UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 3-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlim markazi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 3 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 мая 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства культуры Центра среднего специального, профессионального образования Министерства высшего и среднего специального образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 May 2017 · Ministry and agency documents · Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlim markazi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг

Қарори

НИЗОМ

Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:

1. Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 майдаги 10-Қ/Қ, 34/ҚҚ-сон қарорига ИЛОВА

Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижодкор ёшлар республика танловларини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Танловлар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари (бундан буён матнда болалар мусиқа ва санъат мактаблари деб юритилади), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари) ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

2. Қуйидагилар танловларнинг асосий мақсадлари ҳисобланади :

ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш;

ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;

ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган якка тартибдаги ишларни ўтказиш.

3. Танловлар босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият таълим муассасаларининг раҳбарлари, тегишли равишда вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юкланади.

4. Танловларни ўтказиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни турар жой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатади.

2-боб. Танловни болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиш

1-§. Умумий қоидалар

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади :

1-босқич — туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

2-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

3-босқич — республика бўйича.

6. Танловда иштирок этадиган ўқувчиларни тавсия этишда уларнинг танлов шартлари талабларига мослиги бўйича таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.

7. Танловнинг республика босқичида иштирок этишлари учун таълим муассасаси раҳбарияти номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим қилади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома (асосий таълим олаётган мутахассислиги кўрсатилган ҳолда);

3 х 4 см ҳажмдаги ҳамда 9 х 12 см ҳажмдаги 2 тадан рангли фотосурат;

номзоднинг тўлиқ ижро дастури;

номзоднинг 5 тагача ижодий ишларининг фотосуратлари жойлаштирилган фотоальбом (тасвирий ва амалий санъат мутахассисликлари учун).

8. Ҳужжатлар танловнинг 3-босқичи бошланишига бир ой қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.

2-§. Танловни ўтказиш шартлари

9. Танловнинг биринчи босқичида ўз таълим муассасаларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган, иккинчи босқичда I, II, III ўринларни эгаллаган, учинчи — якунловчи босқичда эса, танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик (номинация) бўйича фақат I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этади.

10. Танловнинг ижро дастури республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейларининг тегишли соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Маданият вазирлиги томонидан танлов ўтказилгунга қадар камида бир йил олдин тасдиқланади.

11. Танловнинг ижро дастури тасдиқлангандан сўнг, унга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

12. Танлов мезонларининг мураккаблигига қўйиладиган талаблар республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейлари, маданият ва санъат коллежларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқлаштирилади.

13. Иштирокчилар ижро дастурларини ёддан ижро этади. Иштирокчиларнинг ижроси 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.

3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)

14. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

фортепиано (1 та номинация — фортепиано);

торли чолғулар (3 та номинация — скрипка, альт, виолончель)

дамли ва зарбли чолғулар (11 та номинация — флейта, гобой, кларнет, фагот, труба, саксофон, валторна, тромбон, баритон, туба, зарбли чолғулар);

халқ чолғулари (16 та номинация — най, қўшнай, чанг, рубоб-прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, дутор (прима, альт, тенор), дутор-бас, танбур, доира, ғижжак, ғижжак-альт, қобуз бас, баян, аккордеон, гитара);

академик хонандалик (2 та номинация — эркак овози, аёл овози);

анъанавий хонандалик (2 та номинация эркак овози, аёл овози);

анъанавий чолғу ижрочилиги (11 та номинация — най, қўшнай, чанг, қонун, рубоб, афғон рубоб, уд, танбур, дутор, доира, ғижжак);

эстрада хонандалиги (2 та номинация — эркак овози, аёл овози);

эстрада чолғу ижрочилиги (10 та номинация — фортепиано, скрипка, труба, тромбон, саксофон-альт, саксофон-тенор, кларнет, гитара, бас-гитара, зарбли чолғулар);

мусиқашунослик (2 та номинация — мусиқа назарияси ва мусиқа адабиёти);

ансамбллар (8 та номинация — халқ чолғулари ансамбли, анъанавий созандалар ансамбли, анъанавий ашулачилар ансамбли, фольклор ансамбли, эстрада вокал ансамбли, эстрада чолғу ансамбли, хор жамоа дирижёрлиги, рақс гуруҳи);

хореография санъати (3 та номинация — халқ рақси, замонавий рақс, мумтоз рақс);

театр (томоша) санъати (3 та номинация — драма театри актёрлиги, мусиқий драма театри актёрлиги, қўғирчоқ театри актёрлиги);

тасвирий санъат (4 та номинация — ранг тасвир, графика, миниатюра, ҳайкалтарошлик);

амалий санъат (9 та номинация — наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганч ўймакорлиги, каштачилик, зардўзлик, кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик, попопчилик).

3-боб. Танловни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиш

1-§. Умумий қоидалар

15. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари) ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади .

16. Таълим муассасаси раҳбарияти республика танловида иштирок этишлари учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим қилади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;

3 х 4 см ҳажмдаги ҳамда 9 х 12 см ҳажмдаги 2 тадан рангли фотосурат;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома (асосий таълим олаётган мутахассислиги кўрсатилган ҳолда);

номзоднинг тўлиқ ижро дастури.

17. Ҳужжатлар республика танлови бошланишига бир ой қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.

2-§. Танловни ўтказиш шартлари

18. Танловга саралаб олиш ва юбориш ўқувчиларнинг ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади.

19. I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.

20. Танловнинг ижро дастури маданият, санъат, мусиқа йўналишидаги олий таълим муассасаларининг тегишли етакчи соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар камида бир йил олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.

21. Танловнинг ижро дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

22. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.

23. Иштирокчилар ижро дастурларини ёддан ижро этади.

Зарбли чолғулар ижро этувчи иштирокчи клавишли зарбли чолғулар учун ёзилган асарларни ёддан ижро этади, бошқа зарбли чолғулар учун ёзилган асарларни эса, ихтиёрий равишда нотага қараб ижро этиши мумкин.

Иштирокчиларнинг ижроси 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.

3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)

24. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

фортепиано (1 та номинация — фортепиано);

торли чолғулар (4 та номинация — скрипка, альт, виолончель, контрабас);

дамли ва зарбли чолғулар (10 та номинация — флейта, гобой, кларнет, фагот, труба, саксофон, валторна, тромбон, туба, зарбли чолғулар);

халқ чолғулари (17 та номинация — най, қўшнай, чанг, рубоб-прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, дутор (прима, альт, тенор), дутор-бас, танбур, доира, ғижжак, ғижжак-альт, ғижжак қобуз бас, ғижжак қобуз контрабас, баян, аккордеон, классик гитара);

академик хонандалик (2 та номинация — эркак овози, аёл овози);

анъанавий хонандалик (2 та номинация — эркак овози, аёл овози);

анъанавий чолғу ижрочилиги (12 та номинация — най, қўшнай, чанг, қонун, рубоб, афғон рубоб, уд, танбур, сато, дутор, доира, ғижжак);

эстрада хонандалиги (2 та номинация — эркак овози, аёл овози);

эстрада чолғу ижрочилиги (11 та номинация — фортепиано, скрипка, флейта, труба, тромбон, саксофон-альт, саксофон-тенор, кларнет, гитара, бас-гитара, зарбли чолғулар);

мусиқашунослик (3 та номинация — мусиқа назарияси, жаҳон мусиқа адабиёти, ўзбек мусиқа адабиёти);

хореография санъати (3 та номинация — халқ рақси, мумтоз рақс, замонавий рақс);

театр (томоша) санъати (4 та номинация — драма театри актёрлиги, мусиқий драма театри актёрлиги, қўғирчоқ театри актёрлиги, оммавий байрамлар режиссёрлиги);

фольклор ижрочилиги (2 та номинация — эркак овози, аёл овози);

4-боб. Танловни тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ўртасида ўтказиш

1-§. Умумий қоидалар

25. Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

26. Таълим муассасаси раҳбарияти танловнинг республика босқичида иштирок этиши учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим қилади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома;

3 х 4 см ҳажмдаги ҳамда 9 х 12 см ҳажмдаги 4 тадан рангли фотосурат;

номзоднинг кўпи билан 15 та ижодий ишларидан намуналар.

27. Ҳужжатлар республика танлови бошланишига беш кун қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.

2-§. Танловни ўтказиш шартлари

28. Танловга саралаб олиш ва юбориш ижодий ишларини баҳолаш якунлари бўйича амалга оширилади.

29. I, II, III ўринлар танлов якунлари бўйича аниқланади.

30. Танловнинг дастури Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

31. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг, унга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

32. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.

Иштирокчиларнинг ижодий фанлардан бажарган ишлари танловга қўйилади. Иштирокчиларнинг ишлари 100 баллик тизим бўйича баҳоланади.

3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)

33. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

дастгоҳли рангтасвир рассоми (3 та номинация — портрет жанри, пейзаж жанри, натюрморт жанри);

маҳобатли рангтасвир рассоми (3 та номинация — интерьер, экстерьер, мозаика);

қайта тиклаш рассоми (2 та номинация — рангтасвир асарларини қайта тиклаш, амалий санъат асарларини қайта тиклаш);

театр либослари санъати рассоми (3 та номинация — томошабоб либослар, кино саҳналари либослари, дунё либослари);

гриммчи рассом (2 та номинация — кино ва телевидение гримм рассоми, театр гриммчиси);

театр санъати бутафори рассоми (1 та номинация);

театр саҳна безаги рангтасвир рассоми (1 та номинация);

маҳобатли безак санъати рассоми (3 та номинация — маҳобатли безак, кулолчилик, майда пластика);

кино ва телевидение рассоми (2 та номинация — кино рассоми, телевидение рассоми);

дизайнер (2 та номинация — саноат дизайни, лойиҳаловчи дизайнер);

реклама бўйича мутахассис (1 та номинация);

интерьер ва мебеллар дизайнери (2 та номинация — интерьер дизайнери, мебеллар дизайнери);

ландшафтлар дизайнери (1 та номинация);

меъморий-декоратив санъати лойиҳаловчи дизайнер (2 та номинация — интерьерни лойиҳаловчи, эстерьерни лойиҳаловчи);

миллий этнографик ва бадиий либослар дизайнери (3 та номинация — миллий либослар, этнографик фольклор либослар, замонавий либослар);

графика рассоми (3 та номинация — дастгоҳлик графика, китоб графикаси, амалий графика);

локли миниатюра рассоми (3 та номинация — локли миниатюра, иллюстрация миниатюраси, пано миниатюраси);

ҳайкалтарошлик (4 та номинация — майда пластика, декоратив безакли ҳайкал, дастгоҳли, маҳобатли);

чинни ва кулолчилик маҳсулотлари уста-рассоми (2 та номинация — чинни уста-рассоми, кулол уста-рассоми);

шиша буюмлар уста-рассоми (1 та номинация);

ганч бўйича уста-рассом (1 та номинация);

наққошлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

ёғоч ўймакорлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

бадиий гилам ва гобеленларни ишлаб чиқариш уста-рассоми (1 та номинация);

каштачилик бўйича уста (1 та номинация);

зардўзлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

заргарлик буюмлари уста-рассоми (1 та номинация);

мисгарлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

миллий ва бадиий либослар модельери (2 та номинация — миллий либослар модельери, замонавий либослар модельери);

фотограф (3 та номинация — фотография ишлари бўйича мутахассис, бадиий фотография бўйича мутахассис, компьютер графикаси бўйича мутахассис).

5-боб. Танловларни ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш

34. Танловларни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этади.

35. Ташкилий қўмиталар танловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этади, баҳолаш мезонларини ва якунлар чиқариш тартибини тасдиқлайди, қатнашчиларнинг танловларга келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади.

Бунда апелляция комиссиялари ҳакамлар ҳайъатлари таркибида бўлмаган камида учта етакчи мутахассисдан тузилади.

Ҳакамлар ҳайъатлари ғолибларни аниқлайди ва танловлар якунларини баённома (протокол) қарори билан расмийлаштиради.

36. Апелляция комиссиялари танловлар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади. Апелляция комиссияларига, зарурат бўлганда, ҳакамлар ҳайъатлари қарорларини бекор қилиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

6-боб. Якуний қоидалар

37. Танловларни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

38. Мазкур Низом Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.

Маданият вазири М. МУРАТОВ

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУҲАМЕДОВ

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 3 май,

Тошкент ш.,

2017 йил 3 май,

2017 йил 2 май

10-Қ/Қ-сон

34/ҚҚ-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 404-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlim markazining

Qarori

NIZOM

Ijodkor yoshlar respublika tanlovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2778-son “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qarori hamda Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi qaror qiladi:

1. Ijodkor yoshlar respublika tanlovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazining 2017-yil 3-maydagi 10-Q/Q, 34/QQ-son qaroriga ILOVA

Ijodkor yoshlar respublika tanlovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq ijodkor yoshlar respublika tanlovlarini (bundan buyon matnda tanlov deb yuritiladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Tanlovlar bolalar musiqa va sanʼat maktablari va ixtisoslashtirilgan musiqa-badiiy maktab-internatlari (bundan buyon matnda bolalar musiqa va sanʼat maktablari deb yuritiladi), oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari (respublika ixtisoslashtirilgan musiqa akademik litseylari) oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladi.

2. Quyidagilar tanlovlarning asosiy maqsadlari hisoblanadi :

oʻquvchi yoshlarning isteʼdodi va ijodiy qobiliyatini namoyon qilish;

oʻquvchilarda oʻzlari tanlagan ixtisosliklarni chuqur oʻrganishga qiziqishni oshirish;

oʻquvchilarning kelajakdagi kasblarni toʻgʻri tanlashiga koʻmaklashish;

oʻquv-tarbiya jarayonini, oʻqituvchilarning pedagogik mahoratini takomillashtirish, ular tomonidan qobiliyatli oʻquvchilar bilan aniq maqsadga yoʻnaltirilgan yakka tartibdagi ishlarni oʻtkazish.

3. Tanlovlar bosqichlari va turlarini tashkil etish uchun masʼuliyat taʼlim muassasalarining rahbarlari, tegishli ravishda vazirlik va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari zimmasiga yuklanadi.

4. Tanlovlarni oʻtkazish muddatlari va joylari tegishli hokimliklar bilan kelishiladi, ular qatnashchilarni turar joy, oziq-ovqat bilan taʼminlashda va boshqa tashkiliy masalalarni hal etishda yordam koʻrsatadi.

2-bob. Tanlovni bolalar musiqa va sanʼat maktablari oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkazish

1-§. Umumiy qoidalar

5. Bolalar musiqa va sanʼat maktablari oʻquvchilarining musiqa fanlari boʻyicha tanlovlari har uch yilda bir marta quyidagi bosqichlar boʻyicha oʻtkaziladi :

1-bosqich — tuman, shuningdek hududi tumanlarga boʻlinmagan shahar boʻyicha;

2-bosqich — viloyat boʻyicha, shu jumladan Qoraqalpogʻiston Respublikasida va Toshkent shahrida;

3-bosqich — respublika boʻyicha.

6. Tanlovda ishtirok etadigan oʻquvchilarni tavsiya etishda ularning tanlov shartlari talablariga mosligi boʻyicha taʼlim muassasasi rahbari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vaziri, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi boshliqlari masʼul hisoblanadilar.

7. Tanlovning respublika bosqichida ishtirok etishlari uchun taʼlim muassasasi rahbariyati nomzodlarning quyidagi hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim qiladi:

nomzodning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi yoki pasporti nusxasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;

nomzodga taʼlim muassasasi rahbariyati tomonidan berilgan ijodiy tavsifnoma (asosiy taʼlim olayotgan mutaxassisligi koʻrsatilgan holda);

3 x 4 sm hajmdagi hamda 9 x 12 sm hajmdagi 2 tadan rangli fotosurat;

nomzodning toʻliq ijro dasturi;

nomzodning 5 tagacha ijodiy ishlarining fotosuratlari joylashtirilgan fotoalbom (tasviriy va amaliy sanʼat mutaxassisliklari uchun).

8. Hujjatlar tanlovning 3-bosqichi boshlanishiga bir oy qolgunga qadar qabul qilinadi. Mazkur muddatdan kechikib topshirilgan hujjatlar qabul qilinmaydi.

2-§. Tanlovni oʻtkazish shartlari

9. Tanlovning birinchi bosqichida oʻz taʼlim muassasalaridagi hisobot konsertlarida eng katta eʼtibor qozongan, ikkinchi bosqichda I, II, III oʻrinlarni egallagan, uchinchi — yakunlovchi bosqichda esa, tanlovga tavsiya etilgan har qaysi ixtisoslik (nominatsiya) boʻyicha faqat I oʻrinni egallagan oʻquvchilar ishtirok etadi.

10. Tanlovning ijro dasturi respublika ixtisoslashtirilgan musiqa va sanʼat akademik litseylarining tegishli soha mutaxassislari tomonidan ishlab chiqiladi hamda Madaniyat vazirligi tomonidan tanlov oʻtkazilgunga qadar kamida bir yil oldin tasdiqlanadi.

11. Tanlovning ijro dasturi tasdiqlangandan soʻng, unga oʻzgartirishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Tanlov mezonlarining murakkabligiga qoʻyiladigan talablar respublika ixtisoslashtirilgan musiqa va sanʼat akademik litseylari, madaniyat va sanʼat kollejlariga qabul qilinadigan abituriyentlar bilimlari darajasiga muvofiqlashtiriladi.

13. Ishtirokchilar ijro dasturlarini yoddan ijro etadi. Ishtirokchilarning ijrosi 25 ballik tizim boʻyicha baholanadi.

3-§. Tanlov ixtisosliklari (nominatsiyalari)

14. Tanlov quyidagi ixtisosliklar (nominatsiyalar) boʻyicha oʻtkaziladi:

fortepiano (1 ta nominatsiya — fortepiano);

torli cholgʻular (3 ta nominatsiya — skripka, alt, violonchel)

damli va zarbli cholgʻular (11 ta nominatsiya — fleyta, goboy, klarnet, fagot, truba, saksofon, valtorna, trombon, bariton, tuba, zarbli cholgʻular);

xalq cholgʻulari (16 ta nominatsiya — nay, qoʻshnay, chang, rubob-prima, qashqar rubobi, afgʻon rubobi, dutor (prima, alt, tenor), dutor-bas, tanbur, doira, gʻijjak, gʻijjak-alt, qobuz bas, bayan, akkordeon, gitara);

akademik xonandalik (2 ta nominatsiya — erkak ovozi, ayol ovozi);

anʼanaviy xonandalik (2 ta nominatsiya erkak ovozi, ayol ovozi);

anʼanaviy cholgʻu ijrochiligi (11 ta nominatsiya — nay, qoʻshnay, chang, qonun, rubob, afgʻon rubob, ud, tanbur, dutor, doira, gʻijjak);

estrada xonandaligi (2 ta nominatsiya — erkak ovozi, ayol ovozi);

estrada cholgʻu ijrochiligi (10 ta nominatsiya — fortepiano, skripka, truba, trombon, saksofon-alt, saksofon-tenor, klarnet, gitara, bas-gitara, zarbli cholgʻular);

musiqashunoslik (2 ta nominatsiya — musiqa nazariyasi va musiqa adabiyoti);

ansambllar (8 ta nominatsiya — xalq cholgʻulari ansambli, anʼanaviy sozandalar ansambli, anʼanaviy ashulachilar ansambli, folklor ansambli, estrada vokal ansambli, estrada cholgʻu ansambli, xor jamoa dirijorligi, raqs guruhi);

xoreografiya sanʼati (3 ta nominatsiya — xalq raqsi, zamonaviy raqs, mumtoz raqs);

teatr (tomosha) sanʼati (3 ta nominatsiya — drama teatri aktyorligi, musiqiy drama teatri aktyorligi, qoʻgʻirchoq teatri aktyorligi);

tasviriy sanʼat (4 ta nominatsiya — rang tasvir, grafika, miniatura, haykaltaroshlik);

amaliy sanʼat (9 ta nominatsiya — naqqoshlik, yogʻoch oʻymakorligi, ganch oʻymakorligi, kashtachilik, zardoʻzlik, kulolchilik, toʻquvchilik, zargarlik, popopchilik).

3-bob. Tanlovni oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkazish

1-§. Umumiy qoidalar

15. Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari (respublika ixtisoslashtirilgan musiqa akademik litseylari) oʻquvchilarining ijodiy tanlovlari musiqa ijrochilari oʻrtasida har ikki yilda bir marta, uch turda oʻtkaziladi .

16. Taʼlim muassasasi rahbariyati respublika tanlovida ishtirok etishlari uchun nomzodlarning quyidagi hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim qiladi:

nomzodning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi yoki pasporti nusxasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;

3 x 4 sm hajmdagi hamda 9 x 12 sm hajmdagi 2 tadan rangli fotosurat;

nomzodga taʼlim muassasasi rahbariyati tomonidan berilgan ijodiy tavsifnoma (asosiy taʼlim olayotgan mutaxassisligi koʻrsatilgan holda);

nomzodning toʻliq ijro dasturi.

17. Hujjatlar respublika tanlovi boshlanishiga bir oy qolgunga qadar qabul qilinadi. Mazkur muddatdan kechikib topshirilgan hujjatlar qabul qilinmaydi.

2-§. Tanlovni oʻtkazish shartlari

18. Tanlovga saralab olish va yuborish oʻquvchilarning hisobot konsertlari yakunlari boʻyicha amalga oshiriladi.

19. I, II, III oʻrinlarni egallagan oʻquvchilar faqat soʻnggi tur yakunlari boʻyicha aniqlanadi.

20. Tanlovning ijro dasturi madaniyat, sanʼat, musiqa yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarining tegishli yetakchi soha mutaxassislari tomonidan ishlab chiqiladi va tanlov oʻtkazilgunga qadar kamida bir yil oldin Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

21. Tanlovning ijro dasturi tasdiqlangandan soʻng unga oʻzgartirishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tanlov topshiriqlarining murakkabligiga qoʻyiladigan talablarning oliy taʼlim muassasalariga qabul qilinadigan abituriyentlar bilimlari darajasiga muvofiq boʻlishini taʼminlaydi.

23. Ishtirokchilar ijro dasturlarini yoddan ijro etadi.

Zarbli cholgʻular ijro etuvchi ishtirokchi klavishli zarbli cholgʻular uchun yozilgan asarlarni yoddan ijro etadi, boshqa zarbli cholgʻular uchun yozilgan asarlarni esa, ixtiyoriy ravishda notaga qarab ijro etishi mumkin.

Ishtirokchilarning ijrosi 25 ballik tizim boʻyicha baholanadi.

3-§. Tanlov ixtisosliklari (nominatsiyalari)

24. Tanlov quyidagi ixtisosliklar (nominatsiyalar) boʻyicha oʻtkaziladi:

fortepiano (1 ta nominatsiya — fortepiano);

torli cholgʻular (4 ta nominatsiya — skripka, alt, violonchel, kontrabas);

damli va zarbli cholgʻular (10 ta nominatsiya — fleyta, goboy, klarnet, fagot, truba, saksofon, valtorna, trombon, tuba, zarbli cholgʻular);

xalq cholgʻulari (17 ta nominatsiya — nay, qoʻshnay, chang, rubob-prima, qashqar rubobi, afgʻon rubobi, dutor (prima, alt, tenor), dutor-bas, tanbur, doira, gʻijjak, gʻijjak-alt, gʻijjak qobuz bas, gʻijjak qobuz kontrabas, bayan, akkordeon, klassik gitara);

akademik xonandalik (2 ta nominatsiya — erkak ovozi, ayol ovozi);

anʼanaviy xonandalik (2 ta nominatsiya — erkak ovozi, ayol ovozi);

anʼanaviy cholgʻu ijrochiligi (12 ta nominatsiya — nay, qoʻshnay, chang, qonun, rubob, afgʻon rubob, ud, tanbur, sato, dutor, doira, gʻijjak);

estrada xonandaligi (2 ta nominatsiya — erkak ovozi, ayol ovozi);

estrada cholgʻu ijrochiligi (11 ta nominatsiya — fortepiano, skripka, fleyta, truba, trombon, saksofon-alt, saksofon-tenor, klarnet, gitara, bas-gitara, zarbli cholgʻular);

musiqashunoslik (3 ta nominatsiya — musiqa nazariyasi, jahon musiqa adabiyoti, oʻzbek musiqa adabiyoti);

xoreografiya sanʼati (3 ta nominatsiya — xalq raqsi, mumtoz raqs, zamonaviy raqs);

teatr (tomosha) sanʼati (4 ta nominatsiya — drama teatri aktyorligi, musiqiy drama teatri aktyorligi, qoʻgʻirchoq teatri aktyorligi, ommaviy bayramlar rejissorligi);

folklor ijrochiligi (2 ta nominatsiya — erkak ovozi, ayol ovozi);

4-bob. Tanlovni tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishidagi oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarining oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkazish

1-§. Umumiy qoidalar

25. Tanlov oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilari oʻrtasida har ikki yilda bir marta oʻtkaziladi.

26. Taʼlim muassasasi rahbariyati tanlovning respublika bosqichida ishtirok etishi uchun nomzodlarning quyidagi hujjatlarini Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga taqdim qiladi:

nomzodning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi yoki pasporti nusxasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;

nomzodga taʼlim muassasasi rahbariyati tomonidan berilgan ijodiy tavsifnoma;

3 x 4 sm hajmdagi hamda 9 x 12 sm hajmdagi 4 tadan rangli fotosurat;

nomzodning koʻpi bilan 15 ta ijodiy ishlaridan namunalar.

27. Hujjatlar respublika tanlovi boshlanishiga besh kun qolgunga qadar qabul qilinadi. Mazkur muddatdan kechikib topshirilgan hujjatlar qabul qilinmaydi.

2-§. Tanlovni oʻtkazish shartlari

28. Tanlovga saralab olish va yuborish ijodiy ishlarini baholash yakunlari boʻyicha amalga oshiriladi.

29. I, II, III oʻrinlar tanlov yakunlari boʻyicha aniqlanadi.

30. Tanlovning dasturi Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining mutaxassislari tomonidan ishlab chiqiladi va tanlov oʻtkazilgunga qadar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

31. Tanlov dasturi tasdiqlangandan soʻng, unga oʻzgartirishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

32. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi tanlov topshiriqlarining murakkabligiga qoʻyiladigan talablarning oliy taʼlim muassasalariga qabul qilinadigan abituriyentlar bilimlari darajasiga muvofiq boʻlishini taʼminlaydi.

Ishtirokchilarning ijodiy fanlardan bajargan ishlari tanlovga qoʻyiladi. Ishtirokchilarning ishlari 100 ballik tizim boʻyicha baholanadi.

3-§. Tanlov ixtisosliklari (nominatsiyalari)

33. Tanlov quyidagi ixtisosliklar (nominatsiyalar) boʻyicha oʻtkaziladi:

dastgohli rangtasvir rassomi (3 ta nominatsiya — portret janri, peyzaj janri, natyurmort janri);

mahobatli rangtasvir rassomi (3 ta nominatsiya — interyer, eksteryer, mozaika);

qayta tiklash rassomi (2 ta nominatsiya — rangtasvir asarlarini qayta tiklash, amaliy sanʼat asarlarini qayta tiklash);

teatr liboslari sanʼati rassomi (3 ta nominatsiya — tomoshabob liboslar, kino sahnalari liboslari, dunyo liboslari);

grimmchi rassom (2 ta nominatsiya — kino va televideniye grimm rassomi, teatr grimmchisi);

teatr sanʼati butafori rassomi (1 ta nominatsiya);

teatr sahna bezagi rangtasvir rassomi (1 ta nominatsiya);

mahobatli bezak sanʼati rassomi (3 ta nominatsiya — mahobatli bezak, kulolchilik, mayda plastika);

kino va televideniye rassomi (2 ta nominatsiya — kino rassomi, televideniye rassomi);

dizayner (2 ta nominatsiya — sanoat dizayni, loyihalovchi dizayner);

reklama boʻyicha mutaxassis (1 ta nominatsiya);

interyer va mebellar dizayneri (2 ta nominatsiya — interyer dizayneri, mebellar dizayneri);

landshaftlar dizayneri (1 ta nominatsiya);

meʼmoriy-dekorativ sanʼati loyihalovchi dizayner (2 ta nominatsiya — interyerni loyihalovchi, esteryerni loyihalovchi);

milliy etnografik va badiiy liboslar dizayneri (3 ta nominatsiya — milliy liboslar, etnografik folklor liboslar, zamonaviy liboslar);

grafika rassomi (3 ta nominatsiya — dastgohlik grafika, kitob grafikasi, amaliy grafika);

lokli miniatura rassomi (3 ta nominatsiya — lokli miniatura, illustratsiya miniaturasi, pano miniaturasi);

haykaltaroshlik (4 ta nominatsiya — mayda plastika, dekorativ bezakli haykal, dastgohli, mahobatli);

chinni va kulolchilik mahsulotlari usta-rassomi (2 ta nominatsiya — chinni usta-rassomi, kulol usta-rassomi);

shisha buyumlar usta-rassomi (1 ta nominatsiya);

ganch boʻyicha usta-rassom (1 ta nominatsiya);

naqqoshlik boʻyicha usta-rassom (1 ta nominatsiya);

yogʻoch oʻymakorlik boʻyicha usta-rassom (1 ta nominatsiya);

badiiy gilam va gobelenlarni ishlab chiqarish usta-rassomi (1 ta nominatsiya);

kashtachilik boʻyicha usta (1 ta nominatsiya);

zardoʻzlik boʻyicha usta-rassom (1 ta nominatsiya);

zargarlik buyumlari usta-rassomi (1 ta nominatsiya);

misgarlik boʻyicha usta-rassom (1 ta nominatsiya);

milliy va badiiy liboslar modelyeri (2 ta nominatsiya — milliy liboslar modelyeri, zamonaviy liboslar modelyeri);

fotograf (3 ta nominatsiya — fotografiya ishlari boʻyicha mutaxassis, badiiy fotografiya boʻyicha mutaxassis, kompyuter grafikasi boʻyicha mutaxassis).

5-bob. Tanlovlarni oʻtkazish boʻyicha ishlarni tashkil qilish

34. Tanlovlarni oʻtkazish boʻyicha butun tadbirlar kompleksini bajarish uchun tegishli vazirlik va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari oʻz buyruqlari bilan tashkiliy qoʻmitalar, hakamlar hayʼatlari, apellyatsiya komissiyalari va boshqa tuzilmalarni tashkil etadi.

35. Tashkiliy qoʻmitalar tanlovlarga tayyorgarlik koʻrish hamda ularni oʻtkazishda yagona ilmiy-uslubiy yondashuvni taʼminlaydi, hakamlar hayʼatlari, apellyatsiya komissiyalari va boshqa tuzilmalar tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi, sinov topshiriqlarini tayyorlashni tashkil etadi, baholash mezonlarini va yakunlar chiqarish tartibini tasdiqlaydi, qatnashchilarning tanlovlarga kelishi bilan bogʻliq barcha masalalarni hal qiladi.

Bunda apellyatsiya komissiyalari hakamlar hayʼatlari tarkibida boʻlmagan kamida uchta yetakchi mutaxassisdan tuziladi.

Hakamlar hayʼatlari gʻoliblarni aniqlaydi va tanlovlar yakunlarini bayonnoma (protokol) qarori bilan rasmiylashtiradi.

36. Apellyatsiya komissiyalari tanlovlar qatnashchilarining shikoyatlari va arizalarini koʻrib chiqadi. Apellyatsiya komissiyalariga, zarurat boʻlganda, hakamlar hayʼatlari qarorlarini bekor qilish yoki ularga oʻzgartirishlar kiritish huquqi beriladi.

6-bob. Yakuniy qoidalar

37. Tanlovlarni oʻtkazish jarayonlari boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

38. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan kelishilgan.

Madaniyat vaziri M. MURATOV

Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi direktori M. XOLMUHAMEDOV

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi A. NURIDINOV

Toshkent sh.,

2017-yil 3-may,

Toshkent sh.,

2017-yil 3-may,

2017-yil 2-may

10-Q/Q-son

34/QQ-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 21-son, 404-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 22.10.2026-y., 10/26/3958/1065)

lex.uz