UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 31 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 мая 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 May 2017 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг

Қарори

«Докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/9-сон «Докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2666, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 186-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/9-сон қарорига ИЛОВА

«Докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорнинг номидаги ҳамда 1-бандидаги «Докторлик диссертациялари» деган сўзлар «Диссертациялар» деган сўз билан алмаштирилсин.

2. Услубий кўрсатмаларда :

а) номидаги «Докторлик диссертациялари» деган сўзлар «Диссертациялар» деган сўз билан алмаштирилсин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни белгилайди.»;

в) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларининг 22-бандига мувофиқ илмий натижаларни амалиётга жорий этиш (фан докторлари (Doctor of Science) учун) ва амалиётга жорий этиш учун тақдим қила олиши (фалсафа докторлари (Doctor of Philosophy) учун) олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини белгилайдиган асосий талаблардан ҳисобланади.

2. Фан доктори (Doctor of Science) ва фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иш бажарилган муассасада дастлабки экспертизадан ўтказилгунга қадар унинг илмий натижалари амалиётга жорий этилган (жорий этиш учун тақдим қила олинган) (бундан буён матнда амалиётга жорий этиш деб юритилади) бўлиши лозим.»;

г) 2 , 3 ва 4-бобларнинг номидаги ҳамда 5 , 8 , 10 — 19 , 21 , 23 — 27 , 29 , 30 , 32 ва 34-бандлардаги «докторлик диссертациясининг» деган сўзлар «диссертациянинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

д) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Талабгор томонидан ишлаб чиқилган (асосланган) ёки такомиллаштирилган қуйидаги натижалардан бири назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси бўлиши мумкин:

назария, ғоя;

қонуният (категория) ва унинг ўзига хос хусусиятлари;

методология;

методика ва усул (усуллар тизими);

илмий хулоса;

таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш кўрсаткичлари (индикаторлари);

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.

7. Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин:

интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши — ихтирога ва селекция ютуғига патент ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун фойдали моделга патент, саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда;

илмий натижанинг нуфузли, шу жумладан хорижий илмий марказ (республика илмий семинари) ёки олий ўқув юртлари томонидан эътироф этилиши ёхуд фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг импакт-фактори 0,5 дан юқори бўлган ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 3 та ҳавола берилиши;

илмий натижадан талабгорнинг ўзи қатнашмаган ва тугалланган грантлар бўйича илмий лойиҳада фойдаланилиши;

таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти, дарслик ёки педагогик технологиянинг (фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун — ўқув қўлланманинг) мавжуд бўлиши;

иш бажарилган ташкилот ва илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.»;

е) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижалари қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин:

интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши — ихтирога ва селекция ютуғига патент ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун фойдали моделга патент, саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда;

илмий натижаларнинг Давлат реестрига киритилганлиги;

илмий таклифдан норма ижодкорлиги фаолияти жараёнида фойдаланилиши;

илмий таклифдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларида фойдаланилиши;

фан ва технологияларнинг назарий-концептуал ва услубий асосларини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий ишланманинг мавжуд бўлиши;

таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти, дарслик ёки педагогик технологиянинг (фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун — ўқув қўлланманинг) мавжуд бўлиши;

илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида имзоланган шартномалар;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси натижасига кўра фахрий номинацияларга («Энг яхши инновацион ишланма», «Саноат йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма», «Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма», «Ахборот технологиялари йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма», «Фан ва таълим йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма», «Ёш олимларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси») эга бўлганлар (фақат фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун);

муайян фанларнинг хусусиятига кўра мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 10–27 1 -бандларида назарда тутилган бошқа шакллар.»;

ж) 20-банднинг биринчни ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик фанлар бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда фойдаланилган таклиф;»;

з) 22-бандда :

биринчи хатбошидаги «докторлик диссертациясининг» деган сўзлар «диссертациянинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «ечими» деган сўз «ечим» деган сўз билан алмаштирилсин;

и) қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:

«27 1 . Сиёсий фанлар бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган таклиф;

вазирлик ва идора томонидан тасдиқланган прогноз ва бошқа ҳужжатлар;

муайян ташкилот фаолиятига татбиқ этилган ишланма;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.»;

к) 28-банддаги «докторлик диссертацияси» деган сўзлар «фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқ, асосли ва амалиётга жорий этилганлиги ҳақидаги тегишли маълумотлар тўлиқ келтирилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.»;

м) 33-бандда :

«докторлик диссертациясининг» деган сўзлар «диссертациянинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

«қўшма қарори» деган сўзлардан кейин «ёки республика илмий семинари қарори» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.

Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Маданият вазири М. МУРАТОВ

Фанлар академияси президенти в.в.б Б. ИБРАГИМОВ

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ

Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М. БОЛТАБАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 31 май,

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

239/9-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 574-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining

Qarori

“Doktorlik dissertatsiyalari ilmiy natijalarining amaliyotga joriy qilinishini baholash boʻyicha uslubiy koʻrsatmalarni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF-4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2015-yil 20-martdagi 214/9-son “Doktorlik dissertatsiyalari ilmiy natijalarining amaliyotga joriy qilinishini baholash boʻyicha uslubiy koʻrsatmalarni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2666, 2015-yil 14-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 15-son, 186-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2017-yil 31-maydagi 239/9-son qaroriga ILOVA

“Doktorlik dissertatsiyalari ilmiy natijalarining amaliyotga joriy qilinishini baholash boʻyicha uslubiy koʻrsatmalarni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorning nomidagi hamda 1-bandidagi “Doktorlik dissertatsiyalari” degan soʻzlar “Dissertatsiyalar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2. Uslubiy koʻrsatmalarda :

a) nomidagi “Doktorlik dissertatsiyalari” degan soʻzlar “Dissertatsiyalar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Uslubiy koʻrsatmalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF–4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi va 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq dissertatsiyalar ilmiy natijalarining amaliyotga joriy qilinishini baholash boʻyicha uslubiy koʻrsatmalarni belgilaydi.”;

v) 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablarining 22-bandiga muvofiq ilmiy natijalarni amaliyotga joriy etish (fan doktorlari (Doctor of Science) uchun) va amaliyotga joriy etish uchun taqdim qila olishi (falsafa doktorlari (Doctor of Philosophy) uchun) oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorgarligining zaruriy va yetarli darajasini belgilaydigan asosiy talablardan hisoblanadi.

2. Fan doktori (Doctor of Science) va falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasini olish uchun bajarilgan dissertatsiya ish bajarilgan muassasada dastlabki ekspertizadan oʻtkazilgunga qadar uning ilmiy natijalari amaliyotga joriy etilgan (joriy etish uchun taqdim qila olingan) (bundan buyon matnda amaliyotga joriy etish deb yuritiladi) boʻlishi lozim.”;

g) 2 , 3 va 4-boblarning nomidagi hamda 5 , 8 , 10 — 19 , 21 , 23 — 27 , 29 , 30 , 32 va 34-bandlardagi “doktorlik dissertatsiyasining” degan soʻzlar “dissertatsiyaning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

d) 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Talabgor tomonidan ishlab chiqilgan (asoslangan) yoki takomillashtirilgan quyidagi natijalardan biri nazariy ahamiyatga molik dissertatsiyaning ilmiy natijasi boʻlishi mumkin:

nazariya, gʻoya;

qonuniyat (kategoriya) va uning oʻziga xos xususiyatlari;

metodologiya;

metodika va usul (usullar tizimi);

ilmiy xulosa;

tahlil qilish va prognozlashtirish koʻrsatkichlari (indikatorlari);

fan tarmogʻining (ixtisoslikning) xususiyatidan kelib chiqqan holda boshqa shakllar.

7. Nazariy ahamiyatga molik dissertatsiyaning ilmiy natijasi quyidagi shakllarning biri bilan amaliyotga joriy etilishi mumkin:

intellektual mulk obyektiga mutlaq huquqning eʼtirof etilishi — ixtiroga va seleksiya yutugʻiga patent hamda falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasi uchun foydali modelga patent, sanoat namunasiga patent olingan va u bugungi kunda dolzarb boʻlganda;

ilmiy natijaning nufuzli, shu jumladan xorijiy ilmiy markaz (respublika ilmiy seminari) yoki oliy oʻquv yurtlari tomonidan eʼtirof etilishi yoxud fan tarmogʻi rivojlangan xorijiy mamlakatlarning impakt-faktori 0,5 dan yuqori boʻlgan va xalqaro tizimga kirgan ilmiy jurnallarda kamida 3 ta havola berilishi;

ilmiy natijadan talabgorning oʻzi qatnashmagan va tugallangan grantlar boʻyicha ilmiy loyihada foydalanilishi;

taʼlim jarayoniga tatbiq etilgan davlat taʼlim standarti, darslik yoki pedagogik texnologiyaning (falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasi uchun — oʻquv qoʻllanmaning) mavjud boʻlishi;

ish bajarilgan tashkilot va ilmiy mahsulotning potensial isteʼmolchisi boʻlgan respublika davlat organi yoki xoʻjalik boshqaruvi organining ilmiy-texnikaviy kengashi, bunday kengash boʻlmagan holda tegishli tashkiliy tuzilmasi tavsiyasi asosida ushbu tashkilot (organ) tomonidan eʼtirof etilishi;

fan tarmogʻining (ixtisoslikning) xususiyatidan kelib chiqqan holda boshqa shakllar.”;

e) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Amaliy ahamiyatga molik dissertatsiyaning ilmiy natijalari quyidagi shakllarning biri bilan amaliyotga joriy etilishi mumkin:

intellektual mulk obyektiga mutlaq huquqning eʼtirof etilishi — ixtiroga va seleksiya yutugʻiga patent hamda falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasi uchun foydali modelga patent, sanoat namunasiga patent olingan va u bugungi kunda dolzarb boʻlganda;

ilmiy natijalarning Davlat reyestriga kiritilganligi;

ilmiy taklifdan norma ijodkorligi faoliyati jarayonida foydalanilishi;

ilmiy taklifdan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar loyihalarida foydalanilishi;

fan va texnologiyalarning nazariy-konseptual va uslubiy asoslarini rivojlantirishga xizmat qiluvchi ilmiy ishlanmaning mavjud boʻlishi;

taʼlim jarayoniga tatbiq etilgan davlat taʼlim standarti, darslik yoki pedagogik texnologiyaning (falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasi uchun — oʻquv qoʻllanmaning) mavjud boʻlishi;

ilmiy mahsulotning potensial isteʼmolchisi boʻlgan respublika davlat organi yoki xoʻjalik boshqaruvi organining ilmiy-texnikaviy kengashi, bunday kengash boʻlmagan holda tegishli tashkiliy tuzilmasi tavsiyasi asosida ushbu tashkilot (organ) tomonidan eʼtirof etilishi;

innovatsion gʻoyalar, texnologiyalar va loyihalar Respublika yarmarkasida imzolangan shartnomalar;

innovatsion gʻoyalar, texnologiyalar va loyihalar Respublika yarmarkasi natijasiga koʻra faxriy nominatsiyalarga (“Eng yaxshi innovatsion ishlanma”, “Sanoat yoʻnalishi boʻyicha eng yaxshi innovatsion ishlanma”, “Qishloq xoʻjaligi yoʻnalishi boʻyicha eng yaxshi innovatsion ishlanma”, “Axborot texnologiyalari yoʻnalishi boʻyicha eng yaxshi innovatsion ishlanma”, “Fan va taʼlim yoʻnalishi boʻyicha eng yaxshi innovatsion ishlanma”, “Yosh olimlarning eng yaxshi innovatsion loyihasi”) ega boʻlganlar (faqat falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasi uchun);

muayyan fanlarning xususiyatiga koʻra mazkur Uslubiy koʻrsatmalarning 10–27 1 -bandlarida nazarda tutilgan boshqa shakllar.”;

j) 20-bandning birinchni va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik fanlar boʻyicha dissertatsiyaning ilmiy natijasi quyidagi shakllarning biri bilan amaliyotga joriy etilgan boʻlishi mumkin:

respublika, iqtisodiyot tarmoqlari va hudud darajasidagi davlat maqsadli dasturida yoki normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish va tayyorlashda foydalanilgan taklif;”;

z) 22-bandda :

birinchi xatboshidagi “doktorlik dissertatsiyasining” degan soʻzlar “dissertatsiyaning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “yechimi” degan soʻz “yechim” degan soʻz bilan almashtirilsin;

i) quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:

“27 1 . Siyosiy fanlar boʻyicha dissertatsiyaning ilmiy natijasi quyidagi shakllarning biri bilan amaliyotga joriy etilgan boʻlishi mumkin:

respublika, iqtisodiyot tarmoqlari va hudud darajasidagi davlat maqsadli dasturida va boshqa hujjatlarni ishlab chiqishda foydalanilgan taklif;

vazirlik va idora tomonidan tasdiqlangan prognoz va boshqa hujjatlar;

muayyan tashkilot faoliyatiga tatbiq etilgan ishlanma;

buyurtma asosida tayyorlanib, chop etilgan yirik ilmiy nashr.”;

k) 28-banddagi “doktorlik dissertatsiyasi” degan soʻzlar “fan doktori (Doctor of Science) dissertatsiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Dissertatsiyaning ilmiy natijalari amaliyotga joriy etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar aniq, asosli va amaliyotga joriy etilganligi haqidagi tegishli maʼlumotlar toʻliq keltirilgan holda rasmiylashtirilishi kerak.”;

m) 33-bandda :

“doktorlik dissertatsiyasining” degan soʻzlar “dissertatsiyaning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“qoʻshma qarori” degan soʻzlardan keyin “yoki respublika ilmiy seminari qarori” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi hamda Fan va texnologiyalar agentligi bilan kelishilgan.

Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A. YUSUPOV

Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri R. KASIMOV

Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV

Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV

Madaniyat vaziri M. MURATOV

Fanlar akademiyasi prezidenti v.v.b B. IBRAGIMOV

Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi R. KURBANOV

Fan va texnologiyalar agentligi bosh direktori M. BOLTABAYEV

Toshkent sh.,

2017-yil 31-may,

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

239/9-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 25-son, 574-modda)

lex.uz