UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 31 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 мая 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 May 2017 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг

Қарори

ШАКЛИ

ШАКЛИ

ШАКЛИ

ШАКЛИ

ШАКЛИ

ШАКЛИ

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон «Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2665, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 185-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сон қарорига ИЛОВА

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «Докторлик диссертацияси» деган сўзлар «Диссертация» деган сўз билан алмаштирилсин.

2. Қоидаларда :

а) номидаги , 2-бобнинг иккинчи параграфи номидаги , 3-бобнинг номидаги , 3-бобнинг биринчи параграфи номидаги ҳамда 3-бобнинг иккинчи параграфи номидаги «Докторлик диссертацияси» деган сўзлар «Диссертация» деган сўз билан алмаштирилсин.

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ҳамда фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юритилади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.»;

в) 1-бандда :

биринчи хатбошидаги «Докторлик диссертацияни» деган сўзлар «Диссертацияни» деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан «ва диссертацияга киритилиши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

г) 2-бандда :

«Докторлик диссертацияси» деган сўзлар «Диссертацияни» деган сўз билан алмаштирилсин;

«натижалари» деган сўз чиқариб ташлансин;

д) 2-бобнинг номида «Докторлик диссертациясини» деган сўзлар «Диссертацияни» деган сўз билан алмаштирилсин;

е) 2-бобнинг биринчи параграфи номидаги «Докторлик диссертациясига» деган сўзлар «Диссертацияга» деган сўз билан алмаштирилсин;

ж) 3-банддаги «Диссертацияни расмийлаштириш катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчининг танлови бўйича» деган сўзлар «Диссертацияни расмийлаштириш докторант ёки мустақил изланувчининг хоҳишига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

з) 4-банддаги «1-иловасига» деган сўзлар «1 ва 1а-иловаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «докторлик диссертацияси» деган сўзлар «диссертация» деган сўз билан алмаштирилсин;

к) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар ёритиб берилиши керак:

диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати;

тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги;

диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи (фақат фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси учун);

муаммонинг ўрганилганлик даражаси;

диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги;

тадқиқотнинг мақсади;

тадқиқотнинг вазифалари;

тадқиқотнинг объекти;

тадқиқотнинг предмети;

тадқиқотнинг усуллари;

тадқиқотнинг илмий янгилиги;

тадқиқотнинг амалий натижалари;

тадқиқот натижаларининг ишончлилиги;

тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти;

тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши;

тадқиқот натижаларининг апробацияси;

тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги;

диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.»;

л) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертациясининг асосий қисми камида учта бобдан, фан доктори (Doctor of Science) диссертациясининг асосий қисми эса, камида тўртта бобдан иборат бўлиши лозим.»;

м) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертациясининг ҳажми 60 варақдан, фан доктори (Doctor of Science) диссертациясининг ҳажми эса, 100 варақдан ошмаслиги керак (матн варақнинг олд ва орқа томонига ёзилади). Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин. Мундарижа, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, шартли белгилар ва атамалар рўйхати ҳамда иловалар кўрсатилган ҳажмга киритилмайди.»;

н) 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Диссертация матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, 1,5 қатор оралиғида («полуторный») ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.»;

о) 23-банддаги «ҳавола қилинганда,» деган сўзлар «ҳавола сатр ости эслатмаларда келтирилади ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

п) 26-банддаги «мумкин» деган сўз «лозим» деган сўз билан алмаштирилсин;

р) 32-банддаги «2-иловасига» деган сўзлар «2 ва 2а-иловаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

с) 34-банддаги «3-иловасига» деган сўзлар «3 ва 3а-иловаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

т) 40-банддаги «докторлик диссертацияларининг» деган сўзлар «диссертацияларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

у) 42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати ўзбек ва рус ёки инглиз тилларида 2 босма табоқ, ҳар бир тилда 1 босма табоқ ҳажмда тайёрланиб, унинг учинчи тилдаги (рус ёки инглиз) қисқача мазмуни ҳам берилади.

Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати ўзбек ва рус ёки инглиз тилларида 3 босма табоқ (ҳар бир тилда 1,5 босма табоқ) ҳажмда тайёрланиб, унинг учинчи тилдаги (рус ёки инглиз) қисқача мазмуни ҳам берилади.

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.

43. Диссертация автореферати қуйидаги техник талабларга мувофиқ тайёрланади ва рисола шаклида чоп этилади:

матн А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг бир томонида жойлаштирилади;

матн 1 қатор оралиғида («одинарный») ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1 см га тенг ва бир хилда бўлади;

рисоланинг ўлчами 21 х 14,5 см бўлади.»;

ф) 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

х) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 1а-илова билан тўлдирилсин;

ч) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

ш) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда 2а-илова билан тўлдирилсин;

э) 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

ю) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда 3а-илова билан тўлдирилсин.

3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.

Келишилди:

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

«Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига 1-ИЛОВА

Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси титул варағининг

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА

«Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига 1а-ИЛОВА

Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси титул варағининг

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА

«Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига 2-ИЛОВА

Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати муқовасининг

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА

«Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига 2а-ИЛОВА

Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати муқовасининг

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-ИЛОВА

«Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига 3-ИЛОВА

Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати муқоваси орқа томонининг

«Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-ИЛОВА

«Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига 3а-ИЛОВА

Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати муқоваси орқа томонининг

Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Маданият вазири М. МУРАТОВ

Фанлар академияси президенти в.в.б Б. ИБРАГИМОВ

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ

Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М. БОЛТАБАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 31 май,

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

239/8-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 573-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining

Qarori

ShAKLI

ShAKLI

ShAKLI

ShAKLI

ShAKLI

ShAKLI

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF-4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2015-yil 20-martdagi 214/8-son “Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2665, 2015-yil 14-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 15-son, 185-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2017-yil 31-maydagi 239/8-son qaroriga ILOVA

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorning nomi va 1-bandidagi “Doktorlik dissertatsiyasi” degan soʻzlar “Dissertatsiya” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2. Qoidalarda :

a) nomidagi , 2-bobning ikkinchi paragrafi nomidagi , 3-bobning nomidagi , 3-bobning birinchi paragrafi nomidagi hamda 3-bobning ikkinchi paragrafi nomidagi “Doktorlik dissertatsiyasi” degan soʻzlar “Dissertatsiya” degan soʻz bilan almashtirilsin.

b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF–4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoniga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi va 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq falsafa doktori (Doctor of Philosophy) hamda fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi (bundan buyon matnda dissertatsiya deb yuritiladi) va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini belgilaydi.”;

v) 1-bandda :

birinchi xatboshidagi “Doktorlik dissertatsiyani” degan soʻzlar “Dissertatsiyani” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidan “va dissertatsiyaga kiritilishi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

g) 2-bandda :

“Doktorlik dissertatsiyasi” degan soʻzlar “Dissertatsiyani” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“natijalari” degan soʻz chiqarib tashlansin;

d) 2-bobning nomida “Doktorlik dissertatsiyasini” degan soʻzlar “Dissertatsiyani” degan soʻz bilan almashtirilsin;

e) 2-bobning birinchi paragrafi nomidagi “Doktorlik dissertatsiyasiga” degan soʻzlar “Dissertatsiyaga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

j) 3-banddagi “Dissertatsiyani rasmiylashtirish katta ilmiy xodim-izlanuvchi va mustaqil izlanuvchining tanlovi boʻyicha” degan soʻzlar “Dissertatsiyani rasmiylashtirish doktorant yoki mustaqil izlanuvchining xohishiga koʻra” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

z) 4-banddagi “1-ilovasiga” degan soʻzlar “1 va 1a-ilovalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 5-bandning uchinchi xatboshisidagi hamda 35-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doktorlik dissertatsiyasi” degan soʻzlar “dissertatsiya” degan soʻz bilan almashtirilsin;

k) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Dissertatsiyaning kirish qismida quyidagilar yoritib berilishi kerak:

dissertatsiya mavzusining dolzarbligi va zarurati;

tadqiqotning respublika fan va texnologiyalari rivojlanishining ustuvor yoʻnalishlariga mosligi;

dissertatsiya mavzusi boʻyicha xorijiy ilmiy tadqiqotlar sharhi (faqat fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi uchun);

muammoning oʻrganilganlik darajasi;

dissertatsiya tadqiqotining dissertatsiya bajarilgan oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasining ilmiy-tadqiqot ishlari rejalari bilan bogʻliqligi;

tadqiqotning maqsadi;

tadqiqotning vazifalari;

tadqiqotning obyekti;

tadqiqotning predmeti;

tadqiqotning usullari;

tadqiqotning ilmiy yangiligi;

tadqiqotning amaliy natijalari;

tadqiqot natijalarining ishonchliligi;

tadqiqot natijalarining ilmiy va amaliy ahamiyati;

tadqiqot natijalarining joriy qilinishi;

tadqiqot natijalarining aprobatsiyasi;

tadqiqot natijalarining eʼlon qilinganligi;

dissertatsiyaning tuzilishi va hajmi.”;

l) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) dissertatsiyasining asosiy qismi kamida uchta bobdan, fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasining asosiy qismi esa, kamida toʻrtta bobdan iborat boʻlishi lozim.”;

m) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) dissertatsiyasining hajmi 60 varaqdan, fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasining hajmi esa, 100 varaqdan oshmasligi kerak (matn varaqning old va orqa tomoniga yoziladi). Ijtimoiy-gumanitar fanlar yoʻnalishidagi dissertatsiya hajmi koʻpi bilan 30 foizga oshirilishi mumkin. Mundarija, foydalanilgan adabiyotlar roʻyxati, shartli belgilar va atamalar roʻyxati hamda ilovalar koʻrsatilgan hajmga kiritilmaydi.”;

n) 18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dissertatsiya matni A4 formatdagi standart qogʻoz varagʻining ikki tomonida joylashishi va qoida tariqasida, 1,5 qator oraligʻida (“polutorniy”) yozilishi lozim. Har bir bet: yuqoridan va pastdan 2 sm; chapdan 3 sm; oʻngdan 1,5 sm hoshiyaga ega; xatboshi 1,27 sm ga teng va bir xilda boʻlishi lozim.”;

o) 23-banddagi “havola qilinganda,” degan soʻzlar “havola satr osti eslatmalarda keltiriladi yoki” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

p) 26-banddagi “mumkin” degan soʻz “lozim” degan soʻz bilan almashtirilsin;

r) 32-banddagi “2-ilovasiga” degan soʻzlar “2 va 2a-ilovalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

s) 34-banddagi “3-ilovasiga” degan soʻzlar “3 va 3a-ilovalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

t) 40-banddagi “doktorlik dissertatsiyalarining” degan soʻzlar “dissertatsiyalarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

u) 42 va 43-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) dissertatsiyasi avtoreferati oʻzbek va rus yoki ingliz tillarida 2 bosma taboq, har bir tilda 1 bosma taboq hajmda tayyorlanib, uning uchinchi tildagi (rus yoki ingliz) qisqacha mazmuni ham beriladi.

Fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi avtoreferati oʻzbek va rus yoki ingliz tillarida 3 bosma taboq (har bir tilda 1,5 bosma taboq) hajmda tayyorlanib, uning uchinchi tildagi (rus yoki ingliz) qisqacha mazmuni ham beriladi.

Ijtimoiy-gumanitar fanlar sohasidagi dissertatsiya avtoreferatining hajmi koʻpi bilan 30 foizga oshirilishi mumkin.

43. Dissertatsiya avtoreferati quyidagi texnik talablarga muvofiq tayyorlanadi va risola shaklida chop etiladi:

matn A4 formatdagi standart qogʻoz varagʻining bir tomonida joylashtiriladi;

matn 1 qator oraligʻida (“odinarniy”) yozilishi lozim. Har bir bet: yuqoridan va pastdan 2 sm; chapdan 3 sm; oʻngdan 1,5 sm hoshiyaga ega; xatboshi 1 sm ga teng va bir xilda boʻladi;

risolaning oʻlchami 21 x 14,5 sm boʻladi.”;

f) 1-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

x) mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2-ilovasiga muvofiq tahrirda 1a-ilova bilan toʻldirilsin;

ch) 2-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 3-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

sh) mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 4-ilovasiga muvofiq tahrirda 2a-ilova bilan toʻldirilsin;

e) 3-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 5-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

yu) mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 6-ilovasiga muvofiq tahrirda 3a-ilova bilan toʻldirilsin.

3. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi hamda Fan va texnologiyalar agentligi bilan kelishilgan.

Kelishildi:

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

“Dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalariga 1-ILOVA

Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) dissertatsiyasi titul varagʻining

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA

“Dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalariga 1a-ILOVA

Fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi titul varagʻining

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA

“Dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalariga 2-ILOVA

Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) dissertatsiyasi avtoreferati muqovasining

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 4-ILOVA

“Dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalariga 2a-ILOVA

Fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi avtoreferati muqovasining

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 5-ILOVA

“Dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalariga 3-ILOVA

Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) dissertatsiyasi avtoreferati muqovasi orqa tomonining

“Doktorlik dissertatsiyasi va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 6-ILOVA

“Dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferatini rasmiylashtirish qoidalariga 3a-ILOVA

Fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi avtoreferati muqovasi orqa tomonining

Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A. YUSUPOV

Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri R. KASIMOV

Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV

Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV

Madaniyat vaziri M. MURATOV

Fanlar akademiyasi prezidenti v.v.b B. IBRAGIMOV

Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi R. KURBANOV

Fan va texnologiyalar agentligi bosh direktori M. BOLTABAYEV

Toshkent sh.,

2017-yil 31-may,

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

239/8-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 25-son, 573-modda)

lex.uz