UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi rayosati

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 31 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсати

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 мая 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 May 2017 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi rayosati

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг

Қарори

Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори билан тасдиқланган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 69-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сон қарорига ИЛОВА

Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.».

2. 1 — 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар (бундан буён матнда изланувчи деб юритилади) қуйидагилардан малакавий имтиҳонларни топширади:

ихтисослик (диссертация мавзусига мувофиқ). Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар, Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича малакавий имтиҳонлар саволлари таркибига киритилади;

чет тили (инглиз, француз ёки немис тили). Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда, чет тилидан малакавий имтиҳон иш бажарилаётган муассасанинг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) билан келишилган ҳолда тақдимномада кўрсатилган чет тилидан топширилади. Бунда IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ва Давлат тест марказининг малакавий сертификатга эга бўлган изланувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида чет тили бўйича малакавий имтиҳонни топширишдан озод этилади.

2. Чет тилидан филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражани олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар қўшимча равишда иккинчи чет тили фанидан малакавий имтиҳон топширадилар.

3. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган хорижий фуқаролар фақат диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширади.

4. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) тузилган муассаса тмомнидан, чет тили (инглиз, француз ёки немис тили) бўйича малакавий имтиҳонлар эса, етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ҳар 3-4 йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда ОАК томонидан маъқулланган дастурлар асосида топширилади.».

3. 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон — диссертация ҳимояси ўтказиладиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасада ўтказилади.

Чет тили бўйича малакавий имтиҳонлар ОАК белгилаган муассасаларда ўтказилади.».

4. 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Чет тили бўйича малакавий имтиҳонни қабул қилиш ҳуқуқини олиш учун тегишли ўқув-ташкилий ёки илмий-ташкилий тузилмалари мавжуд ҳамда илмий, илмий-педагогик салоҳиятга, шунингдек етарли моддий-техник базага эга бўлган муассасалар томонидан тегишли чет тилини кўрсатилган ҳолда ОАКга мурожаат қилинади.

Муассаса мурожаатини ОАК Раёсатининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш натижаларига кўра, ОАК Раёсати томонидан муассасага чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, муассасага чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.

Чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган муассасалар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»нинг навбатдаги сонида ОАК Раёсатининг муассасага чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қарори эълон қилинади. Муассасалар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

7. Малакавий имтиҳонларни қабул қиладиган муассасаларда муассаса раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Ихтисослик бўйича комиссия илмий даражага эга бўлган беш — етти нафар аъзодан, жумладан тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис ҳисобланган раисдан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзоларининг камида икки нафари фан доктори бўлиши лозим.

Чет тили бўйича комиссия тегишли мутахассислар орасидан беш — етти нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Бунда аъзолардан камида икки нафари фан доктори ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис бўлиши керак. Юридик фанлар соҳасида чет тили бўйича комиссия таркиби эксперимент тариқасида, IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали мутахассислардан шакллантирилиши мумкин.

Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.».

5. 8 ва 16-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

6. 9-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Имтиҳон топширувчилар рўйхати муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унда малакавий имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак. Мазкур буйруқнинг матни у имзолангандан сўнг бир иш куни ичида муассасанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.

Бошқа ташкилотлар имтиҳон топширувчилар рўйхатига номзод киритиш учун малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган муассасага номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда малакавий имтиҳонларни қабул қилишнинг навбатдаги сессияси ўтказиладиган ойнинг 1-санасигача ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатда номзод билан боғланишнинг алоқа воситалари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳоказо) аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши лозим. Мазкур мурожаатга асосан номзодлар муассаса томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади.».

8. 13-банддаги «фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш» деган сўзлар «Илмий кенгаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 14-банддан «имтиҳон қабул қилинаётган предмет бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10. 19-банддаги «муддатга» деган сўз «муддатда» деган сўз билан алмаштирилсин.

11. 21-банддаги «хулосалари» деган сўз «натижалари» деган сўз билан алмаштирилсин.

12. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

13. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Фан ва технологиялар агентлиги, Давлат тест маркази билан келишилган.

Келишилди:

Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА

«Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

____________________________________________________________________________________________ ‎‎‎(малакавий имтиҳон ўтказилган муассасанинг номи) ‎ ‎‎ГУВОҲНОМА _________-сон ‎ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми) ‎‎___________________________________________________________________________ ихтисослиги бўйича ‎‎(ихтисослик шифри ва номи) ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________ фани бўйича илмий даражани олиш учун ‎‎(фан тармоғи) ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________________________________________________ дан малакавий имтиҳонни ‎‎(ихтисослик ва чет тили) ‎ ‎ ‎ ‎‎муваффақиятли топширди ва қуйидагича баҳоланди: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Малакавий имтиҳоннинг тури (ихтисослик, чет тили) ‎‎Малакавий имтиҳон топширилган сана ‎‎Малакавий имтиҳон балли ‎‎Малакавий имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони ҳамда лавозимлари ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎Мазкур гувоҳнома беш йил муддатда амал қилади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Комиссия раиси ‎‎____________ ‎‎ __________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎‎Ташкилот раҳбари ‎‎____________ ‎‎ __________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎‎20_____ йил «___» ______________». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Маданият вазири М. МУРАТОВ

Фанлар академияси президенти в.в.б Б. ИБРАГИМОВ

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ

Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М. БОЛТАБАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 31 май,

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 29 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

2017 йил 30 май

2017 йил 18 май

239/6-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 571-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi rayosatining

Qarori

Malakaviy imtihonlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF-4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2016-yil 28-yanvardagi 220/2-son qarori bilan tasdiqlangan Malakaviy imtihonlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2764, 2016-yil 17-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 7-son, 69-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2017-yil 31-maydagi 239/6-son qaroriga ILOVA

Malakaviy imtihonlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF–4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi hamda 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq malakaviy imtihonlarni tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.”.

2. 1 — 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqotlarini olib borayotgan izlanuvchilar (bundan buyon matnda izlanuvchi deb yuritiladi) quyidagilardan malakaviy imtihonlarni topshiradi:

ixtisoslik (dissertatsiya mavzusiga muvofiq). Matematik modellashtirish asoslari fani boʻyicha savollar aniq va tabiiy fanlar, Matematik statistika asoslari fani boʻyicha savollar esa, iqtisodiyot, tibbiyot va pedagogika fanlari (ixtisosliklari) boʻyicha malakaviy imtihonlar savollari tarkibiga kiritiladi;

chet tili (ingliz, fransuz yoki nemis tili). Dissertatsiyani bajarish uchun boshqa chet tilini bilish talab qilinadigan hollarda, chet tilidan malakaviy imtihon ish bajarilayotgan muassasaning taqdimnomasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi (bundan buyon matnda OAK deb yuritiladi) bilan kelishilgan holda taqdimnomada koʻrsatilgan chet tilidan topshiriladi. Bunda IELTS (oʻrtacha 5,5 balldan kam boʻlmagan), TOEFL (RVT) (567 balldan kam boʻlmagan), TOEFL (iBT) (87 balldan kam boʻlmagan) hamda kamida V2 darajasidagi CEFR, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETNE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) va Davlat test markazining malakaviy sertifikatga ega boʻlgan izlanuvchilar mazkur hujjatlarning amal qilish muddati davomida chet tili boʻyicha malakaviy imtihonni topshirishdan ozod etiladi.

2. Chet tilidan filologiya fanlari boʻyicha falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajani olish uchun dissertatsiya tadqiqotlarini olib borayotgan izlanuvchilar qoʻshimcha ravishda ikkinchi chet tili fanidan malakaviy imtihon topshiradilar.

3. Falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqotlarini olib borayotgan xorijiy fuqarolar faqat dissertatsiya mavzusiga muvofiq ixtisoslik boʻyicha malakaviy imtihon topshiradi.

4. Ixtisoslik boʻyicha malakaviy imtihonlar huzurida ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash (bundan buyon matnda Ilmiy kengash deb yuritiladi) tuzilgan muassasa tmomnidan, chet tili (ingliz, fransuz yoki nemis tili) boʻyicha malakaviy imtihonlar esa, yetakchi oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari tomonidan har 3-4 yilda (zarurat boʻlganda qisqaroq muddatda) ishlab chiqilgan, tasdiqlangan hamda OAK tomonidan maʼqullangan dasturlar asosida topshiriladi.”.

3. 5-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ixtisoslik boʻyicha malakaviy imtihon — dissertatsiya himoyasi oʻtkaziladigan Ilmiy kengash faoliyat koʻrsatayotgan muassasada oʻtkaziladi.

Chet tili boʻyicha malakaviy imtihonlar OAK belgilagan muassasalarda oʻtkaziladi.”.

4. 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Chet tili boʻyicha malakaviy imtihonni qabul qilish huquqini olish uchun tegishli oʻquv-tashkiliy yoki ilmiy-tashkiliy tuzilmalari mavjud hamda ilmiy, ilmiy-pedagogik salohiyatga, shuningdek yetarli moddiy-texnik bazaga ega boʻlgan muassasalar tomonidan tegishli chet tilini koʻrsatilgan holda OAKga murojaat qilinadi.

Muassasa murojaatini OAK Rayosatining navbatdagi yigʻilishida koʻrib chiqish natijalariga koʻra, OAK Rayosati tomonidan muassasaga chet tili boʻyicha malakaviy imtihonlarni qabul qilish huquqini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, muassasaga chet tili boʻyicha malakaviy imtihonlarni qabul qilish huquqi beriladi.

Chet tili boʻyicha malakaviy imtihonlarni qabul qilish huquqi berilgan muassasalar roʻyxati OAKning rasmiy veb-sayti va “OAK Byulleteni”ning navbatdagi sonida OAK Rayosatining muassasaga chet tili boʻyicha malakaviy imtihonlarni qabul qilish huquqini berish toʻgʻrisidagi qarori eʼlon qilinadi. Muassasalar roʻyxati OAKning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

7. Malakaviy imtihonlarni qabul qiladigan muassasalarda muassasa rahbarining buyrugʻi bilan OAK bilan kelishilgan holda ikki yil muddatga malakaviy imtihonlarni qabul qilish komissiyasi (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi.

Ixtisoslik boʻyicha komissiya ilmiy darajaga ega boʻlgan besh — yetti nafar aʼzodan, jumladan tegishli fan tarmogʻi boʻyicha fan doktori ilmiy darajasiga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan fan nomzodi yoxud falsafa doktori (Doctor of Philosophy) yoki unga tenglashtirilgan xorijiy davlatlarda berilgan boshqa ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassis hisoblangan raisdan iborat boʻladi. Bunda komissiya aʼzolarining kamida ikki nafari fan doktori boʻlishi lozim.

Chet tili boʻyicha komissiya tegishli mutaxassislar orasidan besh — yetti nafar aʼzodan iborat tarkibda tuziladi. Bunda aʼzolardan kamida ikki nafari fan doktori yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan fan nomzodi yoxud falsafa doktori (Doctor of Philosophy) yoki unga tenglashtirilgan xorijiy davlatlarda berilgan boshqa ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassis boʻlishi kerak. Yuridik fanlar sohasida chet tili boʻyicha komissiya tarkibi eksperiment tariqasida, IELTS (oʻrtacha balli kamida 5,5), TOEFL (RVT) (567 balldan kam boʻlmagan), TOEFL (iBT) (87 balldan kam boʻlmagan), CEFR (V2 darajadan past boʻlmagan) boʻyicha tasdiqlovchi amaldagi xalqaro malaka sertifikatlari mavjud, ilmiy darajaga ega boʻlmagan yuqori malakali va tajribali mutaxassislardan shakllantirilishi mumkin.

Komissiya, agar uning ishida komissiya aʼzolarining kamida yarmidan koʻpi ishtirok etayotgan boʻlsa, imtihon qabul qilishga haqli hisoblanadi.”.

5. 8 va 16-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

6. 9-banddan ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

7. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Imtihon topshiruvchilar roʻyxati muassasa rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi va unda malakaviy imtihon oʻtkazish joyi va vaqti koʻrsatilishi kerak. Mazkur buyruqning matni u imzolangandan soʻng bir ish kuni ichida muassasaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinishi lozim.

Boshqa tashkilotlar imtihon topshiruvchilar roʻyxatiga nomzod kiritish uchun malakaviy imtihonlar oʻtkaziladigan muassasaga nomzodlarning shaxsini tasdiqlovchi hujjati nusxasini ilova qilgan holda malakaviy imtihonlarni qabul qilishning navbatdagi sessiyasi oʻtkaziladigan oyning 1-sanasigacha yozma ravishda murojaat qiladi. Murojaatda nomzod bilan bogʻlanishning aloqa vositalari (telefon raqami, elektron pochta manzili va hokazo) aniq va toʻliq aks ettirilishi lozim. Mazkur murojaatga asosan nomzodlar muassasa tomonidan imtihon topshiruvchilar roʻyxatiga kiritiladi.”.

8. 13-banddagi “fan doktori ilmiy darajasini beruvchi ilmiy kengash” degan soʻzlar “Ilmiy kengash” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 14-banddan “imtihon qabul qilinayotgan predmet boʻyicha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

10. 19-banddagi “muddatga” degan soʻz “muddatda” degan soʻz bilan almashtirilsin.

11. 21-banddagi “xulosalari” degan soʻz “natijalari” degan soʻz bilan almashtirilsin.

12. Ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

13. Mazkur oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Fan va texnologiyalar agentligi, Davlat test markazi bilan kelishilgan.

Kelishildi:

Malakaviy imtihonlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA

“Malakaviy imtihonlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

____________________________________________________________________________________________ ‎‎‎(malakaviy imtihon oʻtkazilgan muassasaning nomi) ‎ ‎‎GUVOHNOMA _________-son ‎ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ (familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎‎___________________________________________________________________________ ixtisosligi boʻyicha ‎‎(ixtisoslik shifri va nomi) ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________ fani boʻyicha ilmiy darajani olish uchun ‎‎(fan tarmogʻi) ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________________________________________________ dan malakaviy imtihonni ‎‎(ixtisoslik va chet tili) ‎ ‎ ‎ ‎‎muvaffaqiyatli topshirdi va quyidagicha baholandi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Malakaviy imtihonning turi (ixtisoslik, chet tili) ‎‎Malakaviy imtihon topshirilgan sana ‎‎Malakaviy imtihon balli ‎‎Malakaviy imtihon komissiyasi raisi va aʼzolarining familiyasi, ismi, otasining ismi, ilmiy darajasi, ilmiy unvoni hamda lavozimlari ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎Mazkur guvohnoma besh yil muddatda amal qiladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Komissiya raisi ‎‎____________ ‎‎ __________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎‎Tashkilot rahbari ‎‎____________ ‎‎ __________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎‎20_____ yil “___” ______________”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A. YUSUPOV

Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri R. KASIMOV

Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV

Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV

Madaniyat vaziri M. MURATOV

Fanlar akademiyasi prezidenti v.v.b B. IBRAGIMOV

Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi R. KURBANOV

Fan va texnologiyalar agentligi bosh direktori M. BOLTABAYEV

Toshkent sh.,

2017-yil 31-may,

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 29-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

2017-yil 30-may

2017-yil 18-may

239/6-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 25-son, 571-modda)

lex.uz