarma mablagʻlarini olgan servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarda nazorat tadbirlarini tashkil etish;
nazorat tadbirlari natijalariga koʻra aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va ularga kelgusida yoʻl qoʻymaslik borasida Kengashga takliflar kiritish;
Kengash bilan kelishilgan holda nazorat tadbirlarini oʻtkazish uchun Xolding va Jamiyatdan tegishli mutaxassislarni jalb qilish.
16. Quyidagilar Taftish komissiyasining asosiy majburiyatlari hisoblanadi:
nazorat tadbirlarini oʻtkazishda oʻz majburiyatlarini toʻliq bajarish;
Kengash tomonidan belgilangan muddat ichida Jamgʻarma mablagʻlarini maqsadli sarf qilinishi toʻgʻrisida hisobot taqdim etish;
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishning belgilangan tartibi buzilganligi holati aniqlangan taqdirda Kengashga maʼlum qilish va tegishli choralarni koʻrish toʻgʻrisida takliflar kiritish.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish
17. Quyidagilar Jamgʻarma daromadlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
Jamiyat tarkibiga kiruvchi hududiy tashkilotlar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni sotishdan tushadigan sof tushumning 5 foizi miqdoridagi ajratmalar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
18. Jamgʻarmaning mablagʻlarini shakllantirish uchun Jamiyat tomonidan asosiy talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi joylashgan tijorat bankida maxsus hisobvaraq ochiladi. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish uchun boshqa hisobvaraqlar ochish taqiqlanadi.
19. Jamiyat tarkibiga kiruvchi hududiy tashkilotlar buxgalteriya maʼlumotlari asosida Jamiyatning maxsus hisobvaragʻiga mazkur Nizomda belgilangan ajratmalarni har oyda, kelgusi oyning 10 sanasidan kechiktirmasdan toʻlanishini taʼminlaydi.
20. Jamiyat tarkibiga kiruvchi hududiy tashkilotlar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni sotishdan tushadigan sof tushumning hajmi asoslangan ravishda oʻzgartirilganda Jamgʻarmaga toʻlangan ajratmalar ham oʻzgartirish kiritilgan hisobot davriga mutanosib ravishda oʻzgartiriladi (qoʻshimcha toʻlanadi yoki chegiriladi).
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
21. Jamiyat har yili 1-dekabrgacha boʻlgan muddat ichida Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiyot va moliya vazirligiga Kengash tomonidan tasdiqlangan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasini taqdim etadi.
22. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10 kun ichida Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasini kelishadi va Jamiyatga yuboradi.
23. Jamgʻarmaning mablagʻlari quyidagi maqsadlarga yoʻnaltiriladi:
hukumatlararo shartnomalar boʻyicha olingan kreditlarni qoplashga;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni modernizatsiyalash va rekonstruksiya qilishga.
24. Hukumatlararo shartnomalar boʻyicha olingan kreditlarni qoplash uchun Jamgʻarmaning mablagʻlarini yoʻnaltirish Jamgʻarma mablagʻlarining maxsus hisobvaraqda shakllanishiga qarab, daromadlar va xarajatlar smetasi doirasida amalga oshiriladi.
25. Servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan modernizatsiyalash va rekonstruksiya qilish maqsadida Jamgʻarma mablagʻlarini olish uchun Ishchi organga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
ariza;
Jamgʻarmaning mablagʻlarini jalb qilish zarurati toʻgʻrisidagi servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarning tegishli boshqaruv organi qarori nusxasi;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarning tegishli boshqaruv organi tomonidan tasdiqlangan Jamgʻarmaning mablagʻlarini olish maqsadga muvofiqligini asoslovchi biznes-reja;
ariza berilayotgan chorakdan oldingi chorak uchun moliyaviy hisobot;
budjet va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar yuzasidan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud emasligi haqida davlat soliq inspeksiyasi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotnoma;
bank kreditlari boʻyicha qarzdorlik va 2-son kartoteka holati haqida xizmat koʻrsatuvchi bankdan maʼlumotnoma.
Jamiyat tarkibiga kirmaydigan servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan Jamiyat tarkibiga kiruvchi tashkilotlar bilan tuzilgan xoʻjalik shartnomasi nusxasi ham taqdim etiladi.
26. Modernizatsiyalash va rekonstruksiya qilish uchun servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarga mablagʻ ajratish, Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasi doirasida amalga oshiriladi.
27. Servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar Ishchi organ tomonidan kelib tushgan kundan boshlab 10 kun ichida koʻrib chiqiladi.
28. Ishchi organ koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Kengashga mablagʻlarni ajratish maqsadga muvofiqligi yoki ajratilmasligini asoslantiruvchi taklif taqdim etadi.
29. Kengash 5 kun ichida Ishchi organ tomonidan taqdim etilgan takliflar asosida servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarga mablagʻlarni ajratish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror chiqaradi.
Kengash tomonidan Jamgʻarma mablagʻlarini ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilishga quyidagilar asos boʻladi:
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan Jamgʻarma mablagʻlarini olish uchun mazkur Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning toʻliq taqdim etilmaganligi;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarning Jamgʻarma mablagʻlarini ajratish haqidagi murojaati Jamgʻarma mablagʻlarini ishlatish maqsadlariga nomuvofiqligi;
servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlarning mavjudligi.
30. Kengash tomonidan Jamgʻarma mablagʻlarini ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, bayonnomada rad etishning sabablari koʻrsatilib, Jamgʻarma mablagʻlari ajratilishni soʻrab murojaat qilgan servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilot xabardor qilinadi.
31. Kengash tomonidan Jamgʻarma mablagʻlarini ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Jamiyat va servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar oʻrtasida maqsadli moliyalashtirish toʻgʻrisida shartnoma tuziladi va mazkur shartnomada nazarda tutilgan muddatlarda Jamgʻarma mablagʻlari ajratiladi.
5-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish hisobi va hisoboti
32. Jamgʻarma mablagʻlarining buxgalteriya hisobini yuritish Jamiyat tomonidan buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
33. Jamiyat tarkibiga kiruvchi hududiy tashkilotlar har oyda, hisobot oyidan keyingi oyning 10 sanasidan kechikmasdan mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda Jamgʻarmaga ajratmalar toʻlanganligi toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.
Jamgʻarmaning mablagʻlarini olgan servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar har oyda, hisobot oyidan keyingi oyning 10 sanasidan kechikmasdan Jamiyatga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda mablagʻlarning ishlatilishi toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.
34. Moliya yili yakunlanganidan soʻng oʻttiz kun ichida Jamiyat Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda oʻtgan yil uchun Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasi ijrosi toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
35. Servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlar Jamgʻarma mablagʻlarini mazkur Nizomda belgilangan maqsadlarda ishlatilishi uchun javobgardir.
36. Jamgʻarma mablagʻlaridan mazkur Nizomda belgilangan maqsadlarda va samarali ishlatilishi yuzasidan Kengash va Ishchi organ javobgardir.
37. Mazkur Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
38. Mazkur Nizom “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati va “Oʻzagroservis” aksiyadorlik jamiyati bilan kelishilgan.
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi kengashi raisi ___________________________ (F.I.O.) “___” ____________ 20__ yil “KELISHILGAN” Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari __________________________ (F.I.O.) “___” ____________ 20__ yil. Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi mablagʻlarining 20___ yildagi DAROMADLAR VA XARAJATLAR SMETASI T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Summa, ming soʻmda 1. ___ _________ 20__ y. holatiga qoldiq mablagʻlar 2. Tushumlar 2.1. Sof tushumning 5 foizi miqdoridagi ajratmalar 2.2. Qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar 3. Foydalanish 3.1. Hukumatlararo shartnomalar boʻyicha olingan kreditlarni qoplash 3.2. Modernizatsiyalash va rekonstruksiya qilish Shu jumladan: 3.2.1. ____________ (har bir obyekt kesimida foydalanishning aniq yoʻnalishlarini koʻrsatgan holda) 4. ___ _________ 20__ y. holatiga qoldiq mablagʻlar “Oʻzagroservis” AJ bosh direktori ___________________ (imzo) (M.Oʻ.) “Oʻzagroservis” AJ bosh buxgalteri ___________________ (imzo)
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasiga ajratmalarni toʻlanishi toʻgʻrisida 20___ yil _______ uchun HISOBOT* ______________________________________________________ MCHJ boʻyicha (Jamiyatning hududiy tashkiloti nomi) T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Summa, ming soʻmda 1. Hisobot yili boshida Jamgʻarmaga toʻlovlar yuzasidan kreditorlik qarz 2. Yil boshidan Jamgʻarmaga hisoblangan ajratmalar 2.1. shu jumladan, hisobot oyi uchun 3. Hisobot yili boshidan Jamgʻarmaga toʻlangan summa 4. Hisobot oyi oxirida Jamgʻarmaga toʻlovlar yuzasidan kreditorlik qarz *Izoh: hisobotda har bir koʻrsatkich boʻyicha batafsil maʼlumot ilova qilinadi. Rahbar /imzo/ /F.I.O./ (M.Oʻ.) Bosh buxgalter /imzo/ /F.I.O./
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi mablagʻlarini ishlatilishi toʻgʻrisida 20___ yil _______ uchun HISOBOT* ______________________________________________________MCHJ boʻy icha (Jamiyat tashkilotining nomi) T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Summa, ming soʻmda 2.1 Jamgʻarmadan olingan jami summa Shu jumladan: 2.1.1. Joriy yilda 2.1.2. Hisobot oyida 2.2. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish, jami 2.2.1. Shu jumladan: 2.2.2. Joriy yilda 2.2.3. Hisobot oyida 2.3. Olingan jamgʻarma mablagʻlari qoldigʻi *Izoh: hisobotda har bir koʻrsatkich boʻyicha batafsil maʼlumot ilova qilinadi. Rahbar /imzo/ /F.I.O./ M.Oʻ.(muhr mavjud boʻlgan taqdirda) Bosh buxgalter /imzo/ /F.I.O./
Qishloq xoʻjalik texnikasiga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qishloq xoʻjalik texnikalariga servis xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni rivojlantirish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish jamgʻarmasining daromadlar va xarajatlar smetasi ijrosi toʻgʻrisida 20__ yil uchun HISOBOT* T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi 20__ yil uchun prognoz ming soʻmda Haqiqatda, ming soʻmda Farq ming soʻmda 1. ___ ________ 20__ y. holatiga qoldiq mablagʻlar 2. Tushumlar 2.1. Sof tushumning 5 foizi miqdoridagi ajratmalar 2.2. Qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 3. Foydalanish 3.1. Hukumatlararo shartnomalar boʻyicha olingan kreditlarni qoplash 3.2. Modernizatsiya va rekonstruksiya qilish shu jumladan: 3.2.1. ____________ (har bir obyekt boʻyicha foydalanishning aniq yoʻnalishlarini koʻrsatish kesimida) 4. ___ _________ 20__ y. holatiga qoldiq mablagʻlar. *Izoh: hisobotda har bir koʻrsatkich boʻyicha batafsil maʼlumot ilova qilinadi. “Oʻzagroservis” AJ bosh direktori /imzo/ /F.I.O./ (M.Oʻ.) “Oʻzagroservis” AJ bosh buxgalteri /imzo/ /F.I.O./
Moliya vaziri B. XODJAYEV
Iqtisodiyot vaziri G. SAIDOVA
“Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi N. OTAJONOV
“Oʻzagroservis” aksiyadorlik jamiyati bosh direktori U. TURSUNOV
Toshkent sh.,
2017-yil 28-mart,
Toshkent sh.,
2017-yil 28-mart,
2017-yil 28-mart
2017-yil 28-mart
30-son
128-son