📅 2017-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 31 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 мая 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 May 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
дафтари
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилиб, унинг натижаларига кўра соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очилиши ва курорт-соғломлаштириш ҳамда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари бир ой муддатда шакллантирилишини;
2017 йилда йўлланмаларни ажратиш режасини, санаторийлар кесимида соғломлаштириш учун ҳар ойда ажратилган йўлланмалар сонини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқиб икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини;
2017 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасалари ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамияти билан шартномалар тузилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига йўлланмалар берилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 324-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва уларни кузатувчиларни санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларига юбориш тартибини, шу жумладан уларни соғломлаштириш шарт-шароитлари ва муддатларини, йўлланмаларни ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) ҳақиқий аъзолари бир нафар кузатувчи билан бирга йилига бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) соғломлаштириш курсидан бепул ўтиш ҳуқуқига эга.
Кузатувчи сифатида биринчи навбатда Фанлар академияси ҳақиқий аъзосининг яқин қариндошлари бўлиши мумкин. Агар яқин қариндошлари бўлмаса, соғломлаштириш курсидан ўтувчи Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси томонидан Фанлар академияси билан келишилган ҳолда таклиф этилган шахс кузатувчи бўлиши мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва уларни кузатувчиларни санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари ва уларни кузатувчи шахслар санаторийларда соғломлаштириш курсини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтадилар.
2-боб. Йўлланмалар олиш учун мурожаат қилиш
5. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари кейинги йил учун санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
паспорт нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
кузатувчи тўғрисида маълумотлар (паспорт нусхаси, яқин қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат).
Фанлар академияси тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ «Йўлланмалар сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш дафтари»да рўйхатдан ўтказади.
6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Фанлар академиясига мурожаат қилиб, йўлланма муддатини ўзгартиришлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди.
7. Фанлар академияси саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берганларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.
3-боб. Соғломлаштириш йўналишларини аниқлаш
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фанлар академияси томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин уни беш иш куни мобайнида Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади.
9. Тиббиёт муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайдилар.
10. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.
11. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.
Зарурат бўлганда, Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосининг саломатлигида ўзгаришлар юз берган тақдирда санаторий-курорт картасига тузатишлар киритилиши мумкин.
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
тиббиёт муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш йўналишларини ва санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатни олади;
беш иш куни мобайнида рўйхатни Фанлар академиясига тақдим этади.
13. Тиббиёт муассасаси раҳбари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатлари таъминланиши, шунингдек тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.
4-боб. Йўлланмаларни тақсимлаш ва ажратиш
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида Фанлар академияси ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
15. Фанлар академияси Йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни ўн иш куни мобайнида санаторийларга етказади, йўлланмаларни расмийлаштиради ва уларни Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига етказилишини таъминлайди.
Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш режасига асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, киши рад этиши ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Фанлар академияси томонидан тегишли санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.
Бунда Фанлар академияси ҳар ойнинг 30-санасига қадар санаторийлар томонидан ўринлар ажратиши учун тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.
16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва «Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлиши шарт.
17. Фанлар академияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўлланмалар реестрини юритади.
18. Фанлар академияси Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади.
19. Санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва уларни кузатувчи шахсларнинг қабул қилинишини таъминлайдилар.
20. Санаторийлар билан тузилган шартномалар шартлари тўлиқ бажарилишига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.
5-боб. Санаторийларга йўлланмаларни молиялаштириш
21. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун харажатларни молиялаштириш Фанлар академияси харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
22. Санаторийлар ҳар ойнинг 5-кунигача ўтган ойда Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва уларни кузатувчи шахслар амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиқиб бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаларини Фанлар академиясига тақдим этиб, ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
Фанлар академиясига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.
6-боб. Санаторийларда яшаш ва соғломлаштириш шартлари
23. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
Ушбу талаб кузатувчиларга нисбатан қўлланилмайди.
24. Санаторийга келган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларда паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.
25. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларга «стандарт» ётоқхоналардан жой берилади.
Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчилар санаторийлардаги мавжуд қўшимча хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
26. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчилар санаторийнинг даволовчи шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.
27. Даволанишга келган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосига ва кузатувчига санаторий томонидан йўлланманинг қайтиш талони Фанлар академиясига топшириш учун берилади.
Йўлланманинг қайтиш талонида унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, санаторийда амалда бўлган вақти кўрсатилади.
28. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш учун Йўлланмаларни тасдиқланган режасига мувофиқ санаторийларда жойларнинг ажратилиши юзасидан санаторийлар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.
7-боб. Якунловчи қоидалар
29. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларга берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоб ва назорат Фанлар академияси томонидан олиб борилади.
30. Фанлар академияси санаторий йўлланмаларининг ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва уларни кузатувчиларни санаторийларга юбориш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига _____________________________________________ ____________________________________ да яшовчи __________________________________________дан (ариза берувчининг Ф.И.О.) АРИЗА Менга _________________________ йил __________________ ойига ______________________ санаторийсига (санаторий номи) йўлланма ажратишингизни сўрайман. Аризага қуйидагиларни илова қиламан: паспорт нусхаси; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси; кузатиб бораётган шахснинг паспорти нусхаси. Бошқа ҳужжатлар: ________________________________________________ Мурожаат қилувчининг имзоси:___________________ Сана: 20___ йил «___» _______________ Аризани рўйхатдан ўтказувчи _____________________________________________ Аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими) Сана: 20__ йил «___» _____________
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Йўлланма сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш
Т/р Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси ва уни кузатувчи шахснинг Ф.И.О. Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи Тиббий маълумотноманинг тартиб рақами ва санаси, шунингдек тиббий маълумотномани берган муассасанинг номи Тиббий маълумотномада кўрсатилган санаторийнинг номи Санаторийнинг номи, йўлланманинг тартиб рақами,муддати Йўлланмани берган масъул ходимнинг Ф.И.О. ва имзоси Йўлланмани олган Фанлар академияси ҳақиқий аъзосини нг имзоси Санаторийга келиш куни Санаторийдан кетиш куни
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 май,
324-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
daftari
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining akademiklari faoliyatini yanada takomillashtirish va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 29-dekabrdagi PF-4907-son Farmoniga muvofiq hamda Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini salomatligini mustahkamlash va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolarining salomatligini sanatoriy-sogʻlomlashtirish va kurort-sogʻlomlashtirish muassasalarida mustahkamlash tartibi toʻgʻrisida Nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda:
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari yashash joyidagi sogʻliqni saqlash muassasalarida dispanserizatsiyadan oʻtkazilib, uning natijalariga koʻra sogʻlomlashtirishning tavsiya etilgan yoʻnalishini koʻrsatgan holda sanatoriy-kurort kartasi ochilishi va kurort-sogʻlomlashtirish hamda sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmalar ajratish uchun ularning roʻyxatlari bir oy muddatda shakllantirilishini;
2017-yilda yoʻllanmalarni ajratish rejasini, sanatoriylar kesimida sogʻlomlashtirish uchun har oyda ajratilgan yoʻllanmalar sonini koʻrsatgan holda, ishlab chiqib ikki oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritilishini;
2017-yilda yoʻllanmalarni taqsimlash rejasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn kun muddatda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasining Sanatoriya-kurortlar boshqarmasi, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalari hamda Yalta va Kislovodsk shaharlaridagi “Oʻzbekiston” kurort-sogʻlomlashtirish aksiyadorlik jamiyati bilan shartnomalar tuzilishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolariga yoʻllanmalar berilishini taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va ilm-fan masalalari axborot-tahlil departamenti hamda Sogʻliqni saqlash, ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, jismoniy tarbiya va sport masalalari axborot tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-maydagi 324-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolarining salomatligini sanatoriy-sogʻlomlashtirish va kurort-sogʻlomlashtirish muassasalarida mustahkamlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining akademiklari faoliyatini yanada takomillashtirish va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 29-dekabrdagi PF-4907-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini va ularni kuzatuvchilarni sanatoriy-sogʻlomlashtirish va kurort-sogʻlomlashtirish muassasalariga yuborish tartibini, shu jumladan ularni sogʻlomlashtirish shart-sharoitlari va muddatlarini, yoʻllanmalarni ajratish va moliyalashtirish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining (keyingi oʻrinlarda Fanlar akademiyasi deb ataladi) haqiqiy aʼzolari bir nafar kuzatuvchi bilan birga yiliga bir marta oʻzlari uchun maqbul boʻlgan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida hamda Yalta va Kislovodsk shaharlaridagi “Oʻzbekiston” kurort-sogʻlomlashtirish aksiyadorlik jamiyatining sanatoriylarida (keyingi oʻrinlarda sanatoriylar deb ataladi) sogʻlomlashtirish kursidan bepul oʻtish huquqiga ega.
Kuzatuvchi sifatida birinchi navbatda Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzosining yaqin qarindoshlari boʻlishi mumkin. Agar yaqin qarindoshlari boʻlmasa, sogʻlomlashtirish kursidan oʻtuvchi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosi tomonidan Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan holda taklif etilgan shaxs kuzatuvchi boʻlishi mumkin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini va ularni kuzatuvchilarni sanatoriylarga yuborish ushbu Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolari va ularni kuzatuvchi shaxslar sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini Vazirlar Mahkamasi tomonidan har yili tasdiqlanadigan Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasiga muvofiq oʻtadilar.
2-bob. Yoʻllanmalar olish uchun murojaat qilish
5. Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolari keyingi yil uchun sanatoriyga yoʻllanma olish uchun har yili 1-sentabrgacha Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha ariza;
pasport nusxasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzoligini tasdiqlovchi guvohnoma nusxasi;
kuzatuvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar (pasport nusxasi, yaqin qarindoshligini tasdiqlovchi hujjat).
Fanlar akademiyasi taqdim etilgan hujjatlarni ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq “Yoʻllanmalar soʻrab yozilgan arizalarni roʻyxatga olish daftari”da roʻyxatdan oʻtkazadi.
6. Yoʻllanma unda koʻrsatilgan muddatda haqiqiy hisoblanadi.
Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolari salomatligining holatiga yoki boshqa asosli sabablarga koʻra yoʻllanmadan belgilangan muddatda foydalanish imkoniyatiga ega boʻlmagan taqdirda, yoʻllanmaning amal qilish muddati tugashidan kamida ikki hafta oldin Fanlar akademiyasiga murojaat qilib, yoʻllanma muddatini oʻzgartirishlari mumkin. Yoʻllanmada koʻrsatilgan muddatlarni kalendar yil mobaynida ikki martadan ortiq koʻchirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Fanlar akademiyasi salomatlikni tiklash muddati koʻrsatilgan holda ariza berganlarning roʻyxatini shakllantiradi va har yili 10-sentabrgacha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga taqdim etadi.
3-bob. Sogʻlomlashtirish yoʻnalishlarini aniqlash
8. Sogʻliqni saqlash vazirligi Fanlar akademiyasi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni olgandan keyin uni besh ish kuni mobaynida Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolarining doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyidagi tibbiyot muassasalariga yetkazadi.
9. Tibbiyot muassasalari taqdim etilgan roʻyxatlar boʻyicha bir oy muddatda Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini bepul dispanserizatsiyadan oʻtkazadilar va uning natijalariga koʻra sanatoriyda sogʻlomlashtirishning zarur yoʻnalishini aniqlaydilar.
10. Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosini dispanserizatsiyadan oʻtkazish natijalari asosida uning tibbiy kartasida sanatoriyda sogʻlomlashtirishning zarur yoʻnalishi va zid koʻrsatmalar (ular mavjud boʻlganda) koʻrsatilgan holda tegishli yozuv qayd etiladi.
11. Tibbiy kartadagi yozuv asosida tibbiyot muassasasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosiga belgilangan shakldagi sanatoriy-kurort kartasini rasmiylashtiradi va ushbu karta yoʻllanma olish uchun asos hisoblanadi.
Zarurat boʻlganda, Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosining salomatligida oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda sanatoriy-kurort kartasiga tuzatishlar kiritilishi mumkin.
12. Sogʻliqni saqlash vazirligi:
tibbiyot muassasalaridan har yili 25-oktabrgacha dispanserizatsiyadan oʻtgan Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini sogʻlomlashtirish yoʻnalishlarini va sanatoriylar nomlarini koʻrsatgan holda tuzilgan roʻyxatni oladi;
besh ish kuni mobaynida roʻyxatni Fanlar akademiyasiga taqdim etadi.
13. Tibbiyot muassasasi rahbari Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini dispanserizatsiyadan oʻtkazishning belgilangan muddatlari taʼminlanishi, shuningdek tibbiy va sanatoriy-kurort kartasida sogʻlomlashtirishning zarur yoʻnalishi toʻgʻrisidagi yozuvlarning haqqoniyligi uchun shaxsan javob beradi.
4-bob. Yoʻllanmalarni taqsimlash va ajratish
14. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi taqdim etgan roʻyxat asosida Fanlar akademiyasi har bir sanatoriy boʻyicha kelgusi yil uchun Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini ishlab chiqadi va sanatoriylarning yuqori turuvchi vazirliklari, idoralari va tashkilotlari bilan kelishilgan holda 15-noyabrgacha Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi.
15. Fanlar akademiyasi Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasi tasdiqlangandan soʻng uni oʻn ish kuni mobaynida sanatoriylarga yetkazadi, yoʻllanmalarni rasmiylashtiradi va ularni Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolariga yetkazilishini taʼminlaydi.
Zarurat boʻlganda, yil mobaynida Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasiga asosli sabablardan (tibbiy koʻrsatma, kishi rad etishi va boshqa asosli sabablar) kelib chiqqan holda oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin. Oʻzgartirishlar Fanlar akademiyasi tomonidan tegishli sanatoriylarning yuqori turuvchi vazirliklari, idoralari va tashkilotlari bilan kelishilgan holda kiritiladi.
Bunda Fanlar akademiyasi har oyning 30-sanasiga qadar sanatoriylar tomonidan oʻrinlar ajratishi uchun tuzatishlar kiritilgan parametrlarini sanatoriylarga yetkazadi.
16. Yoʻllanmalar bosmaxona usulida bosilgan, tartib raqamiga ega boʻlgan maxsus blankalarda va “Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosi uchun yoʻllanma” soʻzlari yozilgan tegishli shtamp bilan tasdiqlanadi hamda ularda qaytarma talon boʻlishi shart.
17. Fanlar akademiyasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻllanmalar reyestrini yuritadi.
18. Fanlar akademiyasi Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasiga muvofiq har yili 15-yanvargacha sanatoriylar bilan Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini sogʻlomlashtirish yuzasidan shartnomalar tuzadi.
19. Sanatoriylar bilan tuzilgan shartnomalarga muvofiq sanatoriylar Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va ularni kuzatuvchi shaxslarning qabul qilinishini taʼminlaydilar.
20. Sanatoriylar bilan tuzilgan shartnomalar shartlari toʻliq bajarilishiga, shuningdek koʻrsatiladigan xizmatlar sifati uchun sanatoriylar rahbarlari shaxsan masʼuldirlar.
5-bob. Sanatoriylarga yoʻllanmalarni moliyalashtirish
21. Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va kuzatuvchilarning salomatligini mustahkamlash uchun xarajatlarni moliyalashtirish Fanlar akademiyasi xarajatlarining belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan smetasida yoʻllanmalar uchun toʻlovga har yili maqsadli tartibda nazarda tutiladigan budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
22. Sanatoriylar har oyning 5-kunigacha oʻtgan oyda Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va ularni kuzatuvchi shaxslar amalda foydalangan yoʻllanmalardan kelib chiqib bajarilgan ishlar dalolatnomalari va oʻzaro hisob-kitoblarning taqqoslash dalolatnomalarini Fanlar akademiyasiga taqdim etib, hisob-kitoblarni amalga oshiradilar.
Fanlar akademiyasiga taqdim etiladigan maʼlumotlarning ishonchliligi va asoslanganligi uchun sanatoriylar rahbarlari shaxsan masʼuldirlar.
6-bob. Sanatoriylarda yashash va sogʻlomlashtirish shartlari
23. Yoʻllanmadan faqat unda koʻrsatilgan Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosi foydalanishi mumkin. Yoʻllanmaning boshqa shaxsga berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Ushbu talab kuzatuvchilarga nisbatan qoʻllanilmaydi.
24. Sanatoriyga kelgan Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va kuzatuvchilarda pasport, sogʻliqni saqlash muassasasi tomonidan berilgan sanatoriy-kurort kartasi (tibbiy xulosa) va yoʻllanma boʻlishi kerak.
25. Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va kuzatuvchilarga “standart” yotoqxonalardan joy beriladi.
Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va kuzatuvchilar sanatoriylardagi mavjud qoʻshimcha xizmatlar uchun belgilangan toʻlovlarni oʻz hisobidan amalga oshirgan holda foydalanishlari mumkin.
26. Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va kuzatuvchilar sanatoriyning davolovchi shifokori tayinlagan barcha zarur tibbiy muolajalar bilan birinchi navbatda taʼminlanadilar.
27. Davolanishga kelgan Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosiga va kuzatuvchiga sanatoriy tomonidan yoʻllanmaning qaytish taloni Fanlar akademiyasiga topshirish uchun beriladi.
Yoʻllanmaning qaytish talonida uning familiyasi, ismi va otasining ismi, sanatoriyda amalda boʻlgan vaqti koʻrsatiladi.
28. Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini sogʻlomlashtirish uchun Yoʻllanmalarni tasdiqlangan rejasiga muvofiq sanatoriylarda joylarning ajratilishi yuzasidan sanatoriylar rahbarlari shaxsan javob beradilar.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari va kuzatuvchilarga berilgan va ular tomonidan foydalanilgan yoʻllanmalar boʻyicha hisob-kitob va nazorat Fanlar akademiyasi tomonidan olib boriladi.
30. Fanlar akademiyasi sanatoriy yoʻllanmalarining oʻz vaqtida va maqsadli berilishini taʼminlaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolarining salomatligini sanatoriy-sogʻlomlashtirish va kurort-sogʻlomlashtirish muassasalarida mustahkamlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolarini va ularni kuzatuvchilarni sanatoriylarga yuborish
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolarining salomatligini sanatoriy-sogʻlomlashtirish va kurort-sogʻlomlashtirish muassasalarida mustahkamlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidentiga _____________________________________________ ____________________________________ da yashovchi __________________________________________dan (ariza beruvchining F.I.O.) ARIZA Menga _________________________ yil __________________ oyiga ______________________ sanatoriysiga (sanatoriy nomi) yoʻllanma ajratishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagilarni i�ova qilaman: pasport nusxasi; Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzoligini tasdiqlovchi guvohnoma nusxasi; kuzatib borayotgan shaxsning pasporti nusxasi. Boshqa hujjatlar: ________________________________________________ Murojaat qiluvchining imzosi:___________________ Sana: 20___ yil “___” _______________ Arizani roʻyxatdan oʻtkazuvchi _____________________________________________ Arizani qabul qilgan shaxsning F.I.O., lavozimi) Sana: 20__ yil “___” _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolarining salomatligini sanatoriy-sogʻlomlashtirish va kurort-sogʻlomlashtirish muassasalarida mustahkamlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Yoʻllanma soʻrab yozilgan arizalarni roʻyxatga olish
T/r Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzosi va uni kuzatuvchi shaxsning F.I.O. Doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi Tibbiy maʼlumotnomaning tartib raqami va sanasi, shuningdek tibbiy maʼlumotnomani bergan muassasaning nomi Tibbiy maʼlumotnomada koʻrsatilgan sanatoriyning nomi Sanatoriyning nomi, yoʻllanmaning tartib raqami,muddati Yoʻllanmani bergan masʼul xodimning F.I.O. va imzosi Yoʻllanmani olgan Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzosini ng imzosi Sanatoriyga kelish kuni Sanatoriydan ketish kuni
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 31-may,
324-son